gozal_diydor | Unsorted

Telegram-канал gozal_diydor - ГЎЗАЛ ДИЙДОР

5088

https://t.me/joinchat/AAAAAEjOMWxxeENrS6gFpw @Gozal_diydor

Subscribe to a channel

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Ассалому алайкум !!!
Ҳайрли тонг Қадрдонларим!!!

Аста қадам қўйиб қиру даламга
Тонги ➖саболарга айтдим саломлар.
Субҳидам шукрона айтдим оламга.
Омон бўлинг хамиша азиз одамлар !!!


Келинг эрта тонгдан қилайлик тилак!!!
Осмонимиз мусоффо➖юртимга тинч!!!
Дуолар қилайлик толмасин билак!!!
Юракда қолмасин ҳеч қандай ўкинч..

Мен ҳам сизга қадрдон тилайман соғлик!!!
Ҳамиша бўлайлик элда мукаррам.
Омад, ҳотиржамлик ва яна шодлик.
Бор бўлинг ҳамиша ёнимда ҳар дам
!!!
Мен ёқтирган ўша яхши одамлар!!!


🕊I LOVE YOU ♥️


☁️☔️🍂🍁
┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

#ТИНГЛАНГ👆👆
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗ  САҲИЙ МЕҲРИБОН ХАЛҚИМИЗ.

ШУ БЕМОР ҚИЗАЛОҒИМИЗ
ҚОДРБЕКОВА СОЛИҲАҚИЗГА
СИЗ АЗИЗЛАРИМИЗНИ МОДДИЙ ЁРДАМИЗ ВА ДУОЛАРИЗ КЕРАК.

АЛЛОҲ  РОЗИЛИГИ  УЧУН ХОМИЙЛИК  ҚИЛИШ  НИЯТИ  БЎЛГАНЛАРГА,  ТЕЛ РАҚАМИНИ БЕРАМАН.

@SAXIYLAR_UZ
KARTALARI
Xamkor bank Uzkard
👇👇
5614 6818 1370 2556 ✅
Ashurova Z.
👇👇
5614 6818 2020 4620✅
Ashurova Z. nomida

Xumo Agrobank
👇👇
4073 4200 5525 1403✅
Ashurova  Z.

PAYNET RAKAM
👇👇
+998 99 430 24 50✅
Uz Mobail
ADMIN @Firdavs188

Exson xisobot
👇👇
@Shifoiy_uz 👁👁✅xisobot kiring ko‘ring ishonch uchun!!!
👆👆
@Saxiylar_uz rasmiy.
@AZAN_UZZ
🍂🍂🍂🍂🍂
15-НОЯБРЬ 2024-ЙИЛИ ОЛДИ  ҚАРАНГ 👇
/channel/Shifoiy_uz/24472

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР



🌙Жума муборак бўлсин ЯҚИНЛАРИМ

✨Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин

🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.


❗️ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Баъзида Севинч сўрамасдан сумкамни титкилар, дадасининг чўнтагини ковлар, бурчакка ўтириб олиб, гўёки кимдир олиб қўядигандек нималарнидир яширинча ер, ҳатто дарс тайёрлашни буюрганимда мени очиқдан-очиқ айбларди:
— Сиз ёмонсиз! Ўйнашга қўймайсиз. Ойим ҳар доим рухсат берарди.
Ёки:
— Мен сизни яхши кўрмайман. Ўзимнинг ойимни яхши кўраман.
Унинг гаплари юрагимни тилка-пора қилса-да, билдирмасликка уринардим. Лекин бир куни чидолмадим:
— Нега бундай қиласан-а? Мен сенга нима ёмонлик қилдим, қизим? — Йиғлаб юборишимни билиб, хонадан югуриб чиқиб кетдим.
У эса ортимдан бориб, мени маҳкам қучоқлаб олди:
— Ойи, ойижон, кечиринг! Энди умуман бундай қилмайман, чин сўзим! — Унинг лаблари, қўллари титрарди.
«Мени қайтариб бермайсизми?»
Қизимнинг гаплари қанчалик самимий бўлса, кўзларида шунчалик қўрқув бор эди. Титроқ эса бутун баданига кўчганди. Нима бўлаётганини тушунмай, шунчалар қўрқиб кетдимки…
— Сенга нима бўлди, қизим?!
— Мени меҳрибонлик уйига қайтариб бермайсизми?! — Унинг кўзлари хавотирга тўла эди.
Шу бир оғизгина гап менга ҳаммасини англатди.
— Сен буюммассан-ку қайтариб берсам! Ахир сени яхши кўраман-ку, қизим!
Ўн беш дақиқалардан кейин титроғи босилди. Сўнг қуюқ киприклари остидан айбдорларча қараб турди-да, маҳкам қучоқлаб олди. Қулоқларим остида унинг майин овози эшитилди: «Сиз дунёдаги энг яхши онасиз!»
Орадан саккиз ой ўтди. Севинчнинг илгариги инжиқликлари анча камайди. Улғайиб қолдими ёки оиламизга кўникдими, ўтмишини эсламай қўйди. Энди у одамови эмасди, менинг сумкамни, дадасининг чўнтагини титкиламасди. Иштиёқ билан рақсга қатнар, дарсларини тайёрларди. Дўстлари ҳам кўпайди. Меҳрибонлик уйида катта жамоага ўргангани учунми, болаларнинг ҳаммасини уйга бошлаб келарди. Биз ҳам эътироз билдирмадик. Ахир бир пайтлар ҳувиллаб ётган шу уйимиз энди болаларнинг кулгиси, қий-чувига тўлганди!
Севинчни мактабга беришдан олдин хорижда яшайдиган дугонамнинг таклифига кўра меҳмондорчиликка бордик. Кутилмаган воқеа ўшанда юз берди.
Ҳаёт мўъжизага бой!
Аввалига ҳаммаси одатдагидек кечаётганди. Офтобда тобландик, табиат қўйнида дам олдик. Бир куни соҳил бўйида ҳар доимгидан кўпроқ ўтириб қолдик. Мен қизим ва эримнинг мириқиб ўйнаётганини, кимўзарга қумдан уйча ясаётганини, бир-бирини қувлаб югуришини кузатиб ўтириб, хаёлга толдим: «Бахт! Мана у қанақа бўлади! Оддий, инсоний бахт!» Ота-болани суратга тушириш учун нарироқда турган фотоааппаратга узанган эдим ҳамки, кутилмаганда бошим айланиб, кўнглим айниб кетди. Эрим ўша заҳотиёқ «тез ёрдам» чақирди. Офтоб урган деган хаёл билан келган шифокорлар мени шифохонага олиб кетишди.
Эртаси куни мен ётган палатага дўхтир кирди. Қўлида бир нечта қоғоз. Таҳлил натижаларим бўлса керак…
— Нега офтобда бунча кўп тобланаяпсиз? Шу аҳволингизда-я? — Дўхтирнинг саволи хаёлимни бўлди.
— Аҳволимга нима қипти?
— Ие, ўзингиз ҳам билмайсизми? Менимча, сиз ҳомиладорсиз.
— Ҳомиладорман?! — Сакраб ўрнимдан туриб кетганимни ўзим ҳам билмай қолибман. — Ҳазиллашаяпсизми?! Бўлиши мумкин эмас! Дўхтирлар менга «боланг бўлмайди» дейишган!
— Ишонмасангиз, УЗИга боринг.
Дўхтир ҳақ бўлиб чиқди: саккиз ҳафталик ҳомилам бор экан. Шунинг учун ўзимни ёмон ҳис қилган эканман-да!
Ярим соатдан сўнг эрим етиб келди. Худди кинолардагидек эримни қучганча қулоғига «яқинда ота бўласиз» дейишни орзу қила-қила, бу шунчаки хомхаёллигига ўзимни ишонтириб бўлгандим. Энди эса… ҳали ўзим ҳам ишонолмаётган янгиликни қандай айтишни билмай довдирардим. Юзларимни юваётган кўз ёшларим эса эримнинг бир хавотирига минг хавотир қўшар, ҳомиладорлигим ҳақидаги янгилик хаёлига ҳам келмасди. Оҳиста қадамлар билан эримга яқинлашдим-у, бағрига бош қўйдим. У йиғидан силкинган елкамдан тутганча мени овутишга уринар, нима гаплигини суриштирарди. Мен эса неча йиллар олдин юрагимнинг туб-тубига кўмиб қўйган орзум ушалаётганига ишонолмасдим. «Яқинда ота бўласиз!» Кинолардагидек эримнинг қулоғига шундай дея шивирлаганимда эримнинг шунча йилдан бери бирор марта ҳам кўрмаган кўз ёшларига гувоҳ бўлдим. Мен шу хушхабарни айтиш учун қанчалар кун санаган бўлсам, у ҳам эшитишга шунчалар муштоқ бўлган экан.

