gozal_diydor | Unsorted

Telegram-канал gozal_diydor - ГЎЗАЛ ДИЙДОР

5088

https://t.me/joinchat/AAAAAEjOMWxxeENrS6gFpw @Gozal_diydor

Subscribe to a channel

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

БАРАКАЛИ УМР

Ҳужжатул ислом имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ 55 йил яшаганлар.
Шайхул ислом имом Нававий 45 йил яшаганлар.
Имом Сибвайҳ 32 йил яшаган.
Имом Ибн Обидин 54 йил яшаган.
Имом Абдулҳай Лакнавий 39 йил яшаган.
Булар умматни илмга кўмган уламолардан баъзилари.
Гўё катта ақл ва олий бўлган ҳиммат ўз соҳибини уммат хизматида тезроқ ишлатгандай!

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

🌙Хайрли тун Қадрдонларим!✨
✨Яхши дам олинглар 🌙

Аллохим барчамизни барча ёмонликлардан ўз панохида ўзи асрасин! Тунингиз осуда бўлсин, пок орзу-ниятларингиз албатта ушалсин!
Барчани Аллох ўз панохида асрасин🤲

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

✒️Ўгай Она...
Ўқинг фақат йиғламанг...
(Реал воқеа)

Мурод ака мани кечиринг сизни ва кизимизни ёлгиз ташлаб кетяпман: Хамма жойи зиркираб огриб жон азобида зурга нафас олаётган Гулшода эрига зорланди.
- Менинг куним битган, агар менга бир нима булса бошка турмуш куринг розиман факат кизимни укситманг...
- Жоним ундай дема, қайси туққан аёл... хали хаммаси яхши булади: Муроджон гапини тугатмай Гулшода булди. Дадаси қуйинг... Мендан рози булинг уёгини гапира олмай томогига бирнима тикилиб огир энтикди. Кузларидан биргина томчи ёш қалқиди холос... Муроджон аёлига кунгил берар лекин куз ёшлари юзин юварди... МУРОДЖОН севиб-севилиб турмуш курди лекин бу севишганларнинг кувончи узокка бормади.Тугиш жарайони кийин кечганлигидан севган ёри тонг сахар оламдан утди... Бу вокеага хам икки йил утди. Муроджон ота- онасининг кистови билан кушни кизга уйланди. Кизи Шахлохонни еру кукка ишонмасди гуё юраги унинг ичида. Ха тугрида севган ёринг юрагининг бир парчаси унинг ичида эдида... Кунлар шу зайлда утар эди. Орадан яна бир канча йил думалаб утиб кетди. Бу орада иккинчи аёли Зарина хам иккита угил тугиб олди... Лекин Муроджоннинг кунгли Шахлога бошкача эди. Абатта бу Заринага ёкмасди. Эри иш кетгач Шахлога куп иш буюриб уни кийнарди. Бир кичкина ножуя иш килса аямай урарди. Хали эндигина турт бахорни курган Шахло кандай тукис иш кила оларди... Хали гудакку укаларини уйнатар, тагларини тозалар ва камига товук куйларгача сувини берарди йук онаси мажбур киларди. Овкатга кеса шурва сувини ва бир бурда нон берарди халос. Кунлар шу зайлда утаркан Шахло кундан кунга синиб борарди. Онасининг килмишларини дадасига айтолмайди чунки дадаси ишга кетгач яна уриши мумкинда? ШАХЛО мургак калби билан шундай у'йларди... - Хой даданг кеса эркаланиб олдига чикиб лапанглаб утирсанг кунингни кусатамана яшшамагур деб Зарина киз бечоранинг чимчилаб юрагини олиб куйганди...
- Ха угилларимга унча мехр бермай шу шумкадамингга юрагингни берасан, курамиз бунинг сенга нима килиб бераркан узича кун ора шундай гапларни тунгилларди. Тухта Зарина тухта... Эртага бу киз катта булса эримнинг молу давлатигаям эгалик киладию буни гумдон килишим керак!:
- Зарина узига узи гапириб миясига келган фикирдан узи хурсанд булиб кетиб режа туза бошлади... Заринанинг кузини-калбини рашкми ёки ичикароликми боглаб разолат боткогига тортаётганди... У шундай пухта иш килиши керакки хеч бир одам шубхага бормасин. У югуриб музлатгичдан бир парча гуштни эски латтага солиб панарок офтобга осиб куйди ва кута бошлади. Кунлар иссик булгани учун гуштга пашша- чивинлар куниб икки-уч кунда куртлай бошлади. Мана у кутган кун келди.
- Шахло бу ёкка келчи сенда ишим бор деб угай она кизини ёнига чакирди. Укалари билан уйнаётган Шахло яна нима килдим экан дея онаси ёнига курка писа борди...
- Буёкка келчи деб Шахлони олдига олиб. Сенинг кулогингни куриб куяман деди.
- Ойи кулогим яхши огримайдику? деди Шахло норози охангда кулогларини ушлаб.
- Э яшшамагур кайтага сенга яхшимасми мехрибончилик килиб куриб куйсам деб Шахлони силтаб ташлади. Шахло куркканидан жим турди. Зарина Шахлога курсатмай бир куртни олиб унинг кулогига юборди. Шахло типирчиломокчи эди унинг кулогининг тешигини беркитиб кимирлатиб турдики токи куртдан китиги билинмасин деб. Куртча секин асталик билан уз йулини топиб кетди. Унгача Зарина кизни турткилаб чалгитиб турди.
- Бор энди укаларинг билан уйнай кол, факат дадангга айтсанг биласана нима киламан, кани огридими? деди кизни итариб куйаркан.
- Йук огримади факат жиз деб куйди дедида укалари ёнига югургилаб кетди... Кунлар шу зайлда ута бошлади хар куни бир курт Шахлонинг кулогига факат жиз этиб кириб турди. Бу орада Зарина хам кизга унча озор бермай куйди... Шахло энди мамнун эди калтак ва ишлардан камгина кутилганига... Хатто ойижон деб эркалаб хам куйадиган булди. Шахло Заринанинг угайлигини билмасди. Шунчаки бошкаларникига ухшаган ойиси эдида. i Шахло хамма катори овкат хам ейдиган булди юзларига хам ранг кира бошлаганди...
- Дадаси унутманг эртага Шахложоннинг тугулган куни эртарок келсангиз бир чиройли утириш килармидик..

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Илм учун

Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ дедилар:
«Фақирлик чоғимда ҳадис ва фиқҳни ўрганишга ҳаракат қилдим. Бир куни Абу Ҳанифанинг ёнида ўтирган эдим. Отам келдилар ва менга: «Сен Абу Ҳанифага ўзингни тенглаштирма, унинг нони бутун, сен эса тирикчилик учун ишлашга, маошга муҳтожсан», деди. Отамнинг сўзига кирдим ва илмга бормай қўйдим. Абу Ҳанифа мени ахтариб топдилар ва дарсга қайтишимни таъйинладилар. Мен у зотнинг илм мажлисларига келишга ваъда бердим. Дарсларга қатнай бошлаганимдан сўнг бир куни Абу Ҳанифа менга юз дирҳам тутқазиб: «Дарс ҳалқасини лозим тут, агар бу пул тугаса менга билдиргин», дедилар. Шундан сўнг бироз вақт ўтиб яна юз дирҳам бердилар. Сўнгра менга ёрдам бериб туришга ваъда бердилар».

Ушбу ривоятни сўзлаб бераётган киши айтади. Кейинчалик менга маълум бўлишича, дарсга қатнашдан ман қилган киши оталари эмас, балки оналари экан. Оталари эса, ёшликларида вафот қилган экан. Оналари ўғилларини пул топиш учун кир ювувчи кишига топширган экан.


Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

✨🌙✨Сиз ухлайсиз қайдадир бир дил,
туни буйи сизни уйлайди.
Хаёлида балки у кунгил...
Сирларини сизга суйлайди.
Сиз ухлайсиз тинч ва осуда.
Тушингизда хатто жилмайиб
Хавасимни келтириб жуда.
Уйғотмоқлик гуёки айб...
Сиз ухлайсиз масъум беғубор.
Осмонларни кезиб руёда.
Айрим дамда қайдадир бедор...
Кимдир уйлар сизни дунёда.
Сиз ухлайсиз сезяпсизми?
Ой хам суниб қуёш ботмоқда.
Уша кимдир сизни топганчун
Яратганга шукр айтмоқда...!

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Эрни эр қиладиган ҳам қаро ер қиладиган ҳам хотин...

(Ибратли ҳикоя)

Қадим замонда бир бой бўлган экан. Унинг бир яхши, ақлли хотини бўлган экан. Бир куни бой хотинига:
— Давлатимда хўп давр сураяпсанда! Мендан бўлакка текканингда не кунларни кўрардинг?— дебди.
— Йўқ, — дебди хотин эрига, — эрни эр қиладиган ҳам, қаро ер қиладиган ҳам хотин.

Хотинининг бу гапидан бой дарғазаб бўлиб, уйидан ҳайдаб юборибди. Қоронғи тушиб қолган экан. Хотин йўлга чиқибди-ю, чарчаб бир дарахтнинг тагида ўтириб, тунни ўтказмоқчи бўлибди.
Анча ўтирибди. Шу вақт ўтин орқалаган бир йигит келиб, унинг ёнида тўхтабди.
— Ҳой, синглим, — дебди ўтинчи, — бемаҳалда ёлғиз нима қилиб ўтирибсан? Уйингга борсанг бўлмайдими?
— Уйим йўқ, — дебди хотин, — ота-онам жуда ёшлигимда ўлиб кетган, — дебди.
— Менинг ҳам бир кекса онамдан бўлак ҳеч кимим йўқ. Мен ўтин териб кун кўраман. Юр бизникига, оч бўлсак оч, тўқ бўлсак тўқ яшарсан, — дебди йигит.

Йигит хотинни эргаштириб уйига олиб кетибди. Хотин кўрсаки , ўтинчининг ҳовлисини кўриб бўлмас эмиш: ҳамма ёқ ўт, кўпдан бери супурги тегмаган. Кекса онанинг эгнидаги кўйлаги кир, ёғ босиб кетган экан. Хотин ҳовлини супуриб- сидирибди, кампирни ювиб- тарабди. Хуллас, ўтинчининг уй- жойига файз киритибди. Буни кўрган ўтинчининг баҳри-дили очилиб кетибди.

Ўтинчи ҳар куни терган ўтинини бозорга олиб бориб, икки тангага сотаркан, бир тангасига ёғ, бир тангасига ун олиб келаркан. Она-бола атала қилиб еб кун кўришаркан. Хотин ўтинчиникига келган кунининг эртаси, ўтинчи ўтин тергани кетаётганида ундан илтимос қилибди:
— Агар бугун ҳам икки тангага ўтин сотсангиз, бир тангасига рўзғор қилинг, бир тангасига ипак билан дўппи таги олиб келинг.
Кечқурун ўтинчи хотин тайинлаган нарсаларни олиб келибди. Хотин эртаси куни ўтинчи келгунича, чиройли дўппи тикиб, битказиб қўйибди. Ўтинчи уни дўппи бозорига олиб борибди-да, бир яхши
дўппи ўн сўм бўлса, уни ўн беш сўмга сотиб, пулини хотинга келтириб берибди.

Хотин, кунда йигит ўтин териб, сотиб келгунча, дўппи тикиб бозорга чиқариб сотишга тахт қилиб ўтираркан. Бунинг устига уй-жойга, қозон-товоққа қарашга ҳам улгураркан.
— Энди ҳунар ўрганинг! — дебди хотин йигитга. — Эркак кишига ҳунар керак.
Йигит дурадгорликни ўрганибди. Кўп ўтмай яхши дурадгор ҳам бўлибди, уй-жой ҳам қуриб олишибди...

Ўтинчининг уйига кундан-кун файз кирибди, топгани озиқ- овқат, кийим-кечакдан ортадиган бўлибди. Кампир ҳам, ўғли ҳам аёлни жуда яхши кўриб қолишибди. Орадан кўп ўтмай, ўтинчи билан бу доно аёлнинг тўйлари бўлибди, улар бахтиёр ҳаёт кечира бошлашибди. Давлатларига давлат қўшилибди, бахтларига бахт. Уларнинг иноқлиги, бахтли яшаши ҳақидаги овоза узоқ- узоқларга тарқалибди: “Бир ўтинчи шунақа бадавлат бўлиб кетибдики, асти қўяверасиз экан”. Бир камбағал ўтинчининг данғиллама уйли-жойли, давлатманд бўлиб қолгани ҳақидаги хабар аёлнинг аввалги эрининг қулоғига ҳам етибди. “Оламда мендан бойи йўқ”, деб керилиб юрган тўймас бой бу гапларни эшитиб, ўз кўзи билан кўриб келиш мақсадида ўтинчиникига келибди. Кўрсаки, ички-ташқи данғиллама ҳовли-жой, ҳовуз атрофида гулзор, ҳовли ёғ тушса, ялагудек топ-тоза. Лекин на хизматчи бор эмиш, на коранда.

Буни кўриб бой жуда ҳайрон қолибди. Уни ўтинчининг ўзи кутиб олибди, яхшилаб зиёфат қилибди. Бой ўтинчиникида хўп меҳмон бўлибди, кейин муддаога кўчибди, унинг қандай қилиб бундай давлатманд бўлиб кетганини сўрабди...
— Э, нимасини айтай, — дебди ўтинчи унга, — ота- бувамизнинг “Эрни эр қиладиган ҳам, қаро ер
қиладиган ҳам хотин” деган гапи бор эди. Хўп билиб, айтишган экан. Эркак киши бўла туриб, ўтин териб сотиб, бир қошиқ аталага зор бўлиб кун кўрардим. Уйландим, хотиним уйимга файз киритди,
ақлимга ақл қўшди, — деб хотинининг хизматларига тан берибди.

Шу пайт бойнинг кўзи деразага тушибди. Не кўзи билан кўрсин-ки, ўша ўзи ҳайдаб юборган хотини ҳовлидаги гулзорда гул териб юрган эмиш. Бойнинг ранги қув ўчиб кетибди:
— Э-э, хом калла, нималар қилиб қўйдинг, — деб пешонасига бир урибди.
Ўтинчи билан хотини эса, кўп йиллар иноқ ва бахтиёр умр кечиришибди..

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

⛅️Aссалому алайкум. Муродбахш Пайшанба тонги муборак бўлсин.

🌨Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин🤲

❄️Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

❄️Бугунги кунингиз шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

📌2023-йил 07-декабр Пайшанба ✅

🗓1445-йил 24-жумадул аввал ✅


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

МАНСУРИ AMMOP
Ҳакимлар машойихи ва Тойиф саййидларидан, ваъз бобида олий, соҳиби роҳи маъно ва нуфузли фақри тақво, нигина ҳотами Ҳидоят ва авлиёлик олами посбони, шаҳсувори асрор, унингдек ҳеч кишининг сўзи таъсирга эга эмас, баёни нишони ва жумла илм ичида комил, муомала ва маърифат ичида тенгсиз, Хуросон ва Ироқ ичида машҳур ва ўзи Марв шаҳридин эди.
Унинг тавбасининг сабаби, бир куни йўлда борар экан, йўлдан бир парча қоғоз топиб олди, қоғозда «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» деб ёзилган эди. Тўрт томонга қаради, қоғозни қўяй деса, ҳеч пок ва покиза ерни кўрмади. Бас Аллоҳ иззат-ҳурмати учун қоғозни ютди. Шу кеча тушида Аллоҳни кўрди.
Аллоҳ деди:
- Эй Мансур, сен менинг отимни ҳурмат қилиб, азиз тутдинг! Мен ҳам дунё ва охиратда сенинг иззатингни зиёда қилгайман, илм ва ҳикмат эшигини сенга очгайман!
Бир муддат риёзат чекди, шундан сўнг ваъз айтишга лойиқ бўлди.
"Тазкират ул-авлиё"


T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Aссалому алайкум.Чоршанба тонги муборак бўлсин!

🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз.

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Ниҳоят, куз келди.
Ҳосил шунақа етилди-ки!
Шафтолилар меваси кўплигидан синиб-синиб кетди. Беҳидай қайишқоқ дарахтнинг шохлари ҳам ергача эгилиб тушди. Анорлар ларзон мева тугди. ­Ловия-ю мош хўп етилди. Маккажўхори иккинчи ҳосилга кирди. Сигир кунига бир челакдан сут бераверди.
— Мева-сабзавотни тўплаб тугатолмадиг-а, — деди Биби Салима.
— Асаларилар чунон асал тўплашдики, тўлиб-тошиб, ерларга оқиб кетди. Тезда ажралганига ҳайрон қоласиз. Яна ажабланарлиси, ажралгани учиб кетади-ку, тўғрими? Булар кетмагани-чи? Қутидан чиқиб шундоқ ёнидаги шафтолига қўниб олишаверди. Бир қутидан учта тўда чиқса-я.
“Сигир иккита туққанига ҳайрон эдим, — деди кейин. Назаримда, янаги йил яна эгиз туғадигандай.
Ўзи, бир сигирим учта бўлувди. Тағин туғса, нақ бешта бўлади-ку?
Оббо, тўкис бўпкетамиз, шекилли?”
Шундай деб, шод кулди Биби Салима.
— Йил ниҳоятда баракали келдими? — дейишарди кишилар.
— Таъриф қилиб бўлмас ҳосил етилди-я?
Неки қадасангиз, ўн мисли бўлаверди. Мева-чева, сабзавот жуда арзонлади. Бу кетишда мол-қўйнинг ҳам нархи тушиб кетади-ку? Ҳар рўзғордаги сигир бехато эгиз туғаверса, бирга уч дегани-ку бу?
“Худога шукр”, дейишарди одамлар. Халқ шод эди. Ҳамма кўрган кунидан мамнун, шукр қиларди.
Одамлар орасида меҳр ортди. Тўкинликда ортар экан-да меҳр. Ҳамма бир-бирига ниманидир илинган, патир ёпиб қўшнига чиқарган, яхши гаплар билан сийлаган… Одамлар хушнуд бўлиб қолишди.
Худо меҳрибон-да, берган баракасига қаранглар, дейишарди. Аввал шамол эсди, кейин ёмғир ёғди. Кейин асаларилар келишди, сут-қаймоқ мўл бўлди.
Хуллас, элга бир тўкинлик ёғилдики, асти қўяверасиз…
Худо берса, шунақа берар экан-да…
Бор-йўғи бир мавсум ичида шунча ҳодиса содир бўлди. Уларнинг баъзилари одамлар онгига нималарнидир хитоб қилди, баъзилари эса аввалу охир эсадиган шамоллар каби, ўз қонуниятлари билан бир маромда, вақти соатидан оғишмасдан рўй бераверди.
Биби Салима Худодан рози бўлди. Мўъжиза деб ўйлаганларини болаларига гапириб берар экан, улар бир ишониб, кўзларини катта-катта очиб эшитиб ўтиришса, бир кулимсираб чеккага қарашарди.
— Болаларим, мен Худойимдан мингдан-минг розиман, — деди Биби Салима. — Қаранг-а, ниятни холис қилавериш керак экан-да. Тавба, ўшанда ўзим учун сўраганимда-ю Худойим бир бизгагина берганида нима бўларди? Қўни-қўшнининг кўзига қандай қарардик?
Биби Салима шу воқеани айтиб берганида, балки тасодифан шундай бўлиб қолгандир, деб ўйладим. Кейин, тиниқ, ишонувчан нигоҳига, Худойи таоло фалакдан ато этган нур ила йўғрилган соддаю самимий чеҳрасига қараб туриб, тўсатдан ичим ёришиб кетди.
Чунки, ҳаммаси у айтгандай юз берганига чиппа-чин ишондим.
Ишонмасликка бирон-бир жўяли сабаб топа олмадим.
Тамом.
Исажон Султонов.


Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Бир ҳафталар чамаси ўтгач, эр:
— Тузаляпман, шекилли, — деди хушҳоллик билан.
— Вужудимда енгиллик бор. Мадорим йўғу аммо қушдай енгилман.
— Илоё, шифо бергани рост бўлсин, — деди Биби Салима ҳам суюниб.
Ўша кечаси шамол келди.
Шамол бу маконларда қибладан эсади. Олисдаги тоғлар орасида жуда катта ёриқ жой бор, ўша ердан чиқади дейишади.
У аввалбошда пайдар-пай эсиб турди. Гоҳ шиддат урди, гоҳ сусайди. Осмонда кулранг булутлар суза бошлади, улар ўтиб кетгач, ортидан уюм-уюм қорамтирлари келди. Биби Салима бу ҳодисаларга қараб туриб “Роса кучли эсадиганга ўхшайди-ю”, деб ўйлади.
Шамол томорқа адоғидаги теракларнинг учларини эгиб-эгиб эсди. Ҳали юксакда, пастга тушгани йўқ. Кейин аста-секин қувватланаверди.
Челакдаги сувнинг ўйнаганини кўрсангиз. Устидаги сувтахтани роса чайқатди, қозон қопқоғини ағанатиб-юмалатиб, ҳовли этагига олиб бориб қўйди. Хасларни тўплаб-учириб, сув устига сочиб юборди. Мош-ловия палакларини юлқилади. Ям-яшил жўхориларни ёппасига бир томонга ётқизди. Эски сомонларни учирди-да, ҳовли бетига сочиб юборди. Шундан кейин янада шиддатланди. Битмаган уйнинг эшикларини тарақлатиб ўйнади. Орқасига тош тираб қўйилган дарвоза тавақасини тош-поши билан суриб очиб юборди. Битмаган иморат ичига кириб, деразаларида бўғиқ ҳуштак чалди.
Бир кечаю бир кундуз шундай эсди. Ортидан ёмғиру жалаларни олиб келадими деган эди, йўқ, ўз-ўзидан тинди. Ярим кун ўтгач, орқага қайтиб эса бошлади. Энди шиддати сусайган, ҳорғинлиги бор эди.
Қишлоқ ҳавоси алмашиб, нафас олиш енгил бўлиб қолди. Олча япроғининг ости устига қараганда очроқ тусда бўлади, шамол ўлгур баргларини тескари қилиб ўтибди. Ана, тўқ яшил ва оч яшилнинг қоришими бўлиб чайқалиб турибди. Кўчаларда, ҳовлида, экин ерларида зарра чанг қолмабди, ҳаммасини супуриб-тозалаб кетибди.
…Ортидан бошқа шамол келди. Буниси аввалгисидай шиддатли ва саркаш эмас, оғир, залворли эди. Бир хилда, ўқтин-ўқтин шиддат уриб, қора булутларни суриб келди. Куппа-кундузи ҳам булутлар бағрида чақмоқлар чақнаётгани кўриниб турарди.
Булутлар осмонни энлаганида ҳайбати янада ортди. Бағрини тиккасига ёриб яна чақмоқлар чаққанида тасир-тусир жала қуйди. Дарров кўлмаклар ҳосил бўлди, устида пуфакчалар ёрилди. Бу ёввойи шиддат Биби Салиманинг қалбини жўштириб юборди.
Лойқа, кўпикли сув экин ораларига тўлиб оқарди. Ўтлар эгилиб-эгилиб қолибди. Ёмғир дарахтларнинг таналаридан оқиб, шовуллаган саслар ҳосил қилди. Роса ажойиб куй чиқди: тўнкариб қўйилган челакда бошқа, тахта сўри устида бошқа, узум барглари орасида бошқа саслар бино бўлди, уларнинг бари ёмғир шовуллаши билан бирлашиб, баҳайбат ва жўшқин оҳанг яралди.
— Так-так…
— Чак-чак…
— Тиқ-тиқ…
“Суронини қара-я, — деб ўйлади Биби Салима. — Отам раҳматли, ёмғирлар жаннатдан ёғади дер эди, ростмикан?”
Қалдирғочлар чарх уриб айланиб учишарди. Бошқа қушлар бекиниб олишибди. Айвонда туриб, нигоҳи ҳар тарафга тентираб, бўғот остида болаларини қаноти остига олиб ўтирган мусичани кўриб қолди. “Бечора, сен ҳам энасан-да, — деди кўнгли ийиб, меҳри ортиб. — Боламга ёмғир тушмасин деб қанотинг остида олиб ўтиришингни қара!”. Бир ҳовуч арпа олиб, айвонга сепиб қўйди. Мусича учиб келмади. “Ёмғирдан ҳайиқди, — деб ўйлади у. — Тинсин, емишни кўриб, албатта, учиб келади”.
Ёмғир теваракни янада гуркиратди. Дарахт­лару ўтлар бир кечада ўсиб кетганига ҳайрон қолардингиз. Тупроқ сувларни шимиб олди, бағрида ҳаракатга келтирди, ўт-ўлану дов-дарахт танасидан тиккамасига кўтарилди, гулларгача етиб бориб, мевалар ичига сизиб кирди — жаннатдан ёққан зилол шунақа мўъжизалар ҳосил қилди.
Орадан яна бир оз вақт ўтди.
Бостирмадаги сигир бўкирди. Саҳарлаб олдига ўт ташлаган эдим-ку, сувсадимикин, деб ўйлади Биби Салима. Ҳамда молчелакни кўтариб томорқа этагидаги ариққа сувга борди.
У тоғу тошлардан келадиган оқиш тусли сув эди. Ёз жазирамасида ҳам муздайлиги кетмайди. Теграсида барқ урган ялпизу курмакларни атай ўришмасди. Ялпиз уруғ солай деганида баргларини шохчалари билан узиб, қуритиб қўйса, қишда овқатга солса бўлади. Қуритилган ялпизни докага ўраб, устунга осиб қўйган яхши.

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

📝Биби Салима.

Биби Салима бир кўкаламзор қишлоқда яшайди.
Қишлоқ катта эмас, аммо ҳар ҳовлисидаги манзара ўхшаш.
Кўчалари тупроқ, уйлар олдидан ариқда сув ўтган. Ариқ бўйида қад кўтарган зич оқтерак япроқлари шитирлаб туради. Баъзиларининг олдида яшил тўфондай бўлиб супургилар бўй чўзибди. Аслида у бурганнинг бир тури, халқ дасталаб бойлаб, супурги қилиб ишлатади.
Биби Салиманинг уйига кириб борсангиз, чапда айвонли чоғроқ иморатни кўрасиз…
Этакроқда янги қурилган тандир. Ёнида лойўчоқ. Сал нарида сувпақир.
Қишлоқларда сувпақирлар алоҳида бўлади. Сув ташиган маҳал чайқалиб тўкилмаслиги учун тахтадан қўшув аломатига ўхшаган шакл ясаб, бетига ташлаб қўйилади. Умуман, кўп нарса бу ерда ёғочдан ясалади. Тандирқопқоқ ҳам, қозон дамтовоғи ҳам тахтадан.
Тандир эскириб, тепа тарафи ёрилиб кетгани учун тунов куни янгисини қуришди. Тандирчи ишини битириб, Биби Салимага қараб, “Дуо қилинг”, деди.
— Йўғ-э, эркак киши турганида мен дуо қиламанми? — деди Биби Салима, ўнғайсизланиб.
— Нонни сиз ёпасиз-ку, — деди тандирчи. — Мен қорган лойимга, қилган ишимга дуо қиламан. Баракани эса сиз сўранг.
— Барибирам ғалати-да.
Бегона эркак олдида: “Ҳай, майли, тинчлик-омонлик бўлсин”, деб юзига фотиҳа тортиб қўяқолган Биби Салима тандир олдига келиб, қайтадан дуо қилди.
— Сени топган-тутганимиз болаларимизга ризқ бўлсин деб қурдик, — деди тандирга. — Ичингга ўт ёқамиз, ланғиллатиб чўғ уямиз. Сенинг бағринг куяди-ю, аммо биз учун қип-қизариб нонлар пишади. Илоё, ризқимизни кенг-мўл қилиб берган бўлсин, кўп йиллар рўзғоримнинг хизматини қилгин.
Биби Салима тандир оғзини ёпиб, экинларидан хабар олгани томорқага ўтди.
Ерини яхши кўради Биби Салима. Бир қаричиниям бўш қолдиргиси келмайди. Тез ўсувчи қовоқ ва жўхори, секин ўсувчи мош-ловия пояларини қўллари билан тиклайди, гоҳида ерга чўп суқиб, пилта билан бойлаб ҳам қўяди. Ердан ризқ чиқариш осон бўптими, эҳ-ҳе, қанча меҳнати бор? Пешона теринг чак-чак томмаса, ҳосил берармиди? Қўлинг қавариб-қавариб, белинг оғриб-оғриб меҳнат қилмасанг, ризқ чиқармиди?
Болалик маҳаллари, сандал теграсида йиғилишиб ўтиришаркан, бувилару момолар “Бир қозонда қирқ хил овқат” дегандай эртакларни айтиб беришарди. Ўйлаб кўрса, эртакдаги қозон — экинзорнинг ўзи экан. “Бу қозонда қирқ хил эмас, юз хил овқат ҳам пишади”, деб ўйлади у. Қирқ хили — одам ейдиган нарсалар. Одамдан ташқари, қурту қуш, ҳашарот ейдиган яна қанчаси бор?
Тўрт ўғил тўрт паҳлавондай бўлиб етилиб келмоқда. Катталар бир коса овқат ейишса, булар икки косадан ейишади. Эр-хотин аста-секин қариб боришмоқда, болалар эса ўсишяпти. Ёш вужуднинг суяклари қотиб, пайлари қувватланиб, томирларидаги қон тобора шиддатланиб оқмоқда. Улар яна-да ўсишади, емиши бақувват бўлиши керак-ку?
Мана шундай ўйлар билан ҳаёт кечиради Биби Салима.
Биби Салима осмонга қарасаям, сувларга қарасаям эрта баҳорда Худога айтган гаплари эсига тушиб, хижолатдан бети лов-лов ёниб кетаверади.
“Хотин кишиман-ку, ҳар хил гапларни гапиравераман-да”, дейди ўзини оқлаб. Кейин сид­қидилдан ёлвориб тавба қилади:
“Шайтон тилимга солди-да. Бўлмаса, у гапларни айтармидим? Сенга-я?
Ҳаммасига ўзинг шоҳидсан-ку, мен бўлсам, худди маломат қилгандай гапирибман. Аттанг! Сидқидилдан тавба қиляпман, ишқилиб, ўзинг кечиргин…
Сабаби — йўқчилик-да. Йўқчилик бўлмаса унақа дермидим?”
Шундай дейди-ю, эрта баҳордаги ўша тонгни эслаб, баттар хижолат бўлади.
Эрта баҳорда эрининг бели оғриб, ётиб қолувди. Худо рўзғорнинг ризқини эркакдан берар экан. Бир-икки ҳафта ўтиб-ўтмай, ҳамма нарсанинг таги кўринди-қолди. Ун тугади, сабзавот адоқлаб, ёғ охирлади. Нима қилсам экан, деб боши қотди Биби Салиманинг. Ота бетоб бўлса, болалар ҳам довдираб қолар экан. Назарида, уйдан барака кўтарилиб кетди. Ҳатто овқатлардан таъм кетиб қолди. Кўзига болалари ўксик кўрина бошлади. Ҳафта ўтди, ой ўтди. Дўхтир келди, табиб келди… дард сира кетай демасди. Қўни-қўшнидан у-бу ёрдам сўраб, рўзғорини амаллаб турган Биби Салиманинг кўнгли қўшниси ёғ бермаганида бир ўксиди. “Энди нима қилсам экан”, деб уйга қайтиб кирганида, эрининг туролмай мунғайиб ётишига қараб икки ўксиди.

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

🌺🍀🌺🍀🍀🌺🍀🌺🍀🌺🍀🌺🍀🌺

ЛИМОНЛИ ПИРОГ

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Ассалому-алайкум азизлар!

Соғ-омонмисиз? Бу дунё имтих,он, синов дунёсидир. Сабр, шукр, Аллоҳга таваккал қила олган инсонгина чинакам бахт ва мўъжизага эришади. Сабрли бўлинг, азизим, шукроналик билан оламга боқинг, Аллоҳга суянинг ва ўзигагина таваккал қилинг. Ҳаётингиз бахт ва мўъжизаларга тўлсин! Бахт ҳамиша ортингизда соядай юрсин.

💖💖💫💖💖💫💖💖💫💖💖💫💖
Кунингиз файзли ва барокатли ўтсин.
💖💖💫💖💖💫💖💖💫💖💖💫💖


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

#АЛЛОҲГА_ҚАРЗ_БЕРАДИГАНЛАР_БОРМИ_ШУ_БОЛАЖОН_ВА_ОНАСИ_РАК_ИМКОН_ҚАДАР_ЁРДАМИЗ_ЕЕРАК_ГУРУХ_РАСМИЙ_БЕШ_ЙИЛДАН_БУЁН_БЕМОР_БОЛАЖОНЛАРГА_ЁРДАМ_БЕРИБ_КЕЛЯБМИЗ....

Toshken shahri yagi hayot tumani 9xududa 24 domda yashaymiz Meni o'g'lim miraziz 2021 yilda rug'ilgan xozirda bolamda mekra salfeya kasali tashxezi quyilgan hamda oshqozon raki oshqozonda yara bor shunga bolamni aperatsiyasi uchun sahiylar rahbari firdafis akadan yordam surab murojat qildim.
👆👆Онасини СМС си.

✅ эҳсонингиз жаннатга хужжат  бўлсин.

Имкон қадар бир биримизга яхшилик қилайлик.

@SAXIYLAR_UZ
КАРТА    РАҚАМЛАРИ
👇👇
Уз Кард
8600 1204 2526 9142✅
ХАМКОР БАНК.

Хамкор банк Узкард
   👇👇
5614 6818 2020 4620✅
Ашурова  З. номида

||----⤵️
Хумо Агробанк
👇👇
4073 4200 5525 1403✅
Ашурова  З.
📲 99899 430 24 50
👆👆⤴️
Уланган

  ПАЙНЕТ РАКАМ
       👇👇
+998 99 430 24 50✅
Уз Мобаил

   АДМИН 
@Firdavs188

       ⬇️⬇️
     Эхсон хисобот
         👇👇
✅  @Shifoiy_uz 👁👁
    👆👆КИРИНГ,
ТАНИШИБ ЧИҚИНГ.

   
@Saxiylar_uz 👁👁✅ Расмий  гурух.👆👆
   
@AZAN_UZZ
🍂🍂🍂🍂🍂🍂

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

☀️ Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин🤲

🍂Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🍂Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!👇

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

​​Эх Муроджон бу кунни кандай унутсин узи бир хафтадан бери ич этини еб ётибдику?
- Хуп эрта ишдан эртарок келаман деди маъюсликини яширгандай... Кичкина утириш билан тугулган кун яхши утди. Шахло хам узида йук хурсанд уйнар, узининг бола тилида кушикча айтиб дадажонисини хурсанд киларди. Бечора каёкдан хам билсин бу тугулган кундан бошка курмаслигини... У болаларча бегубор эди. Угай она эса уз килмишини тухтатмас эди... Бирон хафталар утиб Мурод кизига эътибор килса яхши эшитмаяпти ва ранглари хам сулгандай. Ичиккан шекилли деб кунора айланишга оборарди. Бир куни Шахло уйнаб юрган жойида хушуни йукотади. Муроджон ишдан кандай югуриб келди билмайди. Тезда тез ёрдамни чакирди. Докторлар Шахлони текшриб уни касалхонага олиб кетишди.Текширувда шу нарса маълум булдики кизчанинг мияси куртлаб кетган. Докторлар хам хайрон колишди.
- Бундай булиши мумкинмас ахир тирик инсоннинг мияси кандай куртлайди? Бу ходиса Муродни жуда ёмон ахволга соларкан; Доктор даволашнинг иложи борми, жон доктор кизим тирик колсин илтимос бирор чора куринг. Майли хамма нарсага розиман факат бирор чорасини куринг деб додлаб ёлворарди.
- Биз илмий табобат оламида нима килиш керак булса киламиз. Узингизни босинг деб бош шифокор Муроджонга далда берди. Лекин Шахло охирги кунларини яшаётганди... Дори дармонлар ёрдамида Шахло узига кела бошлади. Кузини очиб дадаси билан гаплашди узини яхши сеза бошлади.
- Дада ойим кани? Ойим мени куриб куйсалар яхши булиб кетаман деб гапирди.
- Ойинг шу ерда хозир чакираман она кизим деб Мурод хона эшигини очиб Заринани чакирди.
- Вой кизим бизни куркизиб юбордингку? деб ёлгон куз ёшлар билан Зарина кириб келди.
- Ойи мени сиз куриб куйинг. Кулогимни жиз килдирардингизу ушанда яхши буласан дердингиз. Мен докторлардан куркаман улар огритиб укол килишади дея Шахло онасига эркаланди. Бу гапдан Зарина хам Мурод хам бир сесканиб бир-бирига каради. Заринанинг ранги докадек окариб калтираб хаяжонлана бошлади.
- Канака жиз? Шахло нимани айтаябти жавоб бер кизимни нима килардинг? деб Мурод Заринанинг ёкасидан олди. Хамшира кизлар хам хайрон караб колишди. Биттаси уруш катталмасидан куркиб врачни чакирди.
- Айт кизим нима деяпти? кистовга олди Мурод аёлини.
- Дада ойимни нега кийнайсиз? Ойим хар кун кучли буласан деб кулокларимга куртча кучларни юборарди деб йиглаб юборди. Буни эшитган врач хам хамширалар хам донг котиб колди. Зарина осмонга караб котиб-котиб кула бошлади. Мурод унга шундай шаполок туширдики Зарина учиб йикилди ва котиб кулар:
- Мана охийри енгдим? Сени утмишингдан айирдимми? Ха билмайди деб уйлайсанда а? Кизингни эркалатиб севган ёрингни эслашингни-худди уни эркалатгандай сезиб. Билмайди деб уйлармидинг? кулишдан тухтамай раксга тушиб:
- Ажаб килдим хуп килдим дерди... Унга тегишли ёрдамни курсатиб шу ернинг узидан "АСАБ КАСАЛИКЛАРИ" шифохонасига жунатишди. Такдирнинг бу уйинидан Муроджон эсанкираб колди. Кизини махкам кучканча:
- Жон кизим, она кизим деб багрига босиб эркалар ва Куркиб кетмадингми энди онангни хам кучли булиши учун жиз килишади деб овутиб узи Шахлога билдирмай уксиб-уксиб йигларди.
- Каерда хато килдим. Унга жуда ишонардим энди нима киламан...? Гулшода бекорга тез-тез тушларимга кириб юрмаган экан. Мен гул фахмламабмана? ичидан аламлар тошиб кукси ичига сигмаётганди... Бу вокеадан кейин Шахло уч кунгина яшаб бу дунёни беш ёшида тарк этди... Унинг охирги нафасидаги сузлари Муроджонга бир умрга армон булиб колди... ДАДА МЕН ХАМ СИЗДАЙ КАТТА БЎЛАМАНМИ? "ОЙИ" БЎЛАМАНМИ... СОЧЛАРИМ ХАМ УЗУУУН БУЛАДИ А ДАДА?...

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Ҳар тонг умримизнинг бир сафаридир,
Ҳар он кунимизнинг бир гавхаридир.
Тинчлик омонликда отган ҳар бир тонг,
Аллоҳнинг бизларга хуш хабаридир.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Янги тонг муборак, қадрдон!

Аллоҳ тонгги дуоларимизни ижобат айлаб, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака, хонадонимизга тинчлик, рухимизга хотиржамлик берсин!
Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!
Кунимиз яқинлар даврасида хуш кайфият ила файзли ўтсин!


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

❄ ГЎЗАЛ ҚИШ ФАСЛИНИНГ ФАЙЗЛИ ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲

🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин. Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни ўзининг муҳаббати билан шод айласин!


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Қуръон карим


Зиё Мақдисий илм излаб сафарбар бўлганида унга Иброҳим ибн Абдулвоҳид Мақдисий шундай тавсия берди:
«Қуръонни кўп тиловат қил, уни ташлаб қўйма. Чунки ўқиган миқдоринга қараб, талаб қилаётган нарсанг сенга осонлаштирилади».

Зиё Мақдисий шундай деди:
«Мен ўша нарсанинг гувоҳи бўлдим, кўп синаб кўрдим. Қуръондан кўп ўқисам, жуда кўп ҳадис эшитиб уни ёзишга муяссар бўлардим. Агар ўқимасам бунга муяссар бўла олмас эдим».

(«Зайлу тобақотул ҳанабила»)


Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيمِ      

Алҳамдулиллаҳи роббил аламин
Вассалату вассаламу
ала росулиллаҳ.

Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аллоҳим  бизлардан
Фақирликдан феъли
торликдан сендан панох тилаймиз Аллохим фарзандсизга фарзанд неъматини,  Бетобларга ўзингни ғайбий хазинангдан комилу шифо беришни сўримиз. Қарзорга нажот  бер Билиб билмай қилган гунохлармизни ўзинг кечир.

Аллоҳимнинг Раҳмати
Барокати Марҳамати
Офияти бошимиз узра
бўлсин.

Аллоҳга ҳамду санолар,
Пайғамбаримиз
Муҳаммад Мустафо  ﷺ
беҳисоб саловатлар
бўлсин!

Соллаллоҳу ъала
Набиййина Муҳаммадин
ва ъала аалиҳи, ва соҳбиҳи ажмаъийн!

Амийн

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

📝​​БУВИМДАН КОЛГАН ЭСКИ УЗУК...
(воқеа асосида ёзилди)


Ассалому алейкум азизларим...
Сог саломатмисизлар. Хикояларимни укиётган барча инсонларга уз миннатдорчилигимни билдираман. Аллох сиздан рози булсин....
Келинг яна битта ибратли хикоямни сизларга такдим этаман.......мархамат..

Ота онам автохалокатга учраб халок булишганларида, мени ёшим саккизда эди.- дея гапида давом этди бир танишим.Мени бувим тарбиялаб катта килган. Мен бувимни жуда яхши курардим, кулимдан келганича уй ишларида ёрдам берардим. Лекин качонлардир бувим хам мени ташлаб бокий дунёга кетишини ва унинг улимидан сунг ёлгиз узим колишимдан куркардим. Шунда бувим менга далда булиб:
-- Кизим , сен хеч хам куркмагин, мен хали куп яшайман! Сени эрта ёлгиз ташлаб кетмайман!- дерди.
Шундай хам булди. Бувим саксон саккизга ёшга кириб бу дунёни тарк этди. Унгача оилали ва уйли хам булгандим. Хаётнинг ташвишлари билан бирга Аллохни синови сабабли ишларимиз йуришмай, уни устига турмуш уртогим хам каттик касал булиб колди. Рузгоримизда етишмовчилик даври бошланганди. Турмуш уртогимни кучли касалга чалинган деб ташхис куйишганди. Аллохга шукрки бу ташхис уз исботини, тасдикини топмади.
Шундай кунлардан бирида туш курдим. Тушимга бувим рахматли кирибди. Тушимда бувим жуда хушчакчак ва ёш эди. Бир кунглимга келгандай хам булди, чунки мени бошимга шундай кулфатлар руй бераётганда бувим хурсанд эдилар. Жуда алам киларди шу пайтда тушимдаги бувимнинг холати.
Бир вакт бувим кулишдан тухтадида, жиддий тарзда менга:
-- Ах кизимей, кандай килиб мени айтган гапларимни унитдинг. Ахир мени айтган гапларим сени ёдингда эмасми?- деди.
Тонг отиб хам колган экан уйгониб кетсам. Эрталабдан бувимни гапларини эслай бошладим. Каерда, качон ва нима деганди менга...хеч хам эсимга келмасди. Шу тарзда газга шурвача осдимда, пишиб булгач бонкага солиб нон билан бирга сумкага солиб олдимда, касалхонага эримни олдига жунадим. Автобусда кетар эканман бувимни гапларини эслашга харакат килардим. Фикру хаёлим факат шу гапда эди. Бир пайт кушни уриндикда утирган бир аёлнинг кулидаги узугига кузим тушиб колди. Уша узук жуда чиройли булиб, кимматбахо ёкут тоши узукни янаям куркамлаштириб турарди.
Шу пайт бирданига бувимни айтган гаплари ёдимга тушди. Мен уша пайтлари укишда укиб юрардим. Ойда бир марта келиб кетардим уйга. Шундай келиб кетишларнинг бирида навбатдаги марта укишга мени кузатаётган бувим менга:
-- Кизим, агар мен кутилмаганда улиб колсам, сен уйимни сотмагин. Келишинг билан, киришдаги хонанинг бурчагида илинган кизимнинг яъни онангнинг расми остидаги пол тагига сен учун бир нарса беркитиб куяман. Онангни рухи уша омонатни сен учун куриклаб туради!- дегандилар.
Мен ушанда ёш булганлигим сабаблими, бувимни бу гапларини диккат билан тингламаган эканман. Бувимни вафотидан кейин уйни сотмадик. Уша уйда бегона одамлар яшашини хохламадим. Шахардаги уйимиздан деярли эллик км узок эди уша бувимнинг уйи. Ишдан таътилга чикканимда болаларим, турмуш уртогим хуллас оилавий дам олгани борардик.
Навбатдаги дам олиш кунлариниг жуда интиклик билан кутдим. Чунки бувимнинг уйига бориб келишим керак эди. Жуда кизикдим. Бувим менга нима колдириб кетганлигини тезрок билишни хохлардим. Бордим ва бувим айтган уша уйга кираверишдаги бурчак полини битта тахтасини кутариб карадим. У ердан галати иккита тилла узукни топдим. Уша узуклардан бирини сотиб молиявий ахволимизни тиклаб олдим. Иккинчисини эса, бувимдан ёдгорлик сифатида узимда колдирдим.
Демак мен шуни тушундимки, инсон улгандан кейин хам якин ва яхши курган инсонларига Аллохни хохиши сабаб ёрдам беришга харакат килишаркан. Аллох барчангизни уз панохида асрасин Аъмин!

Крик Души Шухрат.

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

МАНА СИЗ АЗИЗЛАРНИНГ ЁРДАМИ БИЛАН АНЧА ЯХШИ БЎЛИБ ҚОЛДИ.

#АЛЛОҲГА_ҚАРЗ_БЕРАДИГАНЛАР_БОРМИ_ШУ_БОЛАЖОН_ВА_ОНАСИ_РАК_ИМКОН_ҚАДАР_ЁРДАМИЗ_ҚИЛИНГ_ГУРУХ_РАСМИЙ_БЕШ_ЙИЛДАН_БУЁН_БЕМОР_БОЛАЖОНЛАРГА_ЁРДАМ_БЕРИБ_КЕЛЯБМИЗ....

Toshken shahri yagi hayot tumani 9xududa 24 domda yashaymiz o'g'lim miraziz 2021 yilda rug'ilgan xozirda bolamda mekra salfeya kasali tashxezi quyilgan oshqozon raki oshqozonda yara bor shunga bolamni aperatsiyasi uchun sahiylar rahbari firdafis akadan yordam surab murojat qildim
👆Онасини СМС си

Имкон қадар бир биримизга яхшилик қилайлик

@SAXIYLAR_UZ
КАРТА    РАҚАМЛАРИ
👇👇
Уз Кард
8600 1204 2526 9142✅
ХАМКОР БАНК.

Хамкор банк Узкард
   👇👇
5614 6818 2020 4620✅
Ашурова  З. номида

||----⤵️
Хумо Агробанк
👇👇
4073 4200 5525 1403✅
Ашурова  З.
📲 99899 430 24 50
👆👆⤴️
Уланган

  ПАЙНЕТ РАКАМ
       👇👇
+998 99 430 24 50✅
Уз Мобаил

   АДМИН 
@Firdavs188

       ⬇️⬇️
     Эхсон хисобот
         👇👇
✅  @Shifoiy_uz 👁👁
    👆👆КИРИНГ,
ТАНИШИБ ЧИҚИНГ.

   
@Saxiylar_uz 👁👁✅ Расмий  гурух.👆👆
   
@AZAN_UZZ
🍂🍂🍂

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Отамнинг дуоси

Дадамнинг кўнгиллари ҳар не истаса, муҳайё қилдим, не тусаса, топиб келдим. Бундан доим кафтларини дуога очиб "Аллоҳу Акбар" деб қўярдилар. Волидам "Ўғлингизни тузукроқ дуо қилиб қўйсангиз, яхши бўларди, ахир, сизнинг кўнглингизни топиш, дуоингизни олиш учун қўлидан келгани қадар ҳаракатни қилмадими!?" дердилар. Дадам эса бунга жавобан "Аллоҳу Акбардан ҳам яхшироқ дуо борми? Каломнинг буюги шу эмасми!?" деб қўярдилар.

Шу зайл бир неча йиллар давом этди. Бир кун атрофда йўқ бир нарсани истаб қолдилар. Мен қийинчиликлар билан топиб келдим. Шунда қўлларини дуога очдилар-да, "Эй Бор Худо-ё! Сен гувоҳ бўл, мен фарзандимдан розиман, Сен ҳам рози бўл..." деб узундан-узоқ дуо қилдилар. Мен кўзларимда ёш билан "Омийн, Омийн" деб турдим...

Ўша кундан ишларим мисли кўрилмаган даражада ўзгариб кетди, мен бундай ҳолатни аввал кўрмагандим. Дадамнинг илтижолари Ҳаққа етганди...

Ва энди, эй Қадрдоним, суҳбатдошим, мен шундан билдимки, дуонинг ижобати отанинг ризосида эди!
Уларнинг хизматини қилинг, онангизни розилигини олинг, қўлларин ўпинг, ҳар турли дуогўйларни топарсиз, аммо, бундай қўллар ўринбосарларин учратмассиз!

Огоҳ бўлинг! Бу икки кишини йўқотсангиз, қайта бундай мушфиқларни тополмассиз!...


Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

“Худойимнинг яна бир куни ўтди”, деб ўйлади Биби Салима, сув олар экан. Челак тўлиб, суви этагига сачради. Қақроқ ер уни дарров шимиб олди. Муздай сув оёғига тўкила-тўкила, бостирмага бориб, челакни сигир олдига қўйди.
Бу сигир бўғоз эди. Ҳозир иссиқда қийналаётгани ҳам бағрида боласи борлигидан. Икки ёнга қаппайган қорнини кўриб раҳми келди. Сигир сувни қониб ичгач, бойлоқдан бўшатиб сояга олди.
“Яна нон ёпишим керак, — деб ўйлади. — Аммо, ун тугаган-ку? Қўшнидан сўрасаммикан, деган ­хаёлга борди. Айб­миди сўрасам? Сўрайман-да. Балки қоп тагида унча-мунча қолгандир, деб ­омборхонага кетаётган эди, тераклардан биридан ғалати шовқин келди.
Ҳайрон бўлиб, ўша томонга йўналди. Қуёш нури кўзимга тушмасин деб кафтини соябон қилиб қараса – асалари! Сон-саноқсиз, терак шохига қўниб олишибди. Бир оила қайдандир ажралиб учиб келибди. Айниқса, битта шохда жуда ғужғон. Она асалари ўша ерда бўлса керак.
Биби Салима шошиб қолди.
Эр хийла тузалган, ўғилларини бошқариб, рўзғорга у-бу топай деб ишга чиққан, ҳозир ўғиллари билан икки хонадон нарида бир иморат томини ёпишмоқда эди. Ўзим борсам айб бўлар, деб кўчага чиқди. Молчелак офтобда қолиб кетаверди.
Кўчада қўшнининг болалари ўйнаб юришган экан. “Нодиржон болам, амакингизни чақириб келсангиз, қоғозли қанд бераман”, деди.
Эр келгач, у ҳам суюниб кетди.
Устига тўн кийиб, юз-кўзини рўмол билан ўраб, уяни олиб тушди. Лунжига сув олиб, уяга пуркади.
Биби Салима ҳайрон қараган эди, “Устига сув пуркасанг, асаларилар ёмғир ёғяпти деб ўйлаб тек тураверишади”, деди кулимсираб.
Қути ичига қўйишганида тўсатдан ҳавода яна сон-саноқсиз асаларилар пайдо бўлишди. Бари ўша уяга интилар эди. Салиманинг ақли шошди. Ия, мўъжиза рўй беряпти-ку, деди ичида.
Эр шод эди. Болалар ҳам.
— Бировники бўлса-я? — деди эрига.
— Одамлардан суриштиринг-чи. Яна кимнингдир ҳақини еб қўймайлик.
Эр “Хўп”, деди.
Суриштирса, одамлар: “Ким тутиб олса ўшаники” дейишибди. Эгаси эса чиқавермади. Шунча асалари қайдан келганига ўзиям ҳайрон эди. Бу теваракда ҳеч кимнинг уйидан асалари ажралиб чиқмабди.
— Худо берган бўлса-чи? — деб кулди эри. — Булар бир йилда икки марта ажралишади. Агар яхшилаб қарасанг, ҳаш-паш дегунча уч қути асаларинг бўлади.
Ёз ўрталади. Томорқага сепилган буғдой бўлиқ-бўлиқ бошоқлади.
Бошоқ деганлари мўъжизанинг нақ ўзи! Битта дондан чиқади-ю, учида ўзи униб чиққан дондан катта, узун бошоқ пайдо қилиб қўяди. Ингичка сариқ поя учида шунча нарса қайдан келганига ақл шошади. Санаб кўрса, битта дон қирқ баравар кўпайибди. Янаям ғалатиси: донлар саноғининг жуфт экани эди. Биби Салима бу бошоқда ғалати ҳикмат кўрди. “Ия, — деди ҳайратланиб. — Шуларга қараб ўзинг фикр қилиб олавер, деганимикан? Ўзимизча у-бу ишга уриниб юраверамиз-у, бир қарасанг, битта нарсанг қирқта бўлиб турибди. Тупроқ ичини минг кавлаштир, егулик ҳеч нима топмайсан. Худойимнинг яратиб қўйган шу нарсалари тупроққа илдизини тиқиб, қоқ ердан нок, олма, гилос, ошқовоқ, сабзию пиёз чиқарганига қара-я. На таъмию лаззати, на шакли бир-бирига ўхшайди. Одам қиладиган ишлар ҳам шунақамикан? Бир яхшилик қилсанг, қирқ мисли ортиб ўзингга қайтса… Барибирам яхши ният қилавериш керак экан-да”, деган тўхтамга келди у.
Буғдойни ўриб тугатишган эди, сигир эгиз туғди.
Қўйлар эгиз туғиши кўрилган ҳолат, аммо сигир эгиз туғиши кам учрайди.
Бир сигири учта бўлди, иккаласиям ғунажин. Бири олиб бири қўйиб, оёқлари майиша-майиша эмгани талпинди.
Сигирнинг ҳолига қараб бўлмасди. Бузоғи тумшуғи билан туртиб эмганида мункиб-мункиб кетарди, аммо кўзлари… Ҳайвонда бунақа меҳр тўла кўзни биринчи марта кўрди Биби Салима. Авваллари кўрмаган эканми? Ёки кўрган-у, эътибор қилмаганми?
Тавба, ҳаётда бир нима ўзгардими, деб ўйлади у ҳайрон қолиб.
Бузоқларнинг шошиб-ютоқиб эмишига қараб “Сут шулардан ортармикан?” деди. Улар тўйгач, ўзи соғишга ўтирди. Ўҳ-ҳў, ҳали яна анча бор экан. Челак қарийб тўлди. Усти сарғиш қаймоқли, майда пуфакчалари бижирлаб турган сут иси димоғига ёқди.

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Нимаям дерди, халқ шунақа ҳаёт кечирмоқда. Ҳеч кимнинг ортиб-битиб кетган жойи йўқ. Ҳамманинг ҳар нарсаси ҳисоб-китобли.
Шуларни ўйлаб туриб, Худога ёлворди:
“Шунча йил бировнинг ҳақини емасдан, дилини оғритмасдан, болаларимга ризқ бўлсин деб эгилиб-букилиб, кўзимнинг нурини, белимнинг қувватини кеткизиб меҳнатлар қилдим. Энди роса хавотирланиб қолдим. Игнани учидай келадиган махлуқларингдан тошларнинг тубидагиларигача зориқтирмасдан ризқини бераётган бўлсанг. Рўзғоримгаям бир тўкинлик етказақол? Ахир, қудратинг олдида мен сўраганлар нима бўпти?
Ичимга шунча меҳрни солиб қўйган ўзинг-ку? — деди, сидқидилдан.
— Нима қилай, манови жўжиқларнинг кўзига қаролмаяпман.
Мана, каттам, — деди. — Пешанасига, бурнига бўжамалар тошибди. Бармоқларига қарасам, йиғлагим келяпти. Ўзимни бармоқларим ҳам шунақа, узун-узун эди, буникиям шунақа, аммо тилиниб-қаваргани-чи? Бечора, бошини силаганимниям билмади, чарчабди-да.
Ёнидаги ўртанчам. Буям акасидай, бўй-басти узун, аммо билаклари заиф. Ҳали оғирроқ ишларни қиладиган ёшга етмади. Гавдасини ингичкалигиниям кўр, новдадай бола-ю?
Кейингиси супрақоқдим. Бу — росаям гўдак. Отаси билан ишга кетса, келгунича менга ­ичикиб қолади. Буям ҳорибди, бўлмаса уйқусираб дарров бағримга кириб кетарди…”
Шу тарз, айвонда, тун қоронғусида болаларининг бошида ўтириб олиб, муножот қилаверди.
“Тошу тупроқдан ҳамма нарсани пайдо қиладиган ўзингсан-ку? — деди.
— Қуп-қуруқ ёғочдан шафтолию беҳи чиқарадиган ҳам сенсан. Экиним орасидан кераксиз ўтлар ўсиб чиқади, деб жавранаман, ўшани еб бандаларимга сутга айлантириб берсин, деб сигир ҳам яратиб қўйибсан.
Эй бори Худоё, эримга шифо бер, рўзғоримга барака ато эт. Ахир, ҳаммаси ўзингни ихтиёрингда-ку? Эсимни таниганимдан бери сени тилимдан қўймайман, бир бечора бандангни шунақа хор-зор қилиб, болаларини мўлтиратиб қўяверасанми?..”
Ниҳоят, хўрозлар учинчи бор қичқириб, тонг ёриша бошлаганида, ҳовлига тушди. Саҳар вақти эшикларни очиб қўйинглар, фаришталар келиб ризқ беришади дейишарди, ростмикан? Фаришта учадиган нарса бўлади. Тавба, дарвозани бекитганинг билан ҳовли усти очиқ-ку, тепадан тушиб келавермасмикан? Йўқ, у ниҳоятда пок хилқат, дарвоза берклигини кўриб, киргани тортинса керак-да. Хижолат бўлмасдан кираверишсин дея дарвозани очиб, яна ортига қайтди.
Қайтаётиб, бирданига ақли ўзига келгандай бўлиб, чўчинқираб: “Э тавба, ўзинг кечиргин” деди, — Сўрашга-ку сўрадим, аммо айтган гапларим гуноҳга кетиб қолмасмикин?
Йўғ-э… Худо-ю? Бошқа кимдан ҳам сўрардим?
Ҳамма нарсани кўриб-билиб туради, айб бўлмас?
Кейин эса, мен нодон, битта ўзиму болаларим учун сўрайверибман-ку, деди. Ёши улуғлар ҳар доим: “Худодан бир нима сўрасанг, ҳаммага сўрагин” дейишарди. Мен эса ёлғиз ўзимга сўрабман. Худодан-а? Юзлаб оламларни беминнат яратиб, осмонда учган қушдан то дарё тошининг тубидаги кўзсиз махлуқларигача риз­қини етказиб турган Эгамдан-а?
Э тавба, халққа сўрасам, мулки камайиб қолармиди?..”
Тонг эндигина ёришаётган эди. Одамлар аллақачон уйғонишиб, юмушларига уринишарди. Қайдадир пақир тарақлагани, мол бўкиргани эшитилди. Ҳа, ҳамма рўзғорим дея тиришмоқда. Ҳамма учун деганда кимни назарда тутиш керак? Албатта, қишлоқдагиларни-да. Аммо теваракда бошқа қишлоқлар ҳам бор… Биби Салиманинг қалби бундан ҳам таскин топмади. Ҳа, қайлардадир, у билмайдиган маконларда у танигану танимаган қанчадан-қанча одам ризқ-рўз деб жонини жабборга бериб ҳаёт кечиряпти. Кимлардир у сингари эрта турган бўлса ажабмас. Элнинг куни тириклик заҳмати билан ўтмоқда.
“Худоё, тавба қилдим, — деди қалби ёришиб. — Нодонлигимни қара. Қудратингдан айланай, эл учун берақол. Ахир, ҳар кимнинг бир камчилиги, етишмовчилиги бор. Ўзинг кўриб турибсан, ҳамма меҳнат билан овора. Кимдир нолиса, кимдир нолимайди… Ўргилай қудратингдан, баракангни бир менга эмас, бутун элга ёғдирақол!”
Кейин эса теваракка, уй-иморатга, теракнинг тўқ-яшил барглари орасида чирқиллаётган қушларга қараб, енгил шабада олиб келаётган турли-туман сасларга қулоқ солиб, “Сўраганларимни беришига-ку ишончим комил, аммо қанақа қилиб бераркан?”, деб ўйлади ҳайрон бўлиб.

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

МУЧАЛДА ЭҲСОН ҚИЛИШ КЕРАКМИ?

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

🌺🍀🌺🍀🌺🍀🌺🍀🌺🍀🌺🍀🌺🍀

ЖУДА ЧИРОЙЛИ ЧИҚАДИГАН ҚИЙМА ВА КЎК ПИЁЗЛИ СОМСА

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Эр хотин бир бирини
тушунса шунда бахтли
бўлади ИНШААЛЛОҲ
Аёлга бойлик керак эмас,
унга ширин сўз ва эътибор керак 💓

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

АХЛОҚ ИНСОННИ ЗИЙНАТЛАЙДИ

Гўзал хулқ киши иймонини мукаммал қилади. Расулуллоҳдан қайси мўминнинг иймони комил ҳисобланади, деб сўрашганида: “Гўзал хулқли мўмин” (Имом Абу Довуд ривояти), деб жавоб берганлар.

Гўзал хулқли киши тунлари бедор, кундузлари рўзадор киши даражасини қўлга киритади, деган ривоятлар бор. Одатимизга мувофиқ, гўзал хулқни улуғ васиятлар соҳиби Расулуллоҳдан излайлик. У зот айтадилар: “Мен комил хулқларни маромига етказиш учун юборилдим”. Ҳазрати Ойша онамиздан у зотнинг ахлоқлари ҳақида сўралганда: “Ахлоқлари Қуръон эди”, деганлар.

“Гўзал хулқ соҳиби ҳузур-ҳаловатдадир, инсонлар ундан мамнун бўладилар, ёмон хулқли кишилардан ҳамма безор. Фазилат ақл ва одоб билан кўринади, бойлик билан эмас. Кимнинг одоби ёмон бўлса, насаби йўқ бўлиб кетади, кимнинг ақли адашса, асли ҳам адашади”...

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…
Subscribe to a channel