Қўлга тушган ёлғон
Тўрт талаба тўйга борди. Эртасига имтиҳонлари бор бўлишига қарамай, ўйин-кулгига берилиб кетишди. Ярим кечада уйга қайтиб келишди ва қотиб ухлашди. Тонгда туриб роса бош қотиришди ва ўзларича бир йўл топишди.
Дарсга юз-қўлларига мой суртилган ҳолда келишди. Кеча тўйдан қайтаётиб машинанинг баллони ёрилиб кетгани, тузатишга роса уринишгани, лекин имкони бўлмагани ва шу сабабли имтиҳонга тайёргарлик кўра олмаганларини айтишди. Устоз уларнинг узрларини қабул қилди. Имтиҳонга ҳозирлик кўриш учун яна уч кун муҳлат берди.
Учинчи куни талабалар пухта тайёрланиб келди. Устоз бу жуда муҳим имтиҳон экани, унда ҳеч қандай алоқа воситаси, китоб ёки қайдлардан фойдаланиш мумкин эмаслигини уқтирди. Ҳар бирига оқ қоғоз ва елимланган тест конвертини бериб, алоҳида-алоҳида хонага киргизди. Талабалар саволга бемалол жавоб берамиз, аъло баҳо нақд деб ўйлаганди. Бироқ конвертни очиб, ҳайрон қолишди. Унда ўша куни машинанинг қайси баллони ёрилиб кетгани сўралган эди. Табиийки, олдиндан келишиб олмаганлари учун ҳар ким ҳар хил жавоб берди. Ёлғонларининг умри уч кунга ҳам етмаган талабалар қўлга тушди ва имтиҳондан йиқилди.
@oriftolib
Бир нарсага эътибор бердим. Айтайлик бир феминист чиқиб, аёл ҳуқуқлари, гендер тенглиги ҳақида гапирса, ўзини исломий сифатида тақдим қилаётган кўпчилик унга қарши чиқади, инкор қилишни бошлайди, ўша гапларнинг динга қарши томонларини териб, урғуни қаратади. Бу нотўғри йўл.
Ёки бундай гаплар аёлларимизни ёмон йўлларга бошлайди, жамият тескари бўлиб кетади, деб вахима ҳам қилинади. Йўқ, бирор нарсанинг тескари бўлиб кетиши осон эмас. Доим ўрта, энг мос йўл танланиб қолинаверади. Оиладаги тарбия, узоқ йиллик анъаналар ва тушунчалар ҳам ўз ишини қилаверади.
Агар кимдир аёл ҳақлари ва эркинлиги ҳақида гапирса-ю, унга жавобан, Исломдан аёлнинг мажбуриятларини гапирилса, гўёки Ислом ўша юқоридаги ҳақларга қаршидек маъно чиқиб қолади. Аслида Исломда ҳам ҳақлар янада кўпроқ.
Масалан, бир либерал: аёл ҳам ишлаши керак, у ҳам пул топиши керак, деса, жавобан “аёл уйда ўтириши керак, кўчага чиқмаслиги керак” дейиш қанчалик мос?
Ундан кўра, Исломда аёл топган пуллар ўзиники, фақат ўзига сарфлаши ҳам мумкин, истамаса, рузғоргаям бермайди, дейилса, аслида Исломда аёл кўпроқ ҳақлироқлиги кўринади. "Келин қул эмас" дейилганда, "ишларни қилсин, ота-онага хизмат қилсин" деб мавзуни четлатмасдан, "ҳа Исломда ҳам келин қул эмас" деб айтавериш яхшироқ бўлмайдими? Бу билан келинлар иш қилмай қўймайди, хавотир олманг, лекин келинга қулдек қарайдиган қайноналарга нишон етиб бориши мумкин.
Менимча, аёл ҳуқуқлари бўйича муаммо борми, бор. Буни ечишни, бу йўналишда ҳолат яхшиланишини ҳамма истайдими? Истайди. Демак, либерал ҳам, консерватив диний олим ҳам чиқиб, Исломда аёл ҳуқуқлари (мажбурияти эмас) ҳақида ўз ҳолича параллел гапиравериши керак. Шунда эшитувчи яхшисини, қувватлисини танлаб олаверади ақл билан.
Шундагина бу мавзу икки томоннинг баҳс мавзуси эмас, икки томонни ҳам ўйлантирадиган умумий муаммо экани янада ойдинлашади.
Кўпчилик бразилиялик Роналдо деганда 2002 йилда ЖЧ тўпурари бўлиб, «Олтин тўп»ни қўлга киритган, «Реал»да кўп голлар урган Роналдони эслашади. Ёшроқ авлод, айниқса. Кейин ўша пайтларга келиб, транслациялар анча ривожланиб қолганди. Йўқ, у Роналдо ҳақиқийси эмас, ҳақиқийси, 1996-99 йиллардаги Роналдо. Бир ютубга кириб ўша даврдаги Роналдонинг видеоларини кўринг. Унақаси бўлмаган.
Месси ва Роналду энг муҳими, барқарорлик билан, узоқ йиллар юқори темпни ушлаганлари билан шу чўққига чиқишган, гап йўқ. Лекин маълум бир қисқа даврда энг яхши футболчи ёки кимнидир фаолиятидаги чўққи ҳақида гап кетганда, мен бразилиялик Роналдони ва Франциядаги жаҳон чемпионатини эслайвераман.
Ўшанда, ярим финалда Роналдонинг бир ўзи Нидерландия терма жамоаси ҳимоясига қарши қандай ҳаракат қилганини айтишим шарт эмас, буни кўриш керак. Ундан ҳам аҳамиятлиси, финал – Роналдо ва унинг шериклари Францияга қарши ҳеч нарса қила олмаган ва 0:3 ҳисобида ютқазган финал.
Ҳа, ўшанда Роналдо ҳеч нарса қила олмаганди. Бу футбол олами учун жуда ғалати туюлган, жуда кўп миш-мишлар чиқиб кетганди. Роналдо сотилибди, Роналдони ўйиндан олдин захарлашибди, Роналдо касал бўлиб қолибди ва ҳоказо.
Қанчалик рост, қанчалик асосли, эсимда йўқ, жиддий нашрлар ҳам ёзишганлигини эслайман. Қизиғи, бундай хабарларни ҳамма ахтарган. Интернет ҳозиргидек эмас, маълумотларнинг тарқалиш принциплари бутунлай бошқача, тўғри, лекин барибир, Роналдонинг ўйнай олмаслиги (аслида бутун Бразилия ўйнай олмаган) ортида футболдан ташқари нимадир борлигига ишончимиз комил эди негадир. Ахир, шунчаки футболчининг ўйини чиқмаслиги, ҳимоячилар уни яхшироқ қўриқлашлари ҳам мумкин-ку, тўғрими?
Месси ёки Роналдунинг муваффақиятсиз ўйинларини кўп кўрганмиз. Ҳатто улар ўзларининг энг яхши мавсумини ўтказаётган пайтларда ҳам. Табиий ва оддий ҳолат. Бўлиб туради. Улар ҳам одам.
Лекин бразилиялик Роналдо ҳақида ундай ўйлашмасди.
Бир баҳсда қизиқ фикр эшитиб қолдим. Аслида, жуда эски, атеистлар, динсизлар доим такрорлаб турадиган гап, негадир айнан ҳозир бу ҳақида ўйладим:
- Диндорлар бирор ёмон ишдан Худодан ёки дўзахдан қўрққанликлари учун қайтадилар, биз эса, ўз виждонимиз туфайли, шу ишнинг ёмон эканини, кимгадир зарар беришини билганимиз учун тарк этамиз. Яъни, биз янада самимийроқ, инсонийроқмиз, жазодан қўрққанимиздан яхши одам бўлиб олмаганмиз, - деди бир атеист.
Энди қаранг, инсоният пайдо бўлганидан турли гуруҳ, жамоат, жамият, давлат бўлиб яшаб келади. Инсонларнинг Худодан мустақил равишда қуриб олган ҳар қандай тизимида ҳам қонун бор, жиноят ва жазо тушунчалари бор. Яъни, Худони қўшмасдан гапирсак ҳам, бир одам жиноят қилса, инсонлар уни қонун билан жазолайдилар. Хўш, айтишимиз мумкинми, ҳар қандай инсон қонундан, қамоқдан ёки жарима тўлашдан қўрққани учун жиноят қилмаяпти, деб? Фарқи нима?
Инсонлар гуруҳи қанчалик ривожланиб, чўққига чиқмасин, энг мукаммал тизим ишлаб чиқмасин, барибир Худодан узоққа ўзиб кета олмаяптилар-ку, яъни жиноятга жазо берилмайдиган мукаммал жамият қура олмаяптилар-ку? Ахир энг «замонавий» жамиятларни ҳам ушлаб турувчи асосий тиргак - қонунларнинг адолатли ишлаши, жиноятчиларнинг жазоланиши эмасми? Буни олиб ташласангиз, ҳар қандай тизим чўкмайдими?
Инсоннинг фитратини Аллоҳдан яхшироқ ким билади? Бир неча йилдан кейин ўлиб кетадиган сенми?
Янги йил кутса бўладими, Наврўз кимнинг байрами, қабилидаги тортишувлар анча эски. Энди янгилари, ҳатто диний байрамлардаям чиқяпти - бир гуруҳ одамлар бугунни «арафа» деб атаб, орасида бир бирини табриклаётганлар бор, кейин эса, шунақаларни қувиб юриб, «арафа Қурбон хайитида бўлади, бу кунни арафа дема» дейишаётганлар бор.
Арафа сўзи, Арофот сўзидан олингани, бу хаж маросимидан, Қурбон хайитидан олдинги кундан олингани шубҳасиз, ҳа. Лекин ўзбек тилида бу сўз ўзгариб, бошқа маънога ўтиб бўлган, яъни, бирор кун ёки воқеадан олдинги кунларни англатади. Байрам арафаси, тўй арафаси, тадбир арафаси ва ҳоказо. Худди шу маънода, бугун Рамазон хайити арафасидир.
Бу сўзнинг кетидан қувиб, ҳаммани тўғрилаб чиқиш, бу билан курашиш шарт эмас. «Арафа» диний истилоҳдан чиқиб, ўзбекча сўзга айланган, бу урфда маълум одатлар (ош тарқатиш, масалан) шаклланган. Менимча. Бўлди, шу холос.
Нега намоз уйқудан афзал?
▪️ Чунки уйқу — тананинг чақириғига жавоб, намоз эса Аллоҳнинг чорловига жавобдир;
▪️ Чунки уйқу — кичик ўлим, намоз эса тирикликдир; уйқудан намозга туриб сиз тириласиз;
▪️ Чунки уйқу — тана учун, намоз эса қалб учун оромдир;
▪️ Чунки уйқу имонли ва имонсизларни бирлаштириб туради, намозни эса фақат иймонли одам ўқийди.
Бомдод намозининг вақти нақадар гўзал: эрталабги фарз намозини адо этиш сизни Аллоҳ ҳимояси остига олади; эрталабги қўшимча намоз бутун дунё ва ундаги нарсалардан ҳам яхшироқдир; эрталабги ибодат чоғида Қуръон ўқилганда фаришталар ҳозир бўлишади: «Қуёш оғишидан то кун қоронғусигача намозни тўкис адо қил. «Фажр Қуръони»ни ҳам. Албатта, «фажр Қуръони» гувоҳлантирилгандир» (Исро, 78).
О биродарим, опаю-синглим, ким нимададир яшаса — ўша билан ўлади, кимки нимададир ўлган бўлса — ўша нарса билан тирилтирилади.
Ибодат қилаётганлар сафида бўлинг ва фажр намозини ўтказиб юборманг. Дарҳақиқат, намоз уйқудан афзалдир
#намоз
(Русчаси келиб қолган эди таржима қилдим ва сизлар билан бўлишдим)
Кўпинча, илк мусулмон ким бўлган, деган саволга, аёллардан Хадича онамиз, эркаклардан Абу Бакр (ра), болалардан Али (ра) деб жавоб берилади.
Аслида шундай деявериш керак:
- Илк мусулмон ким бўлган?
- Хадича онамиз!
@iqtiboslar
Рус тилидаги «Заковат»нинг очилиш маросимида Миллий масс-медиа фондининг Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов иштирокчилар билан саломлашар экан, уларга республикамизда яшовчи халқлар тилида мурожаат қилди.
«Ўзбекистон — кўпмиллатли мамлакат. Биз турли тилларда гапирамиз, турли тилларда қўшиқ куйлаймиз, қарашларимиз турлича, бироқ Ватан учун юрагимиз бир хил оғрийди.
Ҳамаи моён каме точик ҳастем
Біз барлығымыз азғана қазақпыз
Ҳәммемиз азғана қарақалпақпыз
Биз кыргызбыз
Биз эхлимиз туркменлер
Мы все - немного русские.
Лекин нима бўлганда ҳам, биз барчамиз ЎЗБЕКИСТОНЛИКМИЗ!»
ЭНГ ЯХШИ НАСИҲАТ
Қабристонга борган пайтларингизда, бир машғулот тавсия қиламан: Қабрлардаги ёзувларни кўздан кечиринг ва марҳумнинг туғилган ва вафот этган йилларига эътибор бериб, ёшини ҳисоблаб кўринг.
Биласизми, кўча кўйда юрганда жуда кўп кексаларни, ёши биздан улуғроқ инсонларни кўп учратамиз. Бу бизни чалғитади, умрнинг ҳали узоқлигига ишора қилиб, дунёга кўпроқ боғлайди. Чунки кўча кўйда бирорта ҳам эрта вафот топган инсонни учратиш имкони йўқ, тўғрими?
Ишонаверинг, қабристондаги ёзувларни ўқиганда бутунлай бошқа манзаранинг гувоҳи бўласиз...
Бир масжид бор эди. Мусулмонлар намоздан кейин, тарқалишаётиб, шу атрофда доим юрадиган, кўринишидан бир девонани, кийинишидан ғарибни эслатувчи кишини албатта кўрардилар, хазил-хузул қилиб, «сиз энди қачон намоз ўқийсиз биз билан?» деб савол беришарди.
- Ўқийман, ўқийман, - дерди ҳалиги киши ва шу билан ўзи билан бўлиб кетарди.
Девона масжиддан нари кетмас, шу ернинг хизматини қилиб юрар, келувчилар учун қадрдондек бўлиб қолганди. Лекин ақли ноқис, илми йўқ, бир бечора ғариб, уларнинг олдида ким бўлибдики...
Бир кун ўша кун келди, ғарибга «инсоф берилди», у ҳам намоз ўқимоқчи бўлди.
- Қани бўлинг, таҳоратни олиб чиқинг, тақсир - деди имом кулиб.
Жамоат имомга жўр бўлди, ҳали сизнинг ўрнингизни олса-я, деб самимий хазиллашишди.
Албатта, ҳамма ғарибни яхши кўрарди.
Асрга азон чақирилди.
Ғариб жамоатга қўшилиб, намоз ўқиди.
Такбир, рукуъ, сажда...
Намоз якунланди.
Қарашсаки, ғариб ҳеч ўрнидан турмасмиш.
Кутишди, туртишди, «туринг энди, намоз тугади» дейишди, жавоб йўқ.
Саждани бунча севиб қолмаса, бу девона?
- Туринг, шомда келасиз, яна ўқиймиз, тақсир.
- Бугунга етади, ухлаб қолдингизми, биродар?
Ниҳоят у турди. Кўзларида ёш. Ранги оппоқ. Уни ҳеч ким бундай кўрмаганди.
- Йўқ, туришни истамайман, нега турғаздиларинг?
- Нега шу пайтгача намоз ўқимадим-а?
- Ўзларинг мазза қилиб, менга айтмапсизларда?
Ғарибнинг эътирозлари кўпайиб кетди.
- Тинчликми, нима бўлди ўзи? - хайрон бўла бошлашди намозхонлар.
- Эҳ, нега шу пайтгача индамагандиларинг? Нега ростини айтмадиларинг? Ахир саждада Аллоҳ жаннатни кўрсатаркан-ку? Нега шу пайтгача мендан яширдиларинг?
Намозхонлар бир-бирларига хайрон боқар, ғариб эса, «жаннатни кўрдим, жаннатни кўрдим» деб бақириб, кўчага югурди.
Мактабнинг асосий вазифаси ўқувчиларга билим беришдир. Шу билан бирга, нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунёда ҳукм сураётган жараёнлар билан таништириб бориш, вазиятлар ҳақида энг тўғри ва аниқ маълумотларни бериб бориш, ўқувчиларни кун тартибига тўғри шаклда тайёр бўлишларини таъминлаш борасида ҳам бир қатор ишлар қилиниши мақсадга мувофиқдир. Зеро бола ўз вақтининг катта қисмини мактабда ўтказади, айнан шу даргоҳда илм олади, тенгдошлари билан мулоқот қилади. Уларнинг ҳар томонлама шаклланишида мактаб раҳбариятининг, ўқитувчиларнинг ўрни беқиёс.
Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги “Иқтидор Интеллект Зиё” нодавлат таълим муассасасида 7 апрель куни Саломатлик кунига бағишланган “Саломатлик – энг буюк неъмат” шиори остида тадбир ўтказилди.
Тадбирда 1-10 синфгача бўлган ўқувчилар, ўқитувчилар, ота-оналар, ҳамда Қўқон шаҳар Саломатлик маркази раҳбари ва ходимлари иштирок этдилар.
Очиқ ҳавода ташкил этилган ушбу тадбирда ўқувчилар ўртасида ушбу мавзуга бағишларган расм чизиш кўрик танлови, шунингдек, спорт мусобақалари ўтказилди. Тадбир иштирокчилари бугунги кундаги эпидомологик ҳолатлар, ўзини эхтиёт қилиш, мактабда амал қилиниши керак бўлгант гигиеник тартиб интизом борасида турли янги маълумотлар ва кўрсатмаларга эга бўлишди ва ташкилотчилардан мамнун бўлган ҳолда уйларига қайтишди.
t.me/domlajon
Яхши одамларнинг яхшилиги ҳақидаги афсоналарда бутун ҳаёт акс эттирилмайди. Нимадир кичик қурбонлик, оддийгина воқеадаги улуғворлик. Бир қари чолни йўлдан ўтказиб дуо оласиз ёки бир кичик мушукчани сувдан қутқарасиз. “Хизрни учратибди, яхшилик қилган одами Хизр бўлиб чиқибди” дейишади ҳам баъзида халқ тилида. Шунақа осонми?
Фалсафа шундаки, инсон бундай воқеаларнинг ўз бошига келишини кутиб яшамасин, доим шундай яшасинки, ўша кичик яхшиликларнинг бирида Худонинг розилиги ётади. Йўлдан ўтказиб қўйилгани чоллардан бири Хизр бўлади.
Ўн икки йил олдин, ЖЧ-2010 саралаш ўйинлари плей-оффда Франция ва Ирландия тўқнаш келган ва дастлабки ўйинда французлар 1:0 ҳисобида сафарда ғалаба қозонгандилар. Жавоб ўйинида ирландлар ҳисобни очишди ва шу билан қўшимча таймларгача ҳисоб сақланиб турди.
103-дақиқада Тьерри Анри рақиб жарима майдони ичида тўпни қўли билан тўхтатди ва очиқ дарвоза қаршисида турган Галласга узатди. Ҳакам қоида бузилишини кўрмай қолди ва ҳисоб тенглашди. Ўйиндан кейин Анри қоида бузганини тан олган бўлса-да, барча саволлар ҳакамларга берилиши кераклигини айтганди.
Бир томондан бутун дунёнинг нафратини қозониб бўлса-да, миллий жамоасини жаҳон чемпионатига олиб чиққан футболчини мақташ ҳам мумкиндек, лекин менга ўша ўйинни шарҳлаган Владимир Маслаченконинг фикрлари ёққанди:
“Анри, эй худойим... Бор, ҳакамнинг олдига,унга қоида бузганингни тан ол, футболга севги изҳор қил! Футбол тарихидаги энг олижаноб шахслардан бири бўлиб тарихга кир!...”
Билмадим, бир шахснинг тарихга кириш муҳимми, ёки ватаннинг ғалаба қозониши, билмадим, футбол каттами ёки ғалаба? Инсонларга муваффақият тарқатиш яхшироқми ёки улуғвор қадриятлар? Катта дилемма, тўғрими?
Албатта, юқоридаги мисол “Машъал” – “Қўқон 1912” ўйинида содир бўлган воқеага у даражада ўхшаш эмасдир. “Қўқон” ҳужумчиси Мўмин Мелиев Анридан фарқли равишда қоида бузмаганди. Мелиев ўз ишини қилиб, тўпни дарвозага тепди. Кейин маълум бўлишича, айтишларича, Мўмин аслида гол бўлмаганини билмаган ҳам. Бош мураббий Бахтиёр Ашурматов ўйиндан кейинги матбуот анжуманида бу вазият ҳақида узоқ тўхталди, бир нималарни тушунтиришга ҳаракат қилди. Мелиев ҳам, ўзи ҳам гол деб ўйлашганини, такрорий лавҳаларни смартфонда, кичик экранда кўрганини айтди, агар голмаслигини аниқ билганида бошқача йўл тутган бўлишини таъкидлади, кўп гапирди, балки ростдир, балки ўша паллага қайтиб қолса, бошқача ҳаракат қилар, билмадим.
Агар Мелиев тўп қийшиқ кетганини ҳакамга айтиб, вазиятни тузатганидами... Ёки Ашурматов шогирдларига гол ўтказиб юборишни буюриб, адолатни таъминлашгандами...
Эҳ биз ишонамизми, йўқми, бир тийин, уни қўйинг, ахир қаранг, Мелиевда ҳам, “Қўқон” жамоасида ҳам бутун умрга тарихда қолиш имконияти бугун пайдо бўлганди. Дунёга тарқаб кетган бу ғалати “гол” чиройли якуни билан янада таъсирли бўлар ва яна барибир дунёга тарқаб кетарди.
Тарихда қолишни қўйинг, футболга севги изҳор қилиши мумкин эди бугун Мелиев. Ёки Ашурматов...
Шу пайтгача кўрмаганимиз, балки бундан кейин ҳам, Мелиевда ҳам, “Қўқон” жамоасида ҳам, бошқа ўзбек жамоасида ҳам учрамаслиги мумкин бўлган имконият... Умуман бошқа содир бўлмайди энди. Буни билиб қандай яшаш мумкин?
“Хизрни танимадилар” улар! Тушуняпсизми?
Эсиз...
Dunyodagi eng yaxshi film
"Dunyodagi eng yaxshi 10 daqiqalik film" unvonini ogan qisqa metrajli filmni ko'rish uchun kinoteatrga odamlar yig'ildi.
Film boshlandi hamki katta ekranda uyning oppoq shiftidan boshqa hech narsa ko'rinmasdi.
To'rtinchi daqiqada ham shu ahvol, beshinchida ham.
Sakkizinchi daqiqada ham shiftdan boshqa hech narsa yo'q edi.
Odamlar betoqatlana boshlashdi, ba'zilari kinoteatrni tark etdi, ba'zilari ketgan vaqtiga achindi.
To'qqizinchi daqiqada ekranda xastalik tufayli bir umr falajlikka mahkum bo'lgan bola va uning yotog'i ko'rindi.
Ekrandagi yozuv:
Bu bolakay yana necha yillarni shu zaylda davom etadi.
Siz esa 8 daqiqa chidolmadingiz...
— @thehazratov
Амалда бўлган лотин имлосига асосланган алифбомизга киритилётган кичик ўзгаришлар лойиҳаси тақдим қилинди ҳамки, мунозаралар тинмаяпти.
Мавзулар фақат мана ўзгараётган ҳарфлар устидагина эмас, умуман, ҳатто рус графикасига асосланган имлонинг афзалликларидан тортиб, «х» ва «ҳ»ни бирлаштиришгача чўзилиб кетаётгани мени қўрқитади. Сабаби — яна мавзу боши берк кўчага кириб қолса, мутахассислар алифбо лойиҳаси устида ишлаш учун қайтиб хоналарига кириб кетадилар ва яна янгиси тақдим этилгунча, кўп йиллар ўтиб кетади. Яна вақт ва имкониятни йўқотамиз.
Ўтган асрда бошлаган ишимизнинг ҳалигача охирига етмаётгани, албатта, хунук ҳолат.
Таклиф этилаётган ўзгаришдаги менга энг ёққан жиҳат — «бир товуш – бир ҳарф» принципига қайтилаётгани. Тан олиш керак, «ch», «sh» каби бирикмалар, «o‘» ва «g‘» ҳарфларидаги тескари биртирноқ ва бунга қўшимча тутуқ белгиси лотин ёзувида матн ўқишни жуда ноқулай ҳолатга келтирар, бу айниқса, кирилчада савод чиқарган авлод ёзиш ва ўқишда кирилчадан воз кечмаётганининг бош сабаби эди.
Ўзим, инглизча, туркчани ўқиганман, лотин ёзувида узун конспектлар ёзган бўлсам-да, айнан ўзбек тилида ишлаганда ўша бирикмалар тилимизга бегонадек туради.
Инглиз тилида бундай ҳарфларда муаммо йўқ, уларда бир ҳарф бир товушни ифодаламайди, ҳарфлар вазиятга қараб, бир неча хил товушни ифода этади. Аббревиатуралардаям, масалан, Shanhai Limited Company да S ва h билан «Ш», С эса «К» деб айтилса-да, SLC қисқартмаси — «Эс Эл Си» деб айтилиб кетаверади. Ўзбекчада эса, SLK деб қисқартирганда, «ШЛК» ми, «СЛК» ми доим муаммо бўлади. Баъзилар «ShLK» деб ҳам ёзадиганлар бор.
Назаримда, ҳозир таклиф қилинаётган вариант энг қулай. Мавжуд алифбога нисбатан афзалроқ. Кирил ва лотин ёзувида таълим олган турли ёшдаги юртдошларимизни бирлаштира олади.
Қолаверса, бошқа туркий халқлари ёзувларига ҳам яқин. Яна бир устунлиги – янги алифбо лойиҳасида терилган матннинг ҳажми амалдаги алифбо билан ёзилган матнга қараганда 5 фоизга, кирил алифбосида ёзилган матнга қараганда 20 фоизгача қисқа бўлар экан. Бу, табиийки, катта вақт ва маблағ тежамкорлигига сабаб бўлади.
Хуллас, ўзимизнинг ҳар хил фикрларимизни ўтказиш учун ортиқча баҳс-мунозарага киришиб кетиб яна кўп вақт йўқотиб қўймаслигимиз лозим. Шунинг учун, эҳтиросларга берилмасдан, кўпчиликни қониқтираётган минимал ўзгаришларни қабул қилишимиз, такомиллаштирилган алифбони тезроқ жорий этишимиз керак, деб ўйлайман.
Бир неча йил олдин Хайрулла Ҳамидовнинг «Илдиз» лойиҳасида интервью берган Усмон Азим қизиқ ва жуда муҳим фикрни илгари сурганди. Худойберди Тўхтабоев ва Анвар Обиджон каби адибларни алоҳида эъзозлаш кераклигини таъкидлар экан, Усмон Азим бунинг сабабини қўйидагича изоҳлаган:
- Айнан болалар адабиётида ижод қиладиган ёзувчи ва шиорларнинг ўрни бошқача. Чунки уларнинг асарлари туфайли, инсон болалигидан китобга ошно тутинади. Китобхонларнинг пайдо бўлишида бу жуда аҳамиятли.
Ҳақиқатан ҳам, одатда, севимли ёзувчилар ҳақида сўралганда каттароқ фикр юритгандек бўламиз, Айтматов деймиз, Маркес деймиз, худдики юқорида номлари тилга олинган болалар адибларининг асарлари анча жўн, содда кўринади. Аммо бу асарлар бизнинг биринчи муҳаббатимиз каби жуда қадрли, ҳаммамиз Хошимжонни, Акромни, Мешполвонни, Том Сойерни ўқиб катта бўлганмиз. Агар бу қаҳрамонлар, бу ёзувчилар бўлмаганда, ким билади, биз бу сеҳрли оламга, китобхонликка кирармидик ёки йўқ.
Аслида анча содда кўринган, оддий воқеаларни ёзиш янада қийин, ёш болалардек беғубор фикрлаш, воқеаларга улардек қарай олиш, хуллас болаларни қизиқтириш осон иш эмас.
Ахир Маркеснинг асарини бир китобхон қўлига олади, Худойберди Тўхтабоевни эса, балки, илк бор қўлига китоб ушлаб турган болакай... Маркес ёқмаса, ирғитиб, бошқа китобга ўтилади, Худойберди Тўхтабоев эса, ўша янги ўқувчини шу оламда олиб қола билиш керак Масъулият каттароқ.
Хуллас. Болалигимизнинг яна бир бўлаги бизни тарк этди. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди вафот этди.
Аллоҳ охиратларини обод қилсин!
Бир воқеа мени жуда тўлқинлантирди...
Ўзлари ижара квартирада яшаб, боғча ёшидаги уч нафар ўғилчани тарбия қилаётган қўшниларимиз -- ёш оила: аёли фарзанд тарбияси билан банд, эр рўзғор учун ҳалол пул ишлаб, субсидияга уй оламиз деб тишининг кавагида йиғиб юрган 1500 доллар пулини 10.000 долларга ҳинд врачларга миясидаги шишни операция қилдирган бемор қўшнимизга бериб юборибди...
Қандай яхши одамлар бор-ей! Уларни деб ҳали қиёмат қўпмайди.
Сизлардан ҳар икки қўшнимиз ҳақига дуо қилишни сўраб қоламан. Бемор қўшнимиз тезроқ оғир дарддан фориғ бўлиши, нариги қўшниларимизни эса фарзандларининг камолини кўриши учун дуо қилиб қўйинг, яхшилар. Кўпнинг дуоси ижобат бўлади. Яхшилар кўпаяверсин.
👉 @shokirjonov
Ёмон ишни қилинг, лекин уни ёмон кўринг.
Бу сизнинг виждонингиз олдидаги энг катта ҳимоянгиз бўлади.
Инсон учун энг катта бахт ўз хатоларини англай олишидир.
Бу бахт ҳаммагаям насиб қилмайди.
Бу шундай бахтки, тавба эшикларини очади.
Тавба эшиги қаерга олиб киришини биламиз.
Толе вужудимни чирмашиб қучса,
Бахтдан сармаст бўлиб кетсам бағоят,
Юрагим ҳапқирса, тинмасдан учса,
Заминга қайтарар, биргина оят...
Қалбим ўраб олса сувсиз булутлар,
Юпанч ҳам қолмаса биров айтгувчи,
Ҳаётга қайтарар биргина оят:
Мен Аллоҳникиман, Унга қайтгувчи!
Жума муборак!
@iqtiboslar
Пайғамбаримиз (с.а.в.) мусулмонлар сонининг кўплиги билан фахрланишларини айтганлар, рост.
Баъзиларга мусулмонларнинг сонга эътибор қаратишлари ғалати туюлади, сон эмас, сифат муҳим дейди, аммо динда ундай эмас.
Тасаввур қилинг, дарёда чўкаётган ёки ёнғинда қолган одамларни қутқаришда сон муҳим. Неча киши қутқарилганлиги.
Пайғамбарнинг асосий вазифаси ҳам ахир шу, кўпроқ инсонларни оловдан қутқариш.
Ийд Рамазон муборак!
Bank kartasiz onlayn pul o‘tkazish va qabul qilish mumkin emasmi?
OSON bilan, mumkin!
OSON — chegarasiz mobil ilova.
Xorijiy onlayn xizmatlarni so‘m bilan to‘lash mumkin emasmi?
OSON ilovasini yuklab oling
app.oson.uz
Байрамларга муносабатимиз қизиқ - биргаликда нишонлаш уёқда турсин, доим, буни байрам қилиш керак, буни қилмаслик лозим қабилидаги баҳс мунозараларга тўлиб кетади. Наврўз динда йўқ, Янги йил христианларнинг байрами, Ғалаба аслида ғалаба эмас... ва ҳоказо. Ҳатто мустақиллик кунларидаям бунга осон ёки қийин эришганимиз, чинданам мустақилмизми, йўқми - турли фикрлар кўпайиб кетади. Ҳамманинг ўз муносабати бор.
Биринчидан, бу кунни «Ғалаба куни» эмас, «Хотира ва қадрлаш куни» деб ўзгартирилгани тўғри деб биламан. Нафақат иккинчи жаҳон урушида, балки умуман ватан йўлида жон берган аждодларимизни хотирлаш яхши анъана.
Иккинчидан, фашизм устидан қозонилган ғалабанинг аҳамиятини пасайтиришга уринадиганлар, аслида урушнинг маъносиз эканига, Сталин ҳам Гитлердан кам бўлмаган золим эканига урғу бериб, бу жангда ғолибнинг йўқлигини айтадиганлар бор. Қўшилмайман. Фашизм тугатилгани, урушнинг якунига етгани - катта воқеа.
Албатта, урушни бошлаб, кейин ғалаба қозонганлар, урушдан ўз буюклигини намойиш қилмоқчи бўлганлар, қуролларни кўз кўз қилиб, «такрорлай оламиз» деб манфур тузум байроғини хилпиратиб юрганлар бошқа, аммо агар вазиятга мазлумлар кўзи билан қаралганда, бу қандай ғалаба экани намоён бўлади.
Тасаввур қилинг, бир ўзбек қишлоғи: ҳар куни кимнидир урушга олиб кетишади - отани, акани, эрни, ўғилни. Ҳар куни кимнингдир ўлим хабари келади - ўғилнинг, отанинг, аканинг, эрнинг...
Мана шу кайфиятда тўрт йилдан бери яшаётган жафокаш ўзбек қишлоғи учун ғалаба (аслида урушнинг тугагани) хабари қандай байрам бўлганини кўз олдингизга келтира оласизми? Улар учун бу хаёт ёки мамот масаласи бўлганини танангизда ҳис қила оласизми?
Ҳа, ўша қишлоқ урушдан кейин ҳам тинчимади, тузум асл фарзандларни олиб кетишда давом этди, лекин бу бошқа масала.
Уруш ҳақида жуда кўп фильмлар олинган. Лекин эътибор берсангиз, нечтадир душманни ўлдирган қаҳрамонлар, генераллар эмас, оддий, мазлум, жафокаш халқ томонидан ҳикоя қилинган фильмлар шедеврга айланган. «Шиндлер руйхати» дейсизми, «Пианиночи»ми, «Ватан»ми, «Инсон тақдири»ми, ҳаммаси урушнинг ҳақиқий мазлумлари бўлмиш оддий инсонларнинг ҳикоялари ва фильмлар сўнгида урушнинг тугагани инсонни бахтли қилади, ким ютгани эмас.
Ўзбек халқини, шунингдек, бутун инсониятни фашизм устидан қозонилган ғалаба куни билан табриклайман. Вафот этган аждодларимизнинг охирати обод бўлсин.
«Сталин»лардан қутулганимизни эса, Истиқлол байрамида нишонлашимиз, ўша ўзбек қишлоғига советлар олиб келган зулм қораланиб, ўша кунлардан оловдан қочгандек узоқлашишимиз керак.
Яна айтмоқчиманки, қанийди, бутун халқ жипслашадиган, бир бирини самимий табриклайдиган ва турли тарих, сиёсат, дин аралашиб, баҳс мунозарага айланиб кетмайдиган Кунларимиз кўп бўлса...
Абдуллоҳ ибн Муборак бир куни биродарларининг олдига чиқиб бундай деди: « Бугун кечаси мен журъат қилиб Аллоҳдан жаннатни сўрадим»...
Ҳа, бу зотлар амалларини коръсатиш у ёқда турсин ҳатто уни ўзлари кўрмайдилар. Шундан жаннатни сўрашга ўзларини лойиқ билмайдилар, доимо хавфда юрадилар.
@MubashshirAhmad
Рамазон ойида кўпчилик ўзгаради, тўғри - ёмон одатларни тарк қилади, масжидга қатнайди, майли.
Аммо уларга нисбатан, «ўн бир ой юриб, бир ой яхши бўпқолдингми», «бошқа пайт мумкин-у, рўзада мумкинмасми» қабилидаги мазахларни ҳам эшитамиз.
Албатта, рамазонда маълум ибодатларни инобатга олмаса, бирор мумкин нарса мумкинмасга чиқиб қолмайди. Харом ўн икки ой харом, савоб йилнинг ҳар кунида савоб. Аммо биласизми, рамазоннинг моҳиятларидан бири, бир ойда нафсни тарбиялаш, маълум амалларни одатга айлантириш учун зўр имконият.
Таровеҳ ўқиб ўқиб, кейин, одатда эриниб қилинадиган хуфтон енгил бўлиб қолади, доим бомдодда тура олмайдиган одам саҳарликда туравериб, қандайдир режимга тушиб олади. Кимдир бирор одатни тарк этиб, яна қайтмасликка уриниши осонроқ кечади. Хуллас, мусулмон учун рамазон ўзини тарбия қилиши, ҳаёт тарзини изга тушириб олиш учун жуда яхши имконият ҳам.
"Номус фақат аёллардан талаб қилинадиган нарса бўлса, Юсуф алайҳисалом нимадан қўрққанди?"
@iqtiboslar
Суперлига ташкил этишиб, икки кунда бекор бўлгач, шу 12 клуб босим остида қолди. Улар футболга душманликдаям айбландилар, кулги остида қолдилар, бу орада УЕФА худди футболнинг «онасидек» тургани ғалати.
Машҳур ривоят бор-ку, икки она бир гўдакни талашишади. Шунда бир доно одам, болани иккига бўлиб, оналарга биттадан қисмини беришни таклиф қилади. «Ҳукм» энди ижро этилаётганда, оналардан бири « керакмас, майли, унга беринглар, болани кесманглар» деб йиғлаб чиқади. Ҳақиқий она ўша эди.
Энди бир ўйлаб кўрингда, ахир суперклублар Суперлигани шунчаки, ЕЧЛ ўрнига тузмоқчи бўлдилар. Аммо миллий чемпионатдан ёки терма жамоа ўйинларидан воз кечмагандилар. Худди шундай таҳдид уларни орқага қайтарди. «Майли, биз ютқазайлик, лекин футболни иккига бўлманглар» дейишди.
Бу ўринда, якунда ютқазмаслик учун футболни иккига бўлишданам қайтмайдиган УЕФА ким? Хулоса ўзингиздан...
Аллоҳга итоат қилиб турганингда, У сени (неъматлардан) маҳрум қилиши хавфли эмас. Аммо осийлик қилиб турганингда ҳам, неъмат беравериши хатарлидир.
(с)
Бир пайтлар Қўқонда «Темирйўлчи» - «Пахтакор» ўйини Соли Қурбоновнинг зарбаси дарвозага кириб, кейин тўр тешигидан ташқарига чиқиб кетганди. Меҳмонлар гол бўлмаганини айтиб, анча норози бўлишган, ҳатто ўйин давом эттиришдан бош тортишганди. Кейин ўйин давом этган.
Ҳозир Муборакда бўлаётган «Машъал» - «Қўқон» ўйинида шунинг тескариси бўлди. Тўп дарвоза ташқарисидан бориб, дарвоза ичига кириб қолди. Тўр тешик бўлган. Ҳакамлар эса, «гол» деб ҳисоблашди. Мана қаерда VAR керак эди. 😂
Энг ёмон бут-санам оддий бут-санам бўлиб, унга ҳозир ҳамма ерда ибодат қилинади.
Бу ўзингни бут қилиб олишинг, фикрингга, ҳавойингга ва манфаатингга ибодат қилишингдир. Фақат нафсинг билан банд бўлишингдир.
"Ҳавои нафсини илоҳ қилиб олганга қарамайсизми?!" (Жосия сураси, 23-оят).
Мустафо Маҳмуд
@MubashshirAhmad
«Вечерный Ургант» дастурида Дмитрий Нагиев меҳмон бўлди ва «Чикатило» сериали ҳақида ҳам гаплашишди. Фильмда Нагиев бош ролни ўйнаётган экан.
(Андрей Чикатило ўтган асрда собиқ иттифоқда яшаган ва ўз жиноятларини жумладан Ўзбекистонда ҳам амалга оширган маньяк-қотил)
Нагиев қизиқ гап айтди:
- Бу ролга кўнишим осон бўлмади. Сабаби, жуда нозик жиҳат бор, яхши ўйнай олмасам, эплай олмади, дейишади. Лекин яхши ўйнаб юборсаму, Чикатило қаҳрамонга айланиб қолса, бу ҳам ёмон. Салбий образни томошабинда нафрат уйғотадиган даражада акс эттириш жуда қийин.
Дарҳол, «Шайтанат»даги Асадбекни эсладим. Тўғри, асарда қайсидир маънода, муаллиф томонидан ҳам ижобий чизгилар берилган Асадбек билан Чикатило ўртасида фарқ кўп. Халқ орасида ҳам, мафия бошлиғи ва маньяк қотилга бўлган нафрат бир хил эмас ҳам.
Умуман, жуда кўп ҳолатда, агар салбий образ зўравон ёки кучли бўлса, ўз ўзидан, хавас ҳам қилинадиган қаҳрамонга айланиб қолишади.
Барибир, салбий ролларни акс эттиришда актёрлар доим шу нозик жиҳатни эътиборга олишни, ўз образини (яъни, ўзини) экранда яхши кўрсатиш эмас, ёқимсиз бўла олиш, ўзига нисбатан нафрат ҳам уйғотишни мақсад қилсалар яхши бўларди.
Одамларимиз эса, ўғри, порахўр, мафия одами каби жиноятчиларга нисбатан худди маньяк ёки фохишалардан нафратланган каби туйғуларни ҳис қилишлари ҳам зарур. Бу жиноятларга қарши курашишда ёрдам бўлади.
Айтай, ватан нима - байроқми, шеърми?
Деҳқон манглайидан оқизган терми?
Чизиқла тортилган бир парча ерми?
Ватан бу -
Дадамнинг ортидан босган изларим,
Ватан бу - мен учун менинг қизларим...