platformauzb | Unsorted

Telegram-канал platformauzb - platforma.uz

27503

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! @platformauzb Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin

Subscribe to a channel

platforma.uz

Боқувчиси чет элга ишлашга кетган оилаларга БҲМнинг 2 баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам берилади

Бу бўйича "Ўзбекистон фуқароларини хорижда ташкиллаштирилган тартибда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Президентликка номзод Дональд Трамп Пенсильваниядаги тарафдорлари олдида чиқиш қилаётган вақтида номаълум шахс отган ўқдан яраланди.

У юзида қон билан махфий хизмат ходимлари ёрдамида саҳнани тарк этди. Трампнинг аҳволи яхши экани айтилмоқда. Маълумотларга қараганда, Трампни отган шахс ва яна бир киши ҳалок бўлди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ҳокимликларда ички аудит хизматлари ташкил этилади

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тузилмасида ички аудит хизматлари ташкил этилади, – Президент фармони.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Тест синовлари ўтказиладиган бинолар рўйхати эълон қилинди

Билимни баҳолаш агентлигининг расмий сайтида 2024/2025-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синови ўтказиладиган бинолар рўйхати эълон қилинди. 

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Машинага иккита газ баллони қўйиш тақиқланади

Ҳукумат қарори билан автотранспорт воситаларини қайта жиҳозлаш учун рухсатномалар бериш муддати 15 кундан 10 кунга қисқартирилмоқда. Автомобиль қайта жиҳозланган деб тан олинадиган ўзгаришлар рўйхати 4 баробардан кўпроққа кенгайди.

Ўзгартиришларга кўра, автотранспорт воситаларини қайта жиҳозлаш учун рухсатнома бериш муддати 15 кундан 10 кунгача қисқартирилмоқда, яъни транспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш муддатига мослаштирилмоқда.

Автомобиль қайта жиҳозланган деб тан олинадиган ўзгаришлар рўйхати ҳам кенгаймоқда — 58 тадан 241 тагача. Давлат хизматлари агентлигининг тушунтиришича, илгари айрим ҳолларда, масалан, юк машинасини маиший чиқиндиларни ташиш машинасига айлантириш учун қайта жиҳозлашга қонуний асос бўлмагани боис бу ҳаракатлар тақиқланган эди. Ҳозир бу рўйхат сезиларли даражада кенгаймоқда, яъни қонунчилик базаси яратилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, автомашинани қайта жиҳозлашга рухсат бериш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш учун БҲМнинг 30 фоизи (102 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

Автомобилга бир вақтнинг ўзида иккита газ баллони (сиқилган ва суюлтирилган газ) ўрнатишга тақиқ жорий этилмоқда

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Учтепа тумани ҳокими Фарҳод Абдуллаев лавозимидан озод этилди

Абдуллаев Фарход Равшанович – “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖ раиси этиб тайинланди. Президент қарори билан “Олмалиқ КМК” АЖ таркибидаги “Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар” илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси негизида шу комбинат ташкил этилган эди.

Учтепа тумани ҳокими вазифасини биринчи ўринбосар Жамшид Алимжонов вақтинча бажариб туради.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Сурхондарёда катта миқдордаги ноқонуний тамаки маҳсулотлари мусодара қилин(яб)ди

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси «Айритом» чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган юк машинасини божхона назоратидан ўтказганида, унда хуфёна тарзда қоғоз қутиларга жойлаштирилган, юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, хорижда ишлаб чиқарилган ва акциз маркалари бўлмаган умумий қиймати 1 млрд. 26 млн. сўмлик 3 хил номдаги жами 27 000 қути сигарет маҳсулотлари юкланганлиги аниқланган.

Вилоятда ўтган 2023 йилда ҳам қатор мана шундай катта партияларда ноқонуний тамаки маҳсулотлари мусодара этилган. Жумладан, 2023 йилнинг август ойида 1 та ҳолатда «Сариосиё» темир йўл чегара божхона постига қўшни давлатдан Тожикистон Республикасига ўтиш учун Ўзбекистонга кириб келган темир йўл поезди таркибидаги вагонлар божхона сканер кўригидан ўтказилганда ҳужжатларида кўрсатилмаган, акциз маркалари мавжуд бўлмаган ва божхона назоратидан яширилган умумий қиймати 12 млрд. 450 млн. сўмлик 957 500 қути «Milano London» номли тамаки маҳсулотлари борлиги фош этилган.

