Ўзаро жанжалда фуқарога ўйинчоқ тўппонча билан таҳдид қилганлар ушланди
Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаро жанжаллашаётгани акс этган видeо тарқалди.
Маълум бўлишича, 20 июнь тунги 00:30 ларда Мирзо Улуғбек туманида 1998, 2001, 1991, 2002 йилларда туғилган йигитлар 1992 йилда туғилган таниши Ж.Р. билан жанжаллашиб кетган. Ж.Р.ни қўл билан уриб тан жароҳати етказишган.
У бош мия чайқалиши, бош мия юмшоқ тўқималари лат ейиши жароҳати билан хусусий клиникага борган. Бўлган воқеани яшириш учун шифокорларга ўзи йиқилиб тушганини айтган ва ИИОга мурожаат қилмаган.
Тергов бўлими ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатган. Гумонланувчи Ш.Б. ва А.К. процессуал тартибда ушланган. Энди қолган гумонланувчиларни ушлаш чоралари кўриляпти.
Тезкор тадбирлар давомида Ш.Б.нинг ёнида тўппонча кўринишидаги зажигалка топилган. Тергов ҳали давом этмоқда.
🧠@nurbekalimov
Мошинпарастла, бяхкелиларчи😁
Хуллас, Bugatti биринчи гибрид гиперкари Tourbillon’ни презентация қипти. Бу унинг 8 йил ичида чиқарган биринчи янги маҳсулотикан.
Битта лекини бор, фақат электрда юраман десангиз, ҳар 60 кмда зарядлаволиш керак бўлади. Гиперкарнинг қуввати 1800 от кучига тенг. Максимал тезлик 445 км/соат. 2 секундда скорости 100 га чиқади.
Айтишларича, бу машина фақат 250 дона ишлаб чиқарилади. Нархи: 4 миллион доллар ёки 50 млрд 450 млн 800 минг сўм.
Ҳар 60 кмда зарядлаш керак бўлса, бизда шароит бўлгунча ҳаммаси сотилиб кетади буни😐
🧠@nurbekalimov
🏢 90 йиллардаги ноқонуний хусусийлаштириш ишлари қайта кўриб чиқилади
Катталаримиз 90 йиллардаги ноқонуний хусусийлаштиришларни яхши эсласа керак. Қачондир давлат адолат ўрнатиб, давлатлигини кўрсатиши керагиди. Қўшни давлатларда бу жараёнлар аллақачон бошлангани ҳақида сал аввал ёзгандим. Бизда ҳам бошланиш арафасида. Янги қонун бунга рухсат беради. Шу ҳақда видео тайёрладик. Ҳаммасини ўша даврдаги бозор тамойилларидан келиб чиқиб, қонуний қилган бўлсангиз, сизга эътироз йўқ.
👉 @Zafarbek_Solijonov
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣6️⃣7️⃣
BYD Han yutib oling!🔥
payme’da mega o‘yin davom etmoqda! Uning uchinchi bosqichi esa juda yaqin.
Bosh sovrin - BYD Han avtomobili o‘yinida ishtirok etish uchun juda oz vaqt qoldi! 🚘
payme’da 100 000 so‘m va undan ortiq pul o‘tkazing va yakuniy bosqichda ishtirok eting!
Ehtimol, siz yangi elektromobilning faxrli egasiga aylanarsiz!🎉
Кафе, ресторанлар ташқарига жой қилса, қонуний бўлиши кераклиги илгари суриляпти
Куни кеча савдо ва умумий овқатланиш соҳасидаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечи бўйича таклифларни шакллантириш мақсадида шу йўналишда иш олиб бораётган тадбиркорлар билан давра суҳбати ўтказилди.
Унда турли таклифлар билдирилган. Хусусан, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича Жамоатчилик кенгаши аъзоси Зафар Ҳошимов овқатланиш шахобчалари ташқарисида йилнинг маълум вақтларида қўшимча жойлар қўйилишини қонунийлаштириш таклифини билдирди.
У тадбиркор мавсумий ер учун маълум миқдорда солиқ тўлаб фойдаланиши мумкинлигини айтган.
🧠 @nurbekalimov
1912-йил 10-апрель куни бортида 2 мингдан ортиқ йўловчи бўлган "Титаник" кемаси Англиянинг Саутгемптон портидан Нью-Йорк шаҳри сари ўзининг илк сафарига йўл олади.
Кейин эса нималар бўлганини кўпчилигимиз яхши биламиз... Бугунги ролигимизда Титаникнинг қурилиш тарихи, у нима сабабдан ҳалокатга учрагани, ушбу ҳалокатнинг сабабчилари, бу ходиса дунё тарихида нималарни ўзгартиргани ҳақида сўз юритамиз.
Тўлиқ видео👉 https://youtu.be/kCTnS5Ws3NQ
Дўстлар, энди бизни Boosty платформаси орқали ҳам қўллаб қувватлашингиз мумкин. У ерда сизни обуна ёки бир марталик донат эвазига ҳеч қаерда юкланмайдиган янги оригинал контентлар кутмоқда. Масалан ҳозир у ерда, "Чингизхон ҳақидаги энг зўр тарихий романлар" деб номланган видеони кўришингиз мумкин. Бизни қўллаганингиз учун ташаккур. 🫡
Каналимизни Boosty.to да қўллаб қувватлаш учун 👉 https://t2m.io/nalimoff
19 июнь куни Жаҳон тилларида ўқийдиган 20 ёшли йигит Бўрижарда чўкиб кетибди.
Маълум бўлишича, сурхондарёлик йигит соат 12:10 ларда иккита курсдоши билан каналнинг Юнус Ражабий кўчасидан оқиб ўтадиган қисмида чўмилмоқчи бўлган. Лекин сув тез оқаётгани ва совуқлиги учун сувдан чиқолмай оқиб кетган.
Тошкент шаҳар ФВБ қутқарувчи ғаввослар гуруҳи унинг жасадини соат 15:00 ларда Чилонзордаги “Буржар” 4-ГЭСдан топган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бориляпти.
Сувда чўмилиш, чиниқиш яхши, айниқса, бу иссиқда сув жонни роҳати. Лекин хавфсизлик чораларини кўриб қўйиш, жиддий тайёргарлик билан тушиш керак сувга. Йигитчани охирати обод бўлсин🤲🏻 Айтишларича, ўзбек Википедиясига катта ҳисса қўшиб, кўплаб мақолалар ёзган илм улашувчи йигит эдикан.
Кўриб турганингиздай кап-катта йигитлар ҳам чўкиб кетиши мумкин. Шу сабабли, ота-оналардан ёш болаларни сув ҳавзаларида чўмилишларини қаттиқ назоратга олишларини сўраб қоламан.🫡
🧠@nurbekalimov
13-14 июнь кунлари Наманган ва Андижон вилоятларида, Халқ банки томонидан ОАВ, блогерлар ва жамоатчилик фаоллари учун пресс-тур ташкил қилинибди. Республика миқёсидаги ҳамда ҳудудий ОАВ вакиллари ва ижтимоий тармоқ фаоллари учун Халқ банки томонидан махсус тажриба алмашинув (тренинг) тадбирлари ҳам ташкиллаштирилган. Бу турли вазиятларда муаммоларни тезкорлик билан ҳал қилиш имконини беради.
Пресс-тур давомида Халқ банкининг молиявий кўмаги ёрдамида ушбу вилоятларда йўлга қўйилган айрим тадбиркорлик субъектларига ташриф буюрилган.
Хусусан, сув насослари ва электродвигателлар ишлаб чиқарувчи “Nam Motor Servis” МЧЖ, иссиқхонада турли хил гуллар ва манзарали дарахтлар етиштириш билан шуғулланиб келувчи “Namangan Navro‘z gullari” МЧЖ, пластик сув идишларини қайта ишловчи “Best fiber” МЧЖ ва турли спорт турлари учун сунъий чармдан 40 турга яқин маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи “Magna Sport” МЧЖлар кўздан кечирилди.
Ушбу тадбиркорлик субъектлари ҳозирги кунда катта ҳажмдаги ишларни амалга оширмоқда, улар нафақат фуқароларни иш битлан таъминламоқда, балки ўз фаолияти орқали экологияга фойда келтиришмоқда, экспорт билан шуғулланиб вилоятнинг экспорт салоҳиятини ошишига хизмат қилишмоқда. Пресс-тур давомида Халқ банки расмийларининг маълум қилишича, банк юқори салоҳиятга эга бундай тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашда давом этади.
🧠@nurbekalimov
Астрономлар узоқ галактикадаги улкан қора туйнукнинг "тўсатдан уйғониши"га гувоҳ бўлишди.
Космик ҳодиса биринчи марта 2019 йилда АҚШ телескопи тахминан 300 миллион ёруғлик йили узоқликда "ғайриоддий ёрқинликни" аниқлаганида кузатилган.
Маълумотлар кўрсатдики, Virgo юлдуз туркумидаги "сокин" галактика сирли равишда порлай бошлаган.
Кейин халқаро гуруҳ бу "мисли кўрилмаган хатти-ҳаракат"ни кузатди ва галактика аста-секин ёрқинроқ ва кўпроқ ёруғлик тарқатаётганини аниқлади — бу илгари кузатилган бошқа одатий ҳодисалардан фарқ қилади.
Уларнинг фикрича, тўсатдан ёруғлик галактика марказида катта қора туйнук уйғониши ва атрофдаги газда "зиёфат қилиш"и туфайли юзага келади.
Агар топилмалар кейинги тадқиқотларда тасдиқланса, олимлар биринчи марта қора туйнукнинг реал вақт режимида фаоллашишини кузатишади.
Машнақа хабарларни ўқисам, галлактика ҳақида хужжатли фильмлар кўрсам, турмуш чоррахаларидаги турли хожисотлар там интрига, ғийбат, жанжаллар қум зарраси бўлиб туюлади.
🧠@nurbekalimov
Вилоятликларни ҳақорат қилган видеоси тарқалиб 15 суткага қамалган қиз маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиқибди.
Қиз суд қарори устидан апелляция бермабди. Туғилган куниниям қамоқда ўтказибди.
Қилган иши учун ҳаммадан кечирим сўраб, бошқа ҳақоратламаслигини айтибди.
Шахсан мен вилоятлик сифатида бу қизни кечирдим. Тем более қонуний 15 суткасини от звонка до звонка ўтаб чиқибди. Энди унга иккинчи шанс беришимиз керак. Зеро кечиримлилик кушлиларга хос🫡
🧠@nurbekalimov
Жиззахда фуқарони 14 300 доллар эвазига АҚШга юбораман деб, Жанубий Африкага жўнатган одам қўлга олинди. У Африкада чорасиз қолиб кетган фуқарога ёрдам бериш учун яна 6700 доллар олаётганида ушланган.
Маълум бўлишича, Жиззахнинг Хайробод маҳалласида яшовчи И.М. ИИОга мурожаат қилиб, Шароф Рашидов туманининг Хайробод маҳалласида яшовчи А.Я. унинг ўғли М.Т.ни Америкага ишлашга юбориш учун 14 300 доллар олгани, лекин Жанубий Африкага жўнатганини айтган.
М.Т. Африкада чорасиз қолиб кетгани учун А.Я. вазиятни ўнглайман деб 6700 доллар талаб қилаётганини айтган. Тезкор тадбир давомида А.Я. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самолётда учган бўлса, ҳеч бўлмаса билетдаги ёзувни ўқий олмасмиди😐
Ома ЖАРда инглизча номли шаҳарлар кўп, масалан Йоханнесбург, Порт-Элизабет, Сомерсет-Уэст, Мидделбург там Спрингс каби. Машилардан битаямтасига билет олиниб, АҚШ га кетяпсан деса географиядан 3 га ўқиган одамам ишанберарди😁
🧠@nurbekalimov
Сўнгги йилларда дунё бўйлаб одамлар орасида янгиликларга қизиқиш пасайган. 47 та давлатда ўтказилган сўров натижаларига кўра, бунга сабаб янгиликларнинг негативлиги, ахборотнинг ҳаддан ташқари кўплиги, фейк хабарлар ва манбаларга ишончсизлик.
Таҳлиллар кўрсатяптики, ўтган йилда барча мамлакатларда фейсбукдан янгиликларни кузатиш мақсадида фойдаланиш 4 фоизга камайган. Текстга қараганда видеоли янгиликлар, айниқса, ёш авлод учун янгилик қабул қилишнинг асосий манбайи бўлиб боряпти.
Сўровнома қатнашчиларининг учдан икки қисми ҳар ҳафта қисқа видеолар (reels, shorts каби) кўради. Узунроқлари эса иштирокчиларнинг тахминан ярмини қизиқтиради. Матнли ахборотни респондентларнинг бешдан бири (22%) янгилик веб-сайтлари ёки иловаларидан олади.
Интернетдаги янгиликлар ҳақиқий ё ёлғон эканлиги ҳақида иштирокчиларнинг тахминан 59 фоизи ташвишланар экан. Бу кўрсаткич Жанубий Африка (81%) ва АҚШда (72%) сезиларли даражада юқори, ҳар иккала мамлакатда ҳам бу йил ўтказилган сайловларнинг таъсири эканлигини кўриш мумкин.
Янгиликларга бўлган ишонч
(40%) ўтган йил барқарор бўлиб қолди, лекин бу Коронавирус пандемияси давридагидан тўрт марта паст. Финляндия бу борада энг юқори ишонч даражасига эга(69%), Греция (23%) ва Венгрия (23%) эса энг паст даражада.
Нега одамлар янгиликлардан узоқлашяпти? Бунинг сабаби фақат янгиликлар одамни депрессияга туширишимас, балки улар ҳаддан ташқари кўплигида. Тадқиқотга кўра, одамларнинг янгиликлардан узоқлашишни хоҳлаётгани Украина ва Яқин Шарқдаги урушлар билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.
🧠@nurbekalimov
“Bizda oʻtmish oʻtmishdek qabul qilinayotgani yoʻq. Yevropada oʻtmish oʻtmishdek qabul qilinadi. Bizda tirik tarix. Amir Temur ham xuddi tirikdek. Amir Temurni ishlari ham tirikdek”.
Tarixchi olim, tarix fanlari nomzodi Baxtiyor Alimjanov
QURULTOY/featured">QURULTOY podkastining bu sonida tarix tushunchasi, tarixni anglash va professional tarix nima ekanligi borasida juda yaxshi suhbat boʻlgan. Tavsiya qilaman.
👉 QURULTOY/featured" rel="nofollow">https://www.youtube.com/@QURULTOY/featured
Камдан-кам ҳолларда омма олдига чиқадиган Болгария маликаси Калина яқинда турмуш ўртоғи Китин Муноз ва ўғли Симеон Ҳассан Муноз билан кўриниш берди. Оиланинг фотосуратлари вирусга ўхшаб тез тарқалди.
Соцсетлардаги муҳокамаларда маликанинг қўл мушакларига кўп урғу берилипти. Бу ўзгариш сўнгги йилларда унинг фитнесс машғулотларига муккасидан кетгани билан боғлиқ, дейиляпти баъзи манбаларда.
Интернет фойдаланувчиларидан бирини ёзишича, Калина йиқилиб, тишлари синган. Даволаниш пайтида унинг жағида инфекция ривожланиб, бу инфекцияни назорат қилиш учун кўплаб операция ва давомий муолажалар ўтказишга тўғри келган. Бу ҳолат эса унинг ташқи кўринишига ҳам таъсир қилганини юқоридаги суратларда кўриб турибсиз.
Опани асабига тегмаган бўлардим мен😐
🧠@nurbekalimov
🍋🌱🍹 Har bir bankada yozning salqin harorati! 🌴
🍋😍"Ochakovo"dan haqiqiy "Moxito" - issiq kunlar uchun maxsus yaratilgan ichimlik
🌱🌞 Tabiiy ingredientlar: yangi uzilgan laym, yalpiz va toza suv - mukammal tetiklik uchun kerak bo'lgan barcha mahsulotlarni o'zida jamlagan.
😋 Chanqoqni bir zumda qondiradi
🧊 Har bir qultumda salqinlik lazzati
‼️ Takrorlashga urinmang - professionallar tomonidan ijro etilgan!
“Ochakovo”dan haqiqiy “Moxito” bilan yozingiz yanada yorqinroq va mazali bo'ladi 😍
Rasmiy Instagram sahifamizga obuna bo'ling: https://www.instagram.com/moxito_uzbekistan/
Reklama
Давлат бюджетини 700 млрд сўмга “чопиб кетишаётган” контрабандачилар ҳақида
Бугунги кунда Ўзбекистон иқтисодиёти учун жиддий хавф туғдираётган муаммолардан бири - тамаки маҳсулотлари контрабандаси. Статистик маълумотларга кўра, агар бу муаммога қарши самарали чоралар кўрилмаса, 2024 йил охирига келиб давлат бюджети 700 миллиард сўмгача зарар кўриши мумкин.
Бу рақам мамлакат ривожланиши учун сарфланиши мумкин бўлган катта маблағдир. Масалан, бу пул ижтимоий соҳа, таълим ёки соғлиқни сақлаш тизимини яхшилашга йўналтирилиши мумкин эди.
Бироқ тепадагилар ҳам ушбу муаммонинг жиддийлигини англаб турибди. Масалан 6 июнь санасидан бошлаб Преиздент фармони кучга кирди. Унга кўра, Бош прокуратура ҳузурида махсус Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ташкил этилди.
Инспекциянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- Лицензиялаш жараёнларини назорат қилиш
- Ноқонуний савдога қарши курашиш
- Бошқа давлат органлари билан ҳамкорлик ўрнатиш
- Янги акциз маркаларини жорий этиш ва уларнинг сохталаштирилишига қарши курашиш
Ушбу чора-тадбирлар орқали ҳукумат нафақат бюджет тушумларини оширишни, балки қонуний тадбиркорларни ҳимоя қилиш ва аҳолини сифати кафолатланманан маҳсулотлардан сақлашни ҳам кўзлаяпти.
🧠@nurbekalimov
“Заковат” ни ёзги сезонини кутятганлар шеттами? Хозир битта қизиқ инфо айтаман, соққани қиладиган ери😎
Ёзги мавсумдан бир янгилик жорий қилиняпти: ҳар ўйинда бошловчи томонидан мухлислар учун алоҳида 2 та савол ўқиб борилади. Ушбу 2 саволга энг биринчи бўлиб тўғри жавоб жўнатган томошабин 4 млн сўм пул мукофотига эга бўлади.
Мухлислар ҳар иккала саволнинг жавобини битта хабарда @zakovattanlov_bot телеграм ботига жўнатишлари керак. Батафсил маълумотлар Zakovat klubi каналида.
Easy money 💵 Босвориш керак😇
Уиздом Кей исмли блогер шрифтлар одам бўлганда қандай кўринишда бўларди деган видео қилибди🔥
Мен ҳамиша Times New Roman да ёзаман😎
🧠@nurbekalimov
Жанубий Корея ва Шимолий Корея ўртасидаги "шар жанги"
Шимолий ва Жанубий Корея ўртасидаги кескинлик шимол томонидан чиқинди ва гўнг билан тўлдирилган 1000 дан ортиқ шарлар Жануб томон учирилганидан кейин кучайганди.
Бу "операция"ни шимолликлар жанубликларнинг шарлар орқали турли пропаганда варақалари юборганига жавоб ўлароқ амалга оширишганди.
Бугун Жануб Шимолга янги "атвет" қипти. Яна янги ҳаво шарларини жўнатипти. Энди у ерда сериал ва мусиқа ёзилган флешкалар, варақалар ва ҳатто долларлар ҳам бор экан.
Кеча тунда чегарадаги Пажу шаҳрида чегарадан 300 мингга яқин варақалар, USB флешка ва АҚШ долларлари бўлган 20 та шар учирилди. Буни "Озод Шимолий Корея учун курашчилар" (FFNK) ташкилотининг фаоллари уюштиришган.
Флешкаларга ўзимизда ҳам маълум ва машҳур бўлган корейс сериали “Қиш сонатаси”ни жойлаворишипти😁. Шунингдек, флешкаларда машҳур поп артист Лим Ён Вуннинг қўшиқлари ҳам бор экан.
Аввалроқ, шимолдан қочиш бахтига муяссар бўлган FFNK раҳбари Пак Санг Хак Шимолий Корея раиси (шепим😁) Ким Чен Ин жанубга ахлат шарлари юборгани учун узр сўрамагунча, шимолга тарғибот варақалари юборишда давом этишини маълум қилганди.
Домда яшайдиган қўшниларнинг ахлат тўла пакетни бир бирини эшигини тагига суриб қўйишларига ўхшайди😁 Ну, бир бирига ракета отгандан кўра машнақа детский ўйинлар қилиб юришгани ҳам мақул миндей опқараса.
🧠@nurbekalimov
Ёмонлашорма Ўзбекистонни😡
The Washington Post да бир мақола чиқибди
Унда "Американинг қишлоқ аҳолиси 42,5 миллиард долларлик федерал модернизация дастури доирасида амалга оширилиши керак бўлган юқори тезликдаги интернетга киришни хоҳлайди, бироқ президент Байден молиялаштириш тўғрисидаги қонунни имзолаганидан деярли уч йил ўтгач ҳам бирорта уй ёки корхона янги кенг полосали тармоқларга уланмаган" дейилмоқда.
Америкадаги қишлоқ аҳолисининг интернети асосан мис симли интернетга боғлиқ экан. Айрим қишлоқларда умуман йўқ дейишмоқда.
Расмда мени Андижондаги қишлағимда, уйимдаги оптик тола интернетни ҳозирги тезлиги. Ойига атиги 10 долдр тўлайман холос. Безлимит.
Как тебе такое Жо Байден? 😁
🧠@nurbekalimov
Илон Маскнинг Starlink сунъий йўлдошлари озон қатламини ёқиб юбориши мумкин
Янги тадқиқотга кўра, Илон Маскнинг Starlink интернет сунъий йўлдош тармоқлари озон қатламининг емирилишига ҳисса қўшиши мумкин.
Жанубий Калифорния университетининг Астронавтика муҳандислиги бўлими олимлари паст орбитали интернет сунъий йўлдошларининг катта кўпайиши атмосферада зарарли кимёвий реакцияларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Ҳозирда паст ер орбитасида 8000 дан ортиқ интернет сунъий йўлдошлари мавжуд бўлиб, улардан 6000 га яқини Starlink йўлдошларидир, дейилади матбуот баёнотида.
Уларнинг барчаси катта миқдордаги алюминийдан ясалган ва қисқа, тахминан беш йиллик хизмат муддати билан яратилган.
Олимларнинг таъкидлашича, муаммо сунъий йўлдошлар ёниб кетиш учун Ер атмосферасига тушиб, алюминий оксиди ҳосил қилганда пайдо бўлади, бу эса озон учун жуда ҳалокатли кимёвий реакцияга сабаб бўлади.
Марсга ерни тугатиб кетишиз шартмас брат😏
🧠@nurbekalimov
Jamiyatda qanday streotiplar bor?
“Qaysi davlatda bo'lsaz ham qizlar kompyuter o'ynasa, streotiplar bor: "иди на кухню", kompyuterda o'tirish senga emas, borib idish-tovoq yuv deb gapirishadi”- Zuhra Janpulatova.
Parda Podcast - xotin-qizlar muammolarini yoritish, jamoat faollari, ekspertlar bilan birgalikda ularga yechim topish bo'yicha erkin suhbat.
O’zbekistondagi gamer qizlar bilan podkast👉
https://www.youtube.com/channel/UCZ5Xv8UVg83hrpyOzL3yJIw
Андижонда куёвнинг 68 та жаримасини қайнотаси тўлаб берипти
Мажбурий ижро бюроси Матбуот хизмати хабарига кўра, Андижон шаҳрида яшовчи М.А. турмуш ўртоғининг эгалигида бўлган Lacetti автомашинасини бошқариб, йўлларда ҳаракатланиш тезлигини мунтазам равишда меъёридан ошириб келган. Натижада, 68 маротаба маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ органлари томонидан Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлимига келиб тушган жарима солиш тўғрисидаги 68 та қарорларга мувофиқ М.У.дан жами 28 млн сўм ундирилиши белгиланган.
Бўлим давлат ижрочиси автомашина эгасини жарима пулларини тўлаши юзасидан огоҳлантирган. Шунингдек, қарздорлик тўланмагани сабабли Lacetti русумли автомашина жарима майдонига олиб кириб қўйилган.
Шу сабабли, куёви М.А. бошқарувида содир этилган 68 та жарима учун қайнота 28 млн сўм миқдоридаги маъмурий жарималарни тўлаб беришини билдирди ва қизининг эгалигидаги автомашинани жарима майдонидан олиб чиқди.
"Жаннатим қайнотам" деб ёзилган гул сотадиганлар борми? Маши йигитга сотворадиган ери😁
🧠@nurbekalimov
Қирғизистонда 90-йилларда ноқонуний хусусийллаштирилган корхона ва обектлар давлатга қайтарилар экан.
Ўзбекистонда ҳам бу жараён бошланса керак.
2024 йилнинг 16 майида Ўзбекистонда кучга кирган хусусийлаштириш билан боғлиқ янги Қонун бунга имконият беради.
👉@bahodirahmedoff👈
⚡️ Сўнгги йилларда турк мифологиясига бўлган қизиқишим ортиб боряпти. Масалан, болаликда биз юнон, миср ва герман-скандинав мифларини маза қилиб ўқирдик. Зевс, Ра, Тор ва бошқа илоҳларнинг сиймолари поп маданият, хусусан, кино ҳамда сериаллар бўйича бизга жуда яхши таниш. Лекин ўзимизнинг турк мифологияси пантеонида шундай қаҳрамонлар борми? Албатта бор. Улар ҳақида эса ХI асрнинг ўрта осиёлик филолог-олими Маҳмуд Кўшғарий қимматли маълумотларни беради. ҚУРУЛТОЙ подкастининг навбатдаги сони айнан шу мавзуга бағишланган. Албатта тинглаб кўринг, тавсия қиламан.
👉 https://www.youtube.com/watch?v=aGXOGgtW1DY
Миянинг электр стимуляцияси синган юракни тузатади
tDCS (транскраниал тўғридан-тўғри оқим стимуляцияси) қопқоғи миянинг префронтал кортексини рағбатлантиради, севгидан қолган травма ва депрессия оғриғини камайтиради.
Бу янгилик синган юракни бутунламоқчи бўлганлар учун айни муддао. Кунига атиги бир неча минут 400 фунт стерлинг нархдаги эшитиш воситасини киясиз ва муваффақиятсиз муносабатлардан кейинги бахтсизлик, негатив ва депрессиядан халос бўласиз.
LTS (севги травмаси синдроми) ҳиссий қайғу, депрессия, ташвиш, уйқусизлик, кайфият ўзгариши, обсессив фикрлар ва суиқасд хавфини оширади, шунингдек, ишончсизлик ва айбдорлик туйғуларини келтириб чиқариши мумкин.
Тадқиқотда севги травмаси синдроми бўлган 36 та кўнгилли мияни енгил электр токи билан рағбатлантирадиган қурилмани кийган. Даволаниш тўхтатилганидан бир ой ўтгач, кўнгиллилар ўзларини яхши ҳис қилишаётгани маълум бўлган.
Сўнгги йилларда tDCS каби техникалар клиник тадқиқотларга киритилди. Хабарларга кўра, NHS тадқиқотлари шунга ўхшаш минигарнитураларни синовдан ўтказмоқда, мақсад — улар енгил депрессияни даволашда ёрдам бериш-бермаслигини аниқлаш.
Севгилиси ташаб кетган братишларга юбориб қўямиз😁
🧠@nurbekalimov
Ёз келиши билан биз иссиқдан қочиб, дам олишга жой қидиришни бошласак, мактабни тамомлаганлар учун эса олий ўқув юрти қидириш бошланади.
Келажакка қўйиладиган илк қадамларни тўғри босиш, тўғри танлов қилиш ҳар бир ёш учун энг муҳим ва масъулиятли ишдир.
Так вот, UBS — ҳар бир мактаб битирувчиси учун муносиб танлов!
👍 “University of Business and Science” да барча шароитлар мавжуд бўлиб, бугунги ҳамма замонавий талабларга жавоб берувчи университетдир.
UBS — Ҳақиқий билим эгаларининг жамоаси!
👉 UBS да бакалавриат йўналишлари
👉 Магистратура мутахассисликлари
UBS сизни топ мутахассис бўлишингизда кўмаклашувчи билим маскани!
🌐 qabul.ubsu.uz
☎️ +998781132626, +998907894242
📄 Litsenziya (№ 247428, 05.10.2022-y.)
👍 UBS - ўқиворадиган ери🫡
Telegram | Instagram
Реклама
Орегон штатининг шимолий қирғоғида фақат жанубий яримшардаги мўътадил сувларда яшайди деб ўйланадиган улкан ноёб балиқ пайдо бўлди.
7,3 фут (2,2 метр) келадиган қуёш балиғи (sunfish) биринчи марта ўтган душанба куни Геархарт соҳилида пайдо бўлган.
Seaside Aquarium томонидан тақдим этилган фотосуратларда қумда ястаниб ётган текис, юмалоқ, кулранг балиқ тасвирланган. Унинг ёнида тиз чўкиб ўтирган одам ва тўхтаб турган яна бир пикап сурати унинг қанчалик катталигини кўрсатиб турибди.
Балиқ қанчалик катта ва даҳшатли бўлмасин, сувсиз у ҳеч ким эмасдек гўё.
🧠@nurbekalimov
17 июнь Бутун дунё чўллашиш ва қурғоқчиликка қарши кураш куни экан
Ҳозирги кунда чўлланиш, ерларнинг таназзулга учраши ва қурғоқчилик энг долзарб экологик муаммолардан бири. Маълумотларга кўра, бутун дунё бўйлаб ер майдонининг 40% гача қисми деградацияга учраган.
Минде ўйлаб кўриш, соғлом ер овқатимизни деярли 95 фоизини беради. Бундан ташқари бизни кийинтиради, бошпана беради, тирикчиликни таъминлайди. Бизни қурғоқчилик, сув тошқини ва ёнғинлардан ҳимоя қилади.
Аҳоли сони ўсиб боргани сари ишлаб чиқариш ва истеъмолнинг барқарор бўлмаган шакллари билан бирга табиий ресурсларга талаб кучайиб, ерга ҳаддан ташқари босим тушяпти. Чўлланиш ва қурғоқчилик ҳар йили ўн миллионлаб одамларни мажбурий миграциясига сабаб бўляпти.
Экологияни расвоси чиқяпти, бу кетишда бир кун биз бўлмасак невара-чевараларимиз сувсиз қопкетса, глобал исиш кучайиб кетса, буни тасаввур қилиб одамни эти жунжикади. Ҳеч бўлмаса ўзгаришни ўзимиздан бошлаб, она табиатни асрайлик дўсларим.
🧠@nurbekalimov
Японияда 2 суткада одамни ўлдирадиган “гўшт еювчи бактериялар” тарқалди
48 соат ичида одамларни ўлдириши мумкин бўлган ноёб "гўшт еювчи бактериялар" келтириб чиқарадиган касаллик Японияда Covid давридаги чекловларни юмшатгандан кейин тарқалмоқда.
Стрептококк токсик шок синдроми (STSS) билан касалланиш ҳолатлари жорий йилнинг 2 июнь ҳолатига кўра 977 тага етди, бу ўтган йил давомида қайд этилган рекорд даражадаги 941 та ҳолатдан юқори.
Ассалому алайкум янги фобия😏
🧠@nurbekalimov