Quyosh panelining afzalliklari
Joriyning 1-aprelidan boshlab respublika hududlarida aholi xonadonlariga kichik quvvatli quyosh panellarini oʻrnatishni ragʻbatlantirish boʻyicha “Quyoshli xonadon” dasturi amalga oshiriladi.
Quyosh panellari nima?
Quyosh batareyalari — quyosh energiyasini toʻgʻridan-toʻgʻri elektr tokiga aylantiradigan fotovoltaik konvertor, yaʼni yarimoʻtkazgichli qurilma boʻlib, ular maxsus ramkalarga joylanib, quyosh panellarini hosil qiladi. Aniqrogʻi, quyoshdan olingan yorugʻlikni elektr tokiga aylantirib, foydalanishga tayyor holga keltirilgan ramkalardir.
/channel/kurganpress
ЯНГИ БИНО ТЕЗ КУНЛАРДА ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛАДИ
Батафсил: https://telegra.ph/YANGI-BINO-TEZ-KUNLARDA-FOJDALANISHGA-TOPSHIRILADI-02-11
Каналга уланиш: /channel/kurganpress
Ҳар қандай мажлисбозликни йиғиштириш керак - президент
Kun.uz мухбири хабар беришича, президент бош вазирга маҳалла раислари ва участка нозирларини ҳокимиятга мажлисга чақиришни қатъиян тақиқлаш бўйича топшириқ берди.
👉 https://kun.uz/40401717
Kun.uz Telegram каналлари👇
Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
#АЙНИ_ДАМДА
Каттақўрғон шаҳар ҳокими, Сенатор Гавҳар Алимова қисқа муддатли таътилдан сўнг, бугун 10 февралдан ўз вазифасини бажаришга киришди.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 1 февралида шаҳар ҳокими соғлигини тиклаш учун даволаниш таътилига чиққан эди.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги
Ахборот хизмати
Каналга уланиш: /channel/kurganpress
Kattaqo'rg'on shahar 14-umumta'lim maktabining 8"B" va 8-"V"sinf o'quvchilari
ishtirokida buyuk mutafakkir Alisher Navoiy tavalludining 580 yilligi munosabati bilan "Navoiy ijodi-ma'naviyat sarchashmasi" nomli kecha bo'lib o'tdi.
O'qituvchilar Qiyomova Zilola hamda Ma'mura Musulmonovalar tomonidan tayorlangan ushbu tadbir barchaga manzur bo’ldi.
👉🏻 @KattakurgonT
🗓 Бугун – 9 февраль куни буюк бобокалонимиз шоир, мутафаккир, давлат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун.
Каналга қўшилинг↙️
Telegram | Facebook
МЕН АНГЛАГАН ҲАҚИҚАТ
- Гуноҳ қилишдан осони, гуноҳдан тийилишдан қийини йўқ.
- Кимнидир ёқтирмаслик мумкин, аммо бировларни ёмон кўриб қолишдан тийилинг. Бу иллат одамни одамгарчиликдан чиқаради. Бундай кишилар
охир- оқибатда ўзини ҳам ёмон кўриб қолади.
- Раҳбарга ҳам, оддий кишиларга ҳам лутфни бирдек қилишга интилинг. Акс ҳолда, бири лаганбардорликка, бири эса ўчакишишга бошлайди.
- Ҳордиқнинг завқу фойдасини чинакам чарчаб ишлаган одамгина билади.
- Яхшиям САБР дўконда сотилмайди, агар сотилса, ҳозирги кунда уни қайтимга қўшиб беришарди.
- Бировга ўргатиш, ибрат бўлиш илм олиш ва маҳоратни оширишдан оғирроқ юмуш. Шу сабабли ҳам ҳамма устоз бўла олмайди.
- Чипқон танангиздаги қон таркиби бузилганидан пайдо бўлади. Унинг давосини дорихонадан излаб юрманг.
- "Менга ёмон гапирган одам албатта бир балога йўлиқади" деган фикр кибр ва жаҳолатнинг энг ёрқин намунаси.
- Аламзада киши учун кимни, нимага танқид қилишнинг,кимдан ўч олишнинг аҳамияти йўқ.
- Ҳамманинг кўнглини олишга эмас, ҳеч кимнинг кўнглини бемаврид ва бесабаб қолдирмасликка интилган маьқул.
АЛИШЕР НАВОИЙ - БУЮК МУТАФАККИР
Жорий йилда ғазал мулкининг султони, давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер Навоийнинг таваллуд топганига 580 йил бўлади. Буюк шоир ва мутафаккир таваллудининг 580 йиллигини нишонлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорига кўра жойларда атоқли давлат ва жамоат арбобининг бебаҳо ижодий-илмий меросини ҳар томонлама ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш бўйича тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Бугун шаҳримиздаги 5 мактабгача таълим ташкилотида 9-февраль- Алишер Навоий таваллуд топган кун олдидан бўлиб ўтган адабий кечада ҳам шоир ҳаёти ва ижоди болажонлар томонидан талқин қилинди.
Тадбирга шаҳар Мактабгача таълим бўлими мудири О.Кадиров, шаҳримиздаги мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари, она-оналар иштирок этдилар.
Болажонлар томонидан Навоийнинг болалиги акс этган саҳна кўринишининг маҳорат билан ижро этилгани барчага манзур бўлди.
Шунингдек, муассаса тарбияланувчилари томонидан ижро этилган рақслар ва қўшиқлар даврага ўзгача шукуҳ бағишлади.
Ҳилола ЭРГАШЕВА
КОРРУПЦИЯ – ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ
👉🏻https://telegra.ph/KORRUPCIYA--TARA%D2%9A%D2%9AIYOT-KUSHANDASI-02-08
Каналга қўшилинг↙️
Telegram | Facebook
❗️Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломовнинг ваколати тугатилди
Бугун Қонунчилик палатаси Марказий сайлов комиссиясининг 8 нафар янги аъзолари номзодини кўриб чиқди ва маъқуллади. Булар:
▫️Эргаш Юсупов, Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси;
▫️Зайниддин Низамходжаев, Олий Мажлис Сенати раисининг ўринбосари;
▫️Александр Фармонов, "Ўзэлектроаппарат" АЖ бошқарув раиси маслаҳатчиси;
▫️Муяссар Кадирова, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сурхондарё вилояти масъул ташкилотчиси;
▫️Бахром Кучкаров, Адлия вазири ўринбосари;
▫️Шуҳрат Джураев, пенсияда;
▫️Орифжон Базаров, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ректори;
▫️Алишер Усмонқулов, Жиззах политехника институти ректори.
Шунингдек, МСКнинг 7 нафар аъзоси ваколатлари тугатилди:
▫️Мирзо-Улуғбек Абдусаломов, Марказий сайлов комиссиясининг Раиси;
▫️Жанабай Садиков, ҳуқуқшунос;
▫️Отагалди Бобожонов, Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани Халқ қабулхонаси мудири;
▫️Мухайё Джураева, “Ҳунарманд” уюшмасининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи;
▫️Эсанбай Ражабов, Қашқадарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлаpи бирлашмаси pаиси маслаҳатчиси;
▫️Эркин Ходжакулов, Тошкент шаҳар умумюрисдикция судининг раиси;
▫️Жалил Норов (марҳум).
✅ Мирзо-Улуғбек Абдусаломов 16 йилдан буён Марказий сайлов комиссияси раиси лавозимида ишлаб келаётган эди. Демак, жорий йилги президентлик сайловларини бошқа шахс МСК раиси сифатида ўтказади.
👉 @xushnudbek 👈
Mavlono Rumiy aytadilar:
“Xafa boʻlma! Insonlarni senga qilgan yomonliklaridan ranjima. Aksincha, sadoqatni oʻrgatganlari uchun, hiyonat qilganlarga rahmat ayt.
Senga rostgoʻylikni oʻrgatganlari uchun, yolgʻonchilarga tashakkur izhor qil.
Baxtni yanada chuqurroq his qilib, qadriga yetishni oʻrgatganlari uchun, seni baxtsiz qilganlarni haqqiga duo qil.
Hayotingga oʻzgacha maʼno olib kirgani uchun barchani sev.
Qoralar, oqlarni ajratishga yordam bergani uchun ham hayot goʻzal!”
Каналга қўшилинг↙️
Telegram | Facebook
2021 йил январь ойи давомида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан 24,74 млн. АҚШ доллари миқдорида товарлар экспорти амалга оширилди.
Жумладан:
🍇🍒 Мева-сабзавот маҳсулотлари — 8,18 млн. доллар ёки 33,08%;
👕👖 Тўқимачилик маҳсулотлари — 6,2 млн доллар ёки 25,06%;
🍶🎁 Озиқ-овқат маҳсулотлари — 2,82 млн. доллар ёки 11,41%;
🏮 Калава ип — 1,95 млн. доллар ёки 7,87%;
🥙 Ҳайвонлар учун озуқалар – 1,52 млн. доллар ёки 6,15%;
🚐🚙 Транспорт ва унинг эҳтиёт қисмлари — 1,17 млн. доллар ёки 4,75%;
🏺⏰ Бошқа маҳсулотлар — 2,12 млн долларлик ёки 8,58% экспорт расмийлаштирилди.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати
👉🏻 @KattakurgonT
☑️ҲУНАРМАНДЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВР ТАЛАБИ
Батафсил:https://telegra.ph/%D2%B2UNARMANDCHILIKNI-RIVOZHLANTIRISH-DAVR-TALABI-02-01
Каналга қўшилинг👇🏾
Telegram | Facebook| YouTube|kattakurgon.uz|
“Yosh kitobxon” ko‘rik tanlovining 2-bosqichi bo‘lib o‘tdi
👉🏻https://telegra.ph/Yosh-kitobxon-korik-tanlovining-2-bosqichi-bolib-otdi-02-01
👉🏻 @KattakurgonT
⚡️Abituriyentlar va ularning ota-onalari diqqatiga!
✅ Davlat test markazi tomonidan abituriyentlarga yanada qulaylik yaratish maqsadida diagnostik test sinovlari yo‘lga qo‘yildi.
👨🏻💻👩🏻💻 Diagnostik test sinovlari orqali abituriyentlar nafaqat o‘z bilimlarini sinab ko‘rishlari, balki yangi joriy etilayotgan test materiallari (test topshiriqlari kitobi va javoblar varaqasi) bilan ishlash ko‘nikmasiga ega bo‘lishlari mumkin.
💻 Ushbu yaratilgan imkoniyatdan samarali foydalanish va diagnostik test sinovida ishtirok etish istagini bildirgan talabgorlar https://my.dtm.uz saytida ro‘yxatdan o‘tib “Diagnostik test” bo‘limidan o‘zlari tanlagan ta’lim yo‘nalishlariga mos fanlar ketma-ketligini tanlab, test sinovlarida ishtirok etish imkoniyatiga ega bo‘lishlari mumkin.
❗️Diagnostik test sinovlarida ishtirok etish uchun talabgorlar tomonidan quyidagi ma’lumotlar aniq belgilanishi lozim:
-qaysi fanlardan test topshirishi (mutaxassislik fanlari sifatida 2 ta fan);
-test topshirish tili;
-test topshirish hududi;
-test topshirish kuni va vaqti.
✅ Diagnostik test sinovlari muntazam ravishda har hafta payshanba kuni Samarqand shahar, Dahbed ko‘chasi 18-uy, SamDU Jismoniy madaniyat fakulteti binosida ikki navbatda (1-navbat 09:00 da, 2-navbat 14:00)da o‘tkazib boriladi.
📚Bundan tashqari, “Diagnostik test materiallariga buyurtma berish” bo‘limi orqali bir vaqtning o‘zida yangi formatdagi diagnostik test materiallariga istalgan miqdorda buyurtma berishlari va test materiallariga berilgan buyurtmalarni Davlat test markazi Samarqand viloyati bo‘limi orqali olishlari mumkin.
❗️Eslatib o‘tamiz har bir test variantining narxi 15000 so‘m qilib belgilangan.
To‘lovlarni istalgan bank yoki boshqa elektron to‘lovlar (clik,payme,paynet,upay) tizimlari orqali amalga oshirishingiz mumkin.
🏢 Test variantlariga buyurtma beruvchilar Davlat test markazi Samarqand viloyati bo‘limiga murojaat etishlari mumkin.
☎️ Murojaat uchun telefonlar:662321269
979220930
972853051
990916529
943569300
Manzil: Samarqand shahar, Dahbed ko‘chasi 18-uy, SamDU Jismoniy madaniyat fakulteti binosi (sobiq pedagogika va xizmat ko‘rsatish kolleji)
Mo'ljal: Samarqand shahri, Orient Star mehmonxonasi, Gelion chorrahasi.
Geolokatsiya:https://goo.gl/maps/xFJJVkLbpJVWbKkr9
Каналга қўшилинг↙️
Telegram | Facebook
🌺💐🌸 JASUR QAXRAMONLARNING ONALARI HAMISHA E'ZOZDA
✅Kanalga ulanish:
/channel/kurganpress
| Facebook|Instagram|YouTube|kattakurgon.uz|
НАЗМ ВА НАВО
Ушбу ойда иккита йирик мутафаккир, жамоат ва давлат арбоблари, буюк шоирлар Алишер Навоий ва Захириддин Муҳаммад Бобур каби аждодларимизнинг таваллуд топган кунлари. Шу муносабат билан мамлакатимиз бўйлаб тадбирлар, бадиий кечалар ўтказилмоқда.
Куни кеча шаҳримиздаги 2-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳам Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги ҳамда Захириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллигига бағишланган кеча бўлиб ўтди.
Шаҳар Ҳарбий қисм ҳарбийлари иштирокида ўтказилган тадбирда ўқувчи-ёшлар томонидан ғазаллар ёд айтилди ҳамда куй ва қўшиқлар ижро этилди.
Ҳилола ЭРГАШЕВА
Каналга қўшилинг↙️
Telegram | Facebook
2021 йил 9 февраль куни Каттақўрғон шахар 2-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида 5 ташаббус доирасида, устоз шогирд анъанасига кура Ўзбекистон халқ артисти, профессор Аваз Раджапов томонидан махорат дарси бўлиб ўтди.
Ўқувчи-ёшлар ҳам бунда жуда фаол иштирок этдилар.
👉🏻 @KattakurgonT
БУЮК ШОИР 580 ЁШДА
Бугун шаҳримиздаги 16 мактабгача таълим ташкилотида “Очиқ эшиклар куни” тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда иштирок этган ота-оналар ва бошқа иштирокчилар муассасадаги шарт-шароитлар билан танишдилар ва ўқув машғулотларини кузатдилар.
Шунингдек бугун шоир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан 13,14 ҳамда 17 мактабгача таълим ташкилотларида бадиий кечалар ўтказилди.
Болажонлар томонидан шоирнинг болалиги акс этган саҳна кўринишлари намойиш этилди. Шоир ижодидан ўрин олган шеър ва ғазаллар ёд айтилди. Айниқса муассасалар тарбияланувчилари томонидан маҳорат билан ижро этилган куй ва қўшиқлар тадбир иштирокчиларига кўтарингки кайфият бағишлади.
Ҳилола Эргашева
👉🏻 @KattakurgonT
АЛЛОМАЛАР БАРҲАЁТ
Шаҳримиздаги 7 – давлат мактабгача таълим ташкилотида “Очиқ эшиклар куни” доирасида бўлиб ўтган буюк мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган тадбир ана шундай номланди.
Унга ташриф буюрган ота-оналар дастлаб фарзандлари учун муассасада яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Тадбирга таклиф этилган шаҳар ҳокимлиги вакиллари, Мактабгача таълим бўлими ҳамда шаҳримиздаги мактабгача таълим ташкилотларининг раҳбарлари муассаса ҳаёти ҳамда гуруҳлардаги машғулотларни кузатдилар.
Муассаса тарбияланувчиларининг сўз мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб тайёрланган бадиий чиқишлари айниқса иштирокчиларга манзур бўлди.
Болажонлар томонидан шоир ғазаллари ва рубоийларини ёд айтишлари, ижро этилган қўшиқ ва рақслар даврага ўзгача шукуҳ бағишлади.
Ҳилола ЭРГАШЕВА
👉🏻 @KattakurgonT
СПОРТ СОҒЛИҚ ГАРОВИ!
Бугунги кунда Каттақўрғон шахридаги 2-умумий урта таълим мактабида келажагимиз бўлган ёш авлодни Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан спортнинг валибол тури буйича тугараклар ташкил қилинмоқда, оммавий спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, ватанпарварлик рухини кучайтириш мусобақа ташкиллаштирилди.
4-алохида отряд командири
Б.А.Бозоров
👉🏻 @KattakurgonT
БИЗ НИМА УЧУН БИРОВГА ИЛТИМОС ҚИЛАМИЗ?
Албатта илтимос қилмайдиган одам йўқ дунёда. Ёрдамга чақириб, нимагадир қарашиб юборишини сўраб кимгадир илтимос қиламиз. Ёки кимнидир инсофга чақириб илтимос қиламиз. Бировдан нимадандир тийилиб туришини сўраймиз. Бу бор гап.
Аммо Абдулла Ориповнинг "Ҳаргиз илтимосга кунинг қолмасин" деган иборали шеьрини ўқигач,айрим илтимослар маьнисини тушуниб етамиз.
Демак,
- бировнинг кўмагига чиндан ҳам эҳтиёж сезсак;
- нимагадир кучимиз етмай турса;
- бировнинг ёрдами туфайли ишимиз бунданда яхши бўлишини англасак кимдандир кўмак сўраб,илтимос қиламиз.
Аммо масаланинг яна бир томони борки,у миннат билан боғлиқ.Масалан ўғлимизни ишга жойламоқчимиз.У ўша идорага икки-уч маротаба бориб келади.На раҳбари,на ўринбосарларидан тузукроқ ва аниқроқ жавоб ололмайди.Шу идорада ишловчилардан бири "Сиз бекорга овора бўлаяпсиз,ё бизнинг раҳбарнинг кўнглини олинг ёки каттароқ идорадан бировга айтдиринг" деб тўғрисини айтади.Ана шундан кейин илтимос бошланади.
Илтимос билан қабул қилинган ходим ҳамма учун бошоғриқ бўлиши мумкин.Биринчидан,у кимнингдир ўрнига қабул қилинади.Шунинг учун академик таьтилга ёки ҳомиладорлик таьтилига чиққанларнинг кўпчилиги ўз жойига қайтиб ишга жойлаша олмай овора.Раҳбар эса унга "
шошилманг, келаси ойдан янги штат очамиз"деб ваьда беради. Сабаби- у бечора ҳам бирорта каттароқ идора вакили ёки кўз қиймас одамининг илтимоси билан бировни вақтинчалик жойга ишга олиб қўйган ва бўшата олмай қийналади.
Тартиб-таомилга кўра қилиниши мумкин бўлган ҳолатда ҳам илтимосга кўз тикиб турганлар бор.
Барибир, бир ўйлаб кўринг, шу илтимос дегани керакмикин ўзи?
Илтимос қилувчи ҳам, илтимосни қабул қилувчи ҳам бу ҳақда ўйлаб кўрсин.Чунки барчамиз ана шу жараёнга дахлдормиз. Мен аниқ хулоса бермоқчи эмасман, ҳаммамиз ўйлаб кўрайлик, илтимосдан ким, нима ютади, жамиятчи? Барча идорага ишга олишда ошкораликни таьминлаш, танлов ўтказиш пайти келмадимикин?
@farmontosh
Диққат!!!
Диққат!!!
Ҳурматли Каттақўрғоннинг алп йигитлари! Сиз ёшлар учун яна бир ажойиб лойиҳа. Захириддин Мухаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги ҳамда “Гиёҳвандликка курашиш ойлиги” муносабати билан 4-сектор Рахбари солиқ инспекцияси бошлиғи, ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси ва бир қатор хамкор ташкилотлар билан биргаликда 12-Феврал куни “Ёшлар Марафони” ташкил этилмоқда.
Ғолибларни қуйидаги совғалар кутмоқда.
1-ўрин ғолибига Телевизор
2-ўрин ғолибига Велесопед
3-ўрин ғолибига Спорт кийимлари билан тақдирланадилар.
“Ёшлар Марафони” иштирокчилари учун қуйидаги талаблар мавжуд.
1. 16 ёшга тўлган бўлиши ва албатта Паспорти бўлиши шарт.
2. Иштирокчилар 11-феврал 15-00гача ёшлар ишлари агентлиги руйхатидан ўтиб рақам олишлари шарт ва ушбу рақамлар тақилган ҳолда марафон куни келишлари керак. (рақам олмаган иштирокчи қатнашмайди)
3. 12-февраль куни рақам тақилган спорт формада Махалла маркази яни шаҳар ВОГЗАЛ томонога 8-30 да йиғилишлари шарт.
4. Мурожаат учун телефонлар +99894-487-31-57 Бектош
Navoiy asarlarida tarbiya masalasi...
Oila - jamiyatning asosiy bo‘g‘ini. Uning tinchligi, farovonligi esa ota-ona va unda kamol topayotgan farzandlarning odob-axloqi, ta’lim-tarbiyasi, mehr-oqibatliligiga bevosita bog‘liqdir. Bu borada nafaqat o‘zbek adabiyoti rivojiga ulkan hissa qo‘shgan, balkı jahon adabiyoti xazinasini o‘zining nodir asarlari bilan bezagan buyuk mutafakkir Alisher Navoiy ham alohida to‘xtalib o‘tadi.
Xususan, “Hayrat-ul abror” asarining oltinchi maqolatida odob-ahloq xususida fikr yuritib: “Yosh bolaga nisbatan eng zarur ish, bilki, uni kichikligidan parvarish qilishdir. Qatrani sadaf tarbiya qilgani uchun odamlarning boshiga chiqib sharaf topdi” deydi. Bola ilk tarbiyani o‘z oilasida olar ekan aynan mana shu tarbiyaning o‘rnini bog‘cha, maktab va zamona tarbiyasi bosa olmaydi. Oiladagi tarbiya o‘rni bo‘shliq tarzida qolsa, har qanday tashqi xurujlar bolaga oson ta’sir qiladi. Navoiy shuning uchun ham bola tarbiyasida asosiy javobgar ota-ona ekanligini aytib, bolaning hali murg‘ak davridanoq tarbiyasiga alohida e’tibor berish kerakligini ta’kidlaydi.
Alisher Navoiy farzandga ism qo‘yish haqida “Tarbiyaning biri bolaga yaxshi ot qo‘yish bo‘lib, uni oti bilan chaqirganlarida u uyaladigan bo‘lmasligi kerak” degan fikrni ilgari suradi. Zero ism inson hayotida katta ahamiyat kasb etadi. “Tarbiyaning yana biri unga ilmu adab o‘rgatish uchun muallim chaqirishdir” – deydi alloma. Inson kamolotida tarbiya bilan bir qatorda ta’lim ham muhim ekanligini, bunda muallimning bilim darajasi, odob-axloqiga e’tibor qaratish zarurligini ta’kidlaydi. Bolaga ta’lim berishni muallimning o‘ziga yuklab qo‘yish to‘g‘ri emasligini aytib, bu jarayonni ham nazorat qilish ota-onaning asosiy vazifasi ekanligini aytadi.
Alisher Navoiy asarlarida oila mustahkamligi uchun muhim bo‘lgan yana bir masalani ko‘taradi. Ota-onasini hurmat qilishi, ularni sevib-ardoqlash va e’zozlashni farzandlik majburiyatlaridan biri, deb hisoblaydi. “Otang oldida boshingni fido qilib, onang boshi uchun butun jismingni sadaqa qilsang arziydi. Ikki dunyong obod bo‘lishini istasang, shu ikki odamning roziligini ol. Tun-u kununga nur berib turgan – birisini oy deb bil, ikkinchisini quyosh. Ularning so‘zlaridan tashqari bir narsa yozma, ular chizgan chiziqdan tashqariga bir qadam ham bosma. Hamma xizmatni sen adab bilan bajar, “adab” so‘zidagi “dol” kabi qomatingni хam qil” degan fikrlarining o‘ziyoq olam-olam ma’no kasb etadi.
Shoir “Nazm-ul javohir” asarida ushbu fikrini davom ettirib, farzand ota-onani qanchalik hurmat qilsa, bu ishni o‘ziga saodat deb bilsa, bir kun albatta farzandidan o‘ziga qaytadi, deydi:
Farzand ato qullug‘in chu odat qilg‘ay,
Ul odat kasbi saodat qilg‘ay,
Har kimki, atog‘a ko‘p rioyat qilg‘ay,
O‘g‘lidin anga bu ish siroyat qilg‘ay.
Darhaqiqat, A.Navoiy ta’kidlaganlaridek, oila tinchligi, farovonligi yo‘lida farzand tarbiyasi nihoyatda muhim. Chunki bilimli, tarbiyali farzandlar nafaqat oilani, ota-onani e’zozlaydi, balki jamiyatda o‘z o‘rnini topadi. Vatan ravnaqiga o‘z hissasini qo‘shadi.
👉🏻 @KattakurgonT
ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИ ЎРИНБОСАРИ “НУРАФШОН” МАҲАЛЛАСИДА БЎЛДИ
Батафсил: https://telegra.ph/VILOYAT-PROKURORI-%D0%8ERINBOSARI-NURAFSHON-MA%D2%B2ALLASIDA-B%D0%8ELDI-02-03
Каналга уланиш: /channel/kurganpress
⚜️ Buyuklardan maslahatlar ⚜️
🔸 Umrning qaysi yoshida bo'lmang, agar siz muvaffaqiyat tomon to'g'ri harakat qilsangiz albatta erishasiz.
🔸 Muvaffaqiyat ketidan muvaffaqiyatni yaratadi.
🔸 Parvardigor bizni boshqa jonzotlardan shunday ustun qilib yaratganki, baxt va xursandchilik tuyg'usini his qilish sharafi faqat insonlarga nasib qilgan.
🔸 Men:-''Agar menda katta pul bo'lganda zo'r reja tuzardim''.
Ustozim: - ''Agar senda yaxshi reja bo'lganda allaqachon ko'p puling bo'lardi.
🔸 Pulning summasi emas, yaxshi bir reja muhimdir.
🔸 Baxt - bu kelajakga qoldiriladigan narsa emas, u bugun, xozir siz ko'rayotgan narsadir.
🔸 Omadsizlik - insonni noto'g'ri fikrlashi va qator xatolarning har kuni takrorlanishining muqarrar natijasidir.
🔸 Muvaffaqiyatning 20 foizi ustamonlikda, qolgan 80 foizi strategiyadan tuzilgan.
🔸 Siz ko'p narsa o'qishingiz mumkin, muhimi bunda emas, muhimi rejali ravishda o'qish kerak.
Каналга қўшилинг↙️
Telegram | Facebook
СПОРТ СОҒЛИҚ ГАРОВИ!
👉🏻https://telegra.ph/SPORT-SO%D2%92LI%D2%9A-GAROVI-02-02
Каналга қўшилинг↙️
Telegram | Facebook
Бугундан 10%га қимматлаган йўл ҳаракатига оид айрим жарималарнинг миқдорлари.
Бизда жарималар оёғи осмондан бўлиб ётибди. Масалан, жамият учун катта хавфга эга ва кўплаб ўлимларга сабабчи бўладиган қизил чироқда ўтишга 2 баравар (490 минг сўм) жарима, ҳеч кимга рухсатсиз тонировкага эса 25 баравар (6 млн сўмдан ошиқ).
Ёки тақиқланган жойда машина тўхтатганлиги (нотўғри парковка) учун биринчи сафар 3 баравар, бир йил ичида иккинчи сафар 5, учинчи сафар 10 ва тўртинчи сафардан кейин худди маст ҳолда машина бошқарган каби 15 баравар (3 млн 675 минг сўм) жарима қўйилган.
Бунақа жарималарда на мантиқ бор, на бир асос. Насиб қилса, тез орада Парламентда муҳокама қилинаётган қонун лойиҳаси имзоланиб қолса, ушбу мантиқсизликларга чек қўйилади, деган умиддамиз.
👉 @xushnudbek 👈
АҲИЛ ОИЛАЛАРНИНГ ҲАЁТИЙ ТАЖРИБАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
👉🏻https://telegra.ph/AҲIL-OILALARNING-ҲAYOTIJ-TAZHRIBALARI-ЎRGANILDI-02-01
👉🏻 @KattakurgonT
Ёшлар ҳаётига нигох
👉🏻https://telegra.ph/YOshlar-ҳayotiga-nigoh-01-31
👉🏻 @KattakurgonT