futbol_qoidalar | Unsorted

Telegram-канал futbol_qoidalar - Футбол қоидалари

-

Футбол қоидалари ва футболга оид бошқа маълумотлар. Канал stadion.uz бош муҳаррири Олимхўжа Бўронов томонидан юритилади.

Subscribe to a channel

Футбол қоидалари

ОЧЛ нимчорак финал босқичидаги дастлабки ўйинлардан сўнг:

"Насаф" ва "Навбаҳор" дуранг ўйнагани туфайли 2 очко тўпладик ва 4 га бўлинди. Ҳисобимизга 0,5 балл қўшилди. Натижада мавсум-2023/2024даги йиғаётган очколаримиз 11,250 баллга етди. Жорий мавсумда очко йиғиш бўйича Ғарб минтақасида Саудия Арабистони (18,850) ва БАА (15,000)дан сўнг 3-ўринда боряпмиз.

Сўнгги 8 мавсумдаги очколар умумлаштирилган эди Ғарб минтақасида ҳозирча 5-ўринни эгаллаб турибмиз. Кўп эҳтимол билан биз ушбу ўринда қоламиз ва келаси мавсумда қуйидагича квотага эга бўламиз:

Элита чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи — 1 та ўрин;

Осиё чемпионлар лигаси - 2 гуруҳ босқичи — 1та ўрин.

Жорий мавсумда клубларимиз тўплаётган рейтинг баллари:

"Навбаҳор" — 17,6
"Насаф" — 15,0
"Пахтакор" — 7,0
ОКМК — 0,9

👉⚽️@futbol_qoidalar

Читать полностью…

Футбол қоидалари

ФИФА рейтингида 3 эмас, 2 поғона кўтарилдик

ФИФА 2024 йил февраль ойи учун рейтинг жадвалини эълон қилди.

Осиё кубогида чорак финалгача етиб борган Ўзбекистон терма жамоаси аввалги рейтинг жадвалига нисбатан 2 поғона кўтарилиб, 66-ўринга жойлашди. Ҳисобимизда очколар 31,24 баллга кўпайган. Ўзбекистон БААни қувиб ўтиб, Осиёнинг 8-жамоасига айланди.

Бу галги рейтингда Осиё чемпиони — Қатар энг юқори сакраган жамоа бўлди — 21 ўрин. Финалчи Иордания эса 17 поғона кўтарилиб, 70-ўринга чиқиб олди.

ФИФА рейтингини Аргентина бошқариб турибди. Франция ва Англия кучли учликка кирган.

👉⚽️@futbol_qoidalar

Читать полностью…

Футбол қоидалари

"Реал" ярим ҳимоячиси Тони Кроос Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасида бўлиб ўтган «Лейпциг»га қарши ўйинда рақибнинг бекор қилинган голи борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

"Бу тоза гол эди. Назаримда, ўша вазиятда офсайддаги футболчи дарвозабоннинг йўлига туриб олгани учун ҳакам голни бекор қилди. Аммо дарвозабон барибир тўпга ета олмасди. Шунинг учун голни ҳисоблаш керак эди. Бу ерда баҳсга ўрин йўқ", – деди Кроос.

👉⚽️@futbol_qoidalar

P.S. Видеодаги — Тьерри Анри, Тони Кроос эмас. Тони Кроос "Prime Video Germany"га берган интервьюсида шу фикрларни айтган. Гол бекор қилинган вазият бўйича мен топган видео шу бўлди. Ундан ортиқча кадрларни кесиб ташлай олмадим. Айб менда.

Читать полностью…

Футбол қоидалари

ФИФАнинг 15 февраль куни эълон қилинадиган янги рейтингида Осиё жамоалари шундай ўринларда бўлишади.

👉⚽️
@futbol_qoidalar

Читать полностью…

Футбол қоидалари

Аёллар ўртасида U19 Жанубий Осиё чемпионати финалида қизиқ вазият рўй берди.

Ҳиндистон ва Бангладеш жамоалари ўйинда дуранг қайд этишди. Пенальтилар сериясида 11:11 ҳисобида тенглик бўлди. Барча футболчилар зарба бериб бўлди. Шундан сўнг ҳакамлар финал ғолибини танга ташлаш орқали аниқлашди. Омад Ҳиндистонга кулиб боқди.

