Маҳзунлик 〰️ ўпканинг заифлашишига сабаб бўлади.
Асабий таранглик 〰️ юрак ва ақлнинг заифлашишига сабаб бўлади.
Безовталик 〰️ ошқозоннинг заифлашишига сабаб бўлади.
Ғазаб 〰️ жигарнинг заифлашишига сабаб бўлади.
Қўрқув 〰️ буйракнинг заифлашишига сабаб бўлади.
Барча ёмон ҳислардан қоч! Чунки, ёмон ҳислар охир оқибат ўлимингга сабаб бўлади.
Каналга уланиш👇
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@Gozal_diydor
❄️🌨 ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум!
Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!🤲
@Gozal_diydor
МУҲИМ БИР ТАЪЛИМ
Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтадилар: «Иш қилиш билан йўл очилади. «Олдин йўл очилсин, кейин олға қадам ташлайман», деб кутиб турманг. Бунинг мисоли икки четига дарахтлар экилган катта йўлга ўхшайди. Йўл бошида туриб қарасангиз, озгина масофадан кейин дарахтлар бир-бирига ёпишиб, йўл беркилиб қолгандек кўринади. Лекин юрган сарингиз сизга йўл очилиб кетаверади. Мавлоно Жалолиддин Румий роҳимаҳуллоҳ яхши гап айтганлар:
Гарчи рахна нест оламро падид,
Хира Юсуф вор мебояд давид.
Маъноси: Бутун оламда бирор туйнук кўринмаса ҳам, Юсуф алайҳиссаломдек журъат билан югуриш керак. Миср азизининг аёли барча эшикларни маҳкам ёпиб, Юсуф алайҳиссаломни ёмон ишга даъват қилганида у зот: «Бўлар иш бўлди. Эшиклар ҳаммаси берк бўлса, қаерга ҳам қочардим?» деб турмадилар. Балки қўлларидан келганича қочдилар. У зотнинг имконлари борича гуноҳдан сақланишга қилган ҳаракатлари Аллоҳ таолога мақбул бўлди ва У Зот Ўз фазли билан у кишини ёмон ишдан сақлаб қолди».
"Мажолиси ҳакимул умма" китобидан.
T.me/Gozal_diydor
❤️🎉❤️🎉❤️🎀❤️🎉❤️🎉❤️
Ассалому алайкум,
🌳🌤🌳Бошланган кун хайирли бўлсин
🌳☀️🌳Тилагим ўтгинчи бу дунйода,
🌳🌞🌳Қалбингиз армон билмасин,
🌳🌼🌳Қалбингиз кўрганингиз,
🌳🌻🌳Яхшилик ва езгулик бўлсин,
♻️🔆♻️🔆♻️🔆♻️🔆♻️
Хайирли кун барчага.
♻️🔅♻️🔅♻️🔅♻️🔅♻️
@Gozal_diydor
Эх Муроджон бу кунни кандай унутсин узи бир хафтадан бери ич этини еб ётибдику?
- Хуп эрта ишдан эртарок келаман деди маъюсликини яширгандай... Кичкина утириш билан тугулган кун яхши утди. Шахло хам узида йук хурсанд уйнар, узининг бола тилида кушикча айтиб дадажонисини хурсанд киларди. Бечора каёкдан хам билсин бу тугулган кундан бошка курмаслигини... У болаларча бегубор эди. Угай она эса уз килмишини тухтатмас эди... Бирон хафталар утиб Мурод кизига эътибор килса яхши эшитмаяпти ва ранглари хам сулгандай. Ичиккан шекилли деб кунора айланишга оборарди. Бир куни Шахло уйнаб юрган жойида хушуни йукотади. Муроджон ишдан кандай югуриб келди билмайди. Тезда тез ёрдамни чакирди. Докторлар Шахлони текшриб уни касалхонага олиб кетишди.Текширувда шу нарса маълум булдики кизчанинг мияси куртлаб кетган. Докторлар хам хайрон колишди.
- Бундай булиши мумкинмас ахир тирик инсоннинг мияси кандай куртлайди? Бу ходиса Муродни жуда ёмон ахволга соларкан; Доктор даволашнинг иложи борми, жон доктор кизим тирик колсин илтимос бирор чора куринг. Майли хамма нарсага розиман факат бирор чорасини куринг деб додлаб ёлворарди.
- Биз илмий табобат оламида нима килиш керак булса киламиз. Узингизни босинг деб бош шифокор Муроджонга далда берди. Лекин Шахло охирги кунларини яшаётганди... Дори дармонлар ёрдамида Шахло узига кела бошлади. Кузини очиб дадаси билан гаплашди узини яхши сеза бошлади.
- Дада ойим кани? Ойим мени куриб куйсалар яхши булиб кетаман деб гапирди.
- Ойинг шу ерда хозир чакираман она кизим деб Мурод хона эшигини очиб Заринани чакирди.
- Вой кизим бизни куркизиб юбордингку? деб ёлгон куз ёшлар билан Зарина кириб келди.
- Ойи мени сиз куриб куйинг. Кулогимни жиз килдирардингизу ушанда яхши буласан дердингиз. Мен докторлардан куркаман улар огритиб укол килишади дея Шахло онасига эркаланди. Бу гапдан Зарина хам Мурод хам бир сесканиб бир-бирига каради. Заринанинг ранги докадек окариб калтираб хаяжонлана бошлади.
- Канака жиз? Шахло нимани айтаябти жавоб бер кизимни нима килардинг? деб Мурод Заринанинг ёкасидан олди. Хамшира кизлар хам хайрон караб колишди. Биттаси уруш катталмасидан куркиб врачни чакирди.
- Айт кизим нима деяпти? кистовга олди Мурод аёлини.
- Дада ойимни нега кийнайсиз? Ойим хар кун кучли буласан деб кулокларимга куртча кучларни юборарди деб йиглаб юборди. Буни эшитган врач хам хамширалар хам донг котиб колди. Зарина осмонга караб котиб-котиб кула бошлади. Мурод унга шундай шаполок туширдики Зарина учиб йикилди ва котиб кулар:
- Мана охийри енгдим? Сени утмишингдан айирдимми? Ха билмайди деб уйлайсанда а? Кизингни эркалатиб севган ёрингни эслашингни-худди уни эркалатгандай сезиб. Билмайди деб уйлармидинг? кулишдан тухтамай раксга тушиб:
- Ажаб килдим хуп килдим дерди... Унга тегишли ёрдамни курсатиб шу ернинг узидан "АСАБ КАСАЛИКЛАРИ" шифохонасига жунатишди. Такдирнинг бу уйинидан Муроджон эсанкираб колди. Кизини махкам кучканча:
- Жон кизим, она кизим деб багрига босиб эркалар ва Куркиб кетмадингми энди онангни хам кучли булиши учун жиз килишади деб овутиб узи Шахлога билдирмай уксиб-уксиб йигларди.
