guzormmtbyoshlari | Unsorted

Telegram-канал guzormmtbyoshlari - G'uzor tumani MMTB yoshlari.

-

,, G'uzor tumani Xalq ta'limi yoshlari " kanaliga xush kelibsiz! Siz bu kanalga uyda yoki ishda vaqtingizni unumli o'tkazib, qilayotgan mashg'ulotlaringizni fotosurat va videolarni joylab borishingiz mumkin. Murojaat uchun: Davranovich6062 @ZaraAsal

Subscribe to a channel

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Опам

Опаларга юборамиз
/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Рус тилидаги деярли барча сўзлар ўзбек тилидан олинган экан 😅

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

НИМА ЭКСАНГ...

Дугонаси Зоҳиданинг набираларини етаклаб қабристонга олиб бораётгани Мапура опоқининг ғашини келтирди.

"Тавба ,- дея ўйлади у ажабланганча , - олиб бораман деса бошқа жойлар қуриб қолганми ? Бу Зоҳиданинг бошидан офтоб ўтганми , нафақага чиққанидан буён набираларини олиб қабристонга югуради. Янаям келинлари яхши экан . "Ойижон бу нима қилганингиз , болани ўтини ёрасиз- ку?" деб индашмайдиям -а" .

Зоҳида опанинг келинлари учун бу гапларни Мапура опанинг ўзи айтди:

- Эгачи , муштдек болаларни олиб ҳадеб мозорбошида нима бор ? Ундан кўра театр , цирк , ҳиёбон, "сити"ларга олиб боринг. Бундоқ ўзингиз ҳам баҳра олиб келасиз . Ҳа деса қабристонда нима бор ? Ўзи шундоғам Ҳотира куни , Ҳайит арафа кунлари борилади- ку ?!

Зоҳида опа оҳиста жилмайди:
- Ота -она андоза , Мапураой. Шунингдек бобо , бувилар ҳам.
Мен ёмон иш қилаётганим йўқ . Набираларимга тирикларни йўқлаш қанчалик савобли иш бўлса , ўтганларни ҳам ҳотирлаш шунчалик улуғ иш эканлигини ўргатаяпман . Барчамизни охир борадиган манзил-маконимиз ўша ер бўлса.
Набираларим сиз айтган дам олиш жойларига ҳам мавриди билан бориб келишяпти.

- Набираларингиз қўрқиб қолишмасин деяпман-да , бўлмаса менга нимайди ? - бўш келмай чимирилди Мапура опоқи...

- Нега қўрқишсин , Мапураой? Маҳрумлардан ҳам қўрқар эканми одам?! Бир вақтлар ўз онам "Ўликлардан эмас , тириклардан қўрқиш керак, қизим" дея уқтиргандилар.
Ўтиб кетганлар эса бир калима қуръон билан йўқланадилар. Шундан руҳлари шод бўлади...

Мапура опа Зоҳида опага бас келолмаслигини билиб қўл силтаган эди ўшанда.

Орадан бирмунча вақт ўтиб Мапура опа суҳбатдошининг нақадар ҳақ эканлигига ўзи тан бериб ўтирибди.

Куни кеча Зоҳида опанинг уйқусида вафот этиб қолганлиги ҳақида хабар қишлоққа яшин тезлигида тарқалди. "Солиҳ банда чин уйига елдек учиб кетади" деганлари рост экан. Хуфтон намозидан сўнг чин дунёга риҳлат қилган аёлни бомдодга чиқарадиган бўлишди.

Мапура опа Зоҳида опанинг жанозасидан анча кеч қайтди. Ҳовлидаги супада уни кутиб ўтирган эри Наби амаки аёлини имлаб чақирди :

- Бери кел ...

Опа эрининг муҳим гапи борлигини ҳис қилганча унинг амрига сўзсиз бўйсуниб ёнига чўкди.

