#befarqemasman
Аҳмадбек Исаков, "Uz-Sae Myung Co." АЖ Ижро интизоми ва мувофиқлаштириш сектори бошлиғи (Андижон вилояти):
— Янги таҳрирда қабул қилинаётган Конституциямизда илк маротаба ер хусусий мулк бўлиши мумкинлиги назарда тутилмоқда. Ушбу норма янги таҳрирдаги Конституциямизда ҳақиқий инқилобий янгиликлардан бири сифатида мулкчилик муносабатларидаги бўшлиқларни тўлдиради.
Мен бунга бефарқ эмасман.
Барчангизни референдумга фаол иштирок этишга чорлайман.
@menbefarqemasman
💥Farg‘ona viloyatida kichik biznesning yalpi hududiy mahsulotdagi ulushi qancha?
🏢2022-yil yakunlariga ko‘ra, Farg‘ona viloyatida kichik biznesning yalpi hududiy mahsulotdagi ulushi 68,9 %ni tashkil etdi.
Facebook ▪️ Telegram▪️ Web sayt▪️ Youtube
Ўзбекистон 24 | Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқларида бепул тиббий кўрик ўтказилди
@fargonashifokori
Дастлабки босқич якунланди: 6 минг нафарга яқин давлат хизматчилари бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилди
Касалликларни эрта босқичда аниқлаш ва уларнинг олдини олиш саломатлик учун муҳим. Бу омил — оилада фаровонлик, давлат хизматида эса самарадорликни таъминлайди.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Cоғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамдаа ҳокимликлар билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва барча ҳокимликларда фаолият юритаётган жами 5 744 нафар давлат фуқаролик хизматчиларини тиббий кўрикдан ўтказишди.
Хизматчилар 10 дан ортиқ турдаги бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилди.
Тиббиёт ходимларининг хулосаларига кўра, ҳокимлик ходимлари ўртасида овқат ҳазм қилиш органлари (сурункали гастрит), юрак қон томир (артериал гипертония), асаб тизими (остеохондроз), кўз ва эндокрин (қандли диабет ва семизлик) каби касалликлар аниқланди.
Касаллик аниқланган ходимларга даволаниши учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш чораларини кўриш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тегишли кўрсатмалар юборилди, жараён давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда давлат фуқаролик хизматчисига тиббий хизмат кўрсатиш ижтимоий ҳимоя чораси сифатида кафолатланган.
@fargonashifokori
💥Farg‘ona viloyati aholi umumiy daromadlari tarkibida yollanma ishchilarning daromadlari ulushi
🏢2022-yilning yanvar-dekabr oylari dastlabki ma’lumotlariga ko‘ra, Farg‘ona viloyati aholi umumiy daromadlari hajmida yollanma ishchilarning daromadlari ulushi 23,0 %ni tashkil etdi. 📊Bu ko‘rsatkich 2021-yilda 24,1 %ni tashkil etgan.
@fargonashifokori
Қизиқ тақдир: Бегона «эгизаклар»
1985 йил 9 август. Қувадаги туғуруқхонада бир вақтнинг ўзида икки ўғил дунёга келди. Туғилиш пайтида чақалоқлар доялар айби билан алмашиб қолган эди. Аввалига ҳолатни ҳеч ким пайқамайди. Фақат туғуруқхонадан уйга кетиш учун рухсат берилган кун шифокорлар чақалоқлар алмашиб қолганини сезиб қолишади.
📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
@fargonashifokori
Ахборот 24 | Қўқон шаҳрида илк бор буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти ўтказилди
@fargonashifokori
#Тавсия
“Дорихоналар нега жуда кўпайиб кетди?
Врач, соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси Шерзодбек Тошматов бу саволга ўзгача жавоб берди.
@fargonashifokori
Фарғонада “Қишлоқ хўжалиги ходимлари саломатлиги ойлиги” акцияси бошланди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан мамлакатимизда “Қишлоқ хўжалиги ходимлари саломатлиги ойлиги” акцияси бошланди. Илк бор ўтказилаётган мана шундай эзгу тадбир Чимён ҳудудий поликлиникасида ташкил этилди.
Тадбирда деҳқон ва боғбонлар, фермерлар, кластер ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини вилоят даволаш-профилактика муассасалари мутахассислари, поликлиника шифокорлари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ҳамда скринингдан ўтказдилар.
Батафсил: https://bit.ly/3wVIS4k
@fargonashifokori
❗️Farg‘ona viloyatidagi Farg‘ona, Marg‘ilon va Qo‘qon shaharlarida yuqori tezlik 60 km/soat etib belgilangan ko‘chalar:
✅ Farg‘ona shahridagi:
— I.Karimov halqa yo‘li avtomobil yo‘lining (1.8 km. qismi, Mustaqillik-Aeroport ko‘chalari (TATU) chorrahasidan, A.Navoiy-Aeroport ko‘chlari chorrahasi (777) orqali, Oybek-I.Karimov kichik halqa yo‘li chorrahasi (Vika)gacha);
— Al-Farg‘oniy ko‘chasi (1 km. qismi yaʼni Al.Farg‘oniy-Shukrona ko‘chalari (QQBank) chorrahasidan, Al.Farg‘oniy-Sayilgoh ko‘chalari chorrahasigacha);
— B.Marg‘iloniy ko‘chasi (1.5 km qismi yaʼni B.Marg‘iloniy-Universitet ko‘chalari (Aloqa bank) chorrahasidan, B.Marg‘iloniy-A.Navoiy ko‘chalari (Aziya mehmonxona) chorrahasigacha);
— S.Temur ko‘chasi (1.5 km qismi, yaʼni S.Temur-Mustaqillik ko‘chalari (Muhayyo) chorrahasidan S.Temur-Oybek ko‘chalari (Rishton choyxona) chorrahasigacha);
— Quvasoy ko‘chasi (1.7 km qismi yaʼni Quvasoy-Istiqlol-Yuksalish ko‘chalari (5-maktab) chorrahasidan, Quvasoy-To'maris ko‘chalari chorrahasigacha).
✅ Marg‘ilon shahridagi:
— Hiyobon ko‘chasi (1.9 km qismi, yaʼni Xiyobon-Yangi Marg‘ilon ko‘chalari chorrahasidan Xiyobon-Mustaqillik ko‘chalari (Stansiya) chorrahasigacha);
— Mustaqillik ko‘chasi (1.9 km qismi, yaʼni Mustaqillik-A.Yassaviy ko‘chalari chorrahasidan, Mustaqillik-A.Navoiy ko‘chalari (O‘ram) chorrahasigacha);
— A.Yassaviy ko‘chasi (3 km qismi, yaʼni Mustaqillik-A.Yassaviy ko‘chalari chorrahasidan, A.Yassaviy-Usmon Nosir ko‘chalari (LADA magazin) chorrahasigacha);
— B.Marg‘iloniy ko‘chasi (2 km qismi, yaʼni B.Marg‘iloniy ko‘chasi Akvapark chorrahasidan, Turkiston-B.Marg‘iloniy ko‘chalari (Oqmasjid) chorrahasigacha);
— Turkiston ko‘chasi (2 km qismi, yaʼni Turkiston-Yovqasar ko‘chalari (8-maktab) chorrahasidan, Turkiston-B.Marg‘iloniy ko‘chalari (Oqmasjid) chorrahasigacha);
✅ Qo‘qon shahridagi:
— Sarboz ko‘chasi (1.6 km qismi, yaʼni Sarboz-Guzar ko‘chalari (shahar Gaz) chorrahasidan, Saboz-Po‘stindo‘z ko‘chalari (Altayir kafe) chorrahasigacha);
— A.Temur ko‘chasi (1.1 km qismi, yaʼni Amir Temur -Sharof Rashidov ko‘chalari (shahar DXX) chorrahasidan, Amir Temur-Guzar ko‘chalari (shahar GAZ) chorrahasigacha);
— Turkiston ko‘chasi (1.5 km qismi, yaʼni Shoxruxobod -Turkiston ko‘chalari (CHPK) chorrahasidan, Guzar-Turkiston ko‘chalari (6-maktab) chorrahasigacha);
— Turon ko‘chasi (1.6 km qismi, yaʼni Turon -Guzar ko‘chalari (G‘ishtli masjid) chorrahasidan, Turon-Isiqlol ko‘chalari (shahar hokimiyati) chorrahasigacha).
