#🇵🇸🇺🇦
Бугун дунёимиздаги урушлар афсуски эртак эмас, тарихга мухрланаётган бугунимиз…
Ер ва ор талашиб курашаётган миллатлар ўртасида болалар абргор, гўдаклар ҳалак.
Шу вақтга қадар қанчалаб оналар фарзанд доғида ёнди, бағри оташхона бўлди.
Яратган гўдаклар оҳини, фарёдини тингласин, золимга зулм, Ер юзига тинчлик берсин.
Фарзандини йўқотган оналар оҳи
Кўзларингга тўёлмадим,
Сен дунёга тўйганмидинг.
Болам, ғамнинг карвонини,
Номин армон қўйганмидинг.
Бағрим ёнган оташхона,
Куйиб борар, куйиб борар.
Не қилайин сени бу ер,
Суюб борар, суюб борар.
Лайлакларнинг қанотида,
Келадиган ёзларим бор.
Сен айтмаган қўшиқларга,
Менинг ғамгин созларим бор.
Дардлар суйди сени бирам,
Бунча қисқа бўлди йўлинг.
Кел, “куф-куф”лаб иситаман,
Исирмикан оёқ-қўлинг.
Ҳурлар билан кетган болам,
Ўзи ёлғиз ётмасмикин...
Хувиллайди пар ёстиғинг,
Тош болишлар ботмасмикин?..
Ўзи бериб олди Эгам,
Ерни силтаб тутар нолам.
Фирдавсгинам жаннатида,
Мени кутиб турган болам!..
© Наргиза Асадова
/channel/Nargiza_Asad
Наргиза АСАДОВА
ОЙПАРИ
(ҳикоя)
– Ким қўшиқ айтяпти? – сўрадим комьпютерда ишлаётган Муқаддасдан.
У ўгирилиб очиқ дераза томон қаради.
– Ҳа, уми, қўйсанг-чи, – деди бепарво.
Тўрт томоним баҳор бўлгай,
Мовий тушли наҳор бўлгай,
Ғам кўксига оҳор тўлгай,
Мен-ла қолсанг, Дилдоражон...
Назаримда, қўшиқ хонага мезон шабадаси янглиғ майин оқиб кирарди.
Ажабо, ким экан у? Овози бунча ҳазин, ғамгин.
Қўшиқ биз турган кўп қаватли уйнинг қўшни айвонидан эшитиларди.
– Деразани ёп, халақит беряпти, – деди Муқаддас.
Истамайгина ойнани ёпдим. Энди қўшиқ элас-элас эшитилар, аммо жойимдан жилолмасдим.
uzasgzt/xeb7zweyx6E">👉Батафсил👈
https://www.facebook.com/profile.php?id=100090707446352
#Хотира
Шундай одамлар бўладики, бир кўришинг бир умрлик меҳрга айланади.
Озарбайжонда моҳир сиёсатчи, нуктадон, лидер Ганира Пашаева билан кўришганимда иккиланмай ёнларига бордим. Унгача Ёзувчилар уюшмасидаги тадбирда учрашгандик. Қорабоғдаги тадбирда ҳам ҳудди биринчи учрашувимиздаги каби, эски қадрдонлардек бағрига босди ва: “Менинг Ўзбекистонликларим яхшимисиз?” деди. Ҳа у Ватанимизни биздан кам кўрмасди… Яхшиликни, самимиятни қадрларди.
Ганира хонимдаги нотиқликка, ўз юртини катта юрак билан севишига, миллатнинг йўлбошчиларига йўлдош бўла оладиган даражадаги лидерлигига ўшанда тан берганман.
Охирати обод, борар манзили Жаннат бўлсин қардошимизнинг…
@Nargiza_Asad
#Юракка элтган манзиллар
Озарбайжон сафаримизга бугун бир йил бўлибди…
Гўзал ёмғирли Баку оқшоми, тоғлари юксак, биз кўпам номини билавермайдиган улкан ва ажиб сердарахт ўрмонлар, Шушага элтар текис тоғ ёнбағр йўллар, озод Қорабоғда турк, ўзбек, қозоқ, қирғиз ва озар дўстлар билан кечган серзавқ мушоира, Озар диёрининг энг баланд чўққисида, теграсида дахшатли урушнинг кўланкалари ҳали кетмаган манзилдаги сукунат овози, тўлин ой ҳамрохлигида автобусда ўзбекча ва озарча қўшиқлар куйлаб қайтган қардошлар. Касбий денгизи бўйида закий ва миллат дурдонаси бўлган Олмос опа Буннатова билан ўтган соҳир суҳбатлар… Эсласам жуда гўзал сафар бўлган эди.
