gozal_diydor | Unsorted

Telegram-канал gozal_diydor - ГЎЗАЛ ДИЙДОР

5088

https://t.me/joinchat/AAAAAEjOMWxxeENrS6gFpw @Gozal_diydor

Subscribe to a channel

ГЎЗАЛ ДИЙДОР



Ўзингиз яхши кўрган нарсани биродарингизга ҳам раво кўрин
г!

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинад
и: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирортангиз ўзи учун яхши кўрган нарсани биродари учун ҳам раво кўрмагунича мўмин бўла олмайди», деяётганларини эшитдим».
Имом Бухорий ва Муслим ривоя
ти.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР



✨Кунларнинг султони Саййид-ул айём, Ҳаж-ул масокин яна бир жума кунига насиб қилган Аллоҳ таолога ҳамду-санолар бўлс
ин!

🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ.

        ХАЙРЛИ  ТОНГ КАДРИ БАЛАНД КАДРДОНЛАР.

Хар нарса ниятга боғлик.  Шундай экан,  хар тонг "бугун албатта яхши булади" деб бошланса Ин ша Аллох шундай булади...

Бугунги ЖУМА  куни хаммамизга хайрли барокатли булсин.
Аллох  хаммамизнинг иймонимизга халоват, калбимизга мехр,  дилимизга ёруғлик, кузимизга  нур, тану жонимизга соғлик, якинларимизга омонлик, яшаётган хар бир кунимизга кувончу шодлик, хонадонимизга рахмат махфиратларини ато килсин.

ЖУМА АЁМИНГИЗ МУБОРАК БУЛСИН АЗИЗЛАР.

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

📝Ҳунар ортидаги бахт...

— Ҳуқуқшунос бўлишни истамайман. Сартарош бўлмоқчиман, — деди Элмурод дадасининг таклифига эътироз билдириб.
— Бу нима деганинг, мендек одамнинг ўғли сартарош?! Ахир кимсан, Жавлон Аҳмедовичнинг ўғлисан.
— Сиз, бу — сиз, мен, бу — мен. Хоҳламайман, сиз бўлиб яшашни, ўзим бўлиб яшамоқчиман, — дея Элмурод эшикни қарсиллатиб ёпиб чиқиб кетди.
Жавлон билан Хумора ўғлининг ортидан термилганча қолаверди.
— Дадаси…
— Нима, дадаси? Ҳаммасига ўзи сен, зоти пас айбдорсан. Боланг укангга тортди. Энди тоғасига ўхшаб, қўлидан қайчи билан тароқ тушмайди, — деди Жавлон хотинини ошкора ҳақорат қилиб.
— Укам шу касби орқасидан бола-чақа боқяпти. Ҳеч кимнинг ёрдамисиз уй қурди, машина олди. Бу касбнинг нимаси ёмон?
— Менга ақл ўргатма? Бизнинг авлодимиздан бундай одамлар чиқмаган, чиқмайди…
Жавлон Аҳмедович ўғлини ҳуқуқшунос қилиш учун астойдил курашди. Уни олий ўқув юртига киришга мажбурлади. Элмурод отасининг кўнгли учун шу соҳага ҳужжатларини топширди. Аммо кўнгли бошқа касбни тусайди. Бўш вақти бўлди дегунча хаёлга берилади. Қоғоз ва қалам олиб, турли соч турмакларини чизади, ўчиради. Элмуродга тоғаси «Моҳир сартарош бўлишни истасанг, кўп китоб ўқи. Дунёқарашинг кенгаяди», дейди. Шу боис бадиий китоб мутолаа қилиш унинг учун одат тусига кирган. Айниқса, бадиий тасвир, бадиий бўёқларга алоҳида эътибор беради. Китоблардаги қаҳрамонларнинг юз қиёфасини хаёлан гавдалантириб, уларнинг соч турмакларини яратади.
Бир куни хонасига кирди-ю, ҳуши бошидан учди. Кимдир деворлардаги суратларнинг барчасини майда-майда қилиб йиртиб ташлабди. Шундан кейин Элмурод дадасининг йўлидан бормаса, ўзига ҳам, онаси ва укаларига ҳам тинчлик бўлмаслигини тушунди. Олий ўқув юртининг талабаси бўлгач, ҳамма йигитлар қатори суюниб, қувонмади. У дарсларга шунчаки келиб-кетарди. Курсдошлари китоб титкилаб, қандайдир қоидалар, қонунларни ёдлашади, баҳслашади. Элмурод эса ўзга сайёралик одамлар орасига тушиб қолгандек, жим ўтираверади. Дарс тугаши билан тоғасининг устахонасига югуради. У ерда ўзини қушдек енгил ҳис этади. Мижозларнинг сочини завқ-шавқ, меҳр билан калталайди.
— Сартарошнинг бармоқлари сеҳрли бўлиши керак, — дейди тоғаси унга ўз ишини ўргатар экан. — Бармоқларинг мижознинг бош терисига тегиб озор бермаслиги учун худди массаж қилаётгандек ёқимли ҳаракатлансин. Мижозинг олдингдан худди мусиқа тинглагандек чиқиб кетсин. Энг муҳими, мижознинг кўнглига йўл топ. Берган пулига ачинмасин, миннатдор бўлсин. Шифокор одамларни даволаса, сартарош гўзаллик улашади.
Бу сўзлар Элмуроднинг қулоғига эмас, юрагига кириб борарди. Олий ўқув юртида эса ҳаммаси бошқача. Китобдаги қоидаларни ёдлашга қанча ҳаракат қилмасин, бирортаси ёдида қолмайди. Қайта-қайта ўқийверади, ўқийверади. Шунинг учун ҳам Элмурод учун сессия даври жуда оғир ўтди. Бир амаллаб биринчи курсни тугатди. Жавлон Аҳмедовичнинг эса боши осмонда. Таниш-билишларига «Ҳа, энди от ўрнини той босади-да», дея мақтаниб, ўғли ўқишини тугатса, адвокатлик идорасини очиб беришни режалаштириб ҳам қўйди.
Таътил пайти тоғасининг ёнига чопаётганини кўрган отаси ўғлининг у ерга боришни тақиқлаб қўйди. Руҳий тушкунликка тушиб қолмаслик учун Элмурод ўзини чалғита бошлади. Дадаси берган пулларни ўртоқлари билан совуриб, машинада сайр қилишни одат қилди. Тунги кафелар Элмуроднинг иштирокисиз қизимай қолди. Бир куни Жавлон Аҳмедович хориждан келган меҳмонлар билан кафега кириб, ўғлини ширакайф ҳолда кўриб, чўчиб тушди. Ўғлидан изоҳ талаб қилган отанинг саволлари жавобсиз қолди.
Шундай кунларнинг бирида Жавлон Аҳмедович Ҳалимжон исмли ҳамкасби билан болаларни касбга йўналтириш мавзусида баҳслашди.
— Ота-она фарзандини унинг истагига қараб эмас, ўз орзуларидан келиб чиқиб касбга йўналтиради, — деди ёш ходим суҳбат чоғида.
— Бу табиий. Ахир ким фарзандининг косиб ёки чархчи, чилангар ёки токар бўлишини истайди. Ҳар бир ота-она ўғлим энг зўр ҳуқуқшунос, шифокор, дипломат бўлсин, дея ният қилади, — эътироз билдирди Жавлон Аҳмедович даврадагиларнинг эътиборини ўзига тортишга уриниб, «Бопладимми?» дегандек бош силкиб.

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

#ТИНГЛАНГ👆👆

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗ  САҲИЙ МЕҲРИБОН ХАЛҚИМИЗ.

ЖИЗЗАХЛИК  БЕМОР ҚИЗАЛОҒИМИЗ
ЮНУСОВА ОДИНАХОН    ҚИЗГА
СИЗ АЗИЗЛАРИМИЗНИ МОДДИЙ ЁРДАМИЗ ВА ДУОЛАРИЗ КЕРАК.

@SAXIYLAR_UZ
KARTALARI
Xamkor bank Uzkard
👇👇
5614 6818 1370 2556 ✅
Ashurova Z.
👇👇
5614 6818 2020 4620✅
Ashurova Z. nomida

Xumo Agrobank
👇👇
4073 4200 5525 1403✅
Ashurova  Z.

PAYNET RAKAM
👇👇
+998 99 430 24 50✅
Uz Mobail
ADMIN @Firdavs188

Exson xisobot
👇👇
@Shifoiy_uz 👁👁✅xisobot kiring ko‘ring ishonch uchun!!!
👆👆
@Saxiylar_uz rasmiy.
  @AZAN_UZZ
🍂🍂🍂🍂🍂

25-ОКТЯБРЬ  2024-ЙИЛИ ОЛДИ  👇👇
/channel/Shifoiy_uz/24358

15-НОЯБРЬ 2024 ОЛДИ ҚАОАНГ👇👇
/channel/Shifoiy_uz/24464

6-ДЕКВБРЬ 2024-ЙИЛ ОЛДИҚАРАНГ👇👇
/channel/Shifoiy_uz/24607

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Хотин орадан олтмиш йил ўтиб эрига бир сирни очди.
Олтмиш йил давомида улар  бир-бирига ишонч билан, ичларидаги гапларини бир-биридан яширмай, тинч-тотувликда бирга яшадилар. Фақат биттагина сир очилмай келаётган эди. Аёл токчаларнинг бирида қути сақлар эди ва эрига у қутига тегмасликни ва уни очмасликни илтимос қилган эди. Албатта, эр азбаройи хотинини ҳурмат қилганидан унинг ҳохиш истакларини ҳам бажарар эди. Эрнинг бу  қути билан иши ҳам бўлмас, у ҳақида ўйламасди ҳам. Аммо кунларнинг бирида аёл қаттиқ бетоб бўлиб қолди. Табиб аёлнинг умридан саноқли кунлар қолганлигини айтди. Бу хабардан ғамга ботган эр ёлғизлик ҳаётига тайёргарлик кўра бошлади ва аёлига тегишли бўлган нарсаларни эсдалик учун асраб қўйишга киришди. Шулар асносида эрнинг кўзи токчада турган қутига тушди ва уни олиб хаста ётган аёлининг олдига олиб келди. Аёл қутини кўриши билан ғамгин тарзда ним табассум қилди ва: ҳечқиси йўқ, энди қутини очсангиз бўлади, деди. Қутини очса, унинг ичида матодан тўқилган иккита қўғирчоқ, тўқув игнаси ва уларнинг остида 75 минг доллар пул бор эди. Эр хотинидан булар нима?-деб сўради. Хотин аранг овоз чиқариб: мен сизга турмушга чиқаётганимда бувим менга насиҳат қилган эдилар. Бахтли ҳаёт кечиришнинг сири эр-хотин жанжаллашганда ғазабни ичга ютиб, эр-хотин бир-бири учун ўзини фидо қилишда, деган эдилар. Шунинг учун мен сиздан қачон аччиқлансам, қўлимга мана шу тўқув игнасини олиб, матодан қўғирчоқ тўқиб ўзимни овутар эдим, деди. Бу гапни эшитган эр кўз ёшларини яшира олмади ва: бор йўғи иккита қўғирчоқми? Олтмиш йил давомидая? Гарчи аёли ўлим тўшагида ётганидан маҳзун бўлсада, эр шу топда ўзини жуда бахтли ҳис қилди. Чунки, у олтмиш йил давомида хотинини бор йўғи икки марта хафа қилган эканман деб ўйлади. Сўнгра эр хотинидан қутидаги 75 минг долларни қаердан олгани ҳақида сўради. Аёли жавоб берди: бу пуллар ўша тўқиган қўғирчоқларимни сотганимдан йиғилган...

Қанчалар олийжаноб инсон, алам чекади ва лекин чурқ демайди. Йиғлайди ва лекин овоз чиқармайди. Демак, ҳар бир табассум қилаётган инсон ҳам бахтли бўлмаслиги мумкин. Ҳар бир табассумнинг ортида аччиқ алам бўлиши ҳам мумкин. Оқила аёл уйини обод қилади, жоҳила аёл эса, уни барбод этади.

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР



АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Уйғондингизми? Қаранг, тонг отди! Ажиб дақиқаларга тўла янги кун бошланмоқда!

Бахтли дақиқалар сизга севимли инсонлар кулгусини, муъжизага тўла лаҳзаларни, чиройли қўшиқ каби ўйларни. Яна бахт, муҳаббат, омад, шодликларни олиб келсин!

Хайрли тонг! Гўзал қиш тонги  муборак бўлсин!



@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР



Ассалому алайкум Олисдаги Яқинларим Соғ➖ омонмисиз?
🌼🕊

Бугун 10➖Декабрь
СЕШАНБА КУНИ  СИЗГА ФАҚАТ ЯХШИЛИКЛАР ОЛИБ КЕЛСИН!
!!

Ушбу куними
зни фазлидан Яратгам эгам
барчамизни ➖мехр
дан
барокатдан, бена
сиб
қилмасин!
!!

Аллохим барчамизни
ўз
панохида асра
син Хонадонмизга тинчлик хотиржамлик ато этсин не ниятингиз бўлса ижобатли кун бўлсин!!!

Ҳаётда ҳамма яхши нарсалар учун курашиш керак.
Бахт ➖учун,
Севги➖ учун,
Жаннат➖ учун АЛЛОҲ розилиги учун!!!

Аллохим бугунги тонгдан
ризқу ➖барокат насибадори
бўлиш барчамизга насиб қилс
ин.

ЭНГ ЯХШИСИ ФАКАТ СИЗЛАР У
ЧУН 💐


🕊I LOVE
YOU ♥️


☁️☔️☃️💨🌦
┄┅অঠই 🕋 ইঠ
অ┅┄
❄️🕊
️💕 👑 ДЕКАБРЬ ОЙИНИНГ ГЎЗАЛ ТОНГИ !!!🕊
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

🔥Онангни зор қилиб, зўр бўлармидинг...

Қачон ақл кирар сенга эй нодон,
Унга мехр берсанг хақ тўлармидинг...
Сени кутавериб кўзлари гирён,
Онангни зор қилиб, зўр бўлармидинг...

Қўйгин дунёсининг санамларини,
Бориб ол кўнглининг аламларини,
Эшитгин армоннинг қадамларини,
Онангни зор қилиб, зўр бўлармидинг...

Сочининг оқлари сенинг ташвишинг,
Ундай дўст бўлолмас бирор бир кишинг,
Чорласа учиб бор, ташлаб бор ишинг,
Онангни зор қилиб, зўр бўлармидинг...

Ниманинг изидан чопасан тинмай,
Муштипар инсонинг қадрини билмай,
Берган танбеҳларин назарга илмай,
Онангни зор қилиб, зўр бўлармидинг...

Дуоси дунёни берган қўлинга,
Мехри сув бўлганку кўнгил чўлинга,
Сен номард интизор қилдинг йўлинга,
Онангни зор қилиб, зўр бўлармидинг...

Баҳона излама ёлғондир бари,
Ҳасратга тўлгандир юрагин қари,
Сени қумсайверар кун ўтган сари,
Онангни зор қилиб, зўр бўлармидинг...

Йиқил оёғига бошларингни ур,
Не хоҳлар кўнглингиз дея кулиб тур,
Бошинга кўтариб Макка томон юр,
Онангни зор қилиб, зўр бўлармидинг...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ.
ДУШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ БЎЛСИН
   
Барчамиз бу дунёга ғаниматмиз. Бугун олдимизда юрган яқинларимиз эрта ёнимизда бўлишадими йўқми буни билмаймиз... Эзгуликни қалбингизга жо қилинг-ки, ҳар ўтган кунингиз бесамар бўлмасин.

Кунингиз мазмунли ўтсин

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Азоб чекиб яшашни истамасанг ХАСАДГОЙ бўлма.

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

​​

Ишончим комилки, ким ҳақиқатда бомдод намозига туришни хоҳласа, унга ҳеч нарса тўсқинлик қила олмайди. Агар мусулмон киши бомдод намозини жамоат билан ўқиш қийматини ҳақиқатда англаб етса, намозга уйғониш учун ҳаётини бунга мослаштира олади. Роббимиз Аллоҳ таоло мунофиқлар ҳақида нима деганига назар солинг:

«Агар чиқишни хоҳлаганларида, унга тайёргарлик кўрар эдилар. Лекин Аллоҳ уларнинг ҳаракатланишларини ёқтирмай тутиб қолди. Уларга: «Ўтирувчилар билан ўтиринглар», деди (Тавба сураси, 46-оят).

Ҳар бир нарсани амалга оширишда, аввало, инсондан ирода талаб этилади. Агар мунофиқлар ҳақиқатда мусулмонлар сафида чиқишни ирода қилганларида қўлларидан келган тайёргарликни кўрган бўлар эдилар. Худди шунингдек, бомдод намозини ўқишни ирода қилган инсон унга ҳақиқий маънода тайёргарлик кўради. Тайёргарлик кўрмай туриб, бомдод ўқишни хоҳлаган эдим, лекин тура олмадим дейиш, ҳақиқий узр бўла олмайди. Уйқуга кеч ётиш, уйғотувчи воситалардан фойдаланмаслик ва барвақт уйғонишга сабаб бўлувчи бошқа воситаларни ҳозирламаслик бунга мисол бўлади. Шундай бўлгач, қандай қилиб, туришни хоҳлаган эдим, лекин азонни эшитмадим, деб баҳона қилиш мумкин?! Хуллас, инсонда ҳаққоний қатъият бўлмас экан, азон эшитилишини орзу қилиш билан иш битмайди.

«Бугун бомдод ўқидингизми?» китобидан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР



🌧Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва баракатуҳ

❄️🍁ХАЙРЛИ ТОНГ
ЯҚИНЛАРИМ 🍁❄️

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга
хамдлар бўлсин!

❄️Бугунги кунимизни барокатли қилгин!
🌨Ҳар бир ишларимизга Аллоҳ мададкор бўлс
ин!


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР



Анас ибн Моликдан ривоят қилина
ди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ризқининг кенг қилиб берилишини ёки ажалининг кечга сурилишини истаса, силаи раҳм қилсин», дедилар».

Ша
рҳ: Демак, силаи раҳм қилган, қариндош-уруғларига яхшилик қилган, ёрдам берган, хайр-эҳсон қилган одамнинг ризқини Аллоҳ таоло кенгайтириб, бойлигини зиёда қилиб қўяр экан. Шу билан бирга, умрини узайтириб, ундан яхши хотира, эсдалик қолишини таъминлар экан. Ушбу ҳол силаи раҳмнинг бу дунёда ҳам фойда беришини кўрсатади. Четдан қараганда, силаи раҳм қилинса, қариндошига ёрдам берса, моли ёки пули камайиб қолгандек кўринади. Лекин Аллоҳ таоло бунинг эвазига унинг молини кўпайтириб берар экан ҳамда у банданинг яхшилик билан эсланиб юришини таъминлар экан.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдал
ар:

1. Силаи раҳм жуда зарур иш экани.

