Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича маълумотлар ва фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Барча тармоқларим: taplink.cc/alimoff Реклама - @The_Blesssed Альтер Эго 👉 @Alimofflive
Папирусдан ясалган кема Атлантикани кесиб ўтгани ҳақида
Машҳур норвегиялик тадқиқотчи Тур Хейердал 1940 йилларда ўзининг "Кон-Тики" деб номланган солида катта саёҳат қилгани ҳақида ё эшитгансиз, ё китобини ўқигансиз, ёки фильмини кўргансиз ҳеч бўлмаса.
Так вот, 1970 йил 12 июль куни норвегиялик тадқиқотчи раҳбарлигидаги экспедиция бу сафар папирусдан ясалган “Ра-II” кемасида Барбадосга етиб боради. Бу оддий географик саёҳатдан кўра анча катта ғояни кўтариб келган воқеа эди.
Хейердал қадимги халқлар, хусусан, мисрликлар, майялар ва инклар ўртасидаги маданий алоқалар ҳақидаги назариясини амалда исботлашга уриниб келарди. Унингча, бундай умумийликлар тасодиф эмас, балки қадимдаги воқеий алоқалар натижаси бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам у Марокашдан янги дунёгача қадимий услубда қурилган кема билан сузишга қарор қилади. Илк уринишда “Ра” кемаси 1969 йилда ҳалокатга учрайди, лекин барибир Американинг деярли ёнгинасигача етиб борганди.
Тажриба синаб кўрилгач, 1970 йилда “Ра-II” кема қурувчи боливиялик усталар ёрдамида янгитдан тайёрланади. Бу сафар муваффақият қозонишади: кема Атлантика океанини кесиб ўтиб, тарихий сузишни амалга оширади. Эътиборлиси, экипаж халқаро таркибда танланган бўлиб, турли миллат ва эътиқод вакилларидан иборат эди. Жумладан, совет шифокори Юрий Сенкевич ҳам бунда иштирок этган.
Бу экспедиция бир вақтнинг ўзида ҳам илмий назария, ҳам маданий ижтимоий тажриба эди. Шундай савол пайдо бўлади: эҳтимол, Америка қитъасига викинглардан анча аввалроқ сузиб борганлар бўлгандир?
Хейердал кейинчалик ҳам шундай тажрибаларини давом эттиради. 1977 йилда “Тигрис” кемасида Бобил ва Месопотамиядан бошланган навбатдаги экспедицияни ташкил қилади. Лекин бу галги йўлда сиёсий тўсиқларга учрашади. Баб-ал-Мандеб орқали ўтиш учун рухсат ололмаган Хейердал 1978 йилда кемасини норозилик ифодаси сифатида ёқиб юборади.
🌟@nurbekalimov
Нимага бизда Фаластин дойим гапириладию Ямандаги урушларга унча эътибор берилмайди?
Жавоб
Тугун инвариантлари — бу тугуннинг ўзгармайдиган белгиларидир. Яъни тугунни қандай чўзсангиз ҳам, бурасангиз ҳам, бу белгилар бир хил қолади.
Масалан, тугунни чизганда нечта ип кесишади — бу кесишишлар сони деган инвариант бўлиши мумкин. Ёки ҳар бир тугун учун махсус полином ёзилади — бу ҳам тугунни таниб олишга ёрдам беради.
Инвариантлар ёрдамида икки хил тугун бир хилми ёки йўқми, деган саволга жавоб топилади. Улар тугунларни солиштиришда энг муҳим воситадир.
Видеога ҳавола:
https://youtu.be/74-__wAbkTA?si=o2nMo_Pe3G91pxRC
Бизда Анжанда (балки бошқа ерларда ҳам) "Пул симидан", "Ебичар симидан" хуллас кўп деган маънони ишлатиш учун шу "симидан" сўзи ишлатилади. Буни тарихи эса манабу плакатга бориб тақалса ҳам керак. 😁
Миллий пиёлаларимизда ҳам тепасида ялтироқ чизиқ бор, шуни ҳам "сими" дейишади симга ўхшаганлиги учун ва "чойдан қуйчи симидан қилиб" деган гаплар ҳам бўлади. Тўлдириб дегани.
Ҳа, IQ даромад билан боғлиқ бўлиши мумкин, лекин бу тўғридан-тўғри ва ягона сабаб эмас.
Тадқиқотларга кўра:
Одатда юқорироқ IQ га эга одамлар кўпроқ ўқийди, малакали иш топади ва кўпроқ даромад олади.
Лекин фарқ катта эмас — меҳнатсеварлик, ижтимоий кўникмалар, омад ва атроф-муҳит ҳам катта роль ўйнайди.
Демак, IQ даромадга таъсир қилиши мумкин, лекин бу барча бой одамлар ақлли дегани эмас, ёки ақлли одам албатта бой бўлади дегани ҳам эмас.
Видеога ҳавола:
https://youtu.be/dhPIabOxqcI?si=JHJpS7Ew0zozkVzM
Бугун каналимда сиз билан жуда қизиқарли видеони бўлишмоқчиман. 🎮 Кибер Уздаги дўстларим тайёрлаган бу роликда, мутахассисларнинг танқидига учраган, аммо шунга қарамай бутун дунёда улкан шуҳрат қозонган ўйинлар ҳақида ҳикоя қилинади. Қизиқ, қандай қилиб шундай бўлиши мумкин? Видеони томоша қилиб, жавобини билиб олишингиз мумкин!
https://youtu.be/Gzhttf_weBo?si=xBjn1ObNkfwTzsmI
120 йил аввал «Князь Потёмкин» броненосецидаги қўзғолон қон билан бостирилган эди
1905 йил, биринчи Россия инқилоби алангаланаётган бир пайтда, Одессада оммавий норозиликлар, ишчилар ва матрослар ўртасида тўқнашувлар авж олганди. Бу шиддатли муҳитда Қораденгиз флотидаги энг янги ва қудратли ҳарбий кемалардан бири — «Князь Потёмкин-Таврический» броненосецида (зирхташувчи) ҳам кутилмаган қўзғолон бошланади.
Кема бортда 781 матрос, 15 нафар офицер, икки шифокор ва бир руҳоний билан Одесса томон сузиб кетаётганди. Матросларнинг 56 фоизи яқинда хизматга келган янги аскарлар эди. Улар орасидаги норозилик аллақачон йиғилиб қолган, лекин бошлиқлар буни пайқамаган ёки етарлича жиддий қабул қилмагандилар.
Қўзғолон учун туртки эса оддий бир воқеа бўлади: 27 июнь куни матросларга ачиб-сасиган гўштдан тайёрланган шўрва берилади. Матрослар бу ҳақоратли ҳолатдан қаттиқ норози бўлиб, овқатни рад этишади. Командир Евгений Голиков эса вазиятни тинчлантириш ўрнига, масалага қаттиққўллик билан ёндашади. Шўрва ичишдан бош тортганларнинг исм-шарифини ёзиб олишни буюради. Натижада 30 га яқин матрос ҳибсга олинади.
Қолган матрослар уларни жазолаш нияти борлигини англаб, қаттиқ ғазабга келади. Ўз ҳамкасбларини қутқариш учун улар қўзғолон кўтаришади. Бош офицерлар қатл қилинади, кема эса инқилоб рамзига айланади.
Бир муддат броненосец Одессада туриб, намойишчиларни қўллаб-қувватлайди, лекин хориж портларига қочишга мажбур бўлишади. Бир неча ҳафтадан кейин қўзғолончилар Руминия ҳудудида таслим бўлишади, кема эса Россия томонидан қайтариб олинади.
Бу воқеа нафақат Россия ҳарбий флоти, балки бутун инқилобий ҳаракат учун рамзий аҳамият касб этганди. «Потёмкин»даги қўзғолон бир кемадаги овқат шикоятидан бошланган бўлса-да, бутун тузумга қарши исёнга айланади.
🌟@nurbekalimov
316 йил аввалги Полтава жангидан сўнг Швеция қайтиб тузала олдими?
1709 йил 8 июль куни тарихий Полтава жанги бўлиб ўтган. Бу катта Шимолий урушнинг энг ҳал қилувчи тўқнашуви эди. Россия қўшинлари Пётр I бошчилигида ғалаба қозонади, шведлар эса шунчалик оғир мағлубиятга учрайдиларки, уларнинг ҳарбий кучи шундан кейин қайта тикланмайди.
Швед қироли Карл XII Россияга ҳужум қилишдан аввал Польша ва Литвадаги қаршиликни енгади, кейин эса Россия ҳудудига юзланади. У Ингерманландияни қайтариб олиб, Новгород ва Псковни эгаллаш, ҳатто Россия тахтига ўз номзодини ўтказишни режалаштирганди. Бу мақсадда у Запорожье казаклари ва гетман Мазепа билан тил бириктиради. Лекин Россия ҳукумати Мазепанинг ҳаракатларини зудлик билан жиловлаб, унинг ерларини талон-торож қилади. Бу билан Карл XII 50 минг казак эмас, атиги 10 мингга яқин ёрдамчи кучга эга бўлади.
Унинг Ливониядан келаётган 16 минглик қўшинлари Лесная жангидан сўнг йўқ қилинади. Карл Киевни олиш ниятида Полтавада тўхтайди, лекин шаҳар қамали чўзилади ва бу пайтда Россия армияси етиб келади.
Рус қўшинларини расман Шереметев бошқарган бўлса-да, аслида жангга шахсан Пётр I қўмондонлик қилган. Унинг ихтиёрида 42 минг аскар ва 100 дан ортиқ зўр артиллерия қуроллари бор эди. Швед армияси эса сони бўйича камроқ эди — тахминан 17 минг жангчи ва атиги 4 та тўп. Карлнинг ўзи жанг олдидан жароҳатлангани учун қўмондонликни Реншильдга топширади.
Жанг куни шведлар тунда ҳужум бошламоқчи бўлишади, лекин руслар бу ҳаракатни пайқаб, редутларни ҳимоя қилишга тайёр туришади. Қаттиқ тўқнашувлардан сўнг Россия армияси Карлнинг пиёда ва отлиқ кучларини ортга суради. Жангнинг ҳал қилувчи палласида шахсан Пётр I ўз қўшинлари билан ҳужумга ўтади ва шведлар тор-мор бўлади. Жангдан сўнг улар Переволочнада қуршовга олинади ва таслим бўлади.
Россия атиги 1,5 минг аскарини йўқотади, шведлар эса деярли бутун армиясини. Карл XII ўз жонини қутқариб, кам сонли жангчилар билан қочиб қолади. Бу жангдан сўнг Россия Шимолий урушда ташаббусни тўлиқ ўз қўлига олади ва Европада янги куч сифатида шакллана бошлайди.
🌟@nurbekalimov
Ўзбекистонда илк бор софлиги 99,9% рений металли экспорти йўлга қўйилди
Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) Эстониянинг “VLCor Baltic OU” компанияси билан имзоланган шартнома асосида илк бор рений металлини экспорт қилди. Бу Ўзбекистонда рений металли экспортининг амалдаги бошланишини англатади.
Рений — мураккаб технологиялар, аэрокосмик соҳалар ва юқори ҳароратли суперқотишмалар (суперсплавлар) ишлаб чиқаришда жаҳонда тан олинган стратегик металл ҳисобланади.
ТМК томонидан 2025 йил ярим йиллик давомидаги жами экспорт ҳажми — 21,3 млн доллар (118% ўсиш) ни ташкил этади.
🌟@nuurbekalimov
«Сурункали қоидабузарлар» дастури ишга тушади
Ўтган йилда ҳайдовчилар 24 миллионта ҳуқуқбузарлик содир этган. Буларнинг 81 фоизи қўпол қоидабузарликка киради. Самарқанд, Қашқадарё, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида бу сурункали тус олган.
Ижтимоий тармоқларда аҳоли, ҳатто таниқли шахслар ўртасида «жаримани тўлаб қўйдим-ку, хоҳлаганимдек юравераман», дейиш авж олган.
Эндиликда йўлларда ҳайдовчилик маданиятини ошириш, ашаддий ҳуқуқбузарларга қонун кучини кўрсатиш мақсадида янги тизим қилинади.
Бунинг учун «Сурункали қоидабузарлар» дастури ишга туширилади.
Қарама-қарши ҳаракатланиш, чироқнинг қизил рангида ўтиш бир ой ичида 2 марта содир этилса ёки тезлик 5 марта оширилса – 1 йилгача жаримадан чегирма берилмайди.
Бундай ҳуқуқбузарликлар бир ой ичида 10 тадан кўп бўлса – 6 ойгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинади.
Шунингдек, тезлик учун жарималарни қайта кўриб чиқиб, меъёрдан 2-3 карра тез юрганларни ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш бўйича қонунчиликка ўзгартириш киритилади.
🌟@nurbekalimov
10 йил аввал Латакияда Туркия томонидан уриб туширилган Россия ҳарбий самолёти ҳақида
2015 йил 24 ноябрь куни Суриянинг Латакия вилояти осмонида Россияга тегишли Су-24М бомбардимончи учоғи Туркия ҳаво кучларининг F-16C қирувчиси томонидан уриб туширилади. Туркия расмийлари самолёт уларнинг ҳаво ҳудудини бузганини, 10 марта огоҳлантирилганини, лекин бу инобатга олинмаганини таъкидлаган. Россия эса бундай даъволарни рад этади ва самолёт фақат Сурия ҳудудида бўлганини билдиради.
Самолёт экипажи катапульта орқали қутулишга уринган. Лекин командир Олег Пешков ерга тушган заҳоти Суриядаги қаршилик кучлари томонидан отиб ўлдирилади. Иккинчи аъзо – штурман Константин Мурахтин эса тирик қолиб, Россия ва Сурия қўшинлари томонидан муваффақиятли эвакуация қилинади.
Қутқарув амалиёти давомида Россиянинг Ми-8 вертолёти ҳам ўққа тутилади ва портлаб кетади. Унинг ичида бўлган денгиз пиёда аскари Александр Позынич ҳалок бўлади. Бу воқеалар Россия жамоатчилигида қаттиқ ғазаб уйғотган.
Ҳодиса Россия ва Туркия ўртасида кескин дипломатик инқирозга олиб келади. Россия Туркияга нисбатан қатор санкциялар жорий қилади: визаларни қайта тиклайди, туристик парвозлар тўхтатилади, турк маҳсулотларига эмбарго қўйилади, йирик иқтисодий лойиҳалар музлатилади. Бундан ташқари, Россия Латакиядаги авиабазасига С-400 зенит-ракеталари тизимини ўрнатади.
Бир йилдан сўнг, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Россиядан расман узр сўраб, икки томон муносабатларини нормаллаштиришга уринган. Шундан сўнг алоқалар босқичма-босқич тиклана бошлайди. Лекин барибир бу воқеа икки давлат ўртасидаги ишончга қаттиқ зарба берган.
🌟@nurbekalimov
InfinBANK Visa карталари энди Swoo Pay билан интегратсиялашди, бу дегани смартфонингизга Swoo Pay’ни ўрнатиб олсангиз, контактсиз тўлов бўйича муаммо бўлмайди дегани.
Хўш, бу нимаси билан зўр? Биринчидан, вақтингизни тежайди. Картани бир марта уладингизми, бўлди. Тўловлар шундоққина ўтади! Иккинчидан, пул масаласида хотирингиз жам бўлсин. Swoo Pay тўловларни замонавий технологиялар билан ҳимоялайди. Учинчидан, интернет йўқ бўлса ҳам ишлайверади. Энг муҳими, Zero Visa InfinBank энг сўнгги тренд карта. У билан сиз доимо замон билан ҳамнафас бўласиз ва қулайлик нималигини доим ҳис қиласиз.
Тўловлар шунчалик осонлашяптики, пул тўлаш учун ҳатто қўлимизни чўнтагимизга тиқишга ҳам эринадиган бўлиб қолдик! Технологияларга раҳмат!
🔐Хавфсизликни таъминлаш учун иловани фақат расмий манбалардан юклаб олиш керак.
Реклама
Бомба ташувчи самолёт Эмпайр-стейт-билдингга урилгани ҳақида
1945 йил 28 июль куни АҚШ тарихида ўчмас из қолдирган воқеа содир бўлади. Америка ҳарбий ҳаво кучларига тегишли B-25 “Митчелл” бомбардимончиси Нью-Йоркдаги Эмпайр-стейт-билдингга бориб урилади.
Самолёт Бедфорд (Массачусетс)дан Ньюарк (Нью-Жерси)га учаётган эди. Кучли туман сабаб командир Уильям Смит йўналишни аниқлашда адашиб, шаҳар марказига яқинлашиб қолади.
Ҳайратланарлиси шундаки, у Манҳэттен осмонларида айланиб юрган пайтда 503 метрли Эмпайр-стейт-билдингнинг юқори қаватларини кўра олмаган.
Соат 9:40 да B-25нинг бурни бинодаги 79-қаватга урилади. Самолётдаги уч кишининг барчаси ҳалок бўлади. Бинодаги яна 11 киши ҳалок бўлади, айримлари ишхонада, бошқалари эса лифтда ёки йўлакда бўлишган. Тўқнашув оқибатида ёқилғи портлаган, юқори қаватларни олов қамраб олган ва тешикдан уч қисмдан иборат самолёт двигателлари ва девор орқали бир қаноти учиб чиққан.
Қизиғи шундаки, бинода конструктив вайронагарчилик бўлмаган, чунки у аввалдан самолёт зарбасига чидамли қилиб лойиҳалаштирилганди. Шу сабаб, портлаш ва ёнғинга қарамай, бинодан одамлар эвакуация қилинади ва у қисман ишлашда давом этади.
Бу воқеа Иккинчи жаҳон уруши вақтида юз берган бўлса-да, уруш фронтида эмас, тинч шаҳарда, дунёдаги энг баланд бинолардан бири билан содир бўлди. Кейинчалик бу фожиа АҚШда шаҳарлар устидаги парвозлар хавфсизлигига оид янги қоидалар киритилишига сабаб бўлди.
🌟@nurbekalimov
🎭 Ўзбекистондаги биринчи театр қаерда бўлганини биласизми?
Бу Самарқандда эди. Ва унда саҳналаштирилган илк пьеса “Падаркуш”. Бу асар фақат санъат эмас, халқни илмга, тафаккурга ундовчи даъват эди.
Бу икки кучни саҳна ва тафаккурни бирлаштира олган шахс бу Абдулла Авлоний бўлган.
Афсуски, бу тарихий чиқиш фақат бир марта ижро этилди. Илм олишга чақириқ совет ҳокимияти учун хавфли туюлди. Лекин бу бир марталик саҳна ўша замон одамлари орасида фикр уйғотди.
Одамлар эшитди. Ўйлади. Муҳокама бошлади.
📺 Бу ҳақда батафсил Қурултой подкастининг махсус сонида.
⏯️Youtube'да кўринг: https://youtu.be/cISifa5w36s
Ян Жижка — католиклар қаҳри ва кўр саркарда
Баъзилар қаҳрамон бўлиб туғилади. Баъзилар эса қаҳрамонга айланади. Ян Жижка ана шундай урушларда ном чиқарган, кўзи сўқир бўлса-да, жанг майдонларини ларзага солган саркарда эди.
У аввалида оддий богемиялик кичик амалдор эди, тирикчиликни қилич билан топарди. Грюнвальд жангида тевтонларга қарши жангда бир кўзини йўқотади, сўнгра турклар билан, ҳатто Азенкур жангида французлар сафида ҳам қатнашади. Бир муддат қароқчилик қила бошлайди. Лекин кейин иймонга келиб, 1419 йилда гуситларнинг радикал қаноти — таборитларга қўшилади.
1420 йилда у Прагадаги католикларга қарши қўзғолонни қўллаб-қувватлайди. Салбчиларга қарши урушда Жижканинг отрядлари янги тактик усулларни жорий этади.
Императорнинг 30 минглик армияси Прагани қамал қилганида, Витков тепалигида Жижка қурган махсус мудофаа иншоотлари шаҳарни сақлаб қолади. Уруш гуситлар ғалабаси билан якунланади, Жижканинг нуфузи эса кўкка кўтарилади.
Лекин уруш шафқатсиз. 1422 йилда у иккинчи кўзидан ҳам ажралади, лекин кўр бўлса ҳам армияни бошқаришда давом этади. Броддаги жангда Сигизмундни мағлуб этгач, шаҳарни ҳимоя қилганлар ўлдирилади, қолганлари қочади.
Жижканинг муваффақияти нимада эди? Бу замонавий ҳарбий тафаккурда: қўшинларнинг аъло даражадаги мувофиқлашуви, артиллерияни жанг пайтида тезкор қайта жойлаштириш, жанг аробаларидан ҳужум ва мудофаада самарали фойдаланиш — булар 15-асрдаги ҳарбий инқилоб эди.
Жижка 1424 йилда, қамал пайтида вабодан вафот этгани тахмин қилинади. Ривоятларга кўра, у ўлимидан сўнг терисидан ноғора тайёрлаш ва шу асбоб билан душманни қўрқитиб туришни васият қилганмиш.
🌟@nurbekalimov
🌍 Турли бақир чақирлардан зерикиб, табиатимизга реал фойдам тегсин дейдиган ёшлар борми? Бияхкелилар.
Агар бу саволга “ҳа” десанг – Green University сен учун! Бу ерда сен фақат лекция эшитиб эснаб ўтирмайсан – иқлим, энергия, табиат ва келажакни ўз қўлинг билан шакллантирасан.
"Ишанчлимикин..." деган саволларга ҳам ўрин йўқ. Чунки бу 🇺🇿 Президенти Фармони билан ташкил қилинган университет!
🎓 Тамомлаганлар учун:
Университетни тамомлаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Миллий кадрлар захирасига киритилади, соҳада 5 йил тажриба йиғиб, ўзингни кўрсатдингми — автоматик равишда "раҳбар лавозимлар учун "топ номзодлар" рўйхатига кирасан. Давлат сени эътиборда тутади.
💼 Халқаро стандартда таълим, юқори маошли касб, энг муҳими бизга хозир реально керак бўладиган кадрлар бўлиб етишасизлар.
🎓 Бакалавриат йўналишлари:
• Атроф-муҳит ва барқарор бошқарув
• Атроф-муҳит ва иқтисодиёт
• Экология ва давлат бошқаруви
• Экологик муҳандислик ва қайта тикланувчи энергия
• Барқарор туризм ва экотуризм бошқаруви
🎓 Магистратура йўналишлари:
• Барқарор ривожланиш
• Барқарор молия
• Атроф-муҳит ҳуқуқи
• Атроф-муҳит соҳасида оммавий коммуникация
• Табиатни муҳофаза қилиш
• Барқарор туризм
• Циркуляр иқтисодиёт
• Гидрометеорология ва сув хўжалиги
• Барқарор шаҳарсозлик
• Иқлимга чидамли ўрмон хўжалиги
Бу шунчаки университет эмас. Бу — миссия.😎
💻 Ариза топшириш учун.
📞 Савол борми? Тел: 1157
👉 www.greenuniversity.uz / Реклама
Сиз бугун Рим империяси ҳақида ўйладингизми?
Бугун Гай Юлий Цезарьнинг шукрона куни. 2124 йил аввал, милоддан аввалги 100 йил 12 июльдда тарихдаги энг машҳур сиёсатчи ва саркарда Гай Юлий Цезар туғилган. Цезар нафақат буюк ҳарбий стратегияси, балки таъсирли нутқлари, ўз даврининг тафаккурини тубдан ўзгартирган сиёсий ҳаракатлари, ҳатто исм-шарифининг кейинчалик “император” маъносини олиши билан ҳам танилган. Ҳатто машҳур цезарь салати ҳам унинг номи билан аталади.😁
Цезар Римнинг қадимий, лекин камбағаллашган патрицийлар сулоласи — Юлийлар авлодидан эди. Уларнинг келиб чиқиши ҳақидаги афсонада Цезарь Венера илоҳаси ва Энейнинг ўғли Анхис билан боғланади. Ёшлигидан Цезар адабиёт, тарих, фалсафа, юнон тили ва риторика бўйича таълим олган, унинг устозларидан бири Цицерон бўлгани айтилади. У 15 ёшида отасидан айрилиб, оила бошлиғига айланади ва шу вақтдан бошлаб катта орзулар сари интилади.
Цезар сиёсий саҳнада тез намоён бўлади: у аввал Цинна каби сиёсатчиларга яқинлашади, кейин эса Сулланинг диктатурасига қарши туриб, Римни тарк этади. Шарқда у ҳарбий санъат ва нотиқликни мукаммаллаштиради.
Римга қайтганида Цезарнинг сиёсий карьераси юксалади: у аввал ҳарбий трибун, кейин квестор, эдил, понтифик ва охир-оқибат консулликкача етади. Ундан ташқари, Помпей ва Красс билан “Триумвират” тузиб, Сенатга қарши тура бошлайди. 58 йилдан бошлаб эса Римнинг Галлиядаги губернатори этиб тайинланиб, бу ўлкани босиб олиш ва римлаштиришга киришади. Айнан шу босқич Цезарни империянинг келажак етакчисига айлантиради.
Унинг ҳаётида ҳар бир қадам сиёсий ҳисоб-китоб ва улуғвор мақсадлар билан суғорилганди. Цезар тарихи фақатгина бир инсоннинг юксалиши эмас, Римнинг республикадан империяга айланиш тарихи ҳамдир.
Брат ҳақида янада тўлиқроқ маълумот олмоқчи бўлсангиз, унинг ҳаётини YouTube’даги видеода ёритишга ҳаракат қилганман. Эринмасдан кўринглар, албатта.
🌟@nurbekalimov
Pepsi — ўз ҳарбий флотига эга бўлган компания
1989 йилда американинг PepsiCo корпорацияси қисқа вақт ичида дунёдаги олтинчи энг катта ҳарбий-денгиз флоти соҳибига айланиб қолганини билармидингиз?
Ҳаммасининг бошланиши 1959 йилга бориб тақалади. Москвада ўтказилган АҚШ саноати кўргазмасида вице-президент Ричард Никсон совет раҳбари Никита Хрушчёвга Pepsi ичимлигини татиб кўришни таклиф қилади. Газировка Хрушчёвга ёқади, шундан сўнг музокаралар бошланади. Натижада, 1974 йилда Новороссийскда СССРдаги илк Pepsi ишлаб чиқариш линияси ишга туширилади.
Лекин тўлов муаммоси туғилади — америкаликлар рублни қабул қилмасди. Шу сабаб, бартер усули йўлга қўйилади: СССРдан Столичная ароғи АҚШга жўнатилади, у ерда сотилган маблағ эвазига Pepsi ишлаб чиқарилади. Лекин вақт ўтиши билан АҚШда ароққа бўлган талаб пасайиб кетади. Шунда 1989 йилда унутилмас бартер келишуви юзага келади — СССР PepsiCo компаниясига 17 та дизел электр сувости кемаси, эсминец, крейсер ва торпедали катерни топширади.
Компания бу кемаларни металлоломга сотади, лекин оммавий ахборот воситалари бу ҳақда ҳазиломуз ёритади: “Pepsi — Совет денгиз кучларини қуролсизлантирган ягона газировка компанияси!”
PepsiCo раҳбари Дональд Кендалл ҳатто АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Брент Скоукрофтга шундай деган эди: “Биз Совет Иттифоқини сиздан ҳам тезроқ қуролсизлантиряпмиз”.
🌟@nurbekalimov
Анатомияда инқилоб бўлган кун
1300 йиллар бошида, Болония шаҳрида тарихда биринчи марта жамоат олдида инсон танаси ёриб кўздан кечирилади. Бу жуда ғайриоддий воқеа эди. Ҳар томондан талабалар, шунчаки қизиқувчилар тўпланади. Ўртада эса 45 ёшли шифокор ва Болония университети устози Мондино де Люцци эди.
У Ватикан рухсати билан, жиноят учун қатл этилган аёл жасадини очиқ равишда текшира бошлайди. Айрим манбаларга кўра, жараён мусиқа садолари остида ўтган ва махсус саҳна — «анатомик театр» қурилган. Шу пайтдан бошлаб анатомия тиббиёт таълимига кириб келади.
Бу фақат бир шифокорнинг жасорати эмас, балки бутун Европа тиббиёти учун бурилиш нуқтаси эди. Илгари дин тақиқи туфайли инсон жасадини ёриб кўриш гуноҳ ҳисобланган. Мондино эса илм йўлида анъанавий чегараларни бузади. У аниқ кўрадики, китобларда ёзилганлар кўп ҳолларда инсон танасидаги ҳақиқатга мос келмасди.
Мондино бир йил ўтиб анатомия бўйича биринчи дарсликни ёзади. Бу китоб 300 йил давомида инсон танаси ҳақидаги энг асосий манба бўлиб қолади. Унда, масалан, шундай қоида бор эди: инсон аъзолари “шафқат даражаси”га қараб кесилиши керак — аввал энг оддий ҳисобланган меъдадан бошлаш лозим.
Мондино де Люцци бу иши билан анатомияни қайта тиклаган инсон сифатида тарихда қолди. Унинг “қаттиқ қўли” ва илмга ишончи туфайли кейинги авлодлар учун илмни амалий йўл билан ўрганиш эшиги очилди.
🌟@nurbekalimov
Судан ҳақида
Африка ҳақидаги тасаввуримиз кўпинча ёпиқ ва ноаниқ бўлиб қолаверади. Шу сабаб масалан у ердаги мусулмонларнинг урушладаги қирғинир ва очликдан нобуд бўлаётган болалари ҳеч кимни қайғуга солганини ўзбек интернетида учратмаймиз.
2011 йил 9 июлда Жанубий Суданнинг мустақилликка эришгани ҳам дунёнинг кўп қисмида шунчаки одатий хабар сифатида қабул қилинганди. Лекин ўша пайтда кўпчилик: “Қандай қилиб Африкадаги энг катта мамлакат иккига бўлиниб кетди? Энди бу янги давлатни нима кутяпти?” деган саволларга жавоб излай бошлади.
Судан тарихи Африка учун хос бўлган мураккабликлар билан тўла. Араб-мусулмон аҳоли яшайдиган шимол ва христиан-қора танли халқлар яшаётган жануб орасидаги зиддиятлар илгари ҳам бор эди. Британия мустамлакаси даврида уларни алоҳида бошқаришган. 1956 йил Судан мустақил бўлганидан сўнг эса сиёсий ҳокимият асосан шимол қўлида бўлади. Бу эса 17 йиллик фуқаролик урушига олиб келади.
Жанубдаги халқлар 2005 йилга келиб автономияни қўлга киритади, лекин зиддиятлар барибир тўхтамайди. Миллионлаб одамлар қочқинга айланади, қуллик ва қатлиомлар кузатилади. Турли тарафлар турли давлатлар томонидан қўллаб-қувватланади. АҚШ ва БМТ воситачилигида референдум ташкил этилади ва 2011 йилда 98% одам Жанубий Судан мустақиллигига овоз беради.
Лекин бу янги давлат кейинчалик фаровон ҳаёт сари йўл олдими? Йўқ канешна.
Икки Судан ўртасидаги муносабат ҳозир ҳам душманларча қоляпти. 2012 йилда чегара уруши бошланди, Жанубий Суданнинг ўзида эса 2013–2020 йилларда икки асосий этник гуруҳ — нуэр ва динка ўртасида ички уруш бўлди. Уруш 190 мингдан ортиқ қурбон ва юз минглаб қочқинларга сабаб бўлди. Кейинчалик коалицион ҳукумат тузилди.
Ҳозир Жанубий Судан дунёдаги энг камбағал ва энг оғир ҳаёт кечаётган мамлакатлардан бири. Одамлар демократия ва тараққиётдан йироқ, автократик тузумда яшашда давом этяпти. Бу давлатдан яқин келажакда Ваканд вужудга келишини кутмаслик керак.
🌟@nurbekalimov
Ислом мероси ўз Ватанига қайтмоқда
Сўнгги кунларда Лондонда бўлиб ўтган муҳим маданий тадбир ҳақида эшитдингизми? Буюк Британияда илк бор юртимиз Ислом цивилизациясига оид ноёб экспонатлар – қадимий Қуръон қўлёзмалари, заргарлик буюмлари ва миниатюралар намойиш этилди. Бу нафақат кўргазма, балки маданий хотирамизнинг қайта жонланиши бўлди.