Лекин шу билан воқеалар тугамади. Бангладеш жамоаси турнир низомини ўқиб чиқди ва танга ташлаш қоидаси йўқлигини аниқлади. Натижада иккала жамоа ғолиб деб эълон қилинди.

t.me/Davron_Fayziev

Читать полностью…

Футбол қоидалари

Ўзбекистон миллий жамоаси Осиё кубоги-2011да муваффақиятли иштирок этгач, кўплаб футболчиларимиз легионерга айланганди.

Бу сафар ҳам Осиё кубоги мусобақаси давомида ёки турнирдан кейин терма жамоа аъзолари ўз клубларини ўзгартиришди. Расман бошқа жамоага ўтган ўйинчилар сони ҳозирча 10 нафар. Шунингдек, Диёр Холматов А серияга ўтиши ҳақида хабарлар чиқди.

Фарруҳ Сайфиев («Пахтакор»дан — «Навбаҳор»га)
Умар Эшмуродов («Насаф»дан — «Селангор»га)
Отабек Шукуров («Фотиҳ Карагумрук»дан — «Кайсериспор»га)
Одилжон Ҳамробеков («Пахтакор»дан — «Навбаҳор»га)
Жалолиддин Машарипов («Пансеррайкос»дан — «Истиқлол»га)
Ҳожимат Эркинов («Торпедо»дан — «Ал-Ваҳда»га)
Остон Ўрунов («Навбаҳор»дан — «Персеполис»га)
Бобур Абдухолиқов («Ордабаси»дан — «Насаф»га)
Азизбек Турғунбоев («Пахтакор»дан — «Сивасспор»га)
Азизбек Амонов («Насаф»дан — «Хор Факкан»га)

Диёр Холматов («Пахтакор»дан — «Эмполи»га ?)

👉⚽️@futbol_qoidalar

Читать полностью…

Футбол қоидалари

Илгиз Танташев Осиё кубоги финалида ишлайдиган бўлди. Фақат, тахмин қилганимиздек, бош ҳакам сифатида эмас, захира ҳаками сифатида тайинлов олди.

Андрей Цапенко эса захира ҳаками ёрдамчиси сифатида фаолият олиб боради.

Финал учрашуви хитойликларга топширилди. Ма Нинг гуруҳ босқичида иккита ўйинни бошқариб, чорак финал босқичидан ўрин олган Эрон-Япония баҳсида ҳам бош ҳакам бўлганди.

Осиё кубоги-2023. Финал.
10 февраль, соат 20:00
ИОРДАНИЯ - ҚАТАР
Бош ҳакам - Ма Нинг (Хитой)
Қанот ҳаками - Жанг Ченг (Хитой)
Қанот ҳаками - Жоу Фей (Хитой)
Захира ҳаками - Ильгиз Танташев (Ўзбекистон)
Бешинчи ҳакам - Андрей Цапенко (Ўзбекистон)
ВАР - Фу Минг (Хитой)
АВАР - Иида Жумпей (Япония).

Назаримда, Танташев финални олиши учун ўзбекистонлик ВАР ҳаками етишмади. Афсуски, мусобақа ҳакамлари рўйхатидан жой олган Аҳрол Рисқуллаев жароҳат туфайли турнир бошланмасидан аввал ортга қайтишга мажбур бўлганди.

👉⚽️@futbol_qoidalar

Читать полностью…

Футбол қоидалари

Шахсий фикримча, Осиё кубоги-2023 мусобақасининг энг яхши футболчиси. Сиз уни яхши танийсиз.

👉⚽️@futbol_qoidalar

Читать полностью…

Футбол қоидалари

Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамларимиз ҳамон Доҳада экан. Демак, финални ўзбекистонлик рефери бошқариш эҳтимоли юқори.

Ўзбекистон терма жамоаси 1996 йилдан бери 7 та Осиё кубоги иштирок этди. Ҳозирча иккита финални Равшан Эрматов бошқарган.

Бундан аввалги финалларни қуйидаги ҳакамлар бошқарган:

Осиё кубоги-2019: Япония - Қатар - 1:3. (ҳакам — Равшан Эрматов, Ўзбекистон🇺🇿)

Осиё кубоги-2015: Ж.Корея - Австралия (ҳакам — Алиризо Фағоний, Эрон 🇮🇷)

Осиё кубоги-2011: Австралия - Япония - 0:1 (ҳакам — Равшан Эрматов, Ўзбекистон 🇺🇿)

Осиё кубоги-2007: Ироқ - С.Арабистони - 1:0. (ҳакам — Марк Шильд, Австралия 🇦🇺)

Осиё кубоги-2004: Хитой - Япония - 2:3. (ҳакам — Саад Комил, Кувайт 🇰🇼)

Осиё кубоги-2000: Япония - C.Арабистони - 1:0. (ҳакам — Али Бужсайм, БАА 🇦🇪)

Осиё кубоги-1996: БАА - Саудия Арабистони - 0:0. Пен. серияси - 2:4. (ҳакам — Моҳд Назрий Абдуллоҳ, Малайзия 🇲🇾)

👉⚽️@futbol_qoidalar

Читать полностью…

Футбол қоидалари

Ҳурматли обуначилар!

Телеграмда дўстларимизнинг ўзбек тилидаги қизиқарли ва сифатли контентлар ёритиладиган каналларга обуна бўлишни таклиф этамиз

Сизга қуйида тавсия этилаётган Телеграм каналлар шодасида журналист дўстларимизнинг асосан футбол, шунингдек, сиёсат олами, ижтимоий ҳаётда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга воқеаларга шахсий фикрлар ва қарашлари акс этган, ҳаттоки шеъриятга ошно қалблар учун ҳам аталган канал бор.

Обуна бўлиш учун ушбу ҳаволага ўтинг:
👉 /channel/addlist/Qm4j_DuEbCc3NDVi

Читать полностью…

Футбол қоидалари

Суперлига. Биринчи давра тақвими

👉⚽️@futbol_qoidalar

Читать полностью…

Футбол қоидалари

Осиё кубоги Плей-офф ўйинлари сеткаси. Бир томонда пастдан келаётганлар, иккинчи томонда юқоридан келаётганлар ютмоқда.

Тенденция давом этса Жанубий Корея–Эрон финалини кўрамиз.

➡️ @shokirjonov

Читать полностью…

Футбол қоидалари

Осиё кубоги-2023 мукофот жамғармаси 14.800.000 АҚШ долларини ташкил қилади (Осиё кубоги-2019да бўлгани каби).

Чемпион 5 миллион долларни қўлга киритса, финалчига 3 миллион доллар берилади. Ярим финалгача етиб келган термаларга 1 миллион доллардан берилади.

Нимчорак финал, чорак финалга чиққан жамоаларга алоҳида мукофот пули мўлжалланмаган. Мусобақада иштирок этадиган барча 24та жамоага 200.000 доллардан берилади.

Эҳ, Ўзбекистон, 1 миллион доллар остонасида тўхтади-я?!...

ОФК чорак финалга чиққанларга ҳам мукофот ажратса бўлмасмикин? Ҳеч бўлмаса 500 минг доллардан...

👉⚽️@futbol_qoidalar

Читать полностью…

Футбол қоидалари

Қатарга қарши таркибимиз эълон қилинди. Сюрприз йўқ.

Таиландга қарши таркибнинг деярли ўзи. Фақат дисквалификацияга учраган Абдуқодир Ҳусановнинг ўрнини Абдулла Абдуллаев эгаллайди.

Диёр Холматов эса ўз ўрнини Отабек Шукуровга бўшатди.

👉⚽️
@futbol_qoidalar

Читать полностью…

Футбол қоидалари

Осиё кубоги-2023. Қатар-Ўзбекистон ўйинидаги натижадан келиб чиқиб терма жамоалари қуйидаги рейтинг баллига эга бўлади:

🇺🇿 Ўзбекистон асосий ёки қўшимча бўлимларда ғалаба қозонса — +22,79;
🇺🇿 Ўзбекистон пенальтилар сериясида ғалаба қозонса — +12,79;
🇺🇿 Ўзбекистон пенальтилар сериясида ютқазса — +2,79;
🇺🇿 Ўзбекистон асосий ёки қўшимча бўлимларда ютқазса — 0.

------

🇶🇦 Қатар асосий ёки қўшимча бўлимларда ғалаба қозонса — +17,21;
🇶🇦 Қатар пенальтилар сериясида ғалаба қозонса — +7,21;
🇶🇦 Қатар пенальтилар сериясида ютқазса — 0;
🇶🇦 Қатар асосий ёки қўшимча бўлимларда ютқазса — 0.


Осиё кубоги плей-офф босқичида мағлубият ёки рейтингда пастроқ жойлашган жамоага қарши дуранг натижа учун баллар олиб ташланмайди.