- Каерда хато килдим. Унга жуда ишонардим энди нима киламан...? Гулшода бекорга тез-тез тушларимга кириб юрмаган экан. Мен гул фахмламабмана? ичидан аламлар тошиб кукси ичига сигмаётганди... Бу вокеадан кейин Шахло уч кунгина яшаб бу дунёни беш ёшида тарк этди... Унинг охирги нафасидаги сузлари Муроджонга бир умрга армон булиб колди... ДАДА МЕН ХАМ СИЗДАЙ КАТТА БЎЛАМАНМИ? "ОЙИ" БЎЛАМАНМИ... СОЧЛАРИМ ХАМ УЗУУУН БУЛАДИ А ДАДА?...
T.me/Gozal_diydor
Йўқлаб туринг..
Мехрингизга мухтож бўламан
Сиз бор бугун шодон куламан
Эрта индин балки ўламан
Йўқлаб туринг йўқламасам хам.
Сизни айтган сўзингиз даво
Сизни кўрсам ўзингиз даво
Жонга ора бўлинг сиз шифо
Йўқлаб туринг йўқламасам хам.
Жазо олдим ёмонлигимдан
Ёлғиз қолдим нодонлигимдан
Хабар олинг омонлигимдан
Йўқлаб туринг йўқламасам хам.
Сира бундай йўқ бўлиб кетманг
Кўрганда юз, юз буриб ўтманг
Қалбда гина қудрадни тутманг
Йўқлаб туринг йўқламасам хам.
Қилманг сира оқибатни ёд
Дилда алам бўлмасин фарёт
Қолмасин хеч ёлғиз одамзод
Йўқлаб туринг йўқламасам хам.
Нурулло Нурлий
@Gozal_diydor
Соғинч
Уларнинг учта фарзанди бор эди. Икки ўғил, бир қиз. Болалари хоҳ қиз хоҳ ўғил бўлсин тўққиз ёшга тўлгандан бошлаб рўза тутарди.
Ёзнинг жазирамаси бўладими, сентябрнинг—ўқишнинг илк кунлари бўладими, фарқи йўқ! Одатда мактабда ўқишлар бошланиши билан синфлар ўртасида футбол мусобақалари бошланади. Тушгача дарс, тушдан кейин тўп тепиш. Синфдошлари дам-бадам сув ичаётганини кўрган ўртанча ўғил отасининг "Қурбинг етса тўп теп, бўлмаса, уйга келиб дам ол, аммо рўзангни очсанг, хафа қиламан!" деган пўписасидан қўрқиб, уйга силласи қуриб қайтиб келар, ифтор чоғи оддий, муздек сув ичишини ўйлаб, вужудига оромбахш ҳузур, қалбига қувонч кириб келарди.
Ҳозир ўйласа, Рамазон унга неъматларга шукур қилишни ўргатган экан.
Қизалоқ кун бўйи кўчада ўйнар, дугонаси помидор, бодринг солинган халтани кўтариб, "ҳозир аччиқ-чучук тайёрлаб ейман",— деса, сакрамачоғини ташлаб уйига югурар, онасига ҳиқилларди. Онаси унга жаннатдаги мевалар ҳақида сўзлаб берар, сўнг ифторга нима егиси келаётганини сўрарди.
" Чокотелла, банан, сок, ёгурт... "
"Яна!" —дерди онаси, сўнг барча айтганларини муҳайё қиларди.
Оғиз очганда эса қизини дунёдаги энг сабрли қиз эканлигини ҳаммага айтиб чиқарди.
Бир куни уйларига узоқроқ қариндошлари—катта ёшли аёллар келди. Уларнинг хонадонида Рамазон кунлари кундузи дастурхон ёзилмайди, аммо онаси олисдан келган меҳмонларни кутишга мажбур эди. Орада фарзандларининг рўзадор эканликларини таъкидлаб қўйсада аёллар муздек қовун-тарвузларни паққос тушириб ўтирдилар.
Қизалоқ уларнинг оиласи бошқача бўлганлигини ёши катта бўлгандагина ҳис эта билди
Ҳозир ўйласа, Рамазон қизчага сабрни ва сабр ортидан келадиган улкан мукофотни ўргатибди!
Катта ўғил меҳнаткаш эди. Муштумдек боши билан оиласига қарашар, бозорда арава тортарди. Дарсдан кейин, оч қоринга арава тортиш бир азоб бўлса, бозорда ўзи тенги болаларнинг музқаймоқ еб, сув ичиб юргани бола қалбига бошқача таъсир қиларди, аммо ҳалол меҳнат билан кун кўрадиган ота-онасига ёрдам беришни бурчи деб ҳисобларди. Онасининг қаршилигига қарамай меҳнат қилар, топган пулини эса отасига берарди. Аммо уларнинг ифторлик дастурхонлари бойларнинг базмидек бўларди. Давлат ишида ишлайдиган онаси учала фарзанди учун ҳам алоҳида, севимли, тотли таомлар тайёрлаб улгурар, бундан ўзи ҳам чексиз бахтиёрлик сезарди.
Катта ўғил энди ўйлаб кўрса, Рамазондан ҳалол меҳнатдан топилган пул баракали бўлишини, меҳнатнинг охири роҳат эканлигини ўрганибди!
Болалар улғайди, ҳар бири оилалик: ўғиллар ота, қиз эса она бўлди. Болалик хотиралари ёдланганда энг гўзали—Рамазон эсталиклари бўлиб қолди, рўза тутиш эса болаликдан одат бўлгани учун бир умрлик роҳат, ҳузур, шукроналик, орзиқиб кутиладиган соғинчга айланди...
Феруза Салходжаева
T.me/Gozal_diydor
ХАЙРЛИ ТОНГ!
☀️ Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин
@Gozal_diydor
Бисмиллаҳ..
Ассалому алайкум ва Раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Жума муборак Мехри дарё, забони ширин, юзлари нурли, иймони бақувват дилга яқинларим! Жуманинг хайри ва барокати Сизга булсин! Барчамизга шу кунларга етишиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!❤
Аллоҳим барчамизга:
Бомдод намози ила бошланиб, таҳажжуд намози ила тугайдиган кунларни насиб этсин!🤲
Бисмиллаҳ ила бошланиб,
Алҳамдулиллаҳ ила якунланадиган, дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амалларни насиб этсин!!🤲
Аллоҳим менинг Отамга ва Онамга ҳам жамийки мусулмонларнинг Оналарига ва Оталарига ҳам жаннат насиб қилсин!🤲
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин!
