gozal_diydor | Unsorted

Telegram-канал gozal_diydor - ГЎЗАЛ ДИЙДОР

5088

https://t.me/joinchat/AAAAAEjOMWxxeENrS6gFpw @Gozal_diydor

Subscribe to a channel

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Иффат


Ҳикоя қилинишича, Сулаймон ибн Ясор раҳматуллоҳи алайҳ ҳаж қилиш мақсадида Мадинадан йўлга чиқдилар. Ёнларида бир ҳамроҳлари ҳам бор эди. Юриб-юриб чарчаганларидан сўнг бир чодир эшиги олдида тўхтаб, туяларни чўктиришди. Шериклари ул-бул сотиб олиш учун бозорга кетди. Сулаймон ибн Ясор эса, чодир ёнида ўтирдилар. У киши жуда гўзал юзли, келишган қоматли киши эдилар. Бир тепаликда турган аёл у кишини узоқдан кўрди-да, олдиларига югуриб келди. Юзини рўмоли билан тўсиб олган эди. У кишининг олдиларига келгач, юзини очди. Қараса, ёнида бамисоли тўлиной турибди. Аёл у зотга деди:
- “Менинг ҳожатимни раво қилинг”. Сулаймон:
- “Бу аёл овқат сўраяпти шекилли” - деб ўйлаб, юкларидан таом олиш учун турмоқчи бўлдилар. Шунда аёл:
- “Мен буни хоҳламаяпман. Балки, эр-хотин ўртасида бўладиган нарсани сўраяпман” - деди. Бу гапни эшитган Сулаймон у аёлга:
- “Аллоҳнинг ғазабига учрагур, аҳмоқ хотин!” - дедилар-да, кейин бошларини икки тиззалари орасига қўйиб олиб роса йиғладилар. У зотнинг йиғлаётганларини кўрган ҳалиги аёл ёпинчиғини юзига ташлади-да, келган жойига равона бўлди. Бироз вақт ўтиб, шериклари бозордан қайтди. Қараса, у киши йиғлаб ўтирибдилар.
“Нега йиғлаяпсиз?” - деб сўради шериклари. Сулаймон эса бўлган воқеани сўзлаб бердилар. Шериклари ҳам ерга ўтирди-да, қаттиқ йиғлай бошлади. Унинг ҳам йиғлаётганини кўриб:
- “Сен нега йиғлаяпсан?” - деб сўрадилар. Шунда ҳамроҳлари:
- “Сиздан кўра кўпроқ мен йиғлашим керак. Чунки, агар мен сизнинг ўрнингизда бўлганимда бу ишга сабр қила олмас эдим” - деб жавоб берди. Сулаймон Маккага етгач, саъй ва тавоф қилдилар. Сўнг ҳижрга келиб, чарчоқ зўрлигидан уйқуга кетдилар. Туш кўрдилар. Қарасалар, олдиларида чиройли юзли, келишган қоматли, хушбўй ҳидли бир киши турибди. Сулаймон ибн Ясор ундан:
- “Аллоҳ сизни раҳмат қилсин, кимсиз?” - деб сўрадилар. У одам:
- “Мен Юсуфман” - деб жавоб берди.
“Ўша Юсуф Сиддиқми?” - деб сўрадилар. Сулаймон:
- “Ҳа” - деб жавоб берди ҳалиги киши. Кейин Сулаймон:
- “Мен сизнинг ва Азизнинг хотинининг ишидан таажжубдаман” - дедилар. Шунда Юсуф у кишига:
- “Албатта, сенинг ва чодир олдидаги аёлнинг қилган иши янада ажабланарлироқ” - деди.


Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Хайрли тун.
✨Аллох сизга шундай БАХТ берсинки,
✨ Бахтлиман деганлар ХАВАС билан карашсин.
✨ Аллох сизга шундай МУХАББАТ берсинки,
✨ Бу мухаббат киссаси обадий булсин.
✨ Аллох сизга шундай УМР берсинки,
✨ Уни хар дақиқаси мазмунли утсин.

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Тўрт нарса қалбнинг зулматидир: ҳаромдан тўйган қорин, золимлар
олиш, орзунинг қисқа бўлиши”.

