gozal_diydor | Unsorted

Telegram-канал gozal_diydor - ГЎЗАЛ ДИЙДОР

5088

https://t.me/joinchat/AAAAAEjOMWxxeENrS6gFpw @Gozal_diydor

Subscribe to a channel

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

ЗУДЛИК БИЛАН ХОМИЙ КЕРАК!!!

#ТИНГЛАНГ👆👆#ФАҚАТ_ЙИҒЛАМАНГ
#ФАЙЗИЕВА_ГЎЗАЛ
#Samarqand shahar narpay kuchasi 16 dom 22 xona

hurmatli saxiylar admini qizimni davolatganimga 4yil boʻldi doyimi davolanib turiw kerak edi lekin shundan beri mablagʻ yigʻa olmadik uzim yolgʻiz onaman yoshim 54 da boquvchimiz yuq xozir qizimga qarab xichqayerda ishlolmayabman sizdan iltimos qizimni davolanishiga yordam qiling.
(Онасини👆👆  смс  си.)

#ҚУРЪОН
Ал
батта, Аллохнинг рахмати яхшилик килувчиларга якиндир.
Аъроф сураси (56 - оят)

@SAXIYLAR_UZ
КАРТАЛАРИ
Хамкор банк Узкард
👇👇
5614 6818 1370 2556
Ашурова З.
   👇👇
5614 6818 2020 4620
Ашурова  З. номида

Хумо Агробанк
👇👇
4073 4200 5525 1403

  Ашурова З

  ПАЙНЕТ РАКАМ
     👇👇
+998 99 430 24 50

Уз Мобаил

  АДМИН  @Firdavs188
    @Shifoiy_uz 👁👁эҳсон хисобот  киринг кўринг ишонч учун!👈 Гурух ва ҳисобот канал линки бор 👀Ёлғон бўлса линк қўймас эдик🤳
Тушган пуллар бир неча беморларга бўлиб
берилади.
    👆👆
    @Saxiylar_uz расмий.
    @AZAN_UZZ

ҚАРАНГ  ОЛГАН ЭҲСОНИ
    👇👇
/channel/Shifoiy_uz/23120

ҚАРАНГ ОЛГАН ЭҲСОНИ
👇👇
/channel/Shifoiy_uz/23239

АЛЛОҲ ҚАБУЛ ҚИЛСИН ЭҲСОНЛАРИЗИ ЎРНИНИ БЕХИСОБ ТЎЛДИРСИН. 🤲.

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

- "Дўст ачитиб гапиради" дейишади. Ҳар аччиқ сўз сўзлаган киши, дўст бўлиб қолавермайди. Сени севмаган киши ҳам, аччиқ сўзлаши мумкин. Дўстингни сенга сўзлайдиган сўзи аччиқ бўлса ҳам, сенинг жонингни ачитмайдиган шаклда ширин тил билан сўзлайди.

Шамс Табризий

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

🌹 Чиройли Онам🧕

Болам дея бошимни силаб,
Ҳар сония бахтимни тилаб,
Юзларимга, холимни сўраб,
Боқишлари чиройли Онам...

Пок қалбига севинчлар сола,
Эъзозласам чектирмай нола,
Қувончлардан кўзидан жола,
Оқишлари чиройли Онам...

Оҳ ёнидан кетолмам йироқ,
Олисласам қийнайди фироқ,
Менга дунё-дунидан кўпроқ,
Ёқишлари чиройли Онам...

Доим топар кўнглим тилини,
Яхшиликлар қуршар дилини,
Чаккасига райхон гулини,
Тақишлари чиройли Онам...

У бор бахтим қатор тизилган,
Шодлигимдан ёшим сизилган,
Мехр номли қалбга чизилган,
Нақшлари чиройли Онам...

Болам дея бошимни силаб,
Ҳар сония бахтимни тилаб,
Юзларимга, холимни сўраб,
Боқишлари чиройли Онам...

Яна кўпроқ кўриш учун каналга
обуна бўлинг 👇🏻

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!💐

🌹Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!🤲

🍀 Қалбингиз иймонга,✨
🍀 Уйингиз қувончга,✨
🍀 Юзингиз нурларга,✨

🌸 Кунингиз ҳайрли солиҳ амалларга тўла бўлсин!🤲

💐 Хонадонингизни файзу-барокат тарк этмасин!🤲


🌹🌹☀️ХАЙРЛИ КУН☀️🌹🌹


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

☀️ Aссалому алайкум.

🌞Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

🍁Аллоҳим ризқингизни баракали қилсин!
🍁Оилангизга тинчлик, ҳотиржамлик, бахт-саодат берсин!
🍁Яхши амаллар ва ҳайрли ишлар ҳамроҳингиз бўлсин!

🍂Аллоҳ ҳаммамизга икки дунё бахт-саодатини берсин Илоҳим!

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Барчамизга янги кун тонгидан  бахраманд бўлиш насиб этибди,
           Алҳамдулиллаҳ!

Дуоларингизда сўраган барча ниятларингизга Аллох етказсин!

Биласизми, қадрдоним?

Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўъжизаларга, яхши амалу, савобли ишларга замин яратади... Зеро, бундай амалларнинг ажр савоблардан тенг улуш хам ваъда қилинган. Шундай экан, ҳар тонг яқинларингизга хуш кайфият улашишда давом этинг, улардан узоқлашманг!
Қадрдон, дунё ғамларини четга сурингда орзу - мақсадларингиз томон интилинг. Сизга омад ёр, Аллоҳ мададкор бўлсин

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

☀️ 🍂Ассалому алайкум! Хафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲



@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

БАХТЛИ ОИЛА.

Бир аёлни тўрт яшар қизи бор эди. У яна ҳомиладор бўлди. Ултратовуш таҳлили иккинчисини ҳам қиз деб башорат қилди. Тушкунликка тушиб келаётганини кўриб, хавотирланган эрига янгиликни айтди. У бир муддат термулиб турдида, сўнг лой қўллари билан аёлини маҳкам қучоқлаб олди ва "Нега норози бўласиз? Қизми ўғилми, фарзанд Худонинг неъмати-ку? Неъматга асло ношукурлик қилиб бўлмайди. Мени хафа қилманг" деди.
Вақти соати етиб туғруқхонага боришди. Биринчиси кесарча йули билан туққани боис иккинчисини ҳам шу йўл билан туғдириш керак дейишди. Сўнг жарроҳлик столига олинди. Наркоздан кейин ҳушини йўқотибди. Бир пайт вужудида кучли увушиш ҳис қила бошлабди. Сўнг яна беҳушлик.
Қопқоронғи чуқурлик. Бир пайт зулматли жар ёқасида турмуш ўртоғи ҳамда қизини кўрди. У онажон деганча онасига талпинди ва қўлидан тутиб қолди. Кейин эрини ёнига етаклади. Кўзини очганида эри ёнида йиғлаб ўтирарди.
УУТ курсатганидек қиз эмас ўғил туғибди.
Аёл бахтли. Ўғил туққани учун эмас. Уни лой чангаллаган қадоқ қўллари билан қучган. Мен қиз, ўғил деб фарзанд ажратмайман. Худойим нимани тақдир қилган бўлса розиман дея уни хам тақдирига ризо бўлиб яшашга ўргатган кўнгли пок бир инсоннинг жуфти ҳалоли эканлигидан бахтиёр эди.

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

🕊       🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🕌

   ✨Жума айёмингиз муборак бўлсин✨

Тинч ва осуда яшаётганимиз, тонгларимиз ва кунларимиз қуёшнинг заррин нурлари ила шодлик билан бошланаётгани учун Роббимизга беадад шукрлар бўлсин.!

🤲Я Роббим!
Тилларда достон марҳаматингни, раҳматингни, авфингни ҳаққимизга тилаймиз.

🤲Бизга бу жумани жаннатимизга нарвон қил, ҳайларга карвон қил, мағфиратимизга сабаб ва жаннатимизга васила қилгин!!

🕌•Бу куннинг фазилатидан хатоларимизни кўпини ўчириб, раҳмати ва мағфирати ила мухлат бераётган Аллоҳим барчамизни:

🤲…тақво билан зийнатласин;
🤲…гуноҳларимизни мағфират қилсин;
🤲…тавбаларимизни қабул этсин;
🤲…дуоларимизни ижобат қилсин;
🤲…дунёда дўстларига ҳамроҳ қилсин;
🤲…Ҳабиби зумрасидан эҳсон айлаб, Жаннатида дийдорига меҳмон айласин... АМИН!!!

АЛЛОҲИМ:
…~Сабримизни...
……~Шукримизни...
………~ Саодатимизни...
…………~ Иймонимизни...
Доимо Ўзи билан бирга қилсин !!!


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

📝БЕБАҲО МУЛК (ҳаётий ҳикоя).

Саришта хона. Ота ва ўғил чиройли қилиб ясатилган дастурхон атрофида чой ичиб ўтиришибди. Хонага аста йўталиб келин кириб келди. Сал аввал дамлаб келган чойни совиб қолмаганлигини текшириш учун кафти билан чойнакни ушлаб кўра бошлади .
- Чой энди маромига келди, ўтиринг ўзингиз ҳам ичиб олинг.
Қайнотанинг гапидан келин секин стулга ўтирди. Гапиринг дегандек эрига имо қилди.
Аёлнинг эри бироз тараддудланиб қолди. Гапни нимадан бошлашни билмай каловланди. Каловланганча хам борда. Ахир отанинг салобати унча - мунча одамни довдиратиб қўяди. Қаттиққўл, бир сўзлилигини устига анчагина захар ҳам .Икки йил бўлди . Розия буви оламдан ўтганидан сўнг анча тундлашиб қолган. Ўзи бўладими, салкам 50 йиллик ёстиқдошидан ажралиш. Бу айтишгагина осон . Шундан бери бўш вақтлари уззукун хонасида қамалиб , китоб ўқиганлари ўқиган.
- Ота , эртага набирангиз Робия келади биласиз, - гапини бошлади ўғил.
Ота бу янгилик эмас деган маънода ўтирган ўрнида бир қўзғалиб олди.
- Мана тўй ўтганига ҳам 2 хафта бўлди . Эртага таомилга кўра йўқлаб келишмоқчи эканлар. - довдираб давом этди ўғил, - кўпчилик бўлиб борамиз , тахминан ўттиз киши атрофида -деб айттириб юборишибди.
- Гапни чўзма, индаллосини айт, нима дардинг бор?- отани овози зардали эшитилди.
- Йўқ , хамма нарса етарли- бадтар чайналди ўғил.
- Отажон,-деди гапга қўшилмаса бўлмаслигини сезган келин - шу десангиз эртага набирангиз келганда, сизлар билан кўришганида , таомилга кўра бирор бир совға беришингиз керак -да , шунга манови зиракни сиз тақиб қўйсангиз.
Келин халатининг чўнтагидан бежирим идишга жойланган тилла зиракни чиқариб столни устига қўйди. Ўртага жимлик чўкди. Отанинг авзойидан бу гаплар унга ёқмаганини билиш қийин эмасди...
Келин секин чойни янгилаш баҳонасида чойнакни олиб хонадан сирғалиб чиқди. Бир оз ўтиб кирганида хонада ҳеч ким йўқ, қўйган зиракли қутича қандай қўйилган бўлса , шундоқлигича столни устида турарди.
Келин аста хўрсинди ва қутичани қайта чўнтагига солиб яна ташқарига йўналди...
Эртаси куни ...
Зиёфат авжида. Мехмонларнинг мамнунлиги улар жойлашган хонадан келаётган овоздан билиниб турарди.
Ниҳоят бир гуруҳ янги оила аъзолари етовида Робияни "юз кўрди" қилиш учун ҳовли сахнига олиб чиқишди.
Ўғил бошчилигидаги оила аъзолари отани чақиришга ботина олмай секин Робияни қарши ола бошлашди. Ўғил отасининг хонасига умид билан тикилар экан ,салом бериб яқинлашган қизига пешвоз чиқа бошлади.
... Робия отаси ва онаси , акаси ва синглиси билан кўришди . Нигоҳлари билан бобосини ахтара бошлади . Бу орада отаси ва акаси уни бўйнига тилла занжир , қулоғига тилла зирак ( кечаги) ва бармоғига тилла узук тақиш билан андармон бўлиб туришганида , отанинг "Болам" деган салобатли овози эшитилди. Робия ялт этиб отага юзланди. Бир оз тараддудланди ва "бобожон" деб отанинг ёнига аста бошини эгиб бора бошлади . Ота набирасини бошини қўллари билан аста кўтарди, пешонасидан ўпди ва секин салобатли овози билан гапира бошлади:
- Болам, борган жойингда туп қўйиб , палак ёзгин. Берган тарбиямиз билан доимо бизларни юзларимизни ёруғ қилгин. Болам мен ҳам сенга бир совға бермоқчи эдим.
Ҳамма таажуубда отага қаради. Ота ўзининг хонасига қараб ишора қилди .
- Олиб чиқ, Нодир.
Эшикда отанинг набираси Нодир кўринди. Қўлида каттагина қути. Унинг оғирлиги Нодирнинг қадам ташлашидан билиниб турарди. Нодир қутини олиб келди ва уларга яқин турган столни устига қўйди. Ота секин бориб қутини очди. Атрофдагилар бир қалқиб кетгандек бўлдилар. Қутида... Тартиб билан жойланган Қуръони Карим ва шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф ҳазратларининг " Ҳадис ва ҳаёт " китобларининг тўпламлари турарди.
- Болам , мен сенга ушбу китобларни чин дилдан илиндим. Ўйлайманки,- ота сўзини тугатолмади. Бағрига отилган набираси , унинг кўзларидан дувиллаб тўкилган ёшлар бунга моънелик қилди.

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Аллоҳнинг тавфиқи билан яна бир кунга етдик АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!

Аллоҳ фазли ила ушбу кун хайрли ва барокатли бўлиб, гўзал тақво ва иймон халовати барчангизга ёр бўлсин!

Аллоҳ таолонинг раҳмат ва мағфиратига сазовор бўлинг.
Аллоҳ оилангизга тинчлик, яқинларингизга бирдамлик, хамжихатлик омонлик ва икки дунё саодатини насиб айласин.

Илоҳим умрингиз зиёда бўлсин, камлик хорлик кўрманг, умрингиз узоқ ва ҳайрли бўлсин. Қилган яхши ният ва тилакларингизга етказсин Ин Ша Аллоҳ!

Роббим ҳар бир ишингизда мададкор бўлиб, кун давомида гўзал фазилатларни хамроҳ қилсин!

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

✒️Чин муҳаббат!

- Адажон яна супада ухлаб қолдилар, овқат емадилар. Хотининг гапидан сўнг қайтиб ҳовлига чиққан Сарвар ғужанак бўлганча ухлаб ётган отасининг елкасига кўрпа тортиб қўйди. Адамни уйлантирамиз шекилли, акаларим билан маслаҳатлашишим керак...
Қурбон Мастурага севиб уйланди, тўртта ўғил кўрдилар. Мастура ҳақиқий мастура эди. Қурбонни пирдек эъзозлар, соясига салом берар, кўчадан кириб келса, ҳеч йўқ солган кўрпачасини бир силкиб, тескарисини соларди. Кўзига тик боқмаган, борига қаноат қилган, мактабда муаллима бўлсада, уйда шогирддек итоаткор эди. Уйлари у билан файзли, таомлар у билан тотли эди. Қурбон оддий сартарош бўлсада уйида подшоҳдек эъзозда эди. Мастураси бедаво дардга чалиниб қирқ олти ёшида оламдан ўтди, яқинда бир йил тўлади. Қурбонга оламлар тор бўлди. На уйга, на кўчага сиғади.
Фарзандлари онаси тортган; бир-биридан мўмин-қобил, итоатгўй, меҳнаткаш, меҳрибон, аммо ҳаммаси бир бўлиб ҳам Мастуранинг ўрнини босолмайди.
Бугун ўғиллар йиғилиб, уни уйлантирмоқчи эканликларини айтдилар. Рад этди, бошқа бу мавзуда оғиз очмасликларини сўради. Фақат ҳокимдан унга ер олиб беришларини сўради, ўғиллари тушунди, оталари меҳнат билан дардини унутмоқчи. Тез орада боғдорчиликка ихтисослашган Мастура фермер хўжалиги ташкил этилди. Сара мева кўчатлари экилди. Қурбон астойдил терк тўкди
Бугун отаси Сарвардан қишлоққа яқинда кўчиб келган, уч боласи бор бева аёлникига олиб боришни сўради. Сарвар минг ўйда етиб борди. Адам уйланишга қарор қилибдилар-да! Рашкми, аламми, нимадир ичини куйдириб ўтгандек бўлди. Йўл бўйи отаси билан очилиб гаплашмади.
Эски эшикни одми кийинган, озғин, ёшгина аёл очди. Отаси ён чўнтагидан кеча сотган олмаларнинг пулини олди, аёлга узатар экан
- Илтимос, аёлимнинг ҳақига дуо қилинг, исми Мастура эди, деди жувоннинг кўзига қарамасликка тиришиб.
Сарвар титраб кетди...

Феруза Салходжаева.

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

БУЛАРНИ БИЛИШИМИЗ ЛОЗИМ!
Диққат билан ўқинг!

ЁМОН БЎЛМАЙДИ...

Супургини тик қилиб қўйса, қиблага қаратса;
Меҳмон кетгандан кейин орқасидан супурилса;
Қалампир, супурги каби нарсаларни қўлдан қўлга берса;
Олдидан қора мушук кесиб ўтса;
Остонада кўришилса ёки ўтирилса;
Чап қовоқ учса;
Чап кафт қичиса;
Хўроз бемаҳал қичқирса;
Бир кунда икки келин туширган ҳовлига иккала келин бир вақтда, битта дарвозадан кириб борса;
Бойўғли сайраса;
Дуо қилинаётганда дастурхон устида қалампир ёки пичоқ турган бўлса;
Ҳовлига мажнунтол экилса;
Сафар ойида тўй қилинса;
Анжир дарахтининг ўтини ёқилса;
Супрадаги унни кафтининг орқаси билан тўпласа;
Супрани ёзган одамдан бошқаси йиғиштирса;
Шомдан кейин сўраб чиққанга сигир сути берилса;
Биров тишлаган нарсани еса;
Пиёладаги чой тугамасдан, устига чой қуйилса;

БАХТ ЁКИ БАХТСИЗЛИК

Пешонанинг кенглиги;
Қўлнинг узунлиги;
Тана аъзоларининг шакли, ҳажми;
Кўзнинг ранги;
Чиптадаги рақамларнинг мутаносиблиги;
Синиқ ойнага қараш;
Хонтахта ёки столнинг бурчагига ўтириш;
Супурги ёки ўқлов учида туртиш билан юзага келмайди!

ДАРОМАД ВА БАРАКАГА

Чойнинг устидаги пуфакчаларни сочга суртиш;
Ўнг кафт қичиши;
Биринчи сотилган нарсанинг пулини барча матоларга теккизиб чиқиш;
Дам урилган пулни хамёнда асраш;
Эрталабда ҳеч кимга, ҳатто оила аъзоларига ҳам пул бермаслик асос бўлолмайди!

ТУҒРУҚНИНГ ОҒИР ЁКИ ЕНГИЛ КЕЧИШИ

Кўрпа-тўшакларнинг астар томони билан тахланганига;
Ҳомиладорлик даврида ғўзапоя ўтини тандирга илдиз томони билан солинганига;
Касалхонага кетаётиб, кийимларни илгичлардан чиқариб ёки кир ёйиш учун боғланган дорларни ечиб ёхуд шкаф каби жиҳозларнинг эшикларини очишга;
Сувда қайнатилган мошнинг тез очилишига боғлиқ эмас!

НАЗАРДАН САҚЛАМАЙДИ

Дарвоза тепасига, ҳовлидаги устунларга осиладиган ҳайвон калла суяги, тақа, исириқ, қалампир каби нарсалар;
Буржга қараб тавсия қилинадиган турли рангли тошлар;
Қўлга, бўйинга осилган кўзмунчоқ, кийимга қадаб қўйилган дўлана.

КИМНИНГДИР ЎЛИМИГА

Юлдуз учиши;
Идиш-товоқларни қозоннинг ичига солиб ювиш;
Гўдакни деразадан узатиш, олиш;
Бешикни икки киши кўтариши;
Пичоқ дамининг тепага қараб туриб қолиши;
Одамнинг эгнида кийим чатилиши, тикилиши сабаб бўлмайди!

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳу ва барокатуҳ!

🌸🕊ХАЙРЛИ ТОНГ🍃🌸

Қалбингизда бир оз мехр мехмон бўлсин.
Юрагингиз тўхтамасдан уриб турсин.
Бандасининг асрагани омонатдир,
Аллоҳ сизни хар қадамда асраб юрсин!

Зеро бахти бутун бўлсин ҳаммани
Аллоҳим қўлласин хар бир бандани
Мусофир дўстларни асрасин тангрим
Ишларингиз унумини берсин Аллоҳим.🤲❤️

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

АЁЛЛАР ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР

• Чиройли аёллар кам ҳолларда узоқ умр кўрар эканлар.

• Аёл киши эркакдан кўра ғам, маҳзунликка кўпроқ бардошли бўлади.

• Бедорлик, уйқусизлик эркакдан кўра аёлнинг жисмига кўпроқ таъсир қиларкан.

• Аёлнинг қалбидаги меҳр, раҳм-шафқат туйғуси эркакникидан кўра кучлироқ бўлар экан.

• Онанинг фарзандларга таъсири отанинг таъсиридан кучлироқ бўлар экан.

• Эркакнинг мияси аёлникидан оғирроқ бўлар экан.

• Эркакнинг ошқозони таомни аёлникидан тезроқ ҳазм қилар экан.

• Аёл киши очликка эркакдан кўра чидамлироқ, сабрлироқ бўлар экан.

• Аёл кишининг тишлари эркакникига қараганда камроқ емирилади.

• Аёл кишининг фикрлари эркакникига нисбатан тез ўзгарувчан бўлар экан.

• Турмушга чиққан аёл эрсиз аёлга нисбатан кўпроқ яшар экан.

• Аёлнинг гўзаллиги турмушга чиққанидан кейин яна зиёда бўлар экан.


Яқинларга улашинг

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

🌙🌟 ХАЙРЛИ ТУН! 🌙🌟

⭐Ҳар битта ўтган кунингиздан баҳраманд бўлинг!✨
⭐ Инсонларга яхшилик қилинг!
⭐Ўшанда ўзингизга Сиз билмаган томонлардан яхшиликлар келади. ✨
⭐Тунингиз тинч ва осуда ўтсин.
Яхши тушлар ҳамроҳингиз бўлсин.✨
⭐Эрталабгача Аллоҳим паноҳида бўлинг...🫧

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Ассалому алайкум...

🌞 Хайрли тонг! Пайшанба тонгги муборак бўлсин...🌤

🌺 Аллоҳимга шукр яна бир гўзал тонгни  соғ омонликда ғойибона бўлсада дийдор кўришиб қарши олишлик бахтини насиб этди!

🌼 Аллоҳдан қалбингиз сокинлигини,
Юзингиз табассуми ва нурини,
Танангиз соғлигини,
Хонадонингиз тинчлиги давомий бўлишини,

🌼 Ўзингиз Ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўраб қоламан!

🌺 Аллоҳ хар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб айласин🤲

🌼Яхши кайфият сизни асло тарк этмасин!!


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Нима учун Аллоҳ таолло онани мехнатини баён қилади-ю, отаникини гапирмайди?

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Замонни сўкманг

Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ таоло: «Одам боласи замонни сўкиб, Менга азият беради. Ваҳоланки замон Менман, ишлар Менинг қўлимдадир, кеча-ю кундузни алмаштириб тураман, дейди».

Муттафақун алайҳ.


T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

🍂 Aссалому алайкум. Хафтанинг Сешанба тонги муборак бўлсин 😊

🍂Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍁Бошланган янги кун барчага омадли келсин!

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

📹 Savdoning farzlari | Savol-javob
👤
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

🍃✨🌹Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌹✨🍃

🌹Янги кун муборак!!!
Аллоҳ ҳар лаҳзангизга баракот берсин!

🌹Ундан унумли фойдаланишгизни насиб этсин!

🌹Доим солиҳлар, бахтиёрлар, омадлилар қаторида қилсин!

🌹Кунингиз сермазмун файзли ва хайрли бўлсин! Омин 🤲.

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Яхши кунлар яқин, Қадрдон... Дийдор яқин... Соғинганларни кўрадиган кун яқин...

Болангга шундай пешвоз чиққинки, уйга келганида энг яхши жойга келганини ҳис қилсин.

Жуфти ҳалолингга шундай пешвоз чиққинки, ёнингга келганида энг тўғри инсонга эришганини ҳис қилсин.

Онангга шундай пешвоз чиққинки, туғруқ пайтидаги дардини лаззат билан эсласин.

Отангга шундай пешвоз чиққинки, бир умр бошқа болаларга ҳавас қилмасин.

Ҳамкасбингга шундай пешвоз чиққинки, дунёдаги энг яхши инсон билан дунёдаги энг яхши ишни бажараётганини ҳис қилсин.

Фақирга шундай пешвоз чиққинки, унга ёзган дастурхонингдан ҳам кенг бўлган дуо дастурхонини ёзсин.

Бойга шундай пешвоз чиққинки, кўнглингни кўриб ўз кўнглининг фақирлигидан ўкинсин...

Умида Азиз

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Отаси..., Онаси..., Ака, синглиси билан кўришиб ҳам йиғламаганди Робия. Шунча тилла тақинчоқлар билан сийлашганида кўнгли бузилмаганди уни.
Бобоси ...
Бобоси йиғлатди уни..
Баъзан кўз ёшлар сендан сўрамай келар экан.
​Шунчаки бунга сабаб кўнгил ... Кўнгил эса ўзи истаган , ўзига муносиб деб билган нарса ва ҳодисалар олдида кўз ёш тўктиришдан уялмас экан...
Анчадан бери бунақа кайфиятим кўтарилмаган эди. Ўзим гувоҳи бўлган ушбу ҳикояни қоғозга тушура туриб , охирига қуйидаги сўзларни ёзиб қўйгим келди:
- Эҳ , одамлар... Яхши одамлар. Бунчалар ҳам яхшисизлар...
Муаллиф: Хазонрезги


Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

МащаАллоҳ...

Қизи бор оталар, хамма гунохингиз кечирилишини хохлайсизми?

Қизи борларга хушхабарни етказиб қўямиз.

🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉🤩🤩

Яқинларингизга улашинг❤️


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

ОСМОН ЭШИКЛАРИ ОЧИЛИШИГА БОИС БЎЛГАН ДУО

“Аллоҳу акбару кабиро;
вал-ҳамдулиллaҳи касиро;
ва субҳоналлоҳи букротан ва асийло”.

Ҳазрати Ибн Умардан розияллоҳу анҳудан баён қилинди; айтдилар:

“Бир дафъа биз жаноб Расулллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга намоз ўқиётган эдик, бирдан қавмдан бир киши: “Аллоҳу акбару кабиро; вал-ҳамдулиллоҳи касиро; ва субҳоналлоҳи букротан ва асийло” (“Аллоҳ буюкликда энг буюкдир, Аллоҳга кўпдан-кўп ҳамд бўлсин, эртаю кеч Аллоҳга (пок ва муназзаҳ эканини олқишлаб) тасбиҳ айтурман!”) – деди. Шунда жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Фалон-фалон сўзларни айтган ким?” дедилар. Қавмдан бир киши: “Мен, ё Расулуллоҳ!” деди. Шунда жаноб Расулуллоҳ: “Мен бундан ҳайратда қолдим, бу сўзларга само эшиклари очилди!” дедилар.

Ҳазрати Ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтдилар: “Мен жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганимдан бери бу сўзларни бирор марта тарк этмадим!”

ИЗОҲ.

1. Осмон эшиклари очилишидан мурод – бу сўзлар билан қилинган дуонинг албатта қабул бўлишидир. Чунки дуоларнинг қибласи самодир.

2. Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо) ҳазратларининг сўзлари бу сўзларни ҳамиша бардавом айтиб юришга ташвиқдир. Аллоҳу аълам (“Саҳиҳи Муслим” шарҳидан).

3. Бу сўзларни намоз ичида эмас, ҳамма вақт дуолардан олдин айтиб юриш мақбулдир. Чунки бу улуғ сўзлар дуонинг қабул бўлишига боисдир.

Имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳ “Саҳиҳ”ларидан.

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

АЛЛОҲИМ ! ЎЗИНГГА ШУКР!!

🍀🌼🍃☘              ☘🍃🌼🍀
🌼🌸                                 🌸🌼
🍃            Ассаламу            🍃
☘       алайкум     ва раҳматуллоҳи ва барокатух

              Аллоҳ бу кунда   
       бизга хайриятлар ёзиб,   
       қалбларимизни бахтиёр
       қилсин! Кутаётган хуш
       хабарларимиз билан
       шодлантирсин! Шифо
       излаётганларимизга,
       шифо, раҳмат истаёт-    
       ганларга раҳм қилсин!

       Аллоҳ, бу кунда биздан  
       оғриқларни аритсин!
       Зулуматларимизни
       ёритсин! Бизни нажоти  
       ила суғорсин! Яхшилик-
       нинг барча туйнуклари- 
         дан ризқлантирсин!
                     АМИЙН!


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

☀️Aссалому алайкум! 😊👍 Вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🤲 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

🤲 Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🤲 Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.

🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

🌞ҲАЙРЛИ КУН!😊



T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

✨🌙✨ХАЙРЛИ ТУН...

🌙 Қалбда йўқолмасин мехр-мухаббат,
Инсонийлик бўлмаса бойлик не хожат.
Одам одамга билинг ғанимат,
Яқининг йуқотиш энг оғир ғурбат!
Мехр-оқибатли бўлайлик.
Зеро кейин афсус ва надоматда қолмайлик.

✨🌙Хайрли тун азизлар.

Тунингиз осуда ўтсин!🥱😴

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

​​Шу кеча чўчиб уйғониб кетди, пича ўрнида ётди, кейин туриб билганича таҳорат олди.
Жойнамозга чўкиб, намозини тавба намози деб бошлади, саждада анча қолди. Бурнидан дувиллаб ёш қуйилди. Кафтларини очиб пичирлаб дуо қилди:
"Аллоҳим ўзингга тавба қилдим, қилган гуноҳларимга пушаймонман. Сендан фақат битта нарсани сўрайман, олдинги хотиржамлигимни қайтариб бер!"
Яна бир қанча пайт саждага бошини қўйиб ётди: "ажойиб, ичим енгиллагандек бўлдия" деб ўйлади, лекин тургиси келмади...
Эрталаб елкасини илиқ қўл тутгандек бўлди, қараса аёли жилмайиб турибди, бу табассумни кўрмаганига ҳам анча бўлганди...
-Туринг, нонушта қилиб олинг!
Комил қулоқларига ишонмади, ошхонага чиқди:
яна аввалгидек дастурҳон тузалган, унда уч фарзанди отасини кутиб ўтиришган эди.
Гаплашишмай чой ичишди, фотиҳадан сўнг Сайёра ўзи гап очди:
-Кеча бир нарсани ўқиб қолдим, солиҳа аёл ҳақида... Аллоҳ кечирсин... хатоларим жуда кўп экан, болаларимни оч қолдиришим керак эмас экан, яна сиздан розичилик сўраб туришим керак экан... Мендан рози бўлинг!
-Сиз ҳам мендан рози бўлинг, хатолар қилдим, шунақа бўлса ҳам...
Мендан сиз ҳам рози бўлинг...
Баъзан аёл табиати тушунарсиз жумбоққа ўхшайди, асов дарёдай бўйсунмас тус олади, лекин аслида аёл ва эркак бир-бирига кучли таъсир ўтказувчи икки унсурдай гап...
"Агар Фотима (р. а) дек аёлни орзу қилсангиз ўзингиз ҳам Али (р. а) дек эркак бўлинг" деган гапда ҳам жон бор...
Азизахон Исмоилова

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…
Subscribe to a channel