Сафар кишига кўп нарсаларни беради. Яъни истаганини. Мен олис йўл давомида одамларни муқаддас туйғулар бирлаштиришини, унинг энг такомили Ватанга бўлган муҳаббатлигини англадим. Энг муносиб меҳмондўстликда ҳам Тошкентнинг шошқин кўчаларини, юз-кўзи ўзимизга ўхшайдиган одамларини соғинавердим.
Буни яқиндагина Қорабоғни озод қилган озар дўстларимиз кўзида, сўзида, бирда шиддат инган, бирда маъюс тортган нигоҳларида ҳам кўрдим. Зеро, озодлик нафақат биргина юракка балки миллатга қадар кенг ва ёруғ туйғулигини ҳис этдим.
ЎЗБЕК ЁЗУВЧИ ВА ШОИРЛАРИНИНГ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛЛАРИ РЎЙХАТИ:
Абдулазиз Аҳмад - @Ijoddardi
Азиз Нур - @dilistoon
Азиз Саид - @vaqt_manzili
Акром Малик - @Akrom_Malik_rasmiy
Алишер Файзуллаев - @perezagruzka_2021
Алия Темурийзода - @UmidimSendan
Анвар Ботир - @Seningdirman
Анвар Обиджон - @Anvar_Obidjon
Аржумандбегим - @Arjumandbegim
Аҳмад Али - @ahmadali_writer
Бахтинисо Маҳмудова - @baxtiniso
Башорат Отажонова - @Bashorat_Otajonova
Беҳзод Фазлиддин - @Behzod_Fazliddin
Бобур Элмурод - @Bobur_Elmurod
Гулжамол Асқарова - @Guljamol_Asqarova
Гули Нигор Авазова - @guliinigor
Гулноз Мўминова - @dil_siniqlari
Гулрух Худоёрова - @Gulrux_Xudoyorova_ijodi
Дадахон Муҳаммадиев - @dadaxonmuhammadiy
Дилмурод Дўст - @Dil_Dost
Дилобар Аслиддин қизи - @dil_undovi
Дилора Холиқова - @Aytolmagan_dilim
Дилфуза Қосимова - @ohujon
Дурдона Бобомурода - @Durdona_Bobomurodova
Жавлон Жовлиев - @javlonjovliyev
Жонтемир - @Jontemir_t
Жуманазар Йўлдош - @Jumanazar_Yuldash
Зулхумор Орифжонова - @zulxumor_orifjonova
Зебо Мирзо - @Zebo_Mirzo
Икром Искандар - @Ikrom_Iskandar_ijodi
Ирода Умарова - @GarashaliKungil
Ирода Холбекова - @gullayotganyurak
Иқбол Мирзо - @Iqbol_Mirzo_ijodi
Кумуш Ўсарова - @Oykumushingiz
Кумуш Абдусаломова - @kumush_abdusalomova
Лайло Собир қизи - @meningquyoshlidunyoyim
Лобар Хайруллаева - @xayrliuz
Мадина Норчаева - @Madina_Norchayeva
Манзура Абдуллаева - @sayhunqizi
Мансур Жумаев - @Mansur_Jumayev
Матназар Абдулҳаким - @M_Abdulhakim
Маъруфжон Йўлдошев -
@hayot_deganlari
Маҳлиё Умурзоқова - @mahliyoxon_umurzoqova
Маҳмуд Жаҳонбахш - @Mahmud_Jahonbaxsh
Меҳриноз Аббосова - @abbosova_mehrinoz
Мирзо Кенжабек - @m_kenjabek
Моҳира Эшпўлатова - @altruistning_qizi
Муслимбек Мусаллам - @qalbic
Муфаррида - @Mufarridaa
Муҳаббат Йўлдошева - @muhabbatyuldashevaijodi
Муҳаммад Сиддиқ - @Muhammad_Siddiq
Муҳаммад Ҳодиев - @Hodi_Muhammad
Муҳтарама Розиқова - @Macxar
Наврўза - @navroza_m
Нажмиддин Эрматов - @Najmiddin_ERMATOV
Наргиза Асадова - @Nargiza_Asad
Наргиза Одинаева - @Nargiza_Odinayeva_ijodi
Нафиса Омон - @nafisaomon
Назар Шукур - @Nazar_Shukur
Нигора Ғаниева - @shunchaki_kayfiyat_uchun
Ниятулло Элбек- @Qalb_yoli
Нодира Назар - @nodiranazar
Нодирабегим Иброҳимова - @mittihaqiqatlar
Нозима Хабибуллаева - @Nozima_Habibullayeva
Носиржон Жўраев - @Nosirjon_Jorayev
Нуриддин Зиё - @ijoduyi
Нурияхоним Улуғбек қизи - @NURIYAXONIM_UZ
Ориф Толиб - @oriftolib
Ориф Тўхташ - @Orif_Toxtash_ijodi
Отабек Бакиров - @otabekbaxtiyor
Паризода Рўзибоева - @parizodaruziboyeva
Рауф Парфи - @Rauf_Parfi
Рахшона Аҳмедова - @RaxshonaAhmedova
Раҳимжон Раҳмат - @Rahimjon_rahmat
Раҳмат Бобожон - @Rahmat_Bobojon
Рустам Мирвоҳид - @Rustam_MIRVOKHID
Ситорабону Шомуродова - @sitorabonu_audiolar
Ситора Шамсиддин - @SitoraShamsiddin
Суҳроб Зиё - @suhrob_ziyo1
Тилланисо - @tillanisoen
Усмон Азим - @usmon_azim
Фарида Афрўз - @Farida_Afroz
Фарҳод Эшон - @literaman
Феруза Хайруллаева - @FeruzaXayrullayeva
Фурқат Алимардон - @mezonlar
Хосият Рустамова - @xosiyat_rustamova
Хуршид Абдурашид - @xurshidabdurashid
Хуршид Даврон - @xurshiddavronkutubxonasi
Хушнудбек - @Xushnudbek_kutubxonasi
Чори Аваз - @choriavaz
Чўлпон Эргаш - @Cholpon_Ergash
Шабнам Қувонч - @mavhumf
Шаҳзод Эргашалиев - @ilhomlar
Шаҳриёр Шавкат - @shahriyor_shavkat
Шерзод Комил Халил - @Sherzodkomilkhalil
Шодмонқул Салом - @Shodmonqul_SALOM
Шоди Отамурод - @Shodi_Otamurod
Шоҳрух Даврон - @sezimlarim
Шоҳрух Усмонов - @usmonosphere
Шоҳсанам Нишонова - @Shohsanam_Nishonova
Шуҳрат Ориф - @shomuz
Эшқобил ШУКУР - @Eshqobil_Shukur_ijodi
Эзо Исматова - @Sarvarovna
Эркин Ҳожимуҳаммад - @EHojimuhammad
Эъзоза Обиджонова - @ezoza_obidjonova
Юлдуз Ўрмонова - @yulduz_ormanova
Ҳалима Худойбердиева - @Halima_Xudoyberdiyeva_ijodi
/channel/Aytolmagan_dilim
#Жума тонгги
ОРАМИЗДАГИ ОДАМЛАР
Бир устани билардим. Одамларнинг пойафзалини таъмирлар, ишини пухта қилар, шунданми эшигининг олдидан одам аримасди.
Каттаю-кичикка хушмуомала уста айниқса, болалар билан чақчақлашишни хуш кўрар, хизмат ҳаққига ҳам тортишмас, баъзан тузатилган оёқ кийимларни насияга ҳам бериб юбораверарди.
Бир куни, “Болаларнинг қайтишига ишонасизми, пулини беришмасачи?” деб сўрадим. Отахон жилмайиб, “Ишонаман. Булар ҳали мурғак. Уларнинг виждонини уйғотиш керак” деди.
Ҳалиям йўлим тушса, устахонанинг эшиги очиқ турганлигини, отахоннинг эса виждонли одамлар билан гурунг қилаётгани кўраман…
/channel/Nargiza_Asad
#Mujda 🇺🇿🇹🇷
Turkiyadagi Avrasiya Yazarlar birligi qoshidagi Turk tili kursini C1 darajada muvafaqqiyatli tamomladik.
Oʻtgan vaqt ichida qardosh tilning nazokatini, ona tilimizga naqadar yaqinligini, til sabab bu zabonda jarang sochmish goʻzal she’r va hikoyalarni, qoʻshiqlarni dilga muhrladik.
Dars mobaynida bizga mehr va e’tiborini ayamagan ustozimiz Adam Gülerga alohida minnatdorchilik izhor etib, oʻzbek, turk, ozar, boshqird, turkman, qozoq, qirgʻiz kabi qardosh xalqlar ijodkorlarini tòplab, mazkur loyihaga bosh-qosh boʻlganligi uchun Türksoy xalqaro tashkiloti bosh kotibi Sultan Rayev hamda Avraziya Yazarlar birligi raisi Yakub Umer oʻgʻliga barcha bitiruvchilar nomidan tashakkur deymiz!
Bunday muazzam loyihalar bardavom boʻlishini, qardosh adabiyot rivoji, hamdoʻstligi uchun zamin boʻlishini tilaymiz.
/channel/Nargiza_Asad
#Қутлаймиз
30 июль “Халқлар дўстлиги куни” муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимиз “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Курбанов Рустамбек Жавдатович мукофот соҳибларини қизғин қутлади.
Бир неча йилдан буён миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитининг мустаҳкамланишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган маҳаллий ва хорижий фуқароларга бериладиган мазкур нишонга бу йил Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Наргиза Асадова ҳам сазовар бўлди.
Биз ижодкоримизни ютуғи билан самимий қутлаб, унга адабий дўстликни мустаҳкамлаш йўлидаги ижодий ишларида янгидан-янги марралар тилаймиз.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
#Тонгги чизгилар
***
Гуллар Яратганнинг энг гўзал мўжизаси.
Улар ҳамма вақт кулиб туришга ўзида куч топади.
Ҳатто узилганда ҳам.
© Наргиза Асадова
/channel/Nargiza_Asad
#Которуу
ххх
Шалбыраган таң,
дилдиреген бак
эмне кийсем экен
эгиниме бүгүн -
ушунчалык ойлоном
ушунчалык.
Ишкана
сүдүрөлүп турган кез,
мында нават бербейт,
түйшүк.
Кимден артык,
мен жетпеген бакыт,
ушунчалык тыңшаймын,
ушунчалык.
Ак шам.
Көчө чуулган
ушунчалык дүйнөнү
унуткан экөө.
...эскирген туюмдар
качандыр калган,
энтигип эстеймин,
Энтигип!..
Көнүкмө - адат
Таң атканда...
Көктөн жааган ырыскы үчүн,
Эшиктерди ачып койчуу бабалар.
Небересин ойготушкан анан да,
Жемиш-мейиз илингенинче мөмөлөр.
Бешим кирет...
Чөйрөнү ээлеп иш- түйшүк,
Кимдер тойдо, ким бешикте термелип.
Бирин санаа, бирин шаттык сүйөгөн,
Бу эл, сүйөнгөн тоо, жараткага шерик.
Ак шам...
Кабырына түшкөндө жаны...
Дилге эргүү, жумшак сырын айтышат.
Түгөткөнчө көктө эркин кайкуулар,
Дарактарга куштар кайра кайтышат.
Бир карасаң, ортосунда күн, түндүн,
Турмуш - мыйзам өкүл кылып шайлаган.
Икир- чикир эмес досум,
Акыйкат,
Тынчтык бизде көнүкмөгө айланган!
Наргиза Асадованын ыры
Которгон эл акыны Тазагул Закирова,
05.07.2023-ж.
Бишкек-Арашан
#Тонгги чизгилар
Орзиқиш
Бу не бахтки –
кутсам, куттирсанг,
Кипригимда саратон ёзлар.
Бу не дарддир –
Худога элтса,
Исминг тўла оппоқ қоғозлар...
© Наргиза Асадова
/channel/Nargiza_Asad
#Матбуот ва ОАВ ходимлари куни
Бугун ишхонада антиқа фикрлар соҳиби, шоир дўстим Муҳиддин Абдусамад йўл-йўлакай байрам билан табриклаб ўтди. “Сизгаям Ҳайит байрам муборак”, десам, “Журналистлар куни билан” деди у одатича сирли жилмайиб.
Ҳа, бугун журналистлар куни! Бир йил ва ёки бир умр матбуотнинг қаттиқ нонини еган ҳар бир мухбирнинг байрами. Зеро, бу касбда ишлаган борки, унинг машаққатини, жонсарак, қўнимсиз, югур-югурини яхши билади. Барибир у учун эндигина нашрдан чиққан янги газетанинг бўёқли ҳиди нон исидек азиз, микрафони қадрли туюлаверади.
Ҳар йили шу куни мухбирликдаги ишларим, заҳматли кунларим, газета, ахборот агентлиги ва телевидениедаги хизматларим, устозлардан олган сабоқларим ёдимга тушади. Йиллар сабот ва сабоқ аслида. Тахририят остонасида қалам чархланиб, тажриба ортиб бораверар экан. Муҳими, ўша қаламни йўқотмаслик, ўзинг ҳам ёзганларинг ҳам ўзингники бўлиши.
Буларни ёзаман десам, бир ажиб китоб бўлғуси.
Барча яхшиликлар учун журналист дўстларим ва устозларимга ташаккур дейман.
#Газета ўқиймиз 📰Муҳаббат эски мавзу. Аммо уни ҳар бир қалб янгилайди.
Бу фикр қанчалик тўғри, зеро дунёнинг моҳияти муҳаббатдир. 🩷
“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида “Ойпари” (“Мезон қўшиғи”) номли ҳикоямиз чоп этилди. Ҳикоя ишқнинг гўзал изтироби ва қудрати ҳақида. ❤️
Олдиндаги дам олиш кунлари фурсат топиб ўқиб кўрсангиз, кўнглингизга ёруғлик инса, ёқса каминани дуо қиларсиз. 💚
Ҳикоянинг ворд ҳолати қуйида илова қилинади. 👇🏻👇🏻👇🏻
«Саодат» журналида камина билан суҳбат эълон қилинди.
Журналнинг фидойи ходималари - меҳрибон опа-сингилларимга, суҳбатни уюштирган шоира синглим Наргизахон Асадовага ташаккур айтаман!
Ш. С.
@Shodmonqul_SALOM
#Мукаррам мезон
Қаранг, айни дам дунё сасга, шовқинга, садо ва суронга тўла.
Бир томондан қушлар сайроғи, сўл томонда тошбўрону, ўқ бўронлари оламни титратади…
Аммо она заминда шундай бир макон бор. У йўлнинг четида, қуюқ дарахтзор ичида, деразалари кўчага термулган, хона гуллари барқ урган жой.
Бу даргоҳ дунёнинг энг азиз ери, муаззам жойи, покиза нафаслар, оҳлари Художонга етиб борадиган фаришталар макони.
Тонгдан шомга қадар Яратган эсланадиган, илтижолар кўкка бўйлайдиган, кўз ёшлар кулгуларга қоришиб кетадиган, гуноҳлар тўкиладиган маскан у.
Бу бинода деразаларга термулиб, қизига омонлик сўраётган оналарни, гўдагини бағрига босиб кечаги хадсиз оғриқни зумда унутган бахтиёр аёлларни, баъзан қисмат бўлиб фарзандини йўқотиб, кўзлари изтироб ичра қотиб қолган муштипарларни ва ёки фарзандини бир дамлик чеҳрасига ошиққан оталарнинг “менинг ўғлим”, “она қизим” дегич ҳавасли сўзларини эшитиш мумкин. Ер шарининг шу кафтдек жойи аёлга улуғ – Она деган рутбани беради.
Неки бўлса, жаҳон аҳкомига нуқра нур бўлиб қўшилган зурриёднинг гўзал ўйлари, орзу чечаклари шу жойда.
Ҳаёт бўлса ўз маромида давом этаверади. Ана, сал наридаги йўлакларни тўлдириб ёшлар ўқишга шошяпти, кексалар дорихоналарга ўйчан йўл оляпти, фаррошлар шаҳарни гардлардан фориғ қиляпти, автоуловлар ғизиллаб манзили томон кетяпти.
Аммо тириклик занжирининг узвий боғлаб турган бу мукаррам мезон жаҳон қай бир талотўпда, қийноқ ва ёки хуррамликда бўлмасин ўз ўрни ва вақтида улуғ Яратгувчининг амри билан давом этаётир.
Биз эса бугун не бахтки шу азалий ва муқаддас занжирнинг бир нафис, бир гўзал муждасимиз, Ўзига шукур!
@Nargiza_Asad
#Кунпарча
***
Уч-тўрт эркак йиғилиб ҳангомага зўр беришди. Семичка чақиб, тамаки чекиб оёқ остини расво қилишди. Сўнг сув истаб, ичишга чоғланишаркан, ораларидан бири: “Сувни ўтириб ичиш керак, мусилмончиликда шундай” дея чўккаланганча сувни симирди. Қолганлари ҳам уни тасдиқлади.
Қизиқ, ўтирган ўрнингни булғаб, сувни қоидага асосан ичиш, мусилмонликданмикин…
***
Ўғлим мактабдаги синфдошларидан бахс қиларкан, бир боланинг бошқачароқлигини айтди. Ажаб, тенг-тўшларидан ўзгача болага қизиқдим.
– Гаплари доно, ҳаммага қўшилавермайди. Эшитганиям отам замондаги қўшиқлар,- дея яқинда вафот этган машҳур қўшиқчини тинглашини айтди.
– Болалар унга, “ғирт ўзбек” деб лақаб қўйишган,- дея қўшиб ҳам қўйди.
Жимгина тингларканман, ўйга толдим.
Балки бизга ҳозир шундай ғирт ўзбек авлод етишмаётгандир…
***
– Ойи, Сардорнинг отаси фалон жойда раҳбар бўлиб ишлайдими? – сўради ўғли кечки дастурхон устида онасидан.
– Бўлса бордир, қаёқдан билдинг? – сўради онаси ўзини билмасликка олиб.
– Жамшидга ойиси фақат шу Сардор билан дўст бўлгин, чунки у катта амалдорнинг боласи, – дебди.
Аёл бир зум жим бўлиб қолди ва:
– Сен фақат яхши болалар билан ўртоқ бўлгин, оталари билан эмас, – деди жилмайиб.
***
Аёл кўзгуга қаради. Ҳали тонг отмаган, туни билан уйқу инмаган қовоқлари аввалгиданда салқиган, юзларидаги доғлари янаям қорайгандек, тўлишиб бораётган қомати уни ҳар қачонгидан бесўнақай кўрсатаётгандек бўлди. “Энг бахтсиз аёл – ўзидан кўнгли тўлмаган аёл”, дилидан ўтказди у.
Шу тобда бутун борлиқ унга: “Энг гўзал аёл – хомиладор аёл” дея бонг урар, аммо афсус аёл фақат кўзгуга ишонарди…
@Nargiza_Asad
#Дунёмизда куз… 🍂🍂🍂🍂
Фасли куз ҳар биримизнинг дилимизга ҳаловат ва бахт келтирсин!
@Nargiza_Asad
#Тонгги чизгилар
***
Йилларга соврилди
Эркнинг орзуси,
Не-не замонларнинг қатлиомида.
Кишани эскирмас ҳар ҳурнинг илло,
Сотқинлар сояси кезса ёнида.
Каллакланган толдек барқ урди замин,
Вақтнинг занжирида мўмин, суллоҳи.
Дунё терс кийсада магар тўнини,
Лекин ўрнидадир девор қулоғи.
© Наргиза Асадова
/channel/Nargiza_Asad
#Mujda
🇺🇿 Эътироф ва эътибор доим ёқимли.
Олис Алания шаҳридан бизга муждалар илинган дўстимиз Арслан Байир ҳамда синглимиз Нулуфархонга ташаккур деймиз.
Ўтган йили Туркияда ўтказилган халқаро “12-ҳикоя ва шеър” фестевалида шеърларимиз “Alaniya Kızıl Kule” мукофоти билан тақдирланганди. Яқинда шу мукофотни қардош дўстимиз бизга йўллабди.
Адабий дўстлигимиз абадий дўсликка айлансин.
🇹🇷 Tanınma ve dikkat her zaman güzeldir.
Uzak şehir Alanya'dan bizlere güzel haberler gönderen Arslan Bayir arkadaşımıza ve kız kardeşimız Nulufere çok teşekkür ederiz.
