Янги Тошкент ҳудудига ўтаётган маҳаллалар сони маълум қилинди
Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси берган маълумотга кўра, Тошкент вилоятидан умумий ҳисобда жами 37 та маҳалла Янги Тошкент ҳудудига ўтади.
Жумладан, Юқори Чирчиқ туманидан:
- тўлиқ - 20 та;
- қисман - 11 та.
Ўрта Чирчиқ туманидан:
- тўлиқ - 3 та;
- қисман - 3 та.
@platformauzb
Собиқ бандлик вазири Хусанов Нозим Бахтиёровичнинг “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки Кузатув кенгаши аъзолигидаги ваколатлари муддатидан олдин тугатилди. Шунингдек, камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Мусаев Беҳзод Анварович банк кузатув кенгаши аъзолигига сайланди.
@platformauzb
Ўзбекистонлик Назира Аманова Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан грант ютиб олди
Ўзбек аёллари орасида муваффақият қозонаётганлар сафи тобора кенгайиб боряпти. Шулардан бири, “Mumtoz Tour” туризм агентлиги эгаси Назира Амановага яқинда ўз бизнесини янада ривожлантириш учун Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан грант берилди.
Эътиборлиси, Назира Аманова каби аёлларимизнинг эришаётган ютуқлари бошқаларни ҳам руҳлантириб, уларни кўпроқ билим олиш, ўз устида ишлашга ундамоқда. payme томонидан йўлга қўйилган #AyolTadbirkorligiTarafida лойиҳасида кўплаб аёлларимизнинг муваффақият тарихи ҳикоялари эълон қилиб борилади.
Батафсил бу ерда ўқинг: https://growth.payme.uz/blogs
*Ҳиндистонлик миллиардер кенжа ўғлининг тўйига 600 миллион доллар пул сарфлабди. (1-суратда )
*Республика Маънавият ва маърифат маркази 1 миллиард 284 миллион сўмга сайт ва илова яратаяпти. (2-суратда)
Бебилиска пул совуришда бизнинг не камимиз бор?!
@platformauzb
Қирғизистон президенти Садир Жапаров 18−19 июль кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.
@platformauzb
⚡️Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ботир Зокиров соғлиги туфайли лавозимидан озод этилди, вазирнинг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
@platformauzb
⚡️Фаолиятида тизимли камчиликларга йўл қўйган 28 та туман-шаҳар ҳокимига нисабатан интизомий жазо чораларини кўриш, Қораўзак, Тахиатош, Учқудуқ, Тошкент, Фурқат, Гурлан, Мирзаобод, Янгиариқ, Мингбулоқ туманлари, Ғозғон шаҳри ҳокимларини ишдан олиш бўйича Бош вазир А.Ариповнинг таклифи қўллаб-қувватланди.
Читать полностью…Президент Шавкат Мирзиёев:
"Таҳлиллар кўрсатишича, 2024 йилнинг биринчи олти ойида ялпи ички маҳсулот 6,4 фоизга кўпайди, саноат – 7,8 фоизга, қурилиш – 10,1 фоизга, хизматлар – 12,9 фоизга, қишлоқ хўжалиги – 3,8 фоизга ўсди.
Бюджет даромадлари ҳам 113 триллион сўмга етиб, 14 фоизга ўсди."
@platformauzb
⚡️Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича биринчи ярим йиллик таҳлили ва йил якунига қадар устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
Кўп соҳалар танқидий таҳлил этилиши кутилмоқда. Айниқса, мамлакатнинг таянч йўналишлари саналадиган иқтисодиёт ва инвестиция йўналишларидаги ишлар минтақа нуқтаи назаридан қаралганда мақтанадиган даражада эмас. Янги иш ўринлари яратиш, ҳудудларни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар суст. Ижтимоий соҳа коррупцияга ботган ҳамон.
Бу йўналишлар барчаси танқидий таҳлил этилиши кутилмоқда. Ва бу йиғилиш ТВда жонли эфирда намойиш этиладими ёки йўқ, аниқлик киритилса бўлар эди. Ярим йилликнинг муҳим ижтимоий-сиёсий воқеасини "Ўзбекистон 24" телеканали намойиш этмаса, унда бу каналнинг фаолиятидан мақсади нима?
