Aгар санъат асари билан тасаввурингиз ойнаси ўртасида туриб қолсангиз — ўзингиз олиб кирган нарсанигина кўра оласиз.
Марк Твен
✔️Қонунчиликдаги сўнгги ўзгаришлардан қанчалик хабардорсиз?
✔️Ҳуқуқий маълумотлар Сизга қандай шаклда етказилишини хоҳлайсиз?
"Адолат" миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан ўтказилаётган сўровномада иштирок этинг!
Икки дақиқа вақтингиз билан ҳуқуқий тарғиботнинг юксалишига ҳиссангизни қўшган бўласиз.
Сўровнома манзили 👉 https://bit.ly/2ZRKdbV
Каналга уланиш👇
/channel/hudud24official
Telegram | Facebook | Twitter | YouTubе
Кафкани, Камюни, Фрейдни, Нитшени, Сартрни тушунганман, лекин акамни тушунмаяпман
😒😏
Ayol zoti uchun aynan bir kunni bayram qilib tabriklash juda nisbiy holat. Nazarimda ayolning har bir kuni bayram. Negaki ayol — bizning jismi jonimiz, hayotimiz mazmuni, qalbimiz egasi, onamiz, opa-singlimiz, qizimiz, ayolimizdir u. To‘g‘risi tarifim tugamaydi. Men har bir ayolni borligi uchun, ayolligi uchun nafaqat bir kunlik bayram bilan, balki har doim qutlayman!!! https://nodirabegim.uz/archives/3817
Читать полностью…#фикр
Раҳбарларни фаришта эмас, инсон сифатида намоён қилиш, пиардаги ҳалоллик ҳақида
Пиар ҳаммага ва ҳар куни керак. Айниқса, туман, шаҳар, вилоят ҳокимларига ақлли пиар керак. Лавозими ва салобатига, сиёсий иерархиядаги мавқеига мос ход бўлиши керак.
Ҳокимга машҳурлик керакми? Ҳа. Аммо, сиёсат эстрада майдони эмас. Ҳеч ким кутмаган нотада ғингшиб машҳур бўлиш осон, аммо бу ғурурли инсон учун мос йўл эмас.
Шунинг учун қора пиарни ташкил қилишдан аввал сиёсат билан эстрада майдончасининг фарқига бориш лозим. Умумий йиғилишдан қайсидир гапни контекстдан юлиб, жамоатчиликка тақдим қилишда оқкўнгил бўлган маъқул.
P. S. Бундай вазиятда энг яхши йўл игнор. Шунчаки қора пиарни кўрмаганга олиш керак.
@oltin_voha
Оммага эргашган одам ундан ўзиб кетолмайди. Ўз онги билан ҳаракат қиладиган киши эса ҳеч кимнинг оёғи етмаган манзилларга бора олади.
А.Эйнштейн
"Ҳозир яхши ва ёмон одам дегани нима? Ҳеч нарса эмас. Боболар замонидан қолган ёдгорлик каби тилда эскирган сўзлар; у замонлар соддалик ва самимийлик билан одамни унинг маънавий ҳислатларига, бировнинг дардини ўз дарди каби ҳис қилишга қобиллиги ва ёҳуд қобил эмаслигига қараб баҳо берардилар. Ҳозирги ҳаёт шароитида ким ёмонлик қилмаса, ким сўрамай ҳеч нарсага аралашмаса ва ҳеч нарсага ҳалал бермаса, ана шу яхши одам. Яхшилик қилишга бўлган табиий майл яхши одамнинг мезони саналмоғи керак эди, ҳозир аксин-ча, эзгулик билан ёмонлик ўртасида танланган қулай вазият, юракнинг доим бир хил ўлчовда, бир тус ҳароратда уриши яхши одамни билдирадиган мезон бўлиб қолди. «Сен менга тегма», мен сенга тегмай», деган ақида ҳаммани ўз комига тортди".
Валентин Распутин, "Ёнғин".
П.С. Бу асарни муаллиф 1985 йилда ёзган, лекин ундаги мулоҳазалар айни кунларимиз учун ҳам тааллуқлидек гўё. Назаримда чинакам асар ҳамма давр, макон учун бирдек қадрли ва яқиндир.
Нўноқ кадрлар ҳақида гап кетганда, мен ҳар доим: "Бошқача бўлиши мумкинми? Ахир ҳалигача кадрлар эски совет НКВДсининг дастлаб қаерда туғилганлиги ҳақидаги савол билан бошланиб, қолган қисми барча яқин қариндошларининг рўйхати билан тўлдирилган объективкаси асосида танланади-ку”, деб жавоб бераман. Бу сўровномада касбий муваффақиятлар ҳақида биронта жумлани учратмайсиз.
Айни пайтда эса илғор мамлакатларда аллақачон давлат хизмати тўғрисида қонун ишлаб чиқилган, давлат хизмати учун танловлар ўтказиш йўлга қўйилган, аниқ лавозимга қаратилган компетенциялар матрицаси мавжуд, давлат хизмати сиёсийлаштирилмаган (вазир лавозимидан бўшагандан кейин вазирликнинг ярми ишдан кетмаслиги учун), касбий фаолиятни аниқ кўрсаткичлар асосида баҳолаш, давлат хизматида кўтарилиш иерархияси (поғоналари) ва тахминий траекторияси ва ишдан бўшатишнинг аниқ қоидалари, шунингдек, ахлоқ комиссиялари, ахлоқ қоидалари шакллантирилган ва манфаатлар тўқнашувини очиқлаш таъминланган ва ҳ.к.з.
Бизда булар ҳозирча / ҳалигача йўқ. Аксинча. Қариндош-уруғчилик нормаллаштирилди, тўғридан-тўғри манфаатлар тўқнашуви тез-тез кўзга ташланмоқда, чунки ҳамма бир-бирига қариндош. Ислоҳотларни амалга ошириш тобора қийинлашмоқда, шунинг учун замон зўрники бўлиб бормоқда.
Биз асосий ислоҳот, яъни давлат хизматини ислоҳ қилмас эканмиз, ҳали анча йил ёмон кадрларга кўнишга мажбурмиз. Мамлакат профессионал, етук давлат хизмат(чилар)ига муҳтож.
_
Когда речь заходит про плохие кадры, я всегда отвечаю:’’А что вы хотите, если отбирают кадры все еще по советским нквдэшным объективкам, где первый вопрос - место рождения. А половина формы отведена перечислению всех родственников?’’ Ни одной строчки в этой анкете не существует про профессиональные достижения.
А в это время в прогрессивных странах давным-давно есть закон о госслужбе, централизованный конкурс на госслужбу, матрица компетенций под конкретные должности, деполитизация госслужбы (чтоб вслед за министром не уходило пол-министерства), оценка профессиональной деятельности на основе конкретных индикаторов, иерархия и предсказуемая траектория продвижения по госслужбе и четкие правила увольнения. А ещё этические комиссии, этические кодексы, разглашение конфликта интересов и тд.
Ничего этого у нас пока/все еще на практике так и нет. Наоборот. Нормализован очевидный непотизм, прямые конфликты интересов встречаются все чаще, ибо все друг другу уже родственники. Реформы делать все сложнее, поэтому набирает обороты имитация бурной деятельности.
Мы будем ещё много лет кивать на плохие кадры. Пока не проведём главную реформу- реформу госслужбы. Стране нужна профессиональная, компетентная госслужба.
▶️/channel/Nazlobudnya_AU
Афтидан Жиззахдаги бинонинг қулаши ортидан Тошкентдаги хусусий фирмалар қураётган домларда текшир-текширлар бошланибди. Ноқонуний қурилиш қилаётганларни аниқлаш мақсадида ҳаракатлар бошланган.
Маҳаллалар ичида бошланган кўплаб қурилишлар эса бунинг оқибатида тўхтаб қолган айниқса «снос» бўлишга улгурган, «котловани» қазилиб ётган ерлардан чиқаётган чанг-тўзон, (ёғингарчилик пайтидаги лой) маҳаллий аҳолини тўйдирди. Ҳамма безор бўлган. Одамлар касалланадиган даражагача етиб келди вазият. Бориб сўрашса, қурилиш тўхтатилган деган важларни ишлатишаётган экан.
Бу каби ҳолат янада каттароқ оқибатлар билан такрорланмасидан масалага узил-кесил ойдинлик киритиб олиш керак бизнингча. Ноқонуний қурилишми, тезда аниқлашсин. Ҳозирги ҳолатлар нимаси?
Бюрократия шу даражада авжига чиққанки, битта ишни қилишинг, унга рухсат олишинг учун 10та эшикда ойлаб сарғайишингга тўғри келади. Шунда ҳам бирор нарсага эришишинг амри маҳол. Қонунийми рухсатини бер, ноқонунийми тезроқ аниқла. Энг биринчи навбатда одамларни қийнамаслик керак. Шундоқ ҳам уларни дарди етарли бўлиб турибди.
Комил Алламжоновга кўра, ғазалхонлик, шеър, адабиёт илм эмас, ўзни юпатиш воситаси экан.
Ғазал ўқиб, баҳру байт қилмай, илмни трендга олиб чиқиш керак деяптилар.
Майлию, илмни адабиётга зид қўйиш ҳеч бир қуюшқонга сиғмайдиган гап. Худдики сериал олишяпти, ундан кўра мактаб қуринг деган мантиқсиз гап каби. Аввало, адабиёт, айниқса, мумтоз адабиёт - катта илм. Шу илм бўлмаганида, ҳозир умуман ўзбек тили ва миллати қолмасди балки. Қолаверса, бир йўлда кетаётган поезд вагонлари бир-бирига зид ҳаракатлана олмайди, шунчаки, айрим вагонларнинг ғилдираги бузилиб, таркибдан узилиб қолиши мумкин. Ривожланиш учун илм ҳам, миллатнинг қаддини кўтарадиган тарихий-бадиий сериал ҳам, мактаб ҳам, шеъру ғазал ҳам - ҳаммаси керак.
Икки буюк адибнинг таваллуди бир ҳафтага тўғри келса, ғазалхонлик кўп бўлиши табиий. Бошқа пайтлар шу ҳам йўқ ўзи. Бунақа яхши ўйланмаган гапларни айтиш ярашмабди сизга, Комил Исмоилович. Адабиётни тинч қўйинг-да, бемалол илм-фанни трендга олиб чиқаверинг ("Заковат"ни қутқаряпсиз, яхши, лекин бу ҳали илм-фанни трендга олиб чиқиш эмас). Ибн Сино-ю Улуғбекка ҳам олим, ҳам шоир бўлишида адабиёт ҳалақит бермагани каби, сиз назарда тутаётган илм-фанни трендга олиб чиқишингизга ҳам у ҳалақит бермайди. Фақат илм-фанни трендга олиб чиқиб ҳам олим авлод тарбиялай олмаймиз, чунки трендлар бир кўпик, холос, бугун бор, эрта йўқ.
Ҳақиқий илм-фанни ривожлантириш учун эса катта инвестиция ва амалий ишлар керак. Шундан гапиринг ундан кўра.
Айтганча, шахсий фикрим!!!
@shahnozxon
Aгар сенда мушк йўқ, жим ўтир, ахир,
Aгар бўлса ҳиднинг ўзи айтадир…
Саъдий Шерозий
⚡️Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ва натижаларини аҳолига етказиб боришга қаратилган “Президент қарорлари – ҳаётда ва назоратда” кўрсатувнинг биринчи сонини "Ўзбекистон 24" телеканалида кечки "Ахборот"дан кейин эфирга узатилади.
Кўрсатувнинг илк сони фармацевтика соҳасидаги қонун ҳужжатларининг ижроси қай даражада бажарилаётганига бағишланган
@shahnozxon
АРОСАТ
Кўп соғиндим сени, Олапар,
Қишлоқ. Ҳовли. Олача чопон.
Тушларимда кўксомса ёпар,
Пешонаси жиққа тер момом.
Пишгач тутар қаймоққа булаб,
Лабларимни куйдириб ерман...
(Шаҳар – тунни саҳарга улаб
Ўтди баҳор, пидана термай.)
Ёз ойлари. Айни саратон,
Молдан қайтгач қизиб, нурланиб.
Чўлпиллатиб эмардим шодон,
Токка осиғ қатиқтўрвани.
Қиш. Танимни яйратар сандал,
Кўнгил кибр, нафратдан фориғ.
Шеър ўқирдим уйқумни чандиб –
Рауф Парфи, Абдулла Ориф.
Кўп соғиндим Олапар, аммо,
Борсам энди сен йўқ, ёшлик йўқ.
Бир аёл бор – кўзига само
Ғам булутин тўшаган қуюқ.
Мен ҳаммадан унга керакман,
О, билдирмас, тоғдай ичи кенг.
Қишлоқ. Кўча. Телба тераклар
Соғинч тўкар кузда ичикиб.
Ай Олапар, қайтолмам, тушун,
Сен менинг, мен – изтироб ити.
Тутиб кетар тушимни ҳар тун,
Момом ёпган кўксомса ҳиди...
Жонтемир
Инсон ақли уч тоифага бўлинади. Биринчиси, барча нарсанинг моҳиятига ўзи етиб боради. Иккинчиси, биринчиси етиб борган нарсани англайди. Учинчиси, на ўзи бирон нарсани тагига етади, на бошқалар етиб борган нарсани англайди. Биринчи хил ақл — буюк истеъдоддир. Иккинчи хили — катта ақлдир. Учинчиси — нобопдир.
Макиавелли Бизга қўшилинг: 👉 Mezonlar
"..Vaqti-vaqti bilan o‘ylanib qolardim: qashshoqlik, savodsizlik va adolatsizlik avj olgan, o‘quvchilar siyrak, barakasiz, madaniyat esa bir siqimgina odamlarga xos bo‘lgan mening mamlakatimda yozuvchilikka havas qo‘yish tuyaning hammomni orzu qilganiga o‘xshab qolmasmikin?..
Biroq bu ishtibohli o‘y meni ijod yo‘lidan qaytara olmadi, fikru yodimni ro‘zg‘or tebratish tashvishi band etgan paytlarda ham yozishdan to‘xtamadim. Endi o‘ylasam, o‘shanda to‘g‘ri yo‘l tutgan ekanman."..
Mario Vargas Losa,
perulik yozuvchi, Nobel
mukofoti sohibi
@kitobxonam
Ҳукмдор — ҳайвонлардан шер ва тулкига ўхшаши керак. Шер қопқондан, тулки эса бўридан қўрқади. Ҳукмдор қопқонларга чап бермоғи учун тулки, бўриларни қўрқитиш учун шер бўлиши керак. Ҳамиша шер бўлган — қопқонларни кўрмай қолади. Такбир шуки, доно ҳукмдор агар бир вақтлар берган сўзи ҳозирда ўзига зарар бўлса ёки ўша берган сўзини беришга мажбур қилган сабаблар ечилган бўлса — сўзига содиқлик қилиши шарт эмас. Агар одамларнинг бари ўз сўзида турганларида эди, бундай маслаҳатим албатта нотўғри ва ножўя ҳисобланарди. Лекин аксар одамлар чиркин, қасамхўр бўлгани учун сен ҳам уларга шу билан жавоб қайтаришинг зарур. Сўздан тониш баҳонаси эса доим топилади. Шоҳларнинг, ҳукмдорларнинг сўзидан қайтиши сабабли қанча-қанча тинчлик битимлари, шартномалари бузилиб, чок-чокидан сўкилиб кетган. Ва бунда ҳамиша тулкилик қилган томон фойдада бўлган. Аммо масаланинг яна бир муҳим томони шуки, бу тулкиликни яшира билишдир. Ўта айёр, алдамчи ва ўта иккиюзламачи бўла олишга эришиш керак. Одамлар кундалик тирикчилик ташвишига кўмилиб кетганидан алдайман деган кимса, алданаман деб турган аҳмоқни ҳамиша топа олади.
Макиавелли, "Ҳукмдор"
#МАНА_ТАРБИЯ.
Жинлар ва инсонлардан иборат шайтонлар кўпайган вақтда оқила онанинг қизларига айтадигани:
1. Ердан бирон нарса олмоқчи бўлсанг бир қўлингни кўксингга қўйиб олгин.
2. Одамлар олдида ҳеч қачон бир оёғинг устига бошқасини қўймагин. Оёқларингни бир-бирига яқин қилиб ўтир.
3. Ортингда эркак киши бўлса ундан олдин зинага кўтарилма. Тўхтаб кутиб тур ва ундан кейин чиқ.
4. Лифтга бегона инсон билан бирга чиқма.
5. Сокин табассум қил. Баланд овоз билан кулма.
6. Бирон ўғил бола билан, ҳатто амакинг, тоғанг ва холангни ўғли бўлса ҳам қўл бериб сўрашма.
7. Суҳбат ва муомалаларда доимо масофа сақла. Гарчи қариндршларинг бўлса ҳам.
8. Кўчада дугоналаринг билан ҳазил-мутойиба қилма. Йўл одобига риоя қил.
9. Билгинки кўча чиққанда отангдан бошқа барча бегонадир. Ким бўлса ҳам.
10. Бозорда, дўконда ёки кўчада бирон нарсани кўриш ёки олиш учун энкайма. Балки олдин секин ўтириб ол. Кейин кўр ёки ол. Хунук ҳолатга тушиб қолмайсан.
11. Вақтингни автобус ёки таксиларда ўтказиб юборма...
Деворнинг ҳам қулоғи бор.
Овозингни кўтарма. Паст овозда тасбеҳ билан кифоялан!!!
Бу нарсалар йўқолиб кетганига қаанча бўлдию, деманг.
Йўқолган бўлса биз қайтарайлик ҳаётга..
Доим офиятда бўлинглар.
Нафосат Нишонова
Олим улдирки, фалон нимарса менга мақбул ё номақбул демайдур. Балки, нега шундайлиғини кўрсатиб берғай. Илло, олимнинг олимлиги анинг принципиаллигидадур.
Читать полностью…#Кун_ҳикмати.
Сен кимнидир сени тарк этган ёки сенга нисбатан ўзгариб қолган пайтда маҳзун бўлмагин.
Эҳтимол бу, кечаларнинг бирида: "Мендан тақдирнинг ёмонини буриб юбор" дея қилган дуойингни ижобатидир.
Мухаммад Мутавалли Шаъровий рохимахуллох.
Қозоғистонда ўқитувчининг қадр қиммати қандай даражада эканини кўринг.
Таълим муассасаларида директор бўлиб ишлаётганлар эса алохида кўрсин бу видеони. Лекин гап йўқ !
П.С.: Таржима қилишга ҳожат бўлмаса керак.
Telegram: @tezkor24official 👈
БАҲОР
Яна баҳор келди. Яна оламда
Ажиб бир гўзаллик, ажиб бир баёт.
Мен сени қутлайман шу улуғ дамда,
Улуғ елкадошим, музаффар ҳаёт!
Ташбиҳ ахтармангиз ушбу ғазалдан,
Нақд жойда насия не керак асли.
Аён бир хислатинг бордир азалдан,
Сени атамишлар уйғониш фасли!
Еллар ҳам уйғонди ишқалаб кафтин,
Офтоб ҳам юксалди — тик келар қуёш.
Тоғлар ҳам юк ташлаб кўтарди кифтин,
Безавол майса ҳам силкитади бош.
Тарновлар бўғзида лола ҳам кўркам,
Терак учларида изғир мавжудот.
Ҳаттоки туйғусиз, чирик хазон ҳам
Яшил пўпанакдан боғлабди қанот.
Ҳовлиқма жилғалар чопар беэга,
Қушлар қий-чувига тўлмиш дала, боғ.
Сенинг висолингдан қувонмай нега,
Баҳор, соғинтирдинг ахир кўп узоқ!
Абдулла Орипов
"Ёнимизда турсангиз, жонимизда тургандай, бари-бир бир кун кимгадир сиғиниб бориш керак. Сосновкада эса йиғлаб қолган болангиз йўқ.
Йиғлаб қоладиган боламиз йўқ, э, Сосновканинғ ўзичи? Умримизни бахшида қилган ер-чи? Аввалги, кейин-ги жами наслнинг умри-чи? Наҳотки, буларнинг барини архаровчиларга қолдириб кетсак? Ишдан қайтаётиб қабристонга пешоб қилгани ўтадиган шу архаровчиларга-я? Иван Петрович уларни бир кун мана шундай қабоҳат устида ушлаб олмаганмиди? Ахир, кимдир буларнинг барини ҳимоя қилиши керакми, йўқми? Четдан келган ёвга қарши туриб берганмиз, бундан кейин ҳам тураверамиз; ўз ичимиздан чиққан ёв, худди ўз ичимиздан чиққан ўғри каби қўрқинчлироқдир". Валентин Распутиннинг "Ёнғин" қиссасидан
Президент аураси
Касб ва вазият тақозоси, омад ва яна бир талай омиллар туфайли Ўзбекистон президентининг қатор ташрифларини бевосита ёритиш имкониятим бўлди ва бўляпти. Айни пайтда ҳам Намангандамиз. Кўпдан бери жараённинг норасмий шаклини ёритиб бориш фикри бор эди. Мақтов ҳам, танқид ҳам кутманг, шунчаки йўл-йўлакай кузатувлар маҳсули бу. Бисмилло деб бошлайликчи...
Дастлаб умумий тушунчалар ҳақида: давлат раҳбарининг тадбирлари ва ташрифларини ёритиб бориш учун махсус текширувдан ўтилади ҳамда ҳар бир тадбир олдидан қайта текшириласиз. Бу хавфсизликнинг табиий талаби.
Президент ташриф буюрадиган жойга камида икки соат олдин борилади, айрим пайтлар кутиш 4-5 соатга ҳам чўзилиши мумкин. Бу ҳам тушунарли, давлат раҳбарининг кун тартиби йўл-йўлакай кўп ўзгаришларга учрайди. Бир жойда кўпроқ вақт сарфланиши кейинги объектга ҳам табиийки таъсир қилади.
Лекин жараёнда иштирок барча кутишларни оқлайди, яъни жуда қизиқ бўлади. Нега?
Давлат раҳбари аҳоли билан учрашганда хотиржам тинглайди, юмшоқлик билан гаплашади, одамларнинг кўнглини кўтаради, ислоҳотлар ҳақида тушунтиради. Аммо мутасаддилар билан йиғилишларда, тақдимотларда бутунлай бошқача муҳит ҳукм суради (афсуски уларнинг кўпчилиги борича ёритилмайди):
1. Президент оддий тилда, жайдаричасига гапиради;
2. Жуда кўпчиликка “сен” дея мурожаат қилади, бу мутасаддилар томонидан тўғри қабул қилинади, мулоқотда яқинлик муҳитини яратади;
3. Ҳар қандай мавзуга алоқадор бўлмаган гаплар дарҳол тўхтатилади;
4. Президент бир мавзу бўйича тақдимот ўтказилаётганда кескин тўхтатиб, бошқа бир масалани сўраб қолиши мумкин ва бу мутасаддиларни кўпинча “терлатиб” юборади;
5. Ҳар қандай лойиҳа тақдим қилинганда учта савол берилиши одат тусига кирган: амалга оширишинг учун нима керак, бундан қандай натижа кутилади, қанча иш ўрни яратасан ва энг муҳими халқимиз нима наф кўради бундан?;
Бугун Наманганда янграган иқтибосларга эътибор беринг:
• Ёшларга қарата: “Аҳволлар қандай? Чиндан яхшими ёки эскитдан ўрганиб қолинган ҳар доимги гапми? (кулгу кўтарилди)”;
• “Мустақиллигимизга ҳам 30 йил бўлди мана. Кўп нарсаларга кечикканмиз. Лекин энди ҳаракат қилмасак бўлмайди”;
• “Эҳтиёжни ҳисобга олиб, Россияда таннасини 15 минг рублдан картошка захира қилдириб қўйгандик. Уч ойгина вақт сақланди, ҳозир шу маҳсулотнинг тоннасини 25 минг рублдан сотишимизни сўрашаяпти”;
• “Олдин республика "йилига 2 млрд доллар тўғридан тўғри инвестиция киритилди", дейиларди. Лекин шу ҳам ёлғон эди, ҳозир биргина Наманган вилоятининг ўзи йилига 2 млрд доллардан кўпроқ инвестиция жалб қиляпти”
• “Оммавий ахборот воситаларини тўртинчи ҳокимият деймиз, аслида биринчи ҳокимият”;
• “Бир ҳокимни ўн киши орасидан танлайман”;
(Давоми бор)
Яна бир таъриф: Бу одамнинг чарчамаслигига қойил қолиш керак. Эрталабдан кечгача тадбирларда юзлаб одамлар билан айнан уларнинг соҳаси бўйича гаплашиб кетаверади, миясида миллиардлаб рақамлар айланади, нафақат мен, мендан икки баробар ёшлар ҳам тик туришдан чарчаб кетамиз. Лекин президент толиққани умуман кўрмадим.
Аброр Зоҳидов.
_______________
@az_sss
Абдулла Орипов
ДУНЁ
Бир кимса умрининг сўнгига қадар,
Йиғди молу дунё, йиғди сийму зар.
Уни қизиқтирди на дўстнинг ҳоли,
Ва на қўшнисининг ўксик аҳволи.
У чиндан мол-мулкнинг жиловин тутди,
Фақат нафс ортидан от суриб ўтди.
Бир куни ба ҳукми тақдири азал,
Шамширин кўтариб келди-ку ажал.
Энди на сийму зар қутқара олур,
На биллур, на гавҳар қутқара олур.
Рози ё норизо — фарқи йўқ мутлоқ,
Бундай чоқ чорасиз ҳатто дўст-ўртоқ.
Бешафқат ажалга берар экан тан,
У деди: «Шу экан, дунё шу экан».
Марҳумга марҳумлик кўрилгай лойиқ,
Уни қабристонга элтди халойиқ.
Уюм тупроқ бўлди қувончи-ғами,
Кимдир боқиб деди: «Шунга шунчами»…
ОТAЛИК МAСЪУЛИЯТИ
Катта қизим кўп савол беради. Баъзилари шунчалик ўйлантириб қўядики бугунги болаларнинг кечаги болалардан фарқи анча катта эканини ҳис қиламан.
- Дада, ҳамма нарсани Aллоҳ яратган дейсиз а? - деб қолди бир кун қизим.
- Ҳа, шундай қизим, ҳамма нарсани Aллоҳ яратган, - жавоб бердим.
- Мултфилмларни ҳамми дада? - деди у.
Жиддий ўйга толдим, бир неча лаҳзада ўзим ҳам ўйлаб олиб, ҳам қизимга жавоб беришим керак эди. Охири ўзим билган вариантдан бошқа жавоб тополмадим.
- Aллоҳ мултфилм ишлайдиганларнинг кўнглига мултфилм яратишни солади, кейин улар ишлайди, - дедим.
- Ҳаа, тушундим, - деди қизим. Лекин қай даражада тушунтира олдим билмадим.
- Дада, хиёнат дегани нима? - сўради қизим бошқа куни.
- Э, сен бу сўзни қаердан эшитдинг қизим? - дедим ажабланиб.
- Мултфилмда эшитдим, дўстликка хиёнат қилдинг деди биттаси, деб жавоб берди қизим. У ҳали олти ёш, унга хиёнат деган сўзнинг энг кичик шаклини тушунтиришим керак эди.
- Масалан, дедим, кечқурун иккита шоколад олиб келсам, сен ва синглинг учун. Синглинг ухлаб қолган бўлса, эрталаб ейди деб шоколадни олиб қўйсак, лекин сен ҳеч кимга билдирмай синглингга олиб қўйилган шоколадни еб қўйсанг бу - хиёнат бўлади дедим. У ўйланиб эшитди ва тушундим дегандек бошини силкиди. Қизим баъзи саволларни ҳам берадики, йўқ жойдан ижобий кайфият пайдо бўлади менда.
- Дада, нега буунча аммам кўп? - деди у яқинда. У ўзининг туғишган аммаларини эмас, ҳамкасб, ижодкор опа сингилларимни сўраяпти. Уларнинг лавҳасини томоша қилсам ё шеърларини эшитсам "Бу сенинг амма фалончи бўлади" дейман доим. У шуни назарда тутиб сўради.
- Таниш опа сингилларим кўп, шунга сенинг ҳам амманг кўп қизим деб жавоб бердим.
Марк Твендан ёш ёзувчига маслаҳатлар:
Ғоя, фикр ҳаммада бор. Бироқ ҳамма ҳам уни керагича ифодалай олмайди. Битта хатбошида айтиш мумкин бўлган фикрни узундан-узоқ чўзадиганлар кўп.
Сўзларни тежанг, лўнда ёзишни ўрганинг. “Сўз бўтқаси” ҳеч кимга керак эмас. Ортиқча иборалар тушунарлилик даражасини тушириб юборади.
Бир сафар бахтли тасодиф туфайли бир нарсани англаб етдим: ярмига келиб “тўхтаб” қолган китоб – агар озгина нафас ростлаб, унга янги куч ва ғайрат билан киришсангиз – юришиб кетади. Хом ва пала-партиш мақолаларга ҳам бироз танаффусдан сўнг янги руҳ бериш мумкин.
Иш унмай қолиши ҳаммада кузатилади. Ижодий кайфият ўзгарувчан бўлади. Дам олинг, бошқа юмушлар билан шуғулланинг. Бироқ танбаллашиб қолманг.
Буюк китоблар услуби ва моҳиятига қараб баҳоланади, грамматикасига қараб эмас.
Диққатни ғоя, услуб ва сюжетга қаратинг. Ёзиб бўлгандан кейингина грамматика, эга-кесимнинг ўрни ҳақида бош қотирсангиз бўлади.