Аллоҳим оқибатларимизни меҳрли,охиратларимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин!
Умрингизнинг ҳар бир куни АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин!🤲
@Gozal_diydor
🌊Ассаламу Алайкум🌊
🌊ва роҳматуллоҳи🌊
🌊ва барокатуҳ🌊
☃️Янги кун, янги имкониятлар муборак!!!
Ҳар онингиз фойдали, хайрли - барокотли ўтсин!🤲
⛄️ Аллоҳим, Сенинг раҳматинг кенглиги қадар бандаларинг ичида бизни энг бахтлилардан қил!
⛄️ Бизни Ўзингга энг яқинлардан, Ўтмиш ва келажак гуноҳлари кечирилганлардан эт!.
⛄️ Аҳволимизни ўнгла!
Ризоингни қалбларимизга жойла!
⛄️Авф ва жаннатингдан маҳрум этма!
⛄️Ҳар бир кунимизни ўтганидан кўра хайрли қил!
⛄️Муҳаббатингни нафсимизга жойла!
⛄️Юзларимиздан табассумни, уйларимиздан саодатни, дилларимиздан зикрингни аритма!
@Gozal_diydor
КАНДАЙ КИЛИБ...❓
(албатта ўқинг)
☘️ Савол: Қандай қилиб Жаннатда уйингиз бўлиши мумкин?
Жавоб: Ихлос сурасини 10 марта ўқинг.
☘️ Савол: Қандай қилиб Жаннатда хазинангиз бўлиши мумкин?
Жавоб: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ” ни айтинг.
☘️ Савол: Қандай қилиб сизга Жаннатда хурмо дарахти экилиши мумкин?
Жавоб: “Субҳаналлоҳил Азим ва биҳамдиҳ” деб айтинг.
☘️ Савол: Қандай қилиб ҳар бир калима учун сизга Жаннатда дарахт бўлиши мумкин?
Жавоб: “Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу Акбар”ни айтинг.
☘️ Савол: Қандай қилиб гуноҳингиз денгиз кўпигича бўлсада мағфират қилинади?
Жавоб: “Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳи”ни 100 бора айтинг. (ва гуноҳларга қайтманг)
☘️ Савол: Қандай қилиб Аллоҳ таоло ғам-қайғуларингизга кифоя қилиши мумкин?
Жавоб: “Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа илла ҳува Алaйҳи таваккалту ва ҳува Роббул АршилАзим” ни 7 марта айтинг.
☘️Савол: Аллоҳ сиздан қандай рози бўлиши мумкин?
Жавоб: “Розийту биллаҳи Роббан Ва бил Ислами дийнан Ва би-Муҳаммадин соллоллоҳу алайҳи васаллама набиййан ва росулан” деб 3 марта айтинг.
☘️ Савол: Аллоҳ қандай қилиб гуноҳингизни мағфират этишимумкин?
Жавоб: “Астағфируллоҳал Азималлази лаа илаҳа илла ҳувал Ҳаййул Қойюм ва атубуилайҳ”ни 3 марта айтинг.
☘️ Савол: Қандай қилиб 1000 яхшиликка эришиб, сиздан 1000 ёмонлик ўчирилиши мумкин?
Жавоб: “Субҳаналлоҳ”ни 100марта айтинг.
☘️ Савол: Қандай қилиб Роҳманнинг арши мисолидек ҳасанотга эришиш мумкин?
Жавоб: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи ва зината аршиҳи” деб айтинг.
☘️ Савол: Қандай қилиб махлуқотлар ададича, арш оғирлигича, Аллоҳнинг ризоси ва У Зотнинг сўзларининг сиёҳи мисолича ажрга эришиш мумкин?
Жавоб: “Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳ адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината аршиҳи ва мидада калиматиҳи” ни 3 марта айтинг.
☘️ Савол: Қандай қилиб ҳар бир муслим ва муслима, мўмин ва мўмина учун яхшилик қила олишингиз мумкин?
Жавоб: “Аллоҳуммағфир лий валил муслимина вал муслимат вал муъминина вал муъминат ал-аҳяу минҳум мамат” ни ўқинг.
☘️ Савол: Қандай қилиб Қуръони каримни тўлиқ қироат қилганнинг ажрини олиш мумкин?
Жавоб: Яна Ихлос сурасини 3 марта ўқинг.
☘️ Савол: Қандай қилиб шу амалларни ҳаммасини бир неча баробари савобига эришиш мукин.
Жавоб: Шу рисолани тарқатинг. Ҳар бир ўқиб амал қилганнинг савоби сизга келиб туради.
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
@Gozal_diydor
📝Ўн бир йилда такрорланган туш.
2-қисм
Бобом мени эркалаб, «жужуқ» дерди, шу гапни эшитганда доим юмшаб, нима деса, дарров кўна қолардим. Биз бобом билан ёз ойларида дераза ва эшикларни очиб ухлардик. Хонамиз деразаси орқа ҳовли томонга қараб қурилган. Бобом уйқуси меникидек қаттиқ бўлмаганидан сал овозга ҳам уйғониб кетарди. Ўша куни саҳарлаб дадам билан гаплашаётиб:
— Кечаси орқа ҳовлидан ғалати шитир-шитир овозни эшитиб, деразадан қарасам мойли зардоли томонда шарпа кўринди. Кимдир ўтиб кетаётгандир деб эътибор бермагандим, кўриб турганингдай аҳвол шу, — деб бир шохи анчагина сийраклаб қолган ўрикни кўрсатди.
Бу кеча ўзим хабардор бўлиб тураман, сиз хавотир олманг, — деди-ю, ишга кетди дадам.
Бир неча кун ўтиб ярим кечаси бемаҳалда хонамиз чироғи ёнганидан уйғониб кетдим. Орқа ҳовлидан дадамнинг овози эшитилди. Қарасам, бобом ташқарига чиқяпти, чопқиллаб қўлидан ушлаб олдим-да, орқасидан эргашдим. Уришиб, «Сен қол, деса ҳам қолмайман, «жужуқ» деса ҳам қолмайман, мен ҳам бораман», — деб турсам, бобом менга эътибор ҳам бермади. Ҳайрон қолдим. Хуллас, ташқарига чиқсак, дадам билан бизникига кўп-кўп келиб турадиган, ҳар сафар мен яхши кўрадиган китобларни олиб кетадиган киши турибди. Ўрталарида ярим челак мойли зардоли… Ур-а-а, ўғрини ушладик, деб ич-ичимдан қувониб, яна дадамни яхши кўриб ҳам кетдим. Менинг дадам ўғри тутадиган кучли киши. Қандай яхши! Бобом ўғрини уйига кеткизаётиб ярим челак ўрикни ҳам бериб юборди. Қувончим эса кўпга чўзилмади, бобом кун бўйи хафа бўлиб юрди. Энг ёмони, менга умуман эътибор бермади. Намозшомда ўғри киши яна келди. Ҳеч нарса демасдан, бобомга пул узатди. Бобомнинг хафа юзи бирдан оқарди, зарб билан унга тарсаки тушириб юборди. Биринчи марта бобомнинг кимнидир урганини кўрдим.
