Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги биноси ёнидан ўтган ер ости кабелларида ёнғин ҳолати кузатилганлиги сабабли, Давлат хизматларида паспорт ва манзил билан боғлиқ хизматларни кўрсатишда узилишлар бўлмоқда, – Адлия вазирлиги.
Шунингдек, ушбу ҳудуддаги аҳоли яшаш манзиллари ҳам электр энергиясидан узилган.
@platformauzb
Ўзбекистонда АҚШ визаси учун янги виза суҳбатини белгилаш тизими ишга тушади
Янги хизмат ёрдамида виза мурожаатчиларининг виза бўйича маълумотга эга бўлиш, талаб этилган виза учун маъмурий тўловни амалга ошириш, виза бўйича суҳбат санасини белгилаш ҳамда етказиб бериш хизматидан фойдаланиш имкониятлари мавжуд бўлади.
Янги суҳбат тизими 10 июндан бошлаб https://ais.usvisa-info.com/ веб-сайтида, 2 июль ва ундан кейинги саналарга барча ноиммиграцион виза суҳбатлари санасини белгилаш учун фаолият юрита бошлайди.
@platformauzb
Автотранспорт воситасидан чиқаётган зарарли газларнинг миқдорига қараб қизил ва яшил стикерлар берилмоқда. Эндиликда тажриба тариқасида қизил стикерли автомобиллар Тошкент марказига киритилмайди.
Пойтахт марказида яшайдиганлар машинаси қизил стикерли бўлса, улар қандай йўл тутишлари керак?
Автомобилдан зарарли газ чиқиш даражаси ёқилғи сифатига боғлиқ эмасми? Масалан, янги "Мерседес" автомобилига АИ 80 бензини қуйилса, ундан зарарли газ чиқмаслигига ким кафолат беради? Бу ерда мантиқ борми?
Ким изоҳ беради?
@platformauzb
"Андижон автотеххизмат" томонидан автотранспорт воситасидан чиқаётган зарарли газлар миқдори ўлчанганлиги тўғрисидаги стикер берилаётган экан. Бу стикерларни кимдир 30 минг, яна кимдир 10 минг сўмдан сотиб олган. Аслида бепул берилади. ИИВ вакилининг сўзларига кўра, бу стикерлар ҳеч қаерда, айниқса, Тошкентда ўтмайди.
@platformauzb
“Бахти Ташкентский” Ўзбекистонда “кўча”ни назорат қилишни унга давлат ташкилоти ишониб топширганини айтди
Жиноят оламида “қонундаги ўғри — Бахти Ташкентский” мақомини олган Бахтиёр Қудратуллаев ва 36 нафар айбланувчи бўйича суд мажлиси қисқа танаффусдан сўнг, 5 июнь куни ўз ишини давом эттирди. Бу ҳақда судда қатнашган “Дарё” журналисти хабар берди.
Судда сўз олган Бахтиёр Қудратуллаев қамоқдан чиққанида сўнг давлат ташкилоти вакиллари унга алоқага чиқиб, мамлакатда ёшлар, спортчилар орасида пичоқбозлик кўпайиб кетаётгани учун “кўча”ни тартибга солишни сўраганини айтди.
Бундан ажабланган судья “Сиз давлат ташкилотида расмий ишлаганмисиз?” деб сўради. Судланувчи бунга жавобан ёшлигидан бошлаб умрининг асосий қисми қамоқда ўтганини айтди.
“Ёшлигингиздан ўтирган бўлсангиз, давлат сизга қандай топшириқ бериши мумкин?”, — деди судья. “Буни улардан сўраш керак”, — деди “Бахти Ташкентский”.
Судланувчининг сўзларидан ажабланган судья “Тартибга солишга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг кучи етса керак, тўғрими?”, — дея савол берди. Бахтиёр Қудратуллаев “тўғри”, деди. “Унда нима учун давлат сизга топшириқ берган?”, дея такрорий сўради судья.
Бахтиёр Қудратуллаев бунга жавобан ўша йиллари Ўзбекистонда ёшлар ва спортчилар орасида пичоқбозлик кўпайганини, давлат ташкилоти улар билан ҳамкорлик қилгач, бу жиноятчилик 60 фоизга камайгани ҳақида маълумотлар айтилганини билдирди.
“Бундай статистикани ким юритган”, — деб сўради судья. Судланувчи эса у билан алоқага чиққан давлат ташкилоти масъуллар шундай маълумот беришганини айтди. Бироқ уларнинг айнан ким эканлигига аниқлик киритмади. Судя ҳам бу ҳақда ундан сўрамади.
@platformauzb
Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Шоисламович Миноваров лавозимидан озод этилган
У бу лавозимда 2022 йил февралидан буён ишлаётганди.
Унинг ўрнига Фирдавс Абдухолиқов Фридунович тайинланиши кутиляпти.
Хабар расман тасдиқланмаган.
@platformauzb
Абдухолиқов Фирдавс Фридунович Кинематография агентлиги бош директори лавозимидан озод этилгани айтилмоқда.
Катта эҳтимол билан унинг ўрнини Алишер Хаджаев эгаллаши мумкин.
@platformauzb
🎬 Эртадан бошлаб «Ялангтўш» тарихий фильми кинотеатрларда
Марказий Осиёда биринчи марта ягона павильонда тасвирга олинган Самарқанд ҳокими, саркарда ва Регистон ансамбли асосчиси Ялангтўш Баҳодир ҳақидаги тарихий фильм 1 кундан сўнг кинотеатрларда кенг намойиш этилади.
Фильмдаги жанг саҳналари, актёрлар, сюжет, хуллас барчаси Голливуд фильмлариники каби.
Янги ўқув йили учун абитуриентларни рўйхатга олиш бошланди
2024-2025 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди.
Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш my.uzbmb.uz сайтининг “Олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул” бўлими орқали амалга оширилмоқда.
Рўйхатга олиш 5 июндан 25 июнга қадар (шу куни ҳам) давом этади.
@platformauzb
Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ташкил этилади, — Президент фармони
Истеъмол ва техник этил спирти, алкогол ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва реализация қилиш ҳамда ушбу жараёнлар устидан назоратини таъминлаш бўйича ягона давлат сиёсатини юритишда иштирок этиш Инспекциянинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
Шунингдек, 1 октябрдан истеъмол ва техник этил спирти, алкогол маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қуйидаги қўшимча лицензия талаблари жорий этилади:
— йиллик лицензия тўловларини, шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларга риоя қилиш;
— алкогол маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ва уларнинг савдосида сифат талабларига, шунингдек, акциз маркаларини қўллаш ҳамда идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тартибларига риоя этиш;
— алкогол маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнларини мониторинг ва назорат қилиш имконини берувчи видеокузатув воситаларини ўрнатиш.
@platformauzb
UDEA 27-май 4-июн кунлари Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида ташкил этган "Молиявий ташкилотларда корпоратив бошқарув" қисқа муддатли курси тақдирлаш маросими бўлиб ўтди
🇬🇧 Ушбу Лондон Қироллик Коллежи (King's College London) билан ҳамкорликда ташкил қилинган профессионал курс тижорат банклар раҳбар ходимлари учун махсус ишлаб чиқилган бўлиб, Лондон Қироллик Коллежи кампусида ўтказилди.
Профессионал курс иштирокчилари банк ишида корпоратив бошқарув, кенгаш бошқаруви, тартибга солиш ҳамда рақамли дунёда молиявий ташкилот сифатида ҳаракатланишдек муҳим мавзуларни интерактив маърузалар, семинар ва реал кейслар ёрдамида ўргандилар.
Профессионал курсда бир қатор хорижий экспертлар, жумладан, Қироллик Бизнес Мактабидан Prof. Leone Leonida, Bloomberg бош офисидан Анна Ширшова ҳамда HSBC Бухгалтерия ҳисоби ва баҳолаш менежери Dr. Тоштемир Мажидов, UBS Гуруҳ ички аудит директори Олимхон Азизов ва Seed Mentors директори Музаффар Сайдиганиев каби ўзбекистонлик етук экспертлар маъруза қилдилар.
Сиз ҳам мутахассис сифатида ўз малакангизни оширишни истасангиз бизга мурожаат қилинг.