Ўзбекистон ФИФАнинг онлайн рейтингида 65-поғонани эгаллаб турибди.

👉⚽️
@futbol_qoidalar

Читать полностью…

Футбол қоидалари

Бу гап "Навбаҳор" ва Самвел Бабаянга тегишли. Шунингдек, рақиб футболчилари пенальтини қандай тепишни Ўткир Юсуповга яхшилаб тушинтириш керак...

Читать полностью…

Футбол қоидалари

"Насаф" Осиё чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичидан ўрин олган илк баҳсда "Ал-Айн" билан дуранг ўйнади (0:0). Жавоб учрашуви бир ҳафтадан кейин БААда бўлиб ўтади. Мусобақада "сафарда урилган гол" қоидаси бекор қилинган. Шунинг учун асосий ва қўшимча бўлимларда ғолиб аниқланмаса, навбат пенальтилар сериясига берилади.

Рўзиқул ака, ҳар машғулотдан кейин футболчиларга пенальти тепишни машқ қилдираверинг ҳар эҳтимолга қарши...

👉⚽️@futbol_qoidalar

Читать полностью…

Футбол қоидалари

Қатарда ўтган футбол бўйича Осиё кубоги ҳақида мақола.

Албатта ўқинг

/channel/shokirjonov/6447

Читать полностью…

Футбол қоидалари

Осиё кубоги-2023. Барча индивидуал совринлар ҳам Қатарда қолди. Тўй — тўйдек бўлди... Қатар учун.

Ҳалол ўйин — Қатар

Энг яхши дарвозабон — Мешаал Баршам (Қатар)

Энг яхши тўпурар — Акром Афиф (8 гол, Қатар)

Энг яхши футболчи — Акром Афиф

👉⚽️@futbol_qoidalar

Читать полностью…

Футбол қоидалари

Осиё кубогида иштирок этмаган бўлса-да, Ўзбекистон миллий жамоаси аъзо бўлган ўйинчиларнинг ҳам трансферлари амалга ошди. Масалан:

Жасур Яхшибоев («Навбаҳор»дан — «Ордабаси»га)
Сардор Рашидов («Пахтакор»дан — «Дубай Сити»га)
Муҳаммадали Ўринбоев («Пахтакор»дан — «Брентфорд»га)
Ҳусайн Норчаев («Алания»дан — «Нефтчи»га)
Иброҳимхалил Йўлдошев («Нижний Новгород»дан — «Қайрат»га)
Икром Алибоев («Кангвон»дан — «Сеонгнам»га).
Ҳасан Атхамов («Дўстлик»дан — «Райо Вальекано»га)

Рўйхат кирмай қолиб кетган бўлганлар бўлса, давом эттиришингиз мумкин, тўлдириб қўямиз.

Ўзбекистон миллий жамоаси Осиё кубоги-2011да муваффақиятли иштирок этгач, кўплаб футболчиларимиз легионерга айланганди.

👉⚽️@futbol_qoidalar

Читать полностью…

Футбол қоидалари

Футболда кўк карточка пайдо бўлиши мумкин

Футболда янги кўк карточка пайдо бўлиши мумкин. Ушбу карточка қуйидаги 2 та ҳолатда кўрсатилиши режалаштирилмоқда:

— хавфли ҳужумни бузишга қаратилган тактик фол қайд этган футболчига;

— ҳакамнинг қарорига эътироз билдирган ўйинчига..

Агар футболчи кўк олса, у 10 дақиқага майдондан четлатилади. Агар ўйинчи иккита кўк карточка ёки сариқ карточка ортидан кўк карточка олса, майдондан четлатилади.

Мазкур янги қоида дастлаб савияси пастроқ турнирларда синаб кўрилади. Ёздан бошлаб эса эркаклар ва аёллар ўртасидаги Англия кубогида қўлланилиши мумкин.

👉⚽️@futbol_qoidalar

Читать полностью…

Футбол қоидалари

Осиё кубогига параллел ўтаётган Африка Миллатлар кубоги ҳам интригаларга бой бўлмоқда: у ерда ҳам мезбон финалда

Мезбон Кот-д’Ивуар гуруҳда 3 очко билан 3-ўринни олгач, “гуруҳда қолиб кетдик”, деб ўйлаган мутасаддилар франциялик бош мураббий Жан-Луи Гассени истеъфога чиқаришди. Унинг ўрнига 1984 йилда туғилган маҳаллий собиқ футболчи Эмарсе Фае жамоани бошқарди.