У киши кетганидан кейин ҳам ҳайрон ҳолда қолганимнини кўриб, бобом ёнига чақирди. Доим чопқиллаб борардим-у, бу гал бироз ҳайиқдим. «Ҳали жаҳлидан тушмаган бўлса-чи?» деб ўйладим. Бобом бўлса ёнига боришим билан пешонамдан ўпиб, ниманидир эслагандай бироз турди-да, секин гап бошлади. Унинг ҳеч қачон менга ниманидир айтиб бериш олдидан бунақа қилмаганини ўйлаб, ҳозир айтмоқчи бўлганлари жуда муҳим эканини англадим.
Шу дарахтни дадам экканини биласан-а, жужуқ? Ўшанда кўчатини мен тутиб турганман, дадам: «Бу кўчатни авайла, уни ҳалоллик мезони деб бил. Ҳар кўрганингда ҳалол яшаш кераклигини ёдингга солсин. Унинг катта фазилати бор: ҳалоллик менга шу кўчатни берди. Катта дарахт бўлсин-у, ўзи сенга ҳалоллик келтирсин», деган. Ўша вақтдаёқ бу дарахт дадам учун ҳам қандайдир бошқача, каттароқ аҳамиятга эга эканини тушунганман. Унга ҳар қараганимда дадамнинг гаплари ёдимга тушади. Ўша ибратни деб бугунгача ҳалол яшашга интилиб келдим. Бу дарахтни дадамнинг ҳалол умри, мен ҳам шу умрни давом эттираётганим тимсоли деб биламан… Шу гапларнинг барини у биларди, билиб туриб шу ишни қилганини кечиролмадим-да, жужуқ.
Шу пайт ўша кишини шунчалар ёмон кўриб кетдимки, яхшиям, у бошқа бизникига келмади, келганида аниқ ёмон кўришимни ўзига айтган бўлардим…
Бугун тушимга кирган кекса ўрик шунча хотирани ёдга солди. Болалигимга қайтгандай яна бобомнинг «жужуғи»га айлангандай бўлдим. Негадир орзиқиб кетдим. Бобомни соғинганимдан дадам билан гаплашгим келди. Дарров қўнғироқ қилдим.
Ассалому алайкум, дадажон. Яхшимисиз? Чарчамаяпсизларми?
Ва алайкум ассалом, омонмисан, қизим? Ўқишларинг яхшими? Қийналмаяпсанми? Пулинг борми?
Ҳар сафар гаплашганимизда Қийналмаяпсанми, пулинг борми? деб сўрашига кўникиб қолганман, беихтиёр жилмайиб қўйдим.
Бор, дадажон. Яқинда стипендия олдим.
Ҳа, яхши. Биз ҳам яхшимиз. Уканг яна Азиз (қўшнимизнинг ўғли) билан уришиб, пешонасини қашқа қилиб ўтирибди.
Шу жанжали тугамади, тугамади-да уларнинг.
Ҳа, майли, шуниси яхши. Ҳалитдан пишади. Айтгандай, сен яхши кўрадиган мойли зардоли бор эди-ку, қуриб қолган? Шуни бугун чопиб ташладик. Зардолининг ўтини яхши бўлади, деб.
Жим бўлиб қолдим, дадам ҳам бироз жим туриб:
Дадам яхши кўрарди, — деб қўйди.
Ҳа, дадам билан хайрлашгач, ўйга толдим ва нега бундай туш кўрганимни англадим.
Муниса Азомова
T.me/Gozal_diydor
Сенга икки иш рўбарў келиб, бири Аллоҳ учун, икинчиси эса дунё учун бўлса, Аллоҳдан бўлган насибангни устун қўй. Чунки дунё ўткинчи, охират эса боқийдир.
Умар ибн Хаттоб
T.me/Gozal_diydor
?
Ота-онага яхшилик қилиш фарзанд учун саодатдир
1. Ота-онасига яхшилик қилиш туфайли фарзанднинг бошига тушган кулфатлари аритилади.
2. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг гуноҳи кабираларига каффорот бўлади.
3. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг ризқи кенг ва умри узун бўлишига сабаб бўлади.
4. Ота-онанинг дуосини олиш фарзанднинг дунё ва охирати обод бўлишига сабаб бўлади.
5. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг қилган амаллари қабул бўлишига ва гуноҳлари кечирилиб жаннатга киришига сабаб бўлади.
Ота-онага яхшилик қилиш асосан қуйидаги ишларни адо этиш билан бўлади:
1.Ота-онага холис ният билан яхшилик қилиш; Яъни улар дунёга келишларига сабаб бўлганлари учунгина эмас, балки Аллоҳ таоло буюргани учун яхшилик қилиш.
2.Ота-онани яхши кўриб улуғлаш;
3. Аллоҳга маъсият бўлмайдиган ўринларда уларга итоат этиш;
4.Ота-онага тавозеъли бўлиш;
5. Ота-она хурсанд бўладиган ишларни қилиш;
6. Ота-онадан олдин овқатланмаслик;
7. Ота-онанинг ҳузурига киришда ҳам, чиқишда ҳам салом бериш;
8. Ота-онанинг олдида овозини баландлатмаслик;
9. Ота-она учун молини сарфлаш;
10. Ота-она яхши кўрадиган кишиларга ҳам яхшилик қилиш;
11. Сафарга ота-онанинг дуоларини олиб чиқиш;
12. Ота-она шариатга мувофиқ қасам ичган бўлсалар уни адо этиш учун ҳаракат қилиш;
13. Ота-онанинг жаҳллари чиқадиган ишларни қилмаслик;
14. Ота-онани исмлари билан чақирмаслик;
15. Ота-онани камситадиган ишлардан сақланиш;
16. Ота-она вафот этганларидан сўнг ҳам уларнинг ҳақларини сақлаш.
@Gozal_diydor
“Бўпти, гаплашамиз” эмас, “АЛЛОҲГА ОМОНАТСИЗ !”
Яқинларим билан хайрлашаётганда хоҳ мактубда, хоҳ телефонда ва ёки юз кўришиб турган ҳолда бўлсин «Аллоҳга омонатим!» дейишга одатланганман. Болалигимизда онам хайрлашаётганда «Аллоҳга омонат бўлинг!», «Аллоҳнинг паноҳидасиз!» деб видолашишни ўргатганлар. «Аллоҳ омонатга хиёнат қилмайди. Яхши кўрганларинг билан хайрлашаётганда «Аллоҳга омонатсиз!» десанг, кейинги дийдорда уларни соғ-саломат кўрасан», деб уқтиргандилар.