Батафсил:
📞 +998788880800
🌐 https://udea.uz/courses/
🔵 Telegram 🟣 Instagram
🔵 Facebook 🔵 LinkedIn
Реклама
Экспортчиларга берилаётган субсидия ва преференциялар бекор қилинади
Ҳукумат томонидан Жаҳон савдо ташкилотининг Субсидиялар ва компенсация чоралари тўғрисидаги битимига (ASCM) мувофиқлаштириш мақсадида 2025 йил 1 январидан:
➖экспортни қўллаб-қувватлаш мақсадида тақдим этилаётган субсидия ва преференцияларни, шу жумладан, товарларни (хизматларни) экспортга реализация қилишдан олинган даромадлар бўйича фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, транспорт харажатларини қисман қоплаб беришга оид имтиёзларни бекор қилиш;
➖самараси паст бўлган солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилиш режалаштирилмоқда.
@platformauzb
🔥 ASIA ALLIANCE BANKdan yuridik shaxslar uchun yangi imkoniyatlar!
🗓 Sizga 1-maydan boshlab biznes uchun yangi “Optimal” tarifi ishga tushdi ma'lum qilamiz, unda:
⚡️ Hisobingizga boshqa banklar orqali tashqi toʻlovlar uchun 0% komissiya.
⚡️ Tashqi debet aylanmasi uchun atigi 0,1%.
⚡️ Maksimal qulaylik uchun bepul asosiy korporativ kartani chiqarish, terminallarni ijaraga olish, masofaviy bank va SMS-banking xizmatlari.
⚡️ Bank tizimida pulni hamyonbop naqdlash — bankimizning barcha so‘m kartalaridan atigi 0,6%.
✅ Biznesingizni boshqarish jarayonini yaxshilash imkoniyatini qo‘ldan boy bermang — batafsil ma'lumot uchun telefon:
📞 1270
👉Kanalga obuna bo'ling
Кўзимиз очилиши учун албатта синов керакми бизга?
Пандемия ҳаммамиз учун катта сабоқ бўлганди. Лекин ўша сабоқларни жуда тез унутаётгандекмиз гўё.
Ортиқча харажатларсиз, нари борса 30 киши билан тўй ўтказиш мумкинлигини амалда кўрдик. Биров-бировдан гина қилгани йўқ. Аксинча, тўй ташвишини ўйлаб, сиқилиб, боши қотган қанча юртдошимиз шу баҳона орзу ҳавасига етди. Кимдир келин туширди, биров ортиқча оворагарчиликсиз қизини узатди. Ҳаммаси рисоладагидек.
Коронавирус авжига чиққан пайтда ҳатто яқинларимиз билан қўл бериб сўрашиш, бағримизга босиб кўришиш ҳам аслида ғанимат эканини кўрдик, англадик. Бир-биримизни йўқлаб боролмадик. Ҳувиллаган кўчаларимизга қараб, қанча эзилдик, ичимизда тавбалар қилдик. Қанча таниган-билганимизни йўқотдик. Ўшанда кўнгиллар анча юмшаган, одамлар бир-бирига ҳар доимгадан кўра меҳрибонроқ эди назаримда.
Кимлардир акциялар уюштириб, ночор оилаларга ёрдам қўлини чўзди. Рўзғоридан орттиролган савобталаб инсонлар шундай чақириқларга "лаббай" деб жавоб бериб, имконият даражасида шу акцияларга қўшилди. Шифохонадан даво топиб, оиласига қайтганларни олқишлаб, бошқа дард кўрманг дея дуолар қилдик. Бошқача айтганда, ягона халқ бўла олдик, оқибатимизни кўрсатдик.
Бугун шуларни унутяпмиз чоғи. Тунов куни интернетда бир тўй видеоси тарқалди. Энди шу даражада дабдабалики, таърифлашга тил ожиз. Наҳотки кимўзарни яна бошладик? Наҳотки яна манманлик, кибрга берилишни бошладик? Шундай десанг, дарров ёқангга ёпишишади: бу орзу ҳавасим. Ўзимнинг пулим, билганимни қиламан, аралашма деб. Аралашмаймиз, аммо, увол ёмон. Бунинг оқибати ёмон.
Болаларни ҳимоя қилиш кунида тўс-тўполон, жанжал кўтариб, арзимаган совға талашганлар, айниқса, аёлларнинг бир-бири билан уришганини кўриб, шу миллатнинг бир вакили сифатида уялиб кетди одам. Буни кўрган болалар нима дейди, қандай хулоса қилади? Ортидан биттаси чиқиб, шаҳарлик, вилоятлик деб маҳаллийчилик қилади. Ҳайрон қоласан. Бизга нима бўляпти ўзи? Наҳотки кечаги кунларни тез унутдик? Наҳотки қилган тавбаларимиз эсдан чиқди? Наҳотки...
Нима, кўзимиз очилиши учун албатта синов бўлиши керакми бизга? Синовларсиз бир миллат, бир халқ бўлолмаймизми? Мени шу саволлар қийнамоқда...
@platformauzb
Адлия вазирлиги Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг билдирган фикрларини ўрганмоқда экан. Ўрганиш якунлари бўйича ҳолатга баҳо берилади.
Шу билан биргаликда, давлат органлари ўз фаолиятида халқ олдида ҳисобдор эканлиги Конституцияда белгилаб қўйилганлиги, Адлия вазирлиги фаолияти шу жумладан, жамоатчилик олдида қатъий ҳисобдорлик принципи асосида ташкил этилганлиги маълум қилинади.
@platformauzb
2024-2025 ўқув йили учун 1-синфга қабул 20 июндан бошланади
Регламентга мувофиқ, 1-синфга қабул жараёнлари 2 босқичда амалга оширилади:
1-БОСҚИЧ: 20 июндан 31 июлгача микро-ҳудуд доирасида,
2-БОСҚИЧ: 1 августдан 15 августгача микро-ҳудуддан ташқарида.
1-синфга қабул жараёнлари қуйидаги туман (шаҳарларда) электрон шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилади.
Бунда ота-оналар 20 июндан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишлари мумкин.
Давлат хизматлари кўрсатилмайдиган ҳудудларда 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизими (adm.maktab.uz)га киритилади.
Бу йил 1-синфга 2017 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.
@platformauzb
Премьерадан кейин "Bahodir Yalangtoʻsh" фильми томошабинларни ҳайратда қолдирди. Барча уни мақтаб, кинотеатрга бориб кўришни тавсия қилишмоқда. Том маънода ушбу тарихий фильм ўзбекистонликлар учун ҳақиқий совға бўлди.
@platformauzb
❓Қурбон ҳайити байрамида неча кун дам олинади?
Ҳозирча Қурбон ҳайити куни, яъни ҳижрий тақвим бўйича зулҳижжа ойининг ўнинчи санаси, жорий йилда 16 июнь ёки 17 июнга тўғри келиши кутилмоқда.
Агар шундай бўлса, унда Ўзбекистонда олти кунликлар 3 кун, беш кунликлар 4 кун дам олишади. Қайси кунга тўғри келишининг аҳамияти йўқ.
Ҳайит 16 июнга тўғри келса, дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:
15 июнь, шанба — 5 кунликлар учун дам олиш, 6 кунликлар учун иш куни;
16 июнь, якшанба — Қурбон ҳайити;
17 июнь, душанба — барча учун дам олиш куни (Меҳнат кодексининг 208-моддасига биноан байрам якшанбага тўғри келса, дам олиш куни душанбага кўчирилади);
18 июнь, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни (Президентнинг 22.12.2023 йилдаги ПФ-213-сонли фармонига асосан).
@platformauzb
Дунёда ҳар йили 19 ёшгача бўлган 400 минг нафарга яқин болалар ва ўсмирлар саратон касаллигига чалинади. Ўзбекистонда 1 йилда ўртача 25 минг нафар одам саратон касаллигига чалинади.
Саратон сабаб, 2022 йил Ўзбекистонда 330 нафар бола ҳаётдан кўз юмган. Бундан ташқари, худди шу йилда 881 нафар болада онкологик касаллик топилиб, шулардан 213 нафари касалликнинг охирги, 3-4-босқичларидалиги аниқланган. Аниқланган 881 нафар бемордан бир йилга етмай вафот этганлари 30 нафарни ташкил қилган.
