Айтишларича, 27 октябрь куни Олий Мажлисга сайловлар бўлиб ўтади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси расман эълон қилиши кутилмоқда.
@platformauzb
⚡️Президент мактабларининг биринчи босқич жавоблари эълон қилинди.
https://www.cambridgeinternational.org/presidential-schools-pre-selection-results-July-2024/
@platformauzb
Шерзод Кудбиев: «Сизнинг олдингизда бутун Солиқ Марказий аппарати тикка турса арзийди»
Сирдарёда дўкон сотувчисидан чек сўрагани учун калтак еган 12 ёшли бола Солиқ қўмитасига таклиф қилинибди. Тарсаки туширган дўкон сотувчисига маъмурий иш қўзғатилган.
@platformauzb
Жо Байден АҚШ президенти сайлови пойгасидан чиқишини эълон қилди.
Энди Демократлар партияси ноябрда бўлиб ўтадиган сайловга янги номзод кўрсатиши керак бўлади.
@patformauzb
Сирдарёда дўкон сотувчиси QR-кодли чек сўраган болага тарсаки туширди
Боланинг онаси ўғли QR-кодли чек сўрагани учун сотувчи уни ҳақоратлагани ва бир неча бор юзига урганини айтган.
Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy
Танзила Норбоеванинг "сиёсий иродаси"...
Очиғи, менинг айни ҳодиса тўлалигича шундай, яъни соғлом фикр ва қатъият билан, жуда кўп жиҳатларни ўйлаб, жуда кўп нарсани елкага олиб қилинганига жуда ишонгим келади. Аммо, марказий телеканал супер элитний расмий дастури - "Ахборот"ни худди совет даврларидагидек олдин ўрис тилида узатаётган, барча расмий нашрлар ҳам ўз ўрисча "йўлдош"ларидан воз кечмаётган, катта эҳтимол билан бунга журъат, модага айланган термин билан ифодалаганда, "сиёсий ирода" тополмаётган бир пайтда Танзила опа бундай ҳадни қаердан олди экан?!
Кўнгилнинг бир учида опанинг аккаунтини ўрис тилида сифатли ва саводли юритадиган мутахассис топилмай қолдимикан, деган ҳадик ҳам йўқ эмас. Чунки опанинг бундан бир неча йил илгари россиялик ҳамкасби Матвиенкога қилган тавозеси одамнинг эсига тушгач, бундай фавқулодий ҳодиса одамни янаям чуқурроқ ўйга солади.
Майли, нима бўлганда ҳам одамнинг бу сенсацион ўзгаришнинг мақсадли қилинганига ишонгиси келади. Лекин одам ўзбек мулозимларининг "қовунчи"лигини кўравериб, уларга бегидир ёки шубҳасиз қараёлмай қолган. Шу маънода, уздипломат.уз ва бошқа блоклардаги "эътироф"лардан кейин опанинг аккаунтида йўлдош тилда матнлар пайдо бўлса, ўша ўзимиз шубҳаланган гап, агар шу ҳолича давом этса, албатта, қутлаш керак. Демак, кузатамиз.
@platformauzb
Кутилмаганда "шовқин" кўтарган челленжнинг якуний муддати ўзгарди
Эсингизда бўлса керак, дастлаб #qonimdagalaba челленжи олимпия терма жамоамизни қўллаб-қувватлаш ниятида бошланган эди. Аммо тез орада у ватанпарварлик ғояларини тарғиб қилувчи кенг қамровли тадбирга айланиб кетди.
Нафақат Ўзбекистон бўйлаб, балки хориждаги ватандошларимиз ҳам бу челленжга қўшилишди ва ҳозирда тармоқларга жойланган роликлар сони 1000 донадан ортиб кетди. Улар бугунги кун ҳолатига кўра 15 миллиондан ортиқ кўрилди. Футболчитлар учун мотивация мақсадида яратилган ушбу ташаббус юртдошларимиз учун қайсидир маънода чақирувга айланиб кетди, роликларда ватанни улуғлаш асосий мавзуга айланди. Бу эса челленжнинг аҳамиятини янада оширди.
Ташкилотчилар ҳам бунақа шов-шувни кутмаган кўринади, унинг муддатини 24 июлгача давом эттиришга қарор қилишибди. Айнан ўша куни олимпия терма жамоамиз Олимпиададаги иштирокини бошлайди, яна кимсан — Испания терма жамоаси билан.
Роликларни кўрсангиз уларда оддийлик ва самимийлик уфуриб турибди. Ҳеч қандай профессионал ижодкорлар қатнашмагани ҳам бор гап. Бу дегани, улар орасида сиз ҳам бўлишингиз мумкинлигини англатади. Шошилинг, якундан 10 нафар ғолиб 50 миллион сўмдан пул сукофотини қўлга киритади.
Ҳайдовчилар энди мобил радар кўрсаткичлари ва сертификатларини талаб қила олмайди
Ҳайдовчилар ЙПХ ходимларидан ЙҲХХ автомашиналаридаги кўчма радарлар ва қурилмаларда қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари кўрсаткичларини ҳамда ушбу қурилмаларнинг мувофиқлик сертификатини талаб қилиш имкониятидан маҳрум бўлди. Бу имконият судда жаримага эътироз билдириш имконини берарди.
Вазирлар Маҳкамасининг 17 июлдаги йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масалаларига доир қарори билан ЙПХ ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан муносабатларини ва махсус воситалардан фойдаланишини тартибга солиш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар тасдиқланди.
@platformauzb
Козим Тўлаганов янги лавозимга ўтяпти
Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурига ўтказилади ва унинг 8 йиллик раҳбари, 75 ёшли Козим Тўлаганов пенсияга кузатилади. У Фахрийлар кенгаши раиси этиб тайинланиши кутиляпти.
@platformauzb
Глобал интернетда носозлик кузатилмоқда
Дунё глобал техник носозликни бошдан кечирмоқда, бунинг оқибатида алоқа операторлари, ОАВ, банклар ва авиакомпаниялар катта зарар кўрди.
Техник муаммо АҚШнинг CrowdStrike киберхавфсизлик фирмасига тегишли. Австралияда бу Microsoft ноутбуклари билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқарди, кўплаб қурилмалар қайта ишга туширилди ва "кўк экранда хатоси" хабари кўрсатилди.
Интернет фойдаланувчилари Австралия, АҚШ, Янги Зеландия, Ҳиндистон, Япония, Буюк Британия, Украина ва бошқа мамлакатларда муаммолар ҳақида хабар беришмоқда.
@platformauzb
Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!”
Бу йил Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги ана шу шиор остида нишонланади.
'Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди.
ЎзА
@platformauzb
Футбол баҳона бўлиб бошланган, аммо ватанпарварлик тараннумига айланиб кетган флешмоб ҳақида
#qonimdagalaba Ўзбекистон олимпия терма жамоасига маънавий кўмак бериш мақсадида бошланиб тез орада глобал миқёсдаги ватанпарварлик ташаббусига трансформация бўлди. Бу ҳаракат нафақат юртимиз фуқароларини, балки сайёрамизнинг турли гўшаларидаги ватандошларимизни ҳам бирлаштирди.
Мазкур челленж креатив ёндашув орқали Ўзбекистон халқини бир мақсад йўлида бирлаштиришнинг ёрқин мисоли бўла олди. У юртга, миллатга муҳаббат ва ватан жамоасига ишончни ўзида уйғунлаштириб, халқаро майдонда миллий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашнинг ноанъанавий йўли эканини исботлади.
Алоҳида таъкидлаш лозимки, бу ташаббусни маҳаллий бошқарув органлари вакиллари, Ёшлар ишлари агентлиги ва қатор тижорат корхоналари фаол қўллаб-қувватладилар. Агар бошқа муассасалар ҳам бу каби ижобий ҳаракатларга ҳомийлик қилса, юртдошлар бирдамлиги янада мустаҳкамланишига хизмат қилган бўларди. Бу лойиҳанинг асл мақсади фақатгина мукофот пули эмаслигини яхши англаймиз, зеро, акцияда иштирок этаётган айрим шахсларнинг ҳолатидан улар учун соврин маблағи ҳеч қандай аҳамият касб этмаслигини илғаш мушкул эмас.
Республика ЙҲХХ бошлиғи лавозимидан олинди
Ички ишлар вазирининг буйруғи билан ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи Олим Саидов лавозимидан озод этилган.
Унинг ўрнига Жамоат хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғи Шерзод Ибрагимов тайинланди.
@platformauzb
❗️Вазирлар Маҳкамасининг автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қарори қабул қилинди.
Мазкур ҳужжат билан Ҳукуматнинг бир қатор қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Радарлар орқали қайд этилган қоидабузарликлар қандай ҳолатда бекор бўлади?
@platformauzb
Комил Алламжонов:
- Бугун давлат ва нодавлат теле-, радиоканаллар ҳамда бошқа ОАВ раҳбарлари билан учрашдим.
Учрашувда теле- ва радиоканаллар, умуман ОАВ ва медиатармоқлар олдидаги долзарб муаммолар, янги трендлар, матбуотнинг яқин келажакдаги ҳолати, шунингдек, миллий контент яратиш ишларини атрофлича муҳокама қилдик.
Сўнгги вақтларда ОАВ ва медиа вакиллари ўз фаолиятларида сенсацион материалларга урғу бераётганлиги, таъбни хира қилувчи турли нохуш вазиятлар, шу жумладан, қотиллик, ўлим билан боғлиқ ҳодисаларни бўрттириб кўрсатиш тенденсияси кузатилмоқда.
Қолаверса, ижтимоий тармоқларда, матбуотда фейк ва дезинформацияларнинг сони ортиб бораётганлигига ҳам гувоҳ бўляпмиз.
Шу нуқтаи назардан, бу каби носоғлом медиа муҳитни иш ўзгартириш, хусусан, соҳада қонунчиликни такомиллаштириш, журналист этикасини тартибга солиш масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.
@platformauzb
Озодбек Назарбековдан хафа бўлиш тўғри эмас
Рақобат қўмитаси О.Назарбековни эмас, кийим дўконини жазога тортибди. Моҳиятан тўғри иш. О.Назарбековда айб йўқ. У гарчи вазир бўлса-да, табиатан сиёсатчидан кўра кўпроқ артистдир. Шунинг учун ундан хафа бўлиш, айблаш, тўғри эмас, назаримизда.
Бу дунёда инсон борки, савияси, саводи доирасида ўзини ифода этади. Шундай экан, О.Назарбековдан миллатни маданиятли қиладиган закий, мамлакатнинг маданий жабҳасини мустабидлик ботқоғидан олиб чиқиб кетадиган қаҳрамонлик кутишимиз, ортиқча ҳаяжонга берилишимиз тўғри эмас. У ўзини "ўзи"дай тутган. Бу ўринда саволни сал бошқача, масалан, сиёсий элита ахлоқи, сиёсий маданияти борасида қўйиш мумкин.
Масалан, мана бундай: катта бир мамлакатнинг нормал бир сиёсий кибори халқнинг ва ўзи мансуб ҳокимиятнинг олдида маънавий ҳисобдорлиги борми ё йўқ? Маълум маънода давлатнинг ва у юритаётган сиёсатнинг юзи бўлган амалдорлар ҳа деганда ўз уқувсизлиги, саводсизлиги фаросатдаги нуқсонларини элга кўрсатиб, давлатнинг ҳам, миллатнинг ҳам юзини шувит қилавериши қачондан бошлаб бизда нормал ҳодисага айланди?
Ва ниҳоят давлат мулозимлари (таассуфки, хол қўяётган битта О.Назарбеков эмас) орасида ким ўзарга айланиб кетган бундай манзаранинг миллий давлатчилик учун ҳам, миллий тарихимиз учун ҳам ҳалокатли ва уятли эканини англайдиган бирор бир тадқиқот институти ёки муассаса борми?
Гап келганда айтиш керакки, биздаги аксарият раҳбар ва раҳбарчаларда "қуллик синдроми" шаклланган ёки улар бу усулни муғомбирона ўзлаштиришган. Масалан, бирор вилоят ҳокими ёки вазир четдан келган меҳмонни (айниқса, у Россия ёки Хитойдан бўлса) кутиб олиш жараёнини ҳеч кузатганмисиз, бундай маҳал аксарият мулозимларимиз меҳмон қаршисига қўлини кўксига қўйиб, энкайиб-тўнқайиб пешвоз чиқишади. Баъзан эмаклаб кетмаса эди, дея юрак ҳовучлаб турасан.
Холис айтиш керакки, энкайишу тўнқайиш, эмаклаш ҳеч қачон ҳурмат белгиси бўлмаган. У битта нарсани кўпроқ ифода этади: қуллик синдромини... Биз ҳар доим "тарихимиз ундай бўлган, боболаримиз дунёни забт этган, миллатимиз қудратли миллат" деймизу табиатимиздаги қарамлик, мустабидлик, мутеликни тарбиялаш ҳақида ўйламаймиз. Аслида биз ҳеч кимнинг олдида бош эгиш, қўлларимизни кўксимизга қадаб эгилишга мажбур эмасмиз.
Меҳмонни ҳурматлаш бошқа масала, аммо ўзимизни мағрур тутишимиз, ҳар ким билан тенг гаплашишимиз, бизга тепадан қараганларнинг жойини кўрсатиб қўйишимиз керак аслида. Аммо бизда ҳозирча ундай эмас. Бунинг устига аксар вазирларимиз, бир-биридан ўзишга ҳаракат қилаётган катта ва кичик ҳокимларимиз ҳали у этап ҳақида ўйлашга имкон бермаётир.
