gozal_diydor | Unsorted

Telegram-канал gozal_diydor - ГЎЗАЛ ДИЙДОР

5088

https://t.me/joinchat/AAAAAEjOMWxxeENrS6gFpw @Gozal_diydor

Subscribe to a channel

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Бизга фақат ҳалол едиринг

Ҳасан Басрий айтади: Макка шаҳрида кийим сотиб олмоқчи бўлиб бир баззознинг ёнида тўхтадим. Баззоз молини мақтаб, қасамлар ичишга тушди. Мен «Бундай одамдан нарса сотиб олиб бўлмайди», деб уни тарк қилдим ва бошқа бировдан харид қилдим. Орадан икки йил ўтиб яна ҳаж қилдим ва яна ўша баззознинг ёнида тўхтадим. Энди у молини мақтамас, қасамлар ҳам ичмас эди.

– Бир неча йил олдин мен сизнинг олдингизда тўхтаган эмасмидим? – деб сўрадим.

– Худди шундай! – деди баззоз.

– Бу ҳолга келишингизга нима сабаб бўлди. Молингизни мақтамаяпсиз, қасам ҳам ичмаяпсиз?!

– Менинг бир хотиним бор эди. Кам нарса топиб келсам, назарга илмасди. Кўп нарса топиб келсам, кам санарди. Аллоҳнинг менга раҳми келди, аёлимнинг жонини олди. Кейин бошқа аёлга уйландим. Эрталаб бозорга чиқиб кетаётсам, у эгнимдан тутиб менга шундай деди: Эй Фалончи, Аллоҳдан қўрқинг, бизга фақат ҳалол едиринг. Агар кам нарса топиб келсангиз, биз уни кўп деб қабул қиламиз. Агар ҳеч нарса олиб келолмасангиз, сизга тўқув дастгоҳимиз билан ёрдам берамиз.

“Солиҳлар суҳбати”дан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

ИНСОН 7 НАРСАНИ СЕВИБ,
7 НАРСАНИ УНИТАРКАН.


1. Ёрни севиб
Ота-онани унутаркан!

2. Дунёни севиб
Жаннатни унутаркан!

3. Умрни севиб
Охиратни унутаркан!

4. Қасрни севиб
Қабрни унутаркан!

5. Бойликни севиб
Закотни унутаркан!

6. Уйқуни севиб
Намозни унутаркан!

7. Яратишни севиб
Яратганни унутаркан!

Яна кўпроқ кўриш учун каналга
обуна бўлинг 👇🏻


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Саҳарларда турганларни асрасин Аллох,
Сафарларда юрганларни асрасин Аллох.
Отам деб, онам деб, яқинларим деб,
Ризқ териб юрганларни қўлласин Аллох!

Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди,
Алҳамдулиллаҳ!
Нимаики қалбингизга орзу ниятларингиз бўлса барчасига Аллохим етиштирсин!

Биласизми?
Яқинларингизга тонгда табассум ила улашган илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўъжизаларга, яхши амалу, савобли ишларга замин яратади... Шундай экан, Яқинларингизга яхши кайфият ва мехр улашишда давом этинг, улардан узоқлашманг!
Умримизнинг яна бир янги саҳифаси очилди. Уни қандай яратиш ўзимизнинг қўлимизда.

Бошланган янги кунингиз файзу барокатли бўлсин...

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

​​МАСҲ ТОРТИШ ҲУКМИ
1461-CАВОЛ: Маҳсига масҳ тортиш фарзми, суннатми, вожибми? Маҳси кийган одам таҳорат қилганда масҳ тортмасдан намоз ўқиса, намози дуруст бўладими?

ЖАВОБ: Тўлиқ таҳорат билан маҳси кийган кишининг таҳорати синса ва у маҳсини ечмасдан янгидан таҳорат қилмоқчи бўлса, масҳ тортиши фарз бўлади. Агар масҳ тортмасдан намоз ўқиса, намози дуруст бўлмайди. Чунки маҳсига масҳ тортиш оёқни ювиш ўрнидадир. Шундай экан таҳоратда оёқ ювиш фарз эди, маҳсига масҳ тортиш ҳам фарз бўлади. Бу ҳақда "Лубоб" китобида шундай дейилади:
(وفرض ذلك) المسح (مقدار ثلاث أصابع من أصغر أصابع اليد) طولاً وعرضاً،
   "Маҳсига масҳ тортишнинг фарзи қўлнинг кичик бармоқларидан учтаси миқдоридадир. Бу миқдор қўл бармоғининг бўйи ва энича бўлади (яъни намланган қўллар билан шу миқдорда чизиқ тортади)". Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси


T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

☃️ Ассалому алайкум
          ва рахматуллоҳу ва
                 барокатуҳ!