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

🌸АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!🌸

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

Биласизми?! Энг яхши, энг чиройли ризқ мол - мулк эмас.

Балки...
✨ Хотиржам, қаноатли қалб,
✨ Равшан ақл, соғлом фикр,
✨ Тан сиҳҳатлик,
✨ Онанинг дуоси,
✨ Отанинг меҳри,
✨ Ака - уканинг борлиги,
✨ Фарзанднинг кулгуси,
✨ Дўстнинг эътибори,
✨ Аллоҳ учун яхши кўриб дуо қилувчи инсоннинг борлиги сиз учун энг афзал ризқдир.

🤲 Аллоҳ бу неъматларни сиздан канда қилмасин! Қайси биридир узилган бўлса, ўрнини ундан яхшиси билан тўлдирсин! 😊

☀️ КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН!

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

☝️Оила қачон дарз кетади, барбод бўлади, биласизми?

Оила - қачонки уйимизда яшаётган яқинларимиздан кўра бегоналар ҳақида кўпроқ қайғура бошлаган вақтимизда барбод бўлади.

Оила – қачонки оддий танишларимиз ва дўстларимиз учун турли ўтириш, кечаларни режалаб, турли табрикларни ёзсагу, ҳар куни оиламизни эҳтиром қилишни унутсак барбод бўлади.

Оила – қачонки чиройли-чиройли идишларни, коса-пиёлаларни меҳмонларга чиқариб, уйдагиларимизга эса чети синган идишлар бўлса барбод бўлади.

Оила – қачонки бошқаларни кўнглини олиш, рози қилишга уринсагу, онамизга хизмат қилишни беҳуда иш деб билганимизда барбод бўлади.

Оила – қачонки дўстларимиз даврасида ёки ижтимоий тармоқларда оиламизга бўлган меҳр-муҳаббатимизни кўз-кўз қилсагу, уйда бир пиёла сув элтишгада ярамаганимизда барбод бўлади.

Оила инсон учун улкан давлат. Келинг, уларга ғамхўрлик қилайлик.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Юракка иймонни, ихлосни солиб,
Кўзлардан уйқуни, ғафлатни олиб,
Энг ширин ором ҳам бир четда қолиб,
Бомдодда уйғотган ўзингга шукур!

Aзон садолари шундайин саским,
Беҳаловат руҳга беради таскин,
Намозга турмаган - ҳақиқий мискин,
Бомдодда уйғотган ўзингга шукур!

Барвақт турмоқ, асли, вужудга даво,
Aтрофда кезади энг тоза ҳаво,
Энг буюк табобат, энг буюк сафо,
Бомдодда уйғотган ўзингга шукур!

Хаёлларни узиб дунё ўйидан,
Этакларни силтаб дунё уйидан,
Сақлабон шайтоннинг базму тўйидан,
Бомдодда уйғотган ўзингга шукур!

Ризқимизга хайр барак бериб,
Кибримиз эзғилаб, тупроққа қориб,
Энг сара тақдирни муносиб кўриб,
Бомдодда уйғотган ўзингга шукур!

Саждага теккан бош мағрур бўларкан,
Юрак шафоатга, бахтга тўларкан,
Ҳар саҳар неча минг ҳаёт сўларкан...
Бомдодда уйғотган ўзингга шукур!

✍️

┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Бахтни инсонлар катта, эришиб бўлмас нарса деб ўйлашади. Аслида бахт ўз қўлларимизда!
Бизда бор нарсаларни фарқига бориб, улардан завқланишда бахт. Нега ҳамма ўзини бир қолипга солишга уринади? Нега яхши кийиниб, яхши жойларда ўқийдиганларни ҳамма бахтли деб ўйлайди?
Аслида бахт ўзимизда бор!
Ёнимизда!

Бахт бу- фарзандимиз борлиги, ота-онамиз, ёки суяна оладиган ёримиз, дардлаша оладиган опа-сингил, ака-укамиз борлигидир!
Булардан ҳеч бўлмаса бир донаси бор бўлса ҳам бизни бахтсизман дейишимиз бироз кулгули ҳолат.

Бахт - фарзандингни кулгусида мужассам;
Бахт - ота-онангнинг сендан рози ҳолатда дуо қилишида мужассам;
Бахт - тоғдек суяна оладиган ёрингда мужассам;
Бахт - сен хурсандлигингда сендан кўп хурсанд бўладиган, хафалигингда сендан кўп хафа бўладиган опа-сингил/ ака-укангда мужассам!

Шунинг учун бахтсизман дема, Аллоҳ барчага бахтни берган. Фақат сен уни фарқига бор ва бахтли яша!

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Aссалому алайкум.
Сешанба  тонги муборак бўлсин
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁
  
🍂Каналга обуна булинг

👇👇👇

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР


Шайх Фаридуддин Аттор қуддиса сирруҳунинг асарларини ўқиб, илҳомланиб ёзганимни сизга илиндим. Билмадим яхши ёзганманми, яхши эмасми_ биринчи тингловчим сиз бўласиз!


Сўфийларда шундай талқин бор. Нур ва тажаллий бу қалбда унган гул мисоли.Завқ қалбда гул ундиради.Бу эса ижод ёки санъат кўринишида бўлади, яъниким бу завқ қалбга сиғмагач қайсидир кўринишда ўзини намоён этади. Мен ҳам завқланиб ёзгандим.


Бўлубд
ур

Кўнглим ҳамоно санда бўлубдур,
То жабру жафо манда бўлубдур,
Сабога арзим айтсам ўшал он,
Элу улусга ханда бўлубдур.

Айтмай оҳларим сақласам дилда,
Ошкоро дард танда бўлубдур.
Ёш тўксам бўзлаб ишқингдан сўзлаб,
Меҳрингму манга канда бўлубдур.

Хирад аҳлиму ёйинки жунун,
Қаю сенга хос банда бўлубдур.
Кўрдимки аҳли ушшоқларингни,
Оёқ қўллари кишанда бўлубдур.

Кўйингда куйган парвоналарнинг
Кийгани хирқа
Жанда бўлубдур.
Ҳолни фақат бир
Ҳол аҳли билур,
Қайсики буюк фанда бўлубдур.

Ким сандин ўзга вужуди итлок
Бўҳтону туҳмат шарманда бўлубдур.

✍ Донох
он

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

☀️ Ассалому алайкум! Якшанба тонги муборак бўлсин!

🍂Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
🍂 Кунимиз ҳайрли ва солиҳ амалларга бой бўлсин!
🍂 Роббим, икки дунё бахт-саодатини насиб айласин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲

Дам олиш кунингиз мароқли ва ёқимли ўтсин...

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Пиёз шарбати тери ҳужайраларини ёшартириш ва тиклаш жараёнини фаоллаштиради

➡️ 10 дона ўрта пиёз.
➡️ 1 бош саримсоқ.
➡️ 1 л. сут.
➡️ 2 ош қошиқ асал.

♻️ Пиёз ва саримсоқни тозалаб сут билан паст оловда 1 соат давомида пиширинг. Иссиқликдан олиб 2 ош қошиқ қошиқ асал қўшинг. Совутгичда, маҳкам ёпиқ шиша идишда сақланг.

📌 Кунига 5 марта, 1 ош қошиқдан овқатлар орасида қабул қилинг.

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

🌤 Aссалому алайкум азизлар.
Пайшанба тонги муборак бўлсин!

🍃🍂 Омонат дунёда омон бўлинг...!
🍂🍃 Аллохим хар бир қилаётган хайрли ишингиздан босган хар бир
қадамингиздан рози бўлсин.
🍃🍂 Жисмингизга соғлик
қалбингизга хотиржамлик тилаймиз.
🍂🍃 Халол топганингиз фақат хурсандчилик...яхшиликка буюрсин.
🍃🍂 Ибодатларингиз ажру - савобларга тўла бўлсин...!

🍂🍃 Унутманг...
кимгадир яхшилик қилиш...
яхши сўзлашиш хам савобли амаллардандир.

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

си бор эди, ахир у томонда.
Ўғил эртага яна шу майдонда бўлади, шу панжарадан ташқарига термилиб ўтиради. Онасига далда бўлгудек умидлари билан тикилади.
Она эртага яна шу майдонни супуради, йўлакларни ювиб, тозалаб қўяди… Ахир эртага бу ерлардан болажониси ўтади.
Ваҳоб РАҲИМ

🌸 🍁🍂

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

📝Панжара ортидаги она

Аёлнинг хўрлиги келди. Суҳбатдошининг тезроқ гаплашиб бўлишини, кейин эса ўзи ваъда қилганидек, унинг учун ҳам вақт ажратишини кутаётганди.
Ниҳоят, қамоқхона бошлиғи гўшакни жойига илди. Кейин ўрнидан турди-да, таниш меҳмон билан юзма-юз бўлиш учун столни айланиб ўтди ва унинг рўпарасига ўтирди.
— Яна ўша гапми?
Аёл миқ этмади. Унинг маъюс чеҳрасида мунгли кўзлари билан уйғунлашиб кетган тортинчоқлик, паришонхотирлик ва истиҳола бор эди.
— Ахир, опа, сизга айтдим-ку, бизга ишчи ходим керак эмас, бошқа жойга учрашинг, деб.
— Укажон, олдин қулоқ солинг, мен ишлашим керак. Шунчаки фаррошлик қилмайман, ишимни тугатгач, бошқаларга ҳам ёрдамлашаман. Ҳамма ёқни кунига икки марталаб тозалаб чиқаман.
— Бўлмайди, бу гапларингиздан наф чиқмайди.
— Уч марта ювиб, тозаласам-чи? — бирдан кутилмаган қарорга келган одамдек кўзлари чақнаб кетди аёлнинг.
— Бўлмайди, — бошлиқ ўз фикрида қатъий туриб олганди.
У ўрнидан туриб, креслосига ўтирди. Суянчиғига бошини қўйиб, бирпас хаёлга берилди. Унинг оғзига термилиб, тобора ичикаётган аёл:
— Маош керакмас, қорним тўйса, қатнашимга йўл кирам бўлса бўлди, — деди ғамгин овозда.
— Битта гапдан қолинг энди! — кескин гапирди бошлиқ ғазаб билан. — Намунча ёпишиб олдингиз, а?
Эркак шу гапни айтишга айтди-ю, аёлга қараб юраги алланечук бўлиб кетди. Аёлнинг қизғиш юзи ғамгин ва ачинарли тус олган, яна бирор қаттиқроқ гап эшитса, йиғлаб юборадигандек эди гўё.
— Сиз мендан ранжиманг, опа, — унга тасалли беришга уринди бошлиқ. — Очиғи, мендан нима исташингизни билолмаяпман. Иш сўраб келган кунингизоқ маслаҳат бердим ахир. Ўша дўконга нега бормадингиз? Сизга нимаси ёқмади, шароитими? Менга тўғрисини айтинг, опа, бу ерда бирор яқинингиз борми? Фақат ростини айтинг!
— Ҳа, — бошини қимирлатди аёл.
— Ким у?
— Катта ўғлим! Болажоним!
У ортиқ гапиролмади, йиғлаб юборди.
— Лекин сизга бундан наф чиқмайди-ку. Барибир, қамоқхонани маҳбуслар ташқарида юрганда тозалайсиз. Ўғлингиз билан бир вақтда бир жойда бўлолмайсиз. Уни кўролмайсиз ахир. Бу мумкин эмас.
— Ақалли узоқдан бўлса ҳам кўриб турсам бўлди. У юрадиган йўлакларнинг чангини ювиб тозалаб қўйсам, у овқатланадиган столнинг устини артиб қўйсам бўлди, менга шунинг ўзи кифоя.
Аёл яна кўз ёшларига эрк берди. Ўзини қўлга олишга уринди. Рўмолининг учини ғижимлаб, кўз ёшини артди, лекин… Бошлиқ «Ҳаммаси тушунарли», дегандек чуқур нафас олди. Орадан бироз вақт ўтгач, сўрашга жазм этди:
— Нимага қамашган?
Ўртага бир лаҳзалик сукут чўмди. Аёл узун, ингичка бармоқларини букиб-эгганча ўтирарди. Унинг боши эгилиб қолган, юзида эса изтироб учқунлари бор эди. Бир маҳал у кўзларини юмди-да, оҳиста сўзлай бошлади:
— Ҳаммасига ўзим айбдорман. Унга ҳеч қачон оналик қилолмадим. Раҳматли эрим билан турмуш қурганимиздан сўнг унинг олдин ҳам оиласи бўлгани, икки яшар боласини хотинига тутқазиб, ажрашганини билдим. Фарзандимиз уч ёшга тўлганида эса собиқ хотини вафот этгани ҳақида хабар келди. Эрим ўғлини уйга олиб келди. Мендан унинг учун ҳам қучоқ очишимни ялиниб-ёлворди. «Турмуш — мушт», деб барига чидай бошладим. Эрим ҳаётлигида сабрим етди. Аммо у вафот этганидан сўнг саккиз яшар ўгай ва беш яшар ўз болам этагимда қолди. Ўшандан кейин эслолмайман мен гумроҳ қачон унга — Фурқатга қучоғимни очганимни. Ҳар гал унга қарасам, йўқотган йилларимни, бахтимни ўйлардим. Бу эса тобора нафратга айланиб кетган экан. Биласизми, Фурқат оғир-босиқ, ўйлаб иш қиладиган, кўнгли очиқ ва содда бола бўлиб улғайди. Фарҳод эса бутунлай тескариси.
— Фурқат ўгай ўғлингизми?
— Ҳа… Нуқул таъна-дашномлар, даккилар остида яшади, кўзимга қадалган ниш бўлиб яшади шўрлик. Мен гумроҳлик қилдим. Ҳаммасини тушуниб етганимда эса…
— Айнан нимани?
— Шу кунгача унинг шаънига айтилиб келинган даккилар, аслида, унга эмас, Фарҳодга қаратилиши лозим экан.
Она яна йиғлаб юборди. Бошлиқ уни қандай овутишни билмай, сув қуйиб узатди. Аёл бир нуқтага тикилган кўйи давом этди:
— Шу кунгача Фарҳоднинг барча айбини, қилмишларини, хатоларини Фурқат тўғрилаб келган экан. Унинг хатолари, айблари учун жазоланиб келган, энг муҳими, у ҳеч қачон ва ҳеч кимга миқ этиб оғиз очмаган. Ҳаммас

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

      Сени кўриш учун келишингни кутмайман.
Чунки сени кўзимдан кўнглимга кўчирдим.


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🕌

   ✨Жума айёмингиз муборак бўлсин✨

Тинч ва осуда яшаётганимиз, тонгларимиз ва кунларимиз қуёшнинг заррин нурлари ила шодлик билан бошланаётгани учун Роббимизга беадад шукрлар бўлсин.!

🤲Я Роббим!
Тилларда достон марҳаматингни, раҳматингни, авфингни ҳаққимизга тилаймиз.

🤲Бизга бу жумани жаннатимизга нарвон қил, ҳайларга карвон қил, мағфиратимизга сабаб ва жаннатимизга васила қилгин!!

🕌•Бу куннинг фазилатидан хатоларимизни кўпини ўчириб, раҳмати ва мағфирати ила мухлат бераётган Аллоҳим барчамизни:

🤲…тақво билан зийнатласин;
🤲…гуноҳларимизни мағфират қилсин;
🤲…тавбаларимизни қабул этсин;
🤲…дуоларимизни ижобат қилсин;
🤲…дунёда дўстларига ҳамроҳ қилсин;
🤲…Ҳабиби зумрасидан эҳсон айлаб, Жаннатида дийдорига меҳмон айласин... АМИН!!!

АЛЛОҲИМ:
…~Сабримизни...
……~Шукримизни...
………~ Саодатимизни...
…………~ Иймонимизни...
Доимо Ўзи билан бирга қилсин !!


