Банданинг қабрда неъмат, азоб, ҳибс ва озодлик тўғрисидаги ҳолатлари, унинг кўксидаги қалб ҳолатларига ўхшайди. Агар сен қабрдаги ҳолингни билмоқчи бўлсанг, кўксингдаги қалбингга боқ!
Имом Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ
--——————————————
Изоҳ: Яъни қалб иймон неъмати билан хушнуд бўлса, дунё матоҳларига қулликдан озод бўлса, бу қабрдаги неъмату озодликдан башоратдир. Агар қалб куфру-гуноҳ оғирлигидан азобда, нафс хоҳишларига асирликдан инграётган бўлса, бу ҳолатлар оғир қабр ҳаётидан даракдир, Аллоҳ Ўзи асрасин.
@MubashshirAhmad
Бюджет ўғриси, мулк ўғриси каби вақт ўғриси ҳам бўлади. Бу биздаги энг қимматбаҳо нарса - вақтни ўғирлайди. Умримизни ейди, бошимизни ейди.
Вақт ўғирланиши мамлакат иқтисодиётига қанчалар зарар келтириши ҳисоблаб кўрилганми? У ривожланиш йўлида не қадар тўсиқ бўлади? Ўзи мамлакатда шу саволларни эшитадиган ва ҳал қиладиган киши борми?
@MubashshirAhmad
Намоз нима эканин билмасангиз, Қуръондан озроқ вазифангиз бўлмаса, ҳаёт зарбаларига қандай чидайсиз?!
@MubashshirAhmad
ОНЛАЙН ҚИМОРДАН ЎЛАЁТГАНЛАР!
Ассалому алайкум, қадрли ўқирманлар. Ўтган ҳафта пайшанба куни ишдан қайтаётганимизда, бир Япон: "Уйга қайтишда поездда эҳтиёт бўлинглар. Бугун онлайн ўйиндан ютқазганлар ўзини поезднинг тагига ташлайдиган кун" деб биз билан хайрлашди.
Бу гапни жуда кўп Япондан эшитганман. Бу гап шунчалик оммалашганки, худди бизда "Шанба куни талабалар уйларига қайтишади. Йўллар тирбанд бўлади" дегандек оддий гап. Ўзини ўлдирадиганлар куни деб ҳазиллашиб ҳам гапиришади.
Яқинда бир метро ҳодимидан шу гап ҳақида сўраб кўрдим. Ҳақиқатда, пайшанба-жума кунлари шунақа қиморвозлар ўзини ўлдиришлари бор гап. Шу кунлари биз эҳтиёткорроқ бўламиз деди.
Ҳозир бизда авж олган, айрим пасткаш блоггерлар реклама қилаётган, ҳаттоки қонунийлаштирамиз дейилаётган "Бир нарса х бет", "Ўйна бой бўл" дейилаётган спорт ўйинларига пул тикиб ўйналадиган қимор, ЯПОНИЯДА ҚОНУНИЙ ТАЪҚИҚЛАНГАН. Анави ўзини ўлдираётганлари олтинга пул тик, нефтга пул тик деган иқтисодий билим талаб қиладиган "Замонавий вариянт" даги ўйинлар. Мен спорт турларига ҳам, унақа замонавийларига ҳам қаршиман! Қиморми, қимормасми, ҳалолми, ҳалолмасми демасдан ҳаммасидан воз кечинг! Осон пул катта холангизнинг уйида ҳам бўлмайди. ЯПОНИЯДАГИ ИҚТИСОДЧИЛАР, МУТАХАСИСЛАРНИНГ ФИКРЛАРИНИ ЎРГАНИБ ЧИҚДИМ. БИРОРТАСИ ШУНАҚА ИПИРИСҚИ ЎЙИНЛАРНИ ОҚЛАБ ЧИҚИШМАБДИ!
Қимор, йўқ нарсага пул тикиш, осон жойдан пул топиш деган нарсалар ҳар қайси миллатда, ҳар қайси давлатда, ҳар қайси жамиятда одамларни хонавайрон қилиш устига қурилади. Миллиондан бир фоиз ютиш имконияти бор сароб нарсага ишонманг! Японияга ўхшаган иқтисодий қудратли, иқтисодий билим даражаси баланд мамлакатларда одамларни хонавайрон қилаябдими, бизга ўхшаган камбағал давлатларда бундан минг чандон оғриқли асоратлар қолдиради.
Хурматли ёшлар, укалар, дўстлар. "Осон пул келиб қолади", " Бой бўлиб кетаман", "Фалон бўлади, фустон бўлади" деган нарсаларга ишонманг. Бутун бир келажагингиз, оилангиз, умрингиз ҳазон бўлиб кетади. Шу пайтгача ОНЛАЙН қиморлар, ўйинлар орқали бирорта бири-икки бўлган одамни учратмадим. Лекин, ютқазиб хор бўлган, ўз жонига қасд қилган шўрпешоналарни мингдан ортиқ эшитдик, кўрдик.
Буёқда 1% ютиш имкониятинг турибди. Нариги тарафда 99% Ота-онангни сиқилтириб ўлдириш, хотинингни бировларга ташлаб кетиш, болаларингни оч қолдириш, келажагингни бир деганда барбод қилиш ва умрингни хазон қилиш турибди. Шунда ҳам шу йўлни танласанг, одам эмас экансан!
Биз, қиморни харомлиги, оқибати ёмонлигидан огоҳлантирилганларданмиз. Миянгизни ишлатинг!
Хурмат билан, БИЗ ҚИМОРГА ҚАРШИМИЗ партияси лидери, Баҳодир Ниппоний) ва партия секретари Мубашшир Аҳмад).
© Bahodir Iskandarov
@MubashshirAhmad
Ҳабиб Жаллоб айтадилар: Ибн Муборакдан "Инсонга берилган энг яхши нарса нима?", деб сўрадим. У киши: "Ақл" дедилар. Мен: У бўлмасачи, дедим.
- Гўзал одоб.
- У ҳам бўлмасачи?
- Меҳрибон, маслаҳатгўй биродар.
- У ҳам бўлмасачи?
- Давомли сукут.
- У ҳам бўлмасачи?
- Тезроқ ўлмоқ.
"Таҳзибус сайр"дан
☪/channel/Mubashshirahmad
"(Эй инсонлар) сизларга не бир мусибат етса, бас, ўз қўлларингиз қилган нарса — гуноҳ сабабли (етур). Яна У кўп (гуноҳларнинг жазосини бермасдан) афв қилиб юборур" ("Шуро" сураси, 30-оят).
Яхшики, кўп гуноҳларимизни афв қилиб юборади, акс ҳолда ҳолимиз нима бўлар эди?!
Энди уларни Охиратда ҳам кечиб юборгил, эй Парвардигор!
@MubashshirAhmad
⭐️ "Telegram Premium" хизматидан фойдаланадиган обуначилар каналимизни қуйидаги ҳавола орқали қўллаб-қувватланг!
💠 Бу орқали сиз янада уникал контентларни бунданда сифатли кўринишда етказишимизга ёрдам берасиз.
✅ Энг муҳим хабарларни эса "Stories" бўлими орқали кузатиб боришингиз ҳам мумкин бўлади.
👇 Канал ривожи учун овоз бериш:
/channel/boost/MubashshirAhmad
Бир хил имкониятдан кимдир ҳалокати ва яна кимдир ҳаёти учун фойдаланади..
@Mubashshirahmad
Туркия: маърифатли исломий сиёсат ва унинг халқаро таъсири
Туркиянинг амалдаги ҳукумати, Адолат ва тикланиш партияси (АКП) раҳбарлигида, ҳозирги замонавий сиёсатда маърифатли исломий ёндашувнинг намоён бўлишини кўрсатмоқда. Ушбу ҳукуматнинг сиёсий шиорларида исломий атамалар камдан-кам учраса-да, унинг сиёсат ва фаолияти моҳиятан исломий қадриятларга асосланган.
Сиёсий ислом йўналишлари
Сиёсий исломнинг турли шакллари мавжуд. Уларнинг асосий икки йўналишини ажратиш мумкин:
1. Радикал ва зоҳирий исломий ёндашув
Бу йўналишдаги ҳаракатлар давлат тузумини шариатга мувофиқлаштириш ва тавҳидни тиклашга интилади. Улар ўз мақсадларига радикал воситалар, ҳатто жиҳод орқали етишишни кўзлайди. Зоҳирий исломий ҳаракатлар кўпроқ ташқи рамзлар ва шиорларга эътибор қаратса, моҳият ва исломий адолатни қўллашда кўпинча заифлик намоён этади.
2. Маърифатли исломий ёндашув
Бу ёндашувда сиёсат шариат ва халифалик каби атамалар билан эмас, балки моҳиятан исломий адолат, ҳақ-ҳуқуқ ва инсон қадр-қимматини ҳимоя қилиш принциплари билан юритилади.
Қонунчилик шариат деб номланмаса ҳам, унинг мазмуни адолатга мос келиши муҳимдир. Давлат раҳбарининг унвони халифа бўлиши шарт эмас; у фақат адолатни таъминласа ва жамиятда фаровонлик ўрнатса, бу етарлидир.
Маърифатли исломий
ҳаракатлар инсонларга сиртдан «Аллоҳ қаерда?» деб савол бериш ўрнига, уларни Аллоҳдан қўрқиб, адолатли ҳаёт кечиришга ўргатади.
Туркиядаги сиёсий ислом
Ражаб Тоййиб Эрдўғон раҳбарлигидаги Туркия маърифатли исломий сиёсатнинг намоёнчиси сифатида кўрилади.
Туркиянинг мазкур ёндашувдаги муваффақияти, айниқса, дунёвий-секуляр автократик «мусулмон» давлатлар учун жиддий таҳдид саналади. Чунки Туркия модели исломий сиёсатнинг радикал ва зоҳирий шаклларига боғлиқ эмаслигини намоён этиб, мусулмон жамиятларида янги сиёсий форматлар пайдо бўлишига илҳом бериши мумкин.
1979 йилги Эрон инқилоби қандай қилиб мусулмон жамиятларида сиёсий уйғонишга туртки бўлган бўлса, Туркиянинг муваффақияти ҳам шу каби таъсир кўрсатиши эҳтимолдан холи эмас. Бу ҳолат, айниқса, исломий сиёсатни Афғонистон каби давлатларнинг қолоқлиги билан боғлаган секуляр қатлам учун хавф туғдиради.
Сиёсий исломнинг уйғониши ва унга қаршилик
Табиийки, мусулмон мамлакатларидаги авторитар секуляр қатламлар Туркия моделига нисбатан салбий муносабат билдирмоқда.
Улар маърифатли ислом ғояларини обрўсизлантириш, уни одамлардан узоқлаштириш орқали ўз ҳукмронлигини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда.
Ерда инсонлар мужодаласи бўлганидек, ғоялар дунёсида ҳам мужодала мавжуд.
Туркиянинг маърифатли ислом ғоялари халқаро майдонда сиёсий-ижтимоий ўзгаришларни амалга ошириш учун янги йўналиш очиб бериши мумкин. Ҳатто Сурия каби давлатларнинг яқин келажакда Туркия моделига яқинлашиш эҳтимоли ҳақида ҳам сўз юритилмоқда.
Бу йўлда қаршиликлар бўлиши, айниқса, автократик ва монархик давлатлардан қарши ҳаракатлар келиб чиқиши кутилса-да, янги ғояларнинг таъсири кенг кўламда тарқалиши табиий жараёндир.
Хулоса.
Туркиянинг маърифатли ислом сиёсати замонавий дунё учун янги исломий давлат модели тақдим этмоқда. Бу модель нафақат мусулмон жамиятлари, балки халқаро майдон учун ҳам илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади. Ҳар бир мусулмон мамлакат бу жараёндан ўзига хос сабоқлар олиши мумкин.
© Тарих ва сиёсат
@MubashshirAhmad
В Киргизии имамов обеспечили автомобилями
Муфтият Киргизии обеспечил имамов в разных уголках республики автомобилями, объяснив данный шаг стремлением повысить эффективность их работы.
Уточняется, что речь идет о легковых автомобилях Chevrolet отечественного производства, которые будут иметь статус служебных. Первые 20 имамов уже стали счастливыми обладателями авто. Еще столько же получат ключи в ближайшие дни.
Тем временем в республике продолжается бурное обсуждение законопроекта «О внесении изменений в некоторые законодательные акты в религиозной сфере». Среди прочего поправки вводят запрет на ношение одежды, скрывающей лицо (предусмотрены штрафы), вмешательство религиозных организаций в работу органов государственной власти, а также ужесточают наказание за дискриминацию по религиозному признаку.
Ранее президент РК Садыр Жапаров заявил, что новая редакция «религиозного» закона, подготовленная Госкомиссией по делам религий, вызвала общественный резонанс. По его словам, поправки призваны укрепить позиции муфтията и Совета улемов, а также упорядочить регулирование всех конфессий.
©️Azon Global на русском
Европанинг 15 давлатидаги масжидлар сони фақат кейинги 30 йилда 140 баробарга ошди.
"Европада ислом" китоби, 70-бет.
@MubashshirAhmad
Янги ҳукумат нега Исроилга жавоб бермаяпти?
«Сиёсат ва биз» кўрсатуви
Томоша қилинг 👉https://youtu.be/Pmbo6WFjGIM
©️Azon Global
Бу кўҳна дунё биздан ҳам қолади. Яъни, у бизни ҳам бошқа ўзимиз билмас маконларга улоқтиради.
"Деразадан термулиб ёзилган сатрлар" туркумидан.
@MubashshirAhmad
Кейинги пайтларда "Тўғри овқатланиш" дастури билан озиш курсларига қатнайдиганлар кўпайиб қолди. Айтишларича, дастурдаги овқатланиш тартибига амални тўхтатиб қўйса, киши олдингидан ҳам ёмон семириб кетаркан.
Бунақа дастурлардан кўра овқатланиш бўйича ислом таълимотларига риоя қилган яхшимасмикин?
Пайғамбар алайҳиссалом овқатланганда ошқозоннинг учдан бирини таом учун, учдан бирини сув учун ва охирги учдан бирини нафас олиш учун тақсимот этишни тавсия қилганлар. Душанба ва пайшанба кунлари рўза тутиш эса суннат. Хилма-хил таомларни устма-уст ейиш динда маъқулланмаган иш.
Қани айтингчи, бу таълимотларга эргашган одам ҳаддан зиёд семириши, тўққориндан пайдо бўладиган касалликларга учраши мумкинми? Асосийси, булар муваққат тадбирлар эмас, балки турмуш тарзи ўлароқ одатга айланади.
Қолаверса бунга риоя қилиш бепул ва савобли иш.
20.12.2017 й.
@MubashshirAhmad
Таом ортидан бувим: "Еган-ичганимизни ибодатга қувват этгин", дея дуо қилар эдилар. Ҳа, унинг ибодатга қувват бўлиши улкан бахт экан!
@MubashshirAhmad
🇸🇾 Сурияда Асад режимининг қулашида Туркиянинг роли қандай бўлди?
Сурияда ярим асрдан кўпроқ вақт давомида ҳукмронлик қилган режимнинг бир неча кун ичида қулаши нафақат оддий одамларни, балки баъзи ҳукуматларни ҳам довдиратиб қўйди. Улар золим ва халқини тунашдан бошқа нарсани билмайдиган раҳбарларнинг аянчли қисматидан таҳликага тушишди. Шу ўринда Суриядаги воқеалардан мутлақо хабари бўлмаган «экспертлар» ҳам режимнинг қулаши ва мухолифатнинг ҳаракатларини турлича талқин қила бошлади. Шу сабаб бугун биз Суриядаги фуқаролар уруши бошланганидан бери воқеалар ичида бўлган, Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фиданнинг ўтган кунлар ва мамлакат барқарорлиги учун кутилаётган хавфлар ҳақидаги мулоҳазаларини эътиборингизга ҳавола этяпмиз.
©️Azon Global
🇩🇪 Кто стоит за терактом в Магдебурге?
Наезд на участников рождественской ярмарки в Магдебурге (Германия) организовал 50-летний психиатр и беженец из Саудовской Аравии Талеб Аль Абдулмохсен. Он переехал в Германию еще в 2006 году.
Посты в социальных сетях свидетельствуют, что он является исламофобом и фанатичным сионистом, поддерживающим Великий Израиль и ультраправую партию AfD. Кроме того, он обвинял власти Германии в недостаточной борьбе с исламом.
🗣 В 2019 году в интервью газете FAZ он заявил, что является атеистом, и назвал себя "самым жестоким противником ислама в истории".
🤖 Некоторые из его постов:
"Будьте уверены, стопроцентная месть наступит в ближайшее время, независимо от того, будет ли это моя жизнь или нет, Германия заплатит цену, большую цену".
"Если Германия хочет войны, она получит то, что хочет, если они хотят убить нас, мы убьем их, мы умрем с гордостью или сядем в тюрьму".
❗️🇹🇷 Turkiya maktablarda Yangi yilni nişonlaşni taqiqladi
Turkiya Taʼlim vazirligi maktablarga rasmiy maktub yõllab, madaniy qadriyatlarga mos kelmasligini aytib, Yangi yil va Rojdestvo bayramlarini nişonlaş bilan boğliq tadbirlar õtkazmaslikni talab qildi.
Tuman va viloyat ta’lim bõlimlari orqali yuborilgan maktubda maktablardagi har qanday faoliyat Turkiya milliy qadriyatlari, an’ana va urf-odatlariga mos bõlişi şartligi ta’kidlangan. Taqiq uşbu bayramlar bilan boğliq raqamli, yozma va vizual materiallarni naşr etişga ham tegişli.
Uşbu kõrsatma doirasida 16-dekabr kuni Otaşahar tumani ta’lim bõlimi mudiri Ismoil Yildirim maktablarga Yangi yil, Rojdestvo kabi rasmiy sanalar rõyxatiga kiritilmagan tadbirlarni õtkazişga yõl qõyilmasligini ta’kidlagan xat yõlladi. Bundan taşqari, uşbu voqealar bilan boğliq har qanday hazillar, bayramlar yoki naşrlar taqiqlangan.
@azon_tezkor
Болаларимизни масжидга олиб чиқишга ғайрат қилганимиз каби, телеканалларда берилаётган диний сериалларни кўрсатишга ҳам ҳарис бўлайлик.
Бўлганда ҳам улар билан бирга кўриб, тушунмаган жойларини тушунтирайлик, изоҳлаш керак жойларини шарҳлаб берайлик. Зотан, кинодан кучли таълим ва тарбия воситаси йўқ.
Ўзимиз "Рисолат" фильмини кўриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни таниган, ислом ҳақидаги илк таассуротларга эга бўлган авлодмиз. Кейинчалик ўқиган тарих ва сийрат китобларимизни ана шу кинодан олган тасаввурларимиз устига қурганмиз.
@Mubashshirahmad
* Аҳмад Шаръ ҳақида мулоҳазалар.
* Сурия мухолафатининг муваффақияти келишувлар самарасими?
* Суриядаги ўзбекларга мурожаат
ва бошқа мавзулар.
@MubashshirAhmad
Ҳар қандай ҳукумат тизимини шундай хулосалаш мумкин:
Кўп ўғирлайдиган кам ўғирлайдиганни назорат қилади, у ҳам кўп ўғирламаслиги учун.
Айман Ёғий
@MubashshirAhmad
Иккинчи, учинчи бор Умра ибодатига ҳозирлик кўраётган биродарим!
Атрофингизда Каъба бор. Уни яхшилаб тавоф қилинг!
@Mubashshirahmad
Путиннинг тарихга қарашлари
(Учинчи мақола)
Путин Совет Иттифоқи миқёсидаги таъсир кучига эга бўлишга интилиб, Сталинга ҳамду санолар айтмоқда, Россия мадҳияси сифатида совет мадҳиясини тиклади, “Мемориал” ҳуқуқни ҳимоя қилиш марказини йўқ қилиб, совет даври жиноятларини ўрганишни тақиқлаб қўйди. Яна у жаҳон саҳнасида Ғарб империализмига қарши туриш пешонасига ёзилган буюк рус халқи ҳақидаги Сталин тўқиб-бичган уйдирмани тиклади. У халқаро ҳуқуқ билан мустаҳкамлаб қўйилган Украина, Қозоғистон ва Грузиянинг мустақиллигига шубҳа билдирди. Россия сиёсий элитаси совет режимининг “тараққийпарвар” жиҳатларини ва Россиянинг, айниқса, Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги буюк давлат сифатидаги ролини бўрттириб қўрсатмоқда.
Россиянинг, бир тарафдан, Ғарбнинг жабрдийдаси, бошқа тарафдан эса, собиқ совет республикаларининг қонуний вакили сифатидаги икки ёқлама образи Россияда ёки халқаро даражада камдан-кам ҳолларда муҳокама қилинган. Россияда совет тарихи бўйича танқидий тадқиқотлар тахминан қайта қуриш давридан Путин ҳокимиятга келгунга қадар жадал олиб борилган. 1990-йилларда иқтисодий мавҳумлик ҳукм сургани сабабли Россиянинг империя сифатидаги кимлиги ҳақидаги сиёсий мунозаралар майдони қисқариб кетган эди.
Россиялик олимларнинг аксарияти шу пайтгача совет лойиҳаси мустамлакачилик лойиҳаси бўлганини тан олишга тайёр эмас. Россия олимлари большевиклар Совет Иттифоқининг рус бўлмаган халқлари модернизациясини таъминлаб берди, деган тасаввурга ёпишиб олган. Либерал рус интеллигенцияси ҳам Россия мустамлакачилик ўтмиши шафқатсизликларини фош этишдан қочади ва ҳозирги авторитаризмни “Осиё мероси” деб тушунтирмоқчи бўлади.
Шу тариқа, ўз сиёсий воқелиги ҳақидаги ирқчилик тасаввурлари Россия элиталарига бу мамлакатнинг мустамлакачилик ва либерал бўлмаган ўтмиши ва бугунги куни моҳиятини кўриш имконини бермайди.
Александр Солженицин ва Иосиф Бродский сингари ёзувчиларнинг совет ўтмишига берган баҳоси чекланган эди. Солженицин етакчи маданий арбоб, сталинизмни танқид қилиш йўлида кўп иш қилган бўлса ҳам, империяни ёқловчи миллатчи бўлган ва Қозоғистон шимолини босиб олишга даъват этган ва Украининг маданий мустақиллигини инкор қилган. Зиёлиларнинг маънавий раҳнамоси бўлган Бродский ҳам Украина эгаменлигини тан олишни истамаган.
Чет эллик олимлар ҳам Россияни деколониал[1] нуқтаи назардан баҳолай олмади. Ғарб илмий адабиёти аксарият қисмида Марказий Осиё мамлакатлари ҳозирга қадар советлар ушбу минтақада ҳозир бўлганидан фойда кўрган, деб ҳисобланади, бунга мисол сифатида минтақанинг совет республикаларига бўлингани, совет ўқитиш тизими жорий этилгани ва инфратузилма қурилгани келтирилади. Ғарбдаги сиёсатчилар Совет Иттифоқи парчаланиб кетгандан сўнг Россияга собиқ мустамлакалари, айниқса, Марказий Осиёдаги мамлакатлар мустақиллиги кафили сифатида қарайдиган бўлди. Ғарб Россияни минтақадаги етакчи давлат ўлароқ тан олди ҳамда Украина билан Қозоғистонни Россияга ядро қуролини беришга кўндирди. Айни чоғда Марказий Осиё олимлари илмий иерархиянинг (пастнинг юқорига тобелиги) глобал тизими тўсиқлари сабаби ўз нуқтаи назарини Ғарбга етказишга уринаётиб, қийинчиликларга дуч келмоқда.
Бундан ташқари, глобал Жануб фаоллари ҳозирга қадар Совет Иттифоқига аксил-ғарб ва аксил-капиталистик куч сифатида қарайди. Кўпчилик уни капитализмнинг марксистик ва коммунистик мухолифи деб билади. Глобал Жанубнинг кўплаб мамлакатлари БМТ Бош Ассамблеясида Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини қоралашга қарши чиқди. Аммо Россияга бундай қараш совет режими даврида очлик сабаб ўлимга, қатағонга ва геноцидга маҳкум бўлган мазлум халқларнинг миллионлаб кишилари аянчли тақдирини инкор қилади. Яқин вақтдан бошлаб АҚШдаги қора танли зиёлилар Совет Иттифоқини Америкадаги оқ танли кўчкиндилар билан таққослай бошлади ҳамда русларга мустамлакачи кўчкиндилар стифатида қарайдиган бўлди. Глобал Жанубда ҳам Рус мустамлкачилик тажрибасини кенг миқёсда танқидий таҳлил қилиш зарур.
(Central Asian Analytical Network)
@platformauzb