Hazrati Fotima onamizning hollari bilan bizning holimiz qay darajada🥺
O'zimizga xolis baho beraylik, aziz, dildoshim
СЕН СЕЗМАГАН ЖАЗОЛАР
Бир одам солиҳ кишилардан бирининг олдига келиб:
- Ҳар бир гуноҳ учун жазо бор деб эшитганман. Мен Аллоҳга кўп гуноҳу маъсият қилганман, лекин, ҳеч жазоламади-ю? - деди.
Солиҳ киши:
-Эй, ўғлим! Балки Аллоҳ сен ўзинг билмаган ҳолатда жазолаб бўлгандир!- деб жавоб қилди.
Бояги киши "Қанақасига?!" дея таажжубланди.
Солиҳ одам:
- Сени гуноҳ-маъсиятлардан лаззат оладиган қилиб қўймадими?!
- Қуръон тиловатисиз ҳафталар, ойларни ўтказиб юборадиган қилмадими?!
- Қанчадан-қанча тунларда қоим бўлишдан маҳрум этмадими?!
- Тилингни зикрдан тўсиб қўймадими?!
- Сени мансабпараст, дунёга меҳр қўйган, пулдан ўзгани севмайдиган қилиб қўймадими?!
- Тоат-ибодатларни сен учун оғир қилиб қўймадими?!
- Тилингга ғийбат, чақимчилик, ёлғонни осон қилиб қўймадими?!
- Охиратни унуттириб, дунёни энг улкан ташвишинг қилиб қўймадими?!
Мана шу хорликларнинг барчаси, Аллоҳнинг сен сезмаган жазоларидир, - деб, жавоб берди.
Hali ham kech emas...
Albatta, buni bugungi asrning har bir insoni eshitishi shart!!!
Oxirigacha diqqat bilan qayta-qayta tinglang, o‘zingizni va yaqin dilbandlaringizni tashxislang!
Офтобагардон нима?
Савол:
ҳазрати офтобогардон нима? унда угрини топиш учун афтобани уртага куйиб курЪондан уқилади, эмишки агар угирланган нарса кайтарилмаса, угри шишиб кетар экан. Бу сехр эмасми?
Жавоб:
Бу бидъат ва хурофотдан бошқа нарса эмас.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
http://savollar.islom.uz/savol/1813
Каналга уланиш учун👇
https://elegram.me/joinchat/Amxt4j-ZGmfdTyqsyl79Cw
Опен буджет ва овоз бериш
12:59 / 14.11.2022 | Bekzod Ziyodullayev | 1238
Ассалому алайкум! Ҳозир Open Budget га лойиҳа киритиб, энг кўп овозга эга бўлгач, давлат томонидан маблағ ажратилади ва лойиҳа амалга оширилади. Шу ўринда, лойиҳаси ютиб чиқиши учун, овозларни пулга ва пепси-кола эвазига сотиб олиш ва шу нарсалар эвазига адолатсиз овоз бериш динимизда қанчалик қораланган? Ахир, бу лойиҳалардан кўра яхшироқ, пулга ҳақиқатда муҳтож ва фойдалироқ лойиҳалар борки, уларга овоз берилмайди. Овоз, (пул ва шу каъби моддият эвазига эмас) номзодлар ичида энг маъқулига берилади-ку?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Овозлар ҳаққоний бўлиши лозим. Уларни пул эвазига сотиб олиш йўли билан лойиҳани ғолиб бўлишига эришиш қонун-қоидаларга ҳам, шариат мақсадларига ҳам тўғри келмайди. Овоз берувчи ҳар бир инсон пул учун эмас, айнан ўша лойиҳанинг амалга ошишини жамиятга фойдали деб билгани учунгина овоз бериши керак. Акс ҳолда ҳақни ўз ўрнидан бошқа ерга қўйган бўлади. Бу эса бошқа лойиҳаларга зулм бўлишини тақозо қилади. Валлоҳу аълам!
Аёл бир китобни ўқийдиган бўлса, уни эри ва болалари ҳам у китобни ўқигандай бўлади.
Изоҳ: “Отамизнинг аёллар илмига бўлган рағбатини уларга берадиган таърифларидан сезар эдик. Бирор аёл учун мақтов келтирмоқчи бўлсалар, мақтов ўлчовлари «У ўқиган, илмли аёл», дердилар. Агар қайсидир аёл кишидан норозиликларини ифодаламоқчи бўлсалар «Ҳа, ўқимаган-да», дердилар. Уларнинг наздидаги ўлчов – ўқиш эди”,
Одинахон Муҳаммад Содиқ.
@IkromSharif
Kitob nolasi
Sizni charchatadi telefonlar ham,
Oinai jahonu kompyuter ichi.
Dardingizga ular boʻlolmas malham,
Bunga temirlarning yetmaydi kuchi.
Anglaysiz bir kuni boʻlsa hamki kech,
Qay yerga uzangan haqiqiy hayot.
Oʻzga bir saodat topolmaysiz hech,
Meni javonlarga qamab qoʻygan zot!
Kutaman vaqtimni koʻzda jolasiz,
Zotan naf koʻrmadim qarshi bormoqdan.
Meni qoʻmsay-qoʻmsay sezib qolasiz –
Ilmni oʻrganib boʻlmas tarmoqdan.
Omadlar tilayman ishlaringizga,
Nachora oʻzgardi holat ham, did ham.
Kirib chiqar hali tushlaringizga
Titilgan varoqlar ulashar hid ham,
Mayli-da, hozircha befayzdir rasta,
Lekin kun keladi hammasin buzib –
Shundoq jar yoniga kelganingizda,
Salomat qolasiz menga qoʻl choʻzib.
Men gina qilmayman hech qachon sizga,
Burmayman siz kabi yotga yoʻlimni.
Qaytarib oʻtmishni xotirangizga,
Sizga jim tutaman ikki qoʻlimni...
⠀📣📣📣 DIQQQT E‘LON!!!
AISHA.UZ ONLAYN KURSLARI
🎓 DARSLAR:
tajribali ustoza ASHUROVA NARGIZA tomonidan olib boriladi
DARS YÒNALISHI:
✅ FONETIKA-HARFLAPNI TÒĜRI TALAFFUZ QILISH📚
✅ QOIDA ASOSIDA ÒQISHNI ÒRGANISH📖
✅ HARFLARNING MAXRAJLARI VA SIFATLARI💎
📆 Darslar : Haftada 3 kun
⏰Dars vaqti: kelishiladi.
⏳Kurs davomiyligi 3 oy
15 APRELDAN boshlanadi.
Anketa↩️
1⃣ - Arab harfini taniysizmi?
2⃣ -Ism, sharifingiz\ tug'ilgan sana\ qayerdansiz?
3⃣ - Òqishga astoydil kirishmoqchimisiz?
● Anketani mukammal to'ldiring↩️
● To'lovni amalga oshiring↩️
Admin bilan boĝlanish: @MuhammadUsmon7779
🪪 Oylik to'lov: 400 ming sòm
📚 Biz bilan birga QUR'ONI KARIMNI uyingizda òtirib yanada mukammal òrganing 🌺
Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh!
