🎥"Nurafshon" telekanali "Yangi kunda yana birgamiz"
Ko‘rsatuv mehmoni shoira Nargiza Asadova bo‘ladi!
@qahvaxonaS💕
#Тавба соати
***
Ўғлим кўчадан биринчи марта калтак еб, бурни кўкариб, юзи шилиниб кириб келганда қўрқиб кетганман. Қаршимда музтар турган фарзандимнинг афт-ангорига қараб, юрагимни совуқ ўйлар чўлғагани ёдимда. Чунки мен боламга, "Бу осмон, мана бу ғунча, хув анави учиб бораётган эркин қушлар" дебману, бизни ўраб турган очунда кутилмаган, баъзан кўринмас тўқмоқлар борлигини, олам Сирдарёнинг сувидек сирли, долғали эканлигини айтмабман.
Шундан бери нега одамзот мушт кўтаришга бунчалик мойил, нега ҳали она сути оғзидан аримаган болалар қалбида бир-бирига буқадар нафрат бор, одамзот беш кунлик дунёда тинч, жанжалсиз яшашса бўлмайдими, деб ўйлайман.
Афсуски, бугун ҳам шу ўй исканжасидаман.
***
Ҳиндларнинг "Ганг суви лойқаланди" деган фильмида гўзал қаҳрамон қиз, одамнусхаларнинг тайзиқидан қочиб, қабристонга яширинади. Шунда қоровул, "Бу ерда нега қолдинг, ўликлардан қўрқмайсанми қизим?" деб сўраса, "Мен тириклардан қўрқаман, ота" дейди. Нақадар дахшатли жавоб!
Бу – ўз сувини ўзи лойқалаётган, ҳаётини заҳар-заққумга айлантираётган, Кимлигини, Нега келганлигини унитаётган Ҳазрати Одам қавмига, жабрлардан шикаста Ҳазрати Ҳавво қавмининг ҳақ сўзидир.
***
Талабалик пайтимизда бир гуруҳ қаламкаш ёшлар устоз шоир Абдулла Ориповни йўқлаб борганмиз. Дўрмондаги ҳовлиларида анчагача гурунг қилиб, халқнинг асл шоиридан ҳаёт ҳикматларини тинглаганимиз ёдимда. Гап орасида шоир, негадир ҳовлида барқ урган лолаларга қараб туриб, "Ҳайвон кун келиб ўлишини билмайди. Уни худо онг ва тафаккурдан қисган. Лекин одамзот эртага ўлишини билиб туриб ҳам гуноҳдан, хатодан тийилмайдиган ягона мавжудоддир." деганди.
***
Табиат Оллоҳ таолло яратган буюк неъмат. Неъматки, оламнинг гуҳари Инсон учун!
Ўз-ўзимга, ерга сиғмай кетадиган пайтимда ўзимга коинотдан қарашга интиламан. Замин бир тугма катталигида, биз эса зарра ичрамиз. Ахборотлар оқимида сўнгги воқеаларни эшитиб, оналар бу дунёга қиз бермоққа ҳам қўрқиб қолди. Не аҳволга тушдик. Етимларни хўрлайдиган халққа қачон айландик.
Ўн тўрт етим болани асраб олган Шоаҳмад Шомаҳмудов ва унинг аёли Бахри Акрамовалар ўзбекнинг танти, оқибатли, шавқатли оиласидан эмасмиди?
Кўчага чиқдим, боғда куни кеча тизза бўйи очилиб ётган лолалар дувиллаб тўкилибди. Дўл, шамол, ёмғир сабаб. Тўкилган гуллар – умри хазон этилган, абгор ўша норасида қизларга ўхшаб кўринди.
Она замин, унинг теварагидаги яшил олам яратилган илк кундан Яратганнинг измиди. У тайин этган чизиқдан киприк ўлчамида бўлсада нари ўтмайди. Ҳамиша ўз аъмолига содиқ.
Фақат одамгина берилган умрида савоб ва гуноҳнинг ўлчовини, ажрини била туриб оғир савдоларга бошини уради, қўлини қонга, юрагини разолатга ботиради.
Худо ҳар биримизга инсоф, диёнат, виждон берсин!
Наргиза Асадова
#Тонгги чизгилар
***
Менга давраларда тақдим этиладиган орхидеялардан кўра
Билсанг...
Йўл-йўлакай узиб тутган
қоқигулинг афзал.
© Наргиза Асадова
/channel/Nargiza_Asad
#Зиёрат
Кеча Туркистон шаҳридаги Хўжа Аҳмад Яссавий турбатларини зиёратига бордик.
Айни баҳор палласи яшилликка бурканган, соҳибқирон Амир Темур дастаси билан бунёд бўлган муҳташам мақбара, улуғлар ҳоки бўлган тупроқни тавоф этдик. Руҳимиз енгил тортганини, бу очунда неки бор ўткинчи, фақат яхшиликкина музаффарлигига яна бир карра амин бўлдик.
Қайтарканмиз, юртга тинчлик, халққа омонлик, ўзимизга инсоф сўраб, улуғ Яссавий ҳаққига дуолар қилдик.
БEШАК БИЛИНГ
Бешак билинг бу дунё
Барча элдан ўтаро,
Инонмағил молингга
Бир кун қўлдан кетаро.
Ота-она, қариндош
Қаён кетди фикр қил
Тўрт оёқлик чўбим от
Бир кун сенга етаро.
Дунё учун ғам ема,
Ҳақдин ўзгани дема,
Ўзгалар молин ема,
Сирот узра тутаро.
Аҳли аёл, қариндош,
Ҳеч ким бўлмайди йўлдош,
Мардона бўл ғариб бош,
Умринг елдек ўтаро.
Қул Ҳожа Аҳмад тоат қил,
Умринг билмам неча йил,
Аслинг билсанг қаро гил,
Яна гилга кетаро.
Хўжа Аҳмад Яссавий
/channel/Nargiza_Asad
***
Пичирламайди сира,
Ростманадир бу ахдлар.
Шодлигини бир гуллаб,
Айтиб қўяр дарахтлар!
© Наргиза Асадова
/channel/Nargiza_Asad
#Газета ўқиймиз📰
Erkin soʻz — бу камина учун қадрли, ўша маъсум болалигимни ёдга солувчи, илк ёзганларимни онам билан олиб борган азиз тахририят.
Сал кам аср билан юзлашаётган Қуйи Чирчиқ тумани газетасини яна тикланганлиги, газетхонларга янгича кўринишда ҳавола этилаётганлиги барчамизни қувонтирди.
Газетада “Ижод қисматимдир, аёллик эса бахтим” номли суҳбатимиз чоп этилибдики, бунинг учун газетамизнинг заҳматкаш ижодкорларига, жумладан бош мухаррир Покиза Эргашевага ташаккур.
/channel/Nargiza_Asad
#Байрам ўйлари
Бугун 8 март. Саҳарлаб юмушларимни қилиб кўзгуга боқдим. Негадир узоқ қарадим. Унда бахт ва бахтсизликнинг орасида, шодлик ва изтироб ўртасида, ҳайқириқ ва тубсиз сукунат ёнида яшаётган Аёлни кўрдим.
Умр – тушга ўхшайди, соғинчли тушга. Қачондир уйғониб кетаману, кейин даст туриб яшай бошлайман...
Бир пайтлар онам қадаминг доим пок манзилга, нигоҳинг тоза кўзларга етсин, дердилар. Шундай қиляпман чоғи...
Теваракка қарасам, ўзини бахтиёр тутишга уринган, қучоғида бир даста гуллару, нигоҳида сўнгсиз, номсиз ғуссали қавмдошларимни кўрдим. Улар хайбатли минбарлардан, эркдан бошқа ҳамма нарсаси бор ишхоналардан, бор хасратини яширмиш уй деразаларидан, ҳатто қамоқхонанинг зах, гул-гиёҳсиз бурчакларидан менга боқишди. Ва бугун ким учундир юзига юпа суртаётган, бир оғиз ёлғон такаллуфга энтикаётган, Одамзорга жавдираб боқаётган Аёлни тушуна, кечира бошладим. Чунки, у ўзингизни тушунишингиз учун сизга юборилган!
Сизчи, Аёлни тушуна олдингизми Бунга умрингиз етармикин...
/channel/Nargiza_Asad
#Парвозда
Бу шов-шувли, тало-тўпли дунёда яхшиям адабиёт бор, тинглагани шеър бор.
Кеча Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида шоира синглим Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори Кумуш Абдусаломова билан бир давра қурдикки, бунда ҳар бир юрак шеър отлиғ ёруғ манзилга етди.
Кумуш билан қўшни қишлоқданмиз, шу сабаб Гул қишлоғида бўй чўзган ялпизларнинг Юлдуз қишлоғигача ифори таралади. Юлдузда бошланган тўйнинг яллалари Гулда давом этади. Аммо биз у билан Дўрмонда танишганмиз. 😊
Шундан бери кўнгилдошмиз, дарддошмиз.
Шеърларидаги юзи иссиқ одамлар, пахтазорлар, каллакланган тутзорлар барча-барчаси шундан каминага таниш, қадрли.
Ўқувчилар жўшиб унинг шеърларини ўқишди. “Парвоз” адабий тўгарагимиз ёшлари унинг ўқиш ва изланиш йўлидаги машаққатлари ҳақидаги саволларига жавоб олишди. Чеҳраси нурли мактаб устозлари Кумушнинг халқона ва самимий шеърларини эътироф этишди.
Даврани кузата туриб, туманимиздан шундай истеъдодлар чиқаётганидан, яна ёшлар издошлигидан севиндим.
☘️☘️☘️☘️☘️☘️☘️☘️☘️☘️
“Соғинч”❄️
✍️ Наргиза Асадова шеъри
🎤 Осиё Ҳошимова ўқиди
/channel/Nargiza_Asad
☘️☘️☘️☘️☘️☘️☘️☘️☘️☘️
#Tonggi chizgilar
***
Bu dunyoning toshdevoriga suyandim,
Toshligini unutdi devor...
***
Bu dünyanın taş duvarına yaslandım,
Taş olduğunu unuttu duvar..
“Sabah çizgileri” kitobidan
/channel/Nargiza_Asad
Уларнинг умр йўли фироқдан, хижрондан, зорликдан иборат бўлган. Буни ўқувчилар яхши билишади. Тўйлари кейин кўп ўтмай, поччамни Ватан хоини сифатида ҳибсга олишганда, опамнинг яна бир жиҳатини ўзимча кашф қилганман. Бу унинг бардоши ва жасорати эди! Очиғи, ўша машъум йилларда, зиёлиларга замоннинг тўқмоғи теккан бир пайтда турмушнинг оғирлигидан, тайзиқларнинг аянчли оқибатидан чўчиб, эридан воз кеган аёллар ҳам бўлган. Аммо Саида опам ҳар доим ўз азми-қарорида, садоқатида собит турган аёл эди. «Эрингни халқ душмани деб тан оласан!» дейишганда ҳам опам, «Майли, тан оламан. Фақат аввал у билан кўришай. Буни ўзи тан олса, кейин розиман!», дея жавоб беради. Эҳ, бу жавоби учун унинг бошига қандай кўргуликларни солишмади. Рўзғори юпун бир аҳволда ҳам опам бизни ташлаб қўймаган. Эсимда 8-синфда ўқирдим. Опам синглим иккимизга Тошкентдан шитапль матодан кўйлак тикдириб юборганди. У пайтлар одамларни қорни тўймас, биз ҳам бир аҳволда кун кўрардик. Жуда қувонганмиз. Опам бир ўзи турмушнинг оғир юкини кўтаришга, бир томондан қайнонаси ва қизи Нодирахонни, иккинчи томондан биз сингилларининг холидан хабар олишга улгурарди. Поччам қамоқдан чиққандан сўнг, айни камолот пайтида, наср ва назмда ижод қилиб, ўзини танитаётган бир паллада хасталикка чалиндию, сўнг 1977 йилда 51 ёшида вафот этди. Рости, мен энди яшолмасам керак, деб ўйлаганман. Чунки Саида опамга жуда суяниб қолгандим. Укам ва кенжа синглимнинг вафотидан кейин опам биз учун онадек бўлиб қолганди. Лекин худо берган умр бор экан, ҳозир улар кўрмаганини кўриб, шу кунларга ҳам етдик. Тўғриси, опам тириклик пайтида орден-медалларга кўмилмади, шон-шуҳратнинг ортидан қувмади. Содда ва камтарин, дабдабасиз ҳаёт кечирди. Тўй хашамларда ҳам давраларнинг тўрига эмас, пойгакда оддий аёллар билан ўтиришни авзал кўрарди. Шунинг учун ҳам яратган асарлари халқона, юраги кенг, содда ва яхши инсонлар ҳақида эди. Бугун ана шу асарлари орқали эслашади, ардоқлашади. Ижодкор умрининг мазмуни ҳам шу асли...
Ҳа, Сайёра опа айтмиш, бугун Саида Зуннуновани халқимиз бетакрор асарлари орқали ёд этишади. Хассос ижодкорнинг ёзганларини қалбининг мулки сифатида ардоқлашади. Шоиранинг «Қизингиз ёзди», «Янги шеърлар», «Гуллар водийси», «Қизларжон», «Бир йил ўйлари», «Қанот» каби шеърий тўпламлари, «Гулбаҳор», «Гулхан» қиссаси, «Олов», «Одамлар орасида», «Кўчалар чароғон», «Бўйларингдан ўргилай», «Директор», «Кўк чироқлар» каби асарларининг қаҳрамонлари ҳамон бизнинг орамизда, ҳаётимизда эканлиги билан қадрлидир.
Севимли шоирамизнинг ота ҳовлидан кетиш андек қийин кечди. Ёшликнинг фусункор дамларидан, илҳомбахш онларидан сўзловчи тарихий суратлар, опанинг нафаси теккан мўжаз китоблар, қўл ёзмалар... Буларни тарк этиш рости, осон эмасди. Бироқ юракда ёруғ бир тасалли борки, чин сўз, ижод ва истеъдодни камол топтирган бу макон ҳали қанча шогирдларни ўзига чорлайди, чорлайверади...
Наргиза АСАДОВА
"Саодат" журнали 2019 й.
Тонгги чизгилар
***
Тонгдек оқаради қишлоқда тандир,
Совуқ, кўринмайди ерда соялар.
Кафтини нондек иситиб онамнинг,
Кунига ярайди ғўзапоялар.
© Наргиза Асадова
/channel/Nargiza_Asad
#Duodamiz
Hozirgina turk doʻstlarimiz bilan gaplashdim. Qurbonlar soni 1121 nafarga yetibdi. Oʻtganlarni rahmat etsin.
Oʻzimda emasman. Adanada doʻstlarim, ularning oilasi bor. Emina dugonam bolasini quchoqlab koʻchada oʻtiribdi. Men esa hech narsa qilolmayotganimdan, yordam bera olmayotganimdan qiynalayapman…
Aziz qardoshlarim, dindoshlarim, Olloh panohida asrasin sizni… 🙏🏻
Değerli kardeşlerim, Allah sizleri korusun...
/channel/Nargiza_Asad
#Тонгги чизгилар
***
Қўй-эчкилар ўтлаб юришибди, қўзичоқлар дикирлаб сакрашади,
Қассобхонанинг ёнида...
© Наргиза Асадова
/channel/Nargiza_Asad
#Хушхабар
Женевадаги PEN – International халқаро адабий ташкилоти сайтида шеърларимиз чиқди. 🥰
Дунё халқлари шоирларининг ўз тилида янграйдиган, шоирни жаҳонга танитадиган, Ер юзидаги ижодкорларни бирлаштирадиган ёруғ манзилга таклиф этган қирғиз оқини Женишьек Эдигеевга ташаккур.
https://www.youtube.com/watch?v=WCAhoSS8sYg
#Фахр
Миллатни мана шундай бирликдаги зафарлар бирлаштиради!
Ғалаба муборак Ўзбекистон! 🇺🇿
/channel/Nargiza_Asad
#Ҳафта олди
Яқинда бир яқиним хорижий сафардан қайтди.
Бир гуруҳ юртдошлар билан улар автобусга чиққан бекатда гуруҳдаги бир аёлнинг сумкаси қолиб кетибди. Бутун ҳужжатию, пули ва керакли ашёлари қолган сумкани эртаси куни бориб ўша жойдан олибди. Қараса, ҳамма нарсаси жойида эмиш… Чунки ўша мамлакатда ўғирликка оғир жазо белгиланган, қолаверса ерлик аҳоли бу ишдан қаттиқ ҳазар қилишаркан.
Табиийки, юртдошимиз ҳайратланибди.
Қизиқ, қачон бундай ҳолатлардан биз ҳам ҳайратланмаймиз, қачон бизда ҳам бу одатий ҳолга айланади?..
Хайрли ҳафта!
/channel/Nargiza_Asad
#Жума ҳикмати
*Аёлларимиз барчаси бир-бирига ўхшайди. Уларни фақат ҳаё ажратиб туради.
*Уйлар аёллар сабри устига қурилади.
*Дунёнинг ярми аёллар бўлса, қолган ярми уларнинг тарбиясини олганлардир.
*Жаҳолатнинг ягона қўрқуви аёлдир. Чунки аёл ўрганса, фарзандларига ҳам ўргатади.
Шайх Али Тантовийнинг
“Эй қизим” китобидан
/channel/Nargiza_Asad
⚡️Туркий давлатлар Ёзувчилар уюшмаси тузилди
ТУРКСОЙ ташкилотининг ташаббуси билан Турк дунёси Ёзувчилар уюшмаси тузилди.
Бугун бу борада Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Туркманистон Ёзувчилар уюшмаси раислари уюшмани ташкил этиш тўғрисидаги шартномани имзолашди.
Турк дунёсида илк бор ташкил этилаётган иттифоқ раислигига Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Улуғбек Есдаулет номзоди маъқулланди.
Каналга уланиш:
➖@uzauz
#Гул фасли – дил фасли
°°°
Куй бошланар жонланар туйқус,
“Ёмғирлардан чарчаган шаҳар”*
Пардаларин кўтарганда қиз,
Кўкдан тушиб
келади саҳар.
Деразанинг ёнида туриб,
Тебранар у…
оҳанг чўлғайди.
Настариндек хаёллар суриб,
Жилмаяди, кимни ўйлайди.
Дарчасидан кетмайин эпкин,
Гул юзига юқтирмайди гард.
Қиз куйласа кузатар секин,
Ташқарида
ёмғирпўшсиз март.
*Усмон Азим сатри
©Наргиза Асадова
/channel/Nargiza_Asad
“Мен ўзбекман, ўртоқ командир!” Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммадали Абдуқундузов билан армия хотиралари ҳақида суҳбат.
➡️ Telegram: /channel/mudofaa_press
#Жума тонгги
Қадимда бир подшоҳ икки юртга ёғий юбориб, уларга буюрибди:
– Иккингиз икки юртга бориб, билингки, қай бирида аёлларга муносабат қандай экан. Кўринг, аниқланг ва икки йилдан кейин жўяли хулоса билан қайтинг, - дебди.
Икки ғаним буюрилган вазифани бажармоққа киришибди. Орадан айтилган муддат ўтиб, шоҳ уларни ҳузурига чорлабди. Биринчи ғаним шундай жавоб берибди.
– Мен борган юртда ҳамма ўз ҳолича, айниқса хотин-қизларига биров қарамас экан. Бировни уйига биров кириб, билганини қилиб юравераркан. Хотинлари тер тўкиб ишлаб, эрлари роҳатда, айш ишрат авжида экан. Мен ҳам 2-3 марта уйланиб, давр суриб келдим,- дебди.
Иккинчи айғоқчи эса,
– Мен борган мамлакат эса аксинча, ўта интизомли, айниқса оналарига, рафиқа ва қизларига, қариндош қизларига жуда эҳтиром кўрсатишаркан. Бегона одам уларга яқинлашиш тугул, ботиниб қарай олмас экан. Камина уйланиш қаёқда, тайинли бошпана тополмай сарсон-саргардон қайтдим,- дебди.
Подшоҳ иккисини тинглаб туриб,
– Биринчи ўлкани биз бугуноқ маҳв эта оламиз. Зеро, бу юртнинг ор-номусли эр-йигити йўқ экан. Аммо иккинчи юртни биз ҳеч қачон ололмаймиз. Чунки хотин-қизини бировга бермайдиган ориятли йигитлар, Ватанини ҳам асло бермайди. Бундай ғурурли ўғлонлари бор мамлакатнинг қўрғони мустаҳкамдир,- дебди.
/channel/Nargiza_Asad
#Дилкўприк
Ben Sana Mecburum
ben sana mecburum bilemezsin
adını mıh gibi aklımda tutuyorum
büyüdükçe büyüyor gözlerin
ben sana mecburum bilemezsin
içimi seninle ısıtıyorum
ağaçlar sonbahara hazırlanıyor
bu şehir o eski İstanbul mudur?
karanlıkta bulutlar parçalanıyor
sokak lambaları birden yanıyor
kaldırımlarda yağmur kokusu
ben sana mecburum sen yoksun
sevmek kimi zaman rezilce korkuludur
insan bir akşam üstü ansızın yorulur
tutsak ustura ağzında yaşamaktan
kimi zaman ellerini kırar tutkusu
birkaç hayat çıkarır yaşamasından
hangi kapıyı çalsa kimi zaman
arkasında yalnızlığın hınzır uğultusu
fatihte yoksul bir gramafon çalıyor
eski zamanlardan bir Cuma çalıyor
durup köşe başında deliksiz dinlesem
sana kullanılmamış bir gök getirsem
haftalar ellerimde ufalanıyor
ne yapsam ne tutsam nereye gitsem
ben sana mecburum sen yoksun
belki Haziranda mavi benekli çocuksun
ah seni bilmiyor kimseler bilmiyor
bir şilep sızıyor ıssız gözlerinden
belki Yeşilköy’de uçağa biniyorsun
bütün ıslanmışşın tüylerin ürperiyor
belki körsün kırılmışsın telâş içindesin
kötü rüzgâr saçlarını götürüyor
ne vakit bir yaşamak düşünsem
bu kurtlar sofrasında belki zor
ayıpsız fakat ellerimizi kirletmeden
ne vakit bir yaşamak düşünsem
sus deyip adınla başlıyorum
içim sıra kımıldıyor gizli denizlerin
hayır başka türlü olmayacak
ben sana mecburum bilemezsin...
Мен сенга муҳтожман
Мен сенга муҳтожман, билмассан
исминг михдек қоқиб юракка
ҳайрон боқса магар кўзларинг
мен сенга муҳтожман, билмассан
қалбим иситаман фақат сен билан
фасли куз дарахтлар ҳозирланган пайт
о, бу шаҳар кўҳна Истанбулми айт?
Қоронғуда булут парчалангандек
кўча чироқлари порлайди бирдан
йўлакларда эса ёмғир ифори
сенга муҳтожману, лекин сен йўқсан.
Севмоқлик бу ундан қўрқувдир асли
одам ҳам баъзида хорийди албат
устара оғзида ожиз тутқиндек
кимнинг қўлларини синдиради вақт
ҳаёт ўз ҳаққини олади зимдан
қайси бир эшикни қоқсанг даъфатан
ортингдан келади ёлғизлик саси
грамафон чалар йўқсил бир фотих
ўтмиш замонлардан жума янграйди
тўхтаб тинглай олсам уни туйнуксиз
сенга гардсиз бир кўк келтира олсам
уваланиб кетар қўлда ҳафталар
нима қилсам, тутсам, қаерга борсам
сенга муҳтождирман, сен эса йўқсан.
Балки сен юзи доғ июнь боласи
эҳ, сени билишмас, кимса танимас
балки Яшилкўйда учоққа миниб
кўзларингдан чиқар изтироб сизиб
намчил вужудингда титроқ сезилар
балки кўрсан, карсан, талош ичинда
ўжар шамол бўлса сочларинг тортар
қачонки банд қилса яшамоқ ўйи
бўрилар давраси қийин эҳтимол
қўлларни гуноҳдан асрамоқликдан
қачонки банд қилса яшамоқ ўйи
жим туриб шу онда айтсам исмингни
дилим гўё сирли денгиз мавжидир
йўқ сираям бўлмас бошқача
мен сенга муҳтожман, билмассан...
✍️ Атилла Илхан
Турк тилидан Наргиза Асадова таржимаси
/channel/Nargiza_Asad
#Таваллуд
УМРИМНИ БЕЗАГАН «КЎК ЧИРОҚЛАР»ИМ
ардоқли шоира Саида Зуннунова хонадонида
Гуллар юзида ханда – бу боғдан ёр ўтдими,
Одатин қилмай канда, яна бедор ўтдими?
Еллар нечун сарсари, кетолмайдилар нари,
Кўнглимнинг моҳ пайкари кўзи хуммор ўтдими?
С. Зуннунова
Довон оша бошланган йўл, пурвиқор тоғларга, тоғлар эса қорли чўққиларга туташди. Гўзал Андижон сари отланарканмиз, уловимиз фусункор боғлар, йўл четидаги рангин кузак гуллар, суви оби ҳаёт бўлган сойлар оша илдамлайди. Куз ойининг салқин ҳавоси шу ерлардан, айнан мана шу салласи қорли мўйсафид тоғлардан бошланадигандек...
Шаҳардаги қўли қадоқ, дийдаси юмшоқ опа-сингиллар билан учрашганимиз, дилдан суҳбат қуриб уларнинг кундалик ҳаёти, орзу-интилишлари, тадбиркорлик, касаначилик билан машғуллигини кўрганимиз, юртимиз тинчлигига камарбаста посбонлар, уларнинг оила аъзолари билан суҳбатлашганимиз энг шавқли кунлардан бўлдию, лекин шу юртда туғилиб ўсган, ўзбек адабиёти учун дурдона асарлар ёзиб, халқимизнинг меҳрини қозонган шоира Саида Зуннунова хонадонида бўлганимиз бир умрга таътигулик қувонч бўлди.
***
Болалик хотираларим ичида китоб учун йиғлаган куним сира ёдимдан чиқмайди. Бу “Кўк чироқлар” номли ҳикоялар тўплами эди. Укам билмай йиртиб қўйган асарни афсуски кейин тополмадим... Бироқ қадрдон тўпламни муаллифнинг ота ҳовлисида учратганим Яратганнинг менга чиндан-да улкан туҳфаси бўлди!
Андижоннинг Эски шаҳар мавзеи. Бу даргоҳнинг ҳар бир бурчаги, дов-дарахти тарихдан сўзлайди гўё. Фақат уни эшитсангиз, тинглай билсангиз бўлди. Ардоқли шоирамизнинг сурати қўйилган хонадонга кириб борарканмиз, димоғимизга жийданинг ажиб ҳиди урилади. Меваси шиғил жийда, селоблаб сув сепилган ҳовли ва ундан ўзбекона очиқ айвон сари одимларканмиз, бизни муштипар, юз-кўзи биз излаб, соғиниб борган Саида опани эслатувчи онахон жилмайиб кутиб оладилар. Сайёра Зуннунова оз эмас, кўп эмас бу йил 82 баҳорни қаршиладилар. Умр бўйи илмнинг машаққатини тотиб, тиббиёт фанлари номзоди, доцент даражасигача кўтарилган, замоннинг турли эврилишларини кўрган онахон билан суҳбатимиз олис болалик йиллари, Саида опа билан кечган гўзал хотиралар борасида бўлди.
– Опам меҳрда ягона инсон бўлганлар, – дейди мезбон биз билан суҳбатда. – 1926 йил 15 февралда ота-онамнинг қувончи, ишончи бўлиб дунёга келган. Бундай деётганимни боиси, аввал отам кейин онамдан жудо бўлганимздан кейин Саида опам биз олти қиз ва бир ўғил бўлган ука-сингилларни вояга етказишда, ўқиб, ҳаётда ўз йўлимизни топишимизда катта таянч бўлганлар. Ота-онам жуда илмни севадиган, китобларни авайлайдиган инсон бўлишган. Шунинг учун ҳар биримиз адабиётга меҳр қўйганмиз. Саида опам мактабда ўқиб юрганида газеталардаги шеърларини ўқиган Йўлдош Оҳунбобоев уйимизга бир қучоқ китоб юборган. Опамни хурсандчиликдан дарвозахонада сакраб, қийқириб, китобларни бағрига босганлигини ҳалиям эслайман. Кейин вилоят театримиз учун «Улуғ орзу йўлида» номли пьеса ёзди. Театрга оилавий борганмиз, отам мамнун бўлиб дуо қилганлар. Бу саҳна асарини Усмон Юсупов кўриб, опам билан бир гуруҳ ижодкорларни Москвага гостролга юборганди.
Опамнинг ҳаётида Саид Аҳмад катта ўрин тутган. Ёзувчини у нафақат турмуш ўртоқ балки, маслакдош, дўст деб қабул қилган. Поччам билан опам Ёзувчилар уюшмасида танишишган. Доим атлас кўйлакда юрадиган, самимий қиз бўлмиш опамни поччам ўшанда бир кўришда яхши кўриб қолган экан. Бу иккисини қўшқанот дегим келарди. Чунки, нафақат рўзғорини, ижодидаги ҳар бир изланишни ўзаро ҳамфикрликда муҳокама қилишарди. Бир-бирини янги асари билан қутлашарди.
#Taklifnoma💌
Sizlarni 11-fevral soat 20:00 da nozik tuyg‘ular musavviri — “Ishq ostonasi“, “Yuragimning sarhadlari”, “Nastarin”, “Atalgan kunlar”, “Müjde”, “Helva”, “Sabah çizgeleri” kabi she'riy va nasriy kitoblar muallifi, Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi a'zosi Nargiza Asadova bilan bo’ladigan onlayn muloqotga taklif etamiz!
🎙Suhbat /channel/Nargiza_Asad telegram manzilida bo‘lib òtadi.
Dildan tilga koʻchajak samimiy suhbat onlari yaqin, azizlarim!
* * *
Avtobuslar yeldek yeladi,
Tutib tongning oq bilagidan.
Yuragimga olib keladi,
Ilinj sizni xuv Sirg‘alidan.
Bilmam, nima bog‘laydi bizni,
Dil uzolmas chindan ro‘yosi.
Har saharda kechirsam sizni,
Meni oqlar umid dunyosi.
Yo‘lingizga ko‘z tikadi yo‘l,
Fursat bilar g‘animat damni.
Kechalarning manzillari so‘l,
Yaxshi ko‘rgum men subhidamni.
Ko‘cham tomon bahonami ish,
Ayting, chindan sobit esangiz?
Bir yilda ham yo‘lamaydi qish,
Ishontirib, “Sevdim!” desangiz.
Tushda kechar bugun o‘ngimiz,
Tole bizga kiydirmaydi toj.
Dunyolardan boydir ko‘nglimiz,
Bizda faqat iloj yo‘q, iloj...
Avtobuslar xo‘rsinar og‘ir,
Shom qorayar tilagigacha.
Ortingizdan ergashib yomg‘ir,
Kuzatadi Sirg‘aligacha...
* * *
Xayolimni buzmaydi Hayot,
Kiprigimda shabnam unlari.
Yuragimga mastona kirgan,
O, aprelning moviy tunlari.
Shaloladan
olaman sovg‘a,
Shaftolining pushti ro‘molin.
Qiqirlaydi sochimga taqib,
Gulchambarlar -
Ko‘kning shamoli.
Bir kechada
Sirga evrilib,
“Ishq yo‘lida Majnun bo‘ldi tol”.
Shunday baxtdan
Shunday chiroydan
Ketma,
sen ham tushlarimda qol!
* * *
Kelyapsiz...
Azizim
Hozir yo‘ldasiz.
Qor bosgan izlarga
Yangi yo‘l solib.
Lek men –
“Chiqib ketgan bo‘laman uydan”
Oʻzi yolgʻizgina boshimni olib…
* * *
Oldingda yoz,
Ortingda ayoz
Muvozanatni ushlamog‘ing shart.
Hayotingni qilishsa o‘yin,
Sen qandayin
Gul tutasan mart.
Mard ketasan mart!
* * *
Tikilib qolasan bir nuqtaga jim,
Nimalar kiradi o‘ychalaringga.
Gohi qarab turib, qo‘rqaman qizim,
Hayot ko‘z tikkan shu bo‘ychalaringga...
©Nargiza Asadova
💌Taklifnoma
Sizlarni 11-fevral soat 20:00 da nozik tuyg‘ular musavviri — “Ishq ostonasi“, “Yuragimning sarhadlari”, “Nastarin”, “Atalgan kunlar”, “Müjde”, “Helva”, “Sabah çizgeleri” kabi she'riy va nasriy kitoblar muallifi, Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi a'zosi Nargiza Asadova bilan bo’ladigan onlayn muloqotga taklif etamiz!
🎙Suhbat /channel/Nargiza_Asad telegram manzilida bo‘lib òtadi.
Dildan tilga koʻchajak samimiy suhbat onlari yaqin, azizlarim!
/channel/Nargiza_Asad 🕊