Йўл харакати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Ҳукумат қарори билан киритилган ўзгартиришларга кўра:
➖ Йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан йўналишли жамоат транспорти воситалари ҳаракатланиши мумкин ва бошқа транспорт воситалари ушбу йўлакда ҳаракатланиши тақиқланади, бундан тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари мустасно;
➖ Йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган, тасмаси бор йўлда ҳаракатланиши тақиқланган транспорт воситалари ушбу йўлдан фақат ёндош ҳудудга кириш ёки чиқиш мақсадида ёндош худуднинг кириш ёки чиқиш жойидан 50 метр масофада узуқ-узуқ чизиқли жойгача ёхуд яқин масофадаги узуқ-узуқ чизиқли жойгача ҳаракатланиши мумкин.
Бунда транспорт воситаси ушбу йўлакда ҳаракатланиб келаётган йўналишли транспорт воситаси ҳаракатига тўсқинлик қилмай, унга йўл бергандан сўнг ёндош ҳудудга кириш ёки чиқиш ҳаракатини амалга оширишига рухсат этилади.
@platformauzb
Кечаги теледебат жуда қизғин ва баҳс-мунозараларга бой ўтди. ХДП вакили “Миллий тикланиш” партиясини танқид қилиб, партиянинг олдин “Саноат сиёсати асослари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга ваъда берганини эслатди. Унинг сўзларига кўра, бу лойиҳа нафақат ишлаб чиқилмаган, балки парламент муҳокамасигача ҳам етказилмаган.
“Миллий тикланиш” вакили Нодир Тилаволдиев бунга жавобан, ХДПнинг ўзи ҳам бир неча қонун лойиҳаларини бажара олмаганини иддао қилди. Шунингдек, ўз партияси ҳозирда соҳа мутахассислари билан яқин ҳамкорликда қонун лойиҳасини такомиллаштириш устида ишлаётгани ва Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг тез суръати лойиҳани қайта кўриб чиқишга туртки бўлганини таъкидлади.
#sаylоv24
@platformauzb
Ўзбек тилидаги нейрон тармоқ энди Телеграмда! Бепул. Ҳеч қандай чекловларсиз.
Танишинг: @GENT_GPT_UZ_bot
Ушбу нейрон тармоқ ҳар қандай саволларга жавоб бериш, сизга ўқиш ва ижодда ёрдам бериш, иш ва уйдаги мураккаб масалаларни ҳал қилишда кўмаклашади.
Нейрон тармоқ маҳаллий дастурчилар томонидан яратилган ва ўзбек интернет базасида ўқитилган. Камчиликлар бўлиши мумкин, лекин тармоқ ўзбек сегментида янги маълумотлар кўпайгани сари ўзини ўзи бойитиб бораверади.
👉 Ботни ишлатиб кўринг: @GENT_GPT_UZ_bot
Қор ёғиб, ҳаво ҳарорати -2 даражагача тушиб кетади
13-17 октябрь кунлари республика совуқ ва нам ҳаво таъсирида бўлади.
Ушбу кунлари республика бўйлаб, тунда +3 +8 даража илиқ, шимол, Бухоро—Навоий вилоятларида нол даражагача, Устюртда -2 даражагача совуқ бўлади.
15 октябрь тоғларда қор, баъзи жойларда кучли ёғингарчилик бўлиши прогноз қилинди.
@platformauzb
ИИВ ЖХД ЙҲХХ фуқаролардан Мултарадар мобил комплекслари орқали қайд этилаётган йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича жарима солиш тўғрисидаги қарорларни бекор қилиш имкони мавжудлиги тўғрисида асослантирилмаган, ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлмаган хабарларни тарқатиб жамоатчиликни чалғитмасликларини сўрайди.
@platformauzb
Сайловолди дебатлар сўнгги пайтларда жамиятда катта қизиқиш уйғотаётгани қувонарли. Айниқса, турли сиёсий партиялар вакиллари ўз дастурларини ҳимоя қилиш учун қизғин муҳокамаларда иштирок этишяпти.
Бугунги куннинг муҳим мавзулари бир ё иккита масала билан чекланиб қолмайди. Хусусан, иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари ҳам аҳамиятли.
11 октябрь 17:00 да Дебат холл’да иқтисодиёт ва тадбиркорлик мавзуларига бағишланган янги жонли теледебат ўтказилади. Эфирни ўзбек тилида UzReport, Sevimli, RTV, MY5 ва ZoʻrTV каналларида кузатишингиз мумкин. Рус тилида кузатмоқчи бўлганлар учун Dunyo бўйлаб, инглиз тилида эса Foreign languages канали орқали эфирга узатилади. Шунингдек, Халқаро пресс клубнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳам эфирни томоша қилиш имконияти бор.
#sаylоv24
@platformauzb
Метро бекатларига яқин ташкилотларда иш вақтини ўзгартириш режалаштирилмоқда
“Тошкент метрополитени” ДУК ҳукумат, Транспорт вазирлиги ва бошқа ташкилотлар билан йирик корхоналарда иш бошланиши вақтини қайтадан кўриб чиқиш бўйича таклифлар ишлаб чиқмоқда.
Бунга кўра, метро бекатларига яқин корхоналарда ҳам иш вақтини ўзгартириш режалаштирилмоқда.
@platformauzb
Тошкентда прокуратура терговчиси тадбиркордан 40 минг доллар пора олиб, қочиб кетди
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани прокуратураси катта терговчиси Ш.Ш. томонидан “Б.Ҳ.” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан бўлган жиноят ишини унинг фойдасига ижобий ҳал қилиш учун 40 минг доллар олиб қочиб кетган.
Бош прокуратура томонидан Ш. Ш.гa нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а” банди (Пора олиш) билан жиноят иши қўзғатган ҳамда айбланувчига нисбатан сиртдан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Унга нисбатан қидирув эълон қилинди.
@platformauzb
2022 йилдан буён Президент Администрациясида бош консультант лавозимида ишлаб келаётган Олимжон Ўсаров бошқа ишга ўтганлиги айтилмоқда.
Маълум бўлишича, О.Ўсаров Мудофаа вазирининг ватанпарварлик тарғиботи, маънавий-маърифий масалалар ва ёшлар ишлари бўйича маслаҳатчиси лавозимида иш бошлаган.
@platformauzb
Ҳукумат томонидан бугундан бошлаб қўлда терилган 1 килограмм пахта учун 2500 сўмдан тўлаш белгиланди.
@platformauzb
Давлат олийгоҳлари ҳудудида боғчалар ташкил этишга рухсат берилди
Президент фармони билан давлат олий таълим муассасаларига ўзларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган бўш ер участкаларида давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этишга рухсат берилди.
@platformauzb
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бош муҳандиси Хасилов Хуснутдин Нуриддинович лавозимидан озод этилди.
У бир неча йил «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раиси лавозимида ҳам ишлаган. 2023 йил июль ойида «инвестицияларни жалб қилиш ва уларни ўзлаштиришда сусткашликка йўл қўйгани» сабаб лавозимидан озод этилган. 2023 йил декабрда эса бош муҳандис бўлиб яна қайтиб келганди.
@platformauzb
Мижоз олайн кредит олганда 48 соат мобайнида ундан фойдалана олмайди
Фуқаро кредит ташкилоти мобиль иловасидан янги рўйхатдан ўтиб ёки мавжуд аккаунтга бошқа қурилмадан кириб, биринчи марта онлайн кредит олганда, мазкур кредит ажратилганидан бошлаб 48 соат давомида кредит ҳисобидан P2P амалиётлар, жисмоний шахслар ҳисобварақлари ва электрон ҳамёнларга ўтказмалар, мобиль алоқа операторлари орқали телефон рақами ҳисобини тўлдириш, чет элга пул ўтказмалари ҳамда онлайн валюта айирбошлаш операцияларига чекловлар ўрнатилиши белгиланмоқда.
Мазкур чекловларни ечиш учун мижоз 48 соат ичида кредит ташкилоти томонидан юборилган СМС-хабарда қайд этилган телефон рақамларига қўнғироқ қилиб, кредитни фирибгарлар таъсирисиз олганлигини маълум қилади, кредит ташкилоти ходими эса мижозга қайта боғланиб, берилган маълумотлар тўғрилигини текшириб, қўшимча тасдиқдан ўтказади.
@platformauzb
Умра лицензияси учун 1 миллион доллар керак
Эндиликда “умрачи” турфирмалар 1 миллион долларни махсус жамғармага захира қилиши, хизматларни учинчи давлатлар орқали кўрсатмаслиги ҳамда Саудиядаги ҳамкор ширкатга фақат банк орқали тўлов қилиши керак бўлади.
Диний қўмита янги талабларни айрим турфирмалар ишидаги ташкилий камчиликлар билан боғлаган.
@platformauzb
Saylovda faqat ovoz berish yashirin
"Saylovda faqat ovoz berish yashirin, boshqa barcha narsa oshkoradir. Biz farovon yashashimiz uchun, kelajagimiz uchun saylov jarayonlarida faol ishtirok eting"– O’zbekiston Milliy media birlashmasi Boshqaruvi raisi Prof. Dr. Sherzodxon Qudratxo‘ja.
Маҳсулот ёки хизматларни сотиб олганингизда чек олишни унутманг!
Олинган чек ҳуқуқларингизни ҳимоя қилишда ва нуқсонли товарни қайтаришда сизга ёрдам беради.
@platformauzb
Аввалги парламент сайловида энг кўп овозга эга бўлган партия — ЎзЛиДеП бу сафар депутатликка номзод сифатида кимларни кўрсатмоқда? Партия видеоролик орқали ўз номзодларини таништирди.
Қувонарлиси, унда санъат соҳасида эл танийдиган артистлар, шоирлар ва ҳатто, рассом ҳам бор, яъни, фақат тадбиркорлар эмас. Номзодлар ўз ишининг устаси, тажрибали ва фикрини асослаб бера оладиган жамият вакиллари бўла олиши керак.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар манфаатини ҳимоя қиладиган ЎзЛиДеп номзодлари билан юқоридаги видеода танишишингиз мумкин.
#saylov24
@platformauzb
Тошкент-Андижон пулли автомобиль йўли 6 йилда қуриб битказилади
Транспорт вазири ўринбосари Жасур Чориев Тошкент-Андижон пулли автомобиль йўли қурилиши вақти 6 йил 3 ойни ташкил этишини маълум қилди. Лойиҳага кўра, йўлда 10 та туннел бўлади.
Вазир ўринбосари берган маълумотларга кўра, йўлнинг 64 фоизи янги қурилиши, 36 фоизи эса реконструкция қилиниши кутилмоқда. Узунлиги 314 километр бўлган I-a категориясидаги йўл 6 қатордан иборат бўлади. Йўлнинг қурилиш муддати 6 йил 3 ойни ташкил этади.
Пулли йўлда жами 102 та сунъий тузилма қурилиши кутилмоқда. Ундаги йўл ўтказгичларнинг жами узунлиги 1122 метрга етади. Йўлда жами 10 та туннел бўлиши ва уларнинг умумий узунлиги 33 кмга етиши кутилмоқда. Энг узун туннел 6787 метрни ташкил этади.
Мазкур йўл қурилиши Тошкентдан Андижонга сафар қилиш вақтини ҳозиргидан 2 соат 14 дақиқага камайтириш имконини беради. Лойиҳа қиймати 4,28 млрд (2023 номинал нархида) долларни ташкил этади. Мазкур йўл қурилиши бўйича давлат-хусусий шерикчилик келишуви 49 йил муддатга амал қилади.
@platformauzb
АИ 80 бензин қимматлашмоқда
Ўтган кунги биржа савдоларида АИ 80 бензининг тоннаси яна 78,1 минг сўмга қимматлаб, 9 725,8 минг сўмга чиққан.
Бир йил аввал АИ 80 нинг тоннаси ўртача 7 227,5 минг сўмдан сотилган. Яъни, бир йил давомида мазкур маркадаги бензиннинг нархи 35 фоизга қимматлашди.
@platformauzb
Толибон вакили Афғонистон дипмиссияси раҳбари сифатида Ўзбекистонда иш бошлади
Абдул Ғаффор Теравий Афғонистоннинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари сифатида фаолиятини бошламоқда.
@platformauzb
Тошкент шаҳрига ёндош туманлар пойтахт билан яхлит ривожлантирилади
Президент бу борадаги илк ишланмалар билан 2022 йилда танишган эди. Унда берилган кўрсатма ва тавсиялар асосида лойиҳа такомиллаштирилди.
❗️ Лойиҳага кўра, Тошкент шаҳри ҳудуди 3 та зонага ажратилади. Консервация зонасида маданий мерос бинолари, тарихий жойлар, уйлар ва яшил ҳудудлар ўзгаришсиз қолади. Реконструкция зонасида мастер-режалар асосида қўшимча қурилишлар қилиш мумкин бўлади. Реновация зонасида эскирган уй-жой, бинолар ўрнида янги қурилишлар ва таъмирлаш амалга оширилади.
❗️ Тошкент шаҳри ва унинг атрофидаги яшил ҳудудлар 3 карра кўпайтирилиб, 25 минг гектарга етказилиши белгиланмоқда. Бу орқали аҳоли жон бошига тўғри келадиган яшил майдон ҳозирги 3 квадрат метрдан 6 квадрат метрга ошади.
Шаҳарсозлик талабига кўра, аҳоли ўз яшаш жойидан энг яқин боғча, мактаб, шифохона, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларигача кўпи билан 15 дақиқада етиб бора олиши керак. Шу боис жамоат транспорти тармоғи кенгайтирилиб, боғламлар ва бекатлар кўпайтирилади. Янги йўллар қурилиб, метробус йўналишлари ташкил этилади.
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрини камида 7,5 миллион одам яшаши ва ишлаши учун қулай шароитга эга йирик мегаполисга айлантириш зарурлигини таъкидлади. Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота, Юқоричирчиқ, Ўртачирчиқ ва Тошкент туманларини пойтахт билан яхлит агломерация асосида ривожлантириш бўйича топшириқлар берди.
@platformauzb
Toshkent metropolitenida nosozlik va to'xtash holatlari ikki baravarga qisqardi
“Debat Xoll”da boʻlib oʻtayotgan press-konferensiyada “Toshkent metropoliteni” DUK bosh muhandisi Mirhokim Mirhusanov:
— Toshkent metropolitenida nosozlik va to'xtash holatlari ikki baravarga qisqardi. Masalan, 2021-yilda 138 ta nosozlik va to'xtash holatlari kuzatilgan bo'lsa, 2023-yilda bu kabi holatlar 71 taga qisqardi.
Бош вазир ўринбосарлари котибият раҳбарларининг турли ташкилотлар кузатув кенгашидаги аъзолиги муддатидан олдин тугатилмоқда
Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаевнинг котибияти раҳбари Рапиков Тохиржон Юлдашбаевичнинг «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ кузатув кенгаши аъзолигидаги ваколатлари муддатидан олдин тугатилди.
@platformauzb
“Ижтимоий турар жойлар тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш таклифи билдирилмоқда
ХДП камбағалларга, жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар, ногирон фарзандларни тарбиялаётган ота-оналар, оғир ижтимоий аҳволга тушган аёллар учун арзон уй-жойлар қурилишини янада кўпайтириш тарафдори. Шу сабабли ўз дастурида “Ижтимоий турар жойлар тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш таклифи билдирилмоқда.
Унда ҳашаматли уй-жойларни қуарётган қурилиш компаниялари ва тижорат банклари даромадидан мажбурий ажратмалар эвазига махсус жамғармалар ташкил этиб, аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож қатламлари, жумладан уй-жойсиз, яшаш шароити ўта оғир, ногиронлиги бўлган ёки оила аъзолари орасида ногиронлиги мавжуд аёллар, оилавий болалар уйлари битирувчилари учун ижтимоий турар жойлар қуришни назарда тутиш белгиланади.
#saylov24
@platformauzb
Ўзбекистонда марбург геморрагик иситмасини олдини олиш чора-тадбирлари кўрилмокда
Санэпидқўмитага кўра, марбург вируси иситмасини олдини олиш ва унинг эҳтиёт чораларини кучайтириш мақсадида дунёнинг кўплаб мамлакатларида билан бир каторда Ўзбекистонда ҳам давлат чегарасини кесиб ўтиш жойларида фаолият юритаётган Cанитария назорат пунктларининг хушёрлиги оширилган.
Шу ўринда жиддий хавотирга ўрин йўқлиги маълум қилинди.
@platformauzb
Энергетика вазири жамоатчиликни алдадими?
Қуёш панеллари ўрнатишга мажбурланаётгани ҳолати юз берганда энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ўзининг қабулхонаси телефон рақамини (+99871-231-14-41) берганди.
Иқтисодчи Отабек Бакиров ёзмоқда: "Минг афсуски, шахсан ўзим кечадан бери телефон қиламан. Лекин ҳеч ким кўтаргани йўқ.
Мен бекорга подкастда жуда кўп ёлғон гаплар гапирилди, демадим".
Попда, Чустдан узоқ бўлмаган туманда, балки танирсиз уларни, панел қўймаган тадбиркорларнинг светини узишмоқда экан."
@platformauzb
Сиёсий элита ҳақиқий маънодаги жонкуяр, халқпарвар ва янгича ташаббусларни илгари сурадиган шахслардан иборат бўлсагина, сиёсий платформада ўз ўрнига эга бўла олади. Буни ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди.
Бугун сиёсий партиялар парламентга номзодларни қайси омил ва мезонларга қараб илгари сурганига эътибор берадиган бўлсак, улар орасида ўз ишининг устаси, тажрибали ва ўз фикрини ҳар қанақасига асослаб бера оладиган етук шахслар кўплиги яққол кўзга ташланади.
Масалан, тадбиркорлар ва ишбилармонлар манфаатини ҳимоя қиладиган ЎзЛиДеп нафақат "пултопар" аъзоларини парламентга сайламоқчи, балки бутун умр илм билан шуғулланаётган шахсларни ҳам номзод сифатида кўрсатишни ҳам маъқул деб билибди. Бу жудаям тўғри ва адолатли ёндашув, деб биламан. Чунки ҳар қандай қарор таваккалчилик эмас, балки илмий асосланган ҳолда қабул қилиниши керак.
Ҳозир бу ҳақида кўп тўхталмоқчимасман. Лекин айтмоқчи бўлганим, Прогрессив ислоҳотлар маркази мутахассисларининг навбатдаги "CPR Podcast" номли подкастида ЎзЛиДепдан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига номзод, юридик фанлари доктори Умид Ёқубхўжаев билан мазмунли суҳбат ташкиллаштирилибди.
Инглиз тилини тушунадиганларга бу подкастни кўришни тавсия қиламан.
#saylov24
@platformauzb
Онлайн кредит олишда янги талаблар жорий қилинади
Марказий банк хабарига кўра, ўтган давр мобайнида фирибгарлик йўли билан фуқаролар номига онлайн кредит ажратиш орқали 463 та ҳолатда қарийб 15 млрд сўм миқдорда моддий зарар етказилган.
Ушбу турдаги фирибгарликларнинг олдини олиш мақсадида бир қатор ривожланган давлатларнинг тажрибаси ўрганиб чиқилган.
Шу муносабат билан Марказий банк кредит ташкилотлари томонидан жисмоний шахсларга онлайн кредит ажратиш жараёнида банк карталари билан боғлиқ шубҳали фрод операцияларининг олдини олишга қаратилган вақтинчалик тартибни жорий қилмоқда.
Унга кўра, эндиликда фуқаролар кредит ташкилотининг мобиль иловаси орқали кредит ажратиш бўйича ариза юбориш жараёнида биометрик идентификациядан ўтиши талаб этилади.
Ушбу талабнинг ўрнатилиши кредит олиш бўйича ариза фуқаронинг шахсан ўзи томонидан берилганлигини аниқлаш ва унинг шахсига яна бир бор ойдинлик киритиш имконини беради.
Вақтинчалик тартибга кўра, кредит ташкилотлари фуқаро кредит олиш учун ариза юборганидан кейин унинг кредит бюролари маълумотлар базасидаги кредит тарихини 2 босқичда (ариза тушгандан сўнг ҳамда кредит маблағлари ажратилишидан олдин) текширишдан (скоринг) ўтказади. Текширув натижасида мижознинг салбий кредит тарихи ёки қарз юки кескин ошгани аниқланса, қисқа давр ичида бир нечта кредит расмийлаштирилган ва қарз юки кескин ошган бўлса, кредит ажратиш рад этилиши ёки бошқа суммада ажратилиши тўғрисида хабар берилади.
Мазкур тартиб 2024 йилнинг 1 ноябридан 2025 йилнинг 1 апрелига қадар амал қилади.
@platformauzb