pedagoglarga | Unsorted

Telegram-канал pedagoglarga - Oʻqituvchilar uchun

11862

Bizning kanal maktablardagi oʻqituvchilarning muammolarini mutasaddilarga yetkazuvchi koʻprikdir... Admin bilan bogʻlanish: @Pedagoglarga_admin

Subscribe to a channel

Oʻqituvchilar uchun

❗️Академик лицейларга кириш тест синовлари ўтказилиш санаси ва вақти аниқ бўлди

Кириш тест синовлари 25–26 июль кунлари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан махсус белгиланган ҳудудларда икки сменада ўтказилади.

Тест синовларини ўтказилиш вақти:

25 июль куни – 1 сменада ўтказилиб, соат 15:00 да;

26 июль куни 2 сменада ўтказилиб:
1️⃣-смена соат 9:00 да;
2️⃣-смена соат 15:00 да бошланади.


"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

ОТМга қабул квоталари тасдиқланди

Квоталар олий таълим муассасалари кесимида эмас, балки йўналишлар кесимида, шунингдек фақат давлат гранти учун эълон қилинди. Квоталар фақат кундузги таълим шакли учун эълон қилинди, сиртқи, кечки ва масофавий учун йўқ.

👉 https://kun.uz/kr/14014529

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

❗️Тошкент шаҳрида Америка технологиялар университети ташкил этилди


“Тошкент шаҳрида Америка технологиялар университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-261-сон, 17.07.2024 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, Тошкент шаҳрида Америка технологиялар университети ташкил этилади.

✔️ Муҳандислик, соғлиқни сақлаш, ахборот технологиялари, архитектура ва дизайн, иқтисодиёт ва молия, халқаро муносабатлар соҳалари учун олий маълумотли кадрларни халқаро стандартлар даражасида тайёрлаш Университетнинг асосий фаолият йўналишларидан бири этиб белгилан.

🗓 Университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятини 2024/2025 ўқув йилидан амалга оширади.

📝 Университетда талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади ҳамда қабул параметрлари ва талабаларни ўқитиш учун тўлов-контракт суммаси Университет томонидан белгиланади.

📜 Университетга абитуриентлар қабули ва битирувчилар аттестацияси Университет томонидан белгиланган талаб ва тартибга мувофиқ амалга оширилади.

📌 Университет тўлиқ академик, молиявий ва ташкилий мустақил ОТМ ҳисобланади.

🗞 Университет битирувчиларига Aризона давлат университетининг ёки АҚШда тан олинадиган ҳамкор хорижий олий таълим ташкилотининг дипломи берилади. Бунда, битирувчиларга берилган диплом Ўзбекистонда тан олинади.

🎓Университетда қўшма таълим дастурларининг хорижий университетда ўқиш қисмини бакалавриатда “3+1”, магистратурада “1+1” ва бошқа шаклда, жумладан, масофавий тарзда амалга ошириш имконияти яратилади.

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

⚡️2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхати тасдиқланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 26 мартдаги 95-сон буйруғи билан 2024-2025-ўқув йили учун таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхати тасдиқланди.

Ушбу рўйхатдан жами 545 та мактаб ўрин олган бўлиб, уларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз (бир маъмурий бирлик доирасида 50 фоиз) махсус устамалар белгиланади.

Бошқа ҳудудлардан жалб қилинган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар улар борган мактаб таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатидан чиқарилган йилдан кейинги йил учун ҳам тўланади.

P.S. Мазкур мактабларга ишга кирииш тартиби билан танишиш: /channel/pka_tdi_uz/4768

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

14 июлда ўтган тест синови натижалари эълон қилинди

Тест топширган абитуриентлар ўз натижаларини уч хил услубда билиб олиши мумкин. Улар қуйидагича:

1. my.uzbmb.uz сайтининг «Натижани олиш» бўлимидан паспорт серияси, рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.

2. mandat.uzbmb.uz сайти орқали абитуриент қайд варақаси ёки абитуриент рухсатномасида кўрсатилган абитуриентнинг ИД рақамини киритган ҳолда.

3. Билимни баҳолаш агентлигининг қуйидаги телеграм ботларига абитуриент қайд варақаси ёки рухсатномасида кўрсатилган абитуриентнинг ID рақамини юборган ҳолда:

⚫️@e_dtm_mandatbot
⚫️@e_dtm_mandat1bot
⚫️ @e_dtm_mandat2bot
⚫️ @e_dtm_mandat3bot
⚫️ @e_dtm_mandat4bot

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 050 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 340 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 725 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 800 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 800 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (725 000 сўмдан) 800 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 800 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 648 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 648 000 сўм.

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

O‘z ustida tinimsiz ishlayotgan, yuqori natijalarni qo‘lga kiritayotgan ustozlarimiz soni kundan-kunga oshib bormoqda va bu juda quvonarli holat.

Xususan, joriy yilda xalqaro sertifikatga ega ustozlar soni o‘tgan yilgiga nisbatan 8178 nafarga oshgani bunga yaqqol dalildir.

Bu — shunchaki raqamlar emas, ular ortida jonkuyar ustozlarimizning ulkan mehnati yotibdi.

Ishonamanki, ushbu statistika bundan keyin ham faqat yuqorilaydi, keyingi yilda bundan ham balandroq natijalar qayd etamiz.

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

ҲАҚ ОЛИНУР - БЕРИЛМАС
(ёхуд Президент сиёсатини ошкора соботаж қилаётганлар ҳақида)
Президентимиз селектор мажлисларидан бирида беш кишилик оила ойига 400 киловатт соат электр истеъмол қилиши ва бунга 118 минг сўм тўлашини таъкидлаб ўтганди. Ҳа, аниқ ва яққол қилиб бир оилага ойига 400 киловатт соат кетишини айтганди.
Орадан кўп ўтмай Президентнинг гапини, у таъкидлаган 400 киловаттни ёлғонга чиқаришиб 200 кв лимит белгиланиб нарх оширилиши тўғрисида хабар тарқатишди. Бу хабарни эса бойлар кўп электр истеъмол қилаётгани билан изоҳлашди.
Аммо, бир ҳовуч бойларнинг ортиқча истеъмол қилаётган электрининг товонини нима учун ўртаҳол ва камбағал оилалар тўлаши кераклигини изоҳлаб ўтиришмади.
Ниҳоят нарх оширилди, 200 киловаттлик лимит белгиланди. Буни эса электр таннархи икки баробар қимматга тушаётганлиги билан изоҳлашди.
Аммо, электр ишлаб чиқаришнинг инновацион усуллари, иқтисод қилиш, тежаб ишлатишнинг йўллари ва истеъмол маданиятини тарғиб қилиш ўрнига бойлар ишлатадиган токни ҳам, унинг таннархини ҳам шундоққина камбағал халқнинг бўйнига илиб қўйишди.
Орадан бир ой ўтди. Электр нархи қимматлашига эмас, унга лимит белгиланганига халқ орасида норозилик кучайди. Бунга расмий изоҳ беришиб, норозилик асоссиз эканлиги, июнь ойида аҳолининг 71 фоизи 200 квдан кўп бўлмаган ток ишлатганлигини айтиб ўтишди.
Аммо 71 фоиз хонадоннинг кўпчилиги уйини қулфлаб, болаларини кимларгадир ташлаб четга мардикорликка кетгани, қолганлари 200 га етар етмас бутунлай токни ўчириб, болаларини кўп нарсадан мосуво қилиб иссиқда қийналиб яшаётгани, бир хонадонда яшаётган икки уч оиланинг электр сабаб келиша олмай қариндошлар юзкўрмас бўлиб - миллат танназзулга юз тутаётганидан кўз юмишди.
Йирик тадбиркорлар банкротликка юз тутаётгани, якка тадбиркорлар фаолиятини тугатаётгани, савдогарларнинг озиқ овқат маҳсулотлари айниб касод бўлаётганига ҳам тупуриб қўйишди.
Энг хавотирлиси - Президентимизнинг халқни рози қилиш сиёсатини ошкора саботож қилаётган мутасаддилар - норозиликлар кўламини, халқаро ижтимоий тармоқларга кўчаётгани ва унинг оқибатини тасаввур қила олмаётганидадир.
Юз йиллаб давом этган пахта қуллигига барҳам бериб, болалар меҳнатига чек қўйиб, туркий халқларни бирлаштириб ва буни БМТ Бош Котибининг шахсан ўзи эътироф қилган Президентимизнинг халқаро обрўсига соя солаётганликлари ҳам кечириб бўлмас ҳолдир.
Шу пайтга қадар четдан туриб халқимизда норозилик уйғотувчи ахборот хуружларига, баёнотларга, чақириқларга - ғояга қарши ғоя, фикрга қарши фикр, сўзга қарши сўз билан курашиб келдик!
Аммо ичдан туриб, ўз соҳасининг камчиликларини бартараф қилишнинг илмий, иқтисодий, камчиқим йўлларини топиш ўрнига Президент сиёсатини соботаж қилиб халқни норози қилаётганларга, халқаро майдонда муҳокама қилишга сабабчи бўлаётганларга бир нима дейишга - фикр ҳам, сўз ҳам тил ҳам ожиз.
Уларга Беҳбудий бобомизнинг энг суронли йилларда ўз исботини топган гапини айтиб ўтиш кифоя: “Ҳақ олинур, берилмас”!
Демади, деманглар...
Мирзабек ЖАПАҚОВ, ҳуқушунос журналист. Хоразм.

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

⚡️Bugun ikkinchi va undan keyingi ta’lim bo’yicha o’qishga kirish uchun onlayn hujjat topshirish boshlandi

2024/2025-oʻquv yilida ikkinchi va undan keyingi taʼlim (ikkinchi mutaxassislik) uchun talabgorlardan hujjat qabul qilish Yagona taʼlim xizmatlari portali my.edu.uz orqali joriy yilning 10-avgust kuniga qadar onlayn shaklda amalga oshiriladi.

▪️Bunda nomzodlar platformada:
➖oʻzining pasport maʼlumotlari, JSHSHIR maʼlumoti haqida axborotlarni kiritadi;
➖diplom va uning ilovasining elektron nusxasini yuklaydi;
➖hamda oʻqish istagini bildirgan oliy taʼlim muassasasi va taʼlim yoʻnalishini tanlaydilar.

💰Ikkinchi va undan keyingi oliy maʼlumot boʻyicha oʻqitish toʻlov-kontrakt asosida amalga oshiriladi. Kontrakt miqdori OTM kengashi tomonidan belgilanadi.

🧾 Ikkinchi va undan keyingi oliy ta’limga qabul qilish tartibi (kirish imtihoni shakli, baholash mezonlari, imtihon o‘tkazish muddatlari) OTM rasmiy veb-saytida e’lon qilinadi.

🗓 Natijalar har yili 30-avgustga qadar oliy ta’lim muassasalari tomonidan e’lon qilinadi.

Ma’lumot uchun, ikkinchi va undan keyingi oliy ta’lim bo‘yicha qabul parametrlari oliy ta’lim muassasasining ilmiy-pedagogik salohiyati va moddiy-texnik bazasi hisobga olingan holda oliy ta’lim muassasasi kengashi tomonidan belgilanadi.

Ta’lim nazorati rasmiy kanali

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

#muallimning_bir_kuni
#kasbim_sharafim

✅ Yurtimizda oʻz kasbini faxri, deb biladigan, oʻquvchilariga nafaqat bilim, balki oʻz farzandidek mehr va tarbiya bera oladigan oʻqituvchilar talaygina.

Poytaxtimizning Yangihayot tumanidagi 303-maktab oʻquvchilariga Ona tili va adabiyoti fanidan tahsil berib kelayotgan Mumtoza Xonberdiyeva ana shunday fidoyi pedagoglarimizdan biridir.

❗️ “Madaniyat va maʼrifat” telekanali bilan hamkorlikda tayyorlangan “Muallimning bir kuni” dasturida ustozning bolalik orzulari, kasbiy faoliyati, oʻziga xos dars oʻtish usullari hamda oilaviy hayoti atroflicha bayon etilgan.

👉 Dasturni birgalikda koʻramiz hamda sharafli kasb — oʻqituvchilikning oʻziga xos jihatlari xususida fikrlashamiz.

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

Nega Prezident maktablari imtihonida javoblar qalamda yoziladi, ruchkada emas?

JAVOB: Kecha, 7-iyul kuni yurtimizdagi Prezident maktablarida imtihonlar bo‘lib o‘tdi. Bir necha yildan buyon bo‘ladigan ushbu imtihon jarayonlarida har yili ota-onalar nima uchun o‘quvchilar javoblarni qalamda bo‘yayotganiga qiziqishadi va buni hattoki korrupsiya alomati deb o‘ylashadi.

Garchi har yili bunga tushuntirish berilsada, o‘ylaymanki, yana bir bor izoh berish zarar qilmaydi.

Gap shundaki, Prezident maktablariga kirish imtihonlarini Buyuk Britaniyaning Cambridge Assessment tashkiloti o‘tkazadi. O‘zlari savol tuzadi, javoblarni ham o‘zlari yig‘ib oladi, o‘zlari tekshirib, natijalarini saytida chiqaradi.

Javoblarni qalamda belgilash talabi aynan Cambridge Assessment tashkiloti tomonidan qo‘yilgan. Biznikilar oladigan imtihonlarning barchasida ruchka ishlatiladi.

Nega qalam talabi qo‘yilgan?

Chunki bu psixologlarning talabi va tavsiyasi. Ruchka ishlatish yosh bolalarning ruhiyatiga salbiy ta’sir qilishi mumkin, sababi xato qilib qo‘ysa, ruchkani o‘chirib bo‘lmaydi, bu esa bolalarda stressni keltirib chiqaradi, xato qilishdan qo‘rqib qoladi. Shu sababli nafaqat Britaniya, balki dunyoning ko‘plab davlatlaridagi maktablarda qalamdan foydalanish qabul qilingan. Ayniqsa boshlang‘ich sinflarda. Chunki qalam bolalarga erkinlik va xotirjamlik beradi. Agar xorij filmlariga e’tibor bersangiz, talabalar va hattoki katta yoshli insonlar ham ko‘pincha qalamda yozayotganiga guvoh bo‘lishingiz mumkin.

Umuman olganda bizda ham, hech bo‘lmasa, boshlang‘ich sinflarda qalamdan foydalanishga o‘tish kerak. Shunaqa madaniyatni shakllantirishimiz lozim. Ruchkani butunlay taqiqlash kerak.

Xullas, ushbu jumboqning javobi shunaqa. Qalam ishlatishda qanaqadir korrupsiya yoki qing‘irlik maqsadi yo‘q.


👉 @xushnudbek 👈

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

❗️“Maktabgacha va maktab ta'limi sohasida davlat boshqaruvi tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari to'g'risida”gi Prezident Farmoni (PF-98-son, 02.07.2024 y.)

Faoliyati tugatilayotgan Maktabgacha taʼlim agentligining 66 ta shtat birliklari quyidagicha taqsimlandi:

39 tasi — Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining markaziy apparatiga;

14 tasi — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalariga;

13 tasi — hududiy pedagogik mahorat markazlarining metodik xizmat koʻrsatish boʻlimlariga berildi.

Agentlik joylashgan bino Ijtimoiy himoya milliy agentligiga berildi.

Farmon bilan Prezident va Hukumatning ayrim hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilgan. Shu jumladan, oilaviy va davlat-xususiy sherikchilik asosida tashkil etilgan maktabgacha taʼlim tashkilotlari faoliyatiga oid bandlarga ham oʻzgartirishlar kiritilgan.


"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

❗️Ўқитувчиларни болаларни рўйхатга олишга жалб қилиш мумкинми?

4581-савол:

Ассалому алейкум. Мен мактабда рус тили укитувчиси булиб ишлайман. Мактаб укитувчиларига илмий мудир томондан "ХУДУДИЙ БУЛАК" деб номланган дафтари берилиб уйма уй юриб ахоли, мактабга келадиган болалар маьлумоти ёзиб чикиш топшириги берилган. САВОЛИМ: укитувчи мажбурми уйма уй юриб ахоли, мактабга келадиган болалар хакида маьлумот йигишга??? Бизга мактабда бу иш хар бир укитувчини вазифаси дейилган. Шу канчалик конунан тугри?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

🙅‍♂ Бу мажбурий меҳнат эмас.

❌ Педагогнинг мақоми тўғрисидаги қонун 5-моддасига мувофиқ педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш тақиқланади.

☝️Эътибор берган бўлсангиз, қоидада касбий фаолиятга боғлиқ бўлмаган ишларга дейилган. Бунда ҳудудларни ободонлаштиришга ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш, аҳолининг солиқлар, коммунал тўловлар, кредитлар ва бошқа қарздорлиги тўғрисидаги маълумотларни, битирувчиларнинг бандлиги таъминланганлиги ҳақидаги ҳисоботларни шакллантиришини ва тақдим этишини талаб қилиш ва бошқалар педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишлар тоифасига киради.

Энди қаранг! Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган “Умумтаълим мактаби тўғрисида”ги низомнинг 39-бандига кўра мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори билан умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида умумтаълим муассасаси томонидан рўйхатга олиш орқали амалга оширилади.

Бунда бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган ва ҳақиқатда яшовчи оила фарзандлари инобатга олинади.

☝️Эътибор берган бўлсангиз, болалар умумтаълим муассасаси томонидан рўйхатга олиниши белгиланган.

✅ Шунга кўра бу масалада мактаб директор бу вазифани бажариш учун мактаб ходимларни жалб қилишга ҳақли.

Бунда Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятларини тасдиқлаш ҳақидаги Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-илова асос бўлади.

©Yurist_Xizmati‌‌


"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

🇺🇿O‘zbekiston milliy valyutasi — 30 yoshda!

1994-yil 1-iyuldan boshlab O‘zbekiston Respublikasi milliy valyutasi “so‘m” muomalaga kiritilgan.

Milliy valyuta davlatning iqtisodiy mustaqilligini ta’minlovchi, uning o‘zligini aks ettiruvchi, dunyoga tanituvchi muhim davlat ramzi hisoblanadi.

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

Qadrli yoshlar, ertamiz egalari!

Barchangizni bugungi katta bayram — “30 iyun — Yoshlar kuni” munosabati bilan samimiy tabriklayman.

Katta faxr va iftixor bilan ta’kidlashim o‘rinliki, so‘nggi yillarda mamlakatimiz yoshlari jonajon O‘zbekistonimiz kelajagini bunyod etishda faol ishtirok etib kelmoqda.

Ayniqsa, maktabgacha va maktab ta’limi sohasida olib borilayotgan islohotlar, yangi g‘oya va kreativ ta’lim dasturlarini amaliyotga joriy etishda tizimda faoliyat olib borayotgan minglab yosh pedagog va mutaxassislarning o‘rni katta.

Aziz yoshlar!

Bugungi kunda oldimizga qo‘yilgan sohadagi ulkan maqsadlarga erishishda g‘ayrat-shijoatli, intellektual salohiyati yuksak, har qanday vaziyatda ham hech ikkilanmay mas’uliyatni o‘z zimmasiga olishga o‘zida kuch va bilim topa oladigan sizlardek yosh yigit-qizlarga doimo suyanamiz hamda sizlarga to‘la ishonamiz.

Sizlarni yana bir bor bugungi katta shodiyona bilan qutlagan holda, barchangizga ulkan zafarlar, oldingizga qo‘ygan maqsadlarga yetishishingizda omad tilab qolaman.

Hilola Umarova,
Maktabgacha va maktab ta’limi vaziri

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

#Yilning_eng_yaxshi_tarbiyachisi
#bu_muhim

✅ Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tomonidan oʻtkazilayotgan “Yilning eng yaxshi tarbiyachisi-2024” tanlovi respublika bosqichida ishtirok etgan metodist va tarbiyachilarning:

➖ ish tajribasi respublika va hududlar miqyosida ommalashtiriladi hamda ular “Oʻz hududining namunali pedagogi” sifatida eʼtirof etiladi.

➖ tanlov gʻoliblari Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining hududiy boʻlinmalari tomonidan davlat mukofotlariga tavsiya etilishi mumkin.


❗️Tanlovning Respublika final bosqichi 25-26-iyul kunlari Toshkent shahrida bo‘lib o‘tadi.


"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

#Qonunchilikdagi_yangiliklar

❗️“Bir bo'lsak – yagona xalqmiz, birlashsak – Vatanmiz!”


“O'zbekiston Respublikasi davlat mustaqilligining o'ttiz uch yillik bayramiga tayyorgarlik ko'rish va uni o'tkazish to'g'risida”gi Prezident Qarori (PQ-264-son, 18.07.2024 y.) qabul qilindi.

🔰Qarorga ko'ra, Mustaqilligimizning 33 yillik shonli sanasi chinakam umumxalq bayrami, ozodlik va saodat ayyomi sifatida ko'tarinki kayfiyatda kutib olinadi hamda mamlakatimizning bugungi taraqqiyot darajasi, yuksalish sur'atlariga munosib tarzda nishonlanadi.

✅ Tashkiliy-amaliy, ma'naviy-ma'rifiy tadbirlar hamda targ'ibot-tashviqot ishlari “Bir bo'lsak – yagona xalqmiz, birlashsak – Vatanmiz!” degan bosh g'oyani o'zida mujassam etgan holda o'tkaziladi.

🌐 Mustaqillik bayrami Qoraqalpog'iston Respublikasi, viloyatlar markazlari va Toshkent shahrida, shuningdek, barcha shahar hamda tumanlar, qishloq va ovullarda munosib nishonlanishi ta'minlanadi.

📁 “Ona diyor – ranglar jilosida”, “Vatan uchun yashaylik!”, “Eng ulug', eng aziz” kabi an'anaviy ko'rik-tanlovlar yuqori darajada o'tkaziladi.

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш юзасидан биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлар ва келгуси вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

Таҳлиллар кўрсатишича, 2024 йилнинг биринчи олти ойида ялпи ички маҳсулот 6,4 фоизга кўпайди, саноат – 7,8 фоизга, қурилиш – 10,1 фоизга, хизматлар – 12,9 фоизга, қишлоқ хўжалиги – 3,8 фоизга ўсди.

Бюджет даромадлари ҳам 113 триллион сўмга етиб, 14 фоизга ўсди.

Умуман, йил бошидан буён республикада яратилган қўшилган қиймат 567,4 триллион сўмга етди. Бу – ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 94 триллион сўмга кўп.


"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

Силга мойил болалар оддий мактаб ўқувчиларига қўшиб юборилмоқда. Ота-оналар хавотирда

Республикадаги 22 та силга мойил ва сколиоз бўлган болалар учун санаторий туридаги мактаб-интернатлар ёпилиб, ўрнида умумтаълим мактаблари ташкил этилиши мумкин. Kun.uz суҳбатлашган фтизиатр, ота-оналар ва санаторийлар директорлари масъулларнинг бу борадаги режаларидан хавотир билдирди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

UzBMB (DTM) yana eski davrga qaytyaptimi? Yoki “bolasi yo’qlar” yana savol tuzyaptimi?
#abituriyent

Kecha testning ilk kunida huquq fanidan imtihonga kirgan abituriyentlar darsliklarda mavjud bo'lmagan ma'lumotlardan, xususan, Kodeks va qonunlardan tuzilgan savollar borligidan shikoyat qilishdi. Masalan, davlat ramzlari to'g'risidagi qonunlar (bayroq qachon ko'tarilishi, madhiya soat nechida aytilishi va hk), davlat byudjeti to'g'risidagi qonun va hk.

Albatta, qo'limda aniq fakt bo'lmagani uchun bu borada biror fikr aytishdan yiroqman, bunga UzBMB izoh bergani ma'qul. Har qanaqa vaziyatda ham savollar tayyorlanadigan manbalar aniq ko'rsatilishi va bunga qat'iy rioya qilinishi shart. Hamma qonunni yoddan bilishning iloji yo'q, boz ustiga bular hali oddiy abituriyent, oliy ma'lumotli yurist emas. Agar biror qonundan savol berishmoqchi bo‘lsa, o‘sha qonunlar ro‘yxatini ham alohida e’lon qilish kerak.

Lekin men boshqa masalaga e'tibor qaratmoqchiman. Kecha testga kirgan abituriyentlarning aytishicha, Jinoyat va Ma'muriy javobgarlik to'g'risidagi kodekslarda qaysidir qilmishga qanaqa jazo nazarda tutilgan degan savollar ham tushgan emish. Ya'ni sanksiya qismini so'rashibdi.

Agar bu gap rost bo'lsa, agar testda bir donagina bo'lsa ham shunaqa savol tushgan bo'lsa, unda bu sharmandalikdan boshqa narsa emas. Bunaqa savol tuzgan ekspertni butun umr "qora ro'yxat"ga tiqib, hech qachon testlarga yaqinlashtirmaydigan qilish kerak.

Rahmatli ustozimiz Omonulla Madayev tili bilan aytganda, bunaqa savollarga “farzandi yo'q odam tuzgan savol” deb ta’rif berish mumkin.

Biz Yuridik institutda o'qib yurgan paytlarimizda ustozlarimiz sanksiya qismini yodlashni taqiqlagan edi. Sababi qonunlar tez o'zgaradi, buni yodlash befoyda. Undan ko’ra, mazmunini tushinish kerak. Boz ustiga yurist doim qaror chiqarishdan oldin, kodeksni qayta ochib, yana bir marta o'qib, keyin xulosa qilishi kerak, faqat xotirasiga ishonish aksincha chalg'itadi. Uchinchidan, sanksiyalarga qat'iy amal qilinmaydi, sudya vaziyatdan kelib chiqib, umuman o’sha modda sanksiyasida ko'rsatilmagan yengil jazoni ham berishi mumkin.

Qaysi kalla bilan kecha maktabni tugatgan o'quvchilarga JK yoki MJtK sanksiyasidan savol berishgan, hayronman. Sanksiyalarni hatto sudya, prokuror va tergovchilar ham yoddan bilmaydi-ku.

Yoki yana eski davrga qaytyapmizmi? Savollarni atayin qiyin qilib, mantiqiy fikrlashga emas, faqat xotiraga qaratilgan savollar bilan yoshlar kelajagini sindirmoqchimizmi yana?

Vaziyatga albatta izoh berilishi kerak.


👉 @xushnudbek 👈

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

Ўзбекистонда ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғи билан 2024/2025 ўқув йили учун хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан талабалар ўқишини республика давлат олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича ўтказиладиган махсус синовлар бўйича ўтиш баллари тасдиқланди.

Ушбу ўтиш баллари жорий йилда ҳам тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг таклифлари асосида шакллантирилган.

Жорий йилда биттагина ўзгариш бор. Санъат соҳасида ўтиш балли оширилибди. Ўтган йили санъат соҳасида ўтиш балли 80 балл эди, жорий йилда 93 балл этиб белгиланибди. Бошқа йўналишларда ўзгариш йўқ.

Юқоридаги ўтиш баллари қуйидагиларга тааллуқли:

хориждаги ОТМдан юртимиздаги давлат ОТМга ўқишини кўчирмоқчи бўлганларга;

республикадаги нодавлат ОТМ ҳамда хорижий ОТМнинг филиалларидан давлат ОТМга ўқишини кўчирмоқчи бўлганларга.

Ўқишни кўчириш бўйича аризалар 15 июлдан онлайн қабул қилинади.

"Oʻqituvchilar uchun" kanali
✅ @Pedagoglarga

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

#maktabgacha_taʼlim_kelajak_poydevori

Tabiiyki, uzluksiz taʼlimning bosh boʻgʻini maktabgacha taʼlim hisoblanadi. Zero, bolaga kichikligidan tarbiya bilan bir qatorda taʼlim ham berib kelinar ekan, oʻquvchilarning tahsil olish imkoniyati ortib boraveradi. Bu esa maktabgacha taʼlim sohasi pedagoglaridan katta bilim va mahorat talab etadi.

Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda “Oʻzbekiston” telekanali hamkorligida tayyorlangan “Kelajakka yoʻl” dasturining navbatdagi sonida ushbu mavzu yuzasidan atroflicha fikr yuritilgan.

👉 Birga tomosha qilamiz.

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

ТАЪЛИМГА ХАЛҚНИ ҚАЙТАРИНГ
Давр тақозоси билан “Мактабгача таълим вазирлиги” тугатилиб, уни “Халқ таълими вазирлиги”га қўшиб юборлигани оқибатида “Халқ таълими” вазирлиги номи - “Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги”га айлантирилган эди.
Менинг назаримда, бошқа вазирга ўринбосар бўлиб қолган вазир Шин хонимнинг азбаройи кўнглини чўктирмаслик, унинг статусини сақлаб қолиш учунгина “Халқ таълими” номидан воз кечилганлиги, “Мактабгача...” сўзи эса янги номнинг олдига қўйилиб сих ҳам, кабоб ҳам куймайдиган қилиб қўйилгандек эди...
Шин хонимнинг ўзбек халқи олдида қилган хизматларини эътироф этмасдан иложимиз йўқ. Аммо, менинг назарим ҳақиқатга яқин бўладиган бўлса азбаройи унинг ҳурмати учун бутун бошли вазирлик номини ўзгартириш, айниқса, ўзида Халқ атамаси мужассам бўлган ягона вазирликни “Халқ” дан мосуво қилиш шартмасди. (Вазирликдан бошлаб қуйи бўлимларгача, ўн мингдан зиёд мактаб ва бошқа муассасалар муҳри, номини ўзгартириш учун кетадиган миллиардлаб пуллар алоҳида мавзу).
Эндиликда эса Мактабгача таълим агентлиги тугатилиб унинг раҳбари ҳам бошқа ишга ўтди. Вазирлик номи олдига “Мактабгача”, дея алоҳида таъкидлашга ҳожат қолмади.
Шундай экан, таълимга “Халқ”ни, халққа эса ўз вазирлигини қайтариб “Халқ таълими”, дея қайта номласак - ушбу соҳанинг халқ олдида эътибори ҳам, обрўси ҳам, нуфузи ҳам ошган ва ўзгариб улгурмаган ҳужжатларга кетадиган миллиардлаб пуллар ҳам тежалган бўларди...
Мирзабек ЖАПАҚОВ, ҳуқуқшунос журналист. Хоразм.


"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

#bizning_shunday_o‘quvchilarmiz_bor

15 yoshli o‘quvchimiz IELTS imtihonidan 7 ballni qo‘lga kiritdi

✅ Toshkent shahar, Yakkasaroy tumanidagi 91-umumta’lim maktabining 9-sinf o‘quvchisi Shoxruhxon Xasanov xalqaro IELTS imtihonidan yuqori natija qayd etib, 7 balni qolga kiritdi.

❗️ Shoxruhxon test jarayonida O‘qib tushunish (reading) va Tinglab tushunish (listening) bo'limlarida yuqori — 8 ballik natijani qayd etgan.

O‘quvchimizni natijasi bilan tabriklab, kelgusi ishlarida ham omad tilaymiz!

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

1 июндан олий маълумотли боғча педагогларининг маоши ошди, аммо бу ҳаммага ҳам татбиқ этилмади

2024 йил 1 июндан давлат боғчаларида ишловчи олий маълумотли педагог ходимларнинг маоши оширилиши белгиланганди. Бироқ жисмоний тарбия, мусиқа фанидан дарс берувчиларнинг иш ҳақи кўтарилмай қолди. Вазирлик бунга уларнинг педагог тоифасида эмаслигини сабаб сифатида кўрсатди.

👉 https://kun.uz/kr/18593758

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

⚡️ 2024-2025-yilgi qabul jarayonida magistratura mutaxassisliklari uchun imtihonlar o'tkazilmaydi

Bu haqda Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi brifingida ma’lum qilindi.

📋 Talabgorlar diplom balli va chet tili sertifikatlari asosida qat'iy saralanadi. Avval diplom ball, keyin chet tili sertifikati ustunligi ko'rib chiqiladi.

🗓 2024-2025-yilgi qabul jarayonida magistratura mutaxassisliklari uchun talabgorlar o'qish javoblari 20-avgustga qadar e'lon qilinadi.

📌 Eslatib o‘tamiz, hujjatlarni topshirish jarayoni vazirlikning rasmiy http://magistr.edu.uz platformasi orqali 30-iyulga qadar (shu kuni ham) davom etadi.

➡️ Shu oʻrinda, magistratura mutaxassisliklariga tanlovlarda belgilangan talab darajasidagi milliy yoki xalqaro sertifikatga ega shaxslar ishtirok etishi mumkin.

👉 Magistraturaga hujjat topshirishda talab etiladigan sertifikatlar darajalari bo‘yicha ro‘yxati @T_Nurmetov

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

Мактабгача таълим агентлиги фаолияти тугатилди

Агентликнинг ташкилий тузилмасидаги ташкилотлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфига ўтказилди.

👉 https://kun.uz/kr/10215147


"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

#gerb

Bugun 2-iyul – O‘zbekiston Respublikasining Davlat Gerbi qabul qilingan kun.

1992-yil 2-iyulda “O‘zbekiston Respublikasi Davlat gerbi to‘g‘risida”gi qonun O‘zbekiston Respublikasi Oliy Kengashining X sessiyasida qabul qilingan.


"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

⚡️Tez kunda magistraturaga qabul boshlanadi

▶️ Yaqin kunlarda respublika davlat OTMlari magistratura mutaxassisliklariga hujjatlarni onlayn roʻyxatdan oʻtkazish boshlanadi.

✔️ 2024/2025-oʻquv yili uchun davlat OTMlarining magistratura mutaxassisliklariga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni topshirish jarayoni vazirlikning rasmiy http://magistr.edu.uz platformasi orqali amalga oshiriladi.

➡️ Magistratura mutaxassisliklariga tanlovlarda belgilangan talab darajasidagi milliy yoki xalqaro sertifikatga ega shaxslar ishtirok etishi mumkin.

Eslatib o‘tamiz, Prezident Farmoni bilan magistratura va doktoranturaga ayrim yo’nalishlarda xorijiy til bilish sertifikati darajasi pasaytirilgan edi.

👉 Magistraturaga hujjat topshirishda talab etiladigan sertifikatlar darajalari bo‘yicha ro‘yxati


"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

❗️Ёшлар ишлари агентлигига қўшимча функциялар юкланди


“Ёшларни хорижий тилларга ўқитиш тизими самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-239-сон, 27.06.2024 й.) қабул қилинди

⚡️Қарорга кўра, Ёшлар ишлари агентлиги зиммасига қуйидаги қўшимча функциялар юкланди:

🔹ёшларни хорижий тилларга ўқитиш жараёнларини такомиллаштириш, талаб юқори бўлган чет тилларини мукаммал ўзлаштириш учун шароитларни кенгайтириш;

🔹хорижий тилларни ўқитиш фаолияти билан шуғулланувчи ЯТТлар, ўзини ўзи банд қилган шахслар ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари (хусусий ўқув марказлари), ушбу йўналишда фаолият юритувчи бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, соҳадаги муаммоларни мунтазам равишда таҳлил қилиш ва уларнинг ечими бўйича таклифлар тайёрлаш;

🔹хусусий ўқув марказлари рейтингини шакллантириш ҳамда рейтингда юқори ўринни эгаллаганларни рағбатлантириш;

🔹ёшлар орасида касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўрганишни тарғиб қилиш, ушбу йўналишдаги ижтимоий лойиҳалар, кўрик-танлов ва олимпиадаларни ташкил этиш.

Читать полностью…
Subscribe to a channel