Аёл киши учун энг яхши дори нима?
-Аёл киши учун энг яхши дори меҳр-муҳаббатдир!
-Агарда меҳр-муҳаббат даво бўлмаса-чи?
-Унда миқдорини кўпайтиринг, албатта даво бўлади...
/channel/GuzorMMTByoshlari
Йўқлаб туринг!
Йўқлаб туринг бормисиз дея
Дилга яқин дилдошларингиз.
Ғанимат билганча хар лахза онни
Излаб туринг яқинларингиз.
Йўқлаб туринг бормисиз дея
Ишларингиз бахона қилманг.
Қўйинг ўша ташвишларингиз
Эслаб туринг диндошларингиз.
Йўқлаб туринг бормисиз дея
Мехр кўзда дейишмас бежиз.
Гарчи олис бўлсангиз майли
Кўнгил совуб кетмасин асли.
/channel/GuzorMMTByoshlari
Ҳаётнинг энг керакли витами бу - Қувонч! Табассум қилинг!
/channel/GuzorMMTByoshlari
Xonzoda Do’stova o’g’li Yusuf bilan tug’ruqxonadan uyga chiqdi😍
/channel/GuzorMMTByoshlari
Эр-хотин орасида совуқчилик пайдо қиладиган ҳолатлардан бири
Оилам тинч бўлсин деган ҳар бир жуфтлик тинглаши зарур бўлган фикрлар. Турмуш ўртоғингизга юбориб қўйинг.
/channel/GuzorMMTByoshlari
🏄🏻♂️ Виндсёрферчиларга ҳам осон эмас. Арзимаган хатони деб ўлиб кетиш ҳеч гап эмас
/channel/GuzorMMTByoshlari
Ҳиндулар Америка қитъасининг туб аҳолисидир. Бироқ, улар АҚШ фуқаролигини олиш ҳуқуқига фақат 1924 йилда, Президент Калвин Кулидж тегишли қонунни имзолагандагина эга бўлишган.
/channel/GuzorMMTByoshlari
Ноябрь ойи пенсия пули қачон тўланади?
Янги ой кирди, пенсиям пластик картамга қачон тушади ёки нақд шаклда қачон оламан каби фуқароларда саволлар туғилиши табиий.
Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳар тўлов ойининг 2-кунига қадар тўлов топшириқнома (ведомост)лар шакллантиради ва ведомостлар ойнинг 4-кунига қадар пенсияни фуқароларга етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилотга тақдим этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сонли Қарори билан, пенсия тўловлари учун талаб этиладиган маблағларни Пенсия жамғармаси ҳар ойнинг 5-санасига қадар пенсия олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларига (пластик карталарга) молиялаштирилиши белгиланган.
Халқ банки томонидан нақд шаклда пенсия олувчиларнинг маблағлари тасдиқланган графиклар асосида сайёр кассалар томонидан ҳар ойнинг 4-27 саналарида маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)га борган ҳолда тўлаб берилади.
✅ Юқоридагилардан келиб чиқиб, Пенсия жамғармаси томонидан банк пластик картада пенсия олувчи фуқароларга пенсия маблағлари 5 ноябргача, нақд пул шаклида олувчи фуқароларга эса 27 ноябрь санасига қадар тўлаб берилиши режалаштирилган.
/channel/GuzorMMTByoshlari
Фарзанд тарбиясида жуда муҳим бўлган, керакли тавсиялар
Бундай маслаҳатларга амал қилиш фарзандларингиз ўртасидаги меҳр-муҳаббатни, оилангиздаги соғлом муҳитни таъминлайди.
/channel/GuzorMMTByoshlari
📹 Оналардан жаннат ҳиди келадида... 🥹
Доим Оналаримизни хурсанд қилиб юрайлик
/channel/GuzorMMTByoshlari
«Насаф» – ўз тарихида илк бор Ўзбекистон чемпионига айланиб, Тошкент клубларининг 23 йиллик гегемонлигига чек қўйди
«Насаф» сафарда «Локомотив»ни мағлуб этиб, муддатдан аввал ўз тарихида илк бор Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди. Бунгача «Нефтчи» 2001 йилда Ўзбекистон чемпиони бўлган, шундан кейин ўтган 23 йил давомида чемпионлик фақат Тошкент клубларига насиб қилаётган эди.
