Фарзандингиз мактабга кетаётганида унинг қўлига икки ширинлик (пирожний) бериб: “Биттаси ўзингга, биттаси яхши кўрган ўртоғингга”, деб айтинг. Шунда бола яхши кўриш ва эҳсон улашишни ўрганади.
– Фарзандингиз сумкасига ортиқча ручка солиб: “Агар бирор ўқувчи ручка олиб келишни эсидан чиқарган бўлса, ёрдам тариқасида ручкани ўша болага бер”, деб айтинг. Фарзандингиз бу нарсадан масъулиятни ҳис қилишни ўрганади.
– Агар фарзандингиз уйга қайтиб келса, сен келишинг билан уйимизда шодлик кириб келди, деб айтсангиз, фарзанд ўз қадри ва қийматини ҳис қилади.
– Агар фарзандингиз уйга қайтиб келса, бугун қандай савоб ишни амалга оширдинг? деб сўранг, фарзанд бу билан ёмонлик ва яхшиликни орасини ажратишни таълим олади. Кейинги сафар сўрамасангиз ҳам ўзи жавоб бераверади.
– Тарбия ўта содда нарса, унда қаттиққўллик, тили аччиқлик керак эмас.
@domlajon
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
❗️"Биринчи қўнғироқ" тадбирлари 45 дақиқа давом этади
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги умумтаълим муассасаларида "Биринчи қўнғироқ" тадбирлари ҳамда "Мустақиллик дарс"ларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқди.
Унга кўра, мактабларда "Биринчи қўнғироқ" тадбирлари 4 сентябрь куни соат 08:00 да "Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!" шиори остида ўтказилади.
Тадбирда 1- ва 11-синф ўқувчилари иштирок этади. (ўқувчилар сони ва тадбир ўтказиш жойи ҳисобга олиниб, бошқа ўқувчилар ҳам тадбирга жалб этилиши мумкин)
❕1-синф ўқувчиларини чарчатиб қўймаслик мақсадида тадбир давомийлиги 45 дақиқадан кўп ўтказилмайди.
1-синф ўқувчиларига "Президент совға"лари маҳаллий ҳокимликлар, ўзини-ўзи бошқариш органлари ва ота-оналар иштирокида топширилади.
"Мустақиллик дарс"лари меҳнат фахрийлари, фахрий ўқитувчилар, давлат мукофотига сазовор бўлганлар ва таниқли спортчилар иштирокида ташкил этилади.
Асос: ММТВнинг 2023 йил 25 августдаги 06-06/32054-сонли хати.
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
Muftiy Shayx Nuriddin Xoliqnazar hazratlari abituriyentlarning 40% dan ortig’i 56,7 ball ham ololmaganini millatimiz musibati deb atadi.
“Agar bolalarimizning 40% dan ortig’i 2 bahoga ham loyiq javob bera olmagan bo’lsa, mana buning tashvishini qilishimiz kerak.
Turli mayda-chuyda masalalarda tortishishni to’xtatib, soqolning uzun-kaltaligiyu, kiyimni qanday kiyishni muhokama qilishni chekkaga qo’yib, ilm-ma’rifat bilan shug’ullanmasak, xalqimiz baxtli-saodatli bo’lishi qiyin masala”, — dedi muftiy hazratlari.
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
#Янги_ўқув_йилида_кутилаётган_янгиликлар
📣📣"Kundalik.com" endi o'z faoliyatini "e.maktab.uz" sifatida davom ettiradi
➖Yangi o'quv yilidan e'tiboran "Kundalik.com" portalida qanday o'zgarishlar amalga oshirilmoqda? Mazkur platformaning afzalliklari qanday?
➖ Kundalik smart o’quvchilarni uyga vazifani tayyorlashga bo’lgan qiziqishini oshiradimi?
➖Ayni paytda 124 ta maktabda joriy etilishi kutilayotgan yangicha - Summativ baholash tizimining o'ziga xos tomonlari nimada?
➖Summativ baholash tizimi baholash jarayonidagi nisbiylikka barham beradimi?
❗️Mazkur savollarga Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi Ta’lim tashkilotlarini davlat akkreditatsiyasidan o‘tkazish bo‘limi boshlig‘i Sardor Rahimboyev va Axborot kommunikatsiyalarini joriy etish va raqamlashtirish bo‘limi yetakchi mutaxassisi Arslonbek Rahmonqulov javob berishdi.
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
Umumtaʼlim muassasalarida dars soatlari taqsimoti:
Adliya vazirligi tomonidan 2020-yil 30-iyunda 3271- raqami bilan roʻyxatdan oʻtkazilgan Umumtaʼlim muassasalarida sinflarni komplektlash hamda tarifikatsiya roʻyxatlarini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi NIZOMga asosan amalga oshiriladi.
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
⚡️Мактабларда дарс соатлари тақсимоти бўйича семинар ташкил этилди
Жорий йилнинг 22 август куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан мактабларда дарс соатлари тақсимоти бўйича соҳа ходимлари учун семинар ташкил этилди.
🗂Юқоридаги файлда мазкур семинар тақдимотини юклаб олишингиз мумкин.
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
#taqvim_mavzu_reja
#2023_2024
📘1-4-sinf Musiqa fanidan taqvim-mavzu rejalar
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
#taqvim_mavzu_reja
#2023_2024
📘1- sinf Alifbe
📒2-4- sinf Ona tili
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
❗️Joriy yilda o'rtacha kirish ballari pasaygan
BBA (sobiq DTM) direktori Majit Karimovning ma'lum qilishicha, joriy yilgi tanlov natijalariga ko‘ra:
➖ davlat granti asosida o‘rtacha ball — 🔻119,3 ballni (o'tgan yili 121,2 ball edi);
➖ to‘lov-kontrakt asosida o‘rtacha ball — 🔻93,3 ballni (o'tgan yili 95,9 ball edi) tashkil etdi.
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
«Бизга йилига бир миллион икки юз минг ўқувчи ўрни етишмаяпти» - Саида Мирзиёева мактаб таълими билан боғлиқ муаммоларни санаб ўтди
«Янги мактаблар эса туғилаётган болалар сонига мос равишда қурилмаяпти. Бир йилда юртимизда ўртача 35-40 та мактаб қурилаётган бўлса, ҳар йили миллионга яқин бола дунёга келяпти. Минг афсуски, ҳозирда мактаблар етишмаслиги сабабли, бир миллион икки юз минг ўқувчи ўрни етишмаяпти»
👉 https://kun.uz/76706754
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
#taqvim_mavzu_reja
#2023_2024
📘1-4- sinf Tabiiy fanlardan taqvim-mavzu reja
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
#taqvim_mavzu_reja
#2023_2024
📘1-4-sinf Matematika fanidan taqvim-mavzu rejalar
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
ТАЪЛИМ АЪЛОЧИСИГА ШАФТОЛИҚОҚИМИ?
(ёхуд фидоий устозлар ҳасрати ҳақида)
-“Халқ таълими аълочиси”ни олганимга анча йил бўлган, -дейди менга ҳасратини тўккан қорақалпоғистонлик муаллима. - Бу мукофотни олиш учун озмунча тер тўкмадим. Республика олимпиадасига ўқувчи чиқариш-у, дарс оммалаштириш, турли хил тадбирларда ўрин олиш-у, илмий мақолаларгача ёзиб, ўқувчиларимнинг деярли барчаси Олий уқув юртига кирмагунча тинчимадим. Меҳнатларим зое кетмай мукофотландим. Ўша йиллари ҳурматимиз жойида эди. Дарс тақсимотида ҳам, тоифа белгилашда ҳам, мукофот пулларини тақсимлашда ҳам кўп йиллик тажрибамиз, аълочи устоз эканлигимиз, меҳнатимиз ҳисобга олинарди.
Эндичи? Олий тоифамни сақлаб қолиш учун тест топшириб сертификат олдим. Тест топширишдан қийналаётганим йўқ. Аммо яқиндагина ўқитувчи бўлиб ишга кирган собиқ талаба ҳам сертификат билан Олий тоифа олди. Айтинг-чи, йигирма беш йил ўлиб-тирилиб “аълочи” олгунча ёш ўқитувчи каби йигирма кун тест ёдлаб сертификат олиб қўяверсам бўлмасмиди? Аълочи бўлиш учун йўқотган кўз нурим, соғлигимга ачинаман. Энди эса мана буни ҳам кўринг.
Ҳасратидан ўт чиқаётган устозниннг менга ташлаб берган ҳужжати эса Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг дарс тақсимоти бўйича банди экан.
Унда ўқитувчиларга дарс тақсимлашда халқаро олимпиада ғолиблари тайёрлаган устоз-у, халқаро ва бошқа сертификатга эга бўлган ўқитувчидан тортиб, дипломи тан олинмаган ҳамда ўрта махсус маълумотли ўқитувчигача кетма-кетликдан ўрин берилган.
Хўш, нима учун халқаро ва ўзимизнинг ўқув маркази директорлари имзолаган сертификатга эга ўқитувчилар дарс тақсимотида ва тоифа олишда устун бўлади-ю, шахсан вазирнинг ўзи имзолаган энг юксак ҳужжат билан тақдирланган аълочи устозга нима учун ҳеч қандай ўрин йўқ?! Ҳеч қандай имтиёз йўқ? Қадр қиммат йўқ?!
Нима учун тест ёдлаб олинган оддий сертификат ҳамма жойда ҳисобга олинади-ю, нимага таълим вазири имзолаган ҳужжат ҳеч қаерда эътироф қилинмайди? Тан олинмайди? Эсланмайди!
Қоидаси шунақа, дерсаз. Аммо таълимдаги бу қоида бошқа давлатларда ҳам мавжудми? Фидоий устозларга муносабат шунақами? Асло! Мисол учун Россия Федерацияси бу қоидаларни аллақачон ўзгартириб “Халқ таълими аълочиси”ни унвон даражасига кўтаришган. Барча имтиёз, даража, устама ва мукофот пуллари биринчи навбатда аълочи, хизмат кўрсатган ўқитувчиларга, ҳатто пенсияга чиққач ҳам берилиши қонунан белгиланган.
Биздачи? Эски қоидаларни ўзгартиришга, фидоий устозлар қадрини, ўрнини жой-жойига қўйишга журъат етишмаяпти. Бу масалани ҳукумат даражасида кўтариб чиқадиган мард топилмаяпти.
Таълим аълочиларига, фидоийларига эътиборнинг, эътирофнинг қонунан белгиланиши таълим ислоҳотининг туб омили эканлигини, ўқитувчининг касибига бўлган иштиёқини тубдан ўзгартиришини ҳеч қайсимиз тушунишни истамаяпмиз.
Аълочиларини, фидоийларини ўзлари қадрламаган қавмни ҳеч ким қадрламаслигини, шаъни ҳам, обрўси ҳам ҳеч қачон ошмаслигини англаб етмаяпмиз.
Фидоий устозларимиз ҳасратларига қулоқ тутайлик. Илло, улар машаққатли меҳнати эвазига йўқотган кўз нури, соғлиги, навқирон йиллари учун кўп нарса сўраётгани йўқ...
Мирзабек ЖАПАҚОВ, ҳуқуқшунос журналист.
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
📣DIQQAT E'LON!
Maktablarda dars soatlari taqsimoti bo‘yicha soha xodimlari uchun vebinar tashkil etiladi
Hurmatli soha xodimlari va o‘qituvchilar!
📣 Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi tomonidan umumta’lim muassasalarida dars soatlar taqsimoti bo‘yicha soha xodimlariga to‘liq ma’lumot berish va tushuntirish ishlarini olib borish maqsadida vebinar o‘tkazilishi rejalashtirilgan.
🔰Ushbu vebinarda:
✅ umumiy o‘rta ta’lim muassasasi pedagog xodimining yillik ish yuklamasi;
✅ umumiy o‘rta ta’lim maktablarining 2023-2024-o‘quv yiliga mo‘ljallangan tayanch o‘quv rejasi;
✅ dars soatlarini taqsimlash mezonlari;
✅ boshlang‘ich va yuqori sinflardagi mavjud sinflar misolida dars soatlari taqsimoti bo‘yicha tushuntirishlar beriladi.
👉 Mazkur vebinar-treningda vazirlikning rasmiy sahifasi orqali ishtirok etish mumkin.
Vebinar 2️⃣2️⃣ avgust kuni soat 1️⃣1️⃣:0️⃣0️⃣da bo‘lib o‘tadi.
O‘TKAZIB YUBORMANG!
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
#infografika
"Biz Oʼzbekiston bolalarimiz!
Biz baxtiyor bolalikda taʼlim va tarbiya olmoqdamiz".
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони
Мукофотланганлар тўлиқ рўйхати 👉https://president.uz/uz/lists/view/6619
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
Мактабларда “Мустақиллик дарс”лари қай тартибда ўтказилади?
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан “Биринчи қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш бўйича тавсия ва сценарий шунингдек, “Мустақиллик дарси” ва машғулотни ташкил этишда фойдаланиш учун тавсия этиладиган намунавий дарс ишланмаси ҳам ишлаб чиқилди.
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
МАЗАХ ҚИЛМАНГ МУАЛЛИМНИ
Нодон билманг муаллимни, қалбин тилманг муаллимни,
Ўн тўрт, ўн беш соат бериб,мазах қилманг муаллимни.
Етмоқ душвор минг долларга, бундай фақир ҳолат билан,
Ҳар йил янги кадр олиб кўкартирманг муаллимни.
Дарс бошланмай асаб таранг, эҳ бечора устозгинам,
Тақсимотда юракларин вайрон қилманг муаллимни.
Баланд парвоз гаплар билан, тешик қопни ямаб бўлмас,
Бўйдан олиб энга қўшиб ҳайрон қилманг муаллимни.
Дарс талашса айб кимда, бир ўринга уч тўртта-ку,
Талаштириб бир бирига душман қилманг муаллимни.
Қирқ йил стаж нолга тенгдир, тест ёдлаган Хизир бўлди,
Эй тўралар қадрин бунча арзон қилманг муаллимни.
Маоши кам бултургидан бу қандайин мақом бўлди,
Тўнин йиртиб кўзда ёшин маржон қилманг муаллимни.
Бу шеър эмас Хуршид Карим айтган оддий ҳақиқатдир,
Охир Қозоқ, Россияга гумдон қилманг муаллимни.
Хуршид Карим
25.08.2023
t.me/Xurshid_Karim
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
ЯНГИ МАКТАБГА ЎТСА УСТАМА САҚЛАНИБ ҚОЛИНАДИМИ?
Assalomu alaykum men o'qituvchiman ishimni boshqa maktabga o'zgartirdim avvalgi maktabda qilgan ishlarim uchun 20foiz ustama belgilangan edi adliyani buyruĝi chiqgan shu ustamani yangi maktabda ham olsam bo'ladimi?
📍ЖАВОБ:
Янги мактабга ўтганингиз учун эски мактабдаги устама инобатга олинмайди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ директор жамғармасидан тўланадиган устама мактабда асосий ходим сифатида ишлаётган ходимларга тўланиши белгиланган.
Демак, бир мактабда тайинлаган устама бошқа мактабда ишга ўтгангиз сабали сақланиб қолинмайди.
👉 манба: yuristlar_maslahati
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
Президент Шавкат Мирзиёев Оқдарё туманидаги 32-мактабга ташриф чоғида мактаб таълимига жорий қилинаётган янги методикалар билан танишди
—
Посещая школу №32 в Акдарьинском районе, Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с новыми методиками, внедряемыми в школьное образование
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
Davlat granti uchun ajratilgan o‘rinlarning 77 foizini joriy yilgi maktab bitiruvchilari egallagan
✅ Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi tomonidan taqdim etilgan ma’lumotlarga ko‘ra, 2023-yilda kirish imtihonlarida ishtirok etgan (jami 888 511 nafar) abituriyentlarning 303 560 nafari (31,5 foiz) umumta’lim maktablarining joriy o‘quv yilgi bitiruvchilaridir.
❗️ Ushbu bitiruvchilarning 95 497 nafari (25 foizi) joriy test sinovlaridan muvaffaqiyatli o‘tib, mahalliy OTMlari talabasi bo‘lgan.
✔️Aslida oliy ta’lim muassasalariga qabul qilingan bitiruvchilarimiz bundan ham ko‘p, har yili o‘rtacha 10-15 foiz (44 000 nafar) bitiruvchi nodavlat va xorijiy oliy ta’lim muassasasi talabasi bo‘lmoqda. Shu bois ayrim bitiruvchilar xususiy va xorijiy OTMlarga kirgan va test sinovlarida ishtirok etmagan.
⚡️Oliy ta’lim muassasalariga kirgan bitiruvchilar soni yildan-yilga ortib bormoqda. Xususan, 2021-yilga nisbatan oliy ta’lim muassasalariga kirgan bitiruvchilar soni 14019 nafarga, 2022-yilga nisbatan esa 9 628 nafarga ortgan (2021-yil 81478 nafar, 2022-yilda 85 869 nafar bitiruvchi OTMga kirgan).
➖Bitiruvchilarning oliy ta’lim qabul kvotasi uchun ajratilgan davlat granti o‘rinlarini egallash salmog‘i ham yildan-yilga ortib bormoqda. Joriy yilda davlat granti uchun 34930 ta kvota ajratilgan bo‘lsa, uning 77 foizini (26 884 nafar bitiruvchi) aynan maktab bitiruvchilari egallagan.
Bu ko‘rsatkich o‘tgan yilga nisbatan 3,5 foizga, ya’ni 3 537 taga ko‘p (2022-yilda 23 347 nafar maktab bitiruvchilar grantga kirgan bo‘lib, ulushi 73,5% bo‘lgan).
Bitiruvchilarning bilim samaradorligi ham o‘tgan yilga nisbatan yaxshilanganligini ko‘rish mumkin. Joriy yilda o‘rtacha ball 77,1 ni tashkil etib, 2021-yilga nisbatan qariyb 3 balga, 2022-yilga nisbatan esa 1 balga ortgan (2021-yilda 74,2 ball, 2022-yilda 76,3 ball).
Ma’lumot o‘rnida, jami abituriyentlarning o‘rtacha bali 66,7 ni tashkil etgan bo‘lsa, aynan joriy yil bitiruvchilarining o‘rtacha bali 77,1 ballni (+10,4) tashkil etmoqda.
❗️Shuni alohida qayd etish lozimki, maksimal balning 75 foizidan yuqorisini to‘plab, ijobiy natija ko‘rsatgan abituriyentlarning 68 foiz ulushi joriy yilgi bitiruvchilarga to‘g‘ri kelmoqda. Bu yil 30640 nafar yuqori natija ko‘rsatgan abituriyentlarning 20873 nafari ham maktab bitiruvchilaridir.
Shu o‘rinda minimal o‘tish ball (56,7 ball) dan past natija ko‘rsatgan abituriyentlar soni ham yildan-yilga kamayib borayotganini alohida ta’kidlash lozim. Joriy yilda jami 888 511 nafar abituriyentdan 415 159 nafari (46,7 foizi) 56.7 ballni ham to‘play olmagan bo‘lsa, ular orasida maktab bitiruvchilari 11,7 foizni tashkil etmoqda. Bu ko‘rsatkich 2022-yilga nisbatan qariyb 4 ming nafarga kamaygan.
❕Natijalar kutilayotgan ko‘rsatkichlardan yiroq bo‘lishi mumkin. Biroq oxirgi yillarni tendensiyasini tahlil qilar ekanmiz, yildan-yilga bitiruvchilar qayd etayotgan natijalarda ijobiy dinamika mavjudligining guvohi bo‘lishimiz mumkin.
✔️Maktab ta’limi sifatini oshirish bo‘yicha amalga oshirilishi lozim bo‘lgan ishlar juda ko‘p. Bunda faqatgina maktab jamoasi hamda pedagoglarning mehnati bilan cheklanmay, farzandlarimizning bilimli bo‘lishida ota-onalarning ham o‘rni muhimligini aytib o‘tishimiz lozim.
Fursatdan foydalanib, oliy ta’lim muassasalariga kirish sinovlarida yuqori natijalarni qayd etgan barcha bitiruvchilarimiz, ularning ustozlari va ota-onalariga o‘z minnatdorligimizni bildiramiz.
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
#Календарно_тематический_план
📘Воспитание
📌1-3-классы
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
#taqvim_mavzu_reja
#2023_2024
📘1-4- sinf Texnologiya fanidan taqvim-mavzu reja
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
Финландия дарсликларимизни сифатли ва талабга жавоб берувчи деб тан олди – Саида Мирзиёева
«Бу ўқув йилидан бошлаб, бошланғич синф дарсликлари тубдан янгиланди. 4 йил давомида яратилган бу дарсликлар Финландиядаги нуфузли ташкилот томонидан экспертизадан ўтказилиб, махсус сертификат олди. Бу дегани, Финландия дарсликларимизни сифатли ва талабга жавоб берувчи деб тан олди. Худо хоҳласа ушбу китоблар мазмуни, сифати, дизайни ва ранг-баранглиги билан барчага маъқул бўлади».
👉 https://kun.uz/53434681
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
#Yurist_maslahati
❓Men ingliz tilidan dars berish uchun umumta'lim maktabiga ishga kirmoqchiman. Bu yil ishga kirishda bizdan B2 darajadagi sertifikat talab etiladimi?
Ushbu savolga Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligining Ta'lim sifatini baholash, litsenziyalash va akkreditatsiyalash departamenti va Yuridik bo‘limi xodimlari javob berishdi.
✅ O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 19-maydagi "Xorijiy tillarni o‘rganishni ommalashtirishni samarali tashkil etish chora-tadbirlari to‘g‘risida"gi 312-sonli Qarori qabul qilingan.
Mazkur Qarorning 9-bandiga muvofiq:
➖ 2022/2023-o‘quv yilidan boshlab, davlat ta’lim muassasalarining xorijiy tillar o‘qituvchilari lavozimlariga ishga yangi qabul qilinayotgan talabgor kamida B2 darajadagi milliy yoki unga tenglashtirilgan mos darajadagi xalqaro sertifikatga ega bo‘lishi,
➖ 2024/2025-o‘quv yiliga qadar esa umumiy o‘rta, o‘rta maxsus va professional ta’lim muassasalarida faoliyat yuritayotgan barcha xorijiy tillar o‘qituvchilari kamida B2 darajadagi milliy yoki unga tenglashtirilgan mos darajadagi xalqaro sertifikatga ega bo‘lishi lozimligi belgilangan.
❗️ Eslatib o'tamiz, o‘tgan yili maktablarda xorijiy tillarni o‘qitish jarayonining davomiyligini ta’minlash, o‘qituvchilarga imkoniyat yaratish maqsadida B2 darajadagi milliy yoki xalqaro sertifikatga ega bo‘lmagan chet tili fani o‘qituvchilarini ishga qabul qilinmaslik xususidagi talab 2023/2024-o‘quv yilidan kuchga kirishi belgilangan
Vazirlikning rasmiy sahifalariga ulanish
📱Telegram | 📹Youtube | 📒Facebook | 📸Instagram
#taqvim_mavzu_reja
#2023_2024
📘1-sinf Informatika va axborot texnologiyalari fanidan taqvim-mavzu reja
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
Таълим соҳасида йиллар давомида ечимини кутиб, «чарчаган» муаммолар кўп – Саида Мирзиёева
Саида Мирзиёева 5–11 синфлар учун дарсликлар яратиш ишлари бошланганини маълум қилди.
👉 https://kun.uz/76706754
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
Ushbu abituriyentlar kirish imtihonlarisiz yuridik texnikumlarga toʻlov-kontrakt asosida qabul qilinadi
📝 Qonuchilikka ko'ra, quyidagi abiturientlar Adliya vazirligining yuridik texnikumlariga kirish imtihonlarisiz, qabul parametrlaridan tashqari to'lov-kontrakt asosida qabul qilinadi:
🔸Toshkent davlat yuridik universiteti huzuridagi akademik liseyni tamomlagan, o'zlashtirish ko'rsatkichi 56 va undan yuqori foizlik natijaga ega bitiruvchilar;
🔸joriy yilda o'qishga kirish uchun respublika OTMning “yurisprudensiya” ta'lim yo'nalishi bo'yicha test sinovlarida ishtirok etib, o'qishga tavsiya etilmagan, biroq yuridik texnikumlardagi test sinovlarida o'tish balini to'plagan abiturientlar;
🔸 chet tilini bilish darajasini tasdiqlovchi B2 va undan yuqori darajadagi davlat malaka sertifikatiga yoki xalqaro sertifikatlarga ega abiturientlar.
❕Ushbu toifadagi abiturientlar joriy yil 25 sentabrga qadar (shu kuni ham) to'lov-kontrakt asosida o'qishga kirish uchun ariza bilan yuridik texnikumga murojaat qilishlari mumkin.
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрамида кетма-кет 3 кун дам олишади
Яқинлашаётган байрам муносабати билан 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни берилади.
👉 https://kun.uz/39948957
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
⚡️Rasman: Talabalar Universitet tomonidan chet elga sayohatga yuboriladi
🇫🇮 Finlandiya elchisi ko‘magida va Kareliya universiteti hamkorligida yozgi ish va sayohat uchun 300 o‘rinli "Work and travel" dasturi yoʻlga qoʻyiladi.
📥 Hujjatlar qabuli 10-avgustdan 30-avgustga qadar onlayn shaklda amalga oshiriladi.
Maʼlumot uchun hozirda 30 ga yaqin talaba yoshlar Finlandiyaga "Work and travel" dasturi orqali joʻnab ketdi.
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU