Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг касбий малакасини ошириш тизимига нейротармоқлар бўйича курслар қўшилди
А. Авлоний номидаги ўқитувчиларнинг касбий малакасини ошириш ва уларни янги методлар асосида ўқитиш Миллий илмий-тадқиқот институти ва Yandex Uzbekistan Ўзбекистондаги информатика ўқитувчилари учун бепул курсларни* ишга туширди.
Бу курсларда ўқитувчилар нейротармоқлар ҳақида батафсил маълумот олишади, шунингдек, Python дастурлаш тилининг асослари билан танишишади. Курслар назарий ва амалий машғулотларни қамраб олиб, Python’ни билмаган ҳолда материални ўзлаштириш ва дарҳол ўз ишларида қўллаш имкониятини яратади.
Курс материаллари Yandex мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, курсларнинг ўзи А. Авлоний номидаги Миллий илмий-тадқиқот институти томонидан амалга оширилаётган касбий ривожланиш тизимининг бир қисмига айланади.
Курслар бепул бўлиб, уларда қатнашиш вақти чекланмаган, шунингдек, барча қўшимча материаллар иштирокчиларда доимий сақланади. Унда Python бўйича асосий тушунчалардан тортиб, объектга йўналтирилган дастурлаш асосларигача бўлган мавзуларни ўз ичига олган олти бўлим тақдим этилган. Ўқитувчилар ўз иши учун энг долзарб мавзулар ва топшириқларни танлаш имконига эга бўладилар.
Курсларга рўйхатдан ўтиш учун ҳавола орқали қисқа анкетани тўлдириш лозим. Курслар онлайн форматда ўтказилади, бу эса ўқитувчиларга асосий ишидан чалғимаган ҳолда ўзлари учун қулай темпда ўқиш имконини беради. Курслар ниҳоясида иштирокчиларга болалар учун Python бўйича дастурлашнинг қўшимча материаллари ва автоматик текширувга эга бўлган тайёр топшириқлар тақдим этилади, уларни ўқув жараёнига осон интеграция қилиш мумкин бўлади.
“Биз учун таълим соҳасидаги лойиҳаларимиз ўзбекистонликларга IT соҳасида ривожланишнинг янги имкониятларини яратиши муҳим. Шунинг учун биз турли шаҳарларда дастурлаш мактаблари, амалиёт дастурлари ва интенсивлар очмоқдамиз, янги курслар эса турли ҳудудлардаги кўплаб информатика ўқитувчиларига юқори сифатли замонавий ўқув материалларидан фойдаланишни осонлаштиради”, – деб изоҳ берди Yandex Uzbekistan раҳбари Иззат Шукуров.
Байрамга янги поезд қатнови эмиш...
Қарашларимиз ҳам, иш тутумларимиз ҳам жуда ғалати. Конституциянинг 33 йиллигига бу вагонларнинг нима алоқаси бор?! Ҳеч ўзгармаймиз. Кўприк қурсак фалон байрамга, мактаб ё боғча қурсак яна қандайдир санага...
Нега халқ учун, одамлар учун демаймиз? Очиғи, бу эски мафкурадан қолган мерос. Унга кўра, одамлар байрам ва муҳим "йиллик"лар учун мақсад йўлидаги бир восита.
Хўп, вагон қилибди, яхши, шунақа иш қилдик, яқинда оғирингизни енгил қилади, десаям бўладими, бўлади. Қолаверса, вагонлар ичидаги абгор ҳолатни яхшилаш ҳақида ўйлашса бўлармиди?! Аммо ундай қилишмайди.
Кўп айтганимиздек, мафкуравий соҳада сакталиклар кўп. Бизда оддий жамиятнинг қалбини ифода этадиган ҳодисалар ҳам сиёсийлаштирилади. Жўн бўлса майли, ўта чучмал мотивларга солинади. Нега шундай эканлигини жуда кўп сўраганмиз, аммо жавоб берадиган ҳеч ким йўқ!
@platformauzb
Депутат Мавлуда Ходжаева спикернинг биринчи ўринбосари этиб сайланди.
Депутат Раҳимжон Ҳакимов спикер ўринбосари этиб сайланди.
@platformauzb
Нуриддин Мўйдинхонович Исмоиловни Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери этиб сайланди
Қонунчилик палатаси Спикери лавозимига номзод кўрсатиш учун депутатлар орасидан Қонунчилик палатасига сайловда иштирок этган ҳар бир сиёсий партиядан уч нафар депутатдан иборат Сиёсий партиялар вакиллари кенгашини туздилар.
Қисқа танаффусдан сўнг, Сиёсий партиялар вакиллари кенгашининг таклифига биноан, депутатлар яширин овоз бериш йўли билан ХДП депутати Нуриддин Мўйдинхонович Исмоиловни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери этиб сайладилар.
@platformauzb
Бироздан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг янги таркибдаги биринчи мажлиси бошланади.
Унда Шавкат Мирзиёев иштирок этади ва нутқ сўзлайди.
@platformauzb
Нодавлат автомактаблар етти ойдан буён ишламаяпти
Ўзбекистонда 2023 йил охиригача 1400 дан ортиқ нодавлат автомактаб бор эди. Ҳозир уларнинг бор-йўғи 80 дан ортиғи фаолиятини давом эттиряпти. Масалан, Хоразмда 23 та, Наманганда 19 та, Бухорода 17 автомактаб ишлаётган бўлса, Сурхондарё, Навоий, Жиззах вилоятлари, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасида «права» олишга тайёрловчи бирор хусусий муассаса ишламаяпти.
«Ҳозир автомактабимиз ёпилган, «регистрация»га рухсат йўқ. Гуруҳларни очолмаяпмиз. Автомактабларнинг иши тўхтаб қолганига 7 ой бўлди — февралдан бери ҳеч қайси автомактаб гуруҳ очолмаяпти», — дейди Тошкентдаги автомактаблардан бирининг шахсини ошкор этмаслик шарти билан суҳбатлашган вакили.
«Автомактабларни лицензиялаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 408-сонли қарорига ўзгартишлар киритилган. Бу ўзгартишлар бўйича энди автомактабларнинг худди имтиҳон марказларидагидек жиҳозланган 1 гектарлик автодроми бўлиши ёки шундай автодромни ижарага олиши керак. Бу — оғир талаб», — деди Тошкентдаги бошқа бир автомактаб вакили.
«Газета.uz» мухбирлари боғланган бир неча автомактаб вакиллари ҳақиқатан ҳам автодром жиддий муаммога айланганини тасдиқлади. Ҳақиқатан ҳам, аксарият автомактабларнинг ўз автодроми йўқ. Шу вақтгача автодроми йўқ ўқув муассасалари автодромларни ижарага олган (бир автодром бир неча автомактаб томонидан ижарага олиниши ҳам мумкин эди).
@platformauzb
Марказий сайлов комиссияси:
Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси 2024 йил 18 ноябрь куни;
Сенатнинг биринчи мажлиси 2024 йил 19 ноябрь куни чақирилади.
@platformauzb
ЎзА бош директори Абдусаид Кўчимов Сенатор бўлди
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Абдусаид Кўчимов Олий Мажлис Сенати аъзоси бўлди.
@platformauzb
"Автомобил учун давлат рақами олганингизда тўловнинг катта қисми давлат бюжети ёки ЙҲХБга эмас, "Gid License Plate" деган МЧЖга ўтишини билармидингиз?" деб ёзибди Бакиро.
Spot.uz нашри скутерлар ва мопедлар учун ҳам номер белгиларини киритиш режалаштирилаётгани ва ҳар бир тўловдан 3,5 БҲМ (1 миллиондан ошиқ сумма) "Gid License Plate"га ўтиши ҳақида ёзганди.
Бу ёқда эса Ҳукумат давлат бюджети тақчиллигини болалар ҳисобига тўлдирмоқчи бўляпти.
@platformauzb
Энди йўллар ва кўприкларни сифатсиз қурадиганлар жойида аниқланади. Ўзбекистонда йўллар, кўприклар ва баланд бинолар сифатини аниқлаб берувчи инновация ишлаб чиқилди
«InnoWeek-2024» халқаро инновацион ғоялар ҳафталигида наманганлик олимлар йўллар, кўприклар ва баланд бинолар сифатини аниқлаб берувчи инновацион ишланма тақдим этилди. «Бу қурилма бизга кўприкларнинг чидамлилигини, динамик ҳолатини аниқлашга ёрдам беради. Бу орқали нафақат кўприклар, балки йўллар ва баланд биноларнинг қанча муддат хизмат қилишини баҳолаб бериш имконига эга бўламиз. Ушбу қурилманинг синов жараёни муваффақиятли якунланди. Ҳозирда мазкур қурилмани Наманган ва Андижонни боғловчи кўприкда синовдан ўтказиш режалаштирилмоқда», — деди лойиҳа раҳбари Аҳрор Турсунов.
Ушбу лойиҳа муаллифи Даврон Тўхтасинов.
Ипотека кредити бўйича субсидия ажратиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарори билан ипотека кредити бўйича субсидия ажратиш тартибига (2020-йил 25-мартдаги 182-сонли қарор) тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ушбу қарор билан ипотека кредити бўйича субсидия ажратиш тартиби такомиллаштирилди.
1. Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлаб бериладиган фуқароларни танлаб олиш ва баҳолаш жараёнлари автоматлаштирилди. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг subsidiya.idm.uz дастурий таъминот тизими Адлия вазирлиги, Кадастр агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Солиқ қўмитаси ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг мавжуд электрон маълумотлар базалари билан интеграция қилинди. Бунда, subsidiya.idm.uz интеграциялашган тизими орқали ариза берувчининг маълумотлари автоматлашган тарзда текширилади ва баҳоланади.
Масъул ташкилотларнинг маълумотлар базаларидан ариза берувчининг қуйидаги маълумотлари 3 иш куни давомида текширилади:
Адлия вазирлиги – оила таркиби ва ариза берувчининг ёлғиз она, бева ва ажрашган аёллар тоифасига мансублиги ҳамда ариза берувчининг турмуш ўртоғи тўғрисидаги маълумотларнинг тўғри киритилгани;
Кадастр агентлиги — ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғининг номида турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — ариза берувчини “Лабор – мигратион” дастурида рўйхатдан ўтгани. Бунда, фуқаронинг ҳақиқатда хорижда иш фаолиятини амалга оширувчи мигрант эканлиги текширилади.
Солиқ қўмитаси — ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг ўртача ойлик даромадлари;
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги — ариза берувчи ва унинг оиласидаги шахс “Тиббий-ижтимоий экспертиза” тизимидан рўйхатдан ўтгани. Бунда, ариза берувчи ва унинг оиласида биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс, сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган шахс эканлиги текширилади.
2. Эндиликда субсидияга ариза берилганда агар ариза берувчининг ва унинг турмуш ўртоғининг ўртача ойлик даромадлари миқдори белгиланган меъёрлардан кам бўлса, даромадлар ҳисоб-китобига уларнинг яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкинлиги белгиланди.
Маълумот учун: Амалдаги қонунчиликка кўра, яқин қариндошлар сирасига қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар, яъни ота-она, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзанд, шу жумладан, фарзандликка олинганлар, бобо, буви, неваралар, шунингдек, эр-хотиннинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллари киради.
Бундан ташқари, ариза берувчи, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғи ва яқин қариндошларининг жами ўртача ойлик даромадлари бўйича балл берилмаган тақдирда ариза бошқа мезонлар асосида кўриб чиқилмаслиги ва автомат равишда субсидия ажратишни рад этиш учун комиссия котибига юборилиши белгиланмоқда.
Бунда, сўнгги уч ойнинг камида бир ойида даромадга эга бўлиш талаб этилади.