@fargonashifokori
Ҳисобот топширувчи кичик корхона ва микрофирмалар диққатига!
✅ Кичик корхона ва микрофирмалар томонидан тақдим этиладиган 2022 йил якунлари бўйича “1- kb” йиллик статистика ҳисоботини топширувчи кичик тадбиркорлик субъектлари (хорижий капитал иштирокидаги корхоналар)га ҳисобот топширишда услубий ёрдам бериш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги томонидан оn-line мулоқотлар ташкил этилмоқда.
✅ Ушбу оn-line мулоқотларда “1- kb” шакли ҳисоботининг ҳар бир бўлими ва ундаги кўрсаткичлар бўйича саволларингизга атрофлича жавоб берилади.
✅ Оn-line мулоқотлар "Zoom" платформаси орқали 2023 йилнинг 16 январидан 27 февраль кунига қадар ҳафтанинг душанба, чоршанба ва жума кунлари соат 15:00 дан 18:00 га қадар доимий тарзда ташкил этилади.
❗️Эслатиб ўтамиз, кичик корхона ва микрофирмалар учун “1- kb” йиллик статистика ҳисоботини топшириш муддати 2023 йилнинг 27 февраль санасида якунланади.
❗️Оn-line мулоқотларда фаол иштирок этинг!
Zoom ID: 858 2987 9392
Кириш коди: 190977
Куни кеча ижтимоий тармоқларда “Док-1 Макс” истеъмол қилиб Фарғона шифохонасида оғир аҳволда қолаётган олтиариқлик бола вафот этганлиги ҳақида хабар тарқалган эди.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали директори Шерали Йўлдашев мазкур хабарга ўз муносабатини билдирди.
📹 Батафсил видеолавҳамизда кўринг.
@fargonashifokori
"Фарғона шифокори"газетаси бош муҳаррири Ҳасанбой Абдужабборовнинг янги йил табриги.
@fargonashifokori
❗️Иситма туширадиган дори воситасини фақат шифокор тавсияси ва назоратида қабул қилинг. Ўзбошимча даволанманг!
Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори Шаҳобитдин Қўчқоровнинг фойдали маслаҳатларини виделавҳамизда томоша қилишингиз мумкин.
@fargonashifokori
#befarqemasman
Мунира Арипова, Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти Самарқанд вилоят ташкилоти раиси:
— Фуқаролар кўпчиликнинг манфаатига тегишли муаммоларни ҳал қилишда ўз бирлашма ва ташкилотларини ташкил этиши, ҳамжиҳатлик билан ҳаракат қилишлари фуқаролик жамиятининг бирламчи шартларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун фуқароларнинг хилма-хил соҳалар бўйича минглаб нодавлат ташкилотлари ташкил этилиб фаолият юритиб келмоқда. 1991 йилда 100 га яқин ННТлар мавжуд бўлган бўлса, ҳозирда улар сони 10 мингга яқинлашган. Қонунчиликка кўра, жамоат бирлашмаси, ижтимоий фонд, муассаса ва бошқа шаклдаги ННТлар тузилиши мумкин бўлсада, амалдаги Конституцияда фақат жамоат бирлашмалари эътиборга олинган. Шу ўринда Конституцияга фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ОАВ фуқаролик жамиятининг асосини ташкил этиши борасида янги тушунчалар киритилиши мазкур тузилмаларнинг жамият ҳаётида тутган ўрни ва улар қонуний манфаатларининг ҳуқуқий кафолати яратилишига асос бўлади.
Мен бунга бефарқ эмасман!
@menbefarqemasman
Тошлоқда янги поликлиника очилди
Наврўз байрами арафасида Тошлоқ тумани Варзак маҳалласидаги 57-сонли оилавий поликлиника тўлиқ таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.
Очилиш маросимида туман ҳокими вакиллари, сектор раҳбарлари, соҳа ходимлари ҳамда маҳалла аҳли иштирок этди.
Инвестиция дастури асосида 1 миллиард 580 миллион сўм маблағ эвазига таъмирланган поликлиника 16 831 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.
