❗️Ўзбекистонда коронавируснинг “британча штамм”и қайд этилди
Минг афсуски, “COVID-19”нинг “британча штамм”и юртимизда ҳам илк бор қайд этилди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизматига Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев хабар берди.
10 ёшли пойтахтлик фуқаро Ш. (қиз бола) оила аъзолари билан биргаликда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига сафар қилиб, 2021 йилнинг 23 январь куни Тошкентга қайтган.
Ўрнатилган тартибга кўра, халқаро аэропортда фуқародан экспресс усулида тест олинганда, унда мусбат натижа қайд қилинган. Шундан сўнг, бемор зудлик билан юқумли касалликлар шифохонасига тез ёрдам машинасида олиб келинган. Шифохонада ўша куннинг ўзида функционал-клиник текширувлардан ўтказилди ва унга “COVID-19”нинг симптомсиз кечиши ташхиси қўйилди. Кейинчалик 2 босқичли тест натижасига кўра, “британча штамм” тасдиқланган.
Беморнинг аҳволи ҳозирда яхши.
❗️Юртдошларимиздан зарурат бўлмаганда чет эл сафарларига вақтинча чиқмай туришларини сўраймиз.
Азиз юртдошлар! Ўзингиз ва яқинларингизни асранг! Саломатлигингиз ўз қўлингизда!
👉🏻 @KattakurgonT
Коронавируснинг янги штаммларини кириб келишини олдини олиш мақсадида Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатлари билан халқаро авиарейслар (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали мамлакатимизга кириш) 1 февралга қадар тўхтатилган эди.
Республика махсус комиссиясининг қарорига биноан, мазкур чеклов жорий йилнинг 1 мартига қадар узайтирилибди. Бу ҳақда ССВга таяниб ЎзА хабар бермоқда.
👉 @xushnudbek 👈
САЛОМАТЛИК МАКТАБЛАРИНИНГ СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ТАРҒИБ ҚИЛИШДАГИ ЎРНИ
👉🏻https://telegra.ph/SALOMATLIK-MAKTABLARINING-SOҒLOM-TURMUSH-TARZINI-TARҒIB-ҚILISHDAGI-ЎRNI-01-28
👉🏻 @KattakurgonT
Президент: «Керак бўлмаган мажлисни ўтказган раҳбар ишдан кетади»
Бугунги видеоселекторда жойларда мажлисбозликка мутлақо чек қўйиш кераклиги, вилоят ва туман ҳокимлари фақат Президент Администрацияси раҳбаридан рухсат олгандан сўнг мажлис ўтказиши, шунда ҳам улар бир соатдан ошмаслиги лозимлиги айтилди. Фақат иқтисодиёт сектори ва солиқ идоралари вакиллари ҳисоботларни тақдим этиш учун чақирилиши таъкидланди. Бу ҳақда ЎзА мухбири хабар бермоқда.
- Керак бўлмаган мажлисни ўтказган раҳбар ишдан кетади. Бир соатдан кўп мажлис қилиш мумкин эмас Ўзбекистонда, - деган Президент.
Шунингдек, Газета.уз мухбирининг келтиришича, Шавкат Мирзиёев яна қуйидагича қўшимча қилган:
«Баъзи раҳбарлар мажлисбозлик билан касал. Мажлисбозлик касалига чалинган бўлсанглар, уйда мажлисларни ўтказинг. Мажлисга кетган вақтнинг 50 фоизини аҳоли муаммоларини ҳал қилишга кетказилса, шунинг ўзи катта натижа беради».