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

АЁЛЛАРНИНГ ЯХШИСИ

Аъробийдан аёлларни яхшиси қандай экани сўралди. У деди: “Аёлларнинг яхшиси:
Гапирсанг тасдиқлайдиган, ғазаблансанг мулойимлик кўрсатадиган, кулганингда табассум қиладиган, бирон ишни бажарса, чиройли қиладиган, уйини лозим тутадиган, эрига итоатсизлик қилмайдиган, қавми ичида ҳурмат кўрсатадиган, ўзини ҳокисор тутадиган, ёқимли, кўп фарзанд кўрадиган ва барча ишлари мақтовга лойиқ бўлганидир”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Аёлларингиз ичида аҳли жаннатлари ким, айтиб берайми? Истараси иссиқ ёқимли, бола туғадиган, азият кўрса ёки азият бериб қўйса, эрининг қўлини ушлаб, “Аллоҳга қасамки, токи мендан рози бўлиб, кечирмасангиз бирон таъмни тотмайман” дейдиганларидир. У аёл жаннатдадир, у аёл жаннатдадир, у аёл жаннатдадир”. Имом Насоий ривояти.

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Ёшинг улғайиб қарияпсан дейишса, тасдиқлама. Жисминг руҳинг солинган бир идиш холос. Руҳ эса ёшармайди ҳам, қаримайди ҳам. Руҳ бизнинг оламимиздан ўзга бир оламдан бўлиб, унинг ҳақиқатини фақат Аллоҳ билади. Руҳингни фақат жисминг катакларига қамаб олма, балки ҳаёллар ва орзулар ичра парвоз қилдир. Ҳар бир босажак қадамларингда Аллоҳга ишонгин, барчага ёрдам бер ва муҳаббат улаш, барча ерда яхшилик уруғларини эккин. Мўминга роҳат Роббиси билан бўладиган учрашувдадир.
Кўпчилигимиз ушбу иборани хато тушунамиз. (Аллоҳ билан бўладиган) учрашув фақатгина ўлимдан кейин бўлишини шарт этилмайди.
Намоз – лиқо, учрашувдир. Муножот учрашув, зикр учрашув, тафаккур учрашув, садақа учрашув, Қуръони карим тиловати учрашув, йўлиқишдир. Бирру волидайн (ота-онага яхшилик қилиш) учрашув, силаи раҳм (қариндош-уруғлар билан алоқани ушлаш) учрашув ва одамларга таваддуд меҳр-муҳаббат кўрсатиш – буларнинг барчаси Аллоҳга йўлиқишни кўринишларидир. Илм ўқиш учрашув, одамларга одоб ила муомалада бўлиш учрашув ва қиёми лайл, таҳажжуд намози учрашув, касални бориб кўриш учрашув ва мусулмонларнинг ташвишларини аритиш ҳам учрашувдир. Кўрдингизми, Аллоҳга учрашишнинг қанчалаб фурсат, имконлари бор?

“Бас, ким Роббига рўбарў келишни умид қилса, солиҳ амал қилсин ва Роббининг ибодатига биронтани шерик қилмасин», дегин”, Каҳф сураси, 110-оят.

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Ушбу отган тонг учун,
Мусаффо осмон учун,
Яшашга имкон учун
Роббим Ўзингга шукр!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Бошланган янги кунингиз янги орзуларга, чексиз самимий умидларга, ҳадсиз-хисобсиз эзгуликларга  бой бўлсин..!!

Ҳар қандай инсоннинг қалби ўз ҳаёти давомида барча нарсалардан тўяр экан. Кулгудан, ғамдан, ёлғизликдан, бахтсизликдан, барча барчасидан... Аммо, шундай туйғу бор-ки, одамзот доимий унга нисбатан ташналик сезар экан...
Бу МЕҲР туйғуси экан...

Ана шу мехрга ташналик ҳиссини яқинларимизга раво кўрмайлик,  яқинларимизга хар тонг мехр ила хушкайфият улашайлик!

Бугунги кунингиз яқинларингиз даврасида файзли ўтсин


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Тундан ўтганлар,  тонгга етганлар,  жойнамоз тутганлар,  савоб  карвонини кутганлар саломатмисиз!

Нафаси зикри бўлган,  юраги иймонга тўлиб урган,  Аллоҳдан ҳайрлисини сўраб турган қадрдоним-  янги кун,  янги имкон сизга ҳайрли бўлсин!

Иссиқ жон,  баъзан гуноҳларимизни тўкишимиз учун берилган,  баъзан сабрни ўрганишимиз учун тутилган,  имкон қадар бандаларга ҳос умид билан ўтилган ҳар дардга шукр!

Деразангиздан кираётган энг тоза ҳавони ўпкангиз тўлатиб симиринг:  Аллоҳ уни сизга Ўзи ёзган ризқи,  Раҳмоний бир меҳри сабаб танангизга қувват ўлароқ ато этди.