@platformauzb
“Қайси вазирлик керак-керакмаслиги аския билан ҳал қилинмайди” — Шерзодхон Қудратхўжа
ЎзЖОКУ ректори, профессор Шерзодхон Қудратхўжа “Лолазор” подкастида Ўзбекистонга қайси вазирлик керак ва керак эмаслиги муҳокама қилинганини аскиябозлик дея атади. Унинг фикрича, деярли қирқ миллионга яқинлашаётган аҳолиси бор давлатнинг ишлари бундай ҳазил ва аския билан ҳал қилинмайди.
@platformauzb
Айтишларича, камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев Анварович лавозимидан озод этилиши кутиляпти.
Хабар расман тасдиқланмаган.
@platformauzb
Эртага Президент раҳбарлигида 2024 йил биринчи ярим йиллиги таҳлилига бағишланган йиғилиши ўтказилади.
Бир қатор мансабдорлар ишдан олиниши кутилмоқда.
@platformauzb
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига эгалик ҳуқуқининг эътироф этилиши қай тартибда амалга оширилади?
Эгалик ҳуқуқини расмийлаштириш хизмат нархи қанча бўлади?
Қонунчилик палатаси депутати ва Адлия вазирлиги мутахассиси шу каби саволларга батафсил жавоб берди.
@platformauzb
Чеклов даври тугаяпти. 1 августдан "метан" яна қимматлашади
Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида табиий газни сотишда 2023 йил 15 сентябрдаги 475-сонли Вазирлар Маҳкамаси қарорининг 7-бандига асосан киритилган унинг энг баланд чакана нархи 2024 йил 1 августгача бир куб метр учун 3750 сўм қилиб белгиланган эди. Муддат тугаяпти. Агар ҳукумат ушбу чекловни яна узайтирмаса, роппа-роса икки ҳафтадан кейин "метан" нархи ошади.
@platformauzb
Экологик ҳуқуқбузарликлар учун жарима қўллаш кучайтирилади
Эндиликда профилактика инспекторлари ва ППХ ходимлари экологик ҳуқуқбузарликлар учун жарима қўллашдан манфаатдор бўлади.
Ундирилган жарималарнинг 10 фоизи ИИВ жамғармаларига йўналтирилади.
@platformauzb
❗️ЖССТ раҳбари: Исталган пайтда янги пандемия бошланиши мумкин
🔬 Бундан салкам 3 ой аввал Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунё бўйлаб парранда гриппи деб аталувчи H5N1 вируси кенг тарқала бошлагани ҳақида баёнот билан чиққанди.
📊 Бунга апрель ойида АҚШда ушбу касаллик инсонларга ҳам юқиши билан боғлиқ илк ҳолат аниқлангани, кўп ўтмай Мексикада инсонлар ўртасида инфекциянинг янги — H5N2 штаммидан биринчи ўлим қайд этилгани сабаб бўлди.
🔎 Кузатувларга кўра, илгари фақат паррандалар нобуд бўлишига олиб келган бу хасталик мутацияга учрашда давом этяпти. Оқибатда ундан сутэмизувчилар туркумига мансуб баъзи жонзотлар, масалан, қорамоллар ҳам зарар кўраяпти.
📌 Энди хасталик одамлар ҳаёти ва соғлигига хавф туғдира бошлагани эса мутахассисларни жиддий ташвишга солмоқда. Ўтган йили Кабоджада қайд этилган ўлим ҳолатлари бошқа минтақаларда ҳам янги штамм оқибатида кузатилиши бунинг учун етарли асос.
♻️ ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус Женевада бўлиб ўтган Ҳукуматлараро музокаралар органи йиғилишида шу ҳақда тўхталиб, дунёда исталган вақтда янги пандемия бошланиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
‼️ Буни изоҳлаш учун парранда гриппи эпидемиясининг кутилмаганда авж олишини эслатиб ўтди. Ўз навбатида, барча ҳукуматларни мазкур вирус устидан назоратни кучайтиришга чақирди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@platformauzb
Рақобат қўмитаси “Korzinka”ни жаримага тортди
Аввалроқ, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси “Korzinka” супермаркетлар тармоғи томонидан жойлаштирилган реклама бўйича ўрганиш ишлари олиб борилаётганини хабар қилганди. Ўрганишдан сўнг супермаркетлар тармоғига нисбатан жарима қўлланилди. Бу ҳақда қўмита хабар берди.
Билдирилишича, қўмитанинг истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши юзасидан ишларни кўриб чиқиш бўйича Махсус комиссияси томонидан қўзғатилган ишда “Korzinka” супермаркетлар тармоғи бренди остида фаолият кўрсатувчи “Anglesey Food” МЧЖ ХК айбдор деб топилиб, унга нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима қўлланилган, шунингдек, унга ушбу реклама бўйича қонун бузилишига йўл қўйилган ҳолатларни бир ойлик муддатда бартараф этиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилган.
Маълум қилинишича, ваколатли органнинг ушбу қароридан норози бўлган томон судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
@platformauzb
Абдулла Арипов ва Отабек Умаров Грознийдаги форумда Рамзан Қодиров билан учрашди.
@platformauzb
Трампга ўқ отилиши визуализацияси
Видеода сиёсатчининг бошини буриши ва қуролдан отилган ўқнинг учиш траекторияси акс этган.
Трампнинг ўзи уни ноқонуний мигрантлар ўлимдан “қутқариб қолганини” айтган, чунки у экрандаги ушбу муаммо бўйича статистикани кўриш учун бошини бурган.
@platformauzb
Қурилиш инспекцияси Ҳукумат таркибига ўтказилади ва ваколатлари кенгайтирилади.
@platformauzb
Президент туман ҳокимлари ва солиқчилар режани бажараман деб, тадбиркорни ортиқча тўлов қилишга мажбурлаётгани бўйича ҳолатлар кузатилаётганини таъкидлади.
Ушбу вазиятни танқид қилиб, Президент ишлаб чиқариш ва даромад ошишига қийналган тадбиркорга кўмак бериш орқалигина эришиш мумкинлигини кўрсатиб ўтди.
Барча ҳоким ва солиқчилар қатъий огоҳлантирилди: тадбиркорга ортиқча тўлов қилдирган масъуллар жазоланади. Бош прокуратурага бу масалани алоҳида назоратга олиш топширилди.
@platformauzb
- Ютуқларимиз ҳақида кўп гапириш мумкин. Дунёдаги оғир шароитга қарамасдан барқарор иқтисодий ўсиш йўлида аниқ натижаларга эришаяпмиз.
Буни Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, ҳамкор давлатлар раҳбарлари, рейтинг ташкилотлари, йирик инвесторлар ҳам эътироф этаяпти,
❗️Ўзбекистонда 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича 14 минг 427 та иш кўриб тамомланган.
Шундан 12 минг 867 нафар шахсга нисбатан жарима, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш ва маъмурий қамоққа олиш каби маъмурий жазолар қўлланилган.
@platformauzb
Тарихчи Ғайбулла Бобоёров:
– Аслида (фамилиямиздаги) –ов (қўшимчаси) 11-12 асрларда рус йилномаларида учраганда туркийларнинг фамилияси бўлиб учрайди.
Туркийлардаги овул – жамоа маъносини билдиради. Туркманларда бир қишлоқни ёки бир гуруҳ қариндошларни ова дейишади.
Ўрта асрларга келиб –ов русларга ўтиб кетди. Романов, палонов...
@platformauzb
Эртага ишдан олинадиганлар орасида Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Давлятович Кудбиев борлиги ҳам айтилмоқда.
@platformauzb
Ўзбекистонда нима сабабдан туризм ривожланмайди ёхуд Ўзбекистон 19 асрлардаги Эронни эслатиши ҳақида...