Бола ақлим билан бу ўгит маъносини чуқур тушунмаганим аниқ, лекин ҳар гал қариндошларимиз билан соғ-омон хайрлашганимизда «Аллоҳга омонатсиз» деган иборани яхши кўриб кетардим. Ҳали-ҳануз «Аллоҳга омонатсиз!» деганимда кўнглим хотиржам тортади.
Ибн Можа ривоят қилган ҳадиси шарифда: “Хайрлашаётганингизда, бир-бирингиздан айрилаётганингизда “Сени Аллоҳга омонат топширдим” денг”, дея марҳамат қилинади. Яқинда бу ҳадиснинг ҳикматини янада чуққурроқ англатувчи бир ҳодиса рўй берди.
Ҳар куни эрталаб укам билан гаплашиб бўлиб «Майли, Аллоҳга омонатсан, Ўзи паноҳида асрасин!» дейман. Уч кун олдин атрофни туман қоплаган эди. Автомобилда фалокатга учрабди. Тўғридан ва орқа тарафдан келаётган машиналарга ҳалал бермаслик учун четга ҳаракатланмоқчи бўлганида бошқарувдан чиққан улов ариққа ағдарилиб кетибди. Темир топилади, моддий йўқотишнинг ўрни тўлади. Энг муҳими, пачақланиб, буралиб кетган автомашина ичидан ўша атрофдаги одамлар укамни соғ-саломат тортиб олишибди. Даҳшатли фалокатдан фақат пешонасида кичик ғурра билан соғ-омон чиққан укамни паноҳида асраган Аллоҳга чексиз ҳамду санолар, шукроналар бўлсин! Зеро,“Аллоҳнинг Ўзи энг яхши муҳофазачи ва Унинг Ўзи раҳмлиларнинг энг раҳмлигидир” (“Юсуф” сураси, 64-оят).
Яқинларингиз билан хайрлашаётганингизда қайта дийдорлашишни истасангиз, «Кўришгунча», «Хайр», «Бўпти, гаплашамиз» деб эмас, «Аллоҳга омонатимсиз!», «Аллоҳ ҳифзу ҳимоясида асрасин!» деб хайрлашинг. «Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман!» денгки, бу муҳаббат ҳаққи-ҳурмати яқинларингиз Аллоҳдан ўзини ва сизни муҳофаза қилишини сўраб дуолар қилсин. Аллоҳга омонат бўлинг!
Умида АДИЗОВА
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
T.me/Gozal_diydor
🌙Тун ухлатсин, ойдек
жамоли билан,
🌙Тонг уйғотсин, майин
шамоли билан,
🌙Энди ухланг, Аллоҳ
каломи билан,
🌙Барвақт уйғонинг,
Аллоҳ саломи билан!
Хайрли тун.
МИРАЗИЗ РАҲИМОВ СИЗ АЗИЗЛАРНИ ЁРДАМИ БИЛАН АНЧА ЯХШИ.
АЛЛОҲНИ МЎЖИЗАСИ БИЛАН ЯХШИ БЎЛИБ ҚОЛСА НЕАЖАБ
✅ эҳсонингиз жаннатга хужжат бўлсин.
Имкон қадар бир биримизга яхшилик қилайлик.
#ҚУРЪОН
Албатта, Аллохнинг рахмати яхшилик килувчиларга якиндир.
Аъроф сураси (56 - оят)
Toshken shahri yagi hayot tumani 9xududa 24 domda yashaymiz Meni o'g'lim miraziz 2021 yilda rug'ilgan xozirda bolamda mekra salfeya kasali tashxezi quyilgan hamda oshqozon raki oshqozonda yara bor davolash uchun sahiylar rahbari firdafis akadan yordam surab murojat qilaman.
@SAXIYLAR_UZ
КАРТА РАҚАМЛАРИ
👇👇
Уз Кард
8600 1204 2526 9142✅
ХАМКОР БАНК.
Хамкор банк Узкард
👇👇
5614 6818 2020 4620✅
Ашурова З. номида
||------⤵️
Хумо Агробанк
👇👇
4073 4200 5525 1403✅
Ашурова З.
📲 99899 430 24 50
👆👆⤴️
Уланган
ПАЙНЕТ РАКАМ
👇👇
+998 99 430 24 50✅
Уз Мобаил
АДМИН @Firdavs188
⬇️⬇️
Эхсон хисобот
👇👇
✅ @Shifoiy_uz 👁👁
👆👆КИРИНГ,
ТАНИШИБ ЧИҚИНГ.
@Saxiylar_uz 👁👁✅ Расмий гурух.👆👆
@AZAN_UZZ
🍂🍂🍂🍂
🌙 Адашиш ҳар бир инсонга хос сифат. Аммо адашганларнинг қайсарлик билан ўз йўлида давом этавериши - ақлсизлик.
Дунёда ҳамма нарсани чиройли қиладиган нарса меҳр.
Меҳрсиз қалб жаҳаннамга ўхшайди.
Ичида жаҳаннами борларни Аллоҳ аҳволини ўнгласин!..
🌙Хайрли тун азизлар!
Яқинларингизга ҳам улашинг!
✒️Ўгай Она...
Ўқинг фақат йиғламанг...
(Реал воқеа)
Мурод ака мани кечиринг сизни ва кизимизни ёлгиз ташлаб кетяпман: Хамма жойи зиркираб огриб жон азобида зурга нафас олаётган Гулшода эрига зорланди.
- Менинг куним битган, агар менга бир нима булса бошка турмуш куринг розиман факат кизимни укситманг...
- Жоним ундай дема, қайси туққан аёл... хали хаммаси яхши булади: Муроджон гапини тугатмай Гулшода булди. Дадаси қуйинг... Мендан рози булинг уёгини гапира олмай томогига бирнима тикилиб огир энтикди. Кузларидан биргина томчи ёш қалқиди холос... Муроджон аёлига кунгил берар лекин куз ёшлари юзин юварди... МУРОДЖОН севиб-севилиб турмуш курди лекин бу севишганларнинг кувончи узокка бормади.Тугиш жарайони кийин кечганлигидан севган ёри тонг сахар оламдан утди... Бу вокеага хам икки йил утди. Муроджон ота- онасининг кистови билан кушни кизга уйланди. Кизи Шахлохонни еру кукка ишонмасди гуё юраги унинг ичида. Ха тугрида севган ёринг юрагининг бир парчаси унинг ичида эдида... Кунлар шу зайлда утар эди. Орадан яна бир канча йил думалаб утиб кетди. Бу орада иккинчи аёли Зарина хам иккита угил тугиб олди... Лекин Муроджоннинг кунгли Шахлога бошкача эди. Абатта бу Заринага ёкмасди. Эри иш кетгач Шахлога куп иш буюриб уни кийнарди. Бир кичкина ножуя иш килса аямай урарди. Хали эндигина турт бахорни курган Шахло кандай тукис иш кила оларди... Хали гудакку укаларини уйнатар, тагларини тозалар ва камига товук куйларгача сувини берарди йук онаси мажбур киларди. Овкатга кеса шурва сувини ва бир бурда нон берарди халос. Кунлар шу зайлда утаркан Шахло кундан кунга синиб борарди. Онасининг килмишларини дадасига айтолмайди чунки дадаси ишга кетгач яна уриши мумкинда? ШАХЛО мургак калби билан шундай у'йларди... - Хой даданг кеса эркаланиб олдига чикиб лапанглаб утирсанг кунингни кусатамана яшшамагур деб Зарина киз бечоранинг чимчилаб юрагини олиб куйганди...
- Ха угилларимга унча мехр бермай шу шумкадамингга юрагингни берасан, курамиз бунинг сенга нима килиб бераркан узича кун ора шундай гапларни тунгилларди. Тухта Зарина тухта... Эртага бу киз катта булса эримнинг молу давлатигаям эгалик киладию буни гумдон килишим керак!:
- Зарина узига узи гапириб миясига келган фикирдан узи хурсанд булиб кетиб режа туза бошлади... Заринанинг кузини-калбини рашкми ёки ичикароликми боглаб разолат боткогига тортаётганди... У шундай пухта иш килиши керакки хеч бир одам шубхага бормасин. У югуриб музлатгичдан бир парча гуштни эски латтага солиб панарок офтобга осиб куйди ва кута бошлади. Кунлар иссик булгани учун гуштга пашша- чивинлар куниб икки-уч кунда куртлай бошлади. Мана у кутган кун келди.
- Шахло бу ёкка келчи сенда ишим бор деб угай она кизини ёнига чакирди. Укалари билан уйнаётган Шахло яна нима килдим экан дея онаси ёнига курка писа борди...
- Буёкка келчи деб Шахлони олдига олиб. Сенинг кулогингни куриб куяман деди.
- Ойи кулогим яхши огримайдику? деди Шахло норози охангда кулогларини ушлаб.
- Э яшшамагур кайтага сенга яхшимасми мехрибончилик килиб куриб куйсам деб Шахлони силтаб ташлади. Шахло куркканидан жим турди. Зарина Шахлога курсатмай бир куртни олиб унинг кулогига юборди. Шахло типирчиломокчи эди унинг кулогининг тешигини беркитиб кимирлатиб турдики токи куртдан китиги билинмасин деб. Куртча секин асталик билан уз йулини топиб кетди. Унгача Зарина кизни турткилаб чалгитиб турди.
- Бор энди укаларинг билан уйнай кол, факат дадангга айтсанг биласана нима киламан, кани огридими? деди кизни итариб куйаркан.
- Йук огримади факат жиз деб куйди дедида укалари ёнига югургилаб кетди... Кунлар шу зайлда ута бошлади хар куни бир курт Шахлонинг кулогига факат жиз этиб кириб турди. Бу орада Зарина хам кизга унча озор бермай куйди... Шахло энди мамнун эди калтак ва ишлардан камгина кутилганига... Хатто ойижон деб эркалаб хам куйадиган булди. Шахло Заринанинг угайлигини билмасди. Шунчаки бошкаларникига ухшаган ойиси эдида. i Шахло хамма катори овкат хам ейдиган булди юзларига хам ранг кира бошлаганди...
- Дадаси унутманг эртага Шахложоннинг тугулган куни эртарок келсангиз бир чиройли утириш килармидик..
Ассалому алайкум...
Вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ!
🌨 Ҳайрли тонг! Якшанба тонгги муборак бўлсин...🌤
❄️Аллоҳимга шукр яна бир гўзал тонгни соғ омонликда ғойибона бўлсада дийдор кўришиб қарши олишлик бахтини насиб этди!
❄️Аллоҳдан қалбингиз сокинлигини,
Юзингиз табассуми ва нурини,
Танангиз соғлигини,
Хонадонингиз тинчлиги давомий бўлишини,
❄️Ўзингиз Ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўраб қоламан!
❄️Аллоҳ хар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб айласин🤲
😊Яхши кайфият сизни асло тарк этмасин!!
@Gozal_diydor
ТАВАККУЛ
"Сўфий"ларнинг баъзилари таваккул деганда сабаблардан бутунлай узилишни тушунишади. Бу жаҳолат ва илмсизликдир.
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ғорга кирган эдилар, табиб билан маслаҳат қилган эдилар, урушда совут кияр эдилар, хандақ қазиган эдилар, Маккага Мутъим ибн Адийнинг ҳимояси остида кирган эдилар, ўша пайтда Мутъим кофир эди. У зот саллоллоҳу алайҳи ва саллам Саъд розиёллоҳу анҳуга "меросхўрларингни фақир ва бировлардан тиланиб юрадиган ҳолда қолдирганингдан кўра уларни бой қилиб қолдирганинг сен учун яхшироқдир" , деган эдилар.
------------------
Булар ҳаммаси сабаблар билан муомаладир. Аллоҳ дунёни сабабият қонуни асосида яратди. Сабаблар билан муомала қилиш Аллоҳга нисбатан одобдир. Сабаблардан воз кечиш эса Унга нисбатан одобсизликдир!
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
T.me/Gozal_diydor
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу
ЖУМА муборак бўлсин!
ҚАДРЛИГИМ
Қадримни қадрлаган 🌺🕊 қадрдонимсиз
Мехримни қозонган🌼🕊 мехрибонимсиз
Аллоҳ учун севган биродаримсиз
Йўқлаб қўяй сизни
Жума кунларда сизлар билан бирга бўлай Фирдавс🌼🕊 Жаннатларида
Хамиша Аллоҳ панохида бўлинг
🌟Жума муборак ❕
♥️💕Яхши кўрганларизни Айём билан 🌸🕊табриклаб қўйинг
🌟 Ибрат истаганлар учун каналмиз МАНЗИЛИ>
@Gozal_diydor
📝Шифокор учун қимматли совға.
Синфдошим шифохонада жарроҳ бўлиб ишлайди, бир неча хусусий клиникаларда амалиёт ўтайди ва давлат туман шифохонасида навбатчилик асосида ишлайди. Бир куни умумий дўстларимиз даврасида иш ҳақида гап очилди, кейин эса хизматда олинга совғалар тўғрисида гаплашдик.
Навбат менинг синфдошимга этиб келганида, у ўз ҳикоясини сўзлаб берди.
Ўша вақтда дўстимнинг ёши 28 да эди. Давлат шифохонасига унинг кўригига 6 ёшли қизчани олиб келишган, у йиқилиб тушган ва қўли қаттиқ шикастланган эди. Тасвирни кузатгач, дарз кетиш, синишлар йўқлигига амин бўлди. Бироқ қизалоқда туғма кифт дефекти мавжуд бўлган: кифт деярли ҳаракатланмайди ва бир оз эгилган кўринишда бўлиб, бармоқларни бироз қимирлатар эди. Ота-онанинг айтишича, шифокорлар операсия қилдиришни таклиф этишган, бироқ натижа учун кафолат берилмаган, уларда операсияни ўтказиш учун ҳам катта миқдордаги маблағ йўқ эди.
Дўстим ўша вақтда ёш жарроҳ эди, бу ҳолат унга қизиқ кўринган, кўз олдига операсияни қандай қилиб ўтказиш, қандай кўринишда йиғиш намоён бўлди. У қизчанинг ота-онасига барча текширувлардан ўтиб, унинг олдига хусусий клиникага келишни айтган.
Бошқа шифокорлар билан ўтказилган бир неча текширув ва маслаҳатлардан сўнг, жарроҳ дўстим қизалоққа ёрдам бера олишига ишонч хосил қилгач, клиниканинг директори билан келишиб олди. Бемор қизалоқнинг ота-онасини чақириб, операсияни бепул амалга ошириши, кейин эса рамзий тўлов эвазига бошқа клиникада физиотерапияни амалга оширишларини айтган.
Қизчанинг ота-онаси иккиланишар эди ва аҳвол бунданда оғирлашишидан ҳавотирланиб, жарроҳ қандай кафолат бера олишини тинмай сўрардилар.
- Мен сизга тўғрисини айтаман, - деди синфдошим, - қизингиз ҳеч қачон пианиночи ёки теннисчи бўла олмайди, бироқ қўли тўғри бўлади ва у қўлини нормал ҳолатда ушлаб, ҳаракатлантириши, ёзиши мумкин.
Шунда қизалоқ:
- Доктор, мен расм чиза оламанми? Жудаям расм чизгим келяпти.
Она қизини қучоқлаганча хўнграб юборди, ота эса кўзини ерга қадаб, шифокорга бош силкиди.
- Бир йил ўтгач эса, - дея ҳикоя қилди синфдошим, - ҳаётимда мен учун энг қимматли бўлган совға олдим. Ишхонамга ўша қизалоқ ота-онаси билан ташриф буюришди ва у мен учун ўзи чизган расмни совға қилди.
У бизга телефонидаги болакай томонидан чизилган расмни кўрсатди: улкан ранг-баранг гул, бунақаси биологлар томонидан ҳали кашф этилмаган, тасвирнинг тагида эса бола хатида босма ҳарфлар билан «Доктор, раҳмат!» деб ёзилган эди.
T.me/Gozal_diydor
🍃🌸🍃
Шундай меҳр бор — таърифлашни имкони йўқ.
🌹
Шундай севги бор — изоҳлашни имкони йўқ.
🌹
Шундай орзулар бор — сени умидлантиради.
🌹
Шундай инсонлар борки — яшашга ундайди.
🌹
Ўшаларни биттаси — Сизсиз азизларим... 💞
@Gozal_diydor
Яхши кайфият ҳамроҳ бўлсин Азизлар!
Табассум қилинг!
Гўзалликлар бизга бўлсин!
Қалбларимиз нурга тўлсин!
Аллоҳ ёр ва мададкор бўлсин!
Дунёда ҳеч нарса инсонга ўз ўй-фикрларичалик таъсир кўрсатолмайди.
Шундай экан,
фақат яхшиликни ўйлайлик,
яхшиликни излайлик, яхшиликни кўриб, яхшиликка интилиб ва боридан бахт яратишга харакат қилайлик!
Ассалому алейкум
Раҳматуллоҳи ва барокатуҳи!
Кун давомида яхши кайфият тилаган холда хайрли кун Азизлар!
@Gozal_diydor
📝Ўн бир йилда такрорланган туш.
1-қисм
Туш кўрдим. Катта боғ, ёмғир, кекса ўрик… Шохида эса бир қанотли қуш тинмай сайрагани-сайраган… Узоқ ўтмишга тушиб қолгандай бўлдим. Аниқ эсимда: бу тушни олдин ҳам кўрганман. Ҳали мактабга чиқмаган вақтимда бобомнинг ёнида унинг қўлларини ушлаб ухлардим. Шунда тушларимдан қўрқмайдигандай, ёнимда бобом борлигини ҳис қилиб турадигандай эдим. Бир гал бобомга худди шу тушни айтиб берганим аниқ ёдимда. Негадир энг кичик тасвирларигача хотирамда қолган ўша туш. Бобомнинг вафот этганига эса ўн бир йил бўлди… Шунча вақт ўтиб айнан шу тушни кўришимнинг қандай сири бор?
Тўнғич қиз бўлганимданми, ота-онамдан кўра бобомга кўпроқ боғланиб қолгандим. Уч-тўрт ёшлигимда момом вафот этган, бобомнинг нимасидир камайиб қолган оламида ўша бўшлиқни тўлдириб турган бўлсам керак, у ҳам менга қаттиқ боғлангандай эди. Буни кейин-кейин аммалариму онамнинг гапларидан ҳам сезардим.
Бобомнинг бир девори тўлиқ китоб бўлган катта хонаси бор эди. Бир девори деганимга сабаб китоблар терилган жавон девор билан бирга ясалган, растадан бир китобни олсангиз, орқасидан девор кўриниб қоларди. Бўйим етадиган китобларнинг ҳаммаси қўлимдан ўтган ва уларнинг деярли ҳар бирида «рассомлик қобилиятим»ни намойиш қилгандим. Бобомни кўпинча нимадир ёзиб турган ҳолатда кўриш мумкин эди. Шунданми, унга тақлид қилиб қўлимга ручка тушди дегунча, бир нарсалар чизишни ёқтирардим. Битта фарқи, менинг оддий вараққа чизгим келмас, асосан, муқовалари қалин, қаттиқ, чиройли ялтироқ китоблар «қурбонларим»га айланарди. Бунинг учун бобомнинг бирор гал қаттиқроқ тергаганини эслолмайман. Шогирдлари кўп ва тез-тез бизникига келиб турарди. Уларнинг ҳеч бири қўли қуруқ ҳолда қайтганини кўрмаганман, доим қўлларига китоб тутқазиб юборарди бобом. Баъзилари қайтарган, баъзилари эса йўқ. Ҳозир бу китобларнинг жуда оз қисми бизда қолган. Мен «сурат» солган китобларнинг кўпи ҳали ҳам қайсидир уйларнинг жавонида терилиб турганига аминман…
Ҳовлимиз каттагина, бир қисмида қирқ туп узум, яна бир қисмида йигирмата анор, қўйингки, ўрик, олма, нок, анжир, ёнғоқ, беҳи, хурмоларга бой ям-яшил маскан эди. Бобом ҳар бирини алоҳида меҳр билан парвариш қилар, узумлару анорлар ёнида соатлаб қолиб кетарди. Пиша бошлагач, челаклаб қўшниларга тарқатишдан чарчамасдик. Ҳовлимиз ёнидан кимдир ўтиб қолса ҳам, кўча-кўйда бирор кимни кўриб қолса ҳам «Мевалардан олиб кетинглар, роса пишган, увол бўлмасин», дерди. Хуллас, асли меҳмон кўп келадиган уйимизда бунақа пайтлар одам аримас, бутун қишлоқ болалари эса эртадан кечгача бизникида бўларди. Шунданми, ҳалинчакларимиз ҳам катта-катта, теракзоримиз эса ўйин майдонига айланган эди. Бобом вафот этгач, йилдан-йилга боғимиз ҳам, узуму анорлар ҳам ҳосилини камайтира бошлади. Меҳнати ҳар йилгидек, ҳосили айтарли эмас, бобомга ўрганганди, назаримда. Биз ҳам улғайиб, болаларнинг ҳам қадами узила борди. Ҳозир ҳам таътилда, унда-бунда уйга бориб қолсам, қўшнимизнинг кичкина ўғли бизникида бўлади. Нуқул укам билан уришиб-талашиб юради. Онамга: «Уйига борсин энди, сизнинг ҳам бошингизни оғритиб юборди булар», — десам, «Қўявер, қизим, шунисига ўрганганман, болаларнинг шовқин солиб тургани яхши», — дейди.
Бобомдан бизга нафақат ширин хотира, одатлари, амаллари ҳам қолгандай…
Ҳовлимизнинг орқа томонида кекса ўрик дарахти бўларди. Ўрикларимиз кўп, лекин буниси бошқачароқ: довуччаси ҳам йирик-йирик, ялтираб турарди. Бобом уни «Мойли зардоли», дерди эркалаб.
— Бобо, шу дарахтни кўпроқ яхши кўрасизми, меними? — деб сўрардим баъзан қизғаниб.
— Унга чиқиб олганингда иккалангниям бирдан яхши кўравераман, — дерди бобом кулиб. Қовоғимни уя бошласам: — Бу дарахтни менинг дадам ўтқазган, ўзим кўчатини тутиб турганман. Ўша куни менга кўп гаплар айтган, ҳали яна озроқ катта бўлсанг, сенга ҳам айтиб бераман. Шунинг учун ҳам бу ўрик менга қадрли, лекин сени кўпроқ яхши кўраман, жужуқ, — дерди....
Давоми бор...
📚
Ассалому алайкум
Фариштали, қалби пок, қадри баланд қадрдонларим.
Хайрли тонг!
Хаёт деб аталмиш олий неъматни яна
бир қайтарилмас тонги муборак!
Яратганнинг Ўзи
сизларга омад, қалбингизга хотиржамлик, халоли покдан
даромад, орзу - истакларингизни ижобат қилсин.🤲
Яқинларингиз мехрида бўлинг, оилавий барқарорлик, тўкин - сочинлик, файзу - барака тилаб қоламиз. Иймону - исломда қадамларингиз собит, ибодатларингиз бардавом булсин.
Ўзингизни эхтиёт қилинг. Аллохга омонатсиз Яхшиларим.
Хушкайфият кун давомида хамрох бўлсин.
@Gozal_diydor
Жаҳондаги буюк сўфий файласуфлардан бири Фаридуддин Атторни даҳо ўзбек мутафаккири Алишер Навоий «Лисон ут-тайр» асарида бундай таърифлайди: «Қушлар тилини тушуниш оламда фақат бир зотга, Сулаймон пайғамбарга насиб этган эди. Сўнг унинг вазири Осаф тушунди-ю, аммо ҳеч кимга тушунтирмади. Шундан сўнг чарх айланиб, минг йиллар ўтиб, оламга бир зот келди. У қуш тили (фалсафий рамзлар)ни тушунтиришда Сулаймон набийдан ҳам, вазири Осафдан ҳам ўзиб кетди. Қушлар тилни гўё ундан ўргандилар. Ҳақ таоло мунинг нутқини гўё (булбул) айлади. Нукта деб анжом ила оғоздин, онча гавҳар сочти ганжи роздин».
Навоий айтадики, бу илоҳий сирларни форсий тилни билганлар тушундилар. Аттор асаридаги ганжларнинг сирларини туркий тилли халқлар ҳам тушунсин деб, камина бу хазиналарни туркий тилда кашф этишга киришдим.
Барча мумтоз уламолар фикрича, Аллоҳни танимаган, Унинг маърифатини билмаган одам илоҳий олам сирларини ҳеч қачон тушунолмайди. Агар одам Аллоҳни-Ҳақни билса, ўзининг ҳам нақадар азиз, шарафли зот эканлигини тушуна бошлайди. Буни тушуна бошлагач эса одам ўзидаги ёмон феъл-атвор, тубан қилиқлар, бахиллик, ичи қоралик, баднафслик, бошқа инсонларга жабр-зулм қилиш, кибру ҳаво, жаҳл-ғазаб билан камтарин, софдил одамларнинг дилини оғритиш — инсон иши эмаслигини, одам табиатига номуносиб эканлигини тушуна бошлайди.
T.me/Gozal_diydor
Англадимки, гўзалликни ҳис қилиш учун кўзни очиш кифоя.
Яшаш учун севиш кифоя!Бахтли бўлиш учун эса ҳар лаҳзани ҳис қилиш етарли!
❄️
Хайрли тонг, дуога қўл очиб гўзалликни қаршилаган яхшилар.
Хайрли тонг, ҳар бир онини шукронага буркаган азизлар.
Бор бўлганингиз қандай яхши.
❄️
Табассум инсон юзи учун ажойиб бадантарбия ҳисобланади. У инсон жисми ва ақлига фойда беради, қон босимининг ошиши ва юрак хасталикларини олдини олади ҳамда инсонда ўзига бўлган ишончни шакллантиради.
❄️
Ҳар тонг уйқудан уйғонганингизда, ҳар бир қийинчилик тўсиқларидан ўтаётган пайтингизда доим самимий табассум қилинг.
@Gozal_diydor