Бу нафасларга етганлар бор,  етмаганлар бор!

ДУШАНБА КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ФАЙЗЛИ ВА АЪЛО КАЙФИЯТДА ЎТСИН ҚАДРЛИГИМ...


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Англадимки, гўзалликни ҳис қилиш учун кўзни очиш кифоя.
Яшаш учун севиш кифоя!Бахтли бўлиш учун эса ҳар лаҳзани ҳис қилиш етарли!

Хайрли тонг, дуога қўл очиб гўзалликни қаршилаган яхшилар.
Хайрли тонг, ҳар бир онини шукронага буркаган азизлар.
Бор бўлганингиз қандай яхши.
🍃
Табассум инсон юзи учун ажойиб бадантарбия ҳисобланади. У инсон жисми ва ақлига фойда беради, қон босимининг ошиши ва юрак хасталикларини олдини олади ҳамда инсонда ўзига бўлган ишончни шакллантиради.
🍃
Ҳар тонг уйқудан уйғонганингизда, ҳар бир қийинчилик тўсиқларидан ўтаётган пайтингизда доим самимий табассум қилинг.


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

🍃🌹🍃Шанба тонги муборак бўлсин!🍃🌹🍃

🌿Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

🌺🍃🤲🏻Бугунги кун давомида Аллоҳ таоло барчамизга:

🌼Яхшилик эшикларини,
🌼Омонлик эшикларини,
  🌼Соғлик эшикларини
   🌼Неъмат эшикларини
    🌼Барака эшикларини,
     🌼Куч-қувват эшикларини,
      🌼Дўстлик эшикларини,
        🌼Раҳмат эшикларини,
         🌼Ризқ эшикларини,
          🌼Илм эшикларини
           🌼Мағфират эшикларини
            🌼Муҳаббат эшикларини
             🌼Жаннат эшикларини  
               сиз ва биз  учун очсин!


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Ота-онага қилинадиган яхшиликларнинг энг олийси – ғамларинг, муаммоларинг ва оғриқларингни уларга айтмаслигингдир.
Чунки, улар ўша нарсаларга сендан кўра ўн чандон кўпроқ ғам-алам чекадилар...

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

📹 SMAK SALATI


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

☘️ ЖУМА МУБОРАК ☘️

🌺🌼 Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌺🌼 Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌺🌼 Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🌺🌼 Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.

🌺🌼 Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.
🌺🌼 Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
🌺🌼 Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
🌺🌼 Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

"Она яна 1-2 дақиқа бўлса хам қолинг..."

Йиғлаб йиғлаб кўринг, хеч ким йўқ хонага кириб олинг...😢

➥ Каналга аъзо бўлинг!👇🏼

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

🍃🌸🍃


Ёмонга ёр бўлишдан,
Очилмайин сўлишдан,
Бахтсиз бўлиб қолишдан,
АЛЛОХ сизни асрасин!
🌹
Дўст аталмиш душмандан,
Рост аталмиш ёлғондан,
Маккора бир Илондан
АЛЛОX сизни асрасин.
🌹
Яратганнинг қахридан,
жониворлар захридан,
Суйганингиз макридан,
АЛЛОХ сизни асрасин.
🌹
Сабр токат торликдан,
Ширин сўзга зорликдан,
Икки дунё хорликдан
Аллох сизни асрасин.
🌹
Иғво фитна тухматдан,
Қалби қора улфатдан,
Бевакт келган кулфатдан,
АЛЛОХ сизни асрасин.
🌹
Орзулар саробидан,
Армонлар гирдобидан,
Душманнинг кўзидан,
Тухматчининг сўзидан,
Бевафoнинг ўзидан...
АЛЛОХ сизни асрасин...


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Аллоҳ раҳмлидир, Аллоҳ меҳрибон,
Гуноҳларни ёлғиз кечиргувчи Ул.
Ҳаттоки ҳалқумга келгунича жон,
Барча тавбаларни этгайдир қабул.

Тинмай давом этар бул нафс ила жанг,
Кетмасин мисқоллаб терилган обрў.
Дедилар- ер тўла гуноҳ-ла келсанг,
У шунча авф ила бўлгай рўбарў.

Балки кечирмагай инсонни инсон,
Гоҳо ўз этига ёпишмас тирноқ.
Фақат хатоларни кечиргай Раҳмон,
Тавба эшикларин ёпмагай, бироқ.

Инсон ҳукм ўқир зоҳирга қараб,
Ботинни бир Аллоҳ билгайдир илло.
Бир умр хатолар устида яшаб,
Бир амал жаннатга етказар, аммо.

Роббим, кўзларимни босмасин ғафлат,
Шайтонлар бошимга қўйган болишдан.
Умидим Ўзингдан, қўрқаман фақат,
Гуноҳлар устида ўлиб қолишдан.

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух.

☁️⛅️☁️Хайрли Тонг!

🍃🌸Бугунги пайшанба тонгингиз муборак ва хайрли бўлсин...!!!

🍃🌸 Аллоҳим сизни икки дунёда Азизу мукаррам қилсин...!🤲

🌸🌼 ХАЙРЛИ ТОНГ 🌷🌹
👇👇

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Баъзилар:"Аллоҳни севаман", дейди да, аммо Аллоҳнинг тақдири, қазойи қадаридан биринчилардан бўлиб нолиётган, ғазаб қилаётганини кўрасан.
– Баъзилар: "Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни севаман", дейди да, аммо у зотнинг суннатларини аввалгилардан тарк этаётганини кўрасан.
– Баъзилар: "Исломни яхши кўраман", дейди да, аммо Ислом ҳукмларига биринчилардан бўлиб қарши чиққаётганини кўрасан.
– Баъзилар: "Қуръонни яхши кўраман", дейди, аммо унинг тиловатини аввалгилардан бўлиб узоқлашаётганини кўрасан.
– Баъзилар: "Хайрли ишларни яхши кўраман", дейди да, аммо уни бажаришда биринчилардан бўлиб тарк қилаётганини кўрасан.

Айтаётган даъвоинг, сўзингда содиқ бўлгин!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!


T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Ассалому алaйкум ва рахматуллохи ва барoкатуҳ!

Азизим, соғ-омонмисиз? Умр дафтарига битилган яна бир янги тонг, янги кун муборак бўлсин!
Кечани ширин хотира, бугунни ғанимат деб билиб, эртадан эса умид қилиб яшанг, азизим.
Ҳар бир тонг, ҳар бир кун ўзгача гўзал, ўзгача тароватга эга. Бу гўзалликни ҳис этинг, ундан баҳра олинг, уни бахш этган Яратганга шукроналар айтинг.
Аллоҳим барчамизни савобли амалларга дахлдор қилсин.
Кунингиз мароқли ўтсин.


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Меҳрибон

Келинчакнинг "Қиз базмида" ота-онасига сўз берилди.
—Саодат уйимизнинг чин бахти, фарзандларимиз ичида энг севимлиси. Ишонаманки, борган жойида ҳам бахтли бўлади...
Онанинг дил изҳорига ҳамма йиғлади, айниқса, келин бўлмишнинг синглиси. Ўпкаси тўлиб, ҳўнграб йиғлаб юрган кичик қизини бағрига босиб овутмоқчи бўлган ота
—Нега шунчалик йиғлаяпсан? Опанг уйга келиб туради. Бўлмаса, ўзимиз хабар олиб турамиз! Бўлди,қизим. — деди.
Ўпкасини босолмай йиғлайверган қизнинг ҳолати ҳаммани йиғлатди.
"Мен ҳам опам узатилганда шундай йиғлаганман!" Аёллар кўзда ёш аралаш ўз хотираларини эсладилар.
—Бўлди энди, кўп йиғлама, ҳамма сенга қараяпди!—овутиш учун қаттиқроқ гапирди онаси.
—Мен опам кетаётганига йиғламаяпман, энг яхши кўрган қизингиз мен деб ўйлаб юрарканман. Саодат опам экан-ку яхши кўрган қизингиз!
Заринанинг йиғиси ҳали вери тўхтай демас, атрофдагилар эса сингилнинг меҳрибонлигидан ҳамон тўлқинланиб суҳбат қурарди.

Феруза Салходжаева

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Аёлни севиш суннатдир❤️ Асраш вожибдир. Зулим қилиш харомдир. Хурсанд қилиб уни розилигини олиш савобдир🌷

Яқинларга улашинг.👇

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Иёс ибн Салама қиссаси

Табарий Иёс ибн Саламадану отасидан ривоят қилади:
“Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бозордан ўтди.
Унинг дарраси бор эди. У мени бир туртиб:
“Йўлдан четда тур”, деди. Кийимимнинг бир четига тегди. Келиси йили менга учраб:
“Эй Салама, ҳажга бормоқчимисан?” деди.
“Ҳа”, дедим.
У қўлимдан тутиб, мени уйига олиб борди. Олтин юз дирҳам берди ва:
“Ҳажинга ишлат. Билиб қўй, бу ўша туртганим учун”, деди.
“Эй мўминларнинг амири, менинг эсимдан чиқибди”, дедим.
“Менинг эсимдан чиқмаган”, деди у”.