Кот-д’Ивуарга омад кулиб боқиб, энг яхши 3-ўрин эгалари ичида тўртинчи ўринга илиниб қолди (Африка кубогида ҳам 24 та жамоа иштирок этди)

1/8 финалда Сенегал пеналтилар сериясида доғда қолдирилди.
1/4 финалда Мали устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонилди.
1/2 финалда Конго Демократик Республикаси 1:0 ҳисобида мағлуб этилди.

Энди Кот-д’Ивуар финалда Нигерияга қарши ўйнайди.

Бу икки миллий жамоа “А” гуруҳида ҳам тўқнаш келишган. Учрашув Нигериянинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган.

Финал бизнинг вақт билан 11 февралдан 12 февралга ўтар кечаси соат 01:00 да Абиджан шаҳридаги Алассан Уаттара стадионида бўлиб ўтади.

➡️ @shokirjonov

Читать полностью…

Футбол қоидалари

Иордания ва Жанубий Корея терма жамоалари Осиё кубогида ўзаро икки марта тўқнаш келишди. Гуруҳ босқичида кореяликлар иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолишганди.

Бугун эса Иордания ажойиб жисмоний тайёргарликни намойиш этди ва қарши ҳужумларда рақибни жазолади. Корея 70 фоиз вақт давомида тўпни назорат қилган бўлса-да, рақиб дарвозаси томон бирорта аниқ зарба йўллай олмади.

Иордания терма жамоаси бош мураббийини эслаб қоламиз — Ҳуссайн Аммута (Марокаш).

👉⚽️@futbol_qoidalar

Читать полностью…

Футбол қоидалари

Осиё кубоги-2023. Илгиз Танташев финални бошқарадими?

Осиё кубоги ярим финал ўйинларига тайинланган ҳакамлар рўйхати эълон қилинди.

Бугун бўлиб ўтадиган Иордания - Жанубий Корея ўйинида БААдан ташриф буюрган ҳакамлар ишлайди. Бош ҳакам — Муҳаммад Абдулла Ҳасан. Хитой реферилар захира ҳаками вазифасида ишласа, ВАРда БАА ва Япония вакили ўтиради.

Эртага ўтказиладиган Эрон - Қатар ўйинига кувайтлик бош ҳакам Аҳмад ал-Алий тайинланган. Шунингдек, ўйин давомида Малайзия, Япония, Хитой, Таиланд ва Хитой вакиллари турли вазифаларни бажаришади.

Очиғи, айни пайтда Қатардаги турнирда қайси ҳакамлар қолгани ва қайси ҳакамлар ортга қайтариб юборилганидан хабарим йўқ. Кўп эҳтимол билан жамоаси ярим финалгача етиб келган мамлакат ҳакамларига "рухсат" бериб юборилган.

Шунчаки тахмин қиламан, Илгиз Танташев бошчилигадаги ўзбекистонлик ҳакамлар ФИНАЛ ўйинини бошқаришади.

Бош ҳакам — Илгиз Танташев (Ўзбекистон)
Ёрдамчи ҳакамлар — Тимур Гайнуллин (Ўзбекистон) ва Андрей Цапенко (Ўзбекистон)

Одатда, мезбон жамоа финалга чиқмаса, ушбу юрт ҳаками финалда захира рефериси вазифасини бажаради.

Танташев Осиё кубоги-2023нинг 3 та ўйинида бош ҳакам, яна 3 та баҳсида захира ҳаками вазифасини бажарди. Хусусан, ҳакамларимиз нимчорак финал босқичидан ўрин олган Саудия Арабистони ва Жанубий Корея ўртасидаги марказий ўйинни бошқариб боришди.

👉⚽️@futbol_qoidalar

Читать полностью…

Футбол қоидалари

Африка миллатлар кубоги мукофот жамғармаси

Ғолиб: $7 000 000

2-ўрин: $4 000 000

Ярим финалчилар (икки жамоа): $2 500 000 x 2.

Чорак финалчилар (тўрт жамоа): $1 300 000 x 4

1/8 финалчилар (саккиз жамоа): $800 000 x 8

Гуруҳда 3-ўринни олиб, 1/8 финалга чиқа олмаганлар (2 жамоа): $700 000 x 2.