Шифо маскани УТТ, ЭКГ каби замонавий аппаратлар билан жиҳозланди.
@fargonashifokori
❗️Diqqat, Telegramda “virus” tarqaldi!
Iloji bo’lsa, bu xabarni ko’pchilikka yetkazing.
Telegramda shu kunlarda yangicha firibgarlik xabarlari tarqaldi. Sxema juda oddiy:
✅ Sizga biror tanishingizdan qisqa xabar keladi. Mazmuni turlicha, masalan:
➖ So’rovnomada qatnashayotgandim, sizning yordamingiz kerak;
➖ Mahalladan pul beryapti ekan, o’zim oldim;
➖ Men falon raqamdaman, menga ovoz bering va h.k.
✅ Siz bunga ishonib, xabar tagidagi tugmani bosasiz. Ovoz berishingiz uchun profilga kirishingizni so’raydi. Raqamingizni yozasiz, keyin kelgan SMS-kodni ham kiritasiz. Shu bilan tamom! Telegram profilingizga begonalar buzib kiradi. Va maxsus botlar hamma do’stlaringizga sizning nomingizdan xabar yuboradi. Sizni bundan xabaringiz ham bo’lmaydi.
✅ Tekin pul olaman degan xomxayol ortidan plastik karta raqamingizni kiritsangiz, unda hamma pullaringizni yechib olishadi.
‼️Qayta va yana qayta ta’kidlaymiz:
duch kelgan xabarga ishonavermang, shubhali linklarni ochib ko’rmang, tekin pul desa yugurib ketavermang, telefon raqamingizni har qayoqda yozib qoldirmang, SMS-kodni hammaga aytavermang yoki shubhali joylarga kiritmang, o’zingizni ehtiyot qilishga o’rganing, sodda bo’lmang.
👉 @xushnudbek 👈
Ассалому алайкум!
Юртимизнинг мафтункор ва мунис аёлларига баҳорнинг энг гўзал байрами муборак бўлсин! 🌹🌹🌹
Ҳаётингизнинг ҳар бир лаҳзаси шодликка, бахт ва омадга йўғрилсин.
Юртимизнинг мард йигитлари орзуларингизга чора топиб, истагингизни оёғингиз остига поёндоз қилсин! 💕💕💕
8-март — халқаро хотин-қизлар куни муборак бўлсин!
«Фарғона шифокори» газетаси таҳририяти
💥Viloyatimizda faoliyat ko‘rsatayotgan korxona va tashkilotlar soni 49,6 mingtaga yetdi
📈Farg'ona viloyati statistika boshqarmasining ma’lumotlariga ko‘ra, viloyatimizda 2023- yilning 1- fevral holatiga faoliyat ko‘rsatayotgan korxona va tashilotlar soni 📊o‘tgan yilning mos davriga nisbatan 105,7 %ga oshgan va 49 609 taga yetgan.
Facebook ▪️ Telegram▪️ Web sayt▪️ Youtube
Қўқонда ота ўз қизига буйрагини берди
Қўқон шаҳрида Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургик маркази директори Саидмурод Исмоилов бошчилигидаги жарроҳлар томонидан илк бор қариндошлик буйрак трансплантацияси ўтказилди.
Қўқон шаҳрида яшовчи 17 ёшли Нигинабону Маматқуловада 2022 йилда сурункали буйрак етишмовчилиги касаллиги аниқланди. Беморда буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилиши зарурлиги маълум бўлди. Ўспирин қизига ўз буйрагини беришга тайёр отаси Умиджон Маматқулов бундай операциялар хорижда ўтказилса керак деган ўйга бориб, бироз иккиланган.
Пойтахтда тиббий текширувдан ўтган ота ва қиз жарроҳлик амалиёти улар яшайдиган шаҳарда ўтказилишини эшитишиб ғоят мамнун бўлишди.
Батафсил: http://fssb.uz/news/detail?id=42&lang=uz
@fargonashifokori
❗️BU VIDEONI FARZANDINGIZ ALBATTA KO‘RSIN!
Bolalar yomon niyatli odamlarni farqlay olishmaydi. Ular beg‘uborligi, kattalarga ishonuvchanligi sabab yovuz niyatlilarning qurboniga aylanib qolishlari mumkin.
Shu sabab, bolangizga:
❌Shubhali shaxslar bilan gaplashmaslikni,
❌ularning qo‘lidan sovg‘a olmaslikni,
❌tanimagan odamlarning mashinasiga o‘tirmaslikni tayinlashingiz lozim.
✅Farzandlarimiz xavfsizligi uchun ogohlikni oshirish shart va zarurdir!
Mazkur video-rolikni farzandingiz bilan birgalikda tomosha qiling va unga begonalar bilan qanday muomala qilishni o'rgating.
Zero, bu oddiy qoidalar bolangizni xavf va xatardan asrab qolishi mumkin!
@fargonashifokori
‼️Бугунги кунда Ўзбекистонда 45 мингдан ортиқ шахс ОИВ касаллиги билан яшаб келмоқда
💊Бу касаллик тузалмас дард бўлиб, шу инфекцияга чалинган беморлар умрининг охиригача вирусга қарши дори препаратларини қабул қилиб юришлари зарур.
🔬Ўтган йилда ОИВ инфекциясига текширувлар сони 700 мингдан 3,5 миллионга ёки 5 баробарга ортди.
💰Ҳукумат томонидан дори воситаларини молиялаштириш 80%ни ташкил этиб, Халқаро ташкилотлар томонидан 20% ҳолатларда дориларни Республикамизга олиб кирилиши ҳамда касаллик аниқланиши биланоқ, барча беморларга дори воситаларини бериб бориш йўлга қўйилди.
✅18 ёшгача бўлган ОИВ инфекциясига чалинган болаларга ижтимоий нафақалар бериб борилиши йўлга қўйилди.
🔵Жорий йилда “Аҳоли орасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир 2023-2027 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастури”ни амалга ошириш мақсадида 120 млрд сўм ва 54 млн доллар йўналтирилади.
🔹🔹🔹🔹
АОКАда ўтказилган брифингда Республика ОИТСга қарши кураш маркази директори ўринбосари Гулифор Нормуратова тизимда 2022 йилда олиб борилган ишлар ҳамда жорий йилда режалаштирилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди:
📝 Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🔴 "OBYEKTIV" infarmatsion tahliliy dasturi!
Agar elektr hamda suv bo’lmasa koma holatiga tushishi mumkin bo’lgan Marg’ilon tibbiyot birlashmasidagi bemorlar taqdiri nima bo’ldi?
@fargonashifokori
Президент қарори амалда: Фарғонада эндокринология хизмати такомиллашди
Мамлакатимизда аҳолига кўрсатилаётган эндокринологик ёрдамнинг самарали ҳамда замонавий тизимини шакллантириш, касалликлар ва уларнинг асоратлари профилактикасини такомиллаштириш, аҳолига юқори малакали эндокринология ёрдамини кўрсатиш сифатини ҳамда ушбу йўналишдаги тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш борасида Фарғона вилоятида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Бунда давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 26 январдаги “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори муҳим омил бўлмоқда.
@fargonashifokori
Фарғона вилояти мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларида қишки таътил 22 январга қадар узайтирилди. Ўқув машғулотлари 23 январь, душанба кунидан бошланади.
@fargonashifokori
Кўринмас қотил!
Қиш келиб, совуқ кунлар бошланиши билан фуқароларимиз томонидан хонадонларини иситиш мақсадида турли ёқилғи маҳсулотлари, ҳар хил турдаги иситиш ва газ ускуналаридан фойдаланишга бўлган эҳтиёж кундан кунга ошиб бормоқда.
Ноябрь ойида Бувайда туманида ёш келин-куёв ис газидан заҳарланиб, вафот этгани барчани чуқур қайғуга солди. Дудбурони ностандарт ҳолатда ташқарига чиқарилгани натижасида газ тўлиқ ёнмасдан, ис гази назоратсиз ҳолатда хона ичкарисига тарқалишига сабабчи бўлган ва икки ёш бу ҳаётни тарк этган. Қолаверса куни кеча Учкўприк туманидаги яна бир хонадонда эр-хотин ҳудди шу ҳолатдан вафот этганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Батафсил: https://bit.ly/3X53sdP
@fargonashifokori
Қувада янги йилнинг илк чақалоғи туғилди
Янги йилнинг илк сонияларида Қува туманидаги марказий туғруқхонада ўғил чақалоқ дунёга келди. Туғилган бу чақалоқнинг вазни 3 килограмм 300 граммни ташкил қилган.
Туғилганларни қайд этиш китобига 2023 йилнинг 1 январь кунида соат 00:00да Маҳлиё Умурзоқованинг ўз чақалоғини дунёга келтиргани ҳақида маълумот ёзилган.
Шунингдек, соат 00:25 да Қўқон шаҳрида қиз чақалоқ туғилган бўлса, вилоят перинатал марказида соат 00:30 да ўғил фарзанд туғилиши қайд этилган.
Айни вақтда чақалоқлар ҳам, унинг оналари ҳам ўзини яхши ҳис этмоқда.
Маълумотларга кўра, 2022 йил 31 декабрдан 2023 йил 1 январь соат 8:00 гача вилоятда 228 нафар чақалоқ дунёга келган. Туғилган чақалоқларнинг 103 нафари қиз, 125 нафари эса ўғил бола бўлиб, чақалоқларнинг 1 нафарини эгизаклар ташкил қилади.
— Вилоятдаги барча туғруқхоналарида 31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси акушер-гинеколог, реаниматолог, неоматолог, ўрта тиббий ва кичик тиббий ходимлар она ва болаларнинг саломатлиги йўлида байрам куни ҳам ўз бурчларини сидқидилдан бажаришди,— дейди вилоят перинатал маркази бош шифокори Мадҳия Суярқулова. – Соғлом фарзанд туғилганида нафақат ота-она, балки шифокорлар ҳам хурсанд бўлади. Жамиятда ҳар бир инсон фарзанд кўрган кунни энг қувончли кун деб билади. Янги йилингиз муборак бўлсин!
Соғлиқни сақлаш бошқармаси
Ахборот хизмати.
@soglomfargona
Муносабат
Шифокор тавсиясиз дори сотиб олманг!
Барчага маълумки, дорихоналардан харид қилинган “Док-1 Макс” таблетка ва сироп дори воситаларини қабул қилгандан сўнг беморларда турли ножўя таъсирлар кузатилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Текширув жараёнида мамлакатимизда ўткир респиратор касалликларга чалинган 21 нафар боланинг 18 нафарида “Док-1 Макс” сиропини ичиш натижасида ўлим ҳолати аниқланди.
Вафот этган болалар стационар даволанишга келгунига қадар ушбу препаратни уй шароитида бошқа дорилар билан бирга меъёридан анча ортиқ миқдорда қабул қилган.
Дори воситаси таркибидаги асосий модда парацетамол бўлгани учун “Док-1 Макс” сиропи ота-оналар томонидан мустақил ёки дорихона сотувчиларининг тавсияси билан шамоллашга қарши восита сифатида нотўғри қўлланилган. Бу эса беморларнинг аҳволи янада ёмонлашишига сабаб бўлган.
Айни пайтда “Док-1 Макс” таблетка ва сироп дори воситалари юртимиздаги барча дорихоналар савдосидан ўрнатилган тартибда қайтариб олинган.
Ҳурматли фуқаролар!
Дунёда дори-дармонлар рецепт билан ва рецептсиз бериладиган гуруҳга бўлинади. Дори воситаларини шифокорнинг ёзиб берган тавсияси билан сотиб олинг. Аввало шифокорга мурожаат қилинг! “Бошим оғрияпти, қон босимим ошяпти”, деб шифокорга мурожаат этмасдан тўғридан-тўғри дорихонага борманг! Нима учун? Чунки, айрим дорихоначилар мижозга вазифасига кирмаса-да, ўз маҳсулотларини тавсия этади. Агар бемор даволаш муассасасига бориб, малакали шифокорга учраса ва тиббий кўрикдан ўтса, аниқ ташхисдан сўнг дори тавсия этилади, балки умуман дорига зарурат бўлмас.
Ота-оналардан фарзандлари саломатлигига бефарқ бўлмасликларини, дорихоналардан фақат шифокор тавсияси ва рецепти билангина дори воситаларини харид қилишларини сўраб қоламиз!
Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси.
@fargonashifokori