Акмал Саидов Инсон ҳуқуқлари қўмитаси аъзолигига сайланди
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йорк шаҳридаги штаб-квартирасида 2025-2028 йиллар учун БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси аъзолари сайлови бўлиб ўтди. Аъзо давлатлар ўртасида ўтказилган яширин овоз бериш натижаларига кўра, Ўзбекистондан номзод, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов бошқа номзодлар орасида энг кўп овоз тўплаб Инсон ҳуқуқлари қўмитаси таркибига сайланди.
P/S: Тили бийрон «булбулимиз», тирик асотир - куйиб кулдан яна бунёд бўлгувчи қақнусимиз... Яна қандай тариф айтай, сизга? Тиллар ожиз, ақл лол. БМТ, Гутиерриш, «мастер класс»... Хуллас, ўзим ҳам адашиб кетдим, тафаккурим ишламай қолди.
Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy
Кеча Миллий кино саройида Президент ташаббуси билан суратга олинган «Баҳодир Ялангтўш» тарихий-бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
Фильм Аштархонийлар даврида (XVII аср) яшаб ўтган буюк саркарда, илм-фан ҳомийси, дунёга машҳур Регистон майдони асосчиси Амир Баҳодир Ялангтўшга бағишланган. Фильмни томоша қилиб, Амир Ялангтўшнинг ҳаёт йўли барчага, хусусан ёшларга ҳам ибрат эканлигини билиб олса бўлади.
Жаҳонгир Аҳмедов режиссёрлигидаги ижодий гуруҳ ўз олдига ушбу тарихий фильм орқали Ўзбекистон тарихини дунёга янада танитиш ва ўзбек халқининг миллий ғурурини кўтариш каби эзгу вазифаларни қўйган. Менимча, «Ялангтўш Баҳодир» фильми бу масъулиятли миссияни бажара олади.
@platformauzb
Комил Алламжонов Масс-медиа директори лавозимига тайинланган Жаҳонгир Азимовга омад тилаган ҳолда «жамият учун муҳим лавозимларга иқтидорли ёшларнинг тайинланиши кишини қувонтиришини» таъкидлабди.
@platformauzb
Ниҳоят, Uzbekistan’s Club жамоаси томонидан йўлга қўйилган “Oʻzbekistonlik. Students” махсус лойиҳасининг АҚШ мавсумига старт берилди. Лойиҳанинг навбатдаги қаҳрамонлари – California State University талабаси Жавоҳир Шермуҳамматов ва George Washington University талабаси Амира Асқарова бўлишди.
Фильм давомида дунёнинг ТОП университетларида таҳсил олаётган ватандошларимиз ўз тажрибалари билан бўлишишади. АҚШ мавсумининг бешинчи эпизодини Uzbekistan's Club YouTube саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, лойиҳа Ёшлар ишлари агентлиги кўмагида фаолият юритмоқда. Ҳамкорлар: Ucell мобил оператори ва Chevrolet Uzbekistan бренди. Лойиҳа қаноти – “Uzbekistan Airways” миллий авиакомпанияси.
“Oʻzbekistonlik. Students” ўзбек ёшларига мотивация улашишда давом этади. Uzbekistan's Club YouTube саҳифасига лойиҳанинг бешинчи эпизод жойланди. Фильмнинг бу галги қаҳрамонлари George Washington University талабаси Амира Асқарова ва California State University олийгоҳида таҳсил олаётган Жавоҳир Шермуҳамматов.
Лойиҳа Ёшлар ишлари агентлиги томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Uzbekistan's Club бош хамкорлари: Ucell мобил оператори ва Chevrolet Uzbekistan бренди. Лойиҳа қаноти – Uzbekistan Airways.
🔥 Дунё учинчи жаҳон уруши остонасида турибди: бу ёз дунё харитасида ва геосиёсий кўринишида катта ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.
Дунёни 2024 йилда нималар кутиб турибди? 2025 йилдачи? НАТО Россияга қарши урушга тайёрланмоқда. Эрон президенти ўлдирилди. Ғазода ва Украинада уруш давом этмоқда. Хитой Тайванга шу ёзда ҳужум қилишими мумкин. Доллар синди(ми?)
Бу нимани англатади? Бу урушлар ва ўзгаришлар Ўзбекистонга ва СИЗга қандай таьсири бор? Тўлиқроқ маьлумотларни қаердан ўқиб бориш мумкин? Бунга яхши мисол Gorizont телеграм каналидир. Бу канал барча сиёсий янгиликларни биринчилардан бўлиб ёритиб боради ва содда тилда тушунтириб беради.
Воқеалар содир бўлишидан олдин хабардор бўлиш ва тайёр бўлиш учун қимматли каналга 👉 /channel/gorizont_uz 👈 обуна бўлинг. Арзийди. Турли хил рекламаларсиз канал! Шахсий тавсиям.
Бокира фоҳиша
Шу кунларда мамлакат солиқ тизими, умуман, тадбиркорларнинг ва халқнинг иқтисодий аҳволини танг қилиб қўйиши мумкин бўлган қарор қабул қилиниши мумкин.
Солиқ қўмитаси товарларнинг бозор нархини аниқлаб, шу нарх асосида солиқ ҳисоблашга ўтмоқчи. Ҳа, тўғри бу қарор лойиҳаси, лекин бу лойиҳа қабул қилинса, ундан ёмони йўқ.
Дастлаб қарор лойиҳасининг номига эътибор беринг: “Товарларнинг (хизматларнинг) бозор нархларидан келиб чиқиб солиқ базасини аниқлаш орқали тенг рақобат муҳитини яратиш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси.эълон қилинди.
Бу нима дегани, товар (хизматларнинг) бозор нархларини аниқлаб, шундан келиб чиқиб солиқ солиш дегани, яна бунинг ичига рақобат муҳитини яратиш сўзларини қўшиб қўйиши худдики фоҳишанинг мен бокираман дейишига ўхшайди.
Оддий тилда тушунтирадиган бўлсам, Али, Вали, Соли, дейлик, автомойка бизнеси билан шуғулланишга қарор қилишди. Алининг автомойкасида бир мошина ювиш 100 000 сўм, Валиникида 70 000 сўм, Солиники сал четроқда шунга уники 10 000 сўм.
Шунда солиқ қўмитаси бозор нархи деб Валининг нархини белгилади, яъни 70 000 сўм, энди 100 000 сўм оладиган автомойка ҳам 70 000 дан келиб чиқиб солиқ тўлайди, 10 000 сўмлик автомойка ҳам 70 000 сўмдан келиб солиқ тўлайди.
Шунча товар ва хизматларнинг бозор нархини аниқлаб чиқиб шунга кўра солиқ базасини яратиш ва уни мунтазам бозорга кўра янгилаб туришнинг ўзига миллиардлаб, балки триллионлаб пул сарфлар. Мен бу қарор лойиҳасидан умуман бир мантиқ кўрмаяпман, кимдир тушунтириб юборсин.
Солиқ қўмитаси бозор нархини қандай аниқлайди? Ундан кўра бозор деган тушунчани умуман лексиконимиздан йўқотайлик.
Ишлам калламаяпти.
@platformauzb
Кремль салобатини кўрсатиш учун ҳамма "карта"лардан фойдаланмоқда
Россия сиёсий элитасида психологик "ўзгариш"лар яққол кўрина бошлади. Бу, аввало, ўзлари кўп урғу берадиган салтанат сифатидаги салмоғи билан боғлиқ. Бугун ўзини бирлашган Ғарб томонидан очиқ камситилган ва хўрланган алфозда кўрсатишга уринаётган, адолатсизликнинг беайб жабрдийдаси сифатида тутаётган Кремль аъёнлари ўз хожалари ва унинг сиймосидаги империячиликка оид тобора йўқолиб бораётган "ғурур ва ифтихор", янги Россия – Рус дунёсининг бамисли "ўроқ ва болғаси" бўлган муҳташам салобатни кўрсатиш учун ҳамма "карта"лардан фойдаланаётир.
Масалан, Путиннинг яқинда Тошкентга уюштирилган сафарлари тафсилоти давомида бир мотив алоҳида урғуланди: Путиннинг Ўзбекистон раҳбари билан тонготар (тонгги учгача) юзма-юз суҳбатлашгани тўғрисидаги жиддий тус берилган ахборотлар. Тўғри, Ўзбекистон томони ҳам гарчи бунга урғу берган бўлсада, бу ташаббус биринчи бўлиб Кремль сиёсати бош жарчиси Песковдан чиқди.
Эҳтимол Песков "мана, биз билан ҳатто наҳоргача суҳбатлашадиган давлатлар бор, биз Ероосиёнинг киндигида туриб, айни материк, қолаверса, дунёдаги геосиёсат тақдирини муҳокама қилдик" деган ишорани бермоқчи бўлгандир, билмадим. Аммо шуниси очиқки, Кремль ҳокимияти бир патерналист қудрат сифатида деярли ҳеч қачон бундай ҳаракат қилмаган ёки маъбодо шундай бўлган тақдирда ҳам аҳамиятсиз қолдирган.
Яъни, "биз борган давлат раҳбари бизни ўз уйига таклиф қилиб, то тонггача вақт ажратди" дея бу ҳодисаларга сиёсий тус бермаган. Аммо бу гал шундай бўлди... Кремль ахборот сиёсатида пайдо бўлган унча аҳамиятсиздай кўринадиган ушбу чизиқ аслида баъзи хулосалар ясашга етарлича асос бериши мумкин.
@platformauzb
Сўм-купон даврларда валюталар...
“Халқ сўзи” газетасининг 1994 йил 28 май сонидан. Валюталар курси. 1 АҚШ доллари – 4172 сўм-купон.
Марказий банкнинг 2024 йил 29 май куни валюталар қийматини белгилади: 1 АҚШ доллари – 12640,87 сўм.
@platformauzb
Кимлар имтиҳонсиз имтиёз асосида ўқишга қабул қилинади?
Президент фармонига кўра, имтиҳонсиз қўшимча давлат гранти асосида талабаликка тавсия этиш учун асос бўлувчи имтиёзга эга абитуриентлар Давлат комиссиясининг қарорига асосан таълим шаклидан қатъи назар, рўйхатдан ўтишда имтиёз амал қиладиган доирада танлаган биринчи бакалавриат таълим йўналишига қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади;
алоҳида қабул параметрлари доирасида танловда иштирок этиш учун асос бўлувчи имтиёзга эга абитуриентлар (ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда «Меҳрибонлик» уйлари, болалар шаҳарчалари, SOS — болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйларининг битирувчилари бўлган етим болалар, шунингдек, васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болалар (йигирма беш ёшга тўлмаган) бундан мустасно) улар учун ажратилган алоҳида қабул параметрлари доирасида, танлаган биринчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этади;
алоҳида қабул параметрлари доирасида танловда қатнашиб, талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар рўйхатдан ўтишда танланган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича умумий тартибда танловда иштирок этади;
халқаро спорт мусобақалари ғолиблари жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бакалавриат таълим йўналишларига спорт турларининг соҳа бўйича мос келишига қатъий риоя қилинган ҳолда имтиҳонсиз қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади;
имтиёз билан давлат гранти асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентга ушбу имтиёздан такроран фойдаланишга рухсат этилмайди;
иккинчи ва ундан кейинги олий таълим тўлов-контракт асосида амалга оширилади, шунингдек, олий таълимнинг тегишли босқичига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган талабага иккинчи марта таълимнинг ушбу босқичи учун давлат гранти ажратилмайди;
олий таълим муассасалари, олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари ҳамда ҳарбий-академик лицейларга ўқишга киришда имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг ягона базаси ҳар йили 1 июнга қадар манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг махсус ахборот тизимига киритиш орқали шакллантириб борилади.
@platformauzb
Ўқувчимиз ёзмоқда
Яширин шағал бизнес империясининг янги эгаси ким?
Шағал қазиб олишни экология баҳона тақиқлаётган ўзбек чиновникларининг савияси ва экология деган нарсани мутлақо тушунмаслигидан келиб чиқилса, бу ерда мақсад шағал қазиб олишни тўхтатиш эмас, балки бир қўлли монополияга айлантиришмоқчи, деган ўй-хаёл келаверади.
Негаки, биринчидан, амалдорларимиз ҳар доим янги монополия яратмоқчи бўлсалар рақобатчиларни экология, миллий манфаатлар ҳақидаги мана шунақа баландпарвоз нарсалар билан айблашган.
Ваҳоланки шу вақтда ўзлари экологияга ҳам, миллий мафаатларга ҳам тупурганча бундан беш баттар ишларни қилаётган бўлишади.
Иккинчидан, шағал қазиб олишни тўхтатиб бўлмаслигини бошқалар сингари улар ҳам яхши тушунишади. Акс ҳолда, қурилиш саноати бир кунда ўлади.
Учинчидан, ҳаммага маълумки, шағал бозори аҳолининг ҳамма қатламини қамраб олган. Яъни, ҳамма харидор. Энг эътиборлиси, деярли нақд пулда сотилади. Бу дегани даромад солиқдан ташқари.
Агар бозор кўлами ва даромади назорат қилинмаслигини ҳисобга олсак, юз фоиз аниқки, бу соҳа ўз эгаларига Ўзбекистондаги мошина заводиданда каттароқ, энг муҳими, ҳеч ким сезмайдиган даромад келтирмоқда.
Нима дедингиз? Унда яширин шағал бизнес империясининг янги эгаси ким?
Шавкат Ширинов.
@platformauzb
Ўзбекистонлик сифатида ман бу лойиҳага тўлиқ қаршиман!
Ёзда қурилиши бошланармиш. Хўп, АЭС керакдир, лекин “кам қувватли АЭС”нинг нима кераги бор — шунча овора бўлиб қурганга яраша у-бу кам-кўстимизни тўлдирадигани қурилмайдими? Нега Россия билан қуриш керак буни, нега бир очиқ танлови, тендери йўқ? Нега бунинг нархи эълон қилинмаган? Бурнинггача қарзга ботиб ётган бўлсанг, қайси пулингга қурасан? АЭСни қўя турайлик, тўғонларинг қўшниларни сувга бўктирадиган бир давлат сифатида ўша қўшниларнинг розилигини олганмисан? Қанақасига ёздаёқ қурилиши бошланади — номига бўлса ҳам халқ билан маслаҳатдашилмайдими? Нега Жиззахда қуришингни, нега ёздаёқ қурилишни бошлашингни, нега айнан Россия билан, нега айнан кам қувватли АЭС қурмоқчи эканингни сани пул билан таъминлаб турган халққа тушунтирмайсанми?
Ўзбекистонда Россия АЭСи қурилмасин! Бир ўзбекистонлик сифатида ман бу лойиҳага тўлиқ қаршиман!
Муҳрим Аъзамхўжаев.
@platformauzb
“Ўзатом”: Жиззахда кам қувватли АЭС қурилиши шу йил ёздаёқ бошланади
Станция учун танланган майдонда текширув ишлари ўтказиб бўлинган, жойнинг мақсадга мувофиқлиги ва хавфсизлиги тасдиқланган.
Станция қурилишида “Росатом” бош пудратчи бўлади, қурилишга маҳаллий компаниялар ҳам жалб этилади. Лойиҳа қиймати ва молиялаштириш манбаси ҳозирча маълум қилинмади.
@platformauzb
🎞 Самарқандда «Регистон» ансамбли асосчиси, Самарқанд ҳокими, саркарда Ялангтўш Баҳодир ҳақидаги тарихий фильм премьерасига 4 минг томошабин ташриф буюрди.
🎬 Маълумотларга кўра, режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов бошчилигидаги суратга олиш ишлари тўлиқ павильонларда олиб борилган ва унда чет эллик мутахассислар, жумладан, Голливуд каскадёрлари ҳам ишлашган.
Россия Ўзбекистонда кичик қувватли АЭСлар қуриши мумкин
Бу ҳақида Россия ҳукуматига тегишли ҳужжатда келтирилмоқда.
@platformauzb
Кеча, якшанба куни "Ўзтрансгаз" ҳовлисидаги узоқ йиллик чинорлар яширинча кесилиб, майдаланиб, усти ёпиқ юк машинасида олиб чиқиб кетилган.
Ҳовлидаги қолган азим чинорларнинг таг қисми ҳам бетонлаб ташланган. Демак, уларга ҳам аллақачон ҳукм ўқилган.
@platformauzb
“Турон” мактаб театрининг қизғин паллалари яқинлашмоқда!
Ёшлар ойлиги доирасида 3-6 июнь доирасида танловнинг республика босқичига Бухоро вилояти мезбонлик қилади. Ҳудудлардан сараланган 14 та жамоа биринчилик учун беллашадилар.
Республика босқичида биринчи ўринни эгаллаган жамоа хорижий давлатга таълим саёҳати йўлланмаси билан тақдирланади. Тақдирлаш маросими тарихий “Пойи-калон” ансамблида бўлиб ўтади.
@platformauzb
Россиялик депутат Пётр Толстой Қозоғистон шаҳарлари аслида русларники, Россия уларга нисбатан тарихий ҳуқуқларга эга эканини айтди
“Бугун Қозоғистонда маълум бир қозоқ давлатини тиклаш нуқтаи назаридан нималар содир бўлаётганига қаранг. У ерда мустақиллик, лотин алифбосига ўтиш ҳақида қандай миллий мифология гулламоқда”, — деди РФ Давлат думаси вице-спикери Толстой.
У Москва Украина мавзусини “ёпмаса”, Қозоғистон, Арманистон ва Россияни ўраб турган бошқа давлатлар билан муаммоларга дуч келишини таъкидлади.
@platformauzb
Тошкент шаҳридаги собиқ МХХ биноси ҳудудидан дарахтларни кўчирган “Muna Mug” компанияси раҳбари Фаррух Ҳакимов бошқа жойга ўтқазилган дарахтларни суратга олаётган Комил Еникеевга тайзиқ ўтказган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода фотограф собиқ МХХ биноси ҳудудидан кўчирилган дарахтларни суратга олаётганда номаълум шахс келиб унга фотограф турган жой хусусий мулк эканини эслатган ва “нега атрофни видеога оляпсан?”деб сўраган.
Фотографдан “Мен ўз мулким бўлган машинам ичида ўтирибман ва хоҳлаган жойимни видеога оламан”, деган жавобни эшитган шахс унга “Шунчалик ақллимисан? Мендан қўрқиб кетдингми? Қўрқ мендан. Тез буёқдан кет”, дейди. Сўнг қўлидаги газланган ичимликни фотографнинг бошидан қуяди.
@platformauzb
Солиқ қўмитаси тушунтириш берди
– Бозорда бир хил товар иккита тадбиркор томонидан ҳар хил нархларда сотиляпти. Биринчи тадбиркор уни бозор нархида, талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда 1000 сўмдан сотяпти ва шундан келиб чиқиб солиқ тўлаяпти. Иккинчи тадбиркор худди шу товарни 1000 сўмдан сотяпти-да, лекин бухгалтерия ҳужжатларида солиқни камроқ тўлаш мақсадида 500 сўмга сотдим деб кўрсатяпти.
Шу ерда рақобат бузиляпти, ҳисоб фактурада товарни 500 сўмга сотдим деб кўрсатаётган тадбиркор солиқни камроқ тўлагани учун ютади; у 800, 900 сўмдан сотса ҳам унга манфаатли бўлади. Кейин харидорлар 1000 сўмдан эмас, 800 сўмдан сотаётганга боради.
Шу ерда тадбиркорлар ўртасида биринчидан, ноҳалол рақобат юзага келяпти, иккинчидан, хуфиёна иқтисодиёт кучайишига омил бўляпти. Ҳақиқатда реализация қилинган суммани бухгалтерия ҳужжатларида камайтириб кўрсатиш хуфиёна иқтисодиёт ривожланишига омил бўляпти. Шу нарсаларнинг олдини олиш, яъни товарларнинг бозор нархи асосида солиқ базасини аниқлаш тартиби жорий қилишдан мақсад – тадбиркорлар ўртасида тенг рақобат муҳитини таъминлаш, яширин иқтисодиётнинг олдини олишга қаратилган, - Даврон Бобожонов, Солиқ қўмитаси стратегик режалаштириш бўлим бошлиғи ўринбосари.
Батафсил
@platformauzb
Қамоқхонадан ўлиги чиққан маҳбус бўйича Бош прокуратура муносабат билдирди
23 май куни Наманган вилоятидаги жазони ижро этиш
муассасасида жазо ўтаётган 2000 йилда туғилган маҳкум (Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми "Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш" билан судланган) ишлаб чиқариш цехи худудида ўзини-ўзи осиб, вафот этган.
Мурдани кўздан кечириш давомида бўйин соҳасида странгуляцион эгатдан ташқари бошқа тан
жароҳатлари аниқланмаган.
Ҳолат юзасидан Поп тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади, - дейилади баёнотда.
@platformauzb
UDEA 27 май 4 июн кунлари Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида бўлиб ўтувчи «Молиявий ташкилотларда корпоратив бошқарув» қисқа муддатли курсини ташкил этди
🇬🇧 Ушбу Лондон Қироллик Коллежи (King's College London) билан ҳамкорликда ташкил қилинган профессионал курс тижорат банклар раҳбар ходимлари учун махсус ишлаб чиқилган бўлиб, Лондон Қироллик Коллежи кампуси ва шу каби диққатга сазовор жойларда ўтказилмоқда.
📈 Курс иштирокчилари банк ишида корпоратив бошқарув, кенгаш бошқаруви, тартибга солиш ҳамда рақамли дунёда молиявий ташкилот сифатида ҳаракатланишдек муҳим мавзуларни интерактив маърузалар, семинар ва реал кейслар ёрдамида ўрганмоқдалар.
🎓 Ушбу қисқа муддатли курсда Қироллик Бизнес Мактабидан Проф. Леоне Леонида, Лондоннинг Қиролича Мария университетидан Др. Алфонсина Лона, Блоомберг бош офисидан Анна Ширшова ва шу каби ўз соҳасининг етук экспертлари маъруза қиладилар
Профессионал курс давомида Лондондаги Bloomberg бош офисига ташриф ва бир қатор молия ташкилотларидан ўзбекистонлик экспертларнинг ҳам маърузалари кутилмқода.
Сиз ҳам мутахассис сифатида ўз малакангизни оширишни истасангиз бизга мурожаат қилинг.
Батафсил:
📞 +998788880800
🌐 https://udea.uz/courses/
🔵 Telegram 🟣 Instagram
🔵 Facebook 🔵 LinkedIn
Реклама
Биз киммиз, бизнинг овозимизни ким эшитади?
Қозоғистонда АЭС қуриш учун тўртта давлат – Жанубий Корея, Россия, Хитой ва Франция саралашдан ўтгани маълум қилинди.
АЭС қуриш масаласи умумхалқ референдумида ҳал қилиниши кутилмоқда. Халқ овоз бериб, АЭСни ким қуришини аниқлаб беради.
PS.: Бизда ҳали халқ шаклланмаганми? Ўттиз етти миллионли нуфусни биз бугун қандай ном билан атаймиз? Қозоқ бовурларимиз назарда тутаётгандай, халқ, яъни онгли фуқароларми ёки авом раъиятми?
Агар халқ дейиладиган бўлса, нега ундан сўралмайди? Магарки, неоколониализмнинг қамчисига бош эгиб, унга сомеъ бўлсак, тушунарли. Хўш, биз киммиз, бизнинг овозимизни ким эшитади? Бу муҳим масала бўлиши керак!
@platformauzb
Қозоғистонда қор ёғади, таъсири бизга ҳам сезилади
“Казгидромет” хабар беришича, 28 май куни мамлакатнинг шимоли ва шарқида кучли ёмғир ёғади, кечаси эса улар қорга айланиши мумкин. 28 майда ғарбда, шимолда ва марказда, 29-30 май кунлари эса Қозоғистон шарқида кечаси 3 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда. Фақат мамлакат ғарбида ёғингарчилик кузатилмайди, ҳаво ҳарорати аста-секин исиб боради.
Ўзбекистонда ҳам бу аномал об-ҳаво таъсири сезилади.
@platformauzb
Келгуси ўқув йилидан бошлаб табелдаги баҳоларни сохталаштириб бўлмайди
Мактаб таълимини ортиқча қоғозбозликдан ҳоли этиш ва бошқарув жараёнларини шаффофлаштириш мақсадида келгуси ўқув йилидан ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан кенг фойдаланилади.
Хусусан, электрон баҳолар табели «emaktab.uz» платформасида автоматик тарзда шаклланади ва ота-оналар учун тизимдан юклаб олиш имконияти яратилади.
Натижада табелдаги баҳоларни ўзгартириш ва сохталаштиришнинг олди олинади.
@platformauzb
Энди барча талабаларга ҳам таълим кредити берилмайди
Президент фармонига кўра, 2024/2025 ўқув йилидан олий ва профессионал таълим ташкилотларининг талаба ва ўқувчиларига таълим кредитлари қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ажратилади:
⁃ олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратилади;
➖ таълим кредити:
⁃ олий таълим ташкилотларининг биринчи босқич талабалари ҳамда профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун тўлов-контракт суммаси миқдорида;
⁃ олий таълим ташкилотларининг иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи “3” дан паст бўлган тақдирда тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади.
❗️Бундан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари мустасно.
@prlatformauzb
4 миллион ўзбекистонлик InfinBANK'ни танлади
Бугунги кунга келиб InfinBANK'ни танлаган ўзбекистонликлар 4 миллиондан ошди. Бу рақамлар ўз-ўзидан келгани йўқ, бунинг замирида банк жамоасининг ҳамжиҳатлиги ва ўз устида ишлашдан чарчамаслиги хизмат қилмоқда.
Хусусан, Moody's Ratings халқаро рейтинг агентлиги банк рейтингини B2 дан B1 га кўтарди. InfinBANK немис сифати билан машҳур бўлган илғор SAP дастуридан фойдаланади. Бу банкка ички жараёнларни автоматлаштириш ҳамда ишончлилик ва хавфсизликнинг энг юқори даражасини таъминлаш имконини беради.
Мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш борасида ҳам банк мақтана олади. Банк Тошкент марказида ўзгача креатив услубдаги бино лойиҳасини ишлаб чиқди ва уни қуришга муваффақ бўлди. Бу нарсанинг ўзи ҳам банкнинг барқарор ривожланиши ва мижозларга қулай шароитларда хизмат кўрсатиш истагини акс эттиради. Шунингдек, InfinBLACK кредит картаси, бошланғич тўлови 15%лик автокредит, юқори фоизли омонатлари билан ўзбекистонликлар кўнглидан жой олиб келмоқда.
InfinBANK молия соҳаси билан чекланиб қолмасдан спорт йўналишида ҳам анча фаол. Шу вақтгача банк бир нечта марафонларига ҳомийлик қилди, банк аъзолари уларда мунтазам қатнашиб келмоқда.
1 июндан 1 августгача бир куб метр метан газнинг энг баланд нархи 3750 сўм қилиб белгиланмоқда
Ҳукумат қарори билан, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида табиий газни сотишда 2023 йил 15 сентябрдаги 475-сонли қарор 7-бандига асосан киритилган унинг энг баланд чакана нархи 2024 йил 1 августгача бир куб метр учун 3750 сўм қилиб белгиланмоқда.
@platformauzb