Порахўр прокурорлар ушланди
Пойтахтда ва Сурхондарёда прокурорлар қамоққа олинди. Шунингдек, фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходими ҳам қўлга тушган.
Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy
“Автотеррористлар” содир этган йўл транспорт ҳодисалари
➖ Хатирчи туманида 1 июль куни 2-синф ўқувчиси пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётганида уни BYD машинаси босиб кетган. Машина тагида қолиб кетган 9 ёшли қиз олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
➖ Самарқандда 3 июль куни Nexia-2 уриб юборган 7 ёшли бола ҳалок бўлди.
➖ Қаршида 4 июль куни BYD Song Plus ортга қайрилиб олмоқчи бўлган Spark билан тўқнашди. Spark ҳайдовчиси шифохонада вафот этди. BYD Қашқадарё вилояти ҳокимлигига тегишли бўлган.
P/S: Камералар, жарималар автоҳалокатлар олдини олиш учун ечим эмас. Одамларнинг руҳиятини даволаш устида ишлаш керак.
@platformauzb
Овоз бериш жараёни ўн кунга қисқартирилди
Энди ташаббусли бюджет жараёнида овоз бериш босқичи 10 кун давомида ўтказилади (авваллари 20 кун эди).
Шунингдек, овоз бериш босқичидан аввал 7 кун давомида тарғибот босқичи ўтказилиб, ташаббускорларга ўз лойиҳаларини "реклама" қилиш имконияти берилади.
@platformauzb
Савдо-саноат палатаси томонидан Президент билан тадбиркорлар ўртасидаги очиқ мулоқотга тайёргарлик доирасида соҳалар кесимида ўтказилаётган учрашувларда тизимли ва долзарб муаммолар кўтарилмоқда.
Масалан, мана бу ерда дори воситаларининг қайта рўйхатдан ўтказилиши кечикиши сабабли контрафактлар тарқалишига йўл қўйилаётгани ҳақида гапирилган. Доно Абдумажитованинг айтишича, бундай ҳолатда расмий ишлаб чиқарувчилар дори воситаларини қайтадан рўйхатдан ўтказгунга қадар дорихоналарда уларнинг контрафакт версиялари тарқалиб кетади.
Дориларнинг қадоғидан уларнинг асл ёки сохта эканини аниқлаб бўлмайди. Бундай ҳолатда дорихоналарда аҳоли саломатлиги учун зарарли бўлган дори воситаларининг тарқалиб кетиши эҳтимоли юзага келади. Шу боис, масъул ташкилотлардан мазкур масалани атрофлича ўрганиб чиқишларини кутиб қоламиз.
@platformauzb
Жо Байден сайловолди пойгасидан чиқса, унинг ўрнини Камала Харрис эгаллаши мумкин
Бир нечта америкалик сиёсатчиларининг, жумладан Камала Харриснинг номи Байденга энг эҳтимолий муқобил сифатида тилга олинмоқда. Камала Харрис бу саволга тўғридан-тўғри жавоб беришдан бош тортди.
@platformauzb
Кредит жараёни тўлиқ рақамлаштирилади
2024 йил 1 июлдан кредит ажратишнинг барча босқичлари (аризани кўриб чиқиш, қарор қабул қилиш, кафиллик бериш ва кредит ажратиш) рақамлаштирилган ҳолда электрон платформаларда амалга оширилади.
@platformauzb
Мактабгача таълим агентлиги фаолияти тугатилди ҳамда Агентликнинг ташкилий тузилмасидаги ташкилотлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфига ўтказилди - Президент Фармони.
@platformauzb
“Док-1 Макс” иши: Апеллация инстансияси дастлабки инстанция ҳукмини ўзгаришсиз қолдирди
Тошкент шаҳар суди, Жиноят ишлари бўйича апеллация инстансияси ЖИБ Тошкент шаҳар суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2024-йил 26-февралдаги ҳукмини ўзгаришсиз қолдирди.
7 нафар судланувчи томонидан киритилган апеллация шикояти қаноатлантирилмади.
Сардор Кариевнинг онаси Мунира Кариева томонидан суднинг депозит ҳисоб рақамига тўланган 2,5 миллиард сўм маблағ жабрланувчиларнинг қонуний вакилларига тенг миқдорда тақсимланиши белгиланди.
@platformauzb
Юнусобод тумани Мойқўрғон кўчаси ва Қора-қамиш кўчалари кесишмасидан ўтган Д1200 мм катта сув ўтказгич тармоғида носозлик вужудга келди.
Айни пайтда мавжуд носозликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
@platformauzb
Аввал икки бор қайтарилган электрон далилларга оид қонунни Бош прокуратура учинчи бор ўзгаришларсиз парламентга киритгани учун депутат эътироз билдирди
Хусусан, электрон далил ташувчиси бўлган қурилмани терговчига топшириш мажбурийлигига оид нормага депутатлар жиддий қаршилик қилди.
Масалан, электрон далил жойлашган қурилма—телефонингиз терговчининг ихтиёрига топширилиши мажбурийлиги белгилангандан кейин терговчи фақат ишга оид далилларни кўздан кечиришига ким кафолат беради?
Шахсий маълумотлар одатда телефонда сақланади. Бу Конституцияда назарда тутилган шахсий дахлсизликни бузмайдими?
Гарчи Миллий парламентда давлат тилида фикрини билдирмагани ғалати кўринган бўлсада, “Миллий тикланиш” партияси аъзоси, депутат Илҳом Абдуллаев бу қонун агар қабул қилинса, ҳалокатли оқибатларни келтириб чиқаришини билдирди.
2023 йил ноябрда Парламент мазкур қонунни айни сабаблар билан, шунингдек қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун https://regulation.gov.uz сайтига қўйилмаган деб қайтарганди.
@platformauzb
Тажрибали юристлар томонидан юритиладиган @generalissimus_uzb Телеграм канали Ҳукумат коридорларидан инсайд хабарларни биринчилардан бўлиб бермоқда.
Қонунчиликдаги янгиликлар, ўта фойдали маълумотлар ва долзарб муаммоларга ҳуқуқий ечимларни тизимли равишда ёритиб бораётган @generalissimus_uzb ўзбек блогосферасида ўзининг мустаҳкам ўрнига эга бўлди.
Шу сабабли, ушбу каналга обуна бўлишни тавсия қиламан:@generalissimus_uzb
Эндиликда янги ҳайдовчилик гувоҳномасини ҳам онлайн расмийлаштириш мумкин
Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Янги ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун my.gov.uz орқали бу жараённи амалга ошириш мумкин бўлди.
Хизматдан фойдаланишда ҳеч қандай ҳужжатлар талаб қилинмайди. Ҳамма маълумотлар тизимда мавжуд.
Тайёр гувоҳномани, истасангиз, ўзингизга энг яқин Давлат хизматлари марказига борган ҳолда ёки қўшимча тўлов эвазига почта хизмати орқали уйингизда қабул қилиб олишингиз мумкин.
@platformauzb
🔥 ASIA ALLIANCE BANKning «Optimal» tarifi — yangi hisobvaraq ochgan yuridik shaxslar uchun qulay imkoniyat!
Tarif doirasida biz quyidagi xizmatlarni mutlaqo bepul taklif qilamiz:
📌 Yuridik shaxslarning boshqa banklardagi hisobvaraqlariga (asosiydan-ikkilamchiga yoki ikkilamchidan asosiyga) tashqi to'lovlarni amalga oshirilishi;
📌 Asosiy korporativ kartani chiqarish, savdo terminallari ijarasi, Masofaviy Bank Xizmatlari va SMS banking xizmatlari;
📌 Bank hisobvaraqlarini ochish,yopish va o'tkazish (boshqa bankka o'tkazish uchun hujjatlarni tayyorlash).
Shuningdek:
📌 Tashqi debet aylanmasi uchun atigi 0,1%
📌 Bankning barcha so’mdagi kartalaridan naqd pul echilishi atigi 0,6%.
✅ Biznesingizni boshqarish jarayonini yaxshilash imkoniyatini qo‘ldan boy bermang — batafsil ma'lumot uchun telefon:
📞 1270
👉 Kanalga obuna bo'ling
Шундоқ ҳам юқори кредит фоизлари яна ошиши мумкин
2024 йил 1 июлдан бошлаб жисмоний шахсларга ажратиладиган ипотека кредитлари ҳамда автокредитларнинг таваккалчилик даражалари янги меъёрлар асосида ҳисобланади.
Эндиликда, мазкур кредитларнинг таваккалчилик даражаларини ҳисоблашда кредит суммасини гаров суммасига нисбати билан биргаликда жисмоний шахсларнинг қарз юки инобатга олинади.
Жисмоний шахсларнинг қарз юки кўрсаткичи 60% дан юқори бўлса ёки уни аниқлаш имкони бўлмаса, тавакаллчилик даражаси ҳам юқори ҳисобланади.
Мазкур ўзгаришлар айрим тижорат банкларининг ушбу кредитлар бўйича тарифларни қайта кўриб чиқишига олиб келиши мумкин.
@platformauzb
Эндиликда йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир қарорлар юзасидан электрон мурожаат қилиш мумкин
Вазирлар Маҳкамаси “Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига электрон мурожаат қилишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ, 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларига Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон мурожаат қилиш имконияти яратилади.
Мазкур хизмат ДЙҲХХнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини “Рақамли ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграллашган платформасига интеграция қилган ҳолда ЯИДХП орқали кўрсатилади.
Жисмоний ва юридик шахслар йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан ДЙҲХХга анъанавий (оғзаки ёки ёзма) тарзда мурожаат қилишлари мумкин.
Мазкур қарор билан Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига электрон мурожаат қилишнинг маъмурий регламенти ҳам тасдиқланди.
Регламентда:
-йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан ЯИДХП орқали электрон мурожаат қилиш тартиби;
-йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби белгилаб берилган.
2024 йил 30 августга қадар йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан электрон мурожаат этиш учун зарур бўлган ахборот тизими яратилади.
@platformauzb
Тошкент шаҳар ИИББнинг Гиёҳвандликка қарши кураш бўлими 9 нафар тезкор вакиллари қамоққа олингани айтилмоқда.
Хабар расман тасдиқланмаган.
@platformauzb
Жиззах вилоятига янги прокурор тайинланди
Адлия катта маслаҳатчиси Бахтиёр Тойиржонович Иброхимов Жиззах вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
Б.Иброхимов тайинловга қадар Бош прокуратура бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.
@platformauzb
Эртага, жума куни соат 10:00 да "Кобалт" автомобилларига яна онлайн шартнома очилар экан. Шартномалар фақат savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали амалга оширилади.
@platformauzb
Қозоғистон вакили Нурлан Ермекбаев 2025 – 2027 йилларда ШҲТ бош котиби сифатида фаолият юритади.
Бу ҳақда ШҲТнинг Остона саммитида қарор қабул қилинди. У 2022 йил 1 январдан буён ШҲТ бош котиби лавозимида ишлаб келаётган Чжан Миннинг ўрнини ротация асосида эгаллайди ва 2025 йил 1 январдан вазифасига киришади.
Нурлан Ермекбаев Қозоғистон Президентининг ёрдамчиси – Хавфсизлик кенгаши котиби, мудофаа вазири ва ШҲТ бош котиби ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy
Бу йил кузда бўлиб ўтадиган парламент сайловлари олдидан Марказий сайлов комиссияси катта ислоҳотга қўл урди: у ўз ёрлиғини ўзгартирди!
Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy
6 июлдан «Ташаббусли бюджет»нинг иккинчи мавсумига старт берилади.
Ушбу мавсум учун 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.
@platformauzb
Ходжаев Маруфхон Махсудович – “Худудгазтаъминот” АЖ бошқарув раиси этиб тайинланди.
Тайинловга қадар у Андижон вилояти прокурори лавозимида ишлаган.
@platformauzb
Sovrin jamg'armasi 300 mln. so'm bo'lgan "BRB Fintech Hackcelerator"da ishtirok eting!
Biznesni rivojlantirish banki sizni dolzarb masalalarini hal qilish va qimmatbaho sovrinlarga ega bo'lish uchun tanlovda qatnashishga taklif etadi.
Axborot texnologiyalari sohasidagi ko'nikmalaringizni namoyish eting!
Ishtirok etishning afzalliklari:
🌟 Sovrinlar: 1-o‘rin — 150 000 000 so‘m, 2-o‘rin — 100 000 000 so‘m, 3-o‘rin — 50 000 000 so‘m.
🌟 Yetakchi ekspertlar bilan ishlash.
🌟 Kuchli jamoa yaratish va yangi do‘stlar topish imkoniyati.
O'zingizni sinab ko'rishga tayyormisiz? Havola orqali ro'yxatdan o'ting
https://brb.uz/hackcelerator 🔙
Reklama
Юнусобод туманининг 5, 6, 7-даҳаларини сув босди. “Тошкент шаҳар сув таъминоти” АЖга кўра, эрта тонг Юнусобод туманинг Мойқўрғон ва Қорақамиш кўчалари кесишмасидаги 1200 мм қувур ёрилиб кетиб, юқори босимли сув ҳудудларни босиши мумкинлиги келтирилган.
Тезкор авария хизмати носозликни бартараф этиш чораларини кўрмоқда.
@platformauzb
Айтишларича, Мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги Мактабгача таълим агентлиги давлат органи сифатида тугатилмоқда.
@platformauzb
200 минг долларлик мукофот
Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиадада олтин медални қўлга киритган спортчимизга 200 минг доллар, кумуш медали эгасига 100 минг, бронза соҳибига эса 50 минг доллар пул мукофоти берилади.
Шунингдек, мураббийлар ҳам мос равишда 50 минг, 25 минг ва 12,5 минг доллардан мукофот пуллари олади.
Эслатиб ўтамиз, Париж-2024 Олимпиадаси 26 июлдан 11 августга қадар давом этади.
@platformauzb
#qonimdagalaba халқаро челленжига старт берилди!
Uzbekistan's club ва креатив саноат вакиллари "Men o‘zbekistonlikman — qonimda g‘alaba" мега-лойиҳаси учун кўзни қувнатадиган, одамни руҳлантирадиган видеоролик суратга олибди.
Футбол юлдузлари, санъат ва медиа соҳасининг ёрқин намояндалари кўринган ушбу видеоролик бугун премьера қилинди. У энди Ўзбекистоннинг барча телеканаллари, жамоат жойларидаги экранлар ҳамда интернет кенгликларида намойиш қилинади.
2024 йилнинг 20 июлига қадар футбол мавзусида 1 дақиқали креатив видео яратиб, Instagram'га #qonimdagalaba хештеги билан жойлаш орқали ушбу халқаро челленж иштирокчисига айланиш мумкин.
Соврин: энг яхши 10 та видео учун 50 миллион сўмдан пул мукофоти берилади!
Ўмон Ўзбекистон фуқароларига мамлакатга 14 кун давомида визасиз бўлиб туриш тартибини жорий қилди.
Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy
“Hududiy elektr tarmoqlari” elektr energiyasi uchun onlayn tо‘lovlarni amalga oshirishda texnik uzilishlar bо‘lishidan ogohlantirdi
Ma’lumotlarni qayta ishlash markazida 2-iyul soat 00:00 dan 3-iyul soat 22:00 gacha profilaktik ishlar olib boriladi. Bu vaqtda qarzdorlar avtomatik tarzda tarmoqdan uzilmaydi.
@platformauzb_live