2. Силаи раҳм ризқнинг кенг бўлишига сабаб бўлиши.

3. Силаи раҳм эгасининг умри узайишига, ортидан яхши ном қолишига сабаб бўли
ши.

«Одоблар хазинаси» китобид
ан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

T.me/GOZAL_DIYDOR

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

ЖУМА барокатлар кунни 🌟Жума айём муборак❗️🌸🕊

Ассалому алайкум
Олисдаги Яқинларим мени энг ЯХШИ КЎРГАНЛАРИМ
Саййидул айём ва ҳажжул масокин, ЖУМА
муборак бўлсин!

💕🕊Яқинларингизни
табриклаб қўйинг 🕊

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Намозимни унуттирма.
👁 3.9K 👍 180
📥 09.12.2024
👤 Marhabo Hamsuhbat
🕒 14:15

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР



✨ Кунларнинг султони Саййид-ул айём ҳаджул масокин яна бир Жума кунига насиб қилган "Аллоҳ" таолога ҳамду санолар бўлсин!

Жума айёмингиз муборак бўлсин ҚАДРДОНЛАРИМ❗



@GOZAL_DIYDOR

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

— Лекин сиз касб дейишга арзимайди, деган ўша соҳалар бугун энг даромадли ва керакли соҳа айланмоқда. Аммо номи улуғ олий ўқув юртини тугатиб, соҳаси бўйича бирор ишнинг этагини тутолмай юрганлар қанча? Энг ёмони, улар сўнгги имкониятни хориждан излашяпти.
— Ўз касбининг моҳир эгаси бўлиш учун ёшликдан ўқиш керак ва фарзанд касбга тўғри йўналтирилиши керак, — дея фикрини такрорлади Жавлон Аҳмедович.
— Касбга тўғри йўналтирилган боланинг билим олишга лаёқати бўлмаса-чи? Бундай болани мажбурлаб столга ўтқазишнинг кимга кераги бор? Ундан кўра косиблик қилиб, одамларнинг ҳожатини чиқаргани яхши эмасми? Аслида, ҳунар эгаллаш ҳам одамдан сабр-бардош, чидам ва билим талаб этади.
— Халимжоннинг сўзларида жон бор, — дея баҳсга қўшилди яна бир ҳамкасби. — Ҳовлимизда уч-тўрт туп дарахт бор, баҳор келди дегунча уйда муаммо. Ана ўша дарахтларни қайчилаб, шакл бериш учун боғбон чақирдим. Нари борса, ўн беш дақиқалик иш экан. Ёки мана, сартарошларни олайлик. Ҳозир энг даромадли соҳа. Ўғлимнинг сочини калталатиш учун бир кун олдин қўнғироқ қилиб, навбатга ёзиламиз. Яхши сартарошнинг мижози кўп, вақти кам. Мен ҳам фарзандларимни бирор касбга йўналтиришдан олдин ҳунар ўрганишга берсаммикин, деб ўйлаб юрибман.
Ҳамкасбларининг фикрларидан сўнг Жавлон Аҳмедович ўйланиб қолди. «Балки, ўғлимга нисбатан адолатсизлик қилаётгандирман. Элмурод ўзи севган ишни қилса, бунинг нимаси ёмон? Ахир «Сиз бўлиб эмас, ўзим бўлиб яшамоқчиман», деган сўзида жон бор».
Жавлон Аҳмедович ана шундай хаёллар оғушида иккиланиб юрган кезлари тунги клубдан қайтаётган ширакайф Элмурод машинасида кекса бир одамни уриб юборди. Иш судгача етиб борди. Жавлон Аҳмедович «Ўғлим бўлажак ҳуқуқшунос, ўзини-ўзи ҳимоя қила олади», деб ўйлаганди. Аммо у судда бир оғиз ҳам сўз айтмади. Жабрланувчининг жароҳати енгил экан, Элмурод жарима билан қутулди. Ана шунда ота ўғлининг қўлидан ҳуқуқшунослик келмаслигини тушуниб етди.
— Яхши бир мутахассиснинг жойини банд қилиб ўтиргандан кўра қизиққан касбинг билан шуғуллан, — деди Жавлон Аҳмедович ўғлининг елкасига қўлини қўйиб.
Тароғи ҳамда қайчисини жуда соғинган Элмурод тоғасининг ёнига қушдек учиб борди.
— Ҳеч бир нарса машаққатсиз бўлмайди. Сартарошликнинг ҳам ўзига яраша машаққатлари бор. Тик оёқда тураверганингдан кейин оёқда қон томирлари кенгайиб, варикоз бошланади. Шунинг учун тез-тез оёқ машқларини бажариб туришинг керак. Бу соҳада йигирма йилдан ортиқ ишлаган одамнинг ўпкасига маълум миқдорда соч толалари ёпишиб қолади. Шунинг учун ниқоб тақиб ишлашни одат қил. Ёшликдан шу нарсаларга одатлансанг, ўзинг учун фойдали, — деди жиянини хурсанд ҳолда кўрган тоға.
Кундан-кунга Элмуроднинг мижозлари кўпайиб бораверди. У стилист бўлишни орзу қиларди. Бунинг учун эса янгилик яратиши керак. Инсоннинг ташқи кўриниши, ички дунёси, кийими, соч турмаги бир-бирига мутаносиб бўлиши учун тинимсиз изланарди. Элмурод ўзгача соч турмагини яратишни хоҳларди. Дунёдаги энг моҳир сартарошларнинг ишларини кузатар, миллийлик билан замонавийликни уйғун ҳолда кўришни истарди. Ниҳоят, у кўзлаган ниятига эришди.
«Сартарош бу кундалик соч олувчи, кишига чирой бағишловчи. Стилист эса янгилик яратувчи ҳисобланади. Сен энди чинакам ижодкорсан», дея тоғаси унга оқ йўл тилади.
Элмурод ҳам «Гўзаллик ақлдан устун, чунки у исбот талаб қилмайди», деган фикрни исботлаш учун Санк-Петербургда ўтказиладиган халқаро гўзаллик танловида қатнашиш учун йўл олди.
«Ҳордиқ плюс» газетасидан.

🌸 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!

T.me/GOZAL_DIYDOR

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

• Агар бировнинг ташвиши сени ҳам ташвишга солса;
- билки  ҳали табиатинг тоза экан.

• Агар ўзингдан бошқаларда ҳам гўзалликни кўра олсанг;
- билки, ички дунёинг гўзал экан.

• Агар биродарлик ришталарини муҳофаза қила олсанг;
- билки, сен учун нурли йўлларда доим ҳамроҳ  топилади.

• Агар ўзингдан бошқаларга ҳам  яхшиликни холис қила олсанг;
- билки, сен вафога жуда яқинсан!

Билгин:
• Айбсиз дўст қидирган ёлғиз яшайди;
• Нуқсонсиз жуфт излаган бўйдоқ ўтади;
• Қийинчиликсиз ёр истасанг... истаб юраверасан;
• Лабингни фақат икки нарсага ишлат:
- бири табассум;
- иккинчиси сукут.
• Табассум мушкул ишларни ҳал қилади;
• Сукут эса мушкул ишларни ўтказиб юборади.

Шайх Шаъровий

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

🍃🌹 БИСМИЛЛАҲИР 
              РОҲМАНИР
                 РОҲИЙМ.

🍃🌹 АССАЛОМУ АЛЕЙКУМ
         ВА  РАҲМАТУЛЛОҲИ
          ВА   БАРОКАТУҲ.

🍃🌹 🌤 ХАЙРЛИ  ТОНГ 
        ҚАДРЛИГЛАРИМ!.

🍃🌹Яна  бир мунаввар  тонг
          барчамизга  муборае
           бўлсин!.

🍃🌹Оллоҳга  ҳамд  ва
     санолар, ўтган  барча
  пайғамбарларига дуруд
  саловатлар  бўлсин!. 🤲

🍃🌹 Кўзимизни уйғотган
    яратганга  ҳамд  ва
     санолар  бўлсин!🤲

Мехр ила байт битдим атай,
Хушвақт эрур сизла ҳар онлар.
Энг аввало шу сўзим айтай,
Хайрли тонг азиз инсонлар!.

Узоқлардан ҳолингиз сўраб,
Хисларимдан гулдаста ўраб,
Соғингандан кетяпман нураб,
Хайрли тонг азиз инсонлар.

Онажоним опам синглим ҳам,
Акам укам дўст қадрдонлар.
Сизлар борки ёруғдир олам,
Хайрли тонг азиз инсонлар.

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Ибн Ҳалдунга кўра тарбияда калтакнинг зарарлари:

   1.  Ёмон ҳарактерга соҳиб бўлади.
   2.   Ишини фақат босим билан бажаришга ҳаракат қилади.
   3.   Фикрлаш даражаси кенгайиш ўрнига тораяди, тўхтайди.
   4.   Ёлғон оддий бўлиб қолади. Калтакдан қўрқиб, ичидагиларни яширадиган бўлиб қолади. Ичи бошқа, таши бошқа бўлади.
    5.  Барибир калтак ейман, деб ишларини бажармайди ва масулиятни ҳис қилмайди.
    6.  Ижтимоий ҳусусияти бузилади.
    7. Катта бўлганида ўзини, оиласини ҳимоя қила олмайдига қўрқоқ бўлади.
    8. Гўзал ахлоқли бўлишга ҳаракат қилмайди.

T.me)Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР



Болалар учун ёмонликлардан паноҳ сўраб ўқиладиган ду
о

أُعِيذُكُمَا بِكَلِمَاتِ اللّهِ التَّامَّة مِن كلِّ شيطانٍ وهَامَّةٍ ومِن كلِّ عَينٍ لَامَّةٍ

Ўқилиш
и: Уъийзукума бикалимаатиллаҳит таммати мин кулли шайтонин ва ҳамма(ҳ) ва мин кулли ъайнин ламма(ҳ).

Маънос
и: Аллоҳнинг мукаммал калималари билан ҳар бир шайтондан, зарарли ҳашаротлардан ва ёмон кўздан сизларга паноҳ тилайман.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Aссалому алайкум. Сешанба тонги муборак бўлсин

Соғ–саломат уйғотган ва янги кунни ҳадя қилган Роббимизга хамдлар бўлсин!

Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

Умрингизга ва ризқингизга Аллоҳим барокот берсин!

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир илмдан сўралсаю, бас, у ўшани яширса, қиёмат куни Аллоҳ уни оловдан бўлган юган билан юганлайди», - дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Шарҳ: Бу ҳадисдан оладиган фойдаларимиз равшан. Илми бор кишилар ўзларидаги илмни беркитмасдан, сўраб келган, ўрганмоқчи бўлган кишиларга ўргатишлари керак. Агар биров бу йўлда тўсиқ бўлса, барча гуноҳ ўша тўғаноқлик қилган томонга тушади.

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Ўзинг жуфт яратдинг, жуфт юрсин доим,
Бир-бирин десинлар қуёшим ойим.
Дилдаги ўтинчим, тингла Худойим,
Эркак ҳам аёл ҳам ёлғиз қолмасин...!!!
Mайли соч оқарсин, киприк қошгача,
Айирма ҳеч йўғи тўқсон ёшгача, Барибир покиза турмуш бошқача,
Эркак ҳам аёл ҳам ёлғиз қолмасин...!!!
Айрилиқ, дилларга ғам-қайғу солар,
Меҳр ва оқибат буткул йўқолар,
Фарзандлар кўзлари жавдираб қолар,
Эркак ҳам аёл ҳам ёлғиз қолмасин...!!!
Эй Аллоҳ, йўл кўрсат, қалбларимиз оч,
Яхшилик диёнат уруғуни соч,
Эркаксан, аёлсан жоҳилликдан қоч,
Эркак ҳам аёл ҳам ёлғиз қолмасин...!!!
Ёлғизлик – қаритиб эрта сўлдирар,
Ёлғизлик – дилларни дардга тўлдирар,
Ёлғизлик – инсонни эрта ўлдирар,
Эркак ҳам аёл ҳам ёлғиз қолмасин...!!!


Ёлгизлик факат Яратганга хос!!
Аёлми ..Эркакми..
ёлгиз қолмасин ҳаётда..
Яхшими ,ёмонми,ўз жуфти ҳалоли билан тенг қариш,бирга ҳаёт йулларини босиб ўтиш насиб қилсин барчага Азизлар!!!


Яқинларингизга ҳам улашинг 🌹

Каналимизга қўшилинг 👇❤️

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Ушбу отган тонг учун,
Мусаффо осмон учун,
Яшашга имкон учун
Роббим Ўзингга шукр!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Бошланган янги кунингиз янги орзуларга, чексиз самимий умидларга, ҳадсиз-хисобсиз эзгуликларга  бой бўлсин..!!

Бугунги кун хонадонингизга  қувонч ва шодлик олиб келсин.

Ҳар қандай инсоннинг қалби ўз ҳаёти давомида барча нарсалардан тўяр экан. Кулгудан, ғамдан, ёлғизликдан, бахтсизликдан, барча барчасидан... Аммо, шундай туйғу бор-ки, одамзот доимий унга нисбатан ташналик сезар экан...
Бу МЕҲР туйғуси экан...

Ана шу мехрга ташналик ҳиссини яқинларимизга раво кўрмайлик,  яқинларимизга хар тонг мехр ила хушкайфият улашайлик!

Бугунги кунингиз яқинларингиз даврасида файзли ўтсин!


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Оиладаги аразни кетказадиган йигирмата жумла:

1. Тўғри айтдингиз;

2. Ҳўп бўлади;

3. Сизни (сени) яхши кўраман; (ёки Севаман)

4. Сизни (сени) жуда яхши тушуниб турибман;

5. Қўлларинг дард кўрмасин;

6. Ягонам; (эркам)

7. Кечир; (рози бўл)

8. Сен барибир бошқачасан;

9. Инша Аллоҳ яхшиликка;

10. Сен Аллоҳимнинг менга ҳадиясисан;

11. Муаммо йўқ;

12. Раҳмат, жоним;

13. Сенга жаҳл қилмадим;

14. Сени дуо қиламан;

15. Сен топган пул сеники, мен топган ҳам сеники;

16. Буни сен қилмайсан, биламан;

17. Сен борлигинг бахтимиз;

18. Қуръонимга қараб қўй;

19. Аллоҳ сендан рози бўлсин;

20. Зўр чиқибди, ярашибди...

• Сиз яна қўшишингиз мумкин. Муҳими жумлаларни ўрнида ишлатиб оилангизни мустаҳкамланг ва турмушингиз фароғатли бўлсин!

(Ҳаким Муслиҳ)

@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР



❄️АССАЛОМУ АЛАЕКУМ
7 - Декабрь 2024
☂️ШАНБА ТОНГИ
МУБОРАК
БУЛСИН

🍂Қадрли Меҳрибоним, узоқдаги Яқиним!
Сиз билан тонгни қаршилашни ўзи бир бахт.

Алҳамдилиллаҳ!

🌤ХАЙРЛИ ТОНГ

Аллоҳ ҳар лаҳзангизга баракот берси
н!


@Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

ТАВБА ҚИЛУВЧИДА ГУНОҲ ҚОЛМАЙДИ

Қуръони карим оятларининг 87 та ўрнида тавбага тарғиб этилган. Агар астойдил тавба қилинса, ҳар қандай гуноҳнинг кечирилишига умид бор.

Қуръони каримда гуноҳларидан тавба қилмаган кишиларни “золимлар” деб аталган: “Кимки тавба қилмаса, бас, айнан ўшалар (гуноҳ ишлар билан ўзларига нисбатан) зулм қилувчилардир” (Ҳужурот сураси, 11-оят).

Аллоҳ таоло ўзининг фазлу карами билан жаҳолат туфайли гуноҳ қилиб, кейин тезда унга афсус-надомат чеккан кишиларнинг гуноҳларини кечиришини ваъда қилган: “Албатта, Аллоҳнинг тавба қабул қилиши фақат ёмонлик (гуноҳ)ни билмасдан қилиб қўйиб, сўнгра тезлик билан тавба қилганлар учун (муқаррар)дир. Аллоҳ айнан ўшаларнинг тавбасини қабул қилур. Аллоҳ илм ва ҳикмат эгасидир” (Нисо сураси, 17-оят).

Али ибн Толиб разияллоҳу анҳу тавба қилувчиларни мақтаб: “Нажот топиб кетган кишининг аҳволини қаранг!”, – дегандилар. “Нажот нима”, – деб сўрашди. У зот: “Тавба ва истиғфор”, – дедилар.

Уламоларимиз гуноҳларни уч турга бўлиб, шундай дейдилар: 
“Гуноҳлар уч турли бўлади: Аллоҳ кечирмайдиган гуноҳ, Аллоҳ кечирадиган гуноҳ, Аллоҳ таоло ҳеч нарсани қўймай, ҳисобини ҳам сўрайдиган гуноҳ.
  Аллоҳ кечирмайдиган гуноҳ – Аллоҳга ширк келтириш. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган: “Албатта, кимки Аллоҳга ширк келтирса, унга жаннатни ҳаром қилади ва унинг жойи дўзахдир
_(Моида сураси, 72-оят).
  Аллоҳ кечирадиган гуноҳ – банда ўз нафсига қилган зулми бўлиб, у Аллоҳ ва банда ўртасидаги гуноҳдир.    Аллоҳ таоло ҳеч нарсани қўймай, ҳисобини ҳам сўрайдиган гуноҳ – бандаларнинг бир-бирларига қилган зулмидир.”

🤲 Аллоҳ таоло барчамизни ҳол-ҳаётда билиб-билмай қилган гуноҳларимизга тез тавба қилишимизни насиб айласин...


T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…

ГЎЗАЛ ДИЙДОР

Бир эркак бир донишманддан сўрабди:

— Хотиним мен билан яшамоқчи эмас, нима қилай?
— Қўйвориб, иккинчисига уйлан.
— Иккинчисининг ҳам яшагиси келмай қолса-чи?
— Қўйвориб, учинчисига уйлан.
— Учинчисининг ҳам яшагиси келмай қолса, қўйворий тўртинчисига уйланайми?
— Йўқ, шифокорга бор...

Айбни фақат ўзгалардан қидиравермасдан, ўзингизга ҳам назар солинг!

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

T.me/Gozal_diydor

Читать полностью…
Subscribe to a channel