/channel/GuzorMMTByoshlari
⚽️“Nasaf” o‘z tarixida birinchi bor O‘zbekiston Superligasi chempioniga aylandi!
“Lokomotiv” klubini mag‘lub etgan jamoa “OKMK” bilan ochkolar farqini 10 taga yetkazib, chempionlikni qo‘lga kiritdi.
@daryo_live
/channel/GuzorMMTByoshlari
⚡️⚡️Гооооооооооооол
Акмал Мозговой "Локомотив" дарвозасига чалқанча услубда зарба йўллаб, суперголи билан ҳисобни очди. Бугун Акмал Мозговой "Насаф"даги юбилей 200-ўйинини ўтказмоқда.
"Локомотив" 0 - 1 "Насаф"
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
/channel/GuzorMMTByoshlari
Қаерда меҳр бўлса, у ерда ҳаёт бўлади! Кўнглингизни дуосиз, шукрсиз ва меҳрсиз қолдирманг..!
Дуо қилганда дилдан ишонинг. Шукр қилганда қалбдан миннатдор бўлинг. Меҳр кўрсатганда, самимий ва шафқатли бўлинг. Ҳар бир кунингиздан унумли фойдаланинг.
👉 @turfa_olam
Aссалому алайкум!
Бугун, 9 ноябрь ҳафтанинг Шанба куни. Бошланган янги кунингиз хайрли ўтсин!
/channel/GuzorMMTByoshlari
Aгар биз солиҳ-солиҳа қидириш ўрнига ўзимиз солиҳ-солиҳа бўлсак, Aллоҳ бизга ўзимизга ўхшаш инсонларни йўлиқтиради. Лекин биз ўзимиз солиҳ-солиҳа бўлмай туриб, шундайларни қидириб юрамиз.
/channel/GuzorMMTByoshlari
* * *
Недан норозисан, соласан қовоқ,
Манглай тер тўкмасдан ҳақ сўрадимми...
Бир уюм кесакни кўргандинг раво,
Чўққилари билан тоғ сўрадимми...
Эшитиб туриб ҳам ёлғонларингни,
“Ишонмадим”, дея сапчиб қўйдимми...
Ичиб юриб бетаъм ёвғонларингни,
Нинадан сўз ясаб санчиб қўйдимми...
Хоинлик қилдимми эътиқодимга,
Тилим ё динимни алмаштирдимми...
Оёқ босдимми ё хотиротимга,
Боболарим исмин алмаштирдимми...
Дарахт экмадимми, экмадимми гул,
Кўниб ўтирдимми тикан, янтоққа...
Ҳақ, ноҳақ жангига эрлар олса йўл,
Кулча тугмадимми шойи белбоққа...
Ё бемор қошида чўкмадимми тиз,
Қоқсуяк қўлларин силамадимми...
“Ёр - ёр” билан ота уйдан чиқса қиз,
Она каби иқбол тиламадимми...
Тўмарис эмасман - жасорат пири,
Озгина, озгина ўхшамадимми...
Йилларки, шу элнинг ўтидан кириб,
Кули билан чиқиб яшамадимми...
Недан норозисан, ахир, нимам кам,
Елим пиёлада тутган сувинг - талх.
Кўрдинг, ўз дарёмда сузган кемаман,
Тилимдан учган сўз яккаш “Ватан”, “Халқ”.
Юртим омон бўлсин - Шарқнинг ўзаги,
Ортиғин сўрмасман: бўлсин кўнглинг тўқ.
Фақат бил: руҳи ҳам жисми ўзбаки -
Мулкингда бошқа бир қутли бека йўқ.
2024 йил
© Қутлибека Раҳимбоева
/channel/GuzorMMTByoshlari
Табиий йўллар билан даволанишнинг афзалликлари
Совуқ кунлар келиши билан оилаларда тинимсиз шамоллаш грипп муаммолари кузатилади. Бундай пайтда болаларни шошилинч дори воситалари билан юзаки даволаш асло тавсия этилмайди. Узоқ вақт кетсада табиий йўллар билан даволанган маъқул. Чунки бундай усуллар сизни ҳам шамоллашдан қутқаради ҳам иммунитетингизни яхшилайди.
/channel/GuzorMMTByoshlari
Хотинни бир кунга уйига жўнатган эр қорни очиб ошхонага кирибди 😂🤦♂️
/channel/GuzorMMTByoshlari
Яхши ёки ёмон одамлар мавжуд эмас. Чиройли ёки хунук одамлар ҳам мавжуд эмас. Фақат икки хил одамлар бор: биз ёқтирадиган ва биз ёқтирмайдиган.
©Антон Чехов
/channel/GuzorMMTByoshlari
💐Уйингизда синиб, яроқсиз бўлиб қолган мана бундай гул туваклари бўлса, уларни улоқтиришга шошилманг
Ушбу видеони гулларга ўзгача меҳр қўйган танишингизга юбориб қўйинг.
/channel/GuzorMMTByoshlari
#диққат
‼️ Энди кам таъминланган оилалар газ ва электр энергияси учун бир марталик компенсация олиши мумкин. Шу йилда 1,4 миллион оила, жумладан, “Ягона ижтимоий ҳимоя реестри” орқали моддий ёрдам олувчилар ҳам автоматик равишда 270 минг сўм компенсация олади.
Агар оила ижтимоий меъёрдан ошиқ газ ва электр энергиясини истеъмол қилса, яна бошқа компенсация олиши мумкин. Мурожаат учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг 1140 рақамига қўнғироқ қилинг.
/channel/GuzorMMTByoshlari
❗️Barcha yo‘l belgilarini bittada eslab qolish judayam qiyin, lekin ularni yodlab olishning oson yo‘li mavjud
Ushbu videoni haydovchilik guvohnomasini olish niyatida bo‘lganlarga yuborib qo‘ying...
/channel/GuzorMMTByoshlari
УВОЛ.......
Аёли кетма кет қиз туғаверди. Биринчиси қиз туғилганида эри унча парво қилмаган эди. Аммо кейингилари ҳам қиз бўлавергач унинг авзойи ўзгара бошлади. Ҳеч кимга ҳеч нима демасада “Наҳотки мен дунёдан ўғилсиз ўтаман ?” деган савол унинг ич-ичини кемирарди. Кексайиб қолган онаси ҳам ярасига туз сепаверади: “Дунёдан шундай ўтиб кетаверасанми? Пешананг шўр бўлмаса хотинингнинг пушти қизга тўла бўлармиди?!”
Бу дийдиёга опа-сингиллари ҳам қўшилди: “Битта-ю битта акамиз ўғилсиз ўтиб кетадими энди дунёдан? Одамларнинг тўйини еб юрибсиз. Сиз ҳам тўй беришингиз керак. Сизга келганда авлодимиз тугайдими?”
Ошналари билан бўкиб ичиб аламини ичкиликдан олмоқчи бўлди. Уларнинг гаплари ҳам ярасини баттар ловуллатади: “Ошна, эркак киши ўғил туғдиради. Юрибсанда сен ҳам бир хотину бир уй қизларингнинг юзига қараб...”
Тутаб ётган ўтинга пуф берилса гуриллаб ёнаркан. Унда ҳам шундай бўлди. Онасининг, опа-сингилларининг, ошналарининг гапига кириб иккинчи марта уйланди. Келин бўлмиш ҳам ёш эмас, нари борса хотинидан тўрт-беш ёш кичик. У билан поездда танишиб қолди-ю, иккиси бир умрга бир-бирига содиқ бўлишга сўз беришди. Икки-уч ой уни хуштор қилиб юрди-ю, кейин шартта уйланиб олди.
Уйидан кетаётганида хотини аламини ичига ютди, аммо бир сўз деди:
- Болаларимнинг уволи тутишидан қўрқмайсизми?!
Хуштордан хотинга айланган аёл унга тўққиз ойдан кейин ўғил туғиб беришга ваъда бериб турган пайтда бу гаплар унинг қулоғига кирармиди. Чиндан ҳам кўчада топишгани унинг қулоғига ҳар кун шивирларди: “Сизга қўчқордек эгизак ўғил туғиб бераман, мана кўрасиз! Ҳасан-Ҳусан!”