Geçen yıl Türkiye'de düzenlenen uluslararası "Öykü ve Şiir" festivalinde şiirlerimiz "Alania Kızıl Kule" ödülüne layık görüldü. Geçenlerde bu ödül bize arkadaşımız tarafından gönderildi.
Edebi dostluğumuz ebedi dostluğa dönüşsün.
/channel/Nargiza_Asad
ТЕМИР ЙЎЛ
Автобуслар ўтиб қайтади,
Пойтахтнинг кенг кўчаларида.
Нигоҳингиз видо айтади,
Ёзнинг сўнгги кечаларига.
Лабингизга томган ёш тахир,
Кечиш демак, кечани ютиш.
Ортга боқманг, тўхтаманг ахир,
Бу бекатнинг қисмати – кутиш!
Бекат томон бесўз боқасиз,
Ўртамизда тилмочми ёмғир.
Хаёл уммонида оқасиз,
Бу уммоннинг мавжлари оғир.
Йўлингизда шубҳа кезади,
Изингизда қолади хотир.
Тезроқ боринг кўнглим сезади,
Уйингизда интиқ хавотир.
Тунчироқлар боқиб қолар зим,
Номозшомлар йиғлаб очар юз.
Бугун август, бизга азизим,
Эрта чиндан бошланади Куз.
Темирюрак элтади бизни,
Автобуснинг манзили сўлдир.
Олиб кетар трамвай сизни,
Унинг йўли – ўзгача йўлдир.
© Наргиза Асадова
/channel/Nargiza_Asad
#Хотира
Бугун эшитган шумхабар юрагимни музлатиб юборди.
Луқмон Бўрихон…
Бу ном талабалигимга йўлдош. Адабиётдаги илк қадамларимизни сезган ва қўллаган устоз.
Сиз билан қанча-қанча яхши кунларни, ҳазилга бой, адабиётга меҳр уйғотувчи суҳбатларни кечирдик…
Соғлиғингизга соя солган ажаллигини сезмабмиз, афсус.
Севимли адиб, меҳрибон устоз охиратингиз обод бўлсин!
/channel/Nargiza_Asad
💕💕💕
Тонгги вокзал...
Вақт ўтар секин
Кўзларимга қарамас биров.
Мен кетяпман,
кетяпман ахир
Юрагимдан силжийди улов.
Кимдир кулар,
гул тутар кимдир,
Туйғулардек оқар одамлар.
Кузатмоқ бу – энг гўзал удум,
Кетмоқ асли...
ўчмас қадамлар.
Гувиллайди,
қайтмайди поезд,
Қўл силкийди ким сўнгги дафъа.
Ёшларимга кетар қоришиб,
Кўзларимда
кечиккан шарпа.
Тонгги вокзал...
© Наргиза Асадова
@jurnalistqizS❤️🩹
#Дилкўприк
АДАБИЁТ – КЎНГИЛЛАРНИ БОҒЛОВЧИ РИШТА
Дунёдаги барча йўллар кўнгилга элтади. Зеро, бу йўлда ҳамдамингиз дўст бўлса юзингиз ёруғ, манзилингиз нурлидир.
Ўтган йили бир гуруҳ ижодкорлар Қирғизистонда бўлдик. Водийдан ўтганда азим тоғлар ортидаги бу диёрда ўтказилган Дўстлик фестивалига Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Қирғизистон Миллий Ёзувчилар уюшмаси бош бўлди. Ижодий сафар давомида Қирғиз Миллий Ёзувчилар уюшмаси раиси Нурлан Калибеков бошчилигида кўплаб қардош оқинлар билан учрашдик, мушоиралар ўтказдик. Муҳими, тили, дини бир бўлган қирғиз дўстларимиз билан азалдан боғланган икки халқ адабиёти ришталарини мустаҳкамлашга бир қадар ҳисса қўшдик. Мезбонлар орасида Қирғизистон халқ шоири, Қирғизистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, кўплаб орден ва медаллар соҳиби бўлган Тозагул Зокирова ўзининг полвон ҳазиллари, шу билан бирга нозик қочиримли шеърлари билан эътирофга сазавор бўлди. Суҳбат давомида шоира опамиз ўзбек адабиётининг чин мухлиси, ўқувчиси эканини алоҳида таъкидлади. Қайтар чоғимиз хўшлашиб бир-биримизга китоблар совға қилдик.
Опа билан ҳамон йўли олис, кўнгил яқинларданмиз. Ўтган куни бир туркум шеърларимизни қирғизчага ўгирибдилар. Адашмасам, “Настарин” китобимиздаги шеърлар бу. Дилкўприклик учун раҳмат деймиз ва Тазагул опага соғлик, қирғиз халқига омонлик тилаймиз!
Наргиза Асадова
#TVda
Pardalaring titradi asta,
Tashqariga qarading ogʻir.
Sogʻindingmi, xoʻrsinding turding,
Chirchiqlarda yoqqandir yomgʻir…
Shoira Nargiza Asadovadan nafis she’r.
👉 @mm_telekanal
/channel/Nargiza_Asad
#Лаҳзадарз
***
Назарида ҳозир офтоб уч томондан олов пуркаётгандек, ташқаридаги жами мавжудотни жазирама исканжасига олиб, салқин биноларнинг нимқоронғу йўлакларидан, умид билан қия очилган деразаларидан кириб унинг оғриқ чирмаган вужудини янаям зўриқтираётгандек эди.
Аёл дард тўла танасини бир оз ростлаб, инграшдан толиққан юзларини нам сочиққа артди ва нажот билан тўртинчи томонга қаради. Кимса кўринмади. Хаёлида шу томондагина нажот бордек, нигоҳини касалхонанинг темир дарвозасига тикди.
Бу пайтда тўртинчи қаватнинг деразалари олдида сершох дарахтларга қўнган қушлар одатича сайрар, пастда сув сепилган салқин ҳовлиларда касалхонага жон-жигарини кўргани келган оналарнинг бесарамжонлиги кўзга ташланар, сал наридаги ошхона сўриларда эса эркаклар бир-бирига гап бермай музқаймоқ ейишарди. Кўчалардан ғиз-ғиз ўтаётган уловлар, қалби шовқин-суронга тўлган одамлар, кулгиси деразаларни зириллатадиган ёшлар айни дам унинг мунглиғ кўзларини тилиб ўтарди. Наҳотки унинг кўринмай, йўқ бўлиб қолганини ҳеч ким сезмаса. Наҳот уни эслашмаса, соғинишмаса. Тилларида, дуоларида хотирлашмаса…
У шу паллада бир дам кузатган бу манзара миллиярдлаб одамзот боласи яшаётган дунёнинг кичик дарчасидан кўзга ташланиб турган бепарво, бедард, беҳис ҳаётнинг бир парчаси эди. Аслида жаҳон не-не фалокатлар, фожеаларга тўла. Ахир бугун башариятнинг бутун кўргуликларига шу бемеҳрлик сабабмасми?
Танасидан тошиб келаётган, ҳалқумига тиқилаётган, унга Аёллигини, ҳаммасига чидаши шартлигини ҳар сония эслатиб турган оғриқ кучая бошлаганда у яна умид билан йўлга қаради.
Аммо тўртинчи томон ҳамон бўш эди...
© Наргиза Асад
#Оқ_шом
1.
Биламан…
хафасиз мендан хафасиз.
Эй сиз!
Гул умримда
кирганим жавзо
Юракдаги барча
азобдан ҳақли.
Менга мени берган
жазомсиз, жазо!
Қаранг, кўчангизда
йиғлайди ёмғир
Кўнглим кўнглингизга
қилганда торлик
Мен кеча енгилдим
ғурурим ордан
Бўйланг… йўқлаётир
сизни – иқрорлик!
2.
Биламан…
Азизим, ухламагансиз
Биламан, бу кеча
сиз ҳам безовта
Бугун дийдорга-да
бегонадаймиз.
Излаб қолди бизни
кунлар-у ҳафта.
Ишга ошиқасиз
эрта одатий
Баҳона излайди
шишган қабоқлар.
Мен-да шошиб кетгум
кўзимни артиб,
Ҳолинг не сўрамас
на жуфт, на тоқлар.
Одамлар излайди
одамларини
Азобли бахтимиз
учрашди-ку биз.
Етар!
Ҳақиқатни
тан олайлик, тан.
Сизга мен керакман
менга эса …
© Наргиза Асадова
/channel/Nargiza_Asad