Ўйлаб кўрайлик-а, бир одамни дарра билан ноўрин салгина туртиб қўйгани учун Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўша ишни бир йил давомида ўйлаб юрганлар. Қандай қилсам ўша ишни ўрнига келтираман, ҳаёл билан юрганлар. Ҳолбуки, ўша иш иштирокчиси Салама розияллоҳу анҳу бўлган ишни унутиб юборган. Эҳтимол, эътиборга сазовор иш деб ҳисобламаган бўлиши мумкин. Аммо Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўша иш кўнгилларида қолган нохушликни ювиб юбориш учун Салама розияллоҳу анҳунинг ҳаж сафари сарфиётини кўтаришга қарор қилган эдилар.
Бу қандай ҳам ажойиб адолат! Оддий фуқарога бўлган муомалада содир бўлган оддий бир иш учун узри айтиб қўйилса ҳам бўлар эди. Лекин ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ўша одамнинг ўзининг ёдидан ҳам чиқиб кетган ҳодисанинг узрини бошқача қилиб, олий мақомда қилиб айтдилар ва қалбларида бирор нуқтачалик ҳам афсус-надомат қолмайдиган қилиб ишни ҳал этдилар. Бундай ишни қилиш учун мустаҳкам иймонга соҳиб бўлган ҳоким бўлиши керак эди. Бундай адолатни ўрнатиш учун Аллоҳ таолодан қўрқадиган ҳоким керак эди. Бундай адолатни юзага чиқариш учун Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таълимотларидан баҳраманд бўлган шахс лозим эди. Бу сингари ишни амалга ошириш учун Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудек адолатли зот керак эди.

"Руҳий тарбия" китобидан.

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

НАМАНГАН   ВИЛОЯТИ   КОСОНСОЙ   ТУМАНИ   ОБОД   МФЙ   НАВО   КЎЧАСИ   196   УЙДА   ЯШАЙМИЗ  МУКАРРАМХУЖАЕВ   МУХАММАДХОН   2020  ЙИЛ   31-ИЮЛЬ КУН  ТУГИЛГАН

УПКА   КЎЧИРИШ  КЕРАК.

ИЛТИМОС  ЁРДАМ   БЕРИШИЛАРНИ   СУРАЙМАН    БОЛАМНИ   АХВОЛИ  ОҒИР.
(👆👆 ОНАСИНИ СМС СИ)


БЕМОРЛАРИМИЗ СИЗ АЗИЗЛАРНИНГ  МАНАВИЙ  ВА МОДДИЙ  ЁРДАМЛАРИНГИЗГА  МУХТОЖ.
⛔️УЙЛАЙМАНКИ  АЛЛОҲ  РОЗИЛИГИ  УЧУН  БЕФАРҚ  БЎЛМАЙСИЗЛАР.
⛔️АВВАЛАМ  БОР СИЗ АЗИЗЛАРНИНГ  ДУОЛАРИНГ  КЕРАК.

⛔️БУ  ҚИЛГАН  ЭҲСОНИНГИЗ  СИЗНИ  БАЛОЛАРДАН  АСРАШИНИ  УНУТМАНГ!

@SAXIYLAR_UZ
КАРТА    РАҚАМЛАРИДАН
👇👇
Уз Кард
8600 1204 2526 9142
ХАМКОР БАНК

ЧЕТДАН ҲАМ ИШЛАЙДИ
  👇👇
Хамкор Банк Уз кард
5614 6818 2020 4620
Ашурова  З. номида
Тел +99899 430 24 50 уланган.
----------|
Хумо Агробанк
👇👇
4073 4200 5525 1403
Ашурова  З.
📲 99899 430 24 50
👆👆
Уланган.
••••••••

  ПАЙНЕНТ РАКАМ
       👇👇
+998 99 430 24 50
Уз Мобаил

   АДМИН 
@Firdavs188

     Эхсон хисобот
         👇👇
   
@Shifoiy_uz
    👆
   
@Saxiylar_uz
   
@AZAN_UZZ
🍂🍂🍂🍂🍂🍂

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Имом Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ дедилар: Ёмонликнинг асллари (илдизлари) учтадир: Ҳасад, ҳирс (очкўзлик) ва дунё муҳаббати. Унинг шохчалари бўлса, олтита: уйқуни севиш, раёсатни севиш, тўқликни севиш, мақтов эшитишни севиш, роҳатни севиш ва фахрланишни севишдир.

“Ақдул фарийд” асаридан.

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

🍀🌼🍃☘              ☘🍃🌼🍀
🌼🌸                                 🌸🌼
🍃            Ассаламу            🍃
☘             алайкум             ☘
            вароҳматуллоҳ

💐 Аллоҳдан қалбингиз сакинатини;
💐 Юзингиз табассуми ва нурини;
💐 Танангиз соғлигини;
💐 Ҳаётингиздаги тавфиқни;
💐 Хонадонингиз тинчлигини давомли бўлишини;
💐 Ўзингиз ва ота - онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🌷Аллоҳ ҳар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб айласин!

    🌺🍃 ХАЙРЛИ ТОНГ🍃🌺


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Дўстим бўла туриб, йўлдан адашган вақтимда менга ўшқирмасдан, қўлимдан тутиб, Аллоҳ сари етакламасангиз, бу дўстликда хайр кўрмаяпман.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

ХАЙРЛИ ТОНГ...

Сиз борсиз-ки, яшнагай олам,
Сиз бор гўзал умр дафтарим.
Кўнглингизни йўқлай ушбу дам,
Хайрли тонг, азиз дўстларим!..

Дўст бор экан, умр ўтгай соз,
Ҳар бир ютуқ чин дўстликка хос.
Куйларимга бўлинг жўровоз,
Хайрли тонг, азиз дўстларим!..

Навоийдан изласам ҳикмат,
Жомий менга кўрсатар ибрат.
Дўстлик билан азиз ҳар фурсат,
Хайрли тонг, азиз дўстларим!..

Дўстлик сўзи кўнглимизга жо,
Дўст русумин айлаймиз бажо.
Ўзбекка дўст бўлмоқда дунё,
Хайрли тонг, азиз дўстларим!..

Карами кенг эй, Парвардигор,
Бандангни ҳеч қилма дўстга зор.
То қиёмат бор бўлсин дўст-ёр,
Хайрли тонг, азиз дўстларим!..

 Акрамжон АЗИЗОВ


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

🌙ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАР!🌙

😀😀Нима булса хам утган кунга шукр айтинг!
🌻🌻Якинларингизни кадрланг! Борликлари учун миннатдорчилик билдиринг!
🌷🌷Борлигингизнинг узи бахт!

🌻🌻Бугунги неъматлар учун шукрлар бўлсин!
🌺🌺Йўл қўйган хато -камчиликларимизни
🌻🌻Аллоҳ Ўзи кечирсин!
🌷🌷Эртанги кунга барчамизни соғ-омон еткaзсин мен учун жудаям кадирли булган кадирдонларим

🌸🌸ТУНИНГИЗ ОСУДА УТСИН!

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

🌤 Хайрли_тонг

🌱🌹🌱Ассалому алайкум!  Пайшанба тонги муборак бўлсин 🍃🌼🍃

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!🍃🌼🍃

Ҳамиша Аллоҳнинг панохида бўлинг🤲

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

🌙 ХАЙРЛИ ТУН🌟🌟🌟🌟🌟

Умр - оқар дарё...
Мана бугунги кун хам ўз поёнига етмокда.💖

Азизлар, яхши амаллар қилишга шошилинг! Биз билан ва биздан кейин факат яхши амалларимиз қолади!💖

🌙Хайрли тун, қадрдонларим!

✨✨✨✨

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

БУ ДУО СИЗЛАР  УЧУН ДЎСТЛАРИМ.

  Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!

  Роббим сизни ва оилангизни “Ал-Ҳафиз” исми ила ҳар доим асрасин, ҳасталарга “Аш-Шофе” исми ила шифо берсин.

  “Ал-Вадуд” исми ила севсин, “Ас-Сомад” исми ила ҳеч кимга муҳтож қилмасин, “Ар-Рофе” исми ила ҳар доим сизни юксалтирсин.

  “Ал-Алийм” исми ила илмингизни орттирсин, “Ал-Боқий” исми ила сизга Жаннатда мангу қолишни насиб қилсин.

  “Ал-Мужийб” исми ила барча дуоларингизни қабул этсин. Роббим ҳар доим сизларни ўз паноҳида асрасин...

  Амин...🤲


@Gozal_diydor

Читать полностью…
Subscribe to a channel