Ойлар ўтаверди. Негадир янги хотини ҳадеганда бошқоронғи бўлавермади. Онаси, опа-сингилларининг “Янгилик борми?” деган саволидан ерга кириб кетгудай бўлаверади. Янги хотинидан бир-икки марта ўзи ҳам сўради. Ниҳоят, янги хотини суянчи олди: “Яқинда дадажон бўласиз! Дўхтирлар эгизак дейишди. Ҳисоблатиб кўрдим — ўғил экан!”
Қувончидан дўпписини осмонга отгудай бўлди. Ниҳоят, у ҳам ўғил кўради. Элга ош беради, устидан кулганларга кўрсатиб қўяди ҳали. Унинг авлоди тугамайди!
Хушхабарнинг суюнчисига янги хотинига тилла узук-сирға олиб берди, бошдан – оёқ кийинтирди. Биринчи хотини кетма кет туққанида ақалли рўмол ҳам олиб бермаганди. Кун сайин янги хотинининг эркаликлари, инжиқликлари ортиб борарди: “Кўнглим мазали таомлар тусаяпти... Анави қўшни келиннинг устидаги кўйлакдан менга ҳам олиб беринг...Тиллачи аёл бир чиройли занжир опкелибди...” У эса хотинининг кўнглига қарайди. Етмишдан ошган кекса онанинг ҳам оғзи қулоғида:
- Хотинингни кўнгли нимани тусаса олиб бер, ўғлим. Бошқоронғи аёлнинг кўнгли нозик бўлади. Тағин ўғилларинг кўзи кўк туғилмасин. Қариганда суюнтирганинг рост бўлсин, илойим!
Опа-сингиллари ҳам хурсанд: “Акам ўғлига тўй берса бир маза қилиб ўйнайлик! ”
Бир гал хотини гинекологга бораётганида у ҳам қўшилиб олди. Хотинининг қовоқ-тумшуғи осилиб кетди: “Сизга нима бор аёлларни орасида?” Аммо у парво қилмади. Врач хонасига бир соатча кириб кетган хотини ниҳоят чиқди. Қўлида аллақандай қоғоз.
- Қон таҳлили топширишим керак экан...- деди хўмрайиб. Хотини таҳлилхонага кетиши билан эркак врач хонасига кирди.
- Дўхтир, ҳозиргина чиқиб кетган аёл менинг хотиниим бўлади. Айтингчи, ҳомиланинг аҳволи яхшими? Соғлом туғилишадими, ишқилиб?
Врач аёл унга ғалати қаради, сўнг гап нимада эканлигини англади шекилли, сўз бошлади:
- Аёлингиз фарзанд кўра олмайди. Аввалги турмушидан ҳомиладор бўлганида бачадони олиб ташланган. Бир соатдан буён менга сунъий ҳомила қўйиб беринг, қанча пул керак бўлса бераман деб бошимни қотирди. Бунинг сир иложи йўқ, ука, тушунинг! Энди тақдирларингизда борини кўрасизлар.
Эркакнинг бошига биров гурзи билан ургандай бўлди, кўз олди қоронғилашиб, қалқиб кетди.
- Нима, билмасмидингиз?- гинеколог аёлнинг сўзи узоқлардан эшитилаётгандай бўлди.
Унинг кўзлари ҳеч нарсани кўрмас, аммо қулоғида биринчи хотинининг сўзлари жарангларди: “Болаларимнинг уволидан қўрқмайсизми?”!!!
/channel/GuzorMMTByoshlari
Қашқадарё 100 ёшда! Бугун 1 ноябрь - Қашқадарё вилояти ташкил топган кун!
Оламда шундай элатлар борки,
Орзулаб яшайди бир зўр инсонни.
Шукурлар айлайин, ҳақ-толе ёрки,
Бешигин тебратдинг Соҳибқиронни.
Куч – адолатдадир, деган садосан,
Толеимга битган Қашқадарёсан!
Мард, танти, баҳодир эрлар, ўғлонлар,
Аёллар қалбида севги-садоқат.
Мусаффо осмонлар, гўзал замонлар,
Тинч юртга байрамлар ярашгай фақат.
Юртсевар дилларга нурсан, зиёсан,
Толеимга битган Қашқадарёсан!
Абдулла Орипов
Вилоятимизнинг ташкил топган куни, байрам барча қашқадарёликларга муборак бўлсин!
/channel/GuzorMMTByoshlari