- Хотин , бу ёғи жаа қизиқ иш бўлди-ю а ?! Дугонангни айтаман. Вой унинг қабр тупроғининг майинлигини...
Ҳамма гапирди.
Одатда гўрков бунақа вақтда жим тургувчи эди. Аммо бугун "Бир кетмон солсам ўн кетмон тупроқ ўйилиб чиқса бўладими ?!" деган сўзларини ҳамма эшитди.
Энди у ёғини сўра.
Марҳумани қабрга бериб, дуо - фотиҳадан сўнг ортимизга қайта бошладик. Шунда жанозада иштирок этаётганлардан энг охиргиси қабрдан етти қадам узоқлашиши билан издиҳомдан марҳуманинг саккиз нафар набираси ва ўртанча ўғли ажралиб чиқишди ва тезда ортга қайтиб тиловатни бошлаб юборишди. Улар кетма- кет "Ясин", "Мулк" , "Ихлос", "Фотиҳа" каби бири- бирдан гўзал сураларни ўқий бошлашди.
Биласанми бу нима учун эди ?! Бу - барчаларининг бир тан-у , бир жон бўлиб онаси ва бувиларининг қабрдаги савол-сўроқларини енгиллаштириш учун қилишаётган саъй -ҳаракатлари эди ...

Мапура опа умр йўлдошининг сўзларини бўлмасдан киприк қоқмай тинглади .
Опанинг ўзи ҳам шу топда турмуш ҳамроҳи Наби акага дугонаси Зоҳиданинг келинлари ва қиз набиралари кечадан буён қориялар даврасида марҳуманинг руҳи покига бағишлаб уч давра қуръон ҳатм қилдиришганини ҳавасланиб айтиб бериш учун тараддуд кўрар эди...
Хазонрезги

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

🌱Uy sharoitida ko‘kpiyoz yetishtirish

Buning uchun plastik idishni oling va uni ikkiga bo‘lib videoda ko‘rsatilgan holga keltiring suv quyib ko‘mir tabletkasini soling. Piyozlarni idishga joylab chiqing.

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Куз фаслида ёнғоқ териб, сўнг уларни арчиб бармоқлари рангли бўлиб қолган болалигингизни сиз ҳам соғиндингизми? 🥲

Яқинларимиздан юбориб қўямиз.

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Бир аёл имом Лайс ибн Саъд ҳузурига келиб:
- Эрим касал бўлиб қолди, озгина асал берсангиз, - деди. Қўлида кичкина бир идиш бор эди.

Имом мешга асал солиб беришни буюрди. Хизматкори:
- Бу аёл кичкина идиш кўтариб келди, сиз бўлсангиз, мешга солиб бер, деяпсиз, - деди.
- У ҳолатига яраша идиш олиб келди, мен эса, мартабамга яраша беряпман, - деб жавоб қилди имом...

Улуғлар ҳеч қачон паст кетмайдилар, балки пастдагиларни ҳам улуғликка етаклайдилар. Ҳозир бизнинг давримизда ким сўраб келганини ошиғи билан олибди. Бундай қилиш бизнинг хаёлимизга ҳам келмайди. Аксинча, камроқ бериш пайида бўламиз. Шуни бераётганимга ҳам шукур қилсин, деган иддао бўлади ичимизда. Аллоҳ аҳволимизни ислоҳ қилсин!

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

#танқид

Немис амалдорларини пора эвазига оғдириб олиш деярли имконсиз, чунки улар бир лаҳзада барча нарсадан – мансабидан, имтиёзлардан, жумладан, кафолатланган пенсиядан қуруқ қолишдан қўрқади.

1998 йилда Олмонияга борганимизда Бош прокуратура, Олий Суд. Бундестаг (парламент) каби турли идораларда бўлдик. Ўзбекчилик – чопон, дўппи, Чуст пичоғи каби совғалар олиб олганмиз. Қайси идорага кириб раҳбариятига совға қилсак, аввал рад этади, жуда қўймасак, ходимини чақириб, қанча туришини сўраб, кирим қилиб, ҳужжатлаштириб қўяди. Чунки 5-7 доллардан қиммат нарса совғага олиш мумкин эмас экан.


Карим Баҳриев

Бизда эса "пора" билан "совға" атамаси бир-бири билан шу қадар синонимлашиб кетганки, нима пораю, нима совғалигини билмай қоласиз.

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Фарзанд тарбиясида отанинг ўрни...


/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Минораи Калон XII асрда Салжуқийлар ҳукмдори Арслонхон томонидан қурилган. Бинонинг баландлиги 47 метр бўлиб, у ғиштдан қурилган. Ажойиб безатилган минора Марказий Осиёдаги энг катта масжид бўлмиш Калон масжиди ҳовлисида жойлашган.

Минораи Калон Бухоро шаҳрининг марказида жойлашган бўлиб, Бухоронинг тарихий ислом меъморчилигининг бошқа муҳим асарлари қаторида ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Минораи Калон – Ўзбекистоннинг собиқ пойтахти Бухоро шаҳрида жойлашган ислом меъморчилигининг энг муҳим иншоотларидан бири. Минораи Калон Бухоронинг энг машҳур рамзларидан биридир.

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

қўшимча даромад қилсам ҳам топганим тўрт болага етмасди. Ҳали булар учун уй-жой қилиш, ўқитиш, қизларни узатиш, ўғилларни уйлантириш керак. Охири болаларимни онамга қолдирдиму, Тошкентга йўл олдим. Бу ерда бир кафега официант бўлиб ишга кирдим. Маоши қишлоқда топганимдан анча яхши бўлса ҳам, иши жуда оғир эди. Эрталабдан кечгача тик оёқда юриш, дам олиш кунларисиз ишлаш мени роса толиқтирди. На уйқуга тўяман, на ўзимга қарашга вақт топаман. Бир йилда нақд беш ёшга қаридим. Кўрганлар мени танимайдиган бўлиб қолишди. Эрим эса поликлиникада ишлайдиган, турмуши бузилган бир шифокор аёлга уйланибди. Хотини уни яхши парвариш қилиб, бирпасда оёққа турғизиб юборибди. Эшитишимча, эрим яхши пул топиб, бир неча машиналарни ижарага бериб қўйганмиш. Албатта, буни билгач, дарҳол болалар учун пул сўраб бордим. У уйда йўқ экан, онасию опалари юмма талаб қувиб солишди. Эримга эндиликда собиқ эримга қўнғироқ қилиб, алимент сўрасам, Мендан бир тийин ҳам ололмайсан деди. Судга бердим, лекин бир иш чиқмади. У ўзини бечора, ногирон қилиб кўрсатди, ижарага чиқариб қўйган машиналаридан олаётган даромадини эса ҳеч бир ҳужжат билан исботлай олмадим. Эрим қўлингдан кўп иш келардику, бор, аравани бир ўзинг тортиб кўр-чи, деди. Шунда жаҳл устида ҳали кўрасан, нақд уч қаватли иморатлар солиб, кўзингни куйдираман, дедим. Шу-шу кўнглимда ҳаётга нисбатан аламзадалик пайдо бўлди, бўлар-бўлмасга жиғибийрон бўлиш, ҳаммадан алам олиш мен учун одатга айланди. Болаларим ҳам мендан безиб кетишган. Тарбиялари билан ҳам тузукроқ шуғулланолмадим. Катта қизим бир йигит билан қочиб кетиб, шарманда қилди. Тўй-томошасиз узатиб юбордим. Ўғилларимнинг қўлидан бир иш келмайди. Мактабда тузукроқ ўқишмади. Бирор касбнинг бошидан тутишмади. Тошкентга олиб кетиб, официантликка жойлаб қўйсам, шуни ҳам эплай олишмади.
Танишларим қўли енгил ҳамшира эдинг, қишлоққа қайтиб, ўз касбинг билан шуғуллан дейишади. Мен у ёқда катта қурилиш бошлаб қўйганман. Данғиллама ҳовли қуриб, қарс-бадабанг тўй қилиб, қайнона-қайнотам, эрим ва кундошимга кимлигимни кўрсатиб қўйишим керак. Шундай дейману, аммо қўшгани билан қўша қариб юрган, фарзандларининг тўйида елкама-елка турган эр-хотинларни кўрсам, ҳавасим келади. Эрига эркаланиб, болаларининг тарбияси билан шуғулланиб, иссиққина ўрнини совитмай ўтирган, гап-гаштаклар ўйнаб, тўйларга тугунлар кўтариб бориб яйраб юрган оилали аёлларнинг ўрнида бўлгим келади. Аслида ўзим ҳаммасини барбод қилдим. Энди эса уйга кириб аёл, кўчага чиқиб эркак бўлишга мажбурман. Бу одамни шунақанги чарчатади, шунақанги эзиб ташлайдики…
Шу пайт купенинг эшиги очилиб, проводник кўринди ва:
– Опажон, назоратчилар чиқиб қолишди, чипталарни текширишяпти. Юринг, сизни бир жойга яшириб турай, деб аёл ва унинг қизини олиб чиқиб кетди.
Турмушда ҳамма нарса бўлиши мумкин, аммо, назаримда, аёл киши фақат аёллик учун яралган. Кўча-қўйда бақириб-чақириб муносабатларни ойдинлаштираётган, ўрни келганда эркакларни ҳам ноқулай аҳволга солиб қўядиган шарманда сўзлар билан ўзини кўрсатаётган хотин-қизларни кўриб ўйланиб қоламан: булар кимга нимани исботламоқчи? Ҳаёт курашдан иборат дейишмоқчими? Унда нима мақсад йўлида курашишяпти? Ахир, жанжаллашиш курашиш дегин эмаску!