ҚИШНИНГ ИЛК КУНИ
МУБОРАК БЎЛСИН!


🌧Қишнинг илк куни кириб келди, Илоҳим қиш фасли баракали хайрли ўтсин!

🍁❄️Кузда амалга ошмаган
🍁❄️орзуларингиз кумуш
🍁❄️қишда рўёбга чиқсин.
🍁❄️Қаҳратон қишнинг ҳар
🍁❄️куни бир олам завқ берсин.
🍁❄️Шодликдан доим қувнаб юринг
🍁❄️Дунёнинг қанча эзгу
🍁❄️тилаклари бўлса доим
🍁❄️ҳамроҳингиз бўлсин...
🍁❄️Кумуш қиш муборак бўлсин...
🍁❄️Қалбингизни қишдек
🍁❄️мусаффолик тарк этмасин!



@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Ассалому алайкум !
Ҳайрли тонг !

Аста қадам қўйиб қиру даламга.
Тонги саболарга айтдим саломлар.
Субҳидам шукрона айтдим оламга.
Дийдорга етайлик азиз одамлар !

Бутун олам гуллар, сочайин сизга.
Нурли юзингизда табассум кўрай.
Ғамларни елкадош, енгайлик бирга.
Бор ғуборингиз меҳримла ювай..

Ўйланманг, сиқилманг шукрона айтинг!
Битмаган ишингиз битар эртага.
Қаҳрли кўзларга ширин сўз айтинг!
Меҳрдан яралган дунё аслида!

Келинг эрта тонгдан қилайлик тилак!
Осмонимиз мусоффо,юртимиз тинч!!!
Дуолар қилайлик толмасин билак!
Юракда қолмасин ҳеч қандай ўкинч..

Мен ҳам сизга қадрдон тилайман соғлик!
Ҳамиша бўлайлик элда мукаррам.
Омад, ҳотиржамлик ва яна шодлик.
Бор бўлинг ҳамиша ёнимда ҳар дам!

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Ота-она ўнта болани боқа олар экану, ўнта бола битта ота-онани боқолмас экан.
Маҳалламизда Азимжон ота деган мўйсафид бўлар эдилар. Кўримсизгина, деворлари нураб қолган уйда ёлғиз яшардилар. Ош овқатларини ҳам, кирларни ҳам, супур сидирни ҳам ўзлари қилардилар. Қўшнилар ахилмиз. Бир кун унимиз, бир кун бунимиз дегандек хабар олиб турамиз.
Фарзандлари йўқдирда деб ўйлаётгандирсиза? Йўқ фарзандлари бор. Бир ўғил, бир қизи бор. Ўғли бир хафтада бир келиб бозорлик ташлаб кетади. Қизи эса чет элда.
Азим ота, ҳар доим ҳам қўни-қўшниларни хабар олишини ёқтиравермайдилар. Қаричиликда одам кўпчиликни ёқтирмайдида десак. Ўғлим уришади кирманглар дейдилар. Маҳалла раиси ўғилларини топиб гапирди ҳам фойдаси бўлмади.
Бир куни Азим ота кўчага чиқиб, мени эртага ўғлим дўхтирга олиб борар экан. Овқат олиб чиқиб юрманглар деб ҳаммага айтиб чиқибдилар.
Эртаси куни қарасак дарвозаларига қулф осилган. Ростанам ўғли олиб кетибдида, инсоф киргани рост бўлсин деб ҳаммамиз қувонибмиз. Икки кун ўтди. Отанинг ҳовлисидан кўланса ҳид кела бошлади. Ўтган кетган бурнини беркитиб ўтади. Қўшнилар ҳайрон бўлиб, отани дарвозасини бузиб кирдик...
Кириб не кўз билан кўрайликки, Азим ота ўз иягини боғлаб нариги дунёга рихлат қилган эканлар. Қўни қўшнилар югур югур қилиб қолдик. Биримиз маҳаллага, биримиз қабристонга, биримиз тез ёрдамга. Ўғлини ҳам бир амаллаб топиб ҳам келдик. Хуллас отани ерга қўйдик...

Бу воқеага ҳам мана икки йил бўлди.
Ҳозир ўша нураб ётган уйни ўрнида қаср пайдо бўлди. Ишни кўплигидан, тирикчилик важидан бўшай олмаётган уғил ҳар куни шу ерда...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

#ТИНГЛАНГ👆👆


Ассалому алейкум ака сизга мурожат килмокчи эдим
НАМАНГАН ВИЛОЯАТ ПОП РАЙОНДА харкор куча 96 уйда яшаймиз

ХАСАНБОЕВА БАРНО
кизим оккон касаллигига чалинган 6 ойдан бери тошкентда даволанаяпмиз моддий томонлама кийналиб колдик илтимос иложи булса ёрдам беришларингизни сураймиз😭
👆👆
Узгаришсиз онасини СМС си

@SAXIYLAR_UZ
BEMOR BOLAJONLAR UCHUN.

♻️Alloh yo‘lida yaqinlaringizga ham ulashing!

Oqil kishi o‘zi uchun dini va dunyosida manfaat beradigan narsalarga haris bo‘ladi. Zero, hadisi sharifda: “Sizlarni yaxshilaringiz insonlarga manfaatlirog‘ingizdir”.

Hurmatli kanalimiz va guruhimiz a’zolari, ushbu xayrli ishlarda faol bo‘ling. Solih amallarni bajarish orqali ulkan ajrga erishing!

#QURЪON
Albatta, Alloxning raxmati yaxshilik kiluvchilarga yakindir.
A’rof surasi (56 - oyat)

@SAXIYLAR_UZ
KARTALARI
Xamkor bank Uzkard
👇👇
5614 6818 1370 2556 ✅
Ashurova Z.
👇👇
5614 6818 2020 4620✅
Ashurova Z. nomida

Xumo Agrobank
👇👇
4073 4200 5525 1403✅
Ashurova  Z.

PAYNET RAKAM
👇👇
+998 99 430 24 50✅
Uz Mobail
Гурух  рахбари бош
                  👇👇
ADMIN @Firdavs188

Exson xisobot
👇👇
@Shifoiy_uz 👁👁✅xisobot kiring ko‘ring ishonch uchun!!!
👆👆
@Saxiylar_uz rasmiy.
@AZAN_UZZ
🍂🍂🍂🍂🍂

22-НОЯБРЬ  2024  ОЛДИ  ҚАРАНГ  👇👇
/channel/Shifoiy_uz/24484

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

⛅️ Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин.

Бугунги бошланган кунингизни Aллоҳ таоло савобли амалларга тўла қилсин. 😊

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Солиҳа бўлиб уйини ҳам солиҳларга тўлдирувчи аёл....

Бир кун ёнимга Қуръондан таҳсил истаб бир болакай келди. Болакайга бир разм солгач, мен ундан сўрадим:
– Қуръондан бирор сурани ёддан биласанми?
– Ҳа.
– Аммадан Қуръонни 30 охирги қисмидан биласанми?
У ўқиб берди.
– Таборак сурасини биласанми? Уни тиловатига лол қолган эдим. Яна бир тиловат эшитиш истагида ундан наҳл сурасини сўрадим. Ва қарангки уни ҳам ёддан билар эди. Энди яна бир имтиҳон учун болакайдан узун суралардан бўлмиш бақара сурасини сўрадим. У Бақара сурасини ўқий бошлади. Болакай сураларни шундай гўзал ва тиниқлик билан ўқиб бердики ман лол қолган эдим.
– Ўғлим Қуръонни тўлиқ биласанми?
– Ҳа.

Эртага отаси билан келишини сўрадим. Шундай оқил ва илмли фарзандга ким ота эканлигини кўргим келди. Аммо уни падарини кўргач яна ҳам ҳайрон бўлиб қолдим.
У суннатга эргашган одамга ўхшамас эди.
У мени ҳайронлигимни кўриб:
Мани шундай фарзандни отаси эканлигимга ишонмаётганингиз кўриниб турибди. Ҳозир сизга ҳаммасини тушунтириб бераман.

– Бу болани орқасида 1000 нафар эркак ўрнини боса оладиган одам турибди. Мани 3 нафар ўғлим бор. Ҳар бири Қуръонни ёддан билади. 4 ёшли қизалоғим ҳам бор. Қизалоғим «Амма» қисмини ёдлаган.
– Қандай қилиб?
– Аёлим фарзандларимиз гапиришни бошлашганида уларга Қуръон ёдлатишни бошлайди ва албатта фарзандларимизга мақтовлар ва самимий сўзлар билан далда бўлади. Болаларимиздан қайси бири биринчи бўлиб ёдласа, ўша фарзандимиз кечки таомдан нима ейишини ўзи танлайди.
Ким биринчи бўлиб қайтариб берса, дам олиш кунлари қаерга боришимизни танлайди. Биринчи бўлиб Қуръонни битирган эса, таътилни қаерда ўтказишимизни танлайди.
Аёлим Қуръон ёдлашда улар орасида рақобат руҳини тарбиялайди...
Мана солиҳа бўлиб уйини ҳам солиҳларга тўлдирувчи аёл шудир!
Эй Роббим... Бизга ҳам шундай солиҳа жуфт насиб қилгин. (Амийн)

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Садаф софлигини Сизга тилайман
Куёш иссиклигин Сизга тилайман
Дунёда нимаики, яхши ният бор
Барча-барчасини Сизга тилайман !

КУНИНГИЗ ФАЙЗЛИ ва БАРОКАТЛИ бўлсин.



@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР


📢 2025 йил юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди

🟢Бугун, 20 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

💬 Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун нафақат Ўзбекистон, балки дунёдаги кўплаб мамлакатлар иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини яққол ҳис қилаётганини қайд этди.


🗣Эл-юртимизнинг фикр-мулоҳазалари, хоҳиш-истакларини атрофлича ўрганиб, билдирилган тавсиялардан келиб чиққан ҳолда, бу борадаги ишларни янги, янада юксак босқичга кўтариш мақсадида Президентимиз 2025 йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.


✅ Йиғилганлар ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватладилар.


✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмат
и

Дўстларингиз билан улашинг
!

T.me/GOZAL_DIYDOR

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

⛅️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Хафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲👇

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

/channel/boost/AZAN_UZZ

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Ассалому алайкум ва рахматиллоху ва баракотух ...!!!
Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд булиш насиб этибди экан Алхамдулиллох ...!!!
Аллох ушб тонгда барчамизни муродларимиз-ни хосил , мушкулларимизни осон килсин , барчамизни қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб , хайру - баро - катларини зиёдаси билан билан тухфа этсин ...!!!
Иймонимизни бут ,таниз сог, сабримизни кенг , виждонимизни пок килсин ..!!!Фарзандларимизни , оиламизни ва яқинларимиз-
ни Аллохим Ўз панохида асрасин ...!!!
Кунингиз файзли ва омадли булсин ...!!!
Амийн .Аллоху Акбар ...!!!

@Gozal_diydod

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Пайшанба тонги муборак бўлсин 😊👍

❄️Аллоҳ таоло дуолар ижобат бўладиган, мазмунли, ҳузурли, баракотли, файзли кун насиб этсин, ин ша АЛЛОҲ!!!

❄️Барчангизга кун давомида яхши кайфият ҳамроҳ бўлсин!

❄️Янги кунингиз мазмунли ўтсин!



@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР



Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилад
и: “Кимда-ким мўмин-мўминалар ҳаққига истиғфор айтса, Аллоҳ ўша бандага ҳар бир мўмин-мўмина учун битта савоб ёзади”.
Имом Табароний ривоят қилган
.

Шар
ҳ: Бир мусулмон киши: “Ё Аллоҳ! Мўмин-мўминалар гуноҳини кечир, уларни авф эт!” деб дуо қилса, ер юзида қанча мусулмон бўлса, шунча савобга эришади. Дунёда миллиардлаб мусулмонлар яшайди. Вафот этиб кетган иймонли инсонлар қанча? Шуни ҳисобга олганда, биродарлари ҳаққига истиғфор айтиш улкан савобли ишлиги маълум бўлади. Ҳар ким ўз она тилида истиғфор айтиши мумкин. Истаса, “Аллоҳуммағфир лий ва лил муъминийна вал муъминаат”, деса ҳам бўлади. Муҳими, истиғфорни ихлос билан, чин дилдан айтса бўлгани.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

❄️ Қишнинг  яна бир куни муборак бўлсин!

Тонг сахардан тилак тиладим
Дустларимга соглик омонлик
Хасталарга соглик сурадим
Юртимизда хеч булмас ёмонлик
😊❤️😊❤️😊❤️😊❤️
Эрта тонгдан мехр сурадим
Мехрсизга улашайин деб
Кахрлига инсоф тиладим
Юртим ишкин куйлашайин деб

Хайрли тонг азиз ва мехрибон кадрдонларим😊
Тонгимиз муборак булсин
Аллох уйимизга нур рузгоримизга кут-барака ато этсин.

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Хотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир.
Ибн Сино
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

... Ҳар тонгни гўзал нарсаларнинг нияти ила бошланг... "Бугун албатта яхшиликлар бўлади!" - дея яхши гумонда бўлинг. Чунки тилаклар дуога айланади, дуолар эса албатта ижобат бўлади!

Ассалому-алайкум! Бошланаётган кунингиз ҳуш хабар ва хуш дийдорлар ила файзли ўтсин.


┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄┄


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУХУ.
     ХАЙРЛИ ТОНГ...!!! 🌤

🌸 Табассумга буркансин дунё...
🌸 Қордек оппоқ булсин дилингиз.
🌸 Булсин оппоқ...тоза...мусаффо...
🌸 Қадам қуйган янги кунингиз...!!!
Азизлар...мана яна бир Тонгни қарши олдик...
Алхамдулиллах...!
Курсатганига шукр...!
Хаётда хамма нарса уткинчи...шундай экан
хар бир яхшилик учун
завқланиб яшанг...чунки у доимий эмас.
Агар ёмонлик ва дард келса
хам қайғурманг...сабр қилинг...чунки тундан кейин тонг...оғриқдан кейин халоват бордир.
Хар қандай холатда хам хаёт синовларига қарши туришда
узингиздан куч топа билинг ва бугунги кундан бахра олиб...завқланиб...кулиб...
севиниб яшай билинг...!
Азизларим бошланган кунимиз хаммамизга омадли ва серфайз булсин...! Аллохдан сиз азизлар учун кун давомида яхши кайфият ва омонлик тилаб қоламиз...!
Аллох рахмат нурларини қалбимиз узра сочсин...!!!

➖➖➖➖➖🕊🌸🕊➖➖➖➖➖

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Қариганингда:
1.
Ҳаммага ақл ўргатаверма. Ҳаттоки, ҳаммадан донолигингни билсанг ҳам, ҳадеб бошқаларни қарор қабул қилишларига аралашма. Ёшлигингни эсла, катталарни насиҳати қулокларингга ёқармиди йуқми...
2. Сендан ёрдам сўрашмаса, ёрдам беришга ошиқма. Яқинларингни дунёнинг барча бало-қазоларидан асрашга уринма. Уларни меҳр ила дуо қил.
3. Нолийверма! Вайсақи кампирга айланиб қолма! Ахир сенга ундай қариялар ёқмасдику.
4. Болаларингдан миннатдорчилик кутма. Ёдингда тут: ношукр фарзандлар бўлмайди. Болаларидан доим миннатдорчилик кутиб, ҳаттоки талаб қилиб яшайдиган нодон ота-оналар бўлишади. Меҳр талаб қилиб олинмайди, у шунчаки беғараз, беминнат берилади.
5. "Мен сени ёшингда.."
"Сенларни деб умримни ўтказдим.."
"Сендан ёшим катта, шунинг  учун мен яхшироқ биламан.."
"Одамларнинг боласига ўхшаб.." каби сўзларни асло қўллама.
6. Пулларингни хадеб йигаверма, ўзинг учун сарфла, саёхат қил.
7. Ўзингни кўпам айблама.
Тақдиринг қандай бўлишидан, фарзандларинг қандай бўлишидан қатъи назар, сен қўлингдан келганча яшадинг, ақлинг етганча тарбияладинг.

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР



Хайрли кун хайрли Пайшанба

Табассум қилинг☺️

Оила аъзоларингиз билан бўлган чоғда табассумла ўтиринг. Оилали бўлишни орзу қиладиган қанча қанча кимсалар бор.

Табассум қилинг☺️

Зотан, сиз сиҳат-саломатсиз. Қанчадан қанча кимсалар борки, бетоб ва бор пулига саломатликни сотиб олишни орзу қилишади.

Табассум қилинг☺️

Зотан,сизнинг дуоингизни ижобат қиладиган Роббингиз бор!
Қанчадан қанча кимсалар эса сигирга сиғинишмоқда.

Табассум қилинг☺️

Зеро, сиз бу сизсиз.
Сиздек бўлишни орзу қилаётганлар қанч
а!




@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Бир аёл, халифа Умар ибн Абдулазизнинг уйини сўради. Халифанинг хотинига дардларини айтмоқчи эди. Унга кўрсатишган уйнинг ҳовлисига кираркан, томи йиқилган, эски, деворлари тулаган уйни кўриб ҳайрон бўлди. Шу пайт халифанинг хотини Фотима бинт Абдулмалик келди.

Ҳовлининг бир бурчагида бир киши лой қориб, деворларни суварди. Ҳалиги аёл халифанинг хотинига:
— Бир гап айтмоқчи эдим. Лекин анави киши бизга қараяпти. Худди бизни гапимизни эшитадигандай, — деса, Фотима:
— У киши мўъминларнинг амири — Умардир, — деди.

Аёл ҳайратдан оғзини очганча:
— Бу уй мўъминларнинг амирини уйими? Бу ер бир хароба-ку, — деди. Халифанинг хотини Фотима бинт Абдулмалик эса шундай ибратли жавобни берди:
— Халифанинг уйи хароба бўлгани учун халқнинг уйи ободдир. Агар халифанинг уйи обод бўлсайди, халқнинг уйи хароба бўларди.

©️ "Мифтаҳус саодат" асаридан, Марям Осиё таржимаси

P.S.:
Бугун амалдорларимиз қандай уйда яшаётгани ҳақида айтишим шартмасдир...

┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄
@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Хайрли_тонг

Эрта тонгдан иккита нарсани мақсад қилиб олинг.
Биринчиси: Бу хаётдан ва борлиқдан қувониш...
Иккинчиси: Биринчисини бир кунда бир неча маротаба такрорлаш...

Ассалому алайкум Қадрдон, бугунги бошлаган янги хафтангиз қувончга бой бўлсин...


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

​​АЁЛ КИШИНИ КАФАНЛАШ


1454-CАВОЛ: Аёлларни шариатимизга мувофиқ кафанлаш ҳақида маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аёл кишини кафанлашдаги суннат бешта кийимдир: Диръ (кўйлак), химор (рўмол), изор (лозим), лифофа (бошдан оёққача марҳумани ўрайдиган мато), хирқа (кўкрак қисмига боғланадиган мато). Кафанлаш учун энг камида учта кийим: изор, лифофа ва химор ишлатилади. Бу кифоя кафанидир.
   Диръ (кўйлак) - бўйин тагидан, то оёқ остигача ўрайдиган мато, енгсиз ва ямоқсиз.
   Изор – лозим маъносида бошнинг тепасидан, оёқ остигача бўлган мато, тириклар изори эса белдан пастига кийиладиган кийим туридир.
   Лифофа – изор сингари лекин, кафанликни тугиб қўйиш учун тепа ва паст тарафлардан бироз ортиқроқ бўлади.
   Химор – марҳуманинг бошини ўрайдиган мато, рўмол.
   Хирқа - марҳуманинг кўкрагини ўраб қўядиган мато. Хирқа аёлнинг кўкрак қисмидан киндигигача ёки оёғигача етадиган бўлиши керак.
   Кафанлашнинг кўриниши ҳақида Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ бундай деганлар:
أَمَّا الْمَرْأَةُ فَيُبْسَطُ لَهَا اللِّفَافَةُ وَالْإِزَارُ وَاللِّفَافَةُ فَوْقَ الْخِمَارِ وَالْخِرْقَةُ تُرْبَطُ فَوْقَ الْأَكْفَانِ عِنْدَ الصَّدْرِ فَوْقَ الثَّدْيَيْنِ وَالْبَطْنِ كَيْ لَا يَنْتَشِرَ الْكَفَنُ بِاضْطِرَابِ ثَدْيَيْهَا عِنْدَ الْحَمْلِ عَلَى السَّرِيرِ ، وَعَرْضُ الْخِرْقَةِ مَا بَيْنَ الثَّدْيِ وَالسُّرَّةِ هَكَذَا ذَكَرَ مُحَمَّدٌ فِي غَيْرِ رِوَايَةِ الْأُصُولِ وَيُسْدَلُ شَعْرُهَا مَا بَيْنَ ثَدْيَيْهَا مِنْ الْجَانِبَيْنِ جَمِيعًا تَحْتَ الْخِمَارِ ، وَلَا يُسْدَلُ شَعْرُهَا خَلْفَ ظَهْرِهَا
   “Аёл кишининг кафани қуйидагича ёзилади: навбат билан лифофа, изор (диръ). Лифофа рўмолнинг устида бўлади. Хирқа марҳумани тобутда кўтарганда кўкраги қимирлаб, кафан очилиб кетмаслиги учун барча кафанлар устидан кўкрак ва қоринга боғланади. Хирқанинг кенглиги кўкрак ва киндик ўртасида бўлади. Имом Муҳаммад Усул ривоятидан бошқасида шундай зикр қилган. Марҳуманинг сочи икки томондан кўкраклари ўртасига қўйилади. Улар рўмолнинг остида бўлади. Сочи орқасига ташланмайди” (“Бадоиус-саноиъ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


T.me/AZAN_UZZ

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Онанг кетса савлатларинг кетгайдир,
Отанг кетса давлатларинг кетгайдир.
Шу иккала қўрғонингдан айрилсанг,

Манглайдаги зар хатларинг кетгайдир. 😢

Қадрдонларга улашинг

Қадрли бўлган инсонлар учун ❤️



@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Ассалому алайкум қадрдонларим!

🌿Хаётдан завқланинг.....😊🤗
🌺Хар бир ўтаётган кунингизга шукрона ила яшанг.....
🌿Гўзал табиатдан бахраманд бўлиб турганимиздан, нафас олаётганимиздан, осмонимиз мусаффолигига шукрона қилайлик.....
🌺Ўзингизни севинг, ардоқланг, хафа қилманг.....
🌿Ўзингизга вақт ажратинг... Чунки ўзингизга хали кўп керак бўласиз.....
🌺Ўзини хурмат қилган инсон албатта атрофдаги инсонлар хурматига лойиқ бўлади.....
🌿Албатта ўзини хурмат қилган инсон, бошқаларни хам хурмат қила олади......
🌺Бировларнинг гап сўз ва ғийбатига  умуман эътибор берманг.....
🌿Яхшиси бўш вақтингизни бирор фойдали юмуш билан банд қилинг.....☝
🌺Хаётга табассум билан боқинг.....😊
Шунда хаёт хам сизга уз зиёсини таратади🥰
Аллохимнинг етказган хар бир кунига минг шукр🙏
АЛХАМДУЛИЛЛАХ.....

Хайрли тонг азизларим!
Душанба тонги муборак бўлсин!!

⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Зиммангиздаги ҳақни адо қилинглар ва ҳаққингизни Оллоҳдан сўранглар

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини ривоят қилади: «Ҳали мен (ўтганим)дан сўнг худбинлик ва сизларга ёқмайдиган ишлар бўлади». Шунда саҳобалар сўрашди: «Эй Расулаллоҳ, (ўша пайтда) бизга нимани буюрасиз?». «Зиммангиздаги ҳақни адо қилинглар ва ҳаққингизни Оллоҳдан сўранглар» – деди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

T.me/GOZAL_DIYDOR

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР


ХАЙРЛИ ТОНГ!

⛅️ Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлси
н!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг



@Gozal_diydor

Читать полностью…
Subscribe to a channel