Qilgan amallarimizni, xulqimizni, gapirayotgan gap-so‘zlarimizni o‘ylasam, rosulullohga qanday yuzlanaman? Men nafaqat farzlar, balki sunnatlaringizni ham mahkam tutdim, shirin so‘z bo‘ldim, haliym bo‘ldim, hech kimga ozor bermadim, sabr qildim, jahl qilmadim, nafrat qilmadim, deya olamanmi??? Afsus, yo‘q... Siz, kofirlargada hurmatda bo‘ldingiz, hatto chaynab non yedirdingiz. Men esa, men esa musulmon birodarlarimgada mehr berolmadim, ularni kechirolmadim, toqat qilolmadim, isyonlar ichida yashadim, muhokama qildim, hukmlar qildim, o‘z dilbandlarimizga go‘zal xulq ila muomalada bo‘lolmadim, ularga sizni tanitolmadim, sabrni o‘rgatolmadim, ular sizni emas, qaysidir qo‘shiqchi yoki fudbolist yoki polvonni, chempionni, boyni, aktyorni havas qilib kuzatishdi. Bunga faqat va faqat o‘zim aybdorman. Chunki o‘zim sizni yaxshi ko‘raman, desamda asli qalbimda yorimning g‘ami, uning nuqsonlarini tuzatish, unga to‘g‘ri yo‘lni ko‘rsatib qo‘yish, boshqalarning aybini ko‘rish va tuzatish, maslahatlar berish, dunyo, qorin g‘amida bo‘lib, asli oxirat uchunmas, dunyo uchun yashabman. Amallarim ham riyo, xo‘jako‘rsinga bo‘lib qolibdi. Ko‘chada, ishda tavozeli, shirinso‘z, "Alloh rozi bo‘lsin", " MashaAlloh", "Subhanlloh" kabi jumlalarni ishlatibmanu, uyimda esa qoshlarim, ko‘zlarim uyilgan, jahl, minnat, baqir-chaqir, qo‘pollik, asl johilligim kabi nafsimning asl holi namoyon bo‘lib boraveribdi. Axir insonning asl kimligi o‘z oilasi ichida qanday xulq sohibi ekanida bilinar ediku!!!
Yo, rosululloh, siz emasmidingiz oilasida ham, ko‘chada ham bir xil inson bo‘lgan, xulqi Qur'on bo‘lgan, ibrat bo‘lgan? Nahot bularni unutdim, nahot munofiqman?
Yo rosululloh, ro‘zi mahshar qanday boraman, yoningizga? Menga ham kavsar suvidan bering deb qanday aytaman, bu amallarim bilan Jannat eshigiga bora olarmikanman? Hali kavsar u yoqda tursin... Shuncha amallarim bo‘la turib, Allohimning diydorini ko‘ray, deya ayta olamanmi, deb o‘ylab qolaman🥹😥
Yaxshiyamki, hali tirik ekanman, yaxshiyamki, hali nafas olyapman, yaxshiyamki, hali imkon bor, tuzatishga, istig‘forga, tavbaga. Bugundan o‘zimni faqat o‘zimni isloh qilaman, farz va sunnatlarga qat'iy bo‘laman, hech kimni emas, faqat o‘zimni taftish qilaman, muhakama qilaman, tuzataman va ibrat bo‘laman, sizga so‘z beraman, yo Rosullulloh! So‘z beraman, astoydil bo‘laman, Robbimning jamoli va sizning chin ummatingiz bo‘lish sharafi menga ham nasib etsin!!!
Bu satrlarni har bir o‘qiguvchi kimnidir tuzatish uchun emas, o‘zini tuzatish maqsadidagina qayta-qayta o‘qisin, amal qilganlar esa niyatiga yetsin!
Amiyn, ya Robbil A'lamiyn!
Yozguvchi gunohkor banda
O'z fikringizni izohlarda yozib qoldiring. Sizningcha to'y qanday bo'lishi kerak?
Izoh yozish
💬Telegram 📷Instagram
@hazrat_inson
Yigit otasidan so‘radi:
- “Uylanishim uchun munosib ayolni qanday topaman?”
Ota javob berdi:
- “Munosib ayol topish mavzusini unutib turgin-da, bor diqqat-e’tiboringni munosib er bo‘lishga qaratgin”.
@tarbiyachi_blog
Sen yaratgan olamu inson go'zal,
Sen yuborgan Mustafo, Qur'on go'zal,
Sen buyurgan har amal, iymon go'zal,
Ruhlar ichra sunganing vijdon go'zal,
Bu go'zalliklar jamolingdan Sening!
Har ishing, har so'zu ahkoming buyuk,
Ham jazoying, hamda in’oming buyuk,
Qilganing insonga ikroming buyuk,
Jannatingdek dini Isloming buyuk,
Bu buyukliklar jalolingdan Sening!
Sen yaratmish ikki dunyoying tugal,
Har sifoting, hamma asmoying tugal,
Barcha manglaylarda imloying tugal,
Dillar ichra chekkan imzoying tugal,
Bu tugalliklar kamolingdan Sening!
#Husaynxon Yahyo
Расулуллоҳнинг Рамазондаги бир кунлари
Муборак ой келгач, Набий алайҳиссалом саҳобаларга унинг фазилатлари ҳақида сўзлаб берар, кеча ва кундузларни ғанимат билишга ундар эдилар. Рўзага доир шаръий ҳукмларни баён қилиб борар эдилар.
* * *
Саҳарликда бир нечта хурмо ёки оз миқдорда таом ва сув билан чекланар эдилар. Шунингдек, саҳарлик вақтини бомдодга қадар кечиктирар эдилар. У зот алайҳиссалом: “Саҳарлик қилинглар.Албатта, саҳарликда барака бор” (Имом Бухорий ривояти), дер эдилар.
Саҳарликдан сўнг эллик оят тиловат қилгулик вақт миқдорида намоз ўқир, азон айтилгач, бомдоднинг суннатини уйларида ўқиб, фарзинимасжиддаадо этар эдилар.
Масжидда қуёш чиққунига қадар зикр қилар, қуёш кўтарилиб, тахминан йигирма дақиқа ёки ундан кўпроқ вақт ўтгач, икки ракат намоз ўқир, мана шу суннатларни амалга оширган кишигаҳаж ва умра савоби берилишини айтар эдилар.
* * *
Набий алайҳиссалом Рамазонда янада сахий бўлиб кетар эдилар. Ҳатто саҳобалар у зот алайҳиссаломнинг яхшиликлари кўплигидан шамолга ўхшатишган.
Бу ҳақда Абдуллоҳ ибн Аббос розийаллоҳу анҳумо бундай дейди: “Набий алайҳиссалом яхшилик қилишда одамларнинг энг саховатлиси эдилар. Рамазон ойида Жаброил алайҳиссалом билан кўришганларида яхшилик қилишда шамолдан ҳам саховатлироқ бўлардилар” (Имом Бухорий ривояти).
* * *
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларига рўзғор юмушларида кўмаклашар, хусусан,Рамазонда кўпроқ лутф кўрсатардилар.
* * *
Шомга яқин кечки дуо ва зикрларни айтар, сўнг ифторлик қилардилар. Ифторликда янги етилган хурмо, агар топилмаса, қуруқ хурмо билан, мабодоу ҳам бўлмаса, бир неча ҳўплам сув билан оғиз очардилар.
* * *
Ифтордан сўнг масжидда шом намозининг фарзини ўқиб, уйга қайтардилар. Шом суннатини уйда ўқир, сўнг оила аъзолари билан бирга суҳбат қурардилар.
* * *
Хуфтонга азон айтилгач, масжидга чиқиб, хуфтон намозини ўқиб берардилар.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом саҳобалар билан масжидда таровеҳ намозини уч кун жамоат бўлиб ўқишди. Одамлар кўпайиб кетгач, умматларига бу намоз фарз бўлиб қолишидан қўрқдилар. Шундан кейин таровеҳ намози учун чиқмадилар. Умар ибн Хаттоб розийаллоҳу анҳу даврларида инсонлар таровеҳ намозини битта жамоат бўлиб ўқишди ва бу суннат ҳозирги кунгача сақланиб келмоқда.
* * *
Пайғамбаримиз алайҳиссалом Рамазон ойида қадр кечасининг савобини топиш мақсадида эътикоф ўтирардилар. Бир марта Рамазоннинг аввалги ўн кунлигида, кейингисида Рамазоннинг иккинчи ўн кунлигида эътикофга кирдилар. Қадр кечаси Рамазоннинг охирги ўн кунида экани маълум бўлгач, ўша вақтларда масжидда эътикофга кирадиган бўлдилар. Рафиқул аълога риҳлат қилгунларига қадар шу ҳолда бардавом бўлдилар. Ҳаётларининг охирги йилларида йигирма кун эътикоф ўтирдилар.
Ойша розийаллоҳу анҳо ривоят қилади: “Набий алайҳиссалом қачон (охирги) ўнлик кирса, белни маҳкам боғлаб, кечани бедор ўтказар ва аҳлларини уйғотар эдилар” (Бешовлари ривоят қилишган).
Имом Термизий раҳимаҳуллоҳ лафзида: “Охирги ўнликда ундан бошқада қилмаган ижтиҳодни қилардилар”, дейилган. Қадр кечасида кўп дуо қилишни яхши кўрардилар. Термизийнинг “Сунан”ида Ойша розийаллоҳу анҳо ривоят қилади: “Эй Аллоҳнинг расули, қадр кечасини топсам, қандай дуо қилай?” дедим. У зот: “Аллоҳумма иннака ъафуввун каримун, туҳиббул ъафва фаъфу ъаннии”(Аллоҳим, албатта, Сен кечиргувчи, Карим зотсан. Кечиришни яхши кўрасан, мени афв эт),деб айт.
Охирги ўн кунида аҳл-оилаларини ҳам ибодатга уйғотардилар. Уларни ухлаётган ҳолатида қолдирмасдилар. Бу билан барча эркакларга оиласини дунё ишларига эмас, балки Аллоҳнинг тоатига рағбат қилдиришга ҳарис бўлишда ўрнак бўлганлар. Аллоҳ таоло айтади: “Эй имон келтирганлар! Ўзларингизни ва оила аъзоларингизни ёқилғиси одамлар ва тошлар бўлмиш дўзахдан сақлангиз” (Таҳрим сураси,6-оят).
@mehrob_uz
Bolalar kattalarning kayfiyatini sezadi. Kattalarning asabiylashishi va o‘zaro janjal qilishi, baland va tajovuzkor ohangda gapirishi bolalarga darrov ta’sir qiladi. Quyidagi eksperimentga qarang, psixolog tajriba o‘tkazgan, bolaning kayfiyati naqadar tez o‘zgarib qolishiga e’tibor bering.Quvnoq oʻynab turgan bolakay choʻchib qoldi, psixolog bilan oʻynashga savollariga javob berishga ishtiyoqi qolmadi, bir yaxshi xursand oʻynab turgan edi. O‘zingiz uchun xulosa chiqaring.
✍Iroda Ahmed
/channel/YaqinOzbek
Assalom alaykum😊
Barcha o'quvchilarimizga va'da qilingan Ramazon kundaligi✅
Marhamat o'zingizga saqlab oling va kun davomida kunlik vazifalarni bajarib to'ldirib boring✅
Telegram💬| Instagram📹| Youtube📹
🎵 14 Yunus Emro soundtrack
🌹 БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ 📲
☪️ «ЮНУС ЭМРО СEРИАЛИ»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/TxbW7iqgZasqwXYB
Қачон Уни тилинг билан зикр қилсанг тоибсан*. Дилинг билан зикр қилганда соликсан. Сирринг* билан зикр қилганда эса орифсан****.
Имом Абдулқодир Жийлоний роҳимаҳуллоҳ
---
* тавба қилувчи.
** Аллоҳга қалбан яқин бўлишни қасд қилган мурид.
*** Аллоҳ томонидан келадиган маърифатларга ўрин бўлган қалбнинг тўри.
**** Аллоҳни таниган маърифат эгаси.
@MubashshirAhmad