О.Назарбековнинг биз учун берган фойдаси шу бўлдики, унинг ўзига хос "сиёсий иродаси" туфайли айни мулоҳазаларни айтиб олдик.
@platformauzb
Президент ва тадбиркорлар ўртасида август ойида ўтадиган очиқ мулоқотга тайёргарлик доирасида истеъмол товарлари таннархини пасайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш учун сўровнома ўтказилмоқда.
Сўровномада қатнашиш орқали маҳсулот ва хизматлар бозорида истеъмол товарлари таннархини камайтириш бўйича таклифлар киритишингиз мумкмин.
Қуйидаги ҳавола орқали сўровномада қатнашинг: https://goo.su/LYsdENZ
@platformauzb
Ахборот сиёсати масъуллари диққатига!
Гапирмайман, ёзмайман, дейсан, аммо илож йўқ
Ўзи, аслида, мана шу масалаларни мамлакатнинг расмий ОАВси - бош ахборот телеканали, газеталар кўтариши керак. Негаки, улар бюджетдан молияланади, демак, давлатнинг кўзи ва қулоғи айни институтлар бўлмоғи керак.
Аммо бизда ундай эмас, мустамлака даврида ҳам, ундан кейинги, посткоммунистик, яъни оддий Ўзбекистон замонларида ҳам ва мана бугунги Янги Ўзбекистонда ҳам бу тизим ўзгармади - ахборотни ҳам, ҳаёт ва халқнинг туриш-турмушини ҳам стириллаб берадиган улкан тарғибот машинаси ролини бажариб келаётир.
Бюрократия вертикали бугун ОАВ дейилса, блоклар ва глобал тармоқдаги сайтларни тушунади ва мўлжални шулардан олмоқда. Бугун бирор вазир ёки ҳоким марказий газетада чиқадиган танқиддан эмас, саводи ўртамиёна бўлган блогернинг чиқишларидан тайсаллаб туради.
Нега шундай? Чунки марказий ва расмий ОАВ ҳам, ТВ ҳам ўтган замонларнинг "муқаддас атрибути" мақомидан чиқиб кетмаган. Ўзларини жуда жиддий тутадиган мулозимларимиз ўйлашадики, расмий матбуот ва давлат ТВ каналларида мунозара, муҳокамали мавзу ва ёки танқид берилса, ҳукумат бу камчиликларга расмий тус берган ва бу риторика олиб борилаётган ислоҳотларга таъсир кўрсатади. Шундайми?!
Бизнингча, бу хато қараш - айни масалага советча дурбин билан назар ташлашга ўхшайди. Ҳолбуки, жамиятдаги камчиликларни маҳаллий ва номаҳаллий ахборот манбалари ноғора қилиб ётган бир пайтда, расмий ОАВнинг ўта сипо ва ўзини донишмандона тутиши қайси мантиққа тўғри келади?! Ўзи, умуман, биздаги ахборот сиёсати жуда мулоҳазали мавзуга айланганига кўп бўлди. Чунки ташқаридан қараганда, айни жабҳада ҳозир узвий компакт стратегия йўқдай.
Бугун бу сектор бир марказлашган концепция билан эмас, кўп. "векторли" бошқарилаётгандек таассурот уйғотади, одамда...
Албатта, бу алоҳида мавзу. Бу ҳақда кейин фикр айтиш ниятимиз йўқ эмас. Ҳозирги гап эса, жамият ва одамлардан тобора узоқлашиб бораётган расмий ОАВнинг мақсади нима, шуни аниқлаштириб ва тушиниб олиш. Очиғи, мен буни тушунмадим, сизчи?!
@platformauzb
Вазирлар Маҳкамаси диққатига!
Ғалати қилиқларимиз ҳақида
Ҳа, бу қилиқ, бундан бошқа нарса эмас. Ҳар йили шундай воқеа қайтарилади: деҳқон куяди. Бу йил пиёз эккан фермерми, томорқачими бари куйди. Пиёз пул эмас, пўчоқ бўлди. Шўри қуригандан оддий одамларнинг шўри қуриди, карсони синди.
Айни кунларда тарвуз эккан мардум борки, фиғони кўкка ўрламоқда. Тошкентда йўл бўйлари, бозорлардаги тарвуз расталарини бир айланинг, бир қучоқ келадиган тарвуз 10 минг, 15 минг, деб ўтирибди. Устига буларнинг кўпи олибсотарлар. Демак, деҳқон бечора кўтарасига беш-олти мингдан бераётир. Кечирасизу бу пулга 0,5 лик сув беради ҳозир. Шу ҳолат унинг косасини оқартиришига ишонасизми?! Бунга сабаб нима? Катта эҳтимол билан сабаб шуки, бизда айни пишиқчилик пайти чегараларни ёпиб оламиз. Майли, пиёзу тарвуз қовун пайкалда чириб-ириб кетсин, чегара постлардан қовун-тарвуз "карвон"ларини чиқармаймиз. Аммо бу чеклов ҳаммагами, баъзи бир агрофирма, тайёрлав идораси ниқобидаги учарларнинг кунига ўнлаб "Камаз"лари чегарани кесиб ўтмаётир, ҳаммага келган тўй, полизни биргаликда чиритамиз, куйсак бирга куямиз, деган гапга ким ишонади. Бу, бизнинг ўзига хос қилиғимиз бўлади, оғайнилар.
Шундай пайтда одам ўйлайди, мамлакатда ер ҳам, одам ҳам рўйхатда туради, ким қайси ерда нима экади, ички бозорга қанча, масалан, пиёз кетади, ортиқчасини қайси чет бозорга сотишимиз мумкин, бунинг учун кимлар билан музокара қилишимиз керак, деган масалаларни ўйлайдиган ташкилот борми, ўзи? Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва яна номини айтишга одамнинг тили айланмайдиган шу масалаларга масъул бўлган стратегик ва прогнозлаш қурумлари нима қилади, одам тушунмайди.
Мақсад нима ўзи, одамларнинг турмушини ўнглашми ёки шундоғам чатнаб турган косасини уриб синдиришми?!
Ҳукумат мамлакатда етиштирилган ҳосилни реализация қилиш бўйича ўйлаб кўрадиган вақт эса аллақачон келган. Бу, жиддий масала!
@platformauzb
ОТМга қабул квотаси тасдиқланди
Қабул квотаси ва минимал ўтиш бали эса бир ҳафта муддатда тасдиқланади
Президентининг «2024/2025 ўқув йили учун давлат ОТМларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги фармойиши қабул қилинди.
Ҳужжатга биноан 2024/2025 ўқув йили учун давлат ОТМларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари:
бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги таълим шаклига — 34 838 нафар;
магистрлар тайёрлаш бўйича — 9 365 нафар этиб белгиланди.
Шунингдек, республикамиздаги хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига 1200 та давлат гранти ажратилади.
Давлат комиссияси бир ҳафта муддатда 2024/2025 ўқув йили учун:
бакалавриат таълим йўналишига қабул бўйича:
➖олий таълим муассасалари, таълим шакллари ва таълим тиллари кесимидаги умумий қабул параметрларини;
➖имтиёзга эга абитуриентлар учун қўшимча қабул параметрларини;
➖тегишли бакалавриат таълим йўналишининг олдинги ўқув йилидаги ўртача ўтиш балларини ҳисобга олган ҳолда давлат гранти ва тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишнинг минимал ўтиш балини тасдиқлайди.
Ҳужжатда шунингдек, хотин-қизлар учун 2000 та давлат гранти, ўзбек тили ва адабиёти, тарих, маданият, санъат ва ҳунармандчилик йўналишларида ўқиш истагини билдирган, хорижда истиқомат қилаётган ёш ватандошлар учун 30 та давлат гранти ажратилиши ҳам маълум қилинган.
@platformauzb
Кўчма радарлардаги қоидабузарликларда ҳам стационар радарлардаги каби такрорийлик ҳисобга олинмайди
Қонунчиликка кўра, йилига 2 мартадан 4 мартагача кўчма радарга тушган ҳайдовчилар гувоҳномасидан айрилиши кўзда тутилган эди. Эндиликда ҳукумат қарори билан кўчма радарлардаги қоидабузарликларда ҳам стационар радарлардаги каби такрорийлик ҳисобга олинмаслиги белгиланди. Айни пайтда, ҳайдовчилар кўчма радар қайд этган тезлик ва унинг сертификати билан танишиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди.
ЙПХ ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ва махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди. Бу – Вазирлар Маҳкамасининг 17 июл кунги қарорида кўзда тутилган.
@platformauzb
Бепарволик иллати...
Маҳаллий йўналишларда қатновчи поездларимиздаги абгор аҳвол энг оғриқли масала бўлиб қолмоқда. Йўл азоби, гўр азоби деган нақл айнан шу тизимга жуда мос келади. Охирги вақтларда ижтимоий тармоқларда бу ҳақда бир қанча танқидий фикрлар янгради, ҳатто хорижлик туристнинг лавҳаси "айланди". Лекин на темирйўл мутасаддилари, на Транспорт вазирлиги масъуллари бунