platformauzb | Unsorted

Telegram-канал platformauzb - platforma.uz

27503

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! @platformauzb Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin

Subscribe to a channel

platforma.uz

Дам олиш кунлари Бўстонлиқ ва Паркент туманларига борадиган йўлда транспорт воситаларининг ҳаракатланиш йўналиши вақтинча ўзгарди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Тошкентдан Хивага 7 соатда етиб борувчи тез юрар поезд қатнови йўлга қўйилади

"Ўзбекистон темир йуллари" ва Hyundai Rotem ўртасида 6 та тез юрар электропоездлар етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди.

Бунинг учун Жанубий Корея томони 35 йилга 185 миллион евро кредит ажратади.

Электропоезд "Жалолиддин Мангуберди" деб номланади. Ушбу поездлар "Тошкент - Урганч  - Хива" йўналишида қатнайди. Тошкентдан Хивага 7 соатда етиб боради.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Сардор Умрзоқов: Оддий одамлар қатори Ҳаж бажаргани келдим

Сардор Умрзоқов айни дамда Саудия Арабистоннинг Макка шаҳрида Ҳаж амалини бажаришга тайёргарлик кўрмоқда. У бугун ўзбекистонлик зиёратчилар жойлашган Al Ayam Elite меҳмонхонасига борган. У ерда Умрзоқов “Оддий одамлар қатори Ҳаж амалини бажаргани келдим”,-деган. Уни Муфтий Нуриддин Холиқназаров кутиб олган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўзбекистонлик ёшлар билан селфи тушаётган Жанубий Корея Президенти

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Россияликлар оммавий равишда маблағларини долларга айлантиришмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Москвада доллар 2 баробар қимматлади. Ўзбекистонда ҳам доллар ошиш эҳтимоли юқори

Москвадаги валюта айрибошлаш шохобчаларида нақд доллар курси 200 рублгача кўтарилгани таъкидланмоқда.

РБК хабарига кўра, Москва валюта айирбошлаш шохобчаларининг баъзиларида долларнинг энг юқори қиймати маҳаллий вақт билан соат 19:15 ҳолатига кўра 200 рублга кўтарилган.

Шу билан бирга, Москвадаги бир қатор айирбошлаш шохобчаларида евро сотиб олиш курси ҳам ошган – 160 рублгача.

13 июндан бошлаб Москва биржаси АҚШ санкциялари туфайли доллар ва евродаги савдоларни тўхтатади.

PS. Ўзбекистонда ҳам доллар ошиш эҳтимоли юқори. Чунки Россия иқтисодиёти билан боғлиқ жиҳатларимиз кўп.  Бундан, энг биринчи навбатда, мигрантларимиз катта жабр кўради.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Юн Сок Ёль, Корея Республикаси Президенти:

— Бир пайтлар мутлақ қашшоқ мамлакат бўлган Корея Республикаси ташқи дунёга очилиш, иқтисодиётини либераллаштириш ва халқаро ҳамжамият билан яқин ҳамкорликда коррупцияга қарши курашиш орқали иқтисодий ва ижтимоий тараққиётга эришди. Ушбу тажрибага асосланиб, Корея Республикаси Ўзбекистоннинг ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди ҳамда бундан кейин ҳам республикани ижтимоий-иқтисодий ва демократик ривожлантиришда мамлакатингиз билан алоҳида стратегик шерик сифатида яқиндан ҳамкорлик қилади,
дея таъкидлаган Корея Республикаси Президенти "Дунё" ахборот агентлигига берган интервьюсида.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Москва биржаси доллар ва еврода савдоларни тўхтатди

АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни эълон қилди. Москва биржаси чоршанба куни АҚШ Ғазначилиги уни санкциялар рўйхатига қўшганидан кейин доллар ва еврода савдони тўхтатишини эълон қилди.

Шунингдек, Россия валюта бозорида доллар савдосида воситачилик қилувчи Миллий клиринг маркази ва Миллий ҳисоб-китоб депозитарийси ҳам санкцияларга тортилди.

Биржа хабарида келтирилишича, 13 июндан бошлаб «Валюта бозори ва қимматбаҳо металлар бозорида АҚШ доллари ва евро мустасно ҳолатда барча инструментлар бўйича савдолар амалга оширилмоқда».

Худди шундай чекловлар АҚШ доллари ва еврода ҳисоб-китоб қилинган дериватив воситалар бўйича ҳисоб-китоблар тўхтатилган фонд ва пул бозорларига ҳам татбиқ этилади.

Россия Марказий банки биржадан ташқари бозорда доллар ва евро билан операцияларни амалга оширишда давом этишини қайд этди.

«Компаниялар ва жисмоний шахслар Россия банклари орқали АҚШ доллари ва еврони сотиб олиш ва сотишда давом этишлари мумкин. Фуқаролар ва компанияларнинг ҳисобварақлари ва депозитларидаги АҚШ доллари ва евродаги барча маблағлар хавфсиз бўлиб қолмоқда. Фуқаролар ва ташкилотларнинг АҚШ доллари ва евродаги омонатлари ва ҳисобварақлари учун Россия банки томонидан ўрнатилган маблағларни чиқаришнинг аввалги тартиби сақланиб қолади», — дейилади хабарда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Тошкентда Қурбон ҳайити намози 16 июнь куни 05:10 да ўқилади

Республиканинг бошқа ҳудудларида эса ушбу намоз вақтлари қуйидагича:

🔸Андижон вилояти  05:00;
🔸Наманган вилояти  05:00;
🔸Фарғона вилояти  05:00;
🔸Тошкент вилояти  05:15;
🔸Сирдарё вилояти  05:15;
🔸Жиззах вилояти  05:15;
🔸Самарқанд вилояти  05:20;
🔸Сурхондарё вилояти  05:20;
🔸Қашқадарё вилояти  05:25;
🔸Навоий  вилояти  05:25;
🔸Бухоро вилояти  05:30;
🔸Хоразм вилояти  05:45;
🔸Қорақалпоғистон Республикаси  05:50.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Нега одамлар жазирамада иссиқ чой ичади? Бу қанчалик тўғри?

☕️Чой – ўзбек халқининг севимли ичимлиги. Йилнинг қайси мавсуми бўлмасин, ҳатто ёзнинг иссиқ кунларида ҳам чой ичишни канда қилмайди.

❓Хўш, бу қанчалик тўғри? Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати шу ҳақда мутахассисга юзланди.

— Ёзнинг иссиқ кунларида иссиқ чой ичиш организмнинг ички ҳароратини мувозанатлашга ёрдам беради, — дейди Юнусобод туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Шоира Абдусаттарова. — Иссиқ чой ичганда тана терлаш орқали ўз-ўзини совитади ва бу салқинликни ҳис қилишга олиб келади.

🫖 Иссиқ чойнинг кўплаб фойдалари бор, жумладан:

🍵Чой антиоксидантлар билан бойитилган, бу эса ҳужайраларни зарарли моддалардан ҳимоя қилади ва қариш жараёнини секинлаштиради.

🍵Иссиқ чой ҳазм қилишни яхшилашга ёрдам беради ва бу жараённи енгиллаштиради.

🍵Кўплаб чой турлари тинчлантирувчи таъсирга эга бўлиб, стресс ва асабийликни камайтиради. Масалан, мойчечакли чой уйқуни яхшилашга ёрдам беради.

🍵Занжабил чойи иммун тизимини мустаҳкамлайди, совқотиш ва инфекцияларга қарши курашади.

🍵Чой юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшилаб, қон босимини пасайтиради.

🍵Баъзи чойлар метаболизмни тезлаштиради, бу эса озишга кўмаклашади.

🍵Иссиқ чой организмдаги оқсилларни яхши ютилишини таъминлайди ва танага озиқ моддаларни яхшироқ сингдиришга ҳисса қўшади.

☀️ Ёз чилласида иссиқ чой ичишнинг баъзи зарарли томонлари ҳам бор:


😓 Агар одамни тез-тез уйқу бузилиши, жиғилдон қайнаши, қорин оғриғи, бош айланиши безовта қилса, эътиборини истеъмол қилаётган чой миқдори ва турига қаратиши зарур. Ичимлик таркибида юқори миқдордаги кофеин уйқусизликка сабаб бўлиши ва ўрганиб қолишга олиб келиши мумкин.

🤷🏻‍♂️ Иссиқ ичимликлар баъзи одамлар учун ҳазм қилиш муаммоларини келтириб чиқариши эҳтимоли ҳам бор. Ичимлик таркибидаги ошловчи моддалар қонда темир концентрацияси пасайишига ҳамда ҳазм қилиш йўлларининг шикастланишига сабаб бўлади.

🫗Чой — пешоб ҳайдовчи ичимлик, у организмдаги суюқликни чиқариб юборади. Шу боис ҳаддан ташқари иссиқ чой ичиш танани сувсизлантириши мумкин.


💯 Шундай экан, ёз ойларида иссиқ чой ичишдан аввал организмнинг ўзига хос хусусиятлари, касалликларга мойиллиги, табиий эҳтиёжларини ҳисобга олиш муҳим.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Кўпчилик "сиёсий маданият" деганда нимани тушуниш керак, дея савол беради, баъзан.

Голливуд актрисасининг глобал дунё етакчилари ва бунда юз бераётган адолатсизликларга билдирган муносабати масалан, ўша айтаётганимиз "субмаданият"га яхши мисол бўлиши мумкин.

Сиёсий маданиятсизликни эса ортиқча шарҳлаш шарт эмас, назаримда. Чунки биз унинг ичида яшаётирмиз. Мисол учун, биздаги Жоли тоифасидаги қавмнинг ижтимоий тафаккуриниям, маданиятиниям биз яхши биламиз: ким ким билан юради, ким кимнинг фарзанди ёки аксинча, ким қайси брендда ич кийим кияди, ўйнашлар ва пинҳона "харамлар"... Хуллас, ғийбатлар, фисқу фужурлар билан "безанган" манзара... Шон-шуҳратга, мол-дунёга, ордену медалларга ўчлик...

Биз моҳиятан, колониал мерос-қуллик ва мутеълик руҳиятидан ҳали чиқиб кета олмадик. Сиёсий маданият эса руҳи озод, эркин тафаккурли жамиятларда шаклланади!

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Президент Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади. 

Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, масъул вазирлик ва идораларга муборак Қурбон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, юртдошларимиз учун муборак Қурбон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратиш топширилди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

“Hisorak” suv omborida yuzaga kelgan holat to‘g‘risida ma'lumot

Bugun, 10-iyun kuni Qashqadaryo viloyati Shahrisabz tumanida joylashgan “Hisorak GES” UK boshqarmasiga qarashli “Hisorak” suv ombori to‘g‘onining chap tarafidan qo‘shimcha tunnel ochish maqsadida olib borilayotgan muhandislik texnik tadbirlari vaqtida suv sizib chiqishi holati kuzatilgan.

Avariya oqibatini bartaraf etish maqsadida "Oʻzbekgidroenergo" AJ boshqaruvi raisi rahbarligida viloyat Hokimi, FVB, IIB boshliqlari va boshqa mutasaddi tashkilotlardan iborat tezkor shtab tuzilib, maxsus texnikalar yordamida barcha zarur muhandislik tadbirlar olib borilmoqda.

Vaziyat Favqulodda vaziyatlar vazirlgi nazoratida. Suv omboriga shikast yetmagan.

Hodisa oqibatida tan jarohati olgan va halok boʻlganlar yoʻq.

Hurmatli fuqarolar ortiqcha xavotirga oʻrin yoʻq. Vaziyat toʻliq nazoratga olingan.
FVV

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ижтимоий тармоқларда "Ҳисорак"дан сув отилиб чиқаётгани акс этган видеолар тарқалмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Нидерландияда ўт ўчириш машинасининг ҳаракатланиши ва автомобилни бошқариш маданияти...

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Қорақалпоғистондаги тўйда йўл талашиб, автомобилларга шикаст етказган ҳайдовчилар қамалди

Жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳри суди 13 нафар иштирокчига тааллуқли маъмурий ишни кўриб чиқди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Рублнинг қадрсизланиши сўмга ҳам салбий таъсир кўрсатади

Ўзбекистонга пул ўтказмаларининг 68 фоизи Россия ҳиссасига тўғри келади.

"Reuter" агентлиги хабарига кўра, АҚШнинг янги санкциялари ҳақидаги янгиликдан сўнг, баъзи банклар дарҳол доллар курсларини кўтарди. Норвик банки 1 долларни 50 рублга сотиб олишини, лекин 1 долларни 200 рублга сотишини маълум қилди. Аммо бироздан сўнг ставкаларни 88,20/97,80 га ўзгартирди. Бу вақтда Сifra Bank долларни 89 рублдан сотиб олиб, 120 рублдан сотаётган эди. Бошқа йирик банклар сотиб олиш ва сотиш курсларини 6-7 рубллик фарқ билан белгилади.

Мутахассислар фикрича, Россия рубль курсини барқарор ушлаб туролмайди. Мамлакат расмий захираларининг ярми музлатиб қўйилган, Россияга етакчи валюталарни олиб кирувчи барча каналлар ёпилди. Бундай шароитда рублни қадрсизланишдан ҳеч ким тўхтатиб қололмайди.

"Reuters" агентлигининг ёзишича, россияликлар пулларини долларда сақлашни афзал кўради ва банклардан фаол равишда доллар сотиб олади. Чунки, Россия аҳолиси равишда долларни ишончли ва барқарор валюта, деб билади.

Россия молия бозоридаги беқарорлик сўмга ҳам салбий таъсирини кўрсатмоқда. Жорий йилнинг 25 апрель санасида Марказий банки раиси Мамаризо Нурмуродов Ўзбекистонга Қозоғистон ва Россиядан амалга ошириладиган пул ўтказмалари миқдори биргаликда 84 фоизгача камайганини маълум қилган эди.

Россиядан келадиган пул ўтказмалари улуши умумий пул ўтказмаларининг 68 фоизини ташкил этиб, ўтган йилгига нисбатан анча камайган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Вазир ўринбосари 7 та давлат корхонасидан бир неча 100 миллионлаб ойлик оларкан

Generallissimusнинг ёзишича, бир вазир ўринбосари

—"HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI" AJ
Эксперт

—"ISSIQLIK ELEKTR STANSIYALARI" AJ
Специалист

—"NAVOIYURAN" DK
Эксперт

—"OZBEKGIDROENERGO" AJ
Кузатув кенгаши

—"O
ZBEKISTON MILLIY ELEKTR TARMOQLARI" AJ
Специалист

—"OZKIMYOSANOAT" AJ
Специалист - По договору

—"O
ZTRANSGAZ" AJ
член экспертно- аналитической группы.

Бу амалдорнинг кимлигини айтишдан бизга фойда йўқ, чунки бунақа амалдор битта эмас, буни тартибга солиш керак!

Бир киши бир вақтнинг ўзида бунча жойда ишлай олмайди ва бунча вазифани бажара олмайди. Фақат маъмурий ричаглардан фойдаланган ҳолда давлат корхоналарини сўриб ётади.

Айниқса, бу амалдорларнинг корхоналарда қилаётган лоббисидан тушаётган пулларга эьтибор қаратиш керак. Пул оқими чет элга ҳайдалмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

💻Yandex Maps’дан API вебинари

Вебинарга қўшилинг ва Yandex Maps’нинг API ва SDKдан фойдаланиш орқали бизнес самарадорлигини қандай оширганлиги ҳақида билиб олинг.

Сана: 19 июнь
Вақт: 15:00 Тошкент вақти
Давомийлик: 1,5 соат


Дастур кимлар учун фойдали бўлади?

✅Чакана савдо соҳасидаги мутахассислар ва компания эгалари;
✅Электрон савдо вакиллари;
✅Логистика, молия, телекоммуникация ва кўчмас мулк соҳасидаги профессионаллар.

Спикерлар:
Антон Токбулатов, Роман Шапов ва Александр Тармолов барча саволларингизга жавоб беришади ва Yandex Maps тажрибасида API’дан фойдаланишнинг энг яхши амалиётлари ҳақида гапириб беришади.

📲Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш.

📌Тадбирдан олдин уланиш ҳаволаси юборилади.

Читать полностью…

platforma.uz

🔥 "Ялангтўш Баҳодир" тарихий фильмини юртдошларимиз ҳайрат билан қарши олдилар

“Ялангтўш Баҳодир" фильмини томошабинлар ва мутахассислар олқишлар билан кутиб олишди.

Буни кинотеатрлардаги мухлислар оқимидан ҳам билиб олса бўлади. Интернет тармоқларида ҳам фильм ҳақида фақат ижобий фикрларни эшитасиз.

👍 Фильмни албатта кинотеатрда томоша қилинг. Ишонаверинг, бундай даражадаги фильм ўзбек киносида илк бор!

Читать полностью…

platforma.uz

ДХХ Тошкент шаҳри, Андижон ва Фарғона вилоятларида ҳаж зиёратига ноқонуний юборишни ваъда қилган шахсларни ушлади

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

ОТМларга тест синовлари 14 июлдан бошланади

2024-2025 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 2024 йил 14 июлдан 28 июлга қадар ўтказилиш режалаштирилмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

"Насаф", "Шарқ", "Ўзбекистон" поездлари чипта нархлари 25 фоизга оширилади

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ 2024 йилнинг 1 июль санасидан маҳаллий йўналишлардаги йўловчи поездлар — "Насаф", "Шарқ", "Ўзбекистон" поездлари чипта нархларининг тариф қисми 25 фоизга оширилишини маълум қилди.

Мисол тариқасида, 12, 4-сонли "Тошкент — Қарши» йўналиши аввалги нархлари:
эконом — 150 600, бизнес 218 244 сўм. Ҳозирги нарх: эконом — 178 250, бизнес — 262 805 сўмни ташкил қилмоқда.

Йўловчи поездларда қўшимча сервис хизматларини жорий этиш, уларни янада ривожлантириш, йўловчи вагон паркларини янгилаш, модернизация қилиш, янги электропоездларни харид қилиш, вокзалларни замон талабларига мослаштиришни ҳисобга олган ҳолда чипталар нархига ўзгартиришлар киритилмоқда, дейилади АЖ изоҳида.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

ДХХ: прокурор, терговчи, суриштирувчи, адвокат ва бошқаларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди

Жиззах вилояти прокуратурасининг бўлим прокурори 1000 АҚШ доллари ва 1 дона “Samsung Galaxy S24 Ultra” русумли телефон аппаратини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Тошкент шаҳар Яккасарой туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси ва 2 нафар суриштирувчиси 7 минг АҚШ доллари олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланди.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фирибгарлардан бири, яъни, 1970 й.т. шахс сўралган пул маблағини олган вақтида ушланди.


Наманган шаҳридаги адвокатлар ҳайъати адвокати 8 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ижтимоий тармоқларда   “Ҳисорак” сув омбори билан боғлиқ ҳолат ҳақида ёлғон хабарлар тарқатган фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Жорий йил 10 июнь куни  Шаҳрисабз туманидаги  “Ҳисорак” сув омбори ҳақида интернет ижтимоий тармоғида баъзи фуқаролар ёлғон ахборот тарқатиб, одамларнинг тинчини бузиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига  зарар етказилишига сабабчи бўлган.

Мазкур ҳолат бўйича  Шаҳрисабз туманида яшовчи  Д.У., Н.А. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг  244 прим 6-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, - Қашқадарё ИИБ.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

​​"Ипотека банк" Бошқарув Раиси ўзгарди

Ипотека-банк Бошқарув Раиси лавозимига Сандро Ретваладзе тайинланди.

Ушбу лавозимда ишлаб келаётган Элёр Иномжонов банк бошқарув раиси ўринбосари лавозимига тайинланиши кутилмоқда.

Сандро Ретваладзе ҳозирда ОТП банкда (Россия) ишлаб келаётган эди. У 2020 йилда ТБС Банк Ўзбекистон бошқарув раиси лавозимида ҳам ишлаган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

❗️“Ваҳимага ўрин йўқ!”

“Ҳисорак” сув омбори билан боғлиқ хабарлар юзасидан Шаҳрисабз тумани ҳокими Ҳасанов Самад Ахатиллаевич ва Қашқадарё вилояти ФВБ раҳбари Мирзаев Фарход Мирзаевич сув омбори ёнидан видеомурожаат қилиб, ҳолат юзасидан тушунтириш беришди. Масъуллар аҳолидан ваҳимага берилмасликни сўраб, бунга ҳеч қандай асос йўқлигини маълум қилди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

"Ҳисорак" сув омбори қуйи ҳудудида яшаётган аҳоли эвакуация қилинаётгани айтилмоқда.

Ушбу ҳодиса ҳақида ҳозиргача расман маълумот берилгани йўқ.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Айтишларича, бугун - 10 июнь куни Шаҳрисабз туманидаги
"Ҳисорак" сув омбори тўғонининг чап тарафидан янги қўшимча туннель очаётган
пайтда ёриқ пайдо бўлган.

Манбага кўра, пайдо бўлган ёриқдан 40 метр баландликда сув мавжуд бўлиб, ҳозирги вақтда ундан секундига 80 литр сув оқиб чиқмоқда.

Айни пайтда содир бўлган холатни бартараф этиш учун "Ўзбекгидроэнерго” АЖ
бошқаруви раиси раҳбарлигида тегишли идоралардан иборат штаб ташкил этилган.

Аварияни бартараф этишга жами 50 га яқин оғир-муҳандислик ва махсус техникалар ва 160 дан ортиқ ишчи ходим жалб этилгани айтилмоқда.

Расмий ахборотни кутиб қоламиз.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ҳеч ўзингизга савол бериб кўрганмисиз: нега бизда «голландский» ҳосил йўқ? Голландча ҳосил олиш учун, биринчи навбатда қишлоқ хўжалигига эътибор ҳам ундан кам бўлмаслиги керак.

Agro Invitro лойиҳаси Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида ана шундай инқилоб ясайдиган лойиҳа бўлиши кутилмоқда. Марказий Осиёда ягона ушбу лойиҳанинг асосий мақсади ҳосилдорлиги юқори, экспортбоп кўчатлар етиштириш ва юртимизда мева-сабзавотларни янги, серҳосил навларини кўпайтиришдан иборат. 5 авлод технологияси бўйича барпо қилинган иссиқхона дунёда бешинчи ҳисобланиб, унинг ноёблиги энергия тежамкорлигида дейиш мумкин. Иситишда 30 фоиз, совитишда 70 фоиз тежамкорликка эришилади.

Лойиҳанинг яна бир уникаллиги унинг вирус ва бактериялардан холи эканлигида. Кўчатларни суғоришда ҳам вирус ва бактериялардан тозаланган сувдан фойдаланишади. Ҳосилдорлик одатий ҳосилдорликдан бир неча баравар юқори бўлади. Бу каби ноёб лойиҳалар бизга жуда ҳам керак. Умид қиламизки, Agro Invitro Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида янги бир босқични бошлаб беради.

Читать полностью…
Subscribe to a channel