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Эр-хотин бир-биримизни маҳкам қучганча тинмай йиғлардик. Бу қувонч ёшлари эди!
Кечқурун уйга кетишим учун рухсат тегди. Байрамона дастурхон безадик. Овқат маҳали Севинчга тантанавор қилиб янгиликни маълум қилдик:
— Қизим, сен яқинда опа бўласан! Уканг ёки синглинг бўлади энди!
Лекин бу қизимизга ўзгача таъсир қилди: у бирдан ликопчасини нари суриб, ўрнидан турди:
— Бошқа емайман. Бошим оғрияпти… Ухлагани кетдим…
Ортидан бормоқчи бўлгандим, эрим қўлимдан тутиб қолди:
— Қўявер, шунчаки қизғанаяпти. Асабийлашма.
Лекин бир-икки соатдан кейин икковимиз ҳам асабийлашдик: Севинч ғойиб бўлди. Изламаган жойимиз қолмади.
— Беш яшар қизчага кўзингиз тушмадими? Сочлари қоп-қора, жингалак, — ўтган-кетгандан уни суриштира бошладик. Бироқ ҳеч ким «кўрдим» демасди. Охири эрим қидирувга қутқарувчиларни жалб қилди.
Излай-излай, уч соат деганда топдик. Маълум бўлдики, шунча вақт у том устида ўтирган экан. Қандайдир туйнукча орқали, ўша ерга чиқиб олибди.
— Қанақа онасиз ўзи?! Нега болани қаровсиз қолдирасиз? — қутқарувчилардан бири мени айблай кетди. — Тушиб кетганида нима бўларди?!
«Сен — бизнинг бахтимизсан!»
— Ойим айбдор эмас! — кутилмаганда Севинч мени ҳимоя қилишга тушиб кетди. — Ҳаммасига ўзим айбдорман… Чақалоқ туғилса, мени меҳрибонлик уйига қайтариб юборишади, деб қўрққандим.
Кечаси билан қизим иккимиз «сирлашиб» чиқдик. У менга ота-онаси, болалик хотиралари ҳақида сўзлаб берди. Қизалоғимнинг мурғак қалбида шунча дард бор эканки, шу пайтгача буларнинг барини митти юрагида қандай сақлаб юрганидан ҳайратга тушдим. Айни дамда гўё мурғак бола эмас, ўзим тенги дугонам билан сирлашаётгандай ҳис этардим ўзимни. Дард уни улғайтириб қўйгандай эди. Мен ҳам унга шунча йил фарзандим бўлишини қанчалик хоҳлаганимни, бу дард мени қанча қийнаганини гапириб бердим:
— Агар сен бўлмаганингда, отанг иккимиз бир умр бахтсиз ва ёлғиз яшардик. Сен уйимизга бахт олиб келдинг, қизим!
Бу сирлашув иккимиз учун ҳам фойдали бўлди. Шундан сўнг Севинч иккимиз янаям яқинлашиб кетдик. Бир йил ўтгач эса дугонамникига Севинч жонидан ортиқ кўрадиган ўғлимиз — митти Одилбекни ҳам олиб бордик.


Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!

T.me/GOZAL_DIYDOR

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

📝«Меҳрибонлик уйи»дан келган фаришта

Сайтимга мехмон булиб келган мухлисамиз ўз ҳаётий тажрибаси ҳақида ўртоқлашиш нияти борлигини айтди. «Менинг тақдирим балки фарзандсизлик аламида юрган оилаларга сабоқ бўлар», деди у ўз муддаосини билдираркан…
Бир куни телеэкранда берилаётган роликка кўзим тушиб қолди: «Боланинг бегонаси бўлмайди!» Кун бўйи шу жумла хаёлимда айланиб юрди. Турмуш ўртоғим билан ўн йил тирноққа зор яшадик. Бу йиллар давомида жон-жаҳдимиз билан ота-она бўлишга интилдик: Самарқанд, Бухоро, Навоий, Қашқадарё… хуллас, дардимизда даво излаб, бормаган жойимиз қолмади. Дўхтирлар нима деса, ҳаммасини бекаму кўст бажардик. Укол-дорилардан шунчалар безиб кетгандимки, борган сари ҳатто бир дона таблеткани ютиш азоб бўлиб қолганди. Қилган ирим-сиримларимизни айтсам, китоб бўлади. Қаерда қандай табиб борлигини эшитсак, оёғимизни қўлга олганча ўша ерга югурдик. Уларнинг ҳаммаси порлоқ келажак ваъда қилар, «бир этак болаларинг бўлади» деб башорат қиларди. Дўхтирлар ҳам «албатта бўлади» деб, тинмай даволашди. Натижа бўлавермагач, улар ҳам елка қисишди: «хафа бўлманг, фарзандли бўлишларингизга кафолат беролмаймиз...»
Йиллар, гап-сўзлар, таъна-дашномлар, кинояю пичинглар бизни шунчалар пишитган эканки, охири ҳаммасига қўл силтадик: нима бўлса бўлсин! Бир қўшнимиз айтганди: «Ҳозирча болаларинг бўлмаяптими, ўзларинг учун яшанглар. Кейин бир умр фарзандларинг учун яшайсизлар». Эр-хотин энди ўзимизни қийнамаслик, тақдирга тан беришни маъқул кўрдик. «Фарзандли бўлиш тақдиримизда битилган бўлса, бўлади. Пешанамизда ота-она бўлиш бахти бўлмаса, демак, боламиз бўлмайди». Охири шундай қарорга келдик. Буни мардларча тан олиш ва яшашда давом этиш керак. Хуллас, энди қўшнимиз айтгандек, ўзимиз учун яшай бошладик: кинога, театрга, кўргазмаларга бордик, сайр қилдик… қисқаси, фарзандсизлик дардини унутишга уриндик. Ҳатто кимлардир бизнинг бу тарзда «маза қилиб айланиб юрганимизга» ҳавас қилди. Биз эса ўзимиздан ўтганини ўзимиз билардик...
Уч киши бўлдик
Телеэкранда берилган ўша ролик ўз таъсирини кўрсатди: меҳрибонлик уйидан бола асраб олишга аҳд қилдик.
— Танишинг, бу Севинч! — Меҳрибонлик уйи тарбиячиси тим қора жингалак сочлари узун қизалоқни етаклаб келди. — Ақлли, чиройли…
Кўриб, юрагим уришдан тўхтаб қолгандай бўлди: кўзлари тим қора, киприкчалари қайрилган, сочлари атайлаб қилингандек жингалак, фариштанинг ўзгинаси! Бу ерга икки йил олдин келган, ота-онаси автоҳалокатда вафот этган экан. Қизалоқ беш ёшга тўлган, ақлини таниб қолганди. У аввалига эрим иккимизни синчиклаб кўздан кечирди. Балки ота-она ролига тўғри келиш-келмаслигимизни ўйлагандир. Сўнг менга юзланди:
— Менга ойи бўласизми? — Жилмайиб турса-да, кўзларида қандайдир қўрқув бор эди.
— Агар сен рози бўлсанг… — Мен ҳам ҳаяжонимни билдирмаслик учун жилмайишга ҳаракат қилардим.
— Бора қол, Севинч, — тарбиячи унинг елкасидан тутиб, оҳистагина биз томон итарди.
Қизалоқ хурсанд бўлиб, эрим иккимизнинг қўлимиздан ушлаб олди:
— Уйларингиз қаерда? Қачон кетамиз?
Бу савол эрим иккимиз унинг «имтиҳон»идан ўтганимизни англатарди.
Шундай қилиб, уйга уч киши бўлиб қайтдик. Севинч ақлли қизча эди, ўргатганларимизни ўша заҳоти эслаб қоларди. Лекин тарбиясида айрим ҳолатлар ҳам сезиларди: ҳарфларни кам биларди, санаши ҳам қониқарли эмасди, у билан жиддий шуғулланмасак бўлмасди. Охири эрим билан келишиб, мен ишдан бўшаб, қизимизнинг тарбияси билан шуғулланадиган бўлдим.
Оиламизга Севинч келгач, эрим иккимизнинг муносабатларимиз олдингидан ҳам яхшиланди. Бахтимизнинг кемтиги тўлгандай эди. Шу митти одамча бизни бир бутун оила қилди. Биз уни бир кўришдаёқ яхши кўриб қолгандик. Лекин қийинчиликлар ҳам бўлди. Баъзида Севинч кайфиятсиз бўлиб қоларди. Нима гаплигини сўрасам, «ойимни соғиндим» деб йиғларди. Бор меҳрингни бериб, неча йил деганда зўрға «эришган» болангдан бундай гап эшитиш азоб экан…

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

​​“Аёлим ана шундай вафот этган...”

Менинг аёлим бор эди. Бунга анча бўлди. У бетоб бўлиб, ўлим тўшагига ётиб қолди.

Унинг онаси кўргани келиб, уни овутишга уринар эди.
У; “Болам ҳали яхши бўлиб кетасан, ҳали кўп яшайсан, мана кўрасан, тез орада соғайиб кетасан”- деб қизининг хаёлига қувончли кунларни келтиришга ҳаракат қилар эди.
Бу уринишларга қизнинг, яъни аёлимнинг жавоби нима бўлди, биласизми? 
Онасининг гапидан аёлим сиқилиб кетди. У тахминан жон топширишга яқин қолган эди. Унинг бу гаплардан диққати ошиб кетди ва: «Онажон қўйинг, бу гаплар билан мени юпатманг. Сиз менга ҳозир ўзим кўриб турган, мени кутиб турган ва мен олдига бораётган неъматлар ҳақида сўзланг”- дерди.

Ушбу сўзларни айтишга уни нима ундади?
Мен унинг айтган бу гапларини ўз кўзларим билан кўриб, мана бу қулоқларим билан эшитганман. 
У: “Қўйинг, менга бу дунёнинг арзимас нарсалари ҳақида гапирманг”- дер эди.  Ваҳолангки, у ҳам инсонлар роҳатланиб яшаётган бу дунё неъматларидан баҳра олиб ҳаёт кечираётган эди.

Лекин Карийм, Роҳман ва Роҳийм бўлган Роббим аёлимга бу дунёдан Аллоҳ таолонинг ҳузурига жўнаб кетиш вақти яқин қолган вақтда у кўриб роҳатланадиган (охират) неъматларини кўрсатган эди. Аллоҳ субханаҳу ва таоло унга ушбу неъматларни кўрсатиб унинг кўзига бу дунё ҳаётидаги нарсаларни арзимас, кичкина, гўёки бир ахлатдек қилиб қўйган эди. Шунинг учун, у онасининг сўзларидан юраги сиқилиб: “Онажон мени қўйинг, менга бу гапларни айтманг. Сиз менга ўзим кетаётган анави ердаги (охират) неъматлари ҳақида сўзланг”- деб айтар эди.
Мен Аллоҳ азза ва жалладан барчаларимизни ўлим орқали роҳат берувчи кетишга тайёр турадиган кишилардан қилишини сўрайман.

Имом Бутийнинг «Мангуга кетиш» номли дастуридан

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

ҚАДАР

Гером Орфин исмли журналист инфарктдан сақланиш учун насиҳатлар берар, суҳбатлардан бирида: "Мен юз йил яшайман!", деган эди. Аммо ўзи етмиш ёшида тўсатдан инфаркт билан вафот этди!

Буни ажал дейдилар. Гарчи сабабларини қилиб эҳтиёт бўлишга буюрилган бўлсакда, бу умримизни узайтириб қўймайди. Ёки бепарволик қилиб сабабларни унутсакда, умримиз қисқариб қолмайди. Кўп соғлом инсонлар тўсатдан вафот этишган. Беморлар эса яшаб юришибди.

Америкалик Стаматис Морайтис 1976 йилда саратон билан касалланди. Онколокка мурожаат қилганида унинг олти ойгина умри қолганини айтишди. Стаматис 2012 йилгача яшади. Хотини уни қайта кўрикдан ўтишга мажбурлади. Мажбур бўлиб унга ташхис қўйган онколог қабулига келди. Онколог вафот этганига анча йил бўлган экан!

Ибн Аббос розиёллоҳу анҳудан сўрашди:
— Нега Сулаймон алайҳиссалом қушлар орасидан Ҳудҳудни зиёрат қилдилар?
- Чунки Сулаймон алайҳис салом сув топа олмаганида Ҳудҳуд сувнинг ўрнини кўрсатган эди. Ҳудҳуд ер остида сув борлигини билар эди!
— Нега унда Ҳудҳуд ерга тузоқ қўйилса ва устини тупроқ билан беркитиб қўйилса кўрмайди?!
Тақдир олдида кўз кўр бўлади-да!

©️ Абдуқодир Самарқандий

┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Аёл жамиятнинг ярми дейишади.
Йўқ, у жамиятнинг ҳаммасидир.
У жамиятнинг ярми бўлиб қолган ярмини тарбиялайди.
Аёлнинг диний, ватаний ва ижтимоий аҳамияти жудаям буюк.
У она ва бувидир.
У хотин, сингил ва қиздир.
У мураббия, зиёкор ва эзгулик куйчисидир.
Агар уларни ҳаётга тайёрлашни эплай олсак, умумий уйимиз биносига ҳисса қўшолган бўламиз.
Қуйидаги сатрларни айтган Аҳмад Шавқийга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин:
"Она мадрасадир...
Агар уни муносиб тайёрлай олсанг, қони тоза халқни тарбиялайсан!"

Доктор Салоҳиддин Кофтару...
hikmatli_dunyoingiz


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

🍃Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Сешанба тонги муборак бўлсин!🌹

🌸Бошланган янги кунда барчангизга Аллоҳ куч-қувват, сабр-тоқат берсин, беморларимизга комил шифо, қарздорларимизга қарзини ўташлик, фарзанд талабларга солиҳ зурриёд, омади келишмай турганларнинг ривож-корини берсин.

🌷🍃Юрагимизни кенг, ишимизни ўнг, қадаримизни яхшиликларга йўғрилган- ҳидоятда, оқибатимизни хайрда гўзал этсин!


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

ЭЗГУ НИЯТ.

Гарчи амалга ошира олмасангда яхши ният қилавер. Жаннатга олиб борадиган нарвонни ният пайдо қилади.
Айнан бузуқ ният билан инсон дўзахга ҳам тушиши мумкин.
Ибн Салул(мунофиқ) бомдодни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ортларида масжидда ўқир эди. Аммо унинг бу буюк амалининг ортида бузуқ ният ётар эди. Шу сабабли у дўзахнинг энг тубидадир.
Бани Исроилдан бўлмиш зинокор аёл бир итни сув билан сероб қилгани учун жаннатга кирди. Унда яхши ният бор эди. Яъни, Аллоҳнинг махлуқотига шафқат...
Ният бу қалбга оид амалдир. Унинг аъзоларга алоқаси йўқ. Аммо ният бузуқ бўлса аъзолар билан қилган амал зое бўлаверади. Агар ният қалбнинг тубидан гўзал бўлса ўз соҳибини амалсиз ҳам маррага етказиши мумкин.
Мусо алайҳис саломнинг даврларида очарчилик юз берди. Фақирлардан бири бир тоққа боқиб деди: "Аллоҳим! Агар менда мана шу тоғ қадар олтин бўлганида сенинг йўлингда инсонларга инфоқ қилар эдим".
Аллоҳ таоло Мусо алайҳис саломга ваҳий қилди:
"Эй Мусо! Ўша бандамга айт, садақасини қабул қилдим!".

Нияти покларга жаннат ато қилсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг


T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Мусибатимиз шундаки

Турмуш қурамиз, севмаймиз.
Фарзанд кўпайтирамиз, тарбия бермаймиз.
Бино қурамиз, таълим бермаймиз.

Намоз ўқиймиз, тақво қилмаймиз.
Ишлаймиз, мукаммал амалга оширмаймиз.
Гапирамиз, рост сўзламаймиз.

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

🍁 ХАЙРЛИ ТОНГ!

⛅️ Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷


@Gozal_diyfor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Ассалому алайкум, Аллох Азиз қилгур, Азиз Азизлар!

Бугун фазилатли Жумъа куни:

- Дуолар ижобат бўладиган;

- Каҳф сурасини ўқиганга икки Жумъа орасида нур бериладиган;

- Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва саломлар кўпроқ айтиладиган;

- Поклик ва хушбўйликка кўпроқ эътибор бериладиган;

- Хурсандчилик изҳор қилинадиган;

- Аразлашганлар бир-бирини кечирадиган;

- Жумъа намози адо этиладиган;

- Қариндошлар ҳолидан хабар олинадиган;

- Эҳсону садақалар кўпайтириладиган;

- Фарзандларга байрам шукуҳи улашилиб, бугун улуғ кунлиги тушунтириб бориладиган;

- Масжидлар мўмин-мусулмонлар билан тўладиган КУНдир.

Аллоҳ таоло барчамизга юқорида айтилган амалларни қилиб, улкан ажру савоб олишимизни насиб этсин!
Бугунги Жума сизу,бизга хайрли ва баракотли бўлсин.Ёширин,ошкор қилайдигон савобли амалларингиз,дуоларингиз Аллохим даргохида қабул бўлсин.
Аллох ўз панохида асрасин.Омонат дунёда Омон бўлинглар

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Баъзан қуёшнинг чиқишини ёки ботишини томоша қилиб  фикр қиламан... Ҳеч қачон чиқмасдан қолган ой ёки ботишни истамаган қуёшни ёки бағрини ерга босиб ётган тушкун чумолини, уйи бузилгани учун кимгадир шикоят қилаётган каптарни кўрмаганман.

Оддий майсаларга ҳам эътибор беринг. Устидан эзғилаб ўтиб кетсангиз ҳам, ўсишда, яшашда давом этаверади (сиз ундан узр сўрамасангиз ҳам).

Кўпқаватли уйларда яшаймиз. чордоқдаги каптарларнинг орасида бир оёғи йўқ каптар хам бор. Уям доим ризқини теришда бардавом, уни кимдир етаклаганини кўрмадим.

Асалари хам бир қошиққина асал тўплаш учун ҳеч қандай эвазсиз ишлайдиган Аллоҳнинг яратиғи, унинг асалини олаётганимизда, ёнимизга келиб: асалимга тегма, ахир бу менинг меҳнатимку, нега олдинг, деб биз билан уришмаган.

Биласизми, нега?!

Улар Аллоҳнинг буйруқларига мутлақ бўйсунувчилардир.

Улар бу дунёга нега келганларини унутмаганлар!

Буларда бизлар учун ибрат бор...


📖
- Ҳикоя ва хаётий воқеалар

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

ини ўз ихтиёри билан, ўз хоҳиши билан қилган. Бутун теварак-атроф, қўни-қўшни, қариндош-уруғ ва оиласи олдида ҳамиша у ёмонотлиқ бўлиб келган.
— Уни бунга нима мажбур қилган деб ўйлайсиз? — истамайгина сўради бошлиқ.
— Ўғирликни назарда тутяпсизми?
— Ҳа.
— Фурқат бундай қилмаган. У қилмаган бу ишни.
— Яъни?!
— Бунинг энди аҳамияти йўқ, биласизми, нима?..
Аёл у ёғини гапирмади. Сумкасини титкилаб, битта увадаси чиқиб кетган мактубни олди ва уни бошлиққа тутқазди. Бошлиқ кўзойнагини тақиб, уни ўқишга тушди.
— Буларни, барибир, ҳис қилолмайсиз, сиз шунчаки, мен қалам билан белгилаб қўйган жойни ўқинг, овоз чиқариб ўқинг!
У мактубда кўрсатилган қисмини ўқишга тушди:
— Энди нима аҳамияти бор, сен онамни эҳтиёт қил! Саволингга келсак, менинг борим ҳам, йўғим ҳам билинмайди, барибир. Онамга бирор кор-ҳол бўлишини истамайман, сендан илтимос, онамни эҳтиёт қил! Доим ёнида бўл!
Бошлиқ жим бўлиб қолди. Аёлга қаради. Унинг кўзлари ёш билан тўлиб қолганди. Бу нигоҳ бошлиқни аёлдан юзини ўгиришга мажбур қилди.
— Ўғирликни Фарҳодингиз қилганми? — деб сўради сўнг.
Аёл жавоб бермади. У жавоб бера олмасди. Бошлиқ ўрнидан турди. Хонада у ёқдан-бу ёққа қатнай бошлади. Бироздан сўнг столи олдига келиб, гўшакни кўтарди:
— Бўроновни чақириб беринг!
У гўшакни қўйиб, аёлга ўгирилди. Унинг минг илтижо, илинж билан термилиб турган кўзларига бир муддат қараб, ниманидир уқиб олишга ўзида куч ҳам, илож ҳам тополмади.
— Сизга ёрдам беришга уриниб кўраман, — деди кейин синиқ овозда.
Аёлнинг юзи бирдан ёришиб кетди. Худди орзу қилган қўғирчоғига эришган қизалоқдай кўзлари чақнаб, лабларига табассум югурди.
— Раҳмат сизга, укажон, илоҳим болаларингизнинг роҳатини кўринг! — дея миннатдорчилик билдирди майин оҳангда.
Орадан йигирма олти кун ўтди.
Панжара ортидаги қуёш нурларини теваракка тақсимлай бошлайди. Икки дунёни ажратиб турган панжара. Бир томонда мис идишнинг жаранги «Ҳаёт давом этяпти», деган куйни чалса, панжаранинг бу томонидаги «Ҳали битмаган ҳаёт»ни эса супургининг шитир-шитири билан челакдаги сувга шалоб этиб тушган латтанинг овози тараннум этади. Ичкаридаги мис идишнинг жаранги ташқаридаги афсус ва надоматга йўғрилган юракнинг қалб нидоси бўлиб янграйди. Ташқаридаги шалоплаш ва шитирлаш ичкаридаги муштоқ кўнгилнинг кўз ёшию, юрагидаги хавотирга монанд шитирлайди ва бу шитирлаш хаёл ёрдамида панжарадан ташқарига қочиши мумкин-у, бироқ юракни тарк эта олмайди.
Вақт бу оламдаги бир кунлик паймонаси тўлганини англаб, этагини йиғиб олгани заҳоти теваракка қоронғилик ёйила бошлайди. Аллакимнинг юзига соғинч, аллакимнинг юзига хавотир ёйилади. Бири панжарага умидсизлик билан тикилса, яна бири туганмас умид билан мўлтирайди. Бири панжарадан ташқаридаги ҳаётга ҳавас қилиб, хаёлларга берилса, иккинчиси панжарадан ичкарига киришни орзу қилиб, ўша ерда юраги ором топишига ишонади.
— Бир юз ўн иккинчи, берироқ тур!
Қўриқчи йигитнинг назарида думи гажак катта бир чаёнга ўхшаб туйилади, овози билан заҳарлайди. Ўқтин-ўқтин талпиниш ташқи оламда қолиб кетади, бўлак-бўлак умид эса ички дунёда мўлтирайди. Бири ўз фикри, амали ва таваракдагиларнинг гапларидан озодлик истаб, ичкарига қўл силкитиб қолса, иккинчиси ҳеч қачон рўшнолигу қозоннинг қириндисичалик меҳр тополмаган ўша дунёга тағин ва тағин, устма-уст интилаверади, интилаверади. Аммо нима бўлганда ҳам ҳар иккала кўнгилда том маънода куч, чидам ва хотиржамлик бор. Холбуки, туннинг тонги, ўтмишнинг бугуни, бугуннинг эса келажаги бор. Ваҳоланки, биз истаймизми, йўқми, тонглар отаверади, кунлар ўтаверади. Ўғлига муштоқ она, демак, ҳаётнинг эртаси бор экан, ўғлининг дийдорини қайталайди. Болажониси билан дийдорлашувини таъминлайдиган супургиси ва фартугини меҳр билан силайди ва шкафнинг ичига, латтани челакка солиб қўяди.
«Эртагача, болажоним», дея шивирлайди она қўриқчиларнинг қуршовида кетиб бораётган маҳбус ўғлининг ортидан термилганча. Кейин кўз ёшларини рўмолининг учи билан артиб қўяди. Бир қўли билан дунёни тебратиб турган онасидан бехабар ўғил эса доим онасига муштоқ бўлиб, аммо ҳавода муаллақ қолиб келган қўлларини орқага қилиб, камераси томон одимлайди. Озодликда қўллари олдинга талпинарди. Она

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

🌹🌹🌹ХАЙРЛИ КУН🌹🌹🌹

Аллоҳ ҳар лаҳзангизга баракот берсин!
Муродбахш Чоршанба кунингиз сермазмун файзли ва хайрли бўлсин! Омин 🤲


@Gozal_diydor

Читать полностью…
Subscribe to a channel