Бу каби кийиклар тасвирланган гиламлар илгарилари кўпчиликнинг уй деворларини безаб турган.
Эсладингизми?
/channel/GuzorMMTByoshlari
🇺🇿🇦🇿 Bokuga amaliy tashrif doirasida O‘zbekiston va Ozarbayjon rahbarlari oliy darajadagi kelishuvlarni amalga oshirish masalalarini muhokama qildi
@daryo_live
/channel/GuzorMMTByoshlari
#Билиб_олинг
🛠️Машина таблосида ушбу чироқлар ёниб қолса нимани англатишини билиб олинг!
Тарқатиб қўямиз!
Автоюристга боғланиш👇
@yuristlar_maslahati
👉 @avtoyurist_uz
/channel/GuzorMMTByoshlari
Қашқадарёнинг тоғли ҳудудларида қор ёғмоқда
Китоб туманининг энг олис тоғли ҳудудларидан бири ҳисобланган "Куҳсор" маҳалласига қор ёғди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар бермоқда. Маълум бўлишича, ҳудуддаги Деновбола, Аспидухтар ҳамда Шут қишлоқларида айни вақтда биринчи қор ёғмоқда.
Ҳозирда қорнинг қалинлиги 10 см дан ошганлиги айтилган.
/channel/GuzorMMTByoshlari
Тошкентда кўчалар ёмғир ёғиши натижасида сувга тўлишни бошлади!
/channel/GuzorMMTByoshlari
Нима бўлганини тушунмай қолди 😂
Кунингиз яхши кайфиятда ўтсин.
/channel/GuzorMMTByoshlari
Табриклар, дил изҳорлари, самимий тилаклар айтилди. Носиржоннинг отасига сўз берилди. Нодирбек ҳаммага раҳмат айтиб, ҳаяжонини боса олмаётганини, кўп гапира олмаслигини, аммо бугун аёлининг ёстиғи остидан топиб олган мактубни ўқиб беришини айтди ва чўнтагидан ўша хатни олиб, ўқий бошлади:
«Ўғлим! Сен дунёга келганингда жуда суюндим. Докторлар: «Ўғлингиз кўрмайди» дейишганда дунё кўзимга тор кўринди. Ҳатто сендан воз кечмоқчи ҳам бўлдим. Ахир, кўзи ожиз бола менга бир умр халақит берарди. Бошқа аёллар каби ўйнаб кулолмасдим, сени етаклаб, тўй-ҳашамларга боролмасдим-да. Ҳамшира сени олиб кириб, кўкрак тутишим кераклигини айтганида ҳайдаб солдим, врачлар кириб, мажбурлаб, сени қўлимга тутқазишди. Сенга нигоҳим тушди-ю, дилимга илиқлик кирди. «Бу норасидада нима гуноҳ? Аллоҳ шундай яратган экан, бунда ҳам бир ҳикмат бордир. Йўқ! Асло жигарбандимдан воз кечмайман! Майли, яхши-ёмон ичида гап-сўзга қолай, қўни-қўшни олдида кулги бўлай, майли, дугоналарим сайр-у саёҳат қилиб юрганда мен ожиз боламни парваришлай, зиёфатлар менсиз ўтсин, аммо дилбандимни ўзим тарбия қиламан! Ҳали буюк одам бўлади!» дедим. Шундай аҳд билан бутунлай бошқа одамга айланиб, сени туғруқхонадан олиб чиқдим. Энди-энди юра бошлаганингда, атайлаб йўлингга ҳар хил нарсалар қўйдим, йиқилдинг, йиғладинг, мен ҳам йиғладим, буни сенга сездирмадим, қўлингдан тортиб турғизмадим, аксинча, ўзимни бепарводай тутдим. Йиқилсанг, ўзинг туриб, йўлингда яна давом этишингни хоҳладим. Сени идиш-товоқ ювиш, супуриш, овқат пиширишга ўргатдим. Бировнинг қўлига қараб қолмаслигингни, кимгадир муҳтожлик сезмаслигингни истадим. Баъзан адолатсизлик қилдим, бажара олмайдиган ишларни буюрдим, ҳаётнинг тўсиқларига, паст-баландига дадил туришингни, енгиб ўтишингни ният қилдим. Сен бирон ютуққа эришсанг, хурсандликдан ўзимни қўярга жой топа олмадим, юм-юм йиғладим, аммо сенга сездирмадим, тўхтаб қолишингдан қўрқдим! Сен мени бемеҳрликда, тошюракликда айбларсан, лекин буларнинг ортида яширинган муҳаббатимни дилингдан, ич-ичингдан сезасан, мен бунга ишонаман!
Мана, бугун шунча йил қийналганим, ўзимни меҳрсиз қилиб кўрсатиб бўлса-да, сенга берган тарбиямнинг мевасини тотаяпман! Қани, энди сени бағримга боса олсам, ҳидларингга тўя олсам, ҳатто ухлаётганингда ҳам бундай қила олмаганман, уйғониб кетсанг, билиб қоласан, дея эшик олдида термула-термула қайтиб чиқардим. Сени жуда соғиндим! Бугун келсанг, бўйимга тенг бўйларингни кўрсам, маҳкам қучоқлаб, юз-кўзларингдан ўпаман. Ахир бу кунни ўн тўрт йил кутдим-да, ўғлим! Энди аниқ биламан, сен ўз йўлингни топдинг!»
Нодирбек хатни ўқиб бўлганда кўзлари ёшга тўлган эди. Йиғилганларнинг ҳам ёноқлари ҳўл бўлди. Бу аёл суратидаги фариштанинг пойига тиз чўкмоққа тайёр эди улар.
Носиржон онасининг бағрига отилди. Унинг қалбида бошқача, у шу пайтгача чалмаган гўзал, ёрқин бир оҳанг жаранглай бошлаган эди…
Тамом
манба (БЕКАЖОН ГАЗЕТАСИ)
/channel/GuzorMMTByoshlari
Киберфирибгарликнинг янги туридан огоҳ бўлинг!
Ташкилотлар раҳбарлари номида сохта профиллар яратилиб ходимларига СМСлар жўнатилмоқда ва уларнинг маблағлари ўзлаштириляпти.
/channel/GuzorMMTByoshlari
#диққат
❗️Бугун 12 ноябр кўзойнакли инсонлар куни
Кўзойнак тақадиган инсонлар дўстлари ичида энг ақллиси бўлиб кўринар экан, шунингдек кўзойнак одамни юзидаги камчиликларни беркитиб уни чиройлироқ кўрсатади
Хабарни "Очкарик" танишларга юбориб қўямиз, бугун ОШ ОЧКАРИКЛАРДАН )
/channel/GuzorMMTByoshlari
Шамоллаган пайтда «100 грам ичса», тузалиб кетиши ростми?
Бу халқ орасида кенг тарқалган, лекин илмий жиҳатдан исботланмаган фикр. Шамоллаган пайтда 100 грам ароқ ичиш организмни қиздириши мумкин, лекин бу вақтинчалик бўлиб, инфектсияни даволашга ёрдам бермайди.
Аксинча, спиртли ичимликлар организмни сувсизлантириши мумкин, бу эса шамоллашни янада кучайтириши эҳтимоли бор.
/channel/GuzorMMTByoshlari
Нахотки шуни ёши анчага бориб колган Ота она фахмламадия. Боласидан ёдгор булиб колган икки набирасини ва келинини уйдан хайдаб чикариб эл юрт олдида кандай бош кутариб юришини уйламадими..... товба дейсан ёка ушлаб.....
Бир пайтлар ёшлар андишасизлик килишсалар катталар олдига солиб панду насихатлар килишиб йул йурик курсатишган. Мадинага карши овсини кайнона кайнотаси ва кайногасини кайрашда тинмасди.
Кексаларда ОНАНГНИ КОЗИ УРСА ДОДИНГНИ КИМГА АЙТАСАН деган киноёмус накл бор. Кайнонаси келини ва икки норасидасини уйдан хайдамокчи булиб турганда, Мадина кимдан нажот сурасин. Кайнотасиданми? Аллакачон эркаклик гурурини фармондорлик хукукини хотинига бой берган кайнотаси, келинини химоя кила олармикан. Мадина нима булганда хам бу уйдан кизларини олиб чикмаслиги шарт.
Ахир рахматли эри кизларини унга омонат колдирганди. Омонатга хиёнат килганнинг азоби огир булади. Махалла оксоколи билан гаплашиб курсинми. Кайнонаси у билан хам маслахатлашган булсачи.
Ота мулохазали бамани одам. Гаплашиб кураман агар нажот булмаса ундан юкорирогига мурожаат килади. Хуллас кизларини кучада сарсон килиб юрмайдида.
Оксокол отанинг хонасида маьлумотнома олиш учун келган икки киздан бошка хеч ким йук эди. Салдан кейин кизлар юмушини бажариб остонадан чикишди.
-- Ассалому алейкум Ота...
Мадина ийманибгина хонага кадам босди. Оксокол кулидаги когозларини четга суриб Мадинани утиришга таклиф килди.
-- Ваалейкум ассалом кизим,кел утир. Яхши юрибсанми болаларинг кайнота кайнонанг яхши юришибдими? Кийналмаяпсанми?
Оксокол Мадинани утиришга таклиф килиб суради.
-- Рахмат Ота, шукр яхши юрибмиз узингиз тузукмисиз чарчамай зерикмай ишлаб юрибсизми.
-- Ха Худога шукр ишлаб юрибмиз чарчашга вактимиз хам йук саломат булинг рахмат кизим.
Оксокол гапни нимадан бошлашни билмай хижолат булиб утирган аёлни холатига синчковлик билан кузатди.
-- Кизим бу дейман ташвишли куринасан тинчликми ?
Мадина ичидан хуруж килиб келаётган йигини зур базур ютиб уч турт кундан бери давом этиб келаётган гап сузлар хакида гапириб берди. У хар канча йигламасликка уринмасин юрак юрагидан тошиб келаётган хурлик булогидан тухтата олмади. Уксиниб уксиниб ёш тукаётган Мадинага караб оксоколнинг кунгли бузилди.
Кайнонаси билан овсинини турмушга чикишни маслахат берганини эшитиб Отахон Мадинага босиклик билан тушунтирди.
-- Кизим хафа булма,кайнона кайнотангни вазифаси сенга бир огиз шариат юзасидан айтиб куйишибди холос. Сен уни нотугри тушунибсан. Майли кизим сен куп сиқилаверма бу масалани бир ёгли киламиз. Сен уйингга боравер. Мен ортингдан етиб бораман. Кайнота кайнонанг уйдами?
Мадина оксоколга тасдик жавобини айтиб уйга ошикди. Унинг кунглига оксоколнинг гаплари умид чирогини ёкканди. Мадина уйига кайтганидан кейин куп утмай Оксокол ота кайнотасининг исмини айтиб дарвозадан кириб келди. Кайнона махалла оксоколини кириб келгани бежиз эмаслигини уйлаб сабабини чамаладию бирдан ранг туси узгарди.
-- Абдужаббор нима ишлар килиб юрибсиз огайни?
Оксокол нигохларини нафрат билан кайнотага тикди. Абдужаббор ота хижолатдан ерга кириб кетгудай булиб кузларини узидан олиб кочишга уринди.
-- Эшитган одам нима дейди? Сиз углингизни рухини норизо килаётганингизни биласизми?
Оксокол энди нина ютгандай бесаранжонланаётган кайнонага чогланди.
-- Ота она учун хар бир фарзанд хам жигар конидан булган бирдек фарзанди. Нега энди катта углингизни гамини еб дунёга келиб дарддан азобдан боши чикмай кетган болангизни рухини нотинч киляпсиз? Уялмай нетмай қизларингни олиб турмушга чикиб кет деб айтибсиз.
Она хак гапларнинг таьсирига дош беролмай уввос тортиб йиглаб юборди.
-- Хуш келинингиз турмушга хам чикиб кетди дейлик сизга бундан нима наф. Сиз сал булсаям огринмайсизми? Сиз уни шу умидда келин килганмидингиз. Келинингиз турмушга чикиб кетган такдирда хам кизлар шу уйда колади. Бу уй невараларингизники тушундингизми!......
БЕВА АЁЛНИ ХАЁТИ...
Мадина айвон устинига суянганча уйланиб турар, овсини Сожидани гаплари сираям эзгулик сари эмаслигини тушунгандай буларди. Лекин ишонгиси келмасди. Чунки шунча йил катта бир ховлида бирга яшашдилар. Эри улгандан бери унга тинчлик йук. Бир йилдан бери овсини Сожида уни уз холига куймайди. Товба кайнота кайнонаси хам бу гаплардан хабарлари бор. Лекин улар хам жим.
Бечора дардини кимга айтсин якин одами ким? Акаларигами уларнинг хам уз ташвишлари бор. Янгаларигами? Ёлгизлик уни жуда кийнаган махал бу машмаша керакмиди.
-- Онажон йигладингизми ким хафа килди?!- деди катта кизи Окила.
-- Йук кизим хеч ким хафа килмади,узим чарчабман шекилли сенга шундай туюляпти кизим- дея Мадина куз ёшини кизидан яширишга чогланиб кизини сочларини силади.
-- Онажон сиз ниманидир яшираяпсиз жуда чарчаганингизда хам бундай гамгин холга тушмас эдингиз узингиз айтардингизку киз бола онасига сирдош булади деб айтинг ким хафа килди,бувимми....?- деди Окила.
Мадина эса кизи хам хамма нарсага тушуниб акли етадиган булиб колганини англаб уни чалгитиш учун:
-- Юр кизим ундан кура Она бола бир палов пиширайлик хадемай синглинг хам мактабдан келиб колади!- деди Окилага.
Мадина кизи бу жавобдан кунгли тулмаганлигини билиб ичидан зил кетди. Узи хам етимликни бошидан кечирган билади,энди болалари хам етимлик тунини кийишганидан кунгли уксиди. Эх шунчалар хам хаёт шафкатсиз буладима - аа....
-- Мадина нима булди уйлаб курдингизми? Хар калай узингизга хам яхши булади ёлгизлик ёмон дея яна эски кушигини бошлади. Ойимлар хам биз рози, Мадина хам хали ёш чиройли аклу хуши жойида, вактида биттани этагини тутиб оила кургани яхши эрта индин кизлари улгайиб турмушга чикиб кетишса бир узи шуппайиб колади. Колаверса ота тарбияси керак киз болага деяпти. Мадинахон мана мени айтди дерсиз турмушга чиксангиз хаётингиз яхши булиб кетади. Бирорта фарзанд талаб булсаку бахтингиз деб гапини давом эттирарди Сожида.
Мадина овсиниинг гапларини эшитишга токати етмай гапини булди:
-- Эй опа булди бир ками буйи етай деб колган кизларимни угай ота остонасида хор килишим колувди. Мен хеч каёкка кетмайман кизларим хам шу ота уйида улгайишиб шу уйда колишади. Сиз мени ташвишимни килмай куя колинг кизларимни бахти очилиб кетгани яхши мен ёлгиз колмайман унгача Худо омонликни берсин.
-- Ха энди айтдимда ёлгиз колиб кетманг дейманда. Сожиданинг ранги туси узгариб аранг тилида шу жумлалар айланди ва бузрайганча афтини бурди.
-- Мен хам бегонаникига кизларимни сигинди килиб юрмайман, отасини рухини нотинч килмайман киёматда отасининг юзига кайси юз билан карайман. Опажон агар мени хафа булмасин десангиз бошка менга бу хакда огиз очманг илтимос. Куйган юрагимга сиз хам намакоп сепманг.
Овсин энсасини котириб юзини четга бурди.
Мадина жонидан утиб кетган гапларни тахлил кила туриб бу фикрлар факат овсинига эмас кайнота кайнонаси ва кайногаларига хам тегишли эканини чамалади.
Сожида овсинининг туртта угли бор. Туртталаси хам уйланиш ёшига етиб колишган. Уларни уйлантириш учун эса уй йук. Хаммаси тилини бир килишиб Мадинани алдаб авраб уйдан чикаришмокчи. Угилларининг хам бирини шу уйга уйлантиришмокчи етим кизларининг хам уйига эга чикишмокчи.
Нима килсин экан а...бу можаролардан кандай кутилсин экан. Мадина туну кун шу уйлар устида уйлар ва бош котирар эди. Кунда кун ора кайнонаси ва овсинининг наштар каби юрагига санчилувчи сузларидан озарда булган юраги огриб кайфияти бузуларди. Дардини айтай кунглини бушатай деса ёнида бир дардкаши йук. Эх кани эди Ота ва Онаси хаёт булсаю уларнинг багрига бориб бир оз дардлардан чекиниб уларнинг багрига борса. Уларга эркаланиб гамларини бир оз булса хам унутса.
Эртага нима булиши ёлгизгина Аллохга аён эди.
Ушанда Мадина учинчи синфда укир эди. Ота онаси узок кариндошлариникига туйга борадиган булишди. Онаси акаларига туйдан кечрок кайтишини синглисига куз кулок булиб туришини кайта уктириб Мадинани багрига босиб йулга чикишди. Шу куни илк бора ота онаси билан туйга боролмаган Мадина тумтайиб аразлаб ,хеч ким билан гаплашмасдан колди......
Ўғил бола келажакда катта бизнесмен бўлиши, пул топар боймат бўлиши учун мактабда аълочи бўлиши шарт эмас, Университетда олий баҳоларга ўқишини ҳам ҳожати йўқ
Ота-оналарга юбориб қўямиз
/channel/GuzorMMTByoshlari
🐈 Нейротармоқ ясаган ушбу лавҳа кўпчиликни лол қолдирди
Оббо нейротармоқлар нималарни ўйлаб топишмайди..
/channel/GuzorMMTByoshlari
#диққат
Қўлидан телефон тушмайдиган танишларга юбориб қўямиз 🤣
/channel/GuzorMMTByoshlari
⚡️Maktab o'quv xonalari harorati necha gradus bo'lishi kerak?
Ta’lim muassasalarining o‘quv xonalarida mashg‘ulotlar o‘tkazishda mehnatni muhofaza qilish talablariga muvofiq o‘quv xonalarida havo harorati yengil jismoniy ishda 21º C, o‘rtacha og‘ir ishda 17º C va og‘ir ishda 16º C dan past bo‘lmasligi kerak.
Shuningdek, ta'lim muassasidagi ayrim xonalar harorati quyidagicha bo'lishi lozim:
Sport zalida muntazam ravishda harorat 18º C – 20º C, havoning namligi 50 – 60 foiz;
Fizika o‘quv laboratoriya xonasida muntazam ravishda harorat 18º C – 21º C, havoning namligi 40 – 60 foiz bo‘lishi kerak.
Shuningdek, ta’lim muassasasi hududidagi hojatxonalar issiq suv va kanalizatsiya tizimiga ulangan bo‘lishi lozim.
Ta’lim muassasasida kanalizatsiya tizimi yo‘q bo‘lganda davlat sanitariya nazorati organlari bilan kelishilgan holda ta’lim muassasasida yer qatlamini ifloslantirmagan holda dushxonalardan va yuz-qo‘l yuvgichlardan suv oqmaydigan qurilmali axlat o‘ralarining mavjud bo‘lishiga ruxsat etiladi.
💰Oylik bot
/channel/GuzorMMTByoshlari
Группа, обед... 😋
Иш ўз вақтида, овқат ҳам ўз вақтида бўлгани яхши.
Тушлик қилаётганларга ёқимли иштаҳа!
/channel/GuzorMMTByoshlari
Душманингдан бир марта эҳтиёт бўл, дўстингдан эса минг маротаба...👇
/channel/GuzorMMTByoshlari
Мошинасига янги балон оламан деб юрган танишларга юборинг 👇
/channel/GuzorMMTByoshlari
.... Ўғлининг ҳаракатларидан кўнгли тўлмаётган Саида бақира кетди:
- Нега имиллайсан, тезроқ қимирласанг бўлмайдими?
Носиржон йиғлаб юборди.
- Қиз болага ўхшаб йиғлама, тезроқ юр!
Носиржон қоқилиб, йиқилди. Аяси уни турғизмади.
- Тур ўрнингдан, лапашанг, ўзинг тур!
Ҳар куни аҳвол шу. Саида кўзи ожиз ўғлига турли юмушларни буюриб, қийнагани-қийнаган. Қўшниларнинг «Ёш жонига раҳмингиз келсин, кўзи кўрмаса, қандай қилиб идишларингизни ювади, қандай қилиб уйларингизни супуради?» дейишларига ҳам парво қилмайди. Нодирбек ўғлининг ожизлигидан бир куюнса, хотинининг тошюраклигига икки куяди. Синглиси туғилгач, Носиржоннинг иши кўпайди. Энди синглисининг бешигига «қоровул» бўлди. Бир куни бешик тебратиб ўтирган эди, ойиси кириб, бир сиқим тугмачаларни гилам устига сочди:
- Қани, гиламдаги тугмачаларни тер-чи, санаб, нечталигини айтасан.
Носиржон эмаклаб, гиламни пайпаслаб, тугма тера кетди.
- Бўлди, ойижон.
- Нечта экан?
Соғлом болалар ҳам бу ёшда санашни яхши билмайди, лекин Носиржон санаш тугул, каррани ҳам ёддан билади. Билмаса, онасидан нақ шапалоқ ейди-да.
- Ойижон, йигирма учта экан.
- Бекор айтибсан, улар йигирма бешта бўлиши керак, қидир, лаллайма!
Саида нарироқда ётган тугмачани олиб қўйди.
- Ойижон, биттасини топдим! — суюниб деди Носиржон.
- Бўпти, яна биттасини топ!
Носиржон минг ахтарса ҳам топа олмади.
-Топа олмаяпман, — деди Носиржон йиғи аралаш.
- Ҳа, дангаса, шуни ҳам эплай олмадингми? — ўғлининг бўйнига мушт туширди Саида.
Носиржон синглисини уйғотиб қўймаслик учун овоз чиқармай йиғлади.
Носиржон мактаб ёшига етди. Саиданинг қаҳри баттар ошди. Носиржон тенгдошлари қатори маҳалладаги мактабга бормади. Шаҳар четидаги махсус мактабга олинди. Яхшиям отасининг иш жойи шу тарафда. Ўғлини ўзи олиб бориб, тушлик вақти олиб келади. У мактабда унча қийналмади. Ўртоқлари ҳали санашни, ўқишни ўрганаётганда, у бемалол қўшиб-айириб, матнлар ҳам туза оларди. Ҳаракатли ўйинларда ҳам унинг олдига тушадигани йўқ эди. Тарбиячилар ҳам хурсанд, Носиржон бир қарашда кўзи ожизга ҳам ўхшамасди. Фанлардан, айниқса, мусиқага кўнгил қўйди. Пианинонинг олдидан кетмай қолди. Устози Саидани чақиртирди.
- Синглим, Носиржонда мусиқага қизиқиш ниҳоятда кучли. Алоҳида дарсларга кирса нима дейсиз?
- Бирон нима чиқса шуғулланаверинг.
Бу жавобдан устознинг таъби хира бўлди. Бироқ Носиржон билан астойдил шуғуллана бошлади. Йиллар ўтиб, Носиржон аввал шаҳар, кейин республика миқёсидаги танловларда ғолиб бўлди. Унинг яқин дўсти, доимий ҳамроҳи пианино эди. Оҳанглар орқали у дунёни кашф эта бошлаган эди.
Носиржон ўн тўрт ёшида Халқаро танловга таклиф қилинди. Бетховен туғилган юртдаги дунёнинг манаман деган созандалари чиққан саҳнага чиқар экан, Носиржонни ҳаяжон босди. Устози уни пианино қошига етаклаб борди. Елкасини силаб, далда берар экан, унинг қулоғига пичирлади:
- Бардам бўл, ўғлим, омадингни берсин!
Носиржон бир дам тин олди. Минглаб томошабин нафас олмай, унинг нимани чалишини кутарди. Носиржон шунча йиллар давомида юрагида тўпланган дарду аламлари, изтиробларини оқ-қора клавишларига тўкиб солди. Куй авжига чиқиб борар экан, унинг қалби нурланиб, ёруғ бўлиб бораётгандек, дардлари ариб, кўнгил ойнаси тозариб бораётгандек эди. Куй сеҳридан жодуланган тингловчилар эса кўзларидаги ёшни ҳам артмас, Носиржонга қўшилиб, хаёл оғушида парвоз этардилар.
Куй тинди. Бир муддат томошабинлар жим қолишди. Носиржон «Яхши чала олмадиммикан?» деган хавотирга тушди. Аммо кутилмаган олқиш ва қарсаклардан қадимий кошона ларзага келди. Олқишлар узоқ вақт тўхтамади. Ҳакамлар томонидан «Ўзбекнинг Бетховени» дея улуғланган Носиржон танловнинг бош соврини билан мукофотланди.
Носиржоннинг Венадан қайтиши тўйга айланиб кетди. Унинг концертини телевизорда кўрган қариндош-уруғ, маҳалла-кўй, қўни-қўшнилар, таниган-танимаганлар уларнинг уйига оқиб келаверди. Носиржон ўқиган мактаб раҳбарлари, шаҳарнинг катталари келишди. Ота-онаси шодликдан гўё осмонда учиб юришарди. Айниқса, Саида ўзини қўярга жой тополмасди. .......
❗️Тошкентда яшовчи аёл ўлган мушугини қабристонга дафн қилдирди.
Юнусобод туманидаги қабристонлардан бирида Мушук Мими қиз кўмилгани ва унга қабртош ўрнатилгани аниқланди.
Аслида, ҳайвонларни кўмиш учун алоҳида жойлар мавжуд. Жониворлар ўлимидан кейин ҳам турли касалликларни тарқатиши мумкин.
/channel/GuzorMMTByoshlari
Оксокол мархум укасининг хотини кувиб унинг уйида углини уйлантиришни максад килаётган ака ва хотинига хам бундай разилликга бориши яхши эмасликни айтди. Уятдан узларига жой тополмаётган андишасиз кариндошлар, жуда кескин айтилаётган гапларни инкор этиш учун гап топа олмадилар. Ота изига кайта туриб Мадинага уйни керакли хужжатларини тайёрлашни айтиб уйни катта кизининг номига расмийлаштиришни уктириб утди.
Махалла оксоколини кузатиб куйган Абдужаббор ота бошини куйи соганча титрок ва аламли овозда узр суради.
-- Келин илтимос бизни, кайнонангизни акангизни ва овсинингизни кечиринг. Сизга куп озор бердик, хом сут эмган бандалармиз хаммасиз хам адашамиз хато киламиз. Бизни нотугри тушунибсиз кизим. Аслида бу гапни чин дилдан айтмагандик. Турмушга чикишни айтиш бизнинг бурчимиз эканлигини кайнонангиз билан айтгандик. Рахмат сизга бизни углимизни хурмат килганингиз учун кадрлаганингиз учун.
Кайнотанинг овози бугилиб, кузига ёш келди.
-- Бу уй сизники, невара кизларимники. Сизларни хеч ким уз манзилингиз ва маконингиздан айиролмайди. Мана мен сизларни сунгги нафасим колгунча химоя киламан!
Мадина кайнотасининг сузларини тинглай туриб аллакандай тушунишсиз хиссиётлар билан карокларини ёшга тулдирганча, бутун кучини тилига туплаб:
-- Рахмат Дада .- дея олди холос...
Ха азизлар мана узингиз гувох булгандек хаётда шундай жигарлар хам учраб тураркан. Ахир бу опамизни айби нима,бева булиб колганими фариштадай сингилларни айби нимада,етимлигидами Мардонбек борида улар керак ,йугида бегона булишдими хеч бир опа сингилларимизнинг бошига бундай кун тушмасин.. Аллох узи асрасин....
Вакт ажратиб укиганларингиз учун рахмат..
Ха мени хикояларимни укиган факат укиган мухлисларга соглик тилайман бахт тилайман тинчлик тилайман...
КРИК ДУШИ ШУХРАТ.
/channel/GuzorMMTByoshlari
Акалари билан мактабдан кайтиб онаси тайёрлаб кетган овкатлардан тамадди килган булди. Барибир Онаси ва Отасини каттик согинган уларни кургиси келиб,томогидан хеч нарса утмади. Кеч тушиб осмон ой юлдузлар билан мунаввар булди хамки мехрибонларидан дарак йук. Кизалок кечкурун туз тотмади. Дарвозахана ёнидаги уриндикда оёкларини кучоклаганча ота онасини кутиб утираверди. Акалари канча алдаб аврамасин овитиб эркаламасин Мадина уйига кирмади. Охири деворга суяниб ухлаб колган сингилчасини катта акаси кутариб олиб кириб,уз жойига ёткизиб куйди.
Кизча тонгда орзикиб уйгонди. Онам билан отам келишгандир аммо уларнинг ётоги бушлигини курган мургак кунгил яна умидсизлик денгизига чукиб колди. Онамни согиндим отамни согиндим дея инжикланиб эркаланиб мактабга хам бормади. Сунг эса тушдан кейин амакиси ва тогалари ота онасининг куйиб корайиб кетган жасадларини топиб келишди. Маьлум булишича улар кечки пайт туйдан кайтаётиб йулда юк машинасига тукнаш келиб,автохалокатга учрашибди.
Уша машьум куни уйларида киёмат булди. Ота онасининг улимидан кейин Мадина бутунлай узгарди. Дугоналарига кушилиб уйнамас акаларига эркалик килмас хеч кимга бир огиз суз демасди. Отаси билан онасининг маракалари утиб, буваси ва бувиси Мадиналарникида яшай бошлади.
Яна тонг отиб кун ботиб кунлар утиб кетаверди. Бу шавкатсиз дунё бир оиланинг ойи куёшини сундириб,яна уз урнида айланаверди. Йил утиб Мадинанинг тунгич акасини уйлантиришди. Тохир акаси ва Рохила келин ойиси чиндан хам Мадинага ота оналик килишга харакат килишди. Вакт соати келиб угилларини хам уйлантиришди. Алохида уй жойлар килиб чикишга кумаклашишди. Мадинани тогасининг углига узатишмокчи булишиб юришганди. Каердан кайнонаси пайдо булдию Рохалага ёпишдию куйди.
-- Мана шу кайнисинглингизни мен келин килсам бошини силаб оналик мехрини берсам.- деб.
Акалари бошида кунишмади. Аммо келин ойиси аёл эмасми совчи хотиннинг бадавлат пулдор эканлигини куриб,унинг ёлгон ваьдаларига чиппа чин ишонди колди.
Мадина бу хотин шунча кизлар туриб нега мени келин килмокчи булди экан дея хайрон буларди. Туйдан кейин бунинг асл сабабларини англаб етди.
Куёв Мардонбек асли хаста экан хаттоки ногиронлик нафакасини хам олар экан. Шунинг учун у кунгилчан мехрибон ва беозор эди. Мадина бу дилкаш йигит билан тез иноклашиб кетди. Келин куёв дили дилидаги гапларини дарду хасратлари ва орзуларини айтиб диллашишарди.
Хуллас ёшлар бир бирига мехр куйишга улгуришди. Мадина эрининг жуда хам ха жуда мехрибонлигини гамхурлигини жон жонидан хис этиб турар,бу билан етимлик тиги малхам топарди гуё. Йил утиб бу мехр мухаббатни янада мустахкамловчи ришта ,кизалоги дунёга келди. Унга Мардонбекнинг узи Махлиё деб исм берди. Мадина бахтиёрлиги шоду хуррамлигига куз тегиб колмасин дея гохида узидан чучиб хам коларди. Нимага деганда фарзанди тугилиб Мардонбекка куч киргандек булганди.
Энди олдингидек йутали каттик хуруж хам килмас тез тез иситмалаб тер ичида алахсирамас эди. Бутунлай тузалиб кетдилар Худо хохласа деб келинчак иккинчи кизалогини дунёга келтирди. Эрининг кувончи биринчи кизининг кувончидан зиёда булди. Махлиёга дугона булди бир бирига дилдош сирдош булади. Иккинчи кизига мархума кайнонасининг исмини берди Мохира.
Икки кизалок хамдармон булиб яшайверишди. Мадина эса болалар рузгор ташвиши билан булиб эрининг касаллигини унитибдию дард тобора холдан тойдириб, Мардонбек узини тетик тутишга уринардими хар калай. Турмуш уртогини тушакка ётиб колиши Мадинани саросимага солди. Табибу шифокорларнинг текшируви касалликнинг сунгги боскичига келиб колганлигини тасдиклади.
Хуллас саккиз ойлик тушакдан сунг Мардонбек Мадинанинг ярим кунглини яна хам укситиб эгасиз фарзандларини отасиз колдириб бу ёруг дунёдан видолашди. Окибатсиз кариндошлари эса Мадинани азоб ситамлардан кийнашдан чарчашмаяпти. Шурлик эрининг рухи Мадинанинг нотинчлигидан безовтадир........