Эронлик таниқли саёҳатчи блогер Муизин Миратварий:
- Ушбу поездларга эътибор беринг, 19 асрлардаги Эронни эслатади. Вагонларда ҳаво етишмайди, жуда иссиқ ва тартибсиз шаклда, сассиқ ҳидга чидаб бўлмайди.”
P/S.: Бир томондан бу бизнинг транспорт тизимига берилган ҳақиқий баҳо. "Афросиёб" поездлари ҳам чиллада 60дан тез ҳаракатланолмаяпти. Бунга сабаб рельслар эски. Ундан "Шарқ" ҳам юради, бошқаси ҳам.
Кейин бундай инфратузилма билан туризм қандай ривожлансин? Шунча турист келди деб қўшиб ёзиш давом этаверади-да...
@platformauzb
Бозорлар атрофидаги валютафурушлар қўлга олинмоқда
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўзатов туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида «Манғит деҳқон бозори» МЧЖ олдида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.А. ва бошқалар фуқаро М.Х.дан 2 800 АҚШ долларини 35,1 млн сўмга сотиб олган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 3 200 АҚШ доллари, 6 400 Россия рубли ҳамда 369 млн сўм пуллари ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан Самарқанд шаҳри, «Ўрта Хўжа соат» МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган К.Ҳ. фуқаро А.А.га жами 3 500 АҚШ долларини 44,2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Кармана туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган С.Ғ. фуқаролар А.Д. ва У.Ш.га жами 3 150 АҚШ долларини 40 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 2 000 АҚШ долларини берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
PS.: Талаб бор экан, таклиф ҳам бўлаверади. 33 йилдан буён "лаънати" валютафурушлар билан курашилади. Натижасини кўриб турибсиз, банкларда бемалол чет эл валютаси сотилса ҳам бу "қора бозор" қисқариш ўрнига гўллаб-яшнамоқда. Пойтахтдаги гавжум бозорларда ҳали ҳам "Доллар оламиз!" деган ҳайқириқларни эшитамиз.
Демак, эҳтиёж бор экан, валютафурушлардан жиноятчи ясамасдан, улар фаолиятини қонунийлаштириш керак. Шундагина "қора бозор" шаффофлашади. Акс ҳолда яна юз йилдан кейин ҳам юқоридаги хабарга ўхшаш воқеалар такрорланаверади.
@platformauzb
Эртага соат 10:00 да savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали
Chevrolet Cobalt автомобиллари учун яна шартнома очиларкан.
@platformauzb
Биринчи кун тест натижалари эълон қилинди
2024 йил 14 июль куни ўтказилган олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синови натижалари эълон қилинди.
✅ Абитуриентлар ўз натижаларини 3 хил усулда билишлари мумкин:
1️⃣ my.uzbmb.uz сайтининг “Natijani olish” бўлимидан паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.
2️⃣ mandat.uzbmb.uz сайти орқали абитуриент қайд варақаси ёки абитуриент рухсатномасида кўрсатилган абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда.
3️⃣ Қуйидаги телеграм ботларига абитуриент қайд варақаси ёки рухсатномасида кўрсатилган абитуриентнинг ИД рақамини юборган ҳолда:
👉 @e_dtm_mandatbot
👉 @e_dtm_mandat1bot
👉 @e_dtm_mandat2bot
👉 @e_dtm_mandat3bot
👉 @e_dtm_mandat4bot
@platformauzb
Президент билан учрашган абитуриент муддатидан олдин талаба бўлди
Ўтган ҳафта якунида Президент билан Фарғонада учрашган абитуриент Мадина Солиевага давлатимиз раҳбари ўзи орзу қилган ЎДЖТУга ўқишга киришига омад тилиган эди.
Бу воқеадан бир кун ўтиб Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги вакиллари ҳамда ЎДЖТУ ректори Фарғонага келиб, унга имтиёзли асосида, ҳеч бир имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги сертификатни тантанали топширибди.
Маълумот учун, бу йил ОТМга ўқишга кириш учун 894 279 абитуриент ҳужжат топширган.
@platformauzb