pedagoglarga | Unsorted

Telegram-канал pedagoglarga - Oʻqituvchilar uchun

11862

Bizning kanal maktablardagi oʻqituvchilarning muammolarini mutasaddilarga yetkazuvchi koʻprikdir... Admin bilan bogʻlanish: @Pedagoglarga_admin

Subscribe to a channel

Oʻqituvchilar uchun

Сурхондарёдаги мактаб-интернатда ўқувчилар заҳарланиши ортидан жиноят иши очилди

Мактаб-интернатга аутсорсинг хизмати кўрсатган хусусий корхона томонидан истеъмолга яроқсиз бўлган маҳсулотлардан сифатсиз озиқ-овқат тайёрланган.

👉 https://kun.uz/51410226

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

2024-yilning 1-yanvar holatiga ko'ra, O‘zbekistonning demografik ko‘rsatkichlari statistik raqamlarda:

aholi soni – 36,8 mln kishi;
ayollar soni 18,3 mln kishi;
erkaklar soni – 18,5 mln kishi;

shaharda yashovchilar – 18,8 mln kishi;
qishloqda yashovchilar – 18 mln kishi;

nikohlar soni 283,8 mingta;
nikohdan ajralishlar soni – 49,2 mingta.

Umumiy migratsiya:

ko‘chib kelgan – 218,8 ming kishi;
ko‘chib ketgan 233,2 ming kishi.

Shundan, tashqi migratsiya:

ko‘chib kelgan 2,9 ming kishi;
ko‘chib ketgan – 17,3 ming kishi.



"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

#Сўраган_эдингиз
#Menejerlik_sertifikati

❓Menejerlik sertifikatiga o'qish davrida ish haqqi saqlab qolinadimi? Ushbu sertifikatga ega nomzodlarga ustama belgilanadimi?

✅ Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 25-dekabrdagi 681-son qaroriga muvofiq, endi maktab direktorlarining vakant lavozimlariga faqat menejerlik sertifikati mavjud va rahbar kadrlar zaxirasiga kiritilgan nomzodlar orasidan tanlab olinadi.

❗️Bunda maktab direktorligiga nomzod xodimlar ish jarayonidan ajralgan holda o‘qisa ish haqqi saqlanmasligi nazarda tutilgan.

Reja-taqsimot bo‘yicha o‘qiyotgan amaldagi direktorlar esa bepul o‘qiydi va o’quvlarga ishdan ajralgan holda jalb etiladi. Bunda ish haqqi saqlanadi, xizmat safari xarajatlari asosiy ish joyidan qoplanadi.

2024-yil sentabr oyidan boshlab tegishli menejerlik sertifikatini qo‘lga kiritgan:

➖maktab direktorlariga — 50 %;
➖direktor o‘rinbosarlariga — 30 % miqdorida
qo‘shimcha ustama berilishi belgilangan.

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

Афғонистондаги туркманлар мактаби.
Ўзбекистонда яшаб, тўқликка шўхлик қилиб ўқишни истамай, парта ва стулларни синдириб, УСТОЗларни менсимайдиган айрим ношукурларга кўрсатинг. Бизнинг мактабларимизда яратилган имкониятлар билан таққосланг. Шароити йўқ бўлса ҳам, илм олишга қизиқиши бор болаларни кўришсин.
Қолаверса ички низолар, ўзаро келишмовчиликлар ва урушлар туфайли Афғон юрти қай даражага келиб қолганини ҳам билишсин. МУСТАҚИЛЛИК, ТИНЧЛИК, ХОТИРЖАМЛИК , ФАРОВОНЛИК ВА ШУКРОНАЛИК нақадар буюк. неъмат.
@domlajon

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

ХАЙРЛИ ТАШАББУС – ТЕЛЕФОНСИЗ МАКТАБ
Кундалик ҳаётимизнинг бир қисмига айланиб қолган телефон нафақат катталар, балки, ўқувчи ёшларнинг ҳам кўп вақтини олаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Айниқса, дарс пайтида ўқувчиларнинг ҳам, ўқитувчиларнинг ҳам диққатини чалғитиб, таълим жараёнига салбий таъсир кўрсатувчи омиллардан бири телефонлардир.
Шу сабаб, Хоразм вилояти Гурлан туманидаги 6-сон Аниқ фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослашган синфлар мавжуд бўлган умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ташаббусни қўлга олиб “Телефонсиз мактаб” лойиҳасини амалга ошираётгани таҳсинга лойиқдир.
Ўйлаймизки, бу лойиҳа ўқувчиларнинг янада чуқур билим олишига, бўш вақтларини мазмунли ва унумли ўтказишларига хизмат қилади.
Мирзабек ЖАПАҚОВ, Хоразм.

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

Президент Шавкат Мирзиёев мактаб таълими сифатини яхшилаш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о мерах по улучшению качества школьного образования.

#Mirziyoyev #taqdimot #talim #maktablar

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

Oldingi davrda va hozirgi davrdagi oʻquvchilar haqida qiziqarli rolik ishlashibdilar

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

❓Савол: Мен мутахассисман, 2-тоифага ўтмоқчиман. Қайси бирини танлайман?

‼️Жавоб: Бу амалдаги малака тоифасини тасдиқловчи Сертификат сериялари. Сиз булардан ҳеч қайсини танламайсиз! Шу қатор Сизда бўш қолади!


"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

Ўқувчиларга дарс машғулотлари вақтида қўйиладиган талабларни биласизми?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 31 августдаги “Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 282-сонли буйруғида мазкур меъёрлар белгиланган.

Унга кўра дарс машғулотларида:

➡️ тегишли дарслик ва зарур ўқув қуроллари билан иштирок этиш;
➡️ дарсларда ўқув жараёни билан боғлиқ бўлмаган бошқа ишларга чалғимаслик;
➡️ ўқитувчига мурожаат қилмоқчи ёки саволига жавоб бермоқчи бўлганда  қўлини кўтариб рухсат сўраш;
➡️ санитария-гигиена ва техника хавфсизлик қоидаларига тўлиқ амал қилиш.

© xtv_uz

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

Oʻrta maxsus va professional taʼlim tashkilotlari pedagoglarini attestatsiyada ishtirok etish uchun roʻyxatga olish boshlandi

2024-yil 1-yanvardan boshlab: oʻrta maxsus va professional taʼlim tashkilotlari pedagog kadrlarini attestatsiyadan oʻtkazish Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan amalga oshiriladi.

🔸oʻrta maxsus va professional taʼlim sohasi boʻyicha https://pedagog.edu.uz/ platformasi orqali ariza yuborishlari mumkin boʻladi.

Shuningdek, barcha pedagoglar davlat xizmatlari markazlari orqali yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali murojaat qilish imkoniyat mavjud.

Oʻrta maxsus va professional taʼlim tashkilotlari pedagoglari attestatsiyaning:

birinchi bosqichda — pedagog kadrning pedagogik mahorati va psixologik tayyorgarligi;

Ikkinchi bosqichda — oʻquv fani boʻyicha bilim darajasi baholanadi.

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

УСТОЗ

Магистратура талабаларидан бири маъруза охирида менга:

- Доктор! Дарсдаги маърузангизни эшитган пайтимизда уни тушунамиз ва кейинги дарсингизни интизорлик билан кутамиз. Лекин уйга қайтиб, дарсликларни ўқисак, сиз маъруза қилган пайтдагичалик фойда ва руҳиятни топмаймиз, - деди.

Мен унга:
- Асалари асални нимадан олади? - дедим. У:
- Гуллар ширасидан, - деди. Мен:
- Агар сен ўша гулларнинг бирортасидан есанг, таъми қандай бўлади? - дедим. У:
- Аччиқ бўлади, - деди. Шунда мен:
- Устознинг вазифаси мана шудир. Устозлар аччиқ гуллардан ширин ва фойдали асал чиқариш учун миллионлаб гуллар узра айланиб, сўнг талабалар олдига тўплаган шираларининг хулосасини қўйишади, - дедим.
@domlajon

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

#Metodik_qõllanma

📚10-sinf Davlat va huquq asoslari o'qituvchilari uchun Metodik qo'llanma (o'zbek tilida)


"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!
👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

Кимлар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди?

👉 фан номзоди, фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) даражасига ҳамда Олий аттестация комиссияси томонидан берилган катта илмий ходим, доцент ва профессор илмий унвонига эга бўлган педагог кадрлар;

👉 олий малака тоифа (бош ўқитувчи лавозими)га эга бўлганидан сўнг олий малака тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог кадрлар;

👉 педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган педагог ходимлар;

👉 ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагог ходимлар;

👉 педагогик фаолият билан шуғулланаётган пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар;

👉 педагогик фаолият бўйича уч йилдан кам бўлган иш стажига эга педагог кадрлар;

👉 ҳомиладор аёллар, улар ҳомиладор бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;

👉 ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътилларида бўлган аёллар, улар таътилда бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;

👉 педагогик фаолият билан шуғулланаётган уч ёшгача болалари бор аёллар;

👉 узоқ (уч ойдан ортиқ вақт мобайнида) даволанишни ўтаётган педагог кадрлар, улар даволанаётган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин олти ой давомида;

👉 малака тоифаси тўғридан-тўғри берилган ёки бир поғона оширилган педагог кадрларга шу вақтдан бошлаб кейинги беш йил давомида;

👉 республика ва чет эл давлатларига ўқишга, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига юборилган педагог кадрлар;

👉 ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартлар асосида рақобатлаша олмайдиган шахслар учун энг кам миқдордаги иш ўринларига захирага олиб ишга жойлаштирилган педагог кадрлар, бу иш жойларига қабул қилинган кундан бошлаб уч йил давомида.

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 17-сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 6-банди.

@XORAZMLIKLAR kanali👇🏻
http://telegram.me/joinchat/AAAAAFX4R5ZzkvGRQ2m7yw

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2024_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар

❓Савол
: Тўловни ИНВОЙС рақами орқали қилинг дейишяпти. ИНВОЙС рақамини қаердан олиш мумкин?

❗️Жавоб:
ИНВОЙС рақами тўлов хабарномаси (квитанция)да ёзилган бўлади.

📍Тўлов хабарномаси (квитанция)ни ҳар бир педагог шахсий кабинетидан юклаб олиши мумкин.

📍Шахсий кабинет мурожаати муваффақиятли юборилган педагоглар учун очилади.

📍Шахсий кабинетга мурожаат юборишда ишлатилган телефон рақамига юборилган логин ва пароль орқали кирилади.

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!
👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

⚡️БУГУН 17 январь – Халқаро устозлар куни

Ҳар бир инсоннинг ҳаётда, илм ёки касб-ҳунар йўлида устози бўлади. Устоз бу йиллар давомида тўплаган тажрибаси, билим ва маҳоратини шогирдига ўргатадиган, шогирдининг ютуқларидан қувонадиган, отадай улуғ шахс. Бугун ана шундай инсонларнинг байрами – Халқаро устозлар куни экан.

❗️Бизга илм берган, билмаганларимизни ўргатган устозларимизни бугунги байрамлари билан табриклаб, уларга миннатдорлик билдириб қўямиз.

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligining 2023-yil 20-dekabr kungi "Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi markaziy apparati tarkibiy boʻlinmalari, hududiy maktabgacha va maktab ta’limi bo‘linmalari nizomlari hamda umumiy oʻrta ta’lim muassasalari xodimlarining lavozim yoʻriqnomalarining yangi tahririni tasdiqlash toʻgʻrisida" gi 565-sonli buyrug'i

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

Энди фарзандингиз бесабаб дарс қолдирса 1.7млн сўмгача жарима тўлашингиз мумкин.

Видеони барча ота оналарга юбориб қўямиз.

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

#Premyera
#Ijtimoiy_rolik

⚡️Xalq xizmatchisi

Prezident huzuridagi Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi "Xalq xizmatchisi" nomli ijtimoiy rolikni taqdim etadi.

Rolikda og‘ir ijtimoiy muhitdan ilmi va mehnati bilan chiqib, davlat xizmatiga ishga kirgan, odamlarning duosini olayotgan xalq xizmatchisi ichki kechinmalari, og‘riqlari, armonlari va maqsadlari aks etgan.

Bugun davlat xizmatida qahramonimizga o‘xshagan kadrlar juda ko‘p. Har biringizni qadrlaymiz.Toki bugun davlat xizmatchisi bo‘lish qanchalik sharafli yo‘l ekanligini anglagan ekansiz, O‘zbekiston taraqqiyot yo‘lidan dadil boradi.

Yoshlarimizga, davlat xizmatchilarimiz va keng jamoatchilikka tomosha qilish tavsiya etiladi.


"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

#malaka_toifasi

📣📣 Pedagoglar uchun muhim eslatma!

2022-yilda ta’lim tashkilotlarida 15 yillik uzluksiz ish stajiga ega bo‘lganligi uchun navbatdagi-majburiy attestatsiyadan ozod qilingan oliy malaka toifali (bosh o‘qituvchi lavozimidagi) pedagog kadrlar joriy yilgi navbatdagi-majburiy attestatsiyalarga jalb qilinmaydi.

➖ O‘zbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar to‘g‘risida”gi Qonunining 41-bandiga asosan normativ-huquqiy hujjatlar orqaga qaytish kuchiga ega emas va ular amalga kiritilganidan keyin yuzaga kelgan ijtimoiy munosabatlarga nisbatan qo‘llanilishi ko‘rsatib o‘tilgan.

⚡️ Shu munosabat bilan, O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 2-avgustdagi 425-sonli qarori bilan pedagog kadrlarini attestatsiyadan o‘tkazish tartibi to‘g‘risidagi Nizomga kiritilgan o‘zgartirishlar 2022-yilning 2-avgustiga qadar 15 yil uzluksiz ish stajiga ega bo‘lgan hamda oliy toifaga ega (bunda oliy toifaga ega bo‘lganlik davri muhim emas) bo‘lgan pedagoglarga nisbatan tatbiq etilmasligini hamda mazkur masala bo‘yicha O‘zbekiston Respublikasi Xalq ta’limi vazirligining 2022-yil 12-sentabrdagi 03-03/1-4619-son xati hozirgi kunda ham o‘z kuchida ekanligini ma’lum qilamiz.

❗️ Bu haqida vazirlikning ijtimoiy tarmoq sahifalarida ham o‘z vaqtida rasmiy munosabat berilgan.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 17-sentabrdagi 572-son qarori bilan tasdiqlangan “Maktabgacha, umumiy o‘rta, o‘rta maxsus, professional va maktabdan tashqari ta'lim tashkilotlari pedagog kadrlarini attestatsiyadan o‘tkazish tartibi to‘g‘risida”gi Nizomda navbatdagi majburiy attestatsiyaga jalb etilmaydigan pedagoglar ro‘yxati keltirib o‘tilgan.

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

Ахборот 24 | Мактаб таълими сифатини яхшилаш бўйича таклифлар кўриб чиқилди
#26jan #uzbekiston24


"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

Диққат фейк, фирибгарлардан огоҳ бўлинг!

Ҳозирги кунда фирибгарларнинг интернет тармоғидан сохта телефон рақамлари орқали фуқароларга қўнғироқ қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бунда фирибгарлар Марказий банк ходими сифатида ўзини таништириб, фуқароларнинг ишончига киришга уринмоқда.

Бундан ташқари, фирибгарлар Telegram ижтимоий тармоғида Марказий банк номидан очилган “Markaziy_Banki_uz” сохта каналида фуқароларга онлайн кредитлар таклиф этиб, уларнинг банк карталарига оид маълумотларини қўлга киритиш орқали банк картасидаги пул маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари кузатилмоқда.

Марказий банк бу каби хабар ва фойдаланувчига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилади.

❗️Марказий банк фуқароларга қуйидаги маълумотларни эслатиб ўтади:

▪️Марказий банк жисмоний шахсларга кредитлар ажратмайди ва молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланмаслигини ёдда тутинг.

▪️Фуқаролардан ушбу хабарларга эътибор қаратмаслик ва банк карталари маълумотларини учинчи шахсларга бермаслик, ҳеч қандай ҳаволага кирмаслик сўралади.

▪️Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш жараёнида регуляторнинг тармоқлардаги верификацияланган саҳифаларидан фойдаланиш тавсия этилади.

@bankmijoz

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

O‘quvchini jazolashning dunyo tajribasi.


@domlajon
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU


https://telegra.ph/%D0%8E%D2%9AUVCHINI-ZHAZOLASHNING-DUNYO-TAZHRIBASI-11-23

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

Тошкентда телефондан кўп фойдаланадиган ўқувчилар қандай касалликлардан азият чекиши маълум бўлди

Ўқувчилар орасида эндокрин тизим, овқатланиш ва метаболик касалликлар билан боғлиқ шикоятларга эга болалар ўртача 41 фоизни ташкил этади.

👉 https://kun.uz/34033278


"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

📌 Emaktab.uz da o'quvchilarni davomat qilish bo‘yicha eslatma

S
– sababsiz darsda qatnashmadi;
DQ – uzrli sabab bilan darsda qatnashmadi;
K – betobligi sababli darsda qatnashmadi;
KQ – darsga kechikib keldi;
M-surunkali dars qoldirish

Fan o'qituvchilar tomonidan qo'yiladigan ta'lablar!
S
– sababsiz darsda qatnashmadi;
KQ – darsga kechikikib keldi;

🧠 Eslab qolish oson bo‘lishi uchun quyidagilarni tavsiya qilamiz:

N
- noma'lum;
DQ - dars qoldirdi;
K - kasal;
KQ - kechga qoldi;


"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

‼️Аттестацияда иштирок этиш учун мурожаат юбориш 1 мартга қадар қадар давом этади!

📌 Ҳар бир вилоят марказида, яъни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бошқармаларида мурожаатларни ўрганиш бўйича ИШЧИ ГУРУҲЛАР фаолият олиб бормоқда.

📌 Навбатдаги-мажбурий аттестацияда иштирок этиш учун юборилган мурожаатлар юборилган кундан бошлаб бир ой муддат ичида ўрганиб чиқилади.

📌 Навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиш учун юборилган мурожаатлар эса тўлов қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида ўрганиб чиқилади.

📌Навбатдан ташқари аттестация учун тўлов қилинмаса, мурожаатлар электрон базада кўринмайди ва ўрганиб чиқилмайди.

📌Мурожаатнинг ўрганиш натижалари билан педагоглар ўзларининг шахсий кабинетинлари орқали танишиб чиқишлари мумкин.

📌Педагог кадрлар аттестацияси ёки мурожаат юбориш жараёнлари бўйича саволларингиз бўлса, ҳудудлардаги
ИШЧИ ГУРУҲЛАРИГА мурожаат қилишингиз мумкин!

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

Сурхондарёдаги мактаб-интернатда 32 нафар ўқувчи заҳарланган бўлиши мумкин

Уларда кўнгил айниши, ошқозон ва қоринда оғриқлар кузатилган. Шундан сўнг, туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган.

👉 https://kun.uz/07161576

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

🌹Hali shunday kun keladi....
Hovuchingizdagi duolaringiz ijobatidan yum-yum yiģlaysiz.

🌹 Hali shunday kun keladi,sabringizga tasanno aytasiz.
Chunki orzularingiz ushaladi.

🌹Hali shunday kun keladi,sizni qòl bilan kòrsatganlar,sizga qarsak chalishadi...

🌹Hali shunday kun keladi,daromadingiz kengayib,òzingiz òylamagan ulkan saxovatli ishlarni boshlaysiz!

🌹Hali shunday kun keladi,
Allohim "Bòl" deydi va hammasi bòladi....

Ha qadrligim, hammasi bòladi,shunga ishoning!!!😊


"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!
👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

#сўраган_эдингиз

Malaka imtihonlaridan nodavlat ta’lim tashkilotlari o‘qituvchilari ham o‘tadimi?

❗️ Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 17-sentabrdagi 572-son qarori bilan tasdiqlangan “Maktabgacha, umumiy o‘rta, o‘rta maxsus, professional va maktabdan tashqari ta’lim tashkilotlari pedagog kadrlarini attestatsiyadan o‘tkazish tartibi to‘g‘risida”gi Nizomda pedagog kadrlarning attestatsiyasini tashkil etish va o‘tkazish tartibi belgilangan

➖Nizom talablariga ko‘ra, attestatsiyaga ta’lim tashkilotlarining oliy ma’lumotli pedagog kadrlari jalb etiladi

➖Xususan, nodavlat maktabgacha, umumiy o‘rta, o‘rta maxsus, professional va maktabdan tashqari ta’lim tashkilotlarining pedagog kadrlari o‘z xohishiga ko‘ra navbatdan tashqari attestatsiyadan o‘tishlari mumkin

👉 Ma’lumot uchun: pedagog kadrlarning malaka toifalari (lavozimlari) boshqa ta’lim tashkilotlariga, ta’lim tashkilotlarining bir turidan boshqasiga yoxud nodavlat ta’lim tashkilotidan davlat ta’lim tashkilotiga ishga o‘tganda saqlab qolinadi

@Pedagoglarga

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

#сўраган_эдингиз

❓Men 2020-yilda o‘tkazilgan majburiy attestatsiya imtihonlarida qatnashganman. Pedagoglar har 5 yilda malaka sinovlarida qatnashishidan xabarim bor. Ammo maktabimiz direktori o‘rinbosari bu yildan yangi tartib joriy etilayotgani, shuning uchun men ham attestatsiyadan o‘tishim kerakligini aytyapti. Shu to‘g‘rimi?

❗️Yo‘q, maktab rahbariyatining bu talabi o‘rnatilgan tartibga mos emas.

✅ Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 17-sentabrdagi 572-son qarori bilan tasdiqlangan "Maktabgacha, umumiy o‘rta, o‘rta maxsus, professional va maktabdan tashqari ta’lim tashkilotlari pedagog kadrlarini attestatsiyadan o‘tkazish tartibi to‘g‘risida"gi Nizomda bu haqida aniq yozib qo‘yilgan.

Unga ko‘ra, Maktabgacha va maktab ta’limi tizimidagi pedagog kadrlar har besh yilda bir marta navbatdagi majburiy attestatsiyadan o‘tkaziladi.

➖Ilgari attestatsiyadan o‘tmagan ishga yangi qabul qilingan pedagog kadrlarga yoki oliy ta’lim tashkilotlarini bitirib birinchi bor ishga kirgan pedagog kadrlar kasbiy faoliyatiga uch yil to‘lgandan so‘ng navbatdagi majburiy attestatsiyadan o‘tkaziladi.

Agar pedagog kadrlar o‘z xohishiga ko‘ra navbatdan tashqari attestatsiyada ishtirok etgan holda mavjud malaka toifasini oshirishni istasa, navbatdagi attestatsiya jarayonlarida o‘z ixtiyorlari bilan ishtirok etishlari mumkin. Bu bo‘yicha hech qanday cheklovlar yo‘q.

Eslatma: Pedagog kadrlarning majburiy attestatsiyaga o‘z muddatida jalb etilishi uchun pedagog kadr faoliyat ko‘rsatayotgan ta’lim tashkilotining rahbari shaxsan javobgar hisoblanadi.

Vazirlikning rasmiy sahifalariga ulanish
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

Хатирчида директор ўринбосари икки ўқувчини уриб, жароҳат етказди

Ушбу ҳаракатлари учун “завуч”га маъмурий иш қўзғатилган ҳамда ҳужжатлар судга юборилган. Расмийларга кўра, директор ўринбосари айни пайтда меҳнат таътилида, тегишли чора у ишга қайтгач кўрилади.

👉 https://kun.uz/47626739


"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…
Subscribe to a channel