👉🏻 @KattakurgonT
ПРОБАЦИЯ ХИЗМАТИ ФАОЛИЯТИНИНГ МУҲИМ ШАРТЛАРИ
👉🏻https://telegra.ph/PROBACIYA-HIZMATI-FAOLIYATINING-MUҲIM-SHARTLARI-01-27
👉🏻 @KattakurgonT
☑️ КЕНГАШНИНГ ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ Батафсил:https://kattakurgon.uz/uz/node/1958
Каналга қўшилинг👇🏾
Telegram | Facebook| YouTube|kattakurgon.uz|
#Очиқ #Шаффоф #Адолатли
⚡️Очиқ мустақил танловлар ўтказилиши давлат фуқаролик хизматига киришда барча фуқароларнинг тенг имкониятлардан фойдаланишига, давлат органлари ва ташкилотларидаги вакант ўринларни малакали мутахассислар билан етарли даражада таъминлашга, кадрлар малакасининг юклатилган вазифалар ва замонавий эҳтиёжларга мувофиқ бўлишига эришишга, давлат фуқаролик хизмати ходимлари томонидан қабул қилинаётган қарорлар сифатининг юқори бўлишига олиб келади. Ва, албатта, меритократия тамойилига асосланган очиқ мустақил танловлар келажакда мамлакатимиз ривожи учун хизмат қилади.
👉Веб-сайт: https://argos.uz/
👉Фейсбук: https://www.facebook.com
👉Инстаграм: https://www.instagram.com/argos_uzbekistan/
👉Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCVm3AfukMqCaX_e1Bhn8HBQ
👉Вакансиялар порталининг телеграмдаги канали: http://vacancy.argos.uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
“Самарқанд келажак жавоҳирлари”дан умид катта
Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида олий таълим муассасалари битирувчилари орасидан сараланиб, вилоят ҳокимлиги захирасига олинган ёшлар билан учрашув ўтказилди.
👉 http://zarnews.uz/ouk9
Каналга қўшилинг: 👇
Telegram | Facebook | Youtube
#Биласизми
Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизими такомиллаштирилади
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Ибратли ҳикоя
Бир куни катта бир кема денгизда ҳалокатга учради. Ичидаги одамлардан фақат бир кишигина омон қолди. У катта бир ёғоч бўлагига осилган ҳолда яқин атрофдаги кимсасиз оролга етиб олди. У оролда яшар экан, ҳар куни: «Эй Аллоҳим, менга мадад бер, бу ерлардан тезроқ кетишимга ёрдам бер» деб илтижо қилар, кўзи доим уфқда, бирор кема доим ўтиб қолар деб интизор кутарди.
Аллоҳдан бир оз мадад келмагач, тақдирига тан бериб сувда оқиб юрган кема қолдиқларию, ёғочлардан ўзига кўп қийинчиликлар билан уй ясаб олди. Бу «уйи» уни ёғин ва шамолдан асрар эди. Мана яна янги тонг отди. Киши ўз одатига кўра туриб юзини денгиз сувига ювиб: «Эй Аллоҳим, менга мадад бергин, бу ерлардан тезроқ уйимга етиб олай» деб илтижо қилди.
Емиш учун балиқ овлашга оролни бошқа томонига кетти. Шу пайт чақмоқ бўлиб уни ясаб олган уйига урилиб уйи ёниб кул бўлди. Киши келиб не кўз билан қараса, уни уйи ёниб бўлган, тутуни кўкка бўй чўзиб ётарди...
Киши ўтириб йиғлаб юборди: «Эй Худо, мен Сендан мадад сўрадим, бало эмас, нега мени бундай жазоладинг, нега менга раҳм қилмайсан, нима гуноҳим учун бунчалар мени қийнайсан» деб куюниб, куюниб бир дарахтга суяниб ухлаб қолибди. Эрталаб уни кемани қаттиқ бонги уйғотиб юборди. Кўзини очса қирғоқда катта кема турар, одамлар тушиб уни олиб кетишга у томон қараб юриб келишарди.
«Қизиқ, қандай қилиб бу ерда одам борлигини билдиларинг» деб қизиқиб сўраб кўрди қутқарган кишилардан. Қутқарувчиларни бири: «Биз оролга яқин масофадан ўтиб кетаётганимизда бу ердан чиқаётган тутунни кўрдик. Демак оролда кимдир бор ва бизга тутун билан белги бераябди деб бу томонга сузиб келдик» деди.