Шунингдек, ўша йилнинг сентябр ойида «Болдир» темир йўл чегара пунктида умумий қиймати 12 млрд. 771 млн. сўмлик 851 460 қути «Esse Change» номли шундай маҳсулотлар борлиги аниқланган. Яна бир ҳолатда эса, октябрь ойида айни шу чегара божхона пунктида умумий қиймати 15 млрд. сўмлик 999 956 қути «Milano» брендли ноқонуний тамаки маҳсулотлари олиб қўйилиб, йўқ қилинган. Булардан ташқари, вилоятдаги кўплаб савдо дўконларида НКМ (назорат-касса машиналари) чеклари билан боғлиқ ҳолат ҳам яхши эмас.

Бундай катта партиядаги контрабанда маҳсулотлари яна қаерда аниқланади билмадимку, лекин кўриниб турибди Сурхондарёда бу бўйича аҳвол ўта ёмон. Бундай «тадбиркорларга» қарши ҳар доим аёвсиз курашавериш керак. Биз фуқаролар ҳам ноқонуний маҳсулотлар савдосига гувоҳ бўлсак, албатта тегишли органларга мурожаат қилиб, уларга ёрдам беришимиз лозим.

Читать полностью…

platforma.uz

Қирғизистон президентининг жиянига уйланмоқчи бўлган йигит «наркобарон» бўлиб чиқди

Marry me билан шов-шув кўтарган бўлажак куёв бола қўлга олинган. У йирик миқдорда гиёҳвандлик моддалари савдоси билан шуғуллангани маълум бўлди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

"Ипотека банк" омонатчиларга ёлғон маълумот бергани ошкор бўлди

Рақобат қўмитаси томонидан ўз ваколатлари доирасида жойлаштирилаётган реклама ахборотларининг қонун ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан олиб борилган ўрганиш ва таҳлил ишлари давомида “Instagram” ижтимоий тармоғидаги “IPOTEKABANK” АТИБ саҳифасида банк томонидан жорий қилинган “Super” номли омонат тури бўйича йиллик фоиз ставкаси 26 фоиздан эканлиги баён этилган.

Ушбу ахборотга банкнинг интернетдаги расмий саҳифаси жойлаштирилган маълумотлар асосида аниқлик киритилишича, “Super” номли омонат тури шартларига мувофиқ мижозлардан касса орқали депозитга қабул қилинган нақд пул маблағлари бўйича дастлабки 3 ой учун 26 фоиздан ва кейинги уч ой учун 14 фоиздан ҳисобланиши, худди шунингдек, онлайн қабул қилинган депозит пул маблағлари бўйича эса мос равишда 26,09 ва 14 фоиздан ҳисобланиши маълум бўлди.

Бунда, “Super” номли омонат тури бўйича фақатгина дастлабки 3 ой учун 26 фоиздан пул маблағлари берилса-да, ижтимоий тармоқдаги реклама ахборотида омонатнинг муҳим шартлари очиб берилмаган.

Рекламани бундай кўринишда бўлиши рекламадан фойдаланувчиларни чалғитувчи ёки чалғитишга олиб келувчи ҳолатни ифодалаши мумкин.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 16-моддаси, 43-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаси талаблари бузилиши аломатлари юзасидан “IPOTEKABANK” АТИБга нисбатан иш қўзғатилди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Агриппина Васильевна Шин Тошкент шаҳридаги Пучон университети ректори лавозимига тайинланди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Рақобат бўлмаган жойда ривожланиш бўлмайди

Асосан оффшор компаниялар инвестиция киритишяпти, булар эса давлатга бермайди, олади...

Иқтисодиёт ривожланмайди бу билан.

Инвесторлар учун соддалаштириш керак тизимни. Иқтисодий зоналарни ўзигагина берилган имтиёзлар фойдасиз ё ҳаммага бир хил имтиёз бериш керак ёки ҳеч кимга.... Чунки бу рақобатни бузади.

Рақобат бўлмаган жойда ривожланиш бўлмайди

Социалистик бошқарув элементлари бошқарувда қолар экан, капиталистлар инвестиция киритишини хаёлдан чиқариш керак...

Харомхўрлар (порахўрлар, давлат бюджетини ўзлаштирувчилар) га қарши аёвсиз кураш бошлаш вақти 33 йил олдин келган. Бу иллатлар йўқолса, инвесторлар ўзлари келади.

Бунга мисол Сингапур ёки Грузия.
Зоҳиджон Абдужалил ўғли

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Бунинг учун нафақат жиноий, балки сиёсий жавобгарлик ҳам бўлиши керак

Айтишларича, жамоатчилик эътирозлардан кейин ниҳоят “Боқий Бухоро” лойиҳаси шаҳар четида бунёд этиладиган бўлибди. Шу муносабат билан шаҳар марказидаги бузишлар тўхтатилибди.

Агар ушбу хабар рост бўлса, реконструция қилинганига ҳали унча кўп бўлмаган мусиқа мактабию стадионлар аёвсиз бузилганига ким жавоб беради? Ва бу ўйламай қабул қилинган қарорнинг бадалини ким тўлайди? Бунинг учун нафақат жиноий, балки сиёсий жавобгарлик ҳам бўлиши керак!

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўзбекистонга кириб келаётган тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ҳажми киши бошига ҳисоблаганда Қозоғистон ва Грузияга қараганда ўнлаб баробар кам

“Ўзбекистондай катта, инвестициялар ва маблағ кам мамлакат учун йилига 1,36 млрд доллар инвестиция – жуда кичкина рақам. Грузия, Қозоғистон кабиларга қаралса, киши бошига хорижий инвестицияларни ўнлаб марта кўпроқ жалб қилишган. Ўзбекистоннинг хорижий инвестицияларни олиб келиш тажрибаси яхши бўлмади, лекин имкониятлар кўп. Ўнлаб миллиард доллар инвестиция кирса, яхши бўларди ва шунга ҳаракат қилиш керак деб ўйлайман”, – деди иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов.


“Мени хавотирга солаётгани – инвестиция кириб келиш суръати камлиги. Олдин Ўзбекистон ёпиқ бўлгани учун инвестициялар кириши кам бўларди, охирги йиллардаги очилиш сабаб ўсди, лекин Қозоғистон, Грузияда бўлгани каби суръатда бўлмади”, – дейди иқтисодчи.


2023 йилда Ўзбекистонга тўғридан тўғри инвестициялар миқдори камайди. Марказий банк маълумотларига кўра, 2023 йил давомида Ўзбекистонга молиявий оқим 6,6 млрд долларни ташкил этган. Бунда, тўғридан тўғри инвестицияларнинг соф оқими 2,2 млрд долларни ташкил этиб, 2022 йилга нисбатан 16 фоизга ёки 425 млн долларга қисқарган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Электр энергияси тўлови билан боғлиқ ҳисоб-китоб қандай ишлаши тушунтирилди

Ижтимоий тармоқларда истеъмолчилар белгиланган ижтимоий норма доирасида ишлатган электр энергиясининг муайян қисми 900 сўмдан ҳисоб-китоб қилинаётгани ҳақида эътирозлар пайдо бўлди. “Ҳудудий электр тармоқлари”нинг изоҳлашича, бу – ойнинг охирги куни янги ойга қўшиб ҳисобланиши билан боғлиқ.

Ижтимоий тармоқларда истеъмолчилар томонидан ҳисоб-китоб даврида амалда истеъмол қилинган электр энергияси миқдори ва тўловига оид саволлар пайдо бўлган.

Хусусан, блогер Шуҳрат Қурбоновнинг ёзишича, унинг ҳолатида ижтимоий нормага етмаган миқдорда – 198 kWh электр истеъмол қилинган бўлса-да, тизим шундан 158 kWh ини 450 сўмдан, 40 kWh ни эса нормадан юқори тариф – 900 сўмдан ҳисобдан ҳисоблаган.
Бунга ўхшаш ҳолатлар ҳақида бошқа истеъмолчилар ҳам хабар берган.

“Ҳудудий электр тармоқлари” компаниясининг изоҳлашича, электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (ASKUE) истеъмолчиларга ўрнатилган ҳисоблагичлар орқали кун якуни билан, яъни соат 00:00 да истеъмол қилинган кўрсаткичларни тизимга юборади, ўз навбатида, биллинг тизими ҳисоблагич кўрсаткичларини сутка давомида истеъмолчиларнинг ҳисобрақамига ёзиб олиб, ҳисоб-китобларни амалга оширади.

ҲЭТ буни тушунтириш учун қуйидагича мисолни келтирган.
“Истеъмолчида 01.06.2024 йил санасига ҳисоблагич кўрсаткичи 12 440 kWh ва 30.06.2024 санасига 12 750 kWh. Ушбу ҳолатда 12 750 – 12 440 = 310 kWh = 200 * 450 + 110 * 900 = 189 000 сўм.

Мазкур ҳолатда кўрсаткичлар орасидаги кунлар сони 29 суткага тенг. Бунда ойнинг охирги куни – 30 июн суткасидаги истеъмол кунининг якуни, яъни 01.07.2024 йил соат 00:00 санасида ёзиб олинади.

Янги ой бошлангани сабабли ўтган ойнинг охирги кунидаги бир кунлик истеъмол янги ойга қўшилади ва ўтган ойда истеъмол 200 kWh дан ошгани сабабли кейинги 900 сўмлик нархдан ҳисоблаб кўрсатилади.
Шунда июл ойи учун амалга оширилган ҳисоб-китоблар қуйидагича акс эттирилади:
05.07.2024 й санасида истеъмолчи 40 kWh истеъмол қилган бўлса ва 30.06.2024 йил санадаги бир кунлик истеъмол 10 kWh бўлганда, 10 * 900 + 40 * 450 = 27 000 сўм”, дея тушунтирган компания матбуот хизмати.

ҲЭТ истеъмолчиларга мазкур тизимда барча функциялар рақамлаштирилгани ва инсон омили иштирок этмаслигини эслатган, ҳисоблагичлардаги ҳар бир кўрсаткичлар аниқлик билан ҳисоб-китоб қилинишини қўшимча қилган.


@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Пенсильванияда рўй берган ҳолат.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўзбекистонда битта хонадонда яшовчи кўп оилаларнинг ҳар бирига электр энергияси бўйича алоҳида ҳисобрақам очиш режалаштирилмоқда

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқарув раиси биринчи ўринбосари Алвар Ғайбуллаевнинг сўзларига кўра, мамлакатда битта хонадонда тўрттагача истиқомат қилаётган оилалар ҳам мавжуд.

«Ўзбекистонда битта кадастрга, яъни бир хонадонга битта ҳисобрақам берилади. Бугунги кунда битта кадастр остида яшаётган тўрттагача оилалар ҳам бор. Бундай хонадонда истиқомат қиладиган оилалар бир ойда ҳеч қанақасига 200 kWh электр энергияси ишлата олмайди, камида 800 kWh электр ишлатади. Биз бу [масала] бўйича ҳам ўз таклифларимизни берганмиз, бунинг ҳам ечимини топишимиз керак, ҳал қилинмаса бўлмайди», — деди Алвар Ғайбуллаев.

2024 йилнинг якунига қадар электромобилларни қувватлаш ускуналари учун алоҳида ҳисоблагич ўрнатиш кўзда тутилмоқда

Алвар Ғайбуллаевнинг сўзларига кўра, бугунги кунда мамлакатда электромобиллар кўпайиши ҳисобига одамлар ўз электромобилини қувватлаш ускуналари учун алоҳида ҳисобрақам очишни сўрамоқда.

«Чунки фуқаролар яшаши учун алоҳида, электромобили учун алоҳида электр энергияси ишлатишни хоҳлаяпти. Биз ҳисоб очишда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида муаммога учраяпмиз. Ўрнатилган битта ҳисоблагич бир нафар истеъмолчида (фидер) битта трансформатордан электр энергиясини олади. Шундай жойлар бўлаяптики, айримлар электр энергияси йўқлиги учун икки, уч томонлама улаб олмоқда. Лекин унинг ҳисоби биздан (ҲЭТдан) чиқиб кетади. Чунки битта ҳисоблагич, битта трансформатордаги маълумот йиғувчи концентраторга боғланган. Мана шу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун тегишли мутасаддиларга барча таклифларимизни киритганмиз», — деди Алвар Ғайбуллаев.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

TBC Bank'дан “катта сакраш”

4 йил аввал фаолият бошлаган TBC Bank қисқа муддатда республиканинг салмоқли қисмини қамраб олишга муваффақ бўлди ва ҳудудий кесимда яхши натижаларни қайд эта бошлади.

Жумладан, Самарқанд ва Қорақалпоғистонда омонатлар ўсиши мос равишда 15% ва 25%га ортган. Қашқадарё вилоятида иккита йўналишда натижалар яхшиланиб, кредитлар 13%, омонатлар 25%га ўсган. Фарғона вилоятида эса кредит ҳажмидаги ўсиш 14 фоизни кўрсатмоқда.

Қисқа муддатда эришилган ижобий кўрсаткичлар TBC Bank томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизматларнинг ишончли, тезкор ва хавфсиз эканини яна бир бор тасдиқлайди. Банк келгусида молиявий инструментлардан фойдаланиш имкониятини яхшилашга ёрдам берадиган янги маҳсулот ва хизматларни ишга туширишни режалаштирмоқда.
Реклама

Читать полностью…

platforma.uz

Фарғона вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Икрамов Азизбек Исрoилович Фавқулодда вазиятлар вазири этиб тайинланиши кутилмоқда

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўзбекистонда дипломлари тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) тан олинадиган хорижий ОТМларнинг янгиланган рўйхати

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 таликка киритилган (ТОП-1000) олий таълим муассасаларининг рўйхати тасдиқланди.

Ушбу рўйхатга киритилган, яъни халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг ((QS, THE, ARWU) рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатидан жой олган хорижий олий таълим муассасаларида олинган дипломлар тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) тан олинади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Электр энергиясини ҳисоблашнинг янги биллинг тизими жорий этилади

Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 августидан электр энергиясини ҳисоблашнинг янги биллинг тизими жорий этилади.

“Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бошқарув раиси биринчи ўринбосари Алвар Ғайбуллаев маълум қилишича, ҳозирда мазкур тизим синов тарзида Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жорий этилган.

Амалдаги тизимда абонентнинг исм-фамилияси, паспорт маълумотлари ва ҳисоб-рақами бўлган бўлса, янги тизимда абонентнинг кадастр маълумотлари, битта одам номида нечта ҳисоб рақами борлиги каби маълумотлар мавжуд бўлади.

@platformauzb‌‌

Читать полностью…

platforma.uz

Пора олиб, 12 йилга қамалган Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Туроб Жўраев оқланиб, озодликка чиққанмиш.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

UzumTezkor'da katta daromad!

Biz turli transport vositalari bilan yangi kuryerlarni izlayapmiz! Kuniga 4 soatdan 8 soatgacha ishlang va oyiga 10 million so'mgacha daromad qiling. Agar ish tajribangiz bo‘lmasa - biz sizga hammasini o‘rgatamiz.

Uzum Tezkor bilan ishlashning afzalliklari:
- Yuqori daromad va qulay grafik;
- Bepul uskunalar;
- Yetkazib berish uchun komissiya yo‘q;
- Barcha bosqichlarda o‘qitish va qo‘llab-quvvatlash.
- Ucell kompaniyasidan Uzum Tezkor kuryerlari uchun maxsus tarif.
Internet-trafik, qo‘ng‘iroqlar va SMSlar to‘plami uchun qulay narx!

Shuningdek, avtotransporti bor do‘stlarini taklif qilganlar uchun biz 150 000 so‘m miqdorida bonus to‘laymiz.

Qiziqmi?
Unda, ushbu havola orqali ariza to‘ldiring 👉 https://goo.su/EesAAT8
yoki
Manzil: Yunusobod tumani, Shivli ko‘chasi, 55. 👉 Manzil
Mo‘ljal: Bodomzor masjidi

UzumTezkor'ga qo‘shiling va hoziroq daromad topishni boshlang!
Reklama

Читать полностью…

platforma.uz

Давлат электр энергиянинг таннархини субсидиялашни давом эттирмоқда

Энергетика вазирлигига кўра, ҳозирги вақтда 1 кВт·соат электр энергиясининг таннархи 895 сўмни (ҚҚС билан 1 002 сўмни) ташкил этади.

Июнь ойида 71 фоиз аҳоли 200 кВтгача электр энергияси истеъмол қилган, яъни базавий меъёр доирасидан чиқмаган.

22 фоиз истеъмолчи 201 кВт·соатдан 1000 кВтгача истеъмол қилган ва 900 сўмдан ҳақ тўлаган.

Қолган 7 фоиз аҳоли 1001 – 10 000 кВт·соат электр энергияси истеъмол қилиб, 1 350 сўмдан тўловларни амалга оширган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Чақалоқ Ямални чўмилтирган Месси: Бунда не ҳикмат бор!

@platformasport

Читать полностью…

platforma.uz

Ҳокимликларда янги тузилма ташкил этилади

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларида мастер-режа ишлаб чиқиш ва амалга ошириш Лойиҳа офислари ташкил этилади. Унинг раҳбари мақоми ва иш ҳақи ҳокимиятлардаги котибият мудирларига тенглаштирилади.

Шунинг ҳисобига вилоятлар молия ва ғазначилигидаги баъзи штатлар қисқартирилиб, янги тузилмага берилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Сиёсий "харакири"...

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Экологик стикер” бериш муддати 2025 йил 1 мартига узайтирилди

Ҳукумат қарорига киритилган ўзгартишларга кўра, барча тоифалардаги автомототранспорт воситаларидан ифлослантирувчи моддалар ташламаларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсири бўйича йўл қўйиладиган нормативларга мослигини назорат қилиш бўйича «Экологик транспорт» тизимини жорий қилиш муддати узайтирилади. Тизим 2024 йил 1 июнидан ишлаши керак эди. Энди, ҳужжатга кўра, бу келгуси йилнинг 1 мартидан ҳаётга татбиқ этилади.

Шундай қилиб, транспорт воситаларига экологик стикерлар бериш 2025 йилнинг 1 мартидан бошланади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Электр учун тўловда хатолик юз бермоқда

“Ижтимоий тармоқларда электр энергияси учун тўловларда ҳисобга икки баробар пул ҳисобланаётгани тўғрисида хабар тарқалмоқда.

Айни пайтда тўлов тизимлари билан боғлиқ техник носозлик кузатилганлиги сабаб, тўлов амалга оширилганда истеъмолчи балансида тўлов қолдиғи кўпроқ кўрсатиши кузатилмоқда. Айни пайтда биллинг тизими орқали электр энергияси учун тўловлар хатоликсиз қабул қилинмоқда ҳамда баланс қолдиқлари тўғри шакллантирилмоқда.

Тез фурсатларда носозликлар бартараф этилишини маълум қиламиз.

Истеъмолчилардан электр энергияси ҳисоби кўрсаткичлари тўғрисида аниқ ва тўғри маълумотларни “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг расмий веб-сайтидага “Shaxsiy kabinet ” орқали олишларини тавсия қиламиз”

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Таълимда лицензия бериш ва уни назорат қилишни бетараф идорага юклатиш таклиф қилинди

Президентнинг тадбиркорлар билан Очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш доирасида хусусий таълим соҳасидаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилмоқда.

Унда Савдо-саноат палатаси, Солиқ қўмитаси, Бизнес-омбудсман, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар, Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарлари иштирок этмоқда.

Унда тадбиркор, IDU халқаро рақамли университет асосчиси Иброҳим Ҳуррамов таълим соҳасида лицензия бериш ва уни назорат қилиш вазифаси бетараф идорага юклатилиши таклифи билан чиқди.

“Ўзининг мактаблари, университетлари йўқ идора соҳадаги реформаларни олиб борсин. Шунда бетараф ёндашиш бўлади”, — дейди у.

@platformauzb

Читать полностью…
Subscribe to a channel