Йиллар давомида хориждаги хусусий коллекция ва музейларда сақланган бу бебаҳо артефактлар энди ўз Ватанига – Ўзбекистонга қайтмоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан барпо этилаётган Ислом цивилизацияси маркази бу қутлуғ қайтиш учун асосий платформага айланди.
🌟@nurbekalimov
🖼 Iskander Buildings'дан қулай таклиф!
Мезбон лойиҳасидан хонадон харид қилиш учун 20% бошланғич тўлов қилинг ва қолган қисмини 36 ойга ҳеч қандай фоизларсиз ва қўшимча толъовларсиз бўлиб тўлашингиз мумкин!
Хонадон учун:
— 20% бошланғич тўлов -85 млн
— Бўлиб тўлаш - 36 ой
Лойиҳа қулайликлари:
- 16 қаватдан иборат
- 2 та лифтга ега
- болалар майдончалари, спорт майдонлари, еcо зоналар барча қулайликларга ега.
- ҳар бир хонадонда 3 кв дан 18 кв метргача терассалар мавжуд.
📌 Терасса компания томонидан бонус сифатида тақдим қилинади.
📲 Бот орқали биз билан боғланинг
Сотув офиси манзили: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани 17-мавзе.
Мурожаат учун:
☎️+998787770011
Реклама
Бугун "китоб нашр қилишда цензура жорий қилинаркан" деган мазмунда пост ёздим. Постим мазмуни Қонунчилик палатаси хабаридан келиб чиққанди. Унда ноширлик тўғрисидаги қонунга қўшимча ва ўзгартириш киритилади. Китобларни нашр қилишда эстетик ва маънавий-маърифий жиҳатларга қаралади дейилганди. Ушбу хабар барчада нотўғри хулоса пайдо бўлишига олиб келган. Аслида қандай?
Биринчидан, ноширлик тўғрисида алоҳида янги қонун ишлаб чиқилгани йўқ. Амалдаги қонуннинг бир нечта моддалари ўзгаряпти, мазмунан бойитилмоқда. Иккинчидан, китобларни нашр қилишга эстетик, маънавий жиҳатдан алоҳида цензура жорий қилингани йўқ ва режаям қилинмаган. Чунки бунга алоҳида эҳтиёжам йўқ. Қадриятлар масаласида амалдаги қонунчилик етарли даражада ҳимояланган деб ўйлайман.
Учинчидан, президент ташаббуси билан нечта-нечта ёшлар машина, пул ва бошқа қимматбаҳо буюмлар билан рағбатлантирилмоқда. Бундан ташқари, мутолаа, минг китоб ва бошқа лойиҳалар ҳам шу сиёсатнинг давоми. Эндиликда янги киритиладиган қўшимча билан китоб сотиб олган ёшларниям рағбатлантириш режаланмоқда. Қонуннинг янги 6 моддасида шуни кўрдим.
Тўртинчидан, янгиланаётган қонуннинг 15¹ моддаси билан бош муҳаррирнинг ҳуқуқий мақоми янада аниқ белгилаб қўйиляпти. Нашрларни чиқариш тўғрисидаги қарор бош муҳаррир томонидан қабул қилиниши, таҳририятнинг ижодий фаолиятига тўлиқ бош муҳаррир жавоб бериши кўрсатиляпти. Тушунишимча, эндиликда янги ўзгартириш билан нашриётга пул тиккан тадбиркор солиқ, молия масаларигагина жавоб беради ва бу жуда нормал ҳолат.
Қонунни ўзим кўриб чиқдим. Либерал сиёсат тарафдори бўлган юрист сифатида айтишим мумкинки, бу борада алоҳида цензура, тақиқ ёки китоб ишлаб чиқариш жараёнини қийинлаштириб ташловчи нормалар йўқ. Қонунчилик палатаси хабариям таҳрирланган.
👉 @Zafarbek_Solijonov
🎬 ЯНГИ ВИДЕО ПРЕМЬЕРАСИ!
“Тарихимизда халқ учун яшаган ҳукмдорлар ҳам бўлганми?”
🕰 Тарихни янгича кўз билан кўришга тайёрмисиз?
Бугунги видеомизда халқ учун қайғурган, халқ дарди билан яшаган ҳукмдорлар ҳақида сўз юритамиз. Амир Темурдан тортиб Амир Шоҳмурод Масъумгача — улар давлатни қандай бошқарган? Улар қандай қилиб халқнинг қалбини забд этишган?
📜 Академик манбаларга асосланган ҳолда, халқ билан мулоқот қилган адолатли ҳукмдорларнинг ҳақиқий қиёфаси намоён бўлади.
🎥 Видеони тўлиқ кўринг, тарихни ҳис қилинг ва ўтмишдаги одил ҳукмдорлар кимлигини билииб олинг.
🔗 https://youtu.be/E-f_MVgF0fY?si=-CQUMdW6X_aOTxjU
📢 Каналга обуна бўлишни унутманг ва дўстларингиз билан ўртоқлашинг!
Гулнора Каримова бўйича
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг расмий баёноти
БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг Ўзбошимчалик билан ҳибсга олишлар бўйича ишчи гуруҳи томонидан Г.Каримованинг жиноий жавобгарликка тортилиши юзасидан қабул қилинган 17/2025-сонли мулоҳазасига жавобан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қуйидагиларни маълум қилади:
1. Ҳукумат Ишчи гуруҳнинг фикри Манба томонидан тақдим этилган бир томонлама субъектив маълумотлар асосида шакллантирилгани, Ўзбекистон Ҳукуматининг бу борада расмий жавоби тақдим этилгани, аммо у расмий процессуал муддатлар туфайли эътиборга олинмаганидан ташвиш билдиради. Бундай ёндашув БМТ органлари амал қилиши зарур бўлган холислик ва беғаразлик принципларига путур етказади.
2. Ўзбекистон ўзаро ҳурмат, халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилиш ва икки ёқлама стандартларга йўл қўймаслик тамойилларига асосланган мулоқот ва халқаро ҳамкорлик учун ҳамиша очиқ.
3. Г. Каримовага нисбатан барча жиноий ишлар жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилик нормаларига қатъий риоя қилган ҳолда, шунингдек, мамлакатнинг халқаро мажбуриятларини, жумладан Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт қоидаларини инобатга олган ҳолда қўзғатилган ҳамда кўриб чиқилган.
4. Ҳимояга бўлган ҳуқуқ ва одил судлов ҳуқуқи жиноят процессининг барча босқичларида таъминланган. Г. Каримова мустақил равишда танланган ёки белгиланган тартибда тайинланган ҳимоячиларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган. Жиноят ишига оид материаллар билан танишиш, қарорлар устидан шикоят қилиш ҳамда ҳимоячи билан мулоқотнинг махфийлиги тамойилига риоя қилинган.
5. Г. Каримова иши бўйича суд қарорлари ваколатли судлар томонидан оғир ва ўта оғир жиноятлар, жумладан солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, жиноий даромадларни легаллаштириш, давлат мулкини ғайриқонуний ўзлаштириш, фирибгарлик ва давлатга жуда катта миқдорда зарар етказган бошқа жиноятлар содир этилганлигини тасдиқловчи етарли далиллар асосида чиқарилган.
6. Г.Каримованинг 2014 йилда гўёки ўзбошимчалик билан ҳибсга олингани, узоқ муддат уй қамоғила сақлангани, "ошхонадаги суд" ва бошқа шу каби даъволар асоссиздир. Барча процессуал ҳаракатлар ва суд муҳокамалари процессуал қонунчилик нормалари ва талабларига тўлиқ мувофиқ ҳолда ўтказилган. Ҳозирги вақтда маҳкума суд қарорлари устидан қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати мазкур иш бўйича сиёсий сабаблар мавжудлиги тўғрисидаги даъволарни қатъиян рад этади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органларининг барча ҳаракатлари фақат судланувчининг жиноий ҳаракатларни содир этишдаги айбини тўлиқ тасдиқловчи ҳуқуқий ва далилий жиҳатларга асосланган бўлиб, унинг қонуний иқтисодий фаолияти ва/ёки сиёсий мавқеи ёки қарашларига дахл қилмаган.
8. Шу нуқтаи назардан, 2022 йилда Швейцария Конфедерацияси билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги Битим доирасида Г.Каримова илгари жиноий йўл билан орттирган ва қайтарилган молиявий маблағлардан Ўзбекистон Ҳукуматининг ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаш ва БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун фойдаланиш мақсадида «Vision 2030» жамғармаси ташкил этилганини таъкидлаймиз. Жамғарма бошқаруви БМТнинг Кўп томонлама шериклик траст жамғармаси орқали амалга оширилмоқда.
9. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларини виждонан бажариб келмоқда ва БМТ механизмлари, жумладан махсус тартиб-таомиллари билан конструктив мулоқотни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини тасдиқлайди.
10. Ҳукумат халқаро тузилмаларда ўз обрўсини ҳимоя қилиш, шунингдек, ишончли ахборотни манфаатдор томонларнинг кенг доирасига тушунтириш бўйича кейинги қадамларни қўйиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
Манба
🌟@nurbekalimov
Aцтеклар учун ожизликка айланган имконият — Отумба жанги ҳақида
1520 йил 7 июль куни Мексиканинг Отумба саҳросида тарих учун ҳал қилувчи жанг бўлиб ўтган. Бу пайтда испан конкистадори Эрнан Кортес ўз жангчилари билан Теночтитлан шаҳридан енгилмасдек туюлган ацтеклар армиясидан қочаётганди. Кортеснинг қўлида фақат 400 дан сал кўпроқ пиёда аскар, йигирмага яқин отлиқ, жангга ярамай қолган бир неча арбалетчи ҳамда аркебузерлар (милтиқчилар) бор эди. Улар чарчаган, яраланган ва мағлубият кайфиятида бўлган. Ацтеклар эса ўз юртига бостириб келган бегона босқинчиларни қурбонликка айлантириш ниятида эдилар.
Жанггача бўлган воқеалар ҳам ацтекларнинг ғалабасига ишонч туғдираётганди. Испанлар Теночтитланни 1519 йилда эгаллаганидан кейин маҳаллий аҳоли уларнинг золимона бошқарувидан чарчаганди. Қолаверса, император Монтесума асирга олингани ва ибодатхонада ацтек зодагонлари қириб ташлангани халқ ғазабини авж олдирганди. 1520 йил июнда шаҳарда кенг қамровли исён бошланади ва испанлар шаҳар марказида қамалда қолади. 30 июндан 1 июлга ўтар кечаси улар шаҳардан қочишга муваффақ бўлишади, лекин бундан кейин уларни жон сақлаб қолишдан ташқари яна бир катта хавф кутаётганди.
Янги тайинланган император Куитлауак бошчилигидаги ўн минглаб ацтек жангчилари Отумбада испанларни кутиб туришарди. Ацтекларнинг жанг олдидан руҳий кайфияти эса баланд эди. Руҳонийлар уларга ғалаба ва қурбонликни ваъда қилган, худолар номидан мукаддас интиқом ҳақида сўз юритганди. Уруш майдони эса очиқ саҳро бўлиб, бу ҳолат испан отлиқлари учун кутилмаган имконият яратади.
Жангда Кортеснинг йигирматадан ҳам кам отлиғи ацтекларнинг пиёда қўшинларига қарши манёвр қилиш имконига эга бўлади. Улар ҳар сафар душман сафини ёриб ўтиб, яна ортга қайтар, ацтеклар эса юзма-юз ҳужумлар билан қарши чиқар, бирор стратегик ёндашувсиз ҳаракат қилишарди. Жанг бир неча соат давом этади. Ацтеклар минглаб жангчиларини йўқотади. Янги ҳалокатли нуқта эса уларнинг қўмондони Сиуаку ҳалок бўлганидан кейин юз беради. Армияда тартиб бузилади, қўрқув ва саросима тарқалади, жангчилар чекка томонларга чекинишга мажбур бўлишади.
Испанлар ғалаба қозонади. Бу жанг ацтеклар учун шунчаки ютқазилган бир тўқнашув эмас, балки келажакдаги ҳалокатнинг бошланиши бўлади. Эрнан Кортес тез орада иттифоқчи маҳаллий қабилалар ёрдамида қувватини тиклаб, 1521 йили Теночтитланни қайта қамал қилади ва унинг таслим этилиши билан ацтек давлатчилиги тарихда йўққа чиқади.
🌟@nurbekalimov
455-йилда Рим тарихидаги энг шармандали босқинчилик содир бўлди. Вандаллар — варварлар орасида ягона халқ бўлиб, Римга денгиз орқали ҳужум қилди. Уларга деярли ҳеч ким қаршилик кўрсатмади. Римга кирган бу жангчилар шаҳарни буткул вайрон қилмаган. Улар санъат асарлари, ҳайкаллар, хазиналарни эҳтиёткорлик билан олиб чиқиб кетишди. Айнан мана шу воқеадан сўнг "вандализм" атамаси пайдо бўлди.
Бу видео сизни ўша тарихий талончилик марказига олиб боради: https://youtu.be/3Lnh2lJ5-k8?si=3fBvFillBQS4r05M
Япония ва Хитой ўртасидаги қонли урушга старт берган Лугоуё қалъасидаги отишма ҳақида
1937 йил 7 июлида Пекин яқинидаги Лугоуё (Марко Поло) кўпригида япон ва хитой қўшинлари ўртасида содир бўлган кичик тўқнашув бутун Шарқий Осиёни қамраб олган йирик урушнинг бошланишига айланди. Расмий сабаб япон аскарларидан бири йўқолиб қолгани ва уни қидириш баҳонасида япон армияси Хитой ҳудудига киришни талаб қилгани бўлди. Ҳақиқий сабаб эса Япониянинг милитаристик ва империалистик сиёсат олиб бориши, ресурсларга муҳтожлиги ва Хитой истилосига тайёргарлик кўраётгани эди.
Бу пайтда Хитой жуда заиф ҳолатда эди. 1911 йилда монархия тугаган, мамлакатда ички урушлар авж олган, марказлашган давлат йўқ эди. Чан Кайши бошлиқ Гоминьдан ҳукумати номигагина ягона куч саналган бўлса-да, турли вилоятлар мустақил ҳаракат қилар, жамият ичидажипслик йўқ эди. Япония эса 1931 йилдаёқ Манчжурияни босиб олган, у ерда ўз қўғирчоқ давлатини тузган ва халқаро майдондаги танқидларга парво ҳам қилмаганди.
Лугоуё кўпригидаги ҳодисадан сўнг япон қўшинлари Пекин, Шанхай, Нанкин каби йирик шаҳарларга юриш бошлайди. Хусусан, Нанкинда юз минглаб тинч аҳоли қирғин қилинади. Лекин айнан шу фожиалар Хитойда миллатчилик кайфиятни кучайтириб, турли сиёсий кучларни японларга қарши бирлашишга мажбур қилади. Уруш йилларига қарамай, Хитой босқинчига қаршиликни тўхтатмайди. 1938 йилда Тайэрчжуандаги ғалаба ва 1941 йилдан кейин СССР ҳамда антигитлер коалициянинг ёрдами туфайли Япония учун фронт жуда оғирлашади.
1945 йилда уруш тугайди, Япония таслим бўлади. Лекин Хитойда тинчлик бўлмайди. Гоминьдан ва коммунистлар ўртасидаги фуқаролик уруши яна авж олади. 1949 йилда коммунистлар ғалаба қозониб, Тайванга чекиниб кетган Гоминьдан ҳукуматидан кейин Янги Хитой Халқ Республикаси ташкил топади. Шундан буён тарихда икки Хитой мавжуд: Тайвандаги республика ва материкдаги коммунистик катта давлат.
🌟@nurbekalimov
Ҳиндихитой уруши мустамлакачиликқа қарши урушми ёки ғоялар тўқнашуви?
XX асрнинг ўрталарида Жануби шарқий Осиёда бошланган Ҳиндихитой уруши нафақат Франция мустамлакачилигига қарши кураш, балки кейинчалик Совет Иттифоқи ва АҚШ иштирокидаги глобал идеологик тўқнашувнинг марказига айланади. Уруш Вьетнам, Лаос ва Камбоджа ҳудудларини қамраб олади. Асосий тўқнашув эса Франция ва Хо Ши Мин бошчилигидаги Вьетмин ҳаракати ўртасида кечади.
1946–1954 йиллардаги биринчи Ҳиндихитой уруши Франциянинг минтақада ўз таъсирини сақлаб қолишга уринишига қарши вьетнамликлар қўлига қурол олгани билан бошланади. Уруш қатъий партизан услубида олиб борилади. Оқибатда, 1954 йилдаги Женева конференцияси Франциянинг минтақадан чиқиши билан якунланади.
Лекин тинчлик узоққа чўзилмайди. Ҳиндихитой уруши иккинчи босқичда АҚШ ва Совет Иттифоқи таъсиридаги Вьетнам урушига айланиб кетади. Бу можаро Лаос ва Камбоджада ҳам қуролли тўқнашувлар, коммунистик ва капиталистик кучлар ўртасидаги таъсир кураши билан давом этади.
Ҳиндихитой уруши натижасида мустамлакачилик тизими расман тугайди, лекин бунинг ўрнида янги зиддиятлар ва фожиалар вужудга келади. Миллионлаб одамлар ҳалок бўлади, минтақанинг сиёсий харитаси тубдан ўзгаради, Ғарб ва Шарқ ўртасидаги қарама-қаршилик эса янада чуқурлашади.
🌟@nurbekalimov
⚡️Abituriyentlar diqqatiga!
🏢 O‘zbekiston davlat san’at va madaniyat institutida kasbiy (ijodiy) imtihonlar — joriy yilning 7-iyul sanasidan 15-iyul sanasiga qadar yo‘nalishlar kesimida o‘tkaziladi.
Quyidagi havola orqali ushbu institutda kasbiy (ijodiy) imtihon topshirishni belgilagan abituriyentlar imtihon kuni, vaqti va guruhini bilib olishi mumkin:
👉 San’atshunoslik: sahna va ekran san’ati dramaturgiyasi;
👉 San’atshunoslik: kino san’ati tanqidi va tahlili;
👉 San’atshunoslik: teatrshunoslik
👉 San’atshunoslik: san’at jurnalistikasi;
👉 Aktyorlik san’ati: dramatik teatr va kino aktyorligi;
👉 Aktyorlik san’ati: musiqali teatr aktyorligi;
👉 Aktyorlik san’ati: maqom teatr aktyorligi;
👉 Aktyorlik san’ati: qo‘g‘irchoq teatri aktyorligi;
👉 Aktyorlik san’ati: estrada aktyorligi;
👉 Rejissyorlik: kino va televideniye rejissyorligi;
👉 Rejissyorlik: estrada va ommaviy tomoshalar rejissyorligi;
👉 Rejissyorlik: dramatik teatr rejissyorligi;
👉 Rejissyorlik: qo‘g‘irchoq teatr rejissyorligi;
👉 Rejissyorlik: musiqali teatr rejissyorligi;
👉 Kino-teleoperatorlik;
👉 Xoreografiya: xoreografiya jamoalari rahbari;
👉 Xalq ijodiyoti: folklor ijrochiligi;
👉 Xalq ijodiyoti: an’anaviy xonandalik;
👉 Xalq ijodiyoti: cholg‘u ijrochiligi;
👉 Xalq ijodiyoti: vokal ijrochiligi.
Bakalavriat ta’lim yo‘nalishlarining Kasbiy (Ijodiy) imtihonlar o‘tkazish jadvali
Bizni kuzating