Баъзида сизга бало бўлиб кўринган нарса аслида Аллоҳнинг сизга яхшилиги бўлади, фақат шу яшиликни ҳимматини тушуниб, уни қандай талқин қилиш фақат ўзимизга боғлиқ. Зотан Аллоҳ Меҳрибон ва Раҳмли бўлган Раҳмон ва Роҳийм Зотдир, У бандага зулм қилмайди. Агар нимадир юборса албатта ҳикмат билан юборади. Бесабр бўлмайлик.📚
👉🏻 @KattakurgonT
КАТТАҚЎРҒОНЛИК ГИМНАСТИКАЧИ ҚИЗЛАР ҒОЛИБ БЎЛДИ
👉🏻https://telegra.ph/KATTA%D2%9A%D0%8ER%D2%92ONLIK-GIMNASTIKACHI-%D2%9AIZLAR-%D2%92OLIB-B%D0%8ELDI-01-20
Каналга қўшилинг↙️
Telegram | Facebook
‼️ DIAGNOSTIK TEST SINOVLARI YO‘LGA QO‘YILDI
Davlat test markazi tomonidan abituriyentlarga qulaylik yaratish maqsadida 2021/2022-o‘quv yili uchun oliy ta’lim muassasalariga kirish test sinovlari formatidagi diagnostik test sinovlarini yo‘lga qo‘yildi.
📚 Bu orqali abituriyentlar nafaqat o‘z bilimini sinaydi, balki yangi joriy etilayotgan test materiallari (test topshiriqlari kitobi va javoblar varaqasi) bilan ishlash ko‘nikmasiga ega bo’ladi.
👨💻 Test sinovida ishtirok etish istagini bildirgan talabgorlar http://my.dtm.uz/ sayti orqali ro‘yxatdan o‘tishlari va kerakli ma’lumotlarni kiritgan holda test topshiriqlariga buyurtma berishlari mumkin.
Test topshiriqlariga buyurtma berishda talabgorlar tomonidan quyidagi ma’lumotlar aniq belgilanishi lozim:
- Qaysi fanlardan test topshirishi (mutaxassislik fanlari sifatida 2 ta fan);
- Test topshirish tili;
- Test topshirish hududi;
- Test topshirish kuni va vaqti tanlanadi.
💻📲 Ushbu xizmatdan https://my.dtm.uz/ saytidagi shaxsiy kebinetingizda joylashgan “Kitob buyurtma berish” bo'limi orqali foydalanishingiz mumkin.
Ro'yxatdan o'tish va buyurtma berish bo'yicha qo'llanma (video).
🏬 Diagnostik test sinovlari bo'lib o'tadigan manzil: Samarqand shahri, Dahbet ko'chasi, 18-uy. Samarqand davlat universiteti Jismoniy madaniyat fakulteti binosi 1-qavati (Davlat test markazi Samarqand viloyati bo'limi joylashgan bino).
🏨 Mo'ljal: Samarqand shahri Gelion chorrahasi
☎️ Murojaat uchun telefon: +998662321269
19-январ Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллуд топган кун сифатида
Маҳмудхўжа Беҳбудий XX аср бўсағасидаги Туркистон ижтимоий-сиёсий ҳаракатчилигининг энг йирик намояндаси, янги давр ўзбек маданиятининг асосчисидир. Туркистон жадидларининг тан олинган раҳнамоси, мустақил жумҳурият ғоясининг яловбардори, янги мактаб ғоясининг назариётчиси ва амалиётчиси, ўзбек драматургиясини бошлаб берган биринчи драматург, театрчи, ношир, журналист. У тарихимизнинг ғоят оғир ва мураккаб бир даврида яшади. XVI асрдан бошланган инқироз ва турғунлик, ўзаро жанжал, маҳаллий уруғчилик низолари миллатни ҳолдан тойдирган, имкондан фойдаланиб ўлкани забт этган Русия зўр бериб, уни турғун ва тутқун сақлашга уринарди. Мана шундай бир шароитда Ватанни бутунлай йўқ бўлиш хавфидан сақлаб қолиш, авлодларни эрк ва озодлик, мустақиллик руҳида тарбиялаш, маърифат ва тараққиётта бошлаш жадидлар номи билан тарихга кирган Беҳбудий бошлиқ фидойилар зиммасига тушди.
Туркистонда «Усули жадид», «Усули савтия» номлари билан шуҳрат топган янги мактабни шулар ташкил қилиб, шулар биринчи бўлиб замонавий мактаб ғоясини илгари сурдилар. Улар ўз ҳисобларидан мактаблар очиб, ёш авлодни истиқлолга тайёрладилар, шеър ва мақолалар, саҳна асарлари орқали миллий онгни шакллантиришга, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини сингдиришга уриндилар. Русия қонунлари имкон берган даражада Туркистон мусулмонларининг шаъну шавкатини ҳимоя қилдилар, инқилоб йилларида эса мустақиллик байроғини баланд кўтардилар.
Маҳмудхўжа Беҳбудий мана шу Туркистон жадидчилик ҳаракатининг асосчиси, бошлаб берувчиси эди. У 1875 йилнинг 19 январида Самарқанд яқинидаги Бахшитепа қишлоғида, руҳоний оиласида дунёга келган. Отаси Беҳбудхўжа Солиҳхўжа ўғли туркистонлик, Аҳмад Яссавийнинг авлодларидан, она томонидан бобоси Ниёзхўжа урганчлик бўлиб, амир Шоҳмурод замонида (1785—1800) Самарқандга келиб қолган. 1894 йилда отаси, имом-хатиблик билан шуғулланиб келган Беҳбудхўжа вафот этади. Ёш Маҳмудхўжа тоғаси қози Муҳаммад Сиддиқ тарбияси ва қарамоғида ўсиб вояга етади. Араб сарфу наҳвини кичик тоғаси Мулла Одилдан ўрганади. 18 ёшида қозихонада мирзолик қила бошлайди. Ўз устида қунт билан ишлаб, шариатнинг юксак мақомлари — қози, муфти даражасигача кўтарилади. Ёш Маҳмудхўжа дунёқарашининг шаклланишида Русия жадидчилик ҳаракатининг асосчиси Исмоилбек Гаспринскийнинг хизмати катта бўлган. У 1892 йилда Туркистондаги мактабларни ислоҳ қилиш, «усули савтия»ни жорий этиш таклифи билан генерал-губернатор Н. О. Розенбахга мурожаат этади. Жавоб олмагач, 1893 йилда ўзи Тошкентга келди. Самарқанд, Бухорода бўлди. Маҳаллий халқ билан гаплашиб, дастлабки янги усул мактабларни очишга муваффақ бўлди. Беҳбудий ўз хотираларида устози билан учрашувларини ихлос ва муҳаббат билан тилга олади.
1899—1900 йилларда Беҳбудий ҳаж сафарига боради. Дунё кўриш изсиз кетмайди. Сафар янги мактаб ҳақидаги қарашларини мустаҳкамлайди. Унинг ташаббус ва ғайрати билан 1903 йилда Самарқанд атрофидаги Ҳалвойи (С. Сиддиқий), Ражабамин (А. Шакурий) қишлоқларида янги мактаблар ташкил топди. Адиб бу мактаблар учун дарсликлар тузишга киришади. Кетма-кет «Рисолаи асбоби савод» (1904), «Рисолаи жуғрофияи умроний» (1905), «Рисолаи жуғрофияи Русий» (1905), «Китобатул-атфол» (1908), «Амалиёти ислом» (1908), «Тарихи ислом» (1909) каби китоблари пайдо бўлади.
1903—1904 йилларда Масков, Петербургга боради, 1907 йилда Қозон, Уфа, Нижний Новогородда бўлади. Булар саёҳат эмас, хизмат сафари эди. Масалан: Нижний Новогородда 1907 йилнинг 23 августида Русия мусулмонларининг турмуш ва маданияти муаммоларига бағишланган қурултойи чақирилади. Беҳбудий туркистонликлар гуруҳини бошқаради ва катта нутқ сўзлайди.
Маърифат учун биргина мактаб кифоя қилмайди. Замон ва дунё воқеалари билан танишиб бормоқ керак. Миллат ва Ватаннинг аҳволидан, кундалик ҳаётидан огоҳ бўлмоқ лозим. Миллат учун ойна керак, токи ундан ўз қабоҳатини ҳам малоҳатини ҳам кўра олсин.
ПРЕЗИДЕНТ МУРОЖААТНОМАСИ БЎЙИЧА ТАРҒИБОТ ГУРУҲИ КАТТАҚЎРҒОНДА
👉🏻https://telegra.ph/PREZIDENT-MUROZHAATNOMASI-B%D0%8EJICHA-TAR%D2%92IBOT-GURU%D2%B2I-KATTA%D2%9A%D0%8ER%D2%92ONDA-01-18
👉🏻 @KattakurgonT
ABITURIYENTLAR TOMONIDAN DIAGNOSTIK TESTLAR UCHUN RO'YXATDAN O'TISH VA BUYURTMA BERISH BOSHLANDI
Vazirlar Mahkamisining 2108 yil 20 fevraldagi 130-son qarori bilan tasdiqlangan “O’zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test marazi to’g’risida” Nizom”ning 10-bandiga muvofiq shartnoma bo’yicha jismoniy va yuridik shaxslarga ilmiy-metodik, axborot-konsalting hamda namunaviy test topshiriqlari asosida diagnostik test sinovlarini o’tkazish xizmatlarini tizimli va yuqori saviyada taklif etadi!!!
ro'yxatdan o'tish manzili:
👉 my.dtm.uz
👉 Davlat test markazi
Samarqand viloayti bo'limi rasmiy sahifalari:
Telegram | Facebook
Бугун, 30 январь куни, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд топган сана.
Читать полностью…Йил бошида Самарқандда 30 Z 777 ZZ авторақами рекорд даражада салкам 600 млн сўмга сотилган эди. Аммо бугун мазкур авторақам яна қайта сотувга қўйилди.
Шу сабабли, ЎзА мухбири мазкур ҳолатга изоҳ сўраб, ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати билан боғланди. Масъулларнинг ЎзАга маълум қилишича, аукционда ғолиб бўлган талабгор белгиланган суммани тўлай олмаган. Натижада белгиланган қоидаларга кўра, у томонидан тўланган 11 млн 150 минг сўм закалат шартнома мажбуриятлари ижро этилмаганлиги туфайли жарима сифатида республика бюджети даромадига ўтказилган.
Амалдаги тартибга кўра, асосий ғолиб белгиланган тўловни тўлай олмаганда, 2-ўринда энг катта нарх таклиф қилган талабгор автоматик ғолиб бўлиши керак эди. ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг ЎзАга маълум қилишича, иккинчи ғолиб ҳам тўлов қилишни рад қилган.
Шу сабабли мазкур авторақам Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХББ томонидан қайта сотувга қўйилди ҳамда бошланғич нарх худди аввалги каби 111 млн 500 минг сўм этиб белгиланди.
👉 @xushnudbek 👈
Вилоятимизда муддатли ҳарбий хизматчилар учун тест синовлари ўтказилмоқда
Республика Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга ҳарбий тавсиянома бериш бўйича тест синовлари бошланади.
Тест синовлари Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги томонидан 2020 йил 31 январда 3215 рақам билан рўйхатдан ўтказилган “Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги Низом” асосида ташкил этилади.
Тест синовлари тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ҳар бир ҳарбий қисмнинг ўзида ўтказилади.
Муддатли ҳарбий хизматчилар учун мўлжалланган тест саволларининг умумий сони 100 та бўлиб, уларнинг 40 таси – жанговар тайёргарлик, 20 таси – маънавий-маърифий тайёргарлик, 10 таси – математика, 10 таси – физика фани бўйича тест саволларидан, шунингдек, қолган 20 таси эса мантиқий тест саволларидан иборат бўлади.
Бериладиган тавсияномаларнинг умумий сони ҳарбий қисм шахсий таркиби рўйхатида бўлган муддатли ҳарбий хизматчилар сонининг 40 фоизидан ошмаслиги керак.
Агар нечта ҳарбий хизматчилар тенг миқдорда балл тўплаши натижасида 40 фоизли чекловга амал қилишнинг имкони бўлмаган тақдирда балларнинг пасайиб бориш тартиби бўйича чеклов доирасига кириши лозим бўлган охирги муддатли ҳарбий хизматчи билан тенг миқдорда балл тўплаган ҳарбий хизматчиларнинг барчасига тавсиянома берилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, тавсияномага эга бўлган фуқаролар қуйидагиларга:
республиканинг олий ҳарбий таълим муассасаларидаги тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра ўзлари тўплаган балларининг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга;
республиканинг олий таълим муассасалари (олий ҳарбий таълим муассасалари бундан мустасно) бакалавриатига ўқишга кириш учун олий таълим муассасаларига қабул параметрларидан ташқари ажратиладиган алоҳида қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Тест синовлари февраль ойи якунига қадар давом этади.
Давлат тест маркази
Самарқанд вилоят бўлими бошлиғи
В.Сирлибоев
Каналга қўшилинг↙️
Telegram | Facebook
1 февралдан бензин нархи ошиши мумкин
Амалдаги Солиқ кодексининг 289-3-моддасига мувофиқ жорий йил 1 февралдан нефть маҳсулотлари ва бошқа акциз тўланадиган товарлар ва хизматларга солиқ ставкалари миқдорлар оширилади.
Жумладан:
➖ 1 тонна Аи-80 бензини учун амалда – 200 минг сўм бўлган солиқ ставкаси 240 минг сўм бўлади;
➖ 1 тонна Аи-90 ва ундан юқори бензини учун амалда – 250 минг сўм бўлган солиқ ставкаси 275 минг сўм бўлади.
Шунингдек:
➖ 1 тонна дизел ёнилғиси учун солиқ ставкаси 200 минг сўмдан 240 минг сўмга;
➖ 1 тонна ЭКО дизел ёнилғиси учун эса амалдаги – 180 минг сўм устига яна 36 минг қўшилиб, 216 минг сўмга айланмоқда.
Якуний истеъмолчига сотилувчи товарларга солинадиган акциз солиғи миқдори 1 тонна бензин учун 87 минг сўмга қимматлашди (амалда – 378 480 сўм) ва 465 530 сўм этиб белгиланди. Бундан ташқари, 1 тонна дизел ёнилғиси учун акциз солиғи ҳам қарийб 80 мингга қимматлаб, (амалда – 346 275 сўм) 425 918 сўм миқдорида белгиланди.
Табиийки, шу ўринда савол туғилади: солиқ ставкаларининг ошиши истеъмолчига таъсир қиладими?
Мазкур ўзгаришларни ҳисобга олсак республикада оммабоп бўлган Аи-80 бензини мисолида 1 тоннаси 127 050 сўмга (ҚҚСни ҳисобга олганда 146 108 сўмга) ёки 1 литри 95 сўмга ошиши мумкин.
👉 @xushnudbek 👈
Суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилган ислоҳатлар натижасида судларни мустақиллиги таъминланиб, 2020 йил давомида 719 нафар фуқаролар айбсиз деб топилиб оқланди.
👉🏻https://telegra.ph/Sud-%D2%B3u%D2%9Bu%D2%9B-so%D2%B3asida-amalga-oshirilgan-islo%D2%B3atlar-natizhasida-sudlarni-musta%D2%9Billigi-taminlanib-2020-jil-davomida-719-nafar-fu%D2%9Barol-01-27
Каналга қўшилинг↙️
Telegram | Facebook
Бугун, 26 январь - божхона органлари ходимлари куни.
Фурсатдан фойдаланиб, ушбу соҳада фаолият олиб бораётган барча божхоначиларни чин қалбдан табриклайман. Юрт равнақи йўлида фидойилик билан хизмат қилишдан чарчаманг!
Маълумот учун: божхона органлари ходимлари куни 2018 йил 22 декабрдаги Қонун билан белгиланган.
👉🏻 @KattakurgonT
ЁШ АВЛОДНИ СПОРТГА ҚИЗИҚТИРИШ
👉🏻 https://telegra.ph/YOSH-AVLODNI-SPORTGA-ҚIZIҚTIRISH-01-25
👉🏻 @KattakurgonT
☑️ПРЕЗИДЕНТ МУРОЖААТНОМАСИ ЮЗАСИДАН ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА Батафсил:https://telegra.ph/PREZIDENT-MUROZHAATNOMASI-YUZASIDAN-TAR%D2%92IBOT-TADBIRLARI-DAVOM-EHTMO%D2%9ADA-01-22
Каналга қўшилинг👇🏾
Telegram | Facebook| YouTube|kattakurgon.uz|
БУЛВАРНИ НИМА ЖИН УРДИ?
Батафсил: https://telegra.ph/BULVARNI-NIMA-ZHIN-URDI-01-21
Каналга уланиш: /channel/kurganpress
20-yanvar Xurshid davron tavallud topgan kun sifatida
Xurshid Davron 1952 yilning 20 yanvarida Samarqand shahri yaqinidagi Chordara qishlog’ida tavallud topgan. Toshkеnt universitetining jurnalistika fakultetini tugatgan (1969). Uzoq yillar nashriyot sohasida, Ma’naviyat va ma’rifat markazida faoliyat yuritgan. 1996 yildan O’zbеkiston Milliy teleradiokompaniyasida ishlab kelmoqda.
Dastlabki shе’rlar to’plami – ‘Qadrdon quyosh’ (1979), ‘Shahardagi olma daraxti’ (1979). Keyinchalik ‘Tungi bog’lar’ (1981), ‘Uchib boraman qushlar bilan’ (1983), ‘To’marisning ko’zlari’ (1984), ‘Bolalikning ovozi’ (1986), ‘Qaqnus’ (1987) va ‘Bahordan bir kun oldin’ (1997) kabi she’riy to’plamlari nashr etilgan.
Xurshid Davron 90-yillarda shе’riyatdan ko’ra nasriy janrlarda samarali ijod qildi. U o’tmishda yashagan unutilmas tarixiy siymolar hayoti va faoliyati bilan qiziqib, ular haqidagi mo’tabar qo’lyozma manbalar bilan tanishdi. Bu qiziqish natijasida ‘Bibixonim qissasi yoki tugamagan doston’ (1990), ‘Samarqand xayoli’ (1989), ‘Sohibqiron nabirasi’ (1995), ‘Shahidlar shohi yoki Shayx Kubro tushlari’ (1998) kabi tarixiy-ma’rifiy qissa va ‘Alg’ul’ (1995), ‘Sog’inch’ (1996) pyesalarini yaratdi. Xurshid Davron bu asarlari bilan 90-yillarda O’zbеkistonda tarixiy o’tmishga bo’lgan munosabatning yana ham qizg’in tus olishiga munosib hissa qo’shdi.
Adib ayni paytda Samarqandda bo’lib o’tgan Amir Tеmurning 660, Ulug’bеkning 600 yilligiga, Parijda YUNESKO qarorgohida, ‘Odеon’ tеatrida namoyish etilgan Buxoro va Xivaning 2500 yilligiga bag’ishlab o’tkazilgan tеatrlashtirilgan tomoshalar va 21 qismli ‘Tеmurnoma’, 2 qismli ‘Buxoroyi Sharif’ videofilmlari ssеnariylari muallifi.
Sharq va G’arb shoirlarining asarlaridan iborat ‘Qirq bir oshiq daftari’ (1989) va yapon shoirlarining shе’rlaridan tarkib topgan ‘Dеngiz yaproqlari’ (1988) to’plamlarini o’zbеk tiliga tarjima qilgan.
👉🏻 @KattakurgonT
СПОРТНИ СЕВ, СПОРТ БИЛАН ЯША
👉🏻https://telegra.ph/SPORTNI-SEV-SPORT-BILAN-YASHA-01-20
Каналга қўшилинг↙️
Telegram | Facebook
Мана шу эҳтиёж ва зарурат Беҳбудийни театр ва матбуотга бошлади. «Падаркуш» драмаси шу тариқа майдонга келди. Бироқ унинг дунё кўриши осон кечмади. «Падаркуш» драмаси 1913 йилдагина босилиб чиқади. Китоб жилдига «Бородино жанги ва Россиянинг французлар босқинидан халос бўлишининг юбилей санасига бағишланади» деган ёзув билан Тифлис цензурасидан рухсат олинади. Босилиб чиққандан кейин ҳам саҳнага қўйиш учун яқин бир йил вақт кетади.
«Падаркуш» — ўзбек драмачилигининг ҳамма якдил эътироф этган биринчи намунасидир. Мутахассислар уни ҳам жанр, ҳам мазмунга кўра янги ўзбек адабиётини бошлаб берган бир асар сифатида баҳолайдилар. Муаллиф «Миллий фожиа» атаган 3 парда 4 манзарали бу драма ҳажман ихчам, мазмунан ниҳоятда содда ва жўн эди. Ўқимаган боланинг бузуқ йўлларга кириб ўз отасининг ўлдиргани, нодонлик ва жаҳолат ҳақида эди.
«Падаркуш» дастлаб Самарқандда 1914 йилнинг 15 январида саҳнага қўйилди. Спектакл ўз маишатига ўралиб, дунёни унутган миллатдошларга чакмоқдек таъсир этди. У Тошкентда 1914 йилнинг 27 февралида қўйилди.
1926—27 йилларда, 11 йил Қарши шаҳри Беҳбудий номи билан юритилди. Адибнинг номини адабийлаштирилиши шунчаки бир ниқоб эди, унинг асл қиёфаси халқдан сир сақланди. Қарши шаҳрига унинг номи қўйилган ўша 1926 йилдаёқ жадидчиликни аксилинқилобий, аксилшўравий ҳаракат сифатида қоралаш кампанияси бошлаб юборилган эди.
Бугун Беҳбудий кабилар муқаддас тутган юрт озод ва мустақил бўлди. Улар жон фидо этган истиқлол авлодларига насиб этди. Миллат ва Ватан мустақиллиги йўлида фидо бўлганлар эса шу Миллат ва Ватан умри қадар боқийдирлар.
Самарқандда энг кўп, Сирдарё энг кам: Ҳудудлар аҳолиси сони маълум қилинди
Давлат статистика қўмитаси 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республика ҳудудларининг доимий аҳолиси сонини маълум қилди. Унга кўра:
Самарқанд вилояти – 3 947,4 минг киши
Фарғона вилояти – 3 819,9 минг киши
Қашқадарё вилояти – 3 334,5 минг киши
Андижон вилояти – 3 188,2 минг киши
Тошкент вилояти – 2 994,0 минг киши
Наманган вилояти – 2 867,4 минг киши
Сурхондарё вилояти – 2 681,0 минг киши
Тошкент шаҳри – 2 677,2 минг киши
Бухоро вилояти – 1 946,9 минг киши
Қорақалпоғистон Республикаси – 1 923,8 минг киши
Хоразм вилояти – 1 893,1 минг киши
Жиззах вилояти – 1 410,6 минг киши
Навоий вилояти – 1 013,8 минг киши
Сирдарё вилояти – 861,1 минг киши
САЙЁР ҚАБУЛГА МАРҲАМАТ!
Жорий йилнинг 21 январь куни соат 10-00 да шаҳар ҳокимлиги молия бўлими биносида Самарқанд вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармаси томонидан сайёр қабул ўтказилади.
Унда шаҳримиздаги жисмоний ва юридик шахслар ўз мурожаатлари билан иштирок этишлари мумкинлигини маълум қиламиз.
Шаҳар молия бўлими.
Каналга қўшилинг↙️
Telegram | Facebook