5735
Тижорий ҳамкорлик учун: @venkondigital
Quvonchli xabar bilan o‘rtoqlashmoqchiman: Osaka shahrida tashkil etilgan EXPO butunjahon ko‘rgazmasida O‘zbekiston paviloni o‘z yo‘nalishi bo‘yicha oliy mukofotga — “Mavzuning eng yaxshi ochib berilishi” nominatsiyasida oltin medalga sazovor bo‘ldi.
Biz taqdim etgan “Bilimlar bog‘i: kelajakdagi jamiyat uchun laboratoriya” konsepsiyasida an’analar va innovatsiyalar uyg‘unligi o‘z aksini topgan. G‘oyamiz jahon hamjamiyatida keng ko‘lamli aks-sado berdi.
Barchani ruhlantirgan professionallik va ushbu loyihaga bo‘lgan ishonch uchun butun jamoaga, shuningdek, xalqaro hamkorlarimizga samimiy minnatdorlik bildiraman.
—
Хочу поделиться радостной новостью: павильон Узбекистана на Всемирной выставке ЭКСПО в Осаке удостоен высшей награды в своей категории — золотой медали в номинации «Лучшее раскрытие темы».
Мы представили концепцию «Сад знаний: лаборатория для общества будущего», отражающую гармонию традиций и инноваций, и эта идея получила широкий отклик в мировом сообществе.
Искренне благодарю всю команду и наших международных партнёров за вдохновение, профессионализм и веру в этот проект.
Анча йиллар олдин «Чемпион»да ишлаб юрганимда «Мозий юлдузлари» деган саҳифани мен юритардим. Ўтмишдаги машҳур футболчилар ҳаёти ҳақидаги рукн. Деярли ҳамма ёзилган, Кройф, Марадона, Баджодан тортиб, Баккенбауэр Лев Яшингача.
Лекин негадир Пелени ёзмаганман. Билмайман сабабини, шунчаки ғалати, қанақа ёзасиз? Нима ёзасиз? У футболнинг қироли, йўқ, футболнинг ўзику? У ҳақида ё жуда кўп, том том китоблар ёзиш керак ё оддий қилиб «Пеле» дейсиз, бўлди, айни мазмун, ўшанча сўз ёзган бўласиз барибир.
Бугун аямнинг туғилган куни. Кўп мавзуларда, ҳар хил одамлар ҳақида бир нималар ёзганман, шеърлар ҳам. Лекин аям ҳақида ёзмаган эканман. Ёзолмайман тўғриси. Қандай қилиб, аям фалондақа инсон, бунақа феъллари бор, мана бунақа деганлар деб ёзиш, сатрларга буни сиғдириш мумкин? Ё том том китоблар ёзасиз, ё биргина сўз - «Она». Айни маъно. Ўшанча сўз айтган бўласиз барибир.
Оғзаки айтолмайман барибир. Биламан, ҳозир кириб буни ўқийдилар. Футболга қизиқибмас, каналга «лайк» босгани кирадилар. Шуни босса, канал фаоллиги ошаркан, босинглар деб қўйганман бир, пост чиқиши билан биринчи бўлиб шу ерда бўладилар.
Ая, сизи яхши кўраман. Туғилган куниз билан.
@aslanov_futbol
Таълим. Кеча ва бугун.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг расмий баёноти
БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг Ўзбошимчалик билан ҳибсга олишлар бўйича ишчи гуруҳи томонидан Г.Каримованинг жиноий жавобгарликка тортилиши юзасидан қабул қилинган 17/2025-сонли мулоҳазасига жавобан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қуйидагиларни маълум қилади:
1. Ҳукумат Ишчи гуруҳнинг фикри Манба томонидан тақдим этилган бир томонлама субъектив маълумотлар асосида шакллантирилгани, Ўзбекистон Ҳукуматининг бу борада расмий жавоби тақдим этилгани, аммо у расмий процессуал муддатлар туфайли эътиборга олинмаганидан ташвиш билдиради. Бундай ёндашув БМТ органлари амал қилиши зарур бўлган холислик ва беғаразлик принципларига путур етказади.
2. Ўзбекистон ўзаро ҳурмат, халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилиш ва икки ёқлама стандартларга йўл қўймаслик тамойилларига асосланган мулоқот ва халқаро ҳамкорлик учун ҳамиша очиқ.
3. Г. Каримовага нисбатан барча жиноий ишлар жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилик нормаларига қатъий риоя қилган ҳолда, шунингдек, мамлакатнинг халқаро мажбуриятларини, жумладан Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт қоидаларини инобатга олган ҳолда қўзғатилган ҳамда кўриб чиқилган.
4. Ҳимояга бўлган ҳуқуқ ва одил судлов ҳуқуқи жиноят процессининг барча босқичларида таъминланган. Г. Каримова мустақил равишда танланган ёки белгиланган тартибда тайинланган ҳимоячиларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган. Жиноят ишига оид материаллар билан танишиш, қарорлар устидан шикоят қилиш ҳамда ҳимоячи билан мулоқотнинг махфийлиги тамойилига риоя қилинган.
5. Г. Каримова иши бўйича суд қарорлари ваколатли судлар томонидан оғир ва ўта оғир жиноятлар, жумладан солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, жиноий даромадларни легаллаштириш, давлат мулкини ғайриқонуний ўзлаштириш, фирибгарлик ва давлатга жуда катта миқдорда зарар етказган бошқа жиноятлар содир этилганлигини тасдиқловчи етарли далиллар асосида чиқарилган.
6. Г.Каримованинг 2014 йилда гўёки ўзбошимчалик билан ҳибсга олингани, узоқ муддат уй қамоғила сақлангани, "ошхонадаги суд" ва бошқа шу каби даъволар асоссиздир. Барча процессуал ҳаракатлар ва суд муҳокамалари процессуал қонунчилик нормалари ва талабларига тўлиқ мувофиқ ҳолда ўтказилган. Ҳозирги вақтда маҳкума суд қарорлари устидан қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати мазкур иш бўйича сиёсий сабаблар мавжудлиги тўғрисидаги даъволарни қатъиян рад этади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органларининг барча ҳаракатлари фақат судланувчининг жиноий ҳаракатларни содир этишдаги айбини тўлиқ тасдиқловчи ҳуқуқий ва далилий жиҳатларга асосланган бўлиб, унинг қонуний иқтисодий фаолияти ва/ёки сиёсий мавқеи ёки қарашларига дахл қилмаган.
8. Шу нуқтаи назардан, 2022 йилда Швейцария Конфедерацияси билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги Битим доирасида Г.Каримова илгари жиноий йўл билан орттирган ва қайтарилган молиявий маблағлардан Ўзбекистон Ҳукуматининг ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаш ва БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун фойдаланиш мақсадида «Vision 2030» жамғармаси ташкил этилганини таъкидлаймиз. Жамғарма бошқаруви БМТнинг Кўп томонлама шериклик траст жамғармаси орқали амалга оширилмоқда.
9. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларини виждонан бажариб келмоқда ва БМТ механизмлари, жумладан махсус тартиб-таомиллари билан конструктив мулоқотни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини тасдиқлайди.
10. Ҳукумат халқаро тузилмаларда ўз обрўсини ҳимоя қилиш, шунингдек, ишончли ахборотни манфаатдор томонларнинг кенг доирасига тушунтириш бўйича кейинги қадамларни қўйиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
Кечаги футболни нафақат Ўзбекистон, балким Болгария президенти ва Словакия бош вазири ҳам стадиондан кузатгани ҳақида.
https://kun.uz/kr/news/2025/06/11/yetakchilarning-futbolga-tashrifi-ozbekiston-xalqiga-katta-hurmat-sherzod-asadov
Қорақалпоғистондан Хоразмга келадиган йўлларнинг аҳволи яхши эмаслиги сабаб ҳар йили 300-400 минг сайёҳ йўқотиляпти.
Шу нуқтаи назардан Президент масъулларга “Урганч – Гурлан – Манғит” йўлини реконструкция қилиш ҳамда 10 та туманни ўзаро боғловчи ички йўлларни таъмирлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, Хоразмдаги 13 та туман ва шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари Испания, Италия, Франция каби давлатларда туризм ва сервис соҳасидаги илғор тажрибани ўрганиб келиши белгиланди. Кейинчалик бу тизим бошқа туризм ҳудудларига ҳам татбиқ этилади.
Йиғилишда шу йили Хоразмда мутасаддилар бажариши керак бўлган асосий вазифалар сифатида қуйидагилар белгиланди:
• жами 200 миллион долларлик 91 та лойиҳани ишга тушириш;
• 2 миллион хорижий, 10 миллион маҳаллий сайёҳни жалб этиш ва бу орқали, туризм экспортини 700 миллион доллардан ошириш;
• туризм ва хизматлар соҳасида 100 мингта янги иш ўрни яратиш.
Агар мамлакатда ўғриларга эътиборсиз қаралса, айтайлик, уларни қамашмаса, жазо муқаррар бўлмаса, ўғирликлар, бундан жабрланганлар кўпайиб кетади. Ёки наркотик савдо қилувчиларга ҳеч ким индамаса, бундан азият чекадиган оилалар, оғуга ем бўлиб умрини хазон қилган ёшлар сони каррасига ошади. Яхшиямки, давлат бор, биз учун бундай иллатларга қарши курашиб, ўзимизни хавфсиз ҳис қилишимизни таъминлаб беради.
Йўлларда машина уриб юбориб вафот этаётганлар, мажруҳлар ҳеч камаймаётган бўлсачи? Бунинг ечими ҳам ўхшаш эмасми аслида?
Биласизми, инсон ўзини ўғрилардан ё наркотикдан хавфсиз ҳис қилиши осонроқ. Манда катта пул йўқ, ўғрилар бойларникига тушади-ю, дерсиз, наркоманлардан узоқроқ юрсам бўлди, дейсиз, улардаям озгина айб бор. Аммо одам ўлдирувчи машиналардан қаерга қочасиз? Кўчага чиқсангиз, бўлди-ю, ким қутқаради?
@aslanov_futbol
Андижонни ривожлантириш бўйича режалар катта.
Андижонни ривожлантириш бўйича режалар катта, вилоятнинг ҳам шунга яраша потенциали, меҳнаткаш аҳли, унумдор ерлари бор.
Бугун Булоқбоши туманида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда 2025 йилда иқтисодий ўсишни камида 6 фоизга ўсишини таъминлаб, ялпи ҳудудий маҳсулотни 105 триллион сўмдан ошириш зарурлиги айтилди.
Бу 305 минг аҳолини иш билан таъминлаш, 150 минг фуқарони кабағалликдан чиқариш имкониятини беради.
Андижонда дастгоҳсозлик яхши ривожланган, лекин йиғилишда сўнгги 2 йилда вилоятга четдан 1 миллиард долларлик асбоб ускуналар импорт қилинганлиги танқид қилинди.
Тўғри, ўзимизда ишлаб чиқаришнинг имкон бўлса-ю, хорижникини харид қилсак, маҳаллий ҳунармандлар маҳсулотини кимга сотсин?
Агар импорт қилинаётган асбоб ускуналарни вилоятнинг ўзида тайёрлаш йўлга қўйилса, иқтисодиётга қўшимча тушум бўлиши ва аҳолига қўшимча иш ўринлари яратилади.
Йиғилишда давлат раҳбари бундай ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, сертификат ва зурур буюмлар олинишига кўмаклашиш зарурлигини қайд этди.
Тошмуҳамедов Муҳаммадмустафо, 2021 йилда туғилган, миядаги оғир касаллик сабабидан операцияга ва дори-дармонлар учун эҳсонларингизга мухтож.
Рамазон олдидан савоб амал умидида бўлганлардан боланинг келажагига беэътибор бўлмасликни сўраган бўлардим.
Муҳаммадмустафонинг онаси номига очилган пластик рақами:8600060770176825
Виждонли инсонлар қилиб қўйган бирор тузатиб бўлмас хатоси ёки айби учун ўзларини қанчалик маломат қилишларини биламиз. Бир умр тушкунликда яшаш мумкин, ичкиликка бериладилар ва ҳатто баъзида ҳаёт бутунлай издан чиқади. Мазмун йўқолади, бошқа одамга айланади. Яқинлари унга “барчасини унутишни, ҳаёт тўхтаб қолмаслигини, фалон фалон иш қилса, балки айби ювилишини” айтиб таскин бермоқчи бўладилар...
Дин, хусусан Ислом ҳаётга мазмун берганидек, бундай ҳолатга тушган инсонларни ҳам қутқаради – “Аллоҳ раҳмон ва раҳим, ҳар қандай гуноҳни кечиради” дейилади оят ва хадисларда.
Лекин ўша оятлар ва хадисларга боғлиқ воқеаларга, мана шу ўгитлар илк бор янграган даврларга эътибор берсак, саҳобаларнинг бир гуноҳ учун ўзларини нақадар маломат қилганликларини, юқоридаги ҳолатга тушиб, ҳаётлари қанчалик издан чиқиш ҳолатига келиб қолганини кўрамиз. Қизиқ, улар Аллоҳ ҳар қандай гуноҳни кечириши мумкинлигини билмасмидилар?
Билардилар.
Фақат буни яшаш тарзларининг марказига қўйиб олмагандилар. “Беайб парвардигор”, “Худонинг ўзи кечирсин-у” деган гапларни ўзларига нисбатан ишлатмасдилар.
Тавбанинг энг асосий шартларидан бири ўша қилиб қўйган гуноҳ учун ҳақиқий пушаймонликдир. Мана шу пушаймонликни ҳис қилмай туриб, виждонимизни қийнамай туриб, Аллоҳнинг кечиришидан умид қилиш мантиқсизлик...
Энди, ўйлаб кўринг, қайси айбингиз, гуноҳингиз учун ҳалигача виждонингиз қийналади, бировга айтишга уяласиз, ўзингизни кечирмайсиз, бошқа такрорламайсиз, Аллоҳнинг жазосидан қўрқасиз? Ана ўша гуноҳингиз, иншооллоҳ кечирилгандир... Яна борми бошқа?
Рамазонни соғинамиз, рамазон жуда тезда ўтиб кетди, келаси рамазон насиб қилармикин - мана шундай гапларни жуда кўп эшитамиз, бу гапларнинг кўпи жуда самимий бўлади.
Албатта, бу ойнинг ўз кайфияти бор - одамлар одатдагидан сахийроқ, одамлар одатдагидан мулойимроқ, одамлар одатдагидан ибодатлироқ, одамлар одатдагидан яхшироқ...
Биз мана шу кайфиятни яхши кўрамиз аслида, йил бўйи соғинамиз гўёки.
Лекин биласизми, Ислом доим амалнинг ниятига, мазмунига, кайфиятига урғу беради. Биз мана шу кайфиятни исталган бир кунда пайдо қилишимиз ўз қўлимизда экан, демак биз истаган кунимизни рамазоннинг бир кунига, истаган бир тунимизни лайлатулқадрга айлантиришимиз мумкин. Аллоҳнинг ўша тунни яширишида, бир ойнинг бошқаларидан афзал қилинишида мана шу ҳикмат - инсоннинг тўғри йўлга тушиб олиши, яхши амаллар одатга айланиши учун имконият эмасмикин, деб ўйлаб қоламан.
Ахир бир ой мунтазам қилинган ҳар қандай ишнинг одатга айланиши осон.
Биз эртага ҳам одатдагидан ибодатлироқ, одатдагидан сахийроқ, одатдагидан яхшироқ бўлишимиз мумкин. Ўшанда оддий кунимиз ҳам биз учун рамазон кунига айланади. Рамазон бизнинг одатимизга айланади...
Тасаввур қилинг, ҳар куни рамазон - неъматку бу!
Аъзам Ўктамнинг қўйидаги шеърини илова қиламан.
«На бўлғай яшашни сал осон кўрсанг,
Қил сиғмаган кўнглинг шуълага тўлсин.
Ҳар намоз орасин Рамазон билсанг,
Бир кунда беш ҳайит муборак бўлсин!»
#Инфографика
Рухсат этилмаган йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ва намойишларга даъват қилиш, иштирок этиш ва шароитлар яратиш қуйидаги жавобгарликка сабаб бўлади
@islohotINFO
Журналист ва блогер дўстларимизнинг Телеграмда ўзбек тилидаги қизиқарли каналларига обуна бўлишни тавсия этамиз.
👉 @shokirjonov — SHOKIRJONOV KANALI — KUN.UZ журналисти Шуҳрат Шокиржонов томонидан юритиладиган канал. Ижтимоий ҳаётда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга журналист нигоҳи. Мухлисларнинг мурожаатлари асосида тайёрланган хабарлар ҳам бериб борилади.
👉 @boburakmalov — BOBUR AKMALOV — Спорт шарҳловчиси ва журналист Бобур Акмаловнинг расмий Телеграм канали. Бу ерда футбол майдонларида рўй бераётган ҳодисалардан ташқари, журналистнинг ижтимоий ҳаётдаги рўй бераётган воқеаларга шахсий фикрлари ва қарашлари акс этиб борилади.
👉 @temurazam — MUHAMMAD TEMUR A’ZAM — журналист Муҳаммад Темур Аъзамнинг шахсий канали. Каналда жамиятимизда рўй бераётган воқеа ва ҳодисаларга шахсий муносабат, ибратли воқеалар ҳақида кўпроқ ёзади.
👉 @futbol_qoidalar — ФУТБОЛ ҚОИДАЛАРИ — Ушбу каналда футбол қоидалари ва футболга оид бошқа маълумотлар ўзбек тилида, тушунарли тарзда бериб борилади. Канал stadion.uz бош муҳаррири Олимхўжа Бўронов томонидан юритилади.
Каналларга обуна бўлинг!
Айни шу куни, 1938 йилнинг 4 октябрида юзлаб ўзбек зиёлилари қотил тузум томонидан отиб ўлдирилган. Тарихчилар бу кунни ўзбек тарихидаги энг қора кунлардан бири деб ҳисоблайдилар.
Ссср олий суди харбий коллегияси шу куни 570 нафар ўзбек зиёлиларини отувга ҳукм қилган ва ижро этган.
Абдулла Қодирий, Абдурауф Фитрат, Чўлпон каби адабиётимиз намоёндалари ҳам айнан шу куни қатл қилинганлар.
Одатда, танлаб амалга оширилган қотилликлар геноцид дейилмайди, ҳар қандай ўзбек бундан қутулиб қолиши мумкин бўлгандек тасаввур уйғотади. Лекин ундай эмас - агар танлов ноҳақ, адолатсиз ва бегуноҳ инсонлар ўртасида экан, бу геноциддир.
2-Жаҳон урушидан кейин немис зиёлилари қандай тарбиялангани ҳақида эшитгандим. Масалан, ўша урушга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган бир ўқитувчи, ўзига ўхшаганлардан ташкил топган гуруҳ билан мажбурий меҳнатга юборилади. Иш - фашистлар томонидан кўмиб юборилган ёки бомба тагида қолган жасадларни кавлаб олиш ва қабрга қўйиш. Ҳалиги немис ўқитувчисини куйиб кетган гўдак жасадини бир муддат қўлида ушлаб туришга мажбур қилишаркан. Шу орқали у, гарчи фашизмни қувватламаган бўлса-да, ўзининг бефарқлиги Германияга кимларнинг келишига сабаб бўлганини ҳис қиларкан, ўзини бошқа миллатлар олдида айбдор санар экан. Мана шу туйғу уларни дунёнинг энг ривожланган жамиятлардан бирига айлантирди.
Афсуски, Сталинни бундан кам бўлмаган жиноятлари учун ҳеч ким жазолай олмади. Бефарқ бўлиш тугул, ўша отиб ўлдирилган зиёлиларни сотиб берганлар, қатл қилганлар қаҳрамон бўлишди, медаллар олишди, яхши яшашди.
Афсуски, биз ҳалигача жазоланмадик, 1938 йил ва ундан кейинги воқеалар даҳшатини ҳис қилмадик. Афсуски, ҳалигача, Сталинни оқлайдиган, унинг яхши ишлари ҳам бўлганини санайдиганлар орамизда бор.
Менимча, Қодирийларнинг ўлимини тўлиқ англаб етмагунимизча, бу билан биз нималарни йўқотганимизни тушуниб етмагунимизча, уларнинг ғоясини ҳаётга тадбиқ қилиш, йўлини давом эттиришни ўзимизга вазифа қилмагунча, якдил жамиятга айланмаймиз, том маънодаги мустақилликка таҳдидлардан қутулмаймиз.
Болагимизда эртак бўларди.
Бир бой ўғлини меҳнатга ўргатиш мақсадида ишга беради. Аммо бола ишламайди ва онасидан пул олиб, маошим деб олиб келиб беради.
Ота ўша пулни печкага ташлаб юборади. Бола индамайди. Шу ҳолат бир неча марта такрорланади.
Охири бола ростанам ишга бориб, бир ой ишлаб, пул олиб келади. Ота бояги ишни такрорлайди. Аммо бу сафар, бола қўлини куйдириб бўлсаям, пулни ўтнинг ичидан олади, «бу пешона терим, нима қиляпсиз» деб йиғлаб юборади.
Қиссадан хисса: Агар туман қишлоқ, худди ҳозир «openbudget»га пул йиққандек, туман бюджетини шакллантирса, ўша йиғилган пулдан ҳокимга қимматбаҳо машина олишга ёки бирор байрам тадбири ўтказишга рози бўлармиди? Худди ўз маблағидек, зарурий эҳтиёжларга сарфлаш учун қатъий турармиди ёки? Нима деб ўйлайсиз?
Аслида, бюджетдаги барча пуллар ҳам шу шаклда йиғилади, халқнинг пешона теридан, тийинлаб йиғилган солиқлардан шаклланади. Ва қачондир, нафақат очиқбюджет, балки бутун бюджетдаги пулларга шундай муносабат шаклланади, депутатларимиз айнан шу билан, яъни бевосита ўз вазифаси билан шуғулланишни бошлашади. Опенбюджет лойиҳаси эса, мана шуни ҳис қилиш, бюджет маданиятини шакллантиришдаги бошланғич ва муҳим қадамлардан бири.
Шу мавзуда батафсил қуйидаги подкастда тинглашингиз мумкин. Тавсия қиламан:
https://youtu.be/rQbxDnCIks0
Qoraqalpog‘istonda umummilliy “Salomatlik marafoni” o‘tkazilmoqda, bu tashabbus — insonning o‘zi va yaqinlari sog‘lig‘iga e’tiborni odatiy hayot tarziga aylantirishga qaratilgan.
Nukus shahridagi 12 ta oilaviy poliklinika va 3 ta jamoat maskanida aholi diagnostikadan o‘tkazilmoqda.
Shuningdek, bemorlarni yo‘naltirish va raqamlashtirish tizimi joriy etilmoqda.
Shifokorlarning hamkorlikdagi sa’y-harakatlari va AI TOP-3 CDSS, MuxlisaMED AI, AI Mammo singari sun’iy intellekt yechimlari joriy etilishi natijasida yanada tezkor va aniq tibbiy yordam ko‘rsatish imkoni yaratilmoqda.
Atigi to‘rt kun ichida qariyb 12 ming nafar fuqaro ko‘rikdan o‘tdi, shulardan 1 700 dan ortig‘i chuqur tekshiruvlardan o‘tkazildi, 116 nafari esa davolanishga yo‘naltirildi.
Shuningdek, Qoraqalpog‘iston tibbiyot instituti bolalar jarrohligi bo‘limida murakkab operatsiyalarni boshdan kechirgan kichik bemorlar bilan uchrashib, suhbatlashdik. Ularning matonati va samimiy tabassumlari beixtiyor har birimizni ta’sirlantirdi.
Ikkita yangi loyiha ishga tushirildi — raqamli oilaviy pasportni joriy etishga asoslangan “Oilaviy salomatlik maktabi” hamda yoshlar ko‘magida aholi tibbiy savodxonligini oshirishni ko‘zda tutuvchi “Salomatlik volontyorlari” shular jumlasidan.
Sogʼliqni saqlashni zamon talablariga mos hamda har bir inson uchun qulay va foydali tizimga aylantirishni maqsad qilgan “Tibbiyot novatorlari” jamoasidagi yosh mutaxassislarga minnatdorlik bildiraman.
Millat salomatligi — bu barchamiz yelkama-yelka bosib o‘tadigan umumiy yo‘limiz va masʼuliyatimizdir.
—
В Каракалпакстане проходит общенациональный марафон здоровья «Саломатлик марафони», направленный на то, чтобы забота о себе и близких стала естественной частью жизни.
В 12 семейных поликлиниках и трёх общественных местах Нукуса проводится диагностика населения.
Внедряется маршрутизация и цифровизация пациентов.
Благодаря совместной работе врачей и внедрению решений AI TOP-3 CDSS, MuxlisaMED AI и AI Mammo помощь становится быстрее и точнее.
Всего за четыре дня обследовано почти 12 тысяч человек, более 1 700 прошли углублённые исследования, 116 направлены на лечение.
Мы также посетили детскую хирургию Каракалпакского мединститута — встретились с детьми, перенёсшими сложные операции. Их мужество и улыбки тронули каждого из нас.
Запущены два новых проекта — «Школа семейного здоровья» с цифровым семейным паспортом и «Волонтёры здоровья», где молодёжь помогает повышать медицинскую грамотность населения.
Я искренне благодарна молодым специалистам сообщества «Новаторы медицины», вдохновлённым идеей сделать здравоохранение современным и доступным для всех.
Здоровье нации — наш общий путь и общая ответственность.
АҚШ Президенти Дональд Трамп "Truth Social" ижтимоий тармоғидаги саҳифасида қуйидаги постни ёзиб қолдирди:
"Шу ой бошида мен Ўзбекистон Президенти ҳурматли Шавкат Мирзиёев билан суҳбатлашган эдим. Бугун мен Президент Мирзиёевни "Boeing" билан УЛКАН битим имзолангани билан табриклайман! "Uzbekistan Airways" 8 миллиард доллардан ортиқ маблағ эвазига 22 та 787 Dreamliner самолётини харид қилади. Бу Қўшма Штатларда 35 000 дан ортиқ иш ўринларини яратади. Президент Мирзиёев - бир сўзли инсон ва биз бошқа кўплаб масалалар устида биргаликда ишлашда давом этамиз! Бу масалага эътиборингиз учун ташаккур".—
"Ранее в этом месяце я разговаривал с глубоко уважаемым Президентом Узбекистана Шавкатом Мирзиёевым. Сегодня хочу поздравить Президента Мирзиёева с подписанием ВЕЛИКОЙ сделки с Boeing! На сумму более 8 миллиардов долларов Uzbekistan Airways приобретает 22 самолета 787 Dreamliner. Это создаст более 35 000 рабочих мест в Соединённых Штатах. Президент Мирзиёев – человек слова, и мы продолжим совместную работу над многими другими вопросами! Благодарю за ваше внимание к этому делу".
Пекин шаҳрига расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ХХР Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цян билан учрашуви бўлиб ўтди.
—
В рамках программы официального визита в Пекин состоялась встреча Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева с Премьером государственного совета КНР Ли Цяном.
#Mirziyoyev #tashrif #Xitoy #uchrashuv
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Энди ҳар бир тармоқ ҳар йили 100 нафар ёшни хорижий стажировкага юборади
Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашувда таъкидлаганидек, бугун саноат, сервис, тадбиркорлик ва қишлоқ хўжалиги каби йирик соҳаларда 1 миллиондан ортиқ ёшлар меҳнат қилмоқда. Энг муҳим янгиликлардан бири – касбий ривожланиш ва имкониятларнинг янги босқичга кўтарилиши бўлди:
🔹 Касб йўналишлари бўйича республика миқёсида махсус мусобақалар ўтказилади. Бу беллашувларда давлат ташкилотлари билан бир қаторда хусусий бизнес вакиллари ҳам иштирок этади.
🔹 Ёшлар учун касбий ўсишга йўналтирилган янги тизим жорий этилади. Энди иқтидорли ва салоҳиятли ёшлар ўз соҳасидаги илғор тажрибаларни ўрганиш имконига эга бўлади.
🔹 Ҳар йили ҳар бир тармоқдаги энг яхши 100 нафар ёш хорижда стажировка ўташ учун танлаб олинади.
🔹 Ҳар бир соҳага хорижий стажировка учун 10 миллиард сўм маблағ ажратилади ва бу маблағлар солиқ солиш базасидан чегирилади. Бу эса ташаббуснинг барқарор ва амалий асосда йўлга қўйилишини кафолатлайди.
Дубай шаҳридаги айфон бозоридаги тўполонларимиз, араб юртида кўрсатган пичоқбозликларимиз, буям камдек, яҳудий роҳибини билмасдан ўлдириб қўйганимиз арабларни қўрқитиб қўйган шекилли. Ана энди аэропортларидан ҳам киритишга қўрқишяпти.
Шуничун, бошқа давлатга борганда бунақа тўполон қилмаслик керак.
Дунёда тинчлик рейтинги билан ном қозонган давлатлар бунақа шўхликларга рухсат бермайди.
Бизда эса қўрқмаса ҳурмат қилмайди, деган нотўғри тушунча бор. Агар шундай бўлса, бечора араблар ичкарида тузукроқ шароит қилволайлик деб, бизникиларни аэропортда ушлаб туришибди.
Хуллас, энди ҳар хил гап сўз қилмай, сабр қиламиз. Тепадагилар ўзи шуғулланиб, ҳал қилишяпти, чамамда. Киришни бошладик дейишяпти, мухлислар.
Яхши ният қилиб, ғалаба билан қайтинглар, деб қоламиз.
Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятининг Хонқа туманида янги мебель саноат зонасини очиб берди.
Аввал мебель усталари уйида, тор ва ноқулай жойларда ишлаган бўлса, энди улар учун алоҳида катта майдон ташкил қилинди.
• Ҳудудга 10 гектар ер ажратилди.
• 61 та янги корхона иш бошлади.
• 650 нафар одам иш билан таъминланди.
Йилига 108 миллиард сўмлик замонавий мебель ишлаб чиқарилади. Бу ерда хориждан (Германия, Италия, Туркия, Хитой) келтирилган энг янги ускуналар ўрнатилган. Ёшлар ва усталар Туркиядан келган мутахассислардан мебель ясашнинг янги усулларини ўрганади. Энди Хоразмда тайёрланган мебель маҳсулотлари чет элларга ҳам сотилади. Йилига 3 миллион долларлик экспорт режалаштирилган. Қуёш панеллари ҳам ўрнатилган, бу электр тежашга ёрдам беради.
Президентимиз мебелларнинг сифатини кўриб, юқори баҳо берди ва усталар билан самимий суҳбатлашди.
Энди Хоразмнинг замонавий ва арзон мебеллари ҳаммага етиб боради.
Куни кеча қабул қилинган ҳужжат билан 1 майдан бошлаб шахсий эҳтиёж учун чет элдан олиб кириладиган товарлар бўйича янги лимитлар белгиланди. Ушбу ҳужжат ижтимоий тармоқларда муҳокама бўляпти, бироқ кўпчилик нотўғри талқин қиляпти. Аслида у нима учун қабул қилинди?
1. Иқтисодий мослашув сиёсати. Товарларни божсиз олиб кириш лимитларининг камайтирилиши биринчи навбатда иқтисодий ҳимоя сиёсати билан изоҳланади. Яъни давлат ички бозорни ҳимоя қилмоқда. Четдан олиб кириладиган товарлар бевосита маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун рақобатчи саналади. Агар улар чекловсиз олиб кирилса, маҳаллий ишлаб чиқарувчи харидорсиз қолиши мумкин.
2. Тадбиркорга эмас, “қора бозор”га таҳдид. Амалда кўплаб фуқаролар шахсий эҳтиёж ниқоби остида маҳсулотларни тижорат мақсадида олиб киряпти. Бу эса солиқ, бож тўлаб ишлаётган оддий тадбиркор учун нотенг шароитни келтириб чиқаради, тадбиркор зарарга киради. Яъни бозор адолати бузилади.
3. Бож тушумлари ва давлат бюджети. Бу қарор орқали божхона тўловларининг ошиши кутилмоқда. Бу — инфляция шароитида давлат бюджети учун зарур манба. Қўшимча тушум — ижтимоий харажатларнинг молиялаштиришга хизмат қилади. Яъни ҳалқимиз орасидаги ижтимоий адолатни таъминлаш йўлидаги бир қадам ҳам дейиш мумкин.
4. “Сафар давомийлиги” шарти. Яъни божсиз товар олиб кириш лимитидан фойдаланиш учун фуқаро пиёда ёки автомобилда кириб келаётган пайтда камида 2 кун, самолётда келаётганида эса камида 3 кун Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида бўлиши керак. Бу шарт орқали давлат ҳар куни чегарадан ўтиб келаётган ва ҳар сафар товар олиб кириб, амалда ноқонуний савдо билан шуғулланаётганларни тўхтатишни кўзлаган.
5. Халқаро стандартларга яқинлашиш. Яъни, аксар ривожланган мамлакатларда ҳам бу каби лимитлар мавжуд. Масалан, Европа Иттифоқи мамлакатларида кўпинча 300-500 евро атрофида.
Хулоса шуки, бу халқ ва давлат манфаатини ўйлаб қабул қилинган қарор.
Хорижликларга ерларни ижарага беришда эҳтиёткорлик лозим эди. Мени ўйлантирадиган масала, қишлоқ хўжалигида қўлланадиган кимёвий воситалар!
Ижарага олувчиларнинг юртида бу турдаги препаратларнинг деярли ҳаммаси ишлаб чиқарилади. Қолаверса, ўта арзон. Гарчи уларнинг орасида тақиқланганлари кўп бўлсада, ўзларида ҳамон қўлланади. Бу кимёвий воситалар турли касалликлар, хусусан, саратонни чақиришда асосий манба ҳисобланади.
2015 йилнинг ўзида Хитойда саратонга чалинган 4.3 млн киши аниқланади, улардан 730 000 дан ортиғи ўпка саратони. Бунга сабаб қилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида нитратлар ва пестицидларнинг меъёрдан кўп экани кўрсатилади.
Айрим агрозаҳарлар, жумладан, карбофуран (форадан), паракват, метомил... каби заҳарлар Хитойда тақиқланган бўлсада улардан ҳозиргача қўлланилади. Масалан, паракват кичик дозаларда ҳам одамни ўлдириши айтилади, карбофуран ҳам ўта хавфли восита ҳисобланади.
Танқид қилмоқчи эмасман, олим сифатида қуйидагиларни таклиф қилмоқчиман, холос:
1. Хорижликлар қўллаётган кимёвий воситалар лаборатория таҳлилларидан (HPLC, GC-MS, LC-MS) ўтказилиши лозим.
2. Тупроқ, сув ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркиби таҳлил қилиниши керак.
3. Тупроқ ва сув манбаларининг заҳарлаганлик учун жавобгарлик белгиланиши...
Албатта, бу менинг таклифларим. Қабул қилинадими, йўқми, қарор чиқарувчиларга ҳавола.
P.S. Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида қўллашга рухсат берилган кимёвий воситалар рўйхати мавжуд, лекин бу талабга ҳорижликлар амал қиладими, йўқми, буни ҳам билмайман.
©️Бахтиёр Абдуғафур
#Ustozga_yordam
Boshiga og'ir musibat tushgan yana bir ustozimizga sizlarning yordamingiz zarur
Xabar berishlaricha, bir necha yillardan buyon o'quvchilarga informatika fanidan dars berib kelgan farg'onalik o'qituvchi yaqinda buyrak yetishmovchiligi kasalligidan davolanish natijasida katta miqdorda qarzga kirib qolibdi.
Holatdan xabar topganimizdan so'ng ushbu ustozimizga ham sizlar orqali yordam qo'lini cho'zishni lozim deb topdik.
Agar kimgadir yordam qo‘lini cho‘zishni niyat qilgan bo'lsangiz ana shu ustozimizga ham ko‘mak berishingizni so'rab qolamiz.
❕O‘qituvchining hisob raqami haqida ma’lumot:
💳 8600042397682492
Soliyev Jamshid nomida
☎️ +998993637448
🪧Manzili: Farg'ona viloyati Qo'qon shahar Turon ko'chasi 55-uy
👉/channel/xalqtaliminfo
O'zingizning xohishingizga ko'ra millionlab treklarni tinglang, o'z pleylistlaringizni yarating va yangi xitlarni kashf eting
Foyda oling! 3 oylik bepul obuna siz uchun: - Reklamasiz va cheklovsiz musiqa;
- Treklarni yuklab oling va ularni internetsiz tinglash;
- Pleylistingizni ishga tushiring va ekran qulflangan bo'lsa ham shaxsiy musiqangizdan zavqlanishni davom eting
👉🏻 https://bit.ly/3FAqIcC
Ҳасанали ота, асл исмлари Миракмал Жамилов билан «Чемпион»да бирга ишлаганмиз. Соатлаб телефонда гаплашардик, кўришганман, уйларига борганман, кампирлари билан ёлғиз, суяниб яшардилар.
Тахаллус танланиши ҳам қизиқ. Нега Ҳасанали ота? «Ўтган кунлар»даги қул образи. «Сиз ёшларни қариган чоғимда топдим, ҳаммаларинг мен учун Отабексизлар, сизларга қул бўлиб хизматларингни қилай, шунинг учун Ҳасанали отангизман» дегандилар.
Адабиётга жуда қизиқардилар, уйлари тўла китоб. Бир вақтлар қизиқиб, ҳикоялар ёза бошлаганимда, илк танқидчим, ҳамма мақтаганда, у инсон ҳикояларнинг жуда бўш экани, ғоя бўлса-да, муаллиф буни сатрлар орасига яшириши кераклигини таъкидлаган, таҳрирлаб бераман, деб, шу билан қолиб кетган. Бир неча йил олдин аёли вафот этганини, ўзи оғир касалликка чалинганини эшитдим, аммо анча бўлганди гаплашмаганимга. Йўқ, аслида, отанинг блогини ўқиб борганман, доимгидек формада эдилар.
Кўп ёзганларим кейинроқ ўзимга ёқмаган ҳолатлар бўлган, аммо чинакам пушаймон бўлганим, бир марта, яхши эслайман. «Газпром» МДҲ худудида қанақадир Суперлига тузиш ғояси билан чиқди, Газзаев лойиҳа директори бўлди, бир муддат шу мавзу долзарб бўлиб турди. Ўшанда «МДҲ мадҳи» деган текст ёздим, бундай чемпионат футболимизга, терма жамоамизга фойда бўлиши ҳақида асослар сурдим. Ўшанда Миракмал ака мени қаттиқ койиб берган, ҳатто бегона одамни айблагандек, мени сотқинга чиқариб, мақола ҳам ёзгандилар. Хафа бўлганман, мен фақат футбол ҳақида ёзганман, бошқаси билан ишим йўқку, деб ўзимни оқлаганман ҳам, аммо ростан ҳам нотўғри эди. Ҳозир буни кўриб турибмиз, бу ерларда, Россия билан сиёсатдан ҳоли муносабат бўлиши мумкин эмас.
Хасанали ота бироз мураккаб, тушуниш қийин тилда ёзарди. Илғаб олмасангиз, баъзида қийналасиз. Сал оддийроқ ёзсангиз бўлмайдими, кўпчилик ўқирди, десам, «йўқ, уч киши ўқиса ҳам, мени тушуниб, ҳис қилиб ўқийди-ку, ўша уч киши учун ёзавераман, улар мен учун қадрли» дер эдилар.
Миракмал ака вафот этибдилар. Жойлари жаннатда бўлсин. Энг кўп ўша уч кишига ачинаман. Бизни кўпчилик ўқигани билан биздақалар ҳам кўпчилик, эртага биз ёзмай қўйсак, индинга вафот этсак, ўқувчиларимиз бошқаларни ўқиб кетаверади. Аммо энди, ўша уч киши нима қилади? Кимни ўқийди?
Уч киши, таъзиямни қабул қилинг. Аллоҳ сабр берсин.
@aslanov_futbol
Ақл бир қўй, нафс бир бўри, иймон бир чўпондир. Агар иймон кучли бўлмаса, бўри қўйни ер.
(с) Мавлоно Румий
Ustoz va murabbiylar kunida o‘qituvchilarga sovg‘a sifatida bayramona aksiyamizni e’lon qilamiz!
Aksiya davomida o‘qituvchilar texnomart do‘konlaridan 25 million so‘mgacha bo‘lgan istalgan texnikani oldindan to‘lovsiz, 24 oylik muddatli to‘lovga 10% chegirma bilan xarid qilishlari mumkin.
Muddatli to‘lovni rasmiylashtirish uchun pasport kifoya.
Aksiya 1-oktabrdan 10-oktabrgacha davom etadi.
📱 71 209 99 44
🌐 texnomart.uz
👉🏼 @texnomart
texnomart — yaxshilikka buyursin!
Барча устозларни байрам билан табриклайман!
Читать полностью…
Берилган неъмати учун кимгадир ҳасад қилинмайди. Аллоҳ ундан бунинг учун нималарни олганини билмаймиз.
Худди шунингдек, бошга тушган ташвишдан ўксинилмайди. Аллоҳ ўрнига нималар беришини ҳали билмаймиз. (c)