mezonlar | Unsorted

Telegram-канал mezonlar - Mezonlar

-

Subscribe to a channel

Mezonlar

Mehnat ta'tilimning ikkinchi kuni bugun.
Men: - Mazam bo‘lmayapti negadir.
U: - Haa, sizning joyingizda boshqa kishi bo‘lganda o‘lib qolgan bo‘lardi - bir tovoq go‘sht bilan bir piyola asalni birdaniga yegani uchun.
Men: - 😔

Читать полностью…

Mezonlar

Иш. Чой. Суҳбат. Овқат. Яна иш.
Ҳамма нарса ўйланган. Пухта.
Сўнг сен келдинг. Бошланди ёниш —
Мувозанат йўқолди. Нуқта.
Мен қуладим ям-яшил ёзга,
Майсаларда қолдим беармон.
Мен қуладим гулдаги нозга —
Ариларнинг куйига. Тамом.
Мен қуладим кўз ёшларингга,
Тушларингга, ундан ҳам нари...
Мен қуладим қарошларингга —
Борса келмас муҳаббат сари.
Мен қуладим юксак фалакка —
Тубсиз зулмат билан бетма-бет.
Тамом. Нуқта. Самоват чекар —
Лабларида бесон сигарет.
Ҳамма нарса ўйланган. Пухта.
Тонг отади. Қуёш кулади.
Мувозанат йўқолди. Нуқта.
Тамом. Соғинч қадар қуладим.
Усмон Азим

Читать полностью…

Mezonlar

Islomning eng ulug‘ insonlaridan biri, mening eng yaxshi ko‘rgan sahobam hazrat Umar roziyallohu anhudan juda zaruriy o‘gitlar.👇

Qancha yaxshiliklarni ko‘rdim, lekin nasihatdan afzalroq yaxshilikni ko‘rmadim.
***
Ne-ne mol-dunyolarni ko‘rdim, lekin qanoatdan afzal mol-dunyoni ko‘rmadim.
***
Qancha-qancha liboslarni ko‘rdim, lekin taqvo libosidan afzal libos ko‘rmadim.
***
Men qancha do‘stlarni ko‘rdim, sukutdan afzalroq do‘st ko‘rmadim.
***
Boshqalarga eslatayotganingda, o‘zing haqingda unutma.
***
Erkakning g‘azabda o‘zini qanday tutishini ko‘rmaguningcha, uning axloqiga ishonma.
***
Erkak xotini bilan yosh boladek bo‘lishi kerak. Lekin ayoli unga muhtoj bo‘lgan vaqtda erkak bo‘lishi kerak.
***
Dunyo lazzatlaridan voz kechish insonning qalbiga ham, vujudiga ham taskin beradi.
***
Hech qanday pushaymonlik o‘tmishni o‘zgartira olmaydi va hech qanday tashvish kelajakni o‘zgartira olmaydi.
***
Agar insonda to‘qqizta yaxshi, biri yomon bo‘lgan o‘nta odat bo‘lsa, o‘sha yomon odat yaxshilarini yo‘q qiladi.
***
Zolimni kechirish mazlumga zulm qilishdir.
***
Sabr bo‘yin egish emas, kurashish demakdir.
***
Og‘ir hayotga o‘rganing, chunki hashamat abadiy emas.
***
Namozingni mahkam tut, chunki uni yo‘qotsang, qolgan hamma narsani yo‘qotasan.
***
Dunyoni sevadigan olimning ilmiga shubha bor.
***
Biror kishini mag‘lub etishning eng yaxshi usuli - uni xushmuomalalik bilan mag‘lub etish.
***
Taqvo bu o‘zingni boshqalardan ustun qo‘ymasligingdir.
***
Haqiqat sizni o‘ldirsa ham uni mahkam tuting.
***
Gunoh qilib, tavba qilgan kishilar bilan o‘tiring, chunki ular eng yumshoq ko‘ngilga egadirlar.

Читать полностью…

Mezonlar

Biz bir-birimizni tasodifan tanlamaymiz... Biz faqat ongimizda mavjud bo‘lganlarni uchratamiz.

Zigmund Freyd

Читать полностью…

Mezonlar

Odamxo'r uxlolmay, yurib chiqayotganmish: - Yor g'oyib, dard muhlik, xalq g'ofil, naylayin...
Ayoli: Aytdim-a senga, ziyolilarni kechasi yeb bo'lmaydi deb.
©️ Internetdan

Читать полностью…

Mezonlar

Ёшларга дил сўзларим
МУҲИТНИНГ ИЖОДГА ТАЪСИРИ
Қаламкаш қандай доирада ҳаёт қурса, ўша доиранинг ахлоқий-маънавий таъсирида бўлади. Шоирнинг дўстлари қандай кишилар бўлса, ўзи ҳам ўшандай бўлади.
Адибнинг суҳбатдош улфатлари қандай хулқдаги инсонлар бўлса, у ўша улфатлар мақомидан чиқиб кета олмайди. Шоир Ҳамид Олимжон ёзади:
Болалик кунларимда,
Уйқусиз тунларимда
Кўп эртак эшитгандим,
Сўзлаб берарди Бувим.
“Тоҳир-Зуҳра”, “Ёрилтош”,
Ойни уялтирган қош...
Улуғ рус шоири Александр Сергеевич Пушкин “Евгений Онегин” шеърий романида ёзади:
Бир пайт Лицей боғлари аро
Мен барқ уриб гуллаганда тинч,
Апулейни хушлардим, аммо
Цицеронни ўқимасдим ҳеч;
У кун сирли водий қўйнида,
Сокин, шаффоф сувлар бўйида
Янграганда оққушлар саси,
Юз кўрсатди илҳом париси.
Талабалик ҳужрам ногаҳон
Нурга тўлди: пари-ла кирдик,
Ёшлик ўйлар базмини қурдик,
Болаликни куйладик шодон,
Ўтмишнинг шон, камолини ҳам,
Дилнинг титроқ хаёлини ҳам.
Апулей – эрамиздан аввалги 125-йиллар атрофида туғилган Рим ёзувчиси. «Олтин эшак» деган асари машҳур бўлиб, Пушкин уни фаранг тилида ўқиган. Цицерон эса – машҳур Рим нотиғи, ёзувчиси ва сиёсий арбоби.
Лекин Пушкиндек даҳо шоир ҳам лицей боғларига келгунича, болаликда ўз энагаси Арина Родионовнанинг ялла ва лапарларини эшитиб улғайган.
Ҳамма шоирлар қатори, Пушкин, Ҳамид Олимжон, Ойбек, Эркин Воҳидов қалбга ва руҳга яхши таъсир қиладиган нарсаларни, эртак, қўшиқ ва яллаларни тинглаб улғайганлар.
Лекин ўша шоир ва адиблар ҳозирги беўхшов ашулаларни, шаҳват ва беҳаёлик уфурган эстрадаларни эшитиб улғайсалар эди, аҳвол қандай бўлар эди?
Бу саволга улуғ рус шоири Евгений Евтушенко сўзи билан жавоб берамиз. Евгений Евтушенко “Агар Пушкин болалигидан энагаси Арина Родионовнанинг яллаларини эмас, ҳозирги эстрада қўшиқларини эшитиб улғайса эди, ундан Пушкин чиқмас, балки ундан Пушкиннинг қотили бўлган Дантес чиққан бўлар эди”, деб ёзган эди.
Бу гап, шубҳасиз, ҳозирги замон ўзбек эстрадасига ҳам тегишлидир. Шоир айтмоқчики, шаҳват ва бузуқлик эстрадаси инсонларни ўз-ўзининг маънавий қотили қилиб тарбия қилади. Дарҳақиқат, гўнг устида бойчечак унмайди.
Баъзи қаламкашларнинг ёзган хотира ёки кечинмаларини ўқисангиз, гўё унга бошқа одамлардан фарқли бир имтиёз берилгандек катта кетаётганини сезасиз.
Инсофдан гапирадиган одамнинг ўзи инсофли бўлиши керак. Тарбия қиладиган инсоннинг ўзида тарбия бўлиши шарт. Юксак инсоний фазилатларни тавсифлайдиган қаламкашнинг ўзида юксак инсоний фазилатлар бўлиши лозим.
Раҳматлик Асқад Мухторнинг бир шеъри бор, сўнгги сатрлари:
Ёшлигидан бошланг бола тарбиясини,
Туғилмасдан бошласангиз, яна ҳам яхши.
Яъни, болани тарбия қилувчи киши ҳали боласи туғилмасидан ўзи тарбияли бўлиши зарур.
Қисқаси, ижодкор одам ҳар жиҳатдан гўзал ахлоқ ва маданиятга, юксак инсоний хислатларга, бой маънавиятга, пок, ибратли ҳаёт тарзига эга бўлиши керак. Токи унинг сиймосидан ҳам, асаридан ҳам оламга маънавият нурлари таралсин.
Шоир ва ёзувчининг ахлоқий ҳолатини белгилаб берган бирор асар ёки бирор қоида йўқ. Лекин қалам неъматига эга эканлиги, халқнинг маънавий муаллими эканлиги унга етарли қоида, етарли ибрат мактабидир.
Вафо, садоқат, тўғрилик, поклик, оилага, ёр-дўстларга, фарзандларга меҳрмуҳаббатли бўлиш, ҳар қандай вазиятда ўзини юксак мақомда тутиш, камтарлик, хоксорлик ва тавозуъкорлик ижод аҳлининг доимий ахлоқ ўлчовлари бўлиши лозим.
Мирзо Кенжабек

Читать полностью…

Mezonlar

Бу тонг тонг қолдирди мени наботот
Тўкилмоқ онида бу нечук базм
Эрта келдингми йо кечикдинг ҳайот
Мезон боғларида найсон нафаси
“мен куз гуллари каби асло баҳор йашамадим”
Оғочлар осмонга очарак қўлин
Сўнгги йапроқларга битганда “ЙоСин”
Сен нечун оламга йуз очдинг гулим
Мезон боғларида найсон видоси
“мен куз гуллари йанглиғ ҳаргиз баҳор йашамадим”
2 октабр, 2013

Зариф Султоний

П.С. Аллоҳ Зариф оғамнинг дардига шифо берсин

Читать полностью…

Mezonlar

Аёл киши кўп нарсадан, масалан, саёҳат, шоппинг, шоколод, совғалардан энергия олиши мумкин. Аммо эркак шўрлик фақат аёлдан энергия ололади. Таомлар, ичимликлар, саёҳат ва шоппинглар эркакнинг энергиясини ейди фақат.

P. S. бу ҳақида кўп назариялар, гаплар бор, бироқ ёзишга тоқат ва вақт йўқ.

Читать полностью…

Mezonlar

Ўша жума куни у қулоғига дам-бадам чалинаётган узуқ-юлуқ иғвога ўхшаган гап-сўзлардан юраги безиб, барвақт пиёда ҳазрат Абдуллоҳ Ансорий хонақоҳига отланди. Унда ёлғиз ўзи жуда узоқ ибодат қилди. Ўз муножотига берилиб вақт ўтганини ҳам билмади. Дарвозага қайтганда кўча тўла оппоқ кийинган одамлар масжидлардан жума намозидан тўла-тўда бўлиб чиқиб келардилар. Мусулмонлар Алишерга тизза баравар эгилиб қуллуқ қилиб ўтар, Навоий елкасини енгил эгиб таъзим билан жавоб қайтарарди. У ўз дарвозасига яқинлаганда, нечукдир бирдан орқадан шовқин-сурон эшитилди. «Пўшт-Пўшт! Тарриқу! Тарриқу! Тарриқу! — деб тўрт барзанги ғулом кўтарган тахти равон пайдо бўлди. Навоий нима гап экан деб орқасига ўгирилиб ўгирилмай тахти равон унга етиб келди.

Кутилмаганда тахти равон пардаси сурилиб, кўзлари қийиқ, юзни тухумдай юмалоқ ва сарғиш-оқ хушбичимгина чеҳра кўринди.

— Махдум,-деди оқ-сарғиш хушрўй бу башара, махдум, бугун ҳазрати Мирзо қошларида ажаб гапларни айтишди...

Парда яна сурилди. Хушрўй башара парда ортида ғойиб бўлди. Забардаст ғуломлар тахти равонни шиддат билан олиб ўтдилар. Алишер ҳайратдан ҳанг-манг бўлди. «Не гап? Не гап бўлган?» — деб изтиробга тушди. Шунда бир неча ойдан бери давом этаётган, лекин ҳеч учи, сабабини топиб бўлмайдиган иғволарнинг заҳари Алишернинг бошига урди. У ўзининг нима қилаётганини англамади. Бутун азобли уйларига ҳозир жавоб топилгандай эди. Ниҳоят, мана, гапнинг учи чиқди. Мирзо не деганлар? Мирзо мусоҳиблари не жавоб айлаганлар? Хайрми? Хатарми?
Ҳикояни тўлиқ ўқиш: 👉🏻 АМИР АЛИШЕРНИНГ ТАВБАСИ

Читать полностью…

Mezonlar

Якшанба кайфияти. Ўзингга кофелар дамладинг, деган жойидан

Читать полностью…

Mezonlar

Ey, xoja, bu dunyodan nechun sen bexabar?
Har kun-u har tun xayolingda boylig-u zar.
Sarmoyang sening bu jahondan bir kafanlik,
U ham gumondadir, nasib etmas, yoki etar.

Саъдий Шерозий

Читать полностью…

Mezonlar

РАШКИМ

Сени ётлар тугул ҳатто -
Қилурман рашк ўзимдан ҳам,
Узоқроқ термулиб қолсам
Бўлурман ғаш кўзимдан ҳам.

Кўзим ёнгай сенга наргис -
Кўзин тикса чаманларда,
Яширмам, лолага рашким
Аён бўлгай юзимдан ҳам.

Дегайларки, чаросу
Ол гилос олмиш лабингдан ранг,
Лабинг тегса ҳасад қилгум
Гилос бирлан узумдан ҳам.

Сени жоним дедим ёлғиз,
Сени қалбим дедим танҳо,
Чимирдинг қош, пушаймонман
Қўпол айтган сўзимдан ҳам.

Висол онида кўз очса,
Не тонг, тонгдан кўнгилда ранж,
Жудо қилгай мени ой юз,
Хумор кўз юлдузимдан ҳам.

Сенга ўн тўртда боғландим,
Ҳануз эркин бўлолмас дил,
Ўзим доғман, ақл кирмас,
Тўзимсиз ўттизимдан ҳам.

✍ Эркин Воҳидов

Читать полностью…

Mezonlar

Бир йилдан бери электрик қидираман. Ўткан куни билсам, ён қўшним электрик экан.

Читать полностью…

Mezonlar

G‘azab paytida gapirmaslik va harakat qilmaslik kerak.
***
Agar sen burgut bo‘lsang, qarg‘alar orasida birinchi bo‘lishga intilma.
***
Rafiqasi bilan murosaga kelolmagan odamni do‘st tutma.
***
Hayot bir tomoshaga o‘xshaydi:  unda ko‘pincha yomon odamlar eng yaxshi joylarni egallaydi.
***
Bolalar, ayollar va xalq bilan bahslashma.
***
Xususiy mulki bo‘lmagan fuqaro bevatandir.
***

PIFAGOR

Kanalga ulanish 👉 @mezonlar

Читать полностью…

Mezonlar

Аллоҳ золимни яхши кўргани учун эмас, балки баланддан ташлаб юбориш учун унинг мартабасини кўтаради.

Абдулазиз Тарифий

Читать полностью…

Mezonlar

Qishni yaxshi ko‘raman. Sovuq o‘zgacha energiya beradi menga.

Читать полностью…

Mezonlar

Odam ulg‘aygani sari uni quvontiradigan narsalar kamayib boraveradi negadir. Bir, ikki, uch yil va undan narida zavq, quvonch bergan narsalar bugun oddiy narsaga aylangan. Balki, menga shunday tuyular.

Читать полностью…

Mezonlar

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу халифалик пайтида Саид ибн Омир Жумаҳийни Химсга волий қилиб тайинлади. Уни сафарга жўнатиш олдидан ҳузурига чақириб:

– Эй Саид, мана волий бўлиб кетяпсан, сенга қанча маош ажратай? – деб сўради халифа.

Саид ибн Омир талмовсираб қолди. У амирнинг ўзи жуда оз маошга қаноат қилиб юрганини, уйида кўпда қозон қайнамаслигини, кийимида бир неча ямоқ борлигини эшитганди. Шунинг учун хижолат бўлиб:

– Эй мўминлар амири, мен маошни нима қиламан? Байтул молдан бериб туриладиган нафақа (яъни кийим ва овқат)нинг ўзи етади, – деб жавоб қайтарди ва Химсга жўнаб кетди.

Саид Химсда волий қилиб тайинланганидан кейин бир оз вақт ўтгач, Умар ибн Хаттоб бир гуруҳ ишончли кишилар билан Химсга келди. Мақсад – волийнинг иши билан танишиш, камчиликларини тузатиш, адолатсизлик қилган бўлса, танбеҳ бериш эди. Халифа халқнинг ҳаёти билан танишиш, муҳтож ва мискинлар бўлса, уларга ёрдам кўрсатиш учун бечора-фақир кишиларнинг рўйхатини олишга буюрди. Рўйхат тузилди. Уни кўраётган Умар рўйхатнинг аввалида “Саид ибн Омир” исмига ногоҳ кўзи тушиб, атрофдагилардан сўради:

– Ким бу?

– Бизнинг волийимиз...

– Ие, у ҳам фақирлар қаторидами?

– ҳайрон бўлиб сўради халифа.

– Ҳа, жудаям фақир. Валлоҳи, унинг уйида ойлаб ўчоққа ўт қаланиб, овқат пиширилмайди.

Бу гапларни эшитиб, ҳазрат Умар йиғлаб юборди.

Бу қандай мўминки, волий бўла туриб, бой бир ўлканинг ҳукмдори бўла туриб, ўзи камбағалларча турмуш кечирса, Байтул молдан егулик олишга ҳадди сиғмаса?! У-ку бир волий экан, бутун Ислом оламининг халифаси Умарнинг ўзи-чи? Унинг ҳам хонадонида унча-мунчага қозон қайнамайди, эгнидаги хирқасининг бир неча ямоғи бор. Мусулмонликнинг, мўминликнинг қисмати шундай. Волийси ҳам, халифаси ҳам, олими ҳам, фозили ҳам сабр-қаноатда, тамкин-итоатда бир-биридан ўзишга ҳаракат қилади.

Ҳазрат Умар шундан кейин волийнинг вакилларига минг динор бериб тайинлади:

– Мендан Саидга салом айтинглар. Мана бу пулларни мўминлар амири муҳтожликдан қутулишинг учун бериб юборди, – деб айтинглар.

Умар ибн Хаттоб юборган халтачани вакиллар Саид ибн Омирга келтириб беришди. Волий ҳайрон бўлиб очиб кўрди. Қараса, ичи тўла динор... Шунда у бошига оғир кулфат тушган одамдай, истиржо айтди: “Инна лиллаҳи ва Инна илайҳи рожиъун”. Халтачани четга сурди, кайфияти бузилди, юраги сиқилди. Охири барча динорни майда халтачаларга солиб тақсимлади ва ҳаммасини мусулмонларга тарқатиб тинчиди.

Аҳмад Муҳаммад Турсун роҳимаҳуллоҳ

Читать полностью…

Mezonlar

ЁРИЛГАН ҲАРАКАТ БАЁНИ

Бир одам изладим...
изладим ғариб,
жуфти йўқ бургутдай хунук қишладим.
Кездим армон тўла бир жом қидириб,
малаклар йиғлади,
итлар тишлади...
Умринг узоқ бўлсин,
эй дарёжоним,
ҳуснингга ҳирс билан назар солмадим.
Занжирлар товшига тўлганда ёдим
ўзингдан ўзга бир дилдор қолмади.
Қолмади бир илинж,
ишонч қолмади,
ваҳший даҳоларнинг макри билинди.
Ит базми қизиган ойсиз шомлардан
қизғониб опқочдим дарё дилимни.
Бу чиркин оғизлар...
синган каллалар...
иғводан, бўҳтондан осилган тиллар...
ҳирслар лашкарлари босган паллада
шоҳларин бўғизлаб тишлаган диллар.
Бу қуёш хўрланган...
бу ой зўрланган...
зарлари таланган бу содда жабал.
Қон, ароқ, пешобни эмиб тўралган
буваклар бўкириб йиғлаган маҳал
ё худо дедиму
нурлар ўйнаган
пешонам илк бора тупроққа тегди,
ё худо дедиму
эркин гуллаган
дарёдил самога дилимни бердим.
Умринг узоқ бўлсин,
эй, дарёжоним,
кечалар қаърида бир гул йиғлади,
юзимга сачради бир булбул қони.
кўнглимга бу дунё
нечук сиғмади?!
Нечук бағрингдаман,
кимнинг ишқида?
Нечук ёлвораман умрингни тилаб?
Улкан жасадимни тошлар ичида
юварсан энг нозик қўлларинг билан.
Айтгил, эй дарёжон,
бормиди зулм?
Тоғлар силсиласин бузворди нола:
"Гулларнинг баргини емаган, гулим,
булбуллар қонини ичмаган, болам".

Шавкат Раҳмон

Читать полностью…

Mezonlar

Донолик машинанинг йўл кўрсатувчи фараларига ўхшайди. Севги эса уни ҳаракатга келтирадиган мотордир. *** Инсон ўзининг инсонийлигини қанчалик кўп англаса, ўзини шунчалик ёлғиз ҳис қилади.
***
Ҳайратдаманки, салом (тинчлик) ҳар доим учрашувни бошлайдиган биринчи сўздир. Аммо намозда бу охирги сўздир. Эҳтимол, бу намознинг охири учрашувнинг бошланиши эканлигини англатади.

Али Шариатий

Читать полностью…

Mezonlar

«Шифокор 14 ёшгача яшайди дегани қулоғим остида жаранглайди»

«Болаларни ётқизар эканман, кечаси беш, олти марта хавотирда ўзига сездирмай нафас оляптими, деб текшириб кетаман». Фарзандлари кўз ўнгида сўлиб бораётган она ҳикояси

👉 Мақолани ўқиш
👉 Видеони HD сифатда кўриш

Bugun.uz расмий канали

Читать полностью…

Mezonlar

ЮЗИНГНИ КЎРСАТИБ
Юзингни кўрсатиб аввал ўзунгга бандалар қилдинг,
Яна кўнглум олиб юз ноз бирла хандалар қилдинг,
Жамолинг партавин солиб, ажойиб жилвалар қилдинг,
Масиҳдек бир боқишда мурда жисмим зиндалар қилдинг
«Сенга мен то қиёмат ошно», деб ваъдалар қилдинг.


Қани менга вафои аҳд қилғонинг, гули ғунча,
Қани булбул сифат олдингда тургоним очилғунча,
Қани бизларға ҳамсуҳбат рақиблардек тонг отқунча,
Сани дарди фироқинг айтиб-айтиб йиғлай ўлгунча,
На деб эй меҳри йўқ, мен хаста қулға ғамзалар қилдинг.

Деб эрдинг: кеча-кундуз мен сени ёринг бўлурман деб,
Тикандек суҳбатингда бир гули норинг бўлурман деб,
Жафони сенга оз айлаб, вафодоринг бўлурман деб,
Умидим кўп эди, ёлғиз харидоринг бўлурман деб,
Ажабким халқ ичинда булҳавас деб шиквалар қилдинг.

Манга мардумлар айди: берма кўнгул бевафо ёра,
Сени овора айлар, аҳди ёлғонлар, ситамкора,
Вафоси йўқ, ишонма сўзига, шўхи жафокора,
Дедимким, носиҳо инъом кўпдур ошиқи зора,
Нетай, эй бемурувват, охири шармондалар қилдинг.

Тариқи ошнолиқни бузуб номеҳрибон бўлдинг,
Мени жононим эрдинг, эмди кимга жонажон бўлдинг,
Неча кун менга улфатлик қилиб ороми жон бўлдинг,
Кўзимни мардумида неча соат меҳмон бўлдинг,
Қаландардек танимға ғам ҳаририн жандалар қилдинг.
Кима айтиб, кима йиғлай бу золим ёр жафосини,
Ҳақиқат қилмаса маъшуқ деган ошиқ хатосини,
Ҳамиша фурқатин тортсам, рақиб кўрса вафосини,
Қаю Лайли сифат мундоғ қилур Мажнун гадосини,
Юзингни бир кўрай десам қўлингни пардалар қилдинг.

Агар билсам эди бегона бўлмоқ ихтиёрингни,
Бошимға солмас эрдим беҳуда савдойи корингни,
Ҳама айтур нечук қилдинг, ўшал мастона ёрингни,
Кўнгулда гинаси бор, арз қил аҳволи зорингни,
Солиб бўйнумга ҳажринг занжирин бадкардалар қилдинг.

Юрагим раҳна бўлди, бас қил истиғнони, жононим,
Фироқинг торта-торта ёшлигимда кетти дармоним,
Аразингни қўюб, лутф айласанг ҳеч йўқтур армоним,
Кўзим нури танимни қувватисан, эй дил оромим,
На хўб бир неча кун Завқий қулингга шевалар қилдинг.
Завқий

Читать полностью…

Mezonlar

Михаил Жванецкий: "Аёллар биздан кучлироқ".

“Йигитлар, хафа бўлманглар, хўпми?  Кимдир айтиши керак эди!"  - Михаил Михайлович Жванецкий ҳикоясини бошлади.

“Аёллар биздан яхшироқ.  Улар ақллироқ, чиройлироқ, чаққонроқ ва ҳаётга яхшироқ мослашадилар.  Бундан ташқари, улар узоқроқ яшашга муваффақ бўлишади.  Ҳар қандай эркак аёлдан ҳаёт энергиясини олувчи ҳисобланади.

Аёллардан жуда кўп фойда бор ва биз бу ҳақда ўйламаймиз ҳам! Биз, масалан, болаларни эрталаб турғизиб, уларни эпақага келтириб, боғча ва мактабларга кузата олмаймиз, сабримиз етмайди.

Аёллар қаерга борса хам ўзига қараши учун вақт ажратади, ўзини “тўғирлаб” олади. Бизга эса автобусда терлаш, қасам ичиш, ухлаш рухсат этилади.  Аёллар тартиб билан яшашга махкум.

Концерт залларида, театрларда, маьрузаларда кўпчилик аёллардир.  Кўпчилик эркаклар қаерда?  Футболда, қамоқхонада, психиатрия шифохонасида, детоксификация марказида... Аёлларнинг бу бемаънилик билан шуғулланишга вақти йўқ.

Эркаклар заиф жинс вакилларидир.  Улар кўпроқ ичишади, кўпроқ чекадилар, эрта ўлишади, юрак касалликларига, депрессияга кўпроқ мойил бўладилар.

Биз йигитлар учун календарь ичиш учун сабабдир, лекин улар учунчи?  Улар учун эса ҳар ойда аёлга тушунтиришсиз қўшимча уч кун дам олади.

Уларда икки иш куни бор: уйда ва ишда.  Аёллар дунёдаги барча ишларнинг 70 фоизини бажаради ва барча иш ҳақининг 30 фоизини олади.  Лекин ростини айтсам, улар икки баробар кўп меҳнат қилишади ...
Йигитлар, сиз тор юбкада баланд пошнали туфлида троллейбус ортидан югуришга ҳаракат қилганмисиз?

Йигитлар, мени эркак ишига хоин деб ҳисобламанглар, лекин халқ донолигидан ташқари, халқ аҳмоқлиги ҳам бор.  Ва буни эркаклар ихтиро қилишади.  Ҳинд халқининг бева аёлларни ёқиш одати бўлсин, Хитойда қизларнинг оёқларини кесиш, Африкада аёлларни суннат қилиш, парда ва чачвонлар - буларнинг барчасини аёлларни масхара қилиш эркаклар томонидан ўйлаб топилган.

"60 ёшли эркак - йигит, 60 ёшли аёл - кампир" деган ҳақоратли гапни ким айтди?  Эркаклар бир шими билан ишгаям, ресторангаям, уйгаям кийиши мумкун, лекин аёллар поябзалини алмаштириши, кийимини алмаштириши ва биз билмаган бошқа нарсаларни ўзгартириши керак. Агар биз эркаклар шу ишларни қилганда нимани қаерга кийишда адашиб хам кетардик.

Ақл-чи?  Аёл эркак билан биринчи учрашувда унинг мошинасига эътибор беради ва у унинг “бошида” нима борлигига эътибор беради.  Хўш, ким ақлли?  Ҳеч бир аёл эркакнинг оёқлари чиройли бўлгани учун унинг орқасидан югурмайди.  Улар биздан кўпроқ нарсани хоҳлашади.  Пул, жамиятдаги мавқе, ақл.

Ҳар бир муваффақиятли эркакнинг орқасида бу муваффақиятни яратган аёл туради.  Хўш, ким ақлли?  Аёлларнинг аҳмоқлиги ҳақидаги афсонани улар етарлига меҳр, эьтибор, маблағ бермаган эркаклар ўйлаб топишган аслида.

Ҳеч бўлмаганда бошқа давлатга эрга теккан аёлни олинг.  Яҳудий эри нега рус хотини уни бу эрга олиб келгани ҳақида ўйлаётганда, у аллақачон тил ўрганган, ишга жойлашади, ўзи ва ота-онаси учун квартира сотиб олади, болаларини мактабга қўяди ва нола ҳам  қилмайдиган.

Аёлларсиз дунё мавжуд эмас.  Йигитлар, эртами-кечми аёллар  бизсиз қандай яшашни хам тушунишади.
Шунинг учун уларни жуда кеч бўлмасдан қадрланг, уларни севинг, бағрингизга олинг!

Feysbukdan olindi.

Читать полностью…

Mezonlar

Sardor Salim tayanch nuqtani topishni yaxshi ko‘radi

Читать полностью…

Mezonlar

Qizimning o‘qituvchisi daftarga biror she'r yozib kelishni vazifa qilib beribdi. Qizim Oybek domlaning "Na'matak" she'rini yozib boribdi. Ikki yil avval bu she'rni yodlatgandim.
O‘qituvchi: "Bunaqa qiyin narsalarni yozib kelma" debdi.

Yo, tavba, bunday o‘qituvchilar, bunday ta'lim tizimi bilan hali uch yuz yillar elektr, gaz masalasini muhokama qilishdan nariga o‘tmaymiz shekilli.

Читать полностью…

Mezonlar

Эй хожа, чаро аз ин жаҳон бехабари?
Рўзону шабон дар талаби симу зари.
Дастмояи ту аз ин жаҳон як кафан аст,
Он ҳам дар гумон аст, бари ё набари.

Саъдий Шерозий

Читать полностью…

Mezonlar

ЎЗБЕК ЁЗУВЧИ ВА ШОИРЛАРНИНГ ТЕЛЕГРАМДАГИ КАНАЛЛАРИ РЎЙХАТИ:

Абдулазиз Аҳмад - @Ijoddardi
Азиз Нур - @dilistoon
Азиз Саид - @vaqt_manzili
Алишер Файзуллаев - @perezagruzka_2021
Алия Темурийзода - @UmidimSendan
Анвар Ботир - @Seningdirman
Аржумандбегим - @Arjumandbegim
Аъзам Ўктам - @Azam_Uktam_ijodi
Аъзам Обид - @adabiykoprik
Аҳмад Али Муҳаммад - @ahmadalimuhammad
Бахтинисо Маҳмудова - @baxtiniso
Башорат Отажонова - @Bashorat_Otajonova
Беҳзод Фазлиддин - @Behzod_Fazliddin
Бобур Элмурод - @Bobur_Elmurod
Гулжамол Асқарова - @Guljamol_Asqarova
Гули Нигор Авазова - @guliinigor
Гулноз Мўминова - @dil_siniqlari
Гулрух Худоёрова - @Gulrux_Xudoyorova_ijodi
Гўзал Рўзиева - @anordonalari_uz
Дадахон Муҳаммадиев - @dadaxonmuhammadiy
Дилмурод Дўст - @Dil_Dost
Дилобар Аслиддин қизи - @dil_undovi
Дилора Холиқова - @Aytolmagan_dilim
Дурдона Бобомурода - @Durdona_Bobomurodova
Жавлон Жовлиев - @javlonjovliyev
Жонтемир - @Jontemir_t
Жуманазар Йўлдош - @Jumanazar_Yuldash
Зулхумор Орифжонова - @zulxumor_orifjonova
Икром Искандар - @Ikrom_Iskandar_ijodi
Ирода Умарова - @GarashaliKungil
Ирода Холбекова - @gullayotganyurak
Иқбол Мирзо - @Iqbol_Mirzo_ijodi
Кумуш Ўсарова - @kumushOYingiz
Кумуш Абдусаломова - @kumush_abdusalomova
Кумушбиби - @Kumush_esse_hikoya
Лайло Собир қизи - @meningquyoshlidunyoyim
Лобар Хайруллаева - @xayrliuz
Мадина Норчаева - @Madina_Norchayeva
Манзура Абдуллаева - @sayhunqizi
Мансур Жумаев - @Mansur_Jumayev
Мастура Бўриева - @NasrNazmNavo
Матназар Абдулҳаким - @M_Abdulhakim
Маҳлиё Умурзоқова - @mahliyoxon_umurzoqova
Меҳриноз Аббосова - @abbosova_mehrinoz
Мирзо Кенжабек - @mirzo_kenjabek
Мирзоҳид Музаффар - @Bobil_kutubxonasi
Моҳира Эшпўлатова - @Odamlar_orasidan
Муҳаббат Йўлдошева - @muhabbatyuldashevaijodi
Муфаррида - @Mufarridaa
Муҳаммад Сиддиқ - @Muhammad_Siddiq
Наврўза - @navroza_m
Нажмиддин Эрматов - @Najmiddin_ERMATOV
Наргиза Асадова - @Nargiza_Asad
Наргиза Одинаева - @Nargiza_Odinayeva_ijodi
Нафиса Омон - @nafisaomon
Нигора Ғаниева - @shunchaki_kayfiyat_uchun
Ниятулло Элбек- @Qalb_yoli
Нодира Назар - @nodiranazar
Нодирабегим Иброҳимова - @mittihaqiqatlar
Нозима Хабибуллаева - @Nozima_Habibullayeva
Носиржон Жўраев - @Nosirjon_Jorayev
Нуриддин Зиё - @ijoduyi
Нурияхоним Улуғбек қизи - @NURIYAXONIM_UZ
Ориф Толиб - @oriftolib
Отабек Бакиров - @otabekbaxtiyor
Паризода Рўзибоева - @parizodaruziboyeva
Рахшона Аҳмедова - @kitobxonam
Раҳмат Бобожон - @Rahmat_Bobojon
Рустам Мирвоҳид - @Rustam_MIRVOKHID
Севара Алижонова - @Sevaraalijonova
Ситорабону Шомуродова - @sitorabonu_audiolar
Суҳроб Зиё - @suhrob_ziyo1
Тилланисо - @tillanisoen
Усмон Азим - @usmon_azim
Фарида Афрўз - @Farida_Afroz
Фарҳод Эшон - @literaman
Феруза Хайруллаева - @FeruzaXayrullayeva
Фурқат Алимардон - @mezonlar
Хосият Рустамова - @xosiyat_rustamova
Хуршид Абдурашид - @xurshidabdurashid
Хушнудбек - @Xushnudbek_kutubxonasi
Чори Аваз - @choriavaz
Чўлпон Эргаш - @Cholpon_Ergash
Шаҳзод Каримов - @Sheyxzod_ijod
Шаҳзод Эргашалиев - @ilhomlar
Шаҳриёр Шавкат - @shahriyor_shavkat
Шерзод Комил Халил - @Sherzodkomilkhalil
Шодмонқул Салом - @Shodmonqul_SALOM
Шоҳрух Усмонов - @sheriston
Шоҳсанам Нишонова - @Shohsanam_Nishonova
Шуҳрат Ориф - @shomuz
Эзо Исматова - @Sarvarovna
Эъзоза Обиджонова - @ezoza_obidjonova
Юлдуз Ўрмонова - @yulduz_ormanova
Ҳалима Худойбердиева - @Halima_Xudoyberdiyeva_ijodi

ЎЗБЕК ЁЗУВЧИ ВА ШОИРЛАРНИНГ ТЕЛЕГРАМДАГИ КАНАЛЛАРИ РЎЙХАТИ
@yozuvchiuz

Читать полностью…

Mezonlar

Бугун эрталаб исми сир қолишини сўраган қўшнимга савол бердим.
Ф.А: Бугунги кунда Ўзбекистонда непотизм(қариндош-уруғ ва ошна-оғайничилик алоқаларини биринчи ўринга қўйган ҳолда, камчиликлари ва бошқаларга эътибор бермасдан сиёсатда ёки тадбиркорликда уларга махсус шароит яратиш, лавозимлар тортиқ қилиш) жуда кучайиб кетди, сиз Ўзбекистоннинг Бош расмий ахборот манбаси масъул ходими сифатида нима дея оласиз бу ҳақида?
Қўшни: Ҳаммаси қонуний бўлгани яхши-да. Карикатура муаллифи Маҳмуд ака Эшонқулов

Читать полностью…

Mezonlar

Эй, сен, ўзингни билишга қодир бўлмаган, Аллоҳни қандай танийсан?

Абу Ҳомид Ғаззолий

Читать полностью…

Mezonlar

Аввало шуни тушуниб олиш керакки, Аллоҳ ҳақидаги бор ҳақиқатни ва Унинг улуғвор моҳиятини фақат Аллоҳнинг Ўзигина билади.
Бундан ҳайрон бўлмаслик жоиз: фаришталар ҳақидаги ҳақиқатни фаришта, пайғамбарлар тўғрисидаги ҳақиқатни пайғамбаргина била олади.

Абу Ҳомид Ғаззолий

Читать полностью…
Subscribe to a channel