Гуруҳда 4-ўринни эгаллаганлар (6 жамоа): $500 000 х 6

ЖАМИ — 32 000 000 доллар

Анча адолатли тақсим қилинган экан, ОФКдан фарқли ўлароқ.

👉⚽️
@futbol_qoidalar

Читать полностью…

Футбол қоидалари

Агар ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга кирита олсак, Осиё кубоги-2023даги муваффақиятсизликка рози бўлиш мумкин. Бунинг учун эса Қатардаги мусобақани чуқур таҳлил қилиб, йўл қўйилган хатоларни аниқлаб, келгусида қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратиш лозим.

1. Қатар-2023да стандартдан бирорта ҳам гол урмадик. Бунинг устидан ишлаш лозим.

2. Футболчиларда пенальти тепиш маҳоратини ошириш керак (рақиб дарвозабонининг хатта-ҳаракатини ўрганган ҳолда).

3. Даврозабонларнинг пенальтини қайтариш маҳоратини ошириш керак (рақиб футболчиларининг пенальти тепиш услубини ўрганган ҳолда).

4. Бир таркиб билан қотиб қолмасдан, доимий ротация орқали камида тенг кучли иккита таркибни юқори формада ушлаб туриш керак. Айниқса, ҳужумчилар ва қанот ҳимоячиларининг сафдан чиқиши Ўзбекистонни қийин аҳволга солиб қўйди.

5. Мураббийлар штаби Ўзбекистон миллий жамоаси номзод футболчиларнинг доимо кузатиб бориши шарт.

6. Во ҳоказо (давом эттиришингиз мумкин).

👉⚽️@futbol_qoidalar

Читать полностью…

Футбол қоидалари

Қатарга қарши ўйин учун ФИФА рейтингида ҳисобимизга 2,79 балл қўшилди. Қатар эса 7,21 балл ишлади.

Ўзбекистон Осиё кубогида:

Ўзбекистон - Сурия - 0:0 (-3,4 балл);
Ўзбекистон - Ҳиндистон - 3:0 (+12,0 балл);
Ўзбекистон - Австралия - 1:1 (+5,8 балл);
Ўзбекистон - Таиланд - 2:1 (+12,36 балл).
Ўзбекистон - Қатар - 1:1. Панальтилар сериясида мағлубият (+2.79).

Мусобақадаги баланс: +29,55 балл.

ФИФА онлайн рейтингида 65-ўринни эгаллаб турибмиз (мусобақа олдидан 68-поғонада эдик).

👉⚽️@futbol_qoidalar

Читать полностью…

Футбол қоидалари

Назаримда, Қатар мураббийлар штаби Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларини яхши ўрганиб, пенальтилар сериясига яхши тайёргарлик кўрибди (акс ҳолда Машарипов марказ зарба беришини қаердан биларди?)

Бизникилар эса пенальтилар сериясини машқ қилмаганга ўхшади.

Нима ҳам дердик. Омадимиз келмади.

Бундай пайтда нимадир ёзиш ҳам қийин. Танқид қилай десанг, шунча муаммолар билан ярим финалга яқин келдик. Кўнгил эса чорак финалдан қониқиш ҳосил қилмаяпти.

Бугунги кунни тезда унутиб, соғлиқни эҳтиёт қиламиз.

Читать полностью…

Футбол қоидалари

Мусобақа бошланганидан буён барча Японияда қочишга ҳаракат қилаётганди. Японларнинг ўзлари бундан кейин бошқаларни қийнамайлик дея, секин ўзлари билиб мусобақани тарк этишди.

Читать полностью…

Футбол қоидалари

Отабек Шукуров ва Умар Эшмуродов чорак финалда бўладиган Қатарга қарши ўйингача соғайишга улгуради, дея хабар тарқатди ЎФА матбуот хизмати. Бу яхши.

Шерзод Насруллаев учун эса Осиё кубоги якунига етди. У даволаниш жараёнини Ўзбекистонда ўтайдиган бўлди. Ҳимоячимиз "Насаф"нинг ОЧЛ плей-офф босқичидаги ўйинигача тикланиб кетишига умид қиламиз.

Игорь Сергеевнинг тиззаси муваффақиятли операция қилинди. Унинг тўлиқ тикланиши учун 8 ой вақт кетар экан.

Қолган ўйинчиларимиз соғ бўлишсин.

Читать полностью…
Subscribe to a channel