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Соддагина ҳолам а 😃

Умрлари узоқ бўлсин

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

🇨🇳 Хитойда 107 ёшли аёлнинг пешонасидан шох ўсиб чиқди.

Аёлга узоқ вақт қуёш нурлари таъсирида қолиш билан боғлиқ тери касаллиги ташхиси қўйилган.

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

😊 "Аёлим ўзимга яраша" деб қўяверинг!

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Гоҳида суюнсанг, севган дейишар,
Сиқилсанг, севилмай куйган дейишар,
Не деб сўзламоқни билмайман рости,
Инсонлар оёқмас, тилда юришар.

✍Шаҳризода Шарофиддинова
🎙Анваровна


/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Мағрурлик ғалаба қозонган вақтда, инсонлар бир-бирларини йўқотадилар.

© Сергей Есенин
/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

🍁 Ҳаёт худди поезд сингари олдинга интилади ва ҳар лаҳзанинг ўзига хос гўзаллиги яширинган.

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

“Kelasi yilda elektr energiyasi va gaz narxi oʻsishi inflyatsiyani 1,8 foizgacha oshiradi”—Markaziy bank raisi Mamarizo Nurmurodov

@daryo_live
/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Тарбия

Мактаб рўпарасидаги уй. Ота энди тили чиққан боласига сўз ўргатарди:
— Битта сўк болам, ойингни битта сўккин...
Орадан анча йил ўтди. Мактаб рўпарасидаги ўша уйда ота ўғлига танбеҳ берарди:
— Aҳмоқ, онани ҳам сўкиб бўладими...

Темурмалик Ўктамов
/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Ҳаттотлик билан шуғулланиб турардим. Устозимга "Саҳиҳи Бухорий"ни кўчириб турсам, хонадондагилар бугун ейишга ҳам ҳеч нарса қолмаганини айтишди. Менинг ҳам қўлимда ҳеч нима йўқ. Бугун энди сабр қиласизлар, эртага Аллоҳ бир йўлга бошлар, деб маъюсланиб, ёза бошладим.

Бир маҳал ковакдан кичкина сичқон чиқиб, китобимнинг устида уёқдан буёққа ўтаверди. Менинг кўнглимни ҳадеб паришон қилавергач, косани олиб, сичқончанинг устига тўнкариб қўйдим. Бир пайт боласини қидиргандай она сичқон чиқиб, коса атрофини искай бошлади. Коса остидан чийчилаган овоз эшитилди, гўёки она-бола тиллашишди. Она сичқон ковакка кириб кетиб, кейин бир мисқоллик олтинни тишлаб чиқдида, косанинг олдига қўйди. Косанинг олдида айланиб, чийчилаб турдида, яна ковакка кириб кетди. Кейин иккинчи олтинни олиб чиқди. Мен қараб турибман. Сичқон ташиган олтинлар 14 тага етди. Сўнг "энди олтин тамом бўлди, мана ҳамёни" дегандай чарм катмонни судраб чиқди. Билдимки, унинг бисотида ҳеч нарса қолмабди. Косани кўтардим, она-бола сичқонлар инига кириб кетди.

Мана шу сичқонлар биланда, менинг ризқимни Аллоҳ етказган эди.

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

#кулги

Ишхонада мажлис. Бошлиқ:
— Бугун жума. Бу кичкина шанба дегани. Ишламаймиз. Кечки пайт ўтириш!
Эртага шанба — ўтиришнинг давомини қиламиз!
Якшанба куни бош оғриғига давом эттирамиз!
Душанба — ишхонада бош оғриғига оламиз ва уйга кетамиз!
Сешанба — ичмаймиз. Лекин бундай дам олишлардан кейин ишлаш ҳам нотўғри бўлади!
Чоршанба — ишга чиқамиз ва жон бериб ишлаймиз!
Пайшанба куни жума кунига тайёрланамиз ва ишламаймиз!
Жума куни эса аввал айтганимдек — кичик шанба! Ҳаммага тушунарлими?

Залдан овоз эшитилди:
— Кечирасизу, лекин шу чоршанба кунидаги аҳмоқгарчилик қачон йўқ бўлади?


/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Бир донишманд шогирдига шундай савол қилибди:
- Агар мен меҳмонхонада қоладиган бўлсам, ва у меҳмонхонанинг ичини тўлалигича бошқатдан таъмирлатсам, безакларини бошқатдан қилсам, уни тўлалигича ўзгартирсам, ердаги гиламларидан тортиб, шифтдаги қандилларигача... Сен бу хақида менга нима деган бўлар эдинг?!
- Ахир, Устоз… у ерда шунчаки бир-икки кунгина қоласиз холос-ку?!
- Айнан! Айнан бу дунё ҳаёти ҳам шунақа… Бор йўғи бир-икки кунлик холос…

Хулоса ўзингиздан!

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

🇰🇿 Қозоғистон адирликларида ҳаёт.


/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

ОПАМ

Унутайин барча ғамларин
Тугамас бу ҳаёт камларин,
Кўздан артай оққан намларин,
Опа, сизни кўргани келдим.

Эркалайсиз бахтимни тилаб,
Оқарган кўп сочимни силаб,
Соғиндимда, келдимда йўқлаб,
Опа, сизни кўргани келдим.

Жигарингиз ўйлайсиз кўпроқ,
Жоним, дея кечмайсиз бироқ,
Ишим дея юрибман йироқ,
Опа, сизни кўрганни келдим.

Мени ўйлаб бўлдингиз бедор,
Насиб қилсин ҳар палла дийдор,
Сирдошимсиз, сизку вафодор,
Опа, сизни кўрганни келдим.

Меҳрибоним, сиз бор кўнглим тўқ,
Ҳолим сиздай сўрар инсон йўқ,
Ёнимдасиз,  сира босмам чўғ,
Опа, сизни кўргани келдим.

Талпинаман сиз юрган томон,
Бугун жуда соғиндим ёмон,
Аллоҳ доим асрасин омон,
Опа, сизни кўрганни келдим.

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

АЁЛЛИК БАХТИНИНГ УВОЛИ УРСА.

Поезд юрай-юрай деб турганида аранг чиқиб олдим. Купега кирганимда ёши элликларга борган бир хотин икки ҳамроҳини оғзига қаратиб нималарнидир жаврар, ўн олти-ўн етти ёшлардаги қиз эса чойнакдаги чойни қайтариб турарди. Тўрт кишилик купеда жой тўлиб бўлганди. Кимдир чиптасиз чиққан бўлса керак. Менинг ўрнимни эгаллаб ўтирган қизалоқ дарҳол фаҳми етиб, жойни бўшатди… Тинмай гапираётган унинг онаси экан. Қизга қараб бақира кетди:
Ҳой яшшамагур, бунча қайтардинг чой ўлгурни совитиб. Қуя қолмайсанми Қиз индамай пиёлаларга чой қуйишни бошлади. Аёл эса нутқини келган жойидан янада баландроқ овозда улаб кетди.
Ҳа, афтинг қурғур! Бир ой аввал келганимда миқ этмаганди, бу сафар қарасам, ҳе йўқ-бе йўқ менинг деворимга тираб тандир қуриб олибди. Агар бир ҳафта ичида тандирингни бузиб ташламасанг, мен сенинг уйингни бузаман дедим. Мана кўради, айтганимни қиламан ҳам.
Ҳамроҳ аёллардан бири тўғри айтасиз, бопланг қабилида унинг ғазаб ўтига мой сепган бўлди. Иккинчиси эса:
Тандирни бузиш гуноҳ. Ўзингиз барибир у ҳовлида яшамаётган экансиз. Қўйинг, тураверсин. Ўзи бузилиб тушмагунча тандирга тегиб бўлмайди, деди.
Ҳо-о, нега энди. Мен ҳеч қанақа ирим-сиримини билмайман. Бузади дедим, тамом-вассалом. Мен аёл бўлсам ҳам, битта гапираман! Керак бўлса, ўнта эркакни ҳуркитаман. Ёлғиз бошим билан тўртта болани эплаб боқиб юрибманку!
Вой, айланай, хўжайинингиз оламдан ўтганми? Боядан бери овозини баланд қўйиб, ҳар икки гапининг бирига қарғиш ёки сўкиш қўшиб шанғиллаётган аёл бир зум тинчиб қолди. Кейин қизини Нега нонларни яхшилаб ўрамадинг, жувонмарг? деб бир қарғаб олди-да, кўзида айланаётган ёшларини яширишга уриниб, купе деразасидан ташқарига қараб олди.
Узр, синглим, ярангизни тирнаб қўйдим шекилли, деди тандирни буздирмасликни маслаҳат берган ҳамроҳимиз.
Қўяверинг, тирнасангиз-тирнамасангиз тузалмайди бу яра. Шунчаки, кўнглим тўлиб кетди. Эрим билан мактаб давриданоқ севишардик. Оҳ, бизнинг муҳаббатга Лайлию Мажнунларнинг ҳам ҳаваси келарди.Ота-оналаримизнинг қаршилигига қарамай оила қурдик. Бирин-кетин тўрт фарзанд кўрдик. Аммо ҳаётим тинч эмасди.Қайнона-қайнотам билан рўйимиз тўғри келмагани етмагандек, охирги пайтларда эрим ҳам менга чап бўлиб қолди. Нуқул мени шаллақисан, ношукрсан деб сўкарди. Ишдан келсам, кулиб кутиб олмайсан, нолиганинг-нолиган,сен ҳам кўнглингни кенг қилиб, сабрнинг этагидан тутсанг,рўзғоримизга барака киради дерди. Мен бўлсам сабр қилиб ўтирадиганлардан эмасдим. Қўлингдан келса,рўзғор қилиб, болаларингни боқиб ол. Бўлмаса, хотин бўлиб уйда ўтир, мен эр бўлиб нон топай. Худога шукр,қўлидан иш келмайдиган нотавон эмасман!дердим нуқул. Ўша пайтлар мен туманимиздаги туғруқхонада ҳамшира бўлиб ишлардим.Туғруқхонада, биласиз суюнчи, қўл ҳақи деган нарсалар бўлиб турарди. Шуларга ишонардимда. Қўли енгил ҳамшира эдим,буни ҳамма тан оларди
Болаларим ўсгани сайин талабларим ҳам орта борди, чунки уларни яхши едириб-кийдиргим,Тошкентда ўқитгим келарди.Эрим эса оддий ҳайдовчиликдан топгани билан рўзғоримизни аранг тебратарди.Бора-бора ишдан кеч қайтадиган, ичиб келадиган одат чиқарди.Бир куни ширакайф ҳолда рул бошқариб, ҳалокатга учради.Умуртқа поғонаси шикастланиб, ётиб қолди. Ўша куни дарди-дунём қоронғи бўлди. Эримга ачинмасдим,фақат ногирон одамнинг хотини бўлишдан ор қилардим.Эртага қизларимнинг бўйи етиб,совчилар келса, отаси ногирон экан, деб қайтиб кетадими?Ўғилларимга касалманд қайнотага чўриликка берадиган қизим йўқ,деб одамлар қиз бермай қўядими? Ўша пайтда фақат шундай хаёллар миямда ғужғон ўйнарди. Етмаганига бу ногиронни парваришлашим, умримнинг навқирон фаслини унга қурбон қилишим керак эди Буни истамадим, эрим билан ажрашдим.Қайнонам ўша куниёқ мени болаларим билан уйдан ҳайдаб чиқарди. Бувимдан қолган эски ҳовлида яшай бошладим...
Ўзимча ногирон эрга қарагандан кўра яхши ишлаб,пул топиб, болаларимни боқаман деб ўйлагандим.Бу мен ўйлаганчалик осон эмас экан. Авваллари эрим рўзғорни қилгани учун қўлимда пул тураркан.Энди бўлса ойига ўн беш марта навбатчиликка турсам ҳам, қўни-қўшниларга игна санчиб.........

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Prezident 2025-yilni Navoiy viloyatida “Alisher Navoiy yili” deb eʼlon qilishni taklif qildi

Bu yil doirasida “Hazrat Navoiyni anglash – o‘zligimizni anglash” mavzusida prezident sovg‘asi uchun respublika tanlovi o‘tkaziladi. Navoiyga atab yangi bog‘lar, xiyobonlar, yashil hududlar tashkil etiladi.

@daryo_live
/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

O'yinchini erkagi.😂🤦‍♂

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

ҚАШҚАДАРЁ

Қашқадарё - суви зар, тупроғи олтин,
Пахта ҳосили мўл, яйловлари кенг.
Ор, номус, ғурури дунёларга тенг,
Сеҳрли дунёсан, жон Қашқадарё.

Китоб тоғларидан баҳор бошланар,
Оқсарой тарихдан сўзлаб нур сочар.
Темурбек бобомга таҳсинлар ёғар,
Яккабоғ сўлимдир, боғ Қашқадарё.

Қамаши тоғида қалқон Лангардир,
Зиёрат қиламан, ноёб гавҳардир.
Ғузор, Деҳқонобод бир юрт, бир тандир,
Меҳмонга қўй сўяр, бой Қашқадарё.

Чироқчи тоғида Темурбек ғори,
Тарағай бобомнинг туғилган жойи.
Тоғлардан бошланар дарё-ю, сойи,
Сайёҳлар талпинган юрт Қашқадарё.

Кўкдала кўм-кўкдир, олтин даладир,
Тарвузи шириндир, тилни ёрадир.
Тўйлари зўр бўлар, бари баҳодир,
Санъатни ёқтирган юрт Қашқадарё.

Насафийлар юрти, танҳосан Қарши,
Калом илми-урфон, динимиз нақши.
Арчаларда пишган тандиринг яхши,
Меҳмоннавоз воҳа жон Қашқадарё.

Касбида сардоба, Мир Ҳайдар бобом,
Миришкор макони Исхоқ  бобом.
Хўжа Муборакдир, фахримдир Косон,
Тарихинг буюкдир, дур Қашқадарё.

Нурчилар шаҳрисан гўзалсан Нишон,
Бойлигинг ғалла-ю, пахтадур ишон.
Истиқлол боғингда ёшарар инсон
Бахтиёр кўкси тоғ, тоғ Қашқадарё.

Юз ёшга тўласан, шодиёна яқин
Туғилган маконим, Она шаҳрим.
Мадҳингни куйладим шу эрур бахтим,
Тўйларинг муборак жон Қашқадарё.

© Бахтиёр Яхшибоев
/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

Дадам хафа бўлмасин дедида... 😄😄

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…

G'uzor tumani MMTB yoshlari.

САҲАРХАНДА

Ўрмонда маймун югуриб кетаётиб бақирармиш: “Нархлар яна ошибди, нарх-наво кўтарилибди...”. Олдидан бўри чиқиб сўрабди:
— Нега бақиряпсан?
— Нархлар ошибди, эшитдингизми? – дебди маймун.
— Нима бўпти? Менга нима?! Аввал гўшт еб юрганман, бундан кейин ҳам еявераман! – дебди бўри бепарво.
Маймун яна йўлида югуришда давом этибди, “Нархлар ошиб кетибди!..”
Уни олдидан тулки чиқибди.
— Нима деяпсан?
— Ҳамма нарса ошиб кетибди...
Тулки ҳам парво қилмай:
— Менга умуман фарқи йўқ! Аввал мўйна кийиб юрганман, бундан кейин ҳам мўйнада юраман! – деб жавоб берибди.
Шунда маймун ўйлаб туриб:
— Ростан ҳам, менга-ям фарқи йўқ-ку! Аввал қандай яланғоч юрган бўлсам, бундан кейин ҳам шундай юравераман, – дермиш.

* * *
Газета сотувчиси:
— Келинглар, газетадан олинглар! Газетамизнинг янги сони, 100 кишининг алданганлиги...
Харидор келиб:
— Менга битта газета беринг!
Сотувчи яна:
— Келақолинглар, газетадан олиб қолинглар... Газетамизнинг янги сони, 101 кишининг алданганлиги...

/channel/GuzorMMTByoshlari

Читать полностью…
Subscribe to a channel