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида онкологик касалликлар сабабли эрта ўлимни 2,5 баробарга қисқартириш вазифаси белгиланган. Шунингдек, жорий йилнинг 21 май куни давлат раҳбари томонидан имзоланган қарорига кўра, Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг болалар саратонига қарши кураш бўйича глобал ташаббусида иштирок этиш доирасида 2030 йилгача онкологик касалликларга чалинган болаларнинг омон қолиш даражасини 60 фоизга ошириш кўзда тутилган.
Шу муносабати билан бугун Тошкент шаҳрида “Далилларга асосланган ҳаракат” мавзусидаги болалар онкологияси ва гематологияси бўйича I халқаро конгресси ўтказилмоқда. Халқаро конгрессининг асосий мақсади — халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, энг сўнгги илм-фан ютуқлари, илғор диагностика ва даволаш усулларини муҳокама қилиш, тиббий ёрдам сифатини ошириш, беморларнинг руҳий-ижтимоий ва маданий ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда таълим олишини қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистонда болалар саратонини даволашда илғор халқаро ва инновацион амалиётларни жорий қилишдир.
@platformauzb
Давлат хизматчилари декларацияси ҳар йили 15 февралгача умумлаштирилади ва таҳлил қилинади
"Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ, давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими шахсга доир маълумотлари ўзгарган тақдирда, эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияни тўлдириши ва ҳар йили 15 январдан кечиктирмай махсус бўлинмага тақдим этиши керак.
Давлат органига ёки бошқа ташкилотга ишга қабул қилинаётган номзод, шунингдек бошқа ишга ўтказилган ходим эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги белгиланган шаклдаги декларацияни тўлдириши ва тақдим этиши керак.
❗️ Махсус бўлинма:
➖ эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги ҳар йилги декларацияни ҳар йили 15 февралгача умумлаштиради ва таҳлил қилади;
➖ эҳтимолий манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича чораларнинг етарлилигини (тўғрилигини) таъминлаш учун ҳар йили 1 мартга қадар одоб-ахлоқ комиссиясига таклиф киритади;
➖ одоб-ахлоқ комиссияси томонидан қабул қилинган хулосага асосан эҳтимолий манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш юзасидан чоралар кўриш тўғрисида давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг бевосита раҳбарига ёхуд давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг юқори турувчи раҳбарига таклиф киритади.
Давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимлигига номзод ишга қабул қилинаётганда ёхуд давлат органи ёки бошқа ташкилот ходими бошқа ишга ўтказилаётганда, эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияни тақдим этганидан кейин махсус бўлинма юқорида назарда тутилган ишларни 5 кунлик муддатда амалга оширади.
Қонуннинг тўлиқ матни: https://lex.uz/pdfs/6952742
@platformauzb
Президент Шавкат Мирзиёев Макка шаҳрида бўлиб турган муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди
Давлат раҳбари муборак Ҳаж зиёратига тайёргарлик жараёнлари, юртдошларимиз учун яратилган шароитлар, уларнинг саломатлиги ва кайфияти ҳақида сўради.
@platformauzb
Отабек Нурматов: Андижондаги болалар боғчаларини ёпиш керак.
Болалар чириган картошкадан тайёрланган овқатларни истеъмол қилмоқда...
PS.: Мутасаддиларга тавсия: бошқа ҳудудлардаги боғчалар билан боғлиқ коррупцион схемаларни ҳам ўрганишса, яхши бўларди.
@platformauzb
Бозорлар панжара билан ўралиб, хавфсизлик чоралари кучайтирилади
“Йирик бозорларда жамоат тартибини сақлашни таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
2024 йил 1 октябрга қадар ҳудудларда жойлашган йирик бозорлар, уларнинг кадастр ҳужжатларига асосан, шаҳарсозлик меъёрларидан келиб чиққан ҳолда хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари ҳисобидан темир панжаралар билан ўраб олиниши режалаштирилмоқда.
Шунингдек, лойиҳага кўра, йирик бозорларга ташриф буюрувчилар шахсий буюм ва қўл юкларини кўздан кечириш учун тақдим этишга, зарур ҳолларда, ходимнинг талабига кўра кўрикдан ўтишга мажбур.
@platformauzb
Ўзбекистон олимпия терма жамоасини қўллаб-қувватлашга қаратилган клип суратга олинмоқда
Бугун Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг Медиа маркази катта павильонида Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоасини қўллаб-қувватлашга қаратилган янги — “Men O‘zbekistonlikman – Qonimda g‘alaba” лойиҳаси доирасида тасвирга олиш ишлари бўлиб ўтмоқда.
Бу мақсадда таниқли кинематогафлардан иборат махсус ижодий гуруҳ шакллантирилган, шунингдек, жамоанинг юлдузлари ва бош мураббий Тимур Кападзе иштирок этишмоқда.
Тошкентда чанг-тўзон кўтарилмоқда. "Янги Ўзбекистон" боғи атрофидаги маназара.
@platformauzb
“Ўзбектелеком” монополияси бекор қилинади
Президент фармонига кўра, Рақамли технологиялар вазирлиги 2024 йил 1 октябрга қадар ахборот ва миллий хавфсизликнинг тўлиқ таъминланишини назарда тутган ҳолда телекоммуникация операторларининг синов тариқасида халқаро Интернет тармоқларига ўз тижорат эҳтиёжлари учун тўғридан-тўғри уланиши ва босқичма-босқич бошқа операторларга халқаро Интернет каналларини ташкил этиш бўйича хизматларни кўрсатиш тартибини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Маълумот учун, бугунги кунда мамлакатдаги деярли барча провайдерлар “Ўзбектелеком” компаниясининг Халқаро пакетли коммутация маркази орқали интернет тармоғига уланган. Президент фармони билан эндиликда телекоммуникация операторларига “Ўзбектелеком”ни четлаб ўтиб, халқаро интернет тармоғига уланишга рухсат берилмоқда.
@platformauzb
Қонунчилик билан тақдим этилган қуйидаги махсус (эксклюзив) ҳуқуқлар бекор қилинсин:
а) 2025 йил 1 январдан бошлаб:
“Ўзметкомбинат” АЖнинг республика ҳудудида қора металл ломи ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш) ҳуқуқи;
“Ўзиккиламчиранглиметалл” АЖнинг республика ҳудудида рангли металл ломи ва чиқиндиларини тайёрлаш ва экспорт қилиш ҳуқуқи;
“Ўзтрейд” АЖнинг консигнация шартларида озиқ-овқат уни ва буғдойни, шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, деҳқон ва фермер хўжаликлари маҳсулотларини банк кафолатлари ёки сиёсий ва тижорат хавфларидан экспорт шартномаларини суғурталаш полисларини тақдим этмасдан экспорт қилинадиган маҳсулотларни савдо уйлари манзилларига тушириш ҳуқуқи;
“Ўзкимёимпекс” МЧЖнинг “Ўзкимёсаноат” АЖ ташкилотлари кимёвий маҳсулотлари экспорти ҳамда уларнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар импортини амалга оширишдаги ягона агент ҳуқуқи;
б) 2026 йил 1 июлдан бошлаб:
“UzGasTrade” АЖнинг табиий газни ягона экспорт қилувчи ва импорт орқали ташқи манбалардан марказлашган тартибда харид қилиш бўйича ягона оператор сифатидаги ҳуқуқи;
“Ўзэнергосотиш” АЖнинг электр энергиясининг экспорти ва импортини марказлашган тартибда амалга ошириш ҳуқуқи.
@platformauzb
Молия вазири Ж. Қўчқоров ижтимоий норма белгилашда газлашмаган хонадонлар инобатга олинмаганини тан олди
Депутат Дониёр Ғаниев қиш мавсумида табиий газ билан таъминланмаган ҳудудлар учун белгиланган ижтимоий лимитни ошириш масаласини кўтарди. Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров хонадонларнинг учдан бир қисмида табиий газ йўқлигини тан олиб, бу масала устида иш олиб борилишини айтди.
@platformauzb
Ортга қайтмас дея айтиб келинаётган ислоҳотларга қарши яна бир мансабдор...
❗— “Халқ пули, халқ мулки деган нарса йўқ. Пул давлат бюджетига ўтдими, давлат мулкига айланади” – Қашқадарё вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Нуриев.
Бундан ташқари, халқнинг амалдорлар фаолиятини муҳокама қилишгаям ҳаққи йўқ экан. Қойилмисиз? 👇
Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy