Тижорий ҳамкорлик учун: @venkondigital
"Агар рамазонга айланса умринг,
Вафотинг ҳайитга айланар шаксиз!"
(с) Х.Ҳамидов.
Диёримизда алҳамдулиллаҳ, янги масжидлар очиляпти, эскилари таъмирланяпти. Бу қувончли жараённи кузатиб менда айрим мулоҳазалар туғиляпти.
Биринчиси, масжидларни ҳаддан зиёд зийнатлаш урф бўлди. Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутийга кўра уларни ранглар ва ҳандасий нақшлар билан зийнатлаш макруҳ. Бунга сарфланган маблағ учун эгасига савоб ёзилмайди.
Аммо уни масжид учун эҳсон қилинган маблағ эвазига зийнатланса, бу ҳолда амал ҳаром ҳисобланади ва бу ишга бош бўлган киши қиёматда жазоланади.
Менга маълум бўлишича, бизда ҳозир ўн минглаб долларларга гумбазлар қуриляпти, меҳроблар зийнатланяпти, минглаб долларлик қандиллар ўрнатилмоқда. Юз минг долларлик минораларимиз бор. Исроф бўлаётган бу маблағларга яна бир ёки икки масжид қурса бўлади.
Таъмирини кутиб турган масжидлар талай эканидан ҳам хабарим бор. Ёмон томони бу зийнатлар намозхоннинг хаёлини ўғирлайди, хушуъини йўқ қилади.
Ибн Ҳумом Ҳанафий айтадилар: "Қуръон ва Аллоҳнинг исмларини дирҳам, меҳроб, девор ва тўшакларга ёзиш макруҳ" ("Фатҳул Қадийр", 1/310). Шундай экан катта маблағлар кетказиб масжид меҳробларини безашнинг кароҳияти бор.
Ва янада ёмонроғи масжидлар кимўзарга, ўзаро фахрланишга барпо этилаётгандек.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Одамлар масжидлар билан фахрланмагунларича қиёмат қойим бўлмайди" (Абу Довуд, Насаий ва Ибн Можжа ривоятлари).
Имом Бухорий Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда: "Яҳудий ва насронийлар зийнатлагандек зийнатлайдилар" дедилар.
Иккинчиси, шунча катта маблағлар эвазига қурилаётган масжидлар кичик ва тор қуриб қўйилмоқда. Баланд, лекин сиғимсиз бўлиб қолмоқда. Жума кунлари намозхонларнинг аксари қор-ёмғирлар ва жазирама қуёш остида қолиб кетмоқда.
Ўша зийнатлар ўрнига кенгроқ ёки икки-уч қаватли масжидлар қурса ёки жуда бўлмаганда ёмғирпўш тикласа бўлади. Тўғри, бу ерда архитектура идораларининг ҳам белгилаган меъёрлари бор экан, лекин уларни келишиб ҳал қилса бўлади.
Аллоҳ таоло Тавба сурасининг 17-оятида: "Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закотни берганлар ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қиларлар", дейди.
Обод қилиш зийнатлаш, нақш ўйиш билан эмас, уни қуриш, ибодат, тоат, Қуръон тиловати, эътикоф ва таълим билан обод бўлади.
Шундай экан масжидларимизни содда, оддий лекин сиғимлироқ қилиш кераклигини сўрар эдим.
@MubashshirAhmad
Русларнинг расмий манбаси бир ҳафтадан бери давом этаётган урушда 498 рус ҳарбийси ўлганини баён қилди.
Унгача кўп маълумотларда қарийб 10 баробар кўп рақамлар айланаётганди.
Шу расмий хабарга бир рус блогерининг шарҳи ёқди - «498. Даҳшат. Бу эндигина бир ҳафта ичида»
Аслида хабар ёлғон бўлиши мумкинлиги, аслида ўлганлар кўпроқ эканини ёзиб, баҳслашиб ўтирмади. Чунки бу жуда хунук баҳс, тўғрими?
Яъни, урушда қанча қурбон кам, қанчаси кўп ҳисобланади, қанчаси табиий қабул қилинади, тортишиш абсурдку.
498 эмас, 49 нафар, 4 нафар бўлса-да, уруш - бу ёмон. Масала шунда.
Яхши мақола ёзилибди, тавсия қиламан.
Айниқса бир хулоса эътиборга арзийди: Масалан, бирор қарор, айтайлик, маълум товарга бож қўйилишидан бутун аҳоли зарар кўради, аммо бу зарар ҳар бир киши учун арзимас, йилига 20-30 минг бўлиши мумкин. Одамлар бу зарарни сезмайдилар ҳам ва табиий қабул қиладилар. Лекин кичик тоифа, маълум бизнесс эгаларининг фойдаси жуда катта бўлади. Шунинг учун улар қатъиятлироқ, одамлар эса, бефарқроқ. Шунинг учун одатда, ўша озчилик ғалаба қозонади.
https://www.gazeta.uz/uz/2022/02/08/sugar-factories/
Бизда одатда ПФЛ мазмуни, моҳияти ва вазифалари ҳақида бироз бошқача тушунчалар мавжуд. Нафақат футбол мухлиси, балки футбол ичида юрган аксарият функционерлардан сўрасангиз ҳам, ПФЛ гўёки клубларнинг бошлиғи, уларни назорат қиладиган орган сифатида тасаввурини айтади.
Тасаввур қилинг, ўзаро футбол ўйнаб мусобақалашмоқчи бўлган бир нечта жамоа бор. Аммо ўйинларда холисликни сақлаш, барча учун тенг бўлган шароит тақдим этиш, ҳакамлар, тақвимлар масаласи доим қийинчилик туғдиради, жамоалар ўзаро баҳслашиб, тортишиб кетадилар. Ана шунда улар учинчи шахсга мурожаат қилиб – “бизнинг ўйинларимизни ташкил қил, ҳакам белгила, регламент бўйича мусобақа ўтишини таъминла, ҳамма учун тенг қоидалар ишлаб чиқ, ғолибларни мукофотла, айбдорларни холис жазола, эвазига биз сенга пул тўлаймиз” деган таклиф билан чиқишади. Мана шу учинчи шахс – Лига, яъни бизнинг ҳолатимизда ЎзПФЛ ҳисобланади.
Деярли ҳамма ёқда Лигалар мана шу тарзда пайдо бўлган. Уёғи ўша Лигаларнинг муваффақиятли бошқарувига ҳам кўп нарса боғлиқ – масалан, АПЛ шу даражага етганки, ўша футбол ўйинларини сотиб, ҳомийлар билан гаплашиб, катта пул топади ва клублардан пул олиш тугул, беради ҳам. Лекин барибир, футбол клубларники, Лига эса, уларнинг хизматчиси ҳисобланади.
Бизнинг шароитда, яъни барча соҳаларда жудаям чўзилиб кетаётган ўтиш даврида ПФЛ нинг масъулияти янаям каттароқ. Нафақат ҳамма қабул қилган қоидалар асосида ишлаши ёки бошқа соҳалар билан ҳамоҳанг тарзда фаолият юритиши керак, балки ундан қийинроқ, баъзи янги қоидалар олиб кириши, ислоҳотлар амалга ошириши ва ҳатто баъзи соҳаларда революцион ҳаракатлар амалга ошириши керакки, умуман бошқа шароитга ўрганиб қолган клубларни ўз ортидан эргаштирсин, ушбу ташкилотдаги ислоҳотлар бутун футболимизга кўчсин. Талаб шу.
Бу борада ташкилот қай даражада қувватда ишлаяпти, бундан ҳам яхшироқ бўлиши мумкинмиди ёки йўқ, аниқ баҳолаш доим қийин, лекин ПФЛ томонидан амалга оширган бугунги ишни олқишласак арзийди. Ташкилот ўтган йил учун ўз молиявий ҳисоботини жамоатчиликка тақдим қилди, жонли тарзда юзага келган ҳар қандай саволга жавоб беришга ҳаракат қилди, яъни шаффофлик сари дадил қадам ташлади. Ҳисобот шундай тайёрланганки, эринмаган одам, оддий футбол тўпи неч пулдан сотиб олганлигидан тортиб, ҳакам ёки ходимларнинг ўртача маошигача ҳисоблаб олиш мумкин.
Яна бир асосий нуқта – ПФЛ нафақат клублардан бадал пуллари эвазига яшаш билан кифояланмоқда, балки мустақил равишда ўз ҳомийларини, транслация бўйича харидорларни қидириб топмоқда. Эътиборли жиҳати, 2021 йилги ПФЛ даромадлари таркибида бадал пулларидан кўра, ҳомийлардан тушган пуллар салмоғи кўпроқ. Ва бу ҳомийлар ичида маъмурий йўл билан бириктирилган давлат корхоналари эмас, чет эл компанияларини кўриш ҳам ижобий ҳолат.
Хуллас футболимиз ривожи учун анча фойдали кун. Одатда кўп шов-шув кўтарадиган миллий терма жамоамиз ғалабаси ёки қандайдир футболчимизнинг Европа клуби трансферидан ҳам кўпроқ умидли ҳолат.
Ўйлайманки, бундай ишлар давомли бўлади. Ахир бир ташкилотнинг қандай ишлаётганини билиш учун унинг қаерда турганига эмас, қайси томонга юраётганига қараш лозим бўлади.
Тошкентдаги ҳайвонот боғида «она»нинг фарзандини айиқ олдига ташлаб юбориши, аммо йиртқич ҳайвон қизчага тегмагани анча шов-шув бўлди. Яхшиям, воқеа фожеали якун топмади, демак энди буни бутунлай бошқа мавзуга айлантириш мумкин.
Масалан, креатив ёндашилса, Зузуни (айиқнинг лақаби шундай) қаҳрамонга айлантириб, тақдим этиш орқали ушбу ҳайвонот боғини машҳур қилиш мумкин. Айтайлик, бу айиқни кўриш, емак бериш учун келадиганлар (олдига тушмасдан, албатта) кўпаяр, қизиқиш ошар, балким кейинчалик унинг ҳайкалини, катта расмини қўйиб, тагига унинг ҳикоясини ёзиб, алоҳида эътироф орқали пиар қилиш мумкин. Албатта, ахир ҳозирги замонда фақат ҳайвонларни қафасда намойиш қилиш билан одамларни жалб қилиш қийин.
Эсингизда бўлса, Россияда Амур лақабли йўлбарс ўзига ташланган эчкини емасдан, у билан дўстлашиб олганди. Одатда, бундай эчкиларни кўпини еган, оч йўлбарс нега бундай қилган, эчки унга «Шаҳризода эртакларини» ваъда қилганми қоронғу, лекин Амур ва Темур (эчкига шундай ном беришган) воқеаси анча вақт кўпчилик томонидан кузатилган, табиийки, уларни кўргани ташрифлар сони ҳам сезиларли ошиб кетганди.
Билмадим, бизнинг ҳолатда янада муҳимроқ ва эътиборга арзирли бир аёлнинг фожеаси ҳам турибди, бундан фойдаланиш инсонийлик томондан қанчалик тўғри, бир нарса дейиш қийин, лекин буям бир фикрда. Айиқ маладес.
Айтишларича, қорни тўқ бўлиб туриб ҳам нафсини тия олмайдиган жонзот фақат Одам экан. Тасаввур қилинг, шу айиқ миллий қаҳрамонга айлантирилиб, коррупцияга қарши курашнинг рамзига айланса? Буёғи энди утопия, узр 😂
❗️РАСМАН: талабалар ҳам 1 ой онлайн ўқийди
Ўзбекистондаги барча ОТМлар (давлат, нодавлат, хусусий ҳамда хорижий филиаллар) ва профессионал таълим муассасалари, академик лицейларда (барча таълим шакллари ва турлари бўйича) 24 январдан бошлаб, бир ой муддат давомида таълим олиш тизими масофавий (онлайн) шаклда олиб борилади — Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
👉 @xushnudbek 👈
Пайғамбаримиз (с.а.в.) мусулмонлар сонининг кўплиги билан фахрланишларини айтганлар, рост.
Баъзиларга мусулмонларнинг сонга эътибор қаратишлари ғалати туюлади, сон эмас, сифат муҳим дейди, аммо динда ундай эмас.
Тасаввур қилинг, дарёда чўкаётган ёки ёнғинда қолган одамларни қутқаришда сон муҳим. Неча киши қутқарилганлиги.
Пайғамбарнинг асосий вазифаси ҳам ахир шу - кўпроқ инсонларни оловдан қутқариш.
Жума муборак!
😃 Янги йилни янги IPhone билан кутиб олинг!
Шартлари жуда оддий экан. Мана шу постда танишиб чиқишингиз мумкин 👉 /channel/bugunrasmiy/17341
Байрамни ажойиб совға билан кутиб олишга нима етсин?! Шошилинг, барчага омад.
Yoshim 24 da, hozirda Guliston shahar Mevazor mahalla Fazogir 65 uyda yashayman. Bolalikda 8 yoshimdan beri surunkali o‘ng tomonlama yakka buyraklik kasalligi bilan kurashib kelaman, 21 yoshimda ikkinchi buyrak ham ishdan chiqdi, mana uch yildirki "Gemodializ" muolajasini qabul qilaman. Hozirda ahvolim og‘ir bosqichida. Bu kasallikni yengillashtirish va sog‘lom hayotga qisman qaytishning chorasi yagona buyrak ko‘chirib o‘tkazish operatsiyasini o‘tkazish lozim, oila azolarimning buyragi tushmagach, donor buyragi sotib olish va operatsiya harajatlari uchun ancha katta mablag‘ zarur, g‘ururni chetka surib, hayotim uchun sizlarga murojaat qilmoqchiman, do‘stlarim qo‘lingizdan kelsa menga yordam bering.
Kasallik tarixi8600060266328229
Uzcard Xalq banki
Raimqulova Rayhon
Ассист подкасти. 9-сон.
Мавзулар:
✅“Реал” – “Кадис”. Анормал статистика, кутилмаган натижа.
✅Интрига қайтдими? Ла Лиганинг энг омадли ва омадсиз жамоалари қайси?
✅“Барселона”га Месси керакми?
✅“Барселона” ёшлари ҳақида. Асланов “МЮ”ни қўшмаса бўлмайди - Хуан Матанинг нима алоқаси бор энди?
✅"Атлетико"да янгича муаммо. Симеонени юпатиш учун Роналдуга ўхшатдик.
✅Италия “А Серия”си. “Милан” – “Наполи”
✅“Милан” ва “Аталанта”нинг ҳисобланмаган голлари ҳақида.
✅“Рома”нинг катта ғалабаси, “робин гуд” “Сассуоло” ва хафсалани пир қилган “Аталанта”.
✅Влаховичнинг рекорди. Унга янги жамоа излаймиз.
✅Англия Пеп Лигаси.”Арсенал” ҳақида кўпроқ .
✅“Челси”да яна муаммолар. Ковид ва “Вулверҳэмптон”
✅Марказий учрашув. Ҳакам қарорлари ҳақида.
✅Ғалабали серияни якунлаган “Ливерпуль”, кўпчилик бўлиб ҳужум қила олмайдиган “Тоттенҳэм”.
КЎРИШ
Ўзбек дубляжининг афсоналаридан бири Санжар Саъдуллаев вафот этибди. Кўринишидан эмас овозидан таниш осонроқ бўлган одамлардан бири эди.
Ушла эпоха.
Technoways иштирокчилари ўз лойиҳаларини тақдим этишди
15-24 ноябр кунлари бўлиб ўтадиган марафонда республикамиздаги барча олий таълим муассасаларининг иқтидорли талабалари иштирок этмоқда.
Ҳафталик давомида ёш инноваторлар ўзларининг илмий лойиҳалари ва инновацион ишланмаларини ишлаб чиқиб, такомиллаштириб, менторлардан керакли билим олишди ва бугун кенг жамоатчиликка тақдим этишди.
Technoways марафон инноваторларининг тақдимотлари 23 ноябр куни очилган «InnoWeek.uz-2021» халқаро инновациялар ҳафталиги доирасида ўтказилмоқда.
Футбол ўйини пайтида мухлислардан кимдир югуриб чиқадику, яланғочми ё қанақадир кийимдами...эътибор берсанглар, режиссерлар уни кўрсатишмайди, атайлаб. Шунақа кўрсатма бор. Сабаби, у машҳур бўлиш учун чиққан, кўрсатишса, ниятига етган бўлиб қолади.
Худди шу мантиқда, агар кимнидир шахсий ҳаёти камерага олиниб, муҳокамага ташланса, игнор қилиш керак, яхши маънодаям олиб чиқмаслиги керак, имкон қадар мавзу трендга чиқмаслиги, имкон қадар тезроқ унутилиши лозим. Шунда ҳеч ким ниятига ета олмайди.
Бир пайтлар математикадан халқаро олимпиадада қатнашганман. Бир савол учун бир ярим соат вақт, бир кунда учта савол беришарди - 4,5 соатда учта саволни ечиш керак.
Ҳар бир масалага 7 баллдан бериларди. Агар тўлиқ, мукаммал ечсангиз, 7 балл, уч масалага 21 балл олиш мумкин.
Бу масалалар биз билгандек, сонлар ва а, б, с харфлар қатнашадиган, формулалар ёрдамида ечиладиган эмас. Албатта, бусиз ечиб бўлмайди, лекин аввало, масалани ўша шаклга келтириб олиш керак. Бир ўқиганда математикага алоқасиз кўрингандек берилган масаланинг йўналишини, ечилиш тизимини топиб олиш энг қийини. Шунинг учун ташкилотчилар масалани ечмай, лекин тўғри йўналишга туша олган иштирокчиларга ҳам, ўша савол учун 5-6 баллдан беришарди. Яъни муҳими, вазифани англаш ва тўғри баҳо бериш, айнан қайси йўналишда, математиканинг қайси мавзуси ёрдамида ечиш мумкинлиги топиш.
Ҳаётда ҳам шу. Синов келганида, унинг синов эканини, нима билан имтиҳон қилинаётганингизни, бу вазиятда нима лозимлигини англашингиз муҳим - бу имтиҳоннинг энг асосий қисми.
Уёғига, ўтасиз ёки ўта олмайсиз, бу бошқа масала, бу йўлда сизнинг тақвоингиз, сабрингиз, муҳаббатингиз, жаҳдингиз синалади.
Лекин асосий имтиҳонда, яъни юқорида айтилган синовни айнан Аллоҳнинг имтиҳони сифатида қабул қилишингизда Сизнинг иймонингиз синалаётган бўлади.
Рамазон муборак!
Семичка сотувчиси ёки нонвой «доллар ошди» деб ўз маҳсулотини нархини оширса, ҳайрон бўламиз - сенинг нарсангни долларни нархига нима алоқаси бор, деб энсамиз қотади.
Аслида тўғри. Бир дона нон нархининг ичида ун, ёғ ва бошқа маҳсулотлар қийматидан ташқари, нонвойнинг меҳнати, бошқача айтганда, унинг фойдаси ҳам бор. Ун ва ёғнинг нархи балким, ўзгармагандир, лекин нонвой ўз меҳнатини доллар қийматидаги суммага баҳолаб олиши нормал.
Чунки, долларнинг ошиши бошқа жуда кўп нарсаларнинг нархига таъсир кўрсатади, яъни, энди нонвой қилган фойдасини рўзғорга сарфламоқчи бўлса, олдингидек тўлов қобилиятида бўлмайди - бир ойлик даромадига энди ўнтамас, саккизта кўйлак келади, телевизор олиш учун энди икки ой эмас, икки ярим ой ишлаши керак бўлиб қоляпти.
Демак, ҳаражатларига мос равишда, нонвой ўз меҳнати баҳосини ошириши, яъни, бир дона нонга қилинадиган ҳаражати ўзгармаётган бўлса-да, долларга қараб, меҳнатини қимматроқ баҳолаб, нон нархини ошириши табиий.
Шу орқали у ўзини маошга ишловчилар каби камбағаллашиб қолмасликдан қутқариши керак...
(Доим ҳам шундай бўлмайди, чунки бу соҳалардаги рақобат исталганча нарх оширишга йўл бермайди. Натижада, даромад ўзгармаса-да, қадри тушиб боради)
"Ўкинма!
Одамлар қалбингни синдиришса, ўкинма.
Ар Раҳмон “Мен синиқ қалблардаман” демайдими? У ҳолда нега хафа бўласан, эй жон?
Дард инсонни Ҳаққа олиб борувчидир, буни билмайсан. Дард фақат сенда борми? Шуни бил-ки: сендаги дардни неъмат деб ҳисоблайдиганлар ҳам бор.
Умидингни узма! Юсуфни эсла! Дард қаерда бўлса, даво ҳам ўша ерга борур. Йўқсиллик қаерда бўлса, неъмат ўша ерга кетар.
Савол қаерда бўлса, жавоб ўша ерга берилади. Қайиқ қаерда бўлса, сув ўша ердадир.
Оёғим синди деб ўкинма! Аллоҳ сендан олган оёқ ўрнига балки қанот берар?
Қудуқнинг тубига тушдим деб хафа бўлма, Юсуф қудуқдан чиқиб Мисрга султон бўлгани ёдингда бўлсин...
Бир иш бўлса бир хайр, бўлмаса, минг хайр изла.
Тушингда қўлинг кесилса, қўрқма, қўлинг ўрнидадир, эй инсон.
Дунё бир туш бўлса, бошингга келган фалокатлар ҳам ўткинчидир. Нега хафа бўласан-ки?
Ҳаммаси бошингга ёғилиб, чидай олмайдиган даражага келиб қолса-да, воз кечма – чунки айнан ўша нуқта тақдиринг ўзгарадиган палладир. Бу оламнинг, коинотнинг китоби – сен, ўзингни ўқи, эй жон! Коинотнинг энг узоқ бурчаги сенинг ичингдаги бир нуқта холос. Аммо сен буни ўйлаб ҳам кўрмайсан.
Дардинг не бўлса, бўлсин, қўрқма! Етар-ки, умидинг Аллоҳ бўлсин! Ҳар ким ҳар нарсага суянар экан, сенинг ишонганинг Аллоҳ бўлсин...
Дардинг не бўлса, бўлсин, таҳорат ол, худди нафас каби зарурдек...
Уйнинг бурчагига бир жойнамозни тўша...
Ўтир ва йиғла!
Истасанг, ҳеч нарса дема!
Зеро сени ва дардларингнида сендан-да яхши билувчи Аллоҳдир!
Синиқ кўнглинг билан қўлларингни дуога оч. Чунки Аллоҳнинг марҳамати ва эҳсони тавозеъ қалбларга тез етиб борур.
Гилам қоқаётган одамнинг мақсади гиламни уриш эмас, уни чангдан тозалашдир. Аллоҳ гардингни тозалар экан, нега азият чекасан, эй жон!
Ўқинма!
Бир иш бўлмаяптими, янаям яхшироғи бўлиши учун. Ёки ростанам бўлмаслиги кераклиги учун бўлмаётгандир...
Не иллатки, инсоннинг ақли ва юраги орасида қолиши... Не иллатки, вақтнинг бир он қадар яқин, бир аср қадар узоқ бўлиши... Не азобки, инсоннинг билганини англай олмаслиги...
Севгининг бошқа номи сабрдир!
Очликка сабр қиласан, рўза бўлур,
Оғриққа сабр қиласан, матонатдир.
Ниятга сабр қиласан, дуо бўлур...
Туйғуларингга сабр қиласан, кўз ёши бўлур...
Соғинчга сабр қиласан, хасрат бўлур...
Севгига сабр қиласан, ишқ бўлур...
Нима истасам, мен Мавлодан истайман. Берса, буюклигидир, бермаса, имтиҳонимдир.
Аллоҳдан бир нима сўрасанг, Эшик очилур, сен фақат у эшикни қоқишни бил...
Қачонлигини билмайман, лекин бу эшик очилмас, дея умидсиз бўлма, етарки, у остонада туришни бил...”
Жалолиддин Румий
Қаердадир ўқидим, Андижонда бехурмат қилинган ўқитувчилар бир ой ишга чиқишмасин, ўз норозиликларини билдиришсин, нима бўларкин, деб.
Албатта, бундай бўлмайди. Кимдирлар ўқитувчиларнинг ўзини айблаши, керак бўлганда, ғурурли бўлиши лозимлигини айтиши ҳам мумкин. Йўқ. Ғурурли бўлиш осон. Лекин масъулиятчи? Тирикчилик нима бўлади?
Умуман, «ҳақ олинур, берилмас», «ўзи шунга лойиқ» деган иборалар жуда машҳур. Лекин...
Ҳеч қачон халқ айбдор эмас. Бўлмаслиги керак. Тизим ўз ҳақини билганни ҳам, билмаганни ҳам, ақллини ҳам, аҳмоқни ҳам, олимни ҳам, жоҳилни ҳам, жасурни ҳам, қўрқоқни ҳам ҳимоя қилиши керак.
Ҳар бир инсон ким, қанақа бўлишидан қатъи назар ўз ҳақлари билан дунёга келади. Бу ҳақлар берилмагани учун у айбдор эмас.
Ким кимга насиҳат қилиши мумкин? Умуман бировнинг ҳаётига, фикрларига, турмуш тарзига аралашиб ақл ўргатиш қай даражада тўғри?
Албатта, инсон ўз эътиқоди ва қадриятларини ўзи белгилайди, бу борада у эркин. Лекин дин шундай нарсаки, ўша дин вакилларининг умумий қадриятлари бўлади ва бу ҳақида бир-бирига эслатиш, ўргатиш ўша диннинг ажралмас қисмидир. Исломда ҳам яхшиликка чақириш ва ёмонликдан қайтариш энг асосий талаблардан биридир.
Энди, бир одам ҳеч қайси динни тан олмай, ўз қадриятлари асосида яшашни афзал кўрса, унинг ароқ ичиши ёки бошқа "ёмон" ишлари учун койиш, унга насиҳат қилиш нотўғри бўлиши мумкин, бу ҳақида ҳеч нарса демайман, лекин у аввал бошдан, ўзини мусулмон сифатида жамиятга тақдим қилаётган бўлса, яъни мана шу дин эътиқодида яшашни бўйнига олган бўлса, бошқа мусулмон дўсти ёки (но)таниши унга насиҳат қилиши жуда нормал ҳолат. Бу жамиятнинг бўлиниши эмас, айни қадрият асосида яшайдиган икки шахснинг ўзаро мажбуриятидир. Худдики, бир давлатда яшаётган инсонларнинг бир-бирига "қонунни бузма" деб насиҳат қилганидек. Агар мусулмон бўлмаса, гап йўқ, ўша доирадан чиқади, у бошқача яшашни, бошқа қадриятларни танлаган эркин шахс, у билан энди ватандошлик муносабати қолади холос. Ё кўрганмисиз, мусулмон эмаслиги очиқ бўлган, масалан бошқа миллатдаги кимдирнинг ароқ ичиши бўйича маломат қилинганини?
Бу гўёки, бировнинг ҳаётига аралашиш, ақл ўргатиш эмас, ҳар икки томон мусулмончилик билан бирга қабул қилган шартлардан биридир. Албатта, ҳақоратлар, жанжаллар бундан мустасно, бу томонига ҳамма қарши. Насиҳатнинг қай даражада тўғри ёки нотўғрилиги ҳам, баҳслар учун очиқ ва ҳар бири алоҳида масала.
Масалан, кимдир сизга "ароқ ичма" деб "ақл ўргатса", ё "узр, мусулмон эмасман" дейсиз, ё "гапинг тўғри, ичмаслигим керак" дейсиз, учинчи вариант йўқ. Чунки мусулмонман, деганингизда қадриятларингиз мажмуида сиз ароқ мумкин эмаслигини ҳам қабул қилиб бўлгансиз. У сизга қадриятингизни эслатяпти холос, ўз қадриятини тиқиштирмаяпти.
Агар мусулмон бўлмаса, унинг ароқ ичишини маломат қилмаслик керак. Токи бу одати жамиятга, оиласига, атрофига зарар келтирмаётган бўлса...
Мусулмонман дер экансиз, бошқа бир мусулмоннинг сизга насиҳат қилишига розиман, деганингиз ҳамдир. Ҳам мусулмонмиз деб, ҳам ўз қадриятимни фақат ўзим белгилайман, бошқалар насиҳат қилмасин деб яшаш мантиқсиз.
Қуйида «Заковат» интеллектуал шоусидан жуда қизиқ лавҳа бор. Олдин видеони кўриб, қайтиб келинг, кейин гаплашамиз.
Зўрми? Хуллас бир қараганда, бошловчи методик хатога йўл қўйди ва ҳатто регламент бузилди ҳам. Чунки ҳали жамоавий тарзда берилмаган жавобни тўғри деб қабул қилди. Ахир жуда кўп ўйинларда жамоада тўғри жавоб варианти бўлиши, лекин келишиб, нотўғрисини танлаши кўп бўлади. Бу жамоа ҳам шу вариантни жавоб ўлароқ танлашини қаердан биламиз, тўғрими?
Бошқа тарафдан, бошловчида бошқа имконият ҳам қолмаган эди.
Аслида у ўйиндан олдинги саволни «қачон гўшт пиширишни бошлашган?» деган маънода берганди. Аввал ибтидоий тузум қанча давом этган, деб сўради ва гўшт ҳақидаги саволга «тахминан фалон минг йил олдин» деган жавоб кутган, ана ундан кейин ҳақиқий саволни бермоқчи эди.
Аммо билимдон тасодифан, жавоб ўрнига, кейинги саволнинг жавобини, яъни «қандай қилиб гўшт пишириш ғояси келган?» саволига тўғри жавобни айтиб қўйди.
Энди бундан кейин бошловчи тўғри жавоби янграган саволни бериши мантиқсиз, ҳаммани чалғитар, гўёки тўғри айтилган вариантниям четга улоқтирар эди.
Хуллас, бошловчи савол беришдан олдин билимдонлар билан гаплашаман деб, ўзини берк кўчага қамаб қўйди. Қоидага терс шаклда жамоага очко беришдан бошқа йўли қолмади :)
https://youtu.be/JEzcBMUnRi4
Бундан сал кам йигирма йил олдин, АҚШда дунё тарихидаги энг катта свет ўчиши содир бўлган эди. Асосий истеъмолчиларга 7 соатда свет қайтди, умуман олсак, барча асоратларини йўқотишга 4 кун кетди. Бу свет ўчишини сабаби изчил ўрганилган, тадқиқот ва тергов натижаларини ўқисангиз бўлади, сабаби программадаги, яъни софтдаги муаммолар ҳам бўлган (инсон фактори, нотўғри бошқарув ва программа хатоси учта асосий сабаб қилиб кўрсатилган). АҚШ ва Канаданинг 50 миллиондан ортиқ аҳолиси бир неча соат светсиз қолиб кетишганинг сабаби кибер сабабларга кўра содир бўлгани албатта диққатга муҳим воқеа. Бу ўчишни натижасида жуда кўп хатолар устида ишлаш қилинди, Европа ва АҚШ электр таъминоти тизимлари киберҳужумлар ва киберхатоларга текширилиши кераклиги ва доим стресс тестлардан ўтказиши кераклиги ҳақида бир нечта қарорларга келинди. Бу кулфат натижасида, ҳар хил сабаблардан 100 та инсон қурбон бўлгани ҳам қайд этилган эди.
Хатоларни устида ишлаш натижасида, АҚШ конгресси машҳур Энергетик Сиёсат Қонунини 2005 да қабул қилди. Ўша қонунчилик лойиҳаси асосида келажакда ҳам, террористик ёки бошқа таҳдидлардан, киберҳужумлардан, программа ва инсон хатоликлардан свет ўчишини олдини олиш ҳаракатлари акс эттирилган. Муҳими, свет ўчиб қолса, қандай стратегия қилиниши кераклиги ҳақида режалар тузилиб чиқилган. Ўша воқеалар асосида қабул қилинган қонунчилик, ҳали ҳам шимолий америкадаги энергетик сиёсатда қўлланиладиган саъй ҳаракатларнинг белгиловчи асосий қонунлардан саналади.
Ўйлайманки, биздаги бугунги кун воқеалари пайтидаги ҳукуматнинг тез ва яхши шаклланган коммуникация тактикаси ва кулфатни олдини олишга бўлган ҳаракатлари келажак учун тайёрланадиган қонунчилик яратилганида тажриба сифатида инобатга олинади. Аминманки, келажакда бундай нарсалар қайтарилмаслиги ҳақида керакли чора-тадбирларни кўрганимизда, бугунги кун тажрибаси энг муҳим нуқта бўлади. Инфратузилма борасидаги қонунчилик — қурилиш ва эксплуатацияга оид масалалар, мавжуд қонунчиликка амал қилиниши ва бажаришдаги муаммолар, электр энергия нархларини бозор сиёсатига ҳамоҳанг қилиш ва энг муҳими, ўрта Осиё энергия тизимини, худди шунга ўхшаш тизим, шимолий америка тизимини асоси бўлмиш NERC стандартларига қараб ислоҳот қилинади. Албатта бу узоқ ва узун жараён, лекин бугунги кун сабоқлари бу масалаларга жиддий эътибор беришимиз кераклигини эслатмоқда.
Бундай фавқулодда ҳодисаларида, ўз кучи ва ғайратини аямай хизмат қилаётган барча хизматчилар ва масъул ташкилотларда фаолият олиб борувчиларга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Кутилмаган кулфатлар пайтида оқилона чоралар кўриб, иложи борича бу кулфат асоратларини олдини олишга ҳаракат қилаётган барча инсонларга ўз чуқур миннатдорчилигимни айтмоқчиман. Ҳақиқатдан, шундай пайтларда қанчалик давлат хизматлари сифати муҳимлиги ва кераклиги ҳақида инсон ўйланиб қолади. Давлатнинг асосий функциялари ҳам, айнан шундай кунларда энг яққол билинади.
⚡️РАСМАН: 24 январдан бошлаб мактаблар бир ой давомида “онлайн” фаолият олиб боради — Халқ таълими вазирлиги
👉 @xushnudbek 👈
📺Ниҳоят "Ассист"нинг видеодастури
✅Ла Лига. Де Йонг - топ трансфер?
✅Атлетико ва Хименес қайтмоқда.
✅Реалга позицион ҳужум керакми?
✅АПЛ. Нейтрал ҳакам, нейтрал шарҳловчи, нейтрал мухлислар ҳақида
✅Арсенал - Манчестер Сити. Ҳакам қарорлари ва адолат
✅Арсенал улғайдими?
✅Челси - Ливерпуль. Салоҳ - Рюдигер дуэли
✅Сити чемпионми?
✅Лукаку атрофидаги воқеалар. Футболчи нима ютди?
✅Топ трансферлар ҳақида. Варанни нега сотишган?
✅Манчестернинг бахтсиз тарафи. Рангник айбдорми ёки футболчилар?
✅Манчестерга Конте мосмиди ёки Рангник?
Қаҳрамон Асланов билан ўйинларни таҳлил қиламиз👇👇
Премьера
🇺🇿👍Ураааааа, Нодирбек ютдиии!!!
17 ёшли ҳамюртимиз жаҳон тожининг мутлоқ соҳиби Магнус Карлсен устидан жуда чиройли ғалабага эришди!
Баракалла, Нодирбек! Ота-онангга минг раҳмат!
Бутун дунё энди бу ҳақда бонг урмоқда, ўзбек ўспиринининг ақлига қойил қоляпти!
👉 @xushnudbek 👈
Муҳрим Дарёга бош муҳаррир этиб тайинланганда, қуйидагиларни ёзган эканман.
Энди у сайтдан кетяпти экан. Шуни сал (тўлиқ) ўзгартириб ўқисангиз бўлади.
Шу ердан бир фикрни яна такрорлайман - у доим ўз минбарини ўзи топиб, ўзи яратиб келган. Яна шундай бўлади. Чунки туғма журналистлар бошқа иш қилолмайди.
/channel/iqtiboslar/2199
Навбатдадаги Ассист подкастидаги мавзулар:
✅Ҳафта қаҳрамонлари: Авила ва Бету
✅Мадрид дербиси шарҳловчи нигоҳида
✅Реал ютдими ёки Атлетико ютқаздими? Жавоб излаймиз.
✅Анчелотти тартибга солган эркинлик
✅Винисиус ва Мбеппе. Ким зўр?
✅Барселона. Хави кутилганидан ҳам оғирроқ ҳолатда қолди.
✅Реал фонидаги Барселона. Ҳамидов келажакдан хавотирда, Асланов ўтмишни қораламоқда.
✅Англия Пенальти Лигаси. Пешқадамлар учун қўнғироқ.
✅Хименеснинг майдондан четлаштирилиши тўғри бўлдими? Икки хил қараш.
✅Рангникни ҳайрон қолдирган Норвич. Барселона ва МЮдаги ўхшашликлар.
✅Ливерпуль Африка Миллатлар кубогига тайёргарлик кўрмоқда. Шунақаси ҳам бўлар экан.
✅Челси хатолари. Тасодифми ёки умумий сабаблар борми?
✅Грилиш, Лукаку ва Санчо. Йил трансферлари ўхшадими?
✅Грилиш ва Бекхэм.
✅Италияда мувозанат ўзгарди. Наполида инқироз, Интер яна пешқадам, Аталанта эса, янги фаворит(ми)?
КЎРИШ
#Хайрия
Қибрай туманида яшовчи, 1965 йилда туғилган Рўзихўжаева Маъпура опа бетоб бўлиб қолгани, суяк емирилиши (антисептик некроз)нинг 4-босқичи ташхиси қўйилгани ҳақида хабар бергандик.
Ушбу операцияга тайёргарлик кўрилаётган пайтда опанинг иккала тиззасида ҳам инфаркт, яъни чириш бошлангани аниқланди.
Врачлар ҳозирги ҳолатда бемор иккита алоҳида наркозни кўтара олмаслигини, битта наркозда иккала операцияни қилиш зарурлигини билдирди.
Ҳозирги кунда бу оила моддий ёрдамга жуда муҳтож. Бемор онанинг операцияси учун яна 35 млн сўм кетаркан.
Бемор аёл Қибрай тумани, Шодлик маҳалласи, Шодлик кучаси, 46-уйда яшайди. Ўз кўзим билан кўриб, текшириб, кейин ёрдам бераман дейдиганлар бўлса, бемалол.
Сизлардан илтимос, шу мурожаатга бефарқ бўлмасдан, имкон қадар ёрдам кўрсатсангиз. Ёрдам етказиш ёки бошқаларга далолат қилиш учун қуйидаги рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин: 97 8722058 (Маъпура опа), 99 8562058 (қизи), 97 7701003 (даволовчи врач).
Пластик карта рақами:
8600 0304 0979 5352 (беморнинг номида).
«Барселона» янги мураббий қўл остида реформа қилишни бошлади. Чўққига чиққан ўша юлдузли таркиб клубга ҳар хил позицияларда қайтмоқда. АПЛ ва ЕЧЛда ҳам муҳим паллалар бошланди.
Ана шундай вақтда қизиқарли ва муҳимлар янгиликларни ўтказиб юбормаслик керак. Бунинг учун мен сизларга Bugun Sport каналини кузатишни маслаҳат бераман. Трансферлар, ўйинларнинг бошланиш вақти ва муҳим хабарлар ана шу каналда биринчилардан бўлиб берилади.
👉 Обуна бўлиш: @bugunsport
Туркларнинг Yargi (Ҳукм) сериали 9-қисмида бир қизиқ саҳна бўлди. Бош қаҳрамонлар – прокурор ва адвокат бир қотилнинг айбдор эканини далил қидиришмоқда ва у далил, қотилликка алоқадор саҳнани бир одам видеотасвирга туширган. Аммо у одам видеони беришни истамайди:
“Яхшиликнинг ёмон оқибати ҳам бор” – дейди у – “бир куни боғда бир йигит бир қизни ураётганини кўрдим. Аралашмасам, ўлдириб қўярди. Қизни қутқармоқчи бўлиб, тош билан урдим ва ўн йил қамоқда ўтирдим”
Барибир, оқибатда прокурор видеотасвирни ўша одамдан олади. Аниқроғи, беришга кўндиради. Икки дақиқалик саҳна, одам видеони шундоқ бериб юборсаям, кинога таъсир қилмайди, тўғрими? Ҳа, биз прокурорни қаранг, тайёр далили бор одамга ялиниб ўтирибди, терговга чақириб, олиб қўйсаям бўлади-ю, дейишимиз мумкин-у, лекин барибир, гўёки кераксиз саҳна.
Лекин бошқа тарафи бор. Гап шундаки, ўтган йили Кадир Шекер исмли йигит паркда бир қизнинг эри томонидан калтакланаётганини кўриб қолади. Бефарқ бўлишни эп кўрмаган йигит зўравон билан муштлашиб кетади ва оқибатда, пичоқлаб, ўлдириб қўяди. Суд Кадирни “провакацияга учиб, қасддан қодирлик этган” деб баҳолади ва 12.5 йилга қамоққа ҳукм қилди.
Туркия ижтимоий тармоқлари оёққа турган ва катта бир савол пайдо бўлган: бундай воқеага гувоҳ бўлинганда, ожизга ёрдам бериш керакми ёки аралашмасдан тарк этиш лозимми? Умуман Туркияда, айниқса аёлларга бўлган зўравонлик катта муаммо сифатида тилга олинади, 2020 йилнинг ўзида 297 нафар аёл ўз эри, севгилиси ёки таниши томонидан уриб ўлдирилган.
Сериалда эса, ўша воқеа ва суднинг адолатсиз қарори яна бир бор эсланди, томошабинга Кадер Шекер тақдирини ҳис қилиш, яшаб кўриб имкони берилди, ўзига яраша мессеж берилди.