3. Ариза берувчига субсидия ажратиш рад этиладиган ҳолатларга аниқлик киритилмоқда.
тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда ариза кўриб чиқиш жараёнига ўтказилмаслиги ва автомат равишда рад этилиши;
жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда тизим томонидан барча аризаларни кўриб чиқиш автомат равишда тўхтатилиши ва рад этилиши;
илгари ипотека кредитлари бўйича субсидиядан фойдаланган фуқаролар ва уларнинг турмуш ўртоқлари томонидан такрорий мурожаат этилганда ариза рад этилиши;
аризани кўриб чиқишда ариза берувчининг турмуш ўртоғи томонидан аввал топширилган ва кўриб чиқиш жараёнида бўлган ариза аниқланганда ушбу ариза рад этилиши белгиланди.
@platformauzb
Shavkat Mirziyoyev ozarbayjonlik adabiyotshunos va shoir Akif Bagʻirovni qabul qildi
Uchrashuvda Akif Bagʻirov yuksak hurmat va minnatdorlik ramzi sifatida Oʻzbekiston yetakchisiga oʻzi ozarbayjon tilida tayyorlagan “Shavkat Mirziyoyev fenomeni” kitobini taqdim etdi.
Kitobdan siyosatshunos Qudratilla Rafiqovning “Mening Prezidentim” va “Millatparvar” kitoblaridan saralab olinib, shoir tomonidan ozarbayjon tiliga tarjima qilingan publitsistik esselar oʻrin olgan
U Shavkat Mirziyoyev boshchiligida Oʻzbekistonda amalga oshirilayotgan asosiy islohot va oʻzgarishlarga bagʻishlangan.
@platformauzb_live
Уй сотиб олиш учун субсидия бериш тартиби ўзгартирилди
Унга кўра,
➖ ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидияларни тўлаб беришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этилади;
➖ ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлаб бериладиган фуқароларни танлаб олиш мезонларини такомиллаштирилади.
@platformauzb
Янги даражадаги хариталар — энди Ўзбекистондаги диққатга сазовор жойлар 3D моделларда
Yandex Maps иловасида Тошкент, Бухоро, Самарқанд ва Хиванинг машҳур архитектура объектларининг 3D моделлари пайдо бўлди. Энди Ҳазрати Имом мажмуаси, Регистон майдони, Калта-Минор минораси каби жойларни яқиндан ва ҳар томондан виртуал тарзда кўриш мумкин — жами 27 та ҳажмли модел яратилган. Уларнинг барчаси рангли бўлиб, архитектура хусусиятларини аниқ тасвирлайди, тунги режимда эса ёритиш қўшилиб, реалликни янада оширади.
Уч ўлчамли моделлар сайёҳлар учун жуда фойдали, уларга мамлакатимизнинг диққатга сазовор жойлари билан яқиндан танишиш имконини беради. Шунингдек, тарихий жойларга саёҳатни олдиндан режалаштириш ва фотосуратлар учун қулай ракурсларни танлашда ҳам асқотади.
3D моделларни кўриш учун Yandex Maps иловасини ҳавола орқали янгилаш, жой номини киритиш ва уни яқинлаштириш керак. Агар экранга икки бармоқни босиб, юқорига сурсангиз, моделни ён томондан кўришингиз мумкин.
Конституция байрами арафасида дам олиш кунлари қандай бўлади?
Бу йил 8 декабрь — Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун ҳафтанинг якшанба кунига тўғри келади.
Меҳнат кодексига асосан, байрам кунлари якшанбага тўғри келса, душанба куни дам олиш кунига қўшиб берилади.
Шунга кўра, байрам арафасида дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:
7 декабрь, шанба – ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун дам олиш куни;
8 декабрь, якшанба – байрам куни, барчага дам олиш куни;
9 декабрь, душанба – барчага қўшимча дам олиш куни;
10 декабрь, сешанба – барчага иш куни.
@platformauzb
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталари раислари:
➖Равшан Мамутов — Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси;
➖Шарофиддин Назаров — Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси;
➖Гулрух Агзамова — Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси;
➖Илҳом Абдуллаев — Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси;
➖Жаҳонгир Ширинов — Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси;
➖Бобур Бекмуродов — Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси раиси;
➖Нодир Жумаев — Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси раиси;
➖Улуғбек Шерматов — Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси;
➖Хайрулло Ғаффоров — Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси;
➖Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси (вакант).
*Қуйи палатадаги 12 та қўмита ўрнида 10 та янгиланган қўмита ташкил қилинди.
@platformauzb
Қариндошлар бирга ишлаши мумкин бўлган ташкилотлар рўйхати тасдиқланди.
@platformauzb
🫰 Анчадан бери яхши сиёсий канал тавсия қиламан деб юрган эдим
Сизга сиёсий майдондаги сўнги хабарлар, холис мақолалар, статистикалар ва сиёсий таҳлиллар керак бўлса - Politico'га уланинг.
Эрон Исроилга жавоб зарбаларини берадими? Хитой Тайванга уруш эълон қиладими? Ғазодаги геноцид халқаро қонунларнинг ишламаслигидан далолатми?
Сиёсатни тушуниш учун сиёсатшуносликда ўқиш шарт эмас. Яхши сиёсий канални кузатиб боришнинг ўзи етарли!
Уланиш:
👉 @GeoPolitico
Бугундан Пскент автополигонида автомобилларнинг мувофиқлигини текшириш электрон навбат асосида амалга оширилади.
Навбат олиш тартиби:
1. Дастлаб singlewindow.uz сайти орқали мувофиқлик сертификати учун ариза юбориланган бўлиши керак.
2. Кейин my.gov.uz сайти ёки мобиль дастурида электрон хизмат орқали Пскент автополигонига автотранспорт воситасини олиб бориш санаси ва вақтини белгилайсиз
3. Тайёргарлик кўриб туриш учун лабораторияга белгиланган вақтдан вақтлироқ келиш лозим.
4. Белгиланган вақтга 20 дақиқа қолганида операторга мурожаат қилиб, my.gov.uz тизимидан олинган QR-кодни тақдим этасиз
5. Лабораторияга кириш учун талон оласиз
6. Чақириқ бўйича лабораторияга кирасиз.
@platformauzb
Бугун Ватан байроғи қабул қилинган кун!
1991 йил 18 ноябрь — Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган кун.
Ўзбекистон байроғи ҳар биримизнинг хонадонимизда, юрагимизда ва дунё узра ҳилпирасин!
Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy
👌 Энг яхши сиёсий канални кузатиш юртимизда қанча туради?
Биз сизга ҳар ким ҳам таклиф қилмайдиган, топ сиёсий канални тавсия қилмоқчимиз. Каналда сўнги сиёсий информациялар, статистикалар, ҳарбий тўқнашувлар ва мақолалар бериб борилади.
Канални кузатиш энди сиз учун текин. Асосийси рекламаларда йироқ канал!
Уланиш:
👉@GeoSiyosatuz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 92-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 75-моддасига мувофиқ:
Зиё Азамат Ҳамид ўғли – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директори
Йўлчиева Муножатхон Абдувалиевна – Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти профессори
Кўчимов Абдусаид Кўчимович – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори
Рафиқов Қудратилла Мирсагатович – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси
Рахманкулов Мир-Акбар Ходжи-Акбарович – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори
Сафоев Содиқ Солихович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари
Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли – Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори
Турдиев Содиқжон – Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси бошқаруви раиси
Худайбергенов Турсинхан Айдарович – Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари этиб тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш. Мирзиёев
@platformauzb
"СМС-ПЕНСИЯ" хизмати ишга туширилди
Эндиликда сиз my.gov.uz портали орқали онлайн "СМС-ПЕНСИЯ" хизматига уланишингиз, телефон рақамингиз ўзгарган бўлса янги рақамингизни киритишингиз мумкин.
Телефон рақамингизни мазкур хизматга улаганингиздан сўнг @pensiyauzbot боти орқали ўз пенсиянгиз миқдори тўғрисида маълумот олишингиз мумкин.
Хизматдан фойдаланиш учун ҳавола: https://my.gov.uz/uz/service/1139
@platformauzb
Янгийўл ҳокими ўзгарди
Дилшод Султанов Янгийўл шаҳар ҳокими лавозимидан озод этилди.
Унинг ўрнига Равшан Раимов тайинланди. Бунгача у Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
@platformauzb
МТРК реклама устунми ёки давлат мадҳиямиз?!
Қатар-Ўзбекистон учрашуви бошланиши аввалида "Спорт" телеканали салкам 10 дақиқадан кўп вақт давомида рекламалар намойиш этиши оқибатида давлат мадҳиямиз янграгани жонли эфирда намойиш этилмади.
@platformasport
Пискентдаги автополигонда импорт қилинган автоларга сертификат олиш билан боғлиқ янги амалиёт ишга тушганлиги айтилмоқда.
@platformauzb
Cobalt олиш осон, фақат қозоғистонлик бўлсангиз
Умуман, Ўзбекистон неъматларидан чет эллик бўлиб фойдаланиш кўпинча яхши. Кўпинча ўзбекистонликларга раво кўрилмайдигани ҳам чет элликларга таклиф қилинади.
Интернет қизиқ нарса-да, айланиб юриб бир-биридан ажойиб маълумотларга кўзинг тушади.
Мана ҳозир ҳам Қозоғистондаги Chevrolet дистрибьютори деб ёзилган Instagram аккаунтни учратдим. У мижозларига Cobalt сотиб олиш учун тўрт хил таклиф беряпти.
4.2 фоизлик имтиёзли кредит, 10 фоиз бошланғич тўлов билан 48 ойга.
Бошланғич тўловсиз, 0.1 фоизлик ставка билан 24 ойга бўлиб тўлашга.
50 фоизлик бошланғич тўлов билан 6 йиллик бўлиб тўлашга, қолган тўлов ойига 57 549 тенге (1,5 млн сўмдан камроқ).
30 фоиз бошланғич тўлов билан 7 йилга бўлиб тўлашга, қолган тўлов ойига 81 980 тенге (2,12 млн сўм)
Айтганча, қозоғистонликларга Onix учун ҳам 0 фоиз бошланғич тўлов ва 2 йиллик бўлиб тўлаш таклиф этилмоқда. Манба.
@platformauzb
Dunyoda mashhur taomlar narxining o‘sishini baholab boradigan turli xil indekslar mavjud. Masalan, Amerikadagi bigmak indeksi yoki Rossiyadagi olivye indeksi. Biz ham o‘zimizga indeks kerakligini o‘ylab, palov indeksini yaratishga qaror qildik. Endilikda har oy eng mazali, xushta’m, ishtahani qitiqlaydigan palovning bir porsiyasi qanchaga tushishini hisoblab boramiz.
Hisoblash uchun esa doim "Korzinka"da har oyning 1-sanasidagi narxlarni olishga qaror qildik. Retseptni esa Vector Uz kanalibosh oshpazi Ahmad Hamdamovdan bilib oldik.
Shunday qilib, 2024-yil noyabr oyi uchun bizning birinchi palov indeksimiz — 24 860 so‘m.
Bir porsiya tayyorlash uchun sizga shuncha pul kerak bo‘ladi. Rasmiy statistikaga ko‘ra, palov indeksi yuqoriroq — 34 500 so‘m. Buning sababi, rasmiy statistika umumiy ovqatlanish joylaridagi palov porsiyasining narxini ko‘rsatsa, biz oddiy oilaviy palovning narxini hisoblaymiz.
2024-yil oktyabr holatiga ko‘ra, O‘zbekistonda o‘rtacha oylik ish haqi 5,2 million so‘mni tashkil etadi. Bu oyiga 207 porsiya palov degani.
Kelgusi oyda indeks qanday o‘zgarishini kuzatib boramiz.
NECHPUL — pul haqidagi hamma narsa. Obuna boʻling 💵