Имтиёз даври тугаяпти. "Метан" нархи ошади
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 мартда қабул қилинган 173/6 сонли қарори билан «метан» газ учун белгиланган энг баланд чакана нархнинг амал қилиш муддати 2024 йил 1 июнгача узайтирилиб, бир куб метр учун 3 350 сўм қилиб белгиланган эди.
1 июндан ушбу муддат тугамоқда. Катта эҳтимол билан "метан заправка"ларда метаннинг нархи ошади.
@platformauzb
Шундоқ ҳам қиммат уй-жой ва кўчмас мулк янада қимматлашади
Боя заправкада юк ташувчи ҳайдовчи билан гаплашиб қолдим. Дарёлардан қум-шағал қазиб олишга мораторий эълон қилиниши ортидан унинг баҳоси бир неча баробар қимматлаган. Дейлик, катта юк машинасига ортилган қумни 8 миллион сўмгача сотишяпти экан. Илгари 2-3 миллион сўм атрофида бўлган.
Ҳайдовчининг айтишича, бу қимматлашувнинг бошланиши. Қум-шағал ишлаб чиқарувчилар мораторий эълон қилингунча заҳира яратишга ҳаракат қилишган. Тез орада эса запас ҳам тугайди...
Экология учун, атроф-муҳит учун мораторий эълон қилишни муҳим деб ҳисоблайман, лекин қарор қабул қилувчилар танганинг иккинчи томонини ҳам ҳисобга олишлари керак.
Кунда-кунора ҳали у дарёда, ҳали бу ҳавзада қум қазиб олаётган тадбиркорни оммага чиқариб, сазойи қилган билан муаммо ҳал бўлиб қолмайди. Аксинча, нархларнинг ошишига ва алалоқибат қум-шағал қазиб олишни янада рағбатлантиради.
Дейлик, назорат қилувчиларга бир-икки сўм қистириб бўлса ҳам ишларини давом эттиришиверади.
Бизда доим чекловлар, тақиқлар шу тариқа тескари натижа беради. (Дарахтларни асраб қолиш билан боғлиқ чоралар қандай натижа бераётганини кўриб турибсиз)
Аслида бозор шундай нозик институт. Ҳар қандай чекловга тезкор реакция билдиради.
Менинг фикримча, тақиқлашдан олдин ҳукумат унинг келтириб чиқарадиган оқибатларига ечимни ҳам кўрсатиши керак. Қум-шағал ишлаб чиқарувчиларга муқобил каръерларни кўрсатиши лозим.
Ва бозорда ваҳима юзага келмаслиги учун давлат қандай чоралар кўраётганини ОАВлар тинимсиз жавраши керак.
@platformauzb
⚡️"Сўнгги қўнғироқ" гала концерти юқори суратларда давом этмоқда!
Айни дамда Халқлар дўстлиги санъат саройи майдони одамлар билан гавжум. Сабаби, битирувчи ёшлар учун катта гала концерт ташкилланган. Унда афсонавий эстрада юлдузлари — Болалар гуруҳи, Равшан Собиров, Сетора ва Саҳар гуруҳлари, шунингдек Улуғбек Раҳматуллаев, Зиёда, Шоҳруххон ва бошқа хонандалар ёшлар учун куйламоқда. Бу ҳали ҳаммаси эмас, концерт дастури доирасида ретро чиқиш, дрон шоу ва DJ-Battle бўлиб ўтади.
Концерт ташкилотчиси — Тошкент шаҳар ҳокимлиги.
Гала концертни ўтказиб юборманг, келинг, завқланинг ва ёшларни қўллаб-қувватланг! Сизни кўришдан мамнун бўламиз. Бунақаси ҳар доим ҳам бўлавермайди. Манзилни яна бир бор айтиб ўтамиз — Халқлар дўстлиги санъат саройи майдони.
❗️Абитуриентлар диққатига: Олий таълим муассасаларига қабул жорий йилнинг 5 июнидан бошланади — Президент фармони
@platformauzb
Ботир Қобилов Гарвард университетида докторлик диссертацияси ёқлаган илк ўзбекистонлик бўлди.
PS.: Ишқилиб шу болага тегинмайликда. Агар алдаб-сулдаб олиб келиб, селекторчилар сафига тиркаворсак, тамом – йилт этган орзумиз ҳам сўнган бўлади.
@platformauzb
Бишкекда МДҲ давлатларининг хавфсизлик идоралари ва махсус хизматлари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди
Иштирокчилар МДҲ мамлакатларидаги вазиятни беқарорлаштириш мақсадида хорижда жанговар тайёргарликдан ўтган шахсларни аниқлаш бўйича қўшма чора-тадбирларни кўриб чиқмоқда.
Шунингдек, ҳарбийлар билан Қирғизистон президенти ҳам учрашган.
@platformauzb
Етакчилар шундай кузатилади
"Ливерпуль" жамоаси бош мураббий Юрген Клопп билан хайрлашди. Нафақат жамоа, бутун стадион, мухлислар унинг меҳнатларини муносиб эътироф этди. Лидерлар шундай бўлиши керак, лидерлар шундай кузатилиши керак...
@platformasport
💸 АNОR BUSINESS’дан юридик шахсларга янги «Бонус» депозити
21% даромад ва йиллик 15% гача бонуслар кейинги ҳисоб бўйича:
🔸 Миллий валютада: 21% + йиллик 15% бонус, хорижийда 8% + йиллик 10% бонус.
🔹 61 кун ва ундан кўп муддатга фоизларни йўқотмасдан муддатидан аввал ечиш: миллий валютада – 21%, хорижий валютада – 8%.
Фоиз ставкаси депозит суммасига боғлиқ, бонус ойнинг охирги кунида ҳисобланади.
Капиталингизни биз билан оширинг! 🌱💰
📞 Бaтaфсил
1290
Тез ёрдам бригадаларида шифокорлар ўрнини фельдшерлар эгаллайди
Бугунги кунда мавжуд тез тиббий ёрдам чақирув бригадалари таркибининг 80 фоизи шифокорлардан иборат.
Эндиликда 1 июлдан бошлаб шифокор бригадаларини фельдшер бригадаларига ўзгартириш орқали 1064 та штат қисқартирилмоқда. Шу орқали 734,1 миллиард сўмлик бюджет маблағларини тежашмоқчи.
@platformauzb
Коронавирус янги варианти тарқалмоқда. ССВ огоҳлантириш билан чиқди
Дунёда коронавируснинг янги FLiRT вариантлари, жумладан, вируснинг KP.2, KP.1.1, KS.1 турлари билан касалланиш ҳолатлари аниқланмоқда. Уларнинг барчаси аввалги турларга қараганда хавфсизроқ экани айтилмоқда.
FLiRT вариантларининг белгилари омикронникига ўхшайди: иситма, йўтал, томоқ, бош ва мушак оғриқлари, ҳолсизлик, таъм ёки ҳид билмаслик.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, омикроннинг сўнгги турларини беморлар “нисбатан осон” бошдан кечирмоқда, улардан ўлим даражаси юқори эмас. Шунинг учун янги турлардан жиддий ўзгаришларни кутмаса ҳам бўлади.
Мутахассислар нима бўлганда ҳам қўлларни тез-тез ювиш, биноларни шамоллатиш, иш жойлари ва анжомларни дезинфекция қилиш, касаллик белгилари бўлган одамлар билан мулоқот қилмаслик каби профилактика чораларини эътиборсиз қолдирмасликка чақирмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
@platformauzb
Табиий ва суюлтирилган газ таъминоти тизими хусусий операторга топширилади, – Президент қарори лойиҳаси.
@platformauzb
Ўзбекистондаги машҳур Asaxiy books онлайн китоб дўкони асосчиси Фируз Аллаев +1Podcast’да тадбиркорликка қандай кириб келгани, бизнесдаги қийинчиликлар, меҳнат бозоридаги ҳолат, кўпроқ даромад топиш учун нима қилиш кераклиги ва бошқа қизиқарли мавзулар юзасидан фикр билдирган.
Кўриш учун: https://youtu.be/YIGhcOCBH0M?si=Nw7VjsNDD505GzIW
Иккинчи мақола
Биз хорижлик меҳмонни нафақат боқамиз, балки унга "тансоқчи"лар ҳам бириктирамиз
Ўрни келганда юқоридаги мавзуни мулоҳаза учун давом эттириб қўймоқчиман.
Мамлакатимизда ўтказиладиган халқаро анжуманларда хорижий меҳмонларга ҳамроҳлик қилиш учун вазирлик ва идоралар, ташкилотлар (банклар)нинг раҳбарлари, ўринбосарлари ва бошқа вакилларни бириктириш анъанаси бор. Келадиган меҳмон даражасига қараб биздан даража белгиланади.
Бу "тажриба"дан улар ҳам ҳайратда қолса керак, чунки бизникилар четга чиқса, уларга ортиқча мулозамат кўрсатилмайди. Улар ҳам таклиф қилганда кўпинча бетини қаттиқ қилиб, йўлкира ўзингиздан ёки яшаш харажатлари ўзингиздан деб ёзадику. Баъзан шундай қилармиз. Ҳар ҳолда бир тарафини кўтарсин.
Имиж учун яхши, дерсиз. Лекин ниманинг ҳисобидан? Масала шунда.
Яна бир мисол, АОКА деган тузилма матбуот котибларини ташкилотининг машинаси билан бирга сафарбар қилади. Матбуот котиблари "меҳмон атои Худо" деб меҳмони келиб-кетгунича атрофида гирди-капалак бўлади. Унга кўнгли тусаганини муҳайё қилиб беради.
Бугун афсуски, матбуот котиби деганда тадбирларда меҳмон билан ўзини кўз-кўз қиладиган, чинакам вазифасидан кўра, тадбирма-тадбир юрадиган авлод шаклланди. Очиқлик, шаффофликни устувор деб биладиган, раҳбарини матбуотга олиб чиқадиган мос кадрлар сийраклашиб кетди.
Чет эллик меҳмонжон ҳеч бўлмаса бирор совға сотиб олар, шуям харна валюта тушуми бўлади десангиз, қурғур униям олдиргани қўймаймизда. Уят бўлади деб, ўз ёнимиздан олиб берамиз.
Самолёти, меҳмонхонаси бир ён, бу ерда юриши бир ён бўлади. Муҳими, шу ердан мамнун бўлиб кетсин. Бўлди, бошқа нарса керакмас...
Лекин биз 33 йиллик мустақиллик йўлини босиб қўйган давлатмиз. Дунёда ўзимизга яраша ўрнимиз, обрўйимиз бор. Бу даражада куч, маблағ сарфлаб ўзимизни танитишга ҳожат йўқ назаримда. Майли, энг нуфузли меҳмонларга шароит қилиб берайлик. Лекин қолганига меъёр бўлиши керак назаримда.
@platformauzb
Харажатимиз кутган даромадимизни келтиряптими ёхуд хорижлик меҳмонларни нима сабабдан текинга, ўз ҳисобимиздан чақирамиз?!
Бизда халқаро форум, конференция, кўргазма, фестиваллар жуда кўп ўтказилади. Мақсад тушунарли: мамлакатни танитиш, имкониятларимизни кўрсатиш, инвесторларни жалб қилиш, ишбилармонларимизга хорижий ҳамкор топиб бериш, туристларни жалб қилиш ва ҳоказо.
Лекин бир тарафи доим ўйлантирадики, шунга сарфланганлари ўзини оқлаяптими? Нима учун бу саволни беряпман, сабаби, халқаро тадбирларимизнинг деярли барчасида хорижий меҳмоннинг келиб-кетишию меҳмонхонаси, еб-ичиши, юртига қайтар чоғи совға-саломигача деярли ўзимиз олиб берамиз. Ҳар куни кечки банкетлар, қабул маросимларини айтмайсизми. Самарқанд, Бухоро, Хивани кўнгли тусаб қолса, олиб боришлар-чи... айтсанг бу рўйхат узоқ давом этади.
Хорижликлар шунинг учун ҳам тадбир десак дарров келгиси келади назаримда. Ҳеч ким уларга Ўзбекистондагичалик иззат-икром кўрсатмайдида, кўрсатолмайдиям. Бу борада гап бўлиши мумкин эмас. Лекин бу озмунча маблағ бўлмайди. Шунинг натижаси ҳам мониторинг қилиб кўриляптими? Дейлик, форумда қатнашган инвестор аниқ қанча сармоя киритди, шартнома туздими, корхона очдими, ҳамкор топдими? Бунинг бир сўровиям бўлиши керак эмасми?
Ёки туризмни айтинг. Фалон миллион сайёҳ келди дейишади. Бу рақамнинг асосий қисми шундай халқаро тадбирларга ташриф буюрганлар ҳисобига кўпайганку. Тўғрими? Биз бундай меҳмонлардан даромад олишдан кўра, харажатимиз кўпроқку. Фақат рақам эмас, мамлакатга тушум бўлган валютага қарайлик. Ёки аксарият сайёҳлар яқин қўшниларимиздан келган қариндош-уруғлар саналади. Улар меҳмонхонага, юриш-туришига деярли маблағ сарфламайди. Фақат одам сони билан овунмайликда.
Наманганда ҳар йили 30-40 кунлаб гуллар фестивалини ўтказиш анъанага айланди. Ҳар куни турли тадбир, қабул маросими, шоулар. Оз маблағ кетмайди. Тўғри, жуда керак. Лекин мана шу фестиваль ҳам мамлакат имижига, ҳам сайёҳларни жалб қилиб, даромад олишга ишлаши керакда. Биз нима қиляпмиз, аксарият хорижликни ўз ёнимиздан чақиряпмиз. ТВда эса шу ерда ишлаб юрган, бошқа иш билан келган хорижликларни кўрсатиб, мана, фалон давлатлардан атайин шу фестивалга меҳмонлар келяпти деб кўрсатяпмиз. Ҳаммаси ҳам эмасдир балки.
Лекин нега биз доим сарфлаймиз? Қеракми йўқми шу? Қанчалик эффект беряпти? Ахир, давлатимиз осонлик билан даромад топмаяптику. Қилмайлик демаяпман. Сал ҳисоб-китобига қарайлик. Натижаларни таҳлил қилиб кўрайлик. Кейин хулоса ясаса арзийди.
@platformauzb
Россияда коронавируснинг янги FLiRT тури аниқлангани айтилмоқда
Мамлакатда ковидга чалиниш сони кескин ошган. FLiRT бутун дунёда доминантга айланиши мумкин.
FLiRT вариантини юқтирганлар иситма, йўтал, томоқ оғриғи, заифлик, бош ва мушаклардаги оғриқ, таъм ёки ҳид билишни йўқотишдан шикоят қилишмоқда.
@platformauzb
Уй-жой асл нархидан 24 фоизга қимматлаган
Уй-жой нархлари кескин ошиши туфайли аҳолининг харид қобилияти пасайиб, кўчмас мулкнинг бозор ва фундаментал нархлари ўртасидаги тафовут 24 фоизга етди. Квартиралар асосий эҳтиёжларни қондириш учун эмас, балки инвестиция объекти сифатида кўпроқ сотиб олина бошлаган, - Марказий банк.
@platformauzb
Пойтахтда икки кун машина ҳайдамаслик тавсия этилди
Жорий йилнинг 26-27 май кунлари Тошкент шаҳрида кенг миқёсдаги халқаро тадбирлар ўтказилиши ҳамда айрим кўчаларда ободонлаштириш ва қурилиш-монтаж ишлари давом этаётганлиги муносабати билан транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.
Зарурат бўлмаганда ҳайдовчиларга Тошкент шаҳрида ҳаракатланмасликни тавсия қиламиз, - ИИВ.
P/S: Путин келиши муносабати билан йўллар ёпилади, деб тўғрисини айтишса бўлмайдими-а?!
@platformauzb
Сўнгги қўнғироқ. Хайр, мактабим...
Бугун таълим даргоҳларида сўнгги қўнғироқ чалинадиган кун. Ушбу тарона мактаб, ўқувчилик даври билан боғлиқ хотираларни ёдга солади.
Битирувчиларга мактаб таълими манфаатли бўлсин, деб қоламиз. Олган билимлари келгусида фойда келтирсин.
Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy
Москва вилоятида содир бўлган ёнғинда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди
23 майга ўтар кечаси Москва вилояти, Истра шаҳри, Падиково қишлоғида жойлашган ётоқхонада содир бўлган ёнғин натижасида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди.
Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Консуллик бўлими маълумотларига кўра, ёниб кетган уйда 20 га яқин хорижликлар яшаган, улардан 11 нафари Ўзбекистон фуқаролари.
Ёнғин оқибатида 8 нафар киши ҳалок бўлган, ҳозирда уларнинг шахси аниқланмоқда. Ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор. Ёнғин оқибатида вафот этганларнинг шахсини аниқлаш учун Истра шаҳар суд-тиббиёт экспертизаси бюроси томонидан ўрганишлар олиб борилмоқда.
@platformauzb
Путиннинг қайта сайланганидан кейинги сафарлари нимани англатади?
...Хитой – Белaрусь – Ўзбекистон. Бу Путиннинг қайта сайлангандан кейин сафар қилган, қилаётган давлатлари. Айни рўйхат яна кенгайиши мумкин. Масалан, сафга посткоммунистик давлатлардан яна бир иккитаси ёки Африка, балки Жанубий Америка қитъасидан баъзи мамлакатлар қўшилар, аммо бу сафарлар характер нуқтаи назаридан, дейлик, бундан беш-олти йиллардаги "визит"лардан фарқ қилади.
Нега? Чунки бугун рус сиёсий элитаси жуда яхши биладики, уларга ҳеч кимнинг "кўзи учиб тургани йўқ". Жаҳон давлатлари Россия билан пинҳона "кўз уриштиришдан" тийилишга ҳам тобора кўпроқ эҳтиёж сезмоқда. Буни биз Хитойга қилинган илк ташриф натижалари мисолида ҳам кўрдик. Унда сафарлардан кутилган наф нимада?
Назаримда, бу ерда гап "сиёсий нафсоният"ни тиклаб олиш ёки биз, ўзбеклардаги қадриятга ўхшаш "элнинг назаридан ўтиш" ёки "белги бериш", сиёсий лисонда гапирганда, янги бошқарувнинг легитимизацияси ҳақида бўлиши мумкин. Яъни мен қайта сайландим ва мени ҳамон тан олишмоқда, деганга ўхшаш.
Аммо бир нарса тобора очиқ-ошкор кўриниб бораётирки, бугун Россия билан ҳамкорлик қилиш ҳар қачонгиданда ўнғайсизлик туғдиради. Бунга эса фақатгина Путин шахсияти эмас, балки рус сиёсий элитаси, зиёлиларининг империяпарастликка мойил дунёқараши мой пуркаб турибди.
Айни қараш рус маданий оламининг авангардлари, рус дунёсининг маънавий пирлари бўлган А.Солженицин ва, ҳатто, И.Бродский ҳам рус империясини "тақдирнинг унга берган инъоми" эканидан шубҳаланмаган. Энг таассуфлиси, Путиннинг ашаддий танқидчиси бўлган, рус мухолифатчиси Алексий Навальнийнинг беваси Юлия Навальная ҳам рус империализмини қўллайди. Путин ҳокимиятини танқид қиларкан, у Россиянинг империя сифатидаги ролини қўллаб-қувватлайди.
Хуллас, бугун гап сиёсатчилар, шоирлару зиёлилардан кўра кўпроқ мафкурада, бир неча аср илгари Пётр томонидан ишлаб чиқилган ва рус маданий тафаккурига қўрғошиндай қуйилган "империячилик" даъвосида...
Таассуфки, рус жамиятида бугунги глобал дунё нуқтаи назаридан ўша эски концепцияни қайта кўриб чиқишга илҳомлантирадиган куч мудом кўзга ташланмаётир.
@platformauzb
😇 2024 йил 12-22 май кунлари АҚШнинг Вашингтон шаҳрида ЎзР тижорат банклар раҳбар ходимлари учун UDEA томонидан ташкил қилинган “Экспорт назорати ва иқтисодий санкциялар” профессионал курси иштирокчиларига халқаро сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди
📈 Америка Университети билан ҳамкорликдаги ушбу 10 кунлик профессионал курс тижорат банк топ менежерлари, жумладан, раҳбар ходимлар малакасини оширишга қаратилган бўлиб, бунда иштирокчилар халқаро комплаенс қоидалари ва шу каби банк соҳасидаги энг муҳим билимларни ўзлаштириш имконига эга бўлдилар.
Иштирокчилар қуйидаги модуллар бўйича ўз малакаларини оширдилар:
— Экспорт назоратининг қоидалари;
— Экспорт назорат ва иқтисодий санкциялар;
— Хорижий активлар назорати ва иқтисодий санкциялар;
— Экспертиза ва хавфларни камайтириш стратегиялари.
🏦 Курсда Саноат ва хавфсизлик бюроси (BIS), Мудофаа савдосини назорат қилиш бошқармаси (DDTC) ва Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) каби ҳамкор ташкилотлар мутахассислари иштирок этиб, курсни мазмунан ва моҳиятан бойитиб беришди.
🇺🇿 Ушбу курсда Республикамиздаги бир қатор етакчи "Agrobank" АТБ, "Aloqabank" АТБ, "Asia Alliance Bank" АТБ, "Biznesni rivojlantirish banki" АТБ, "Ipak Yo'li Bank" АТБ, "Mikrokredit bank" АТБ, "Sanoat Qurilish Bank" АТБ, "Turonbank" АТБ ва "Xalq Banki" АТБ каби тижорат банк раҳбар ходимлари иштирок этиб, курс якунида сертификатлар билан тақдирландилар.
✅ UDEA'нинг ушбу ташаббуси Ўзбекистон банк тизими, жумладан, комплаенс-назорат йўналишининг халқаро стандартларга ўтишидаги жуда муҳим қадамлардан биридир. Ва бу каби молия секторини ривожлантиришга қаратилган қисқа муддатли курслар UDEA томонидан доимий тарзда ташкиллаштирилиб борилади.
Сиз ҳам мутахассис сифатида ўз малакангизни оширишни истасангиз бизга мурожаат қилинг.
Батафсил:
📞 +998788880800
🌐 https://udea.uz/courses/
🔵 Telegram 🟣 Instagram 🔵 Facebook 🔵 LinkedIn Реклама
Якшанба куни Путин Ўзбекистонга келади
26-27 май кунлари Россия Президенти Владимир Путин Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда унинг ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди.
“Россия Президенти бугун ва эртага Беларусга, якшанба ва душанба кунлари эса Ўзбекистонга амалий ташриф билан боради”, – деган президент ёрдамчиси Ю. Ушаков журналистларга.
Экология вазирлиги зиммасига юклатилган вазифани эплай олмаяптими?
Чирчиқ дарёси соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналарида ўндан ортиқ хўжалик юритувчи субъектлар томонидан мораторий талабларига риоя этилмай, муқаддам Геология вазирлиги томонидан берилган лицензиялар асосида ҳанузгача қум-шағал қазиб олиш ишлари давом эттирилаётганлиги аниқланди.
Ачинарлиси, масъул вазирлик ва идоралар томонидан ушбу ноқонуний фаолиятни тўхтатиш, хусусан амалдаги лицензияларни бекор қилиш чоралари кўрилмаган.
Оқибатда ҳудудда Чирчиқ дарёси қирғоқлари айрим жойларда 30 метргача емирилган, сувни муҳофаза қилиш зоналари турли чиқиндилар билан ифлослантирилган ва бетартиб қазиш ишлари туфайли сизот сувлари юзага чиқиб қолиши ҳолатлари кузатилди.
Айни вақтда етказилган зиён кўлами ва зарар миқдори аниқланмоқда. Натижасига кўра, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
@platformauzb
Тошкентда ИИБ профилактика инспектори $5 минг пора билан ушланди
У хорижий фуқарога тан жароҳати етказган маҳаллий фуқарога жиноят иши қўзғатмасликни ваъда қилган.
Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,
Маънавият ва маърифат маркази диққатига!
Жамиятни жипслаштирадиган, фозил одамларни тарбиялайдиган билим бу – тарих. Лекин афсуски, омматан олганда, халқимизнинг тарихни билиш даражаси жуда паст. Нари борса, Амир Темурни ва уч-тўрт алломани билиб олганмиз холос. Тизимлилик, яхлит картина йўқ.
Юқоридаги суратни каналимиз ўқувчиси юборибди. Мактабда ўқийдиган болаларининг тарихни билмаслигидан куюниб, ўзи тайёрлабди.
Аслида, бу тажриба чет элларда бор. Мамлакат тарихидаги энг муҳим воқеалар битта “лента” қилиниб, кўргазма этиб қўйилади.
Бизда-чи?! Мактабларда тарихни салкам 10 йил ўқитамиз. Тадбирларда, телевизорда буюк ўтмишимиз деб ваъзлар ўқиймиз. Лекин бари узуқ-юлуқ, пафосга тўла, эсда қоларли эмас.
Майли, буям керакдур. Лекин болаларнинг диққатини тортадиган, ортиқча юк талаб қилмайдиган шундай усуллардан ҳам фойдаланиш зарур.
Масалан, Тарих институти билан келишиб, бутун тарихни асрма-аср тизиб, ёрқин рангларда ишлаб чиқарса бўлади-ку. Уни дунё харитаси, Менделеев жадвалига ўхшаб ҳар бир синфга осиб қўйса, болаларнинг кўз ўнгида қолади. Кейин ўқиган китобиям тушунарли бўлади.
P.S: Президентимиз ташаббуси билан “Тирик тарих” лойиҳаси бошланаяпти, тарихий кинолар ишланаяпти. Лекин бунга кўп пул кетади. Юқоридаги плакатни эса озгина маблағ билан, тадбиркорларни жалб қилиб ҳам нашр этса бўлади.
@platformauzb
Ўқувчимиз ёзмоқда
Ҳурматли тепадагилар томонидан навбатдаги “ноу хау”
Ҳар бир ҳокимликлар ва қуйи турувчи ташкилотларга корхоналарнинг ҳар куни неча пуллик экспорт қилиш прогнозларини қўйдириб чиқишяпти.
Нима деб ўйлайсиз, ташкилотлар корхоналарни ҳар бири билан гаплашиб чиқадими?
Гаплашиб чиқди ҳам дейлик, қайси замонда ёки давлатда корхона ҳар кунлик экспорт прогнозини қилади. Хоҳласа бир кун экспорт қилиб, қолган 1 ой умуман қилмаслиги ҳам мумкин эмасми?
Халқ нимага ҳокимият ёки бошқа қуйи турувчи ташкилотлардан норози? Сабаби улар бўлар бўлмас топшириқларни зўрма-зўраки ёлғон маълумотлар асосида бажариш билан овора.
Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy
1 июндан боғча опаларининг ойлик маоши ошади
Давлат боғчаларида ишловчи олий маълумотли педагог ходимларнинг маоши мактаб ўқитувчилариникига тенглаштирилади.
Давлат раҳбарининг 2023 йил май ойида имзолаган қарорига асосан 2024 йил 1 июндан бошлаб давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги олий маълумотли педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари умумий ўрта таълим муассасаларининг тегишли педагог ходимлариникига тенглаштирилиши лозим.
Амалдаги қонунчиликка кўра, давлат боғчаларининг олий маълумотли тарбиячи-методист, тарбиячилари 1 млн 203 минг 660 сўм олиши белгиланган. Мактабларнинг олий маълумотли бошланғич ва юқори синфлари ўқитувчилари эса 2 млн 90 минг 399 сўм олади.
@platformauzb
Таълим муассасасида пилла қурти боқилмоқда
Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Баландчайла қишлоғида жойлашган Сув хўжалиги вазирлигига қарашли Сув хўжалиги ва мелиорация коллежида ипак қурти боқилмоқда.
Видео 15 май куни шу коллеж ўқитувчиси томонидан олинган.
@platformauzb
⚡️Ёшлар, «Битирувчи ва талаба — 2024» фестивалидан четда қолманг!
25 май соат 19:00 да «Халқлар дўстлиги» майдонида битирувчилар ва уларнинг ота-оналари учун ретро чиқишларни ҳам ўз ичига олган гала концерт ташкил қилинмоқда. Концертда Тоҳир Содиқов, Сетора, Зиёда, Улуғбек Раҳматуллаев, Афруза, Шоҳруххон, Саҳар гуруҳи ва бошқа машҳур эстрада юлдузлари иштирок этади.
Фестиваль доирасида, шунингдек, дронлар шоуси ҳам бўлиб ўтади. Гала концерт ва фестивалда қатнашиш учун ҳозироқ қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг: @talaba_bitiruvchi_bot
PS. Фестиваль доирасидаги барча тадбирларлар Тошкент шаҳар ҳокимияти, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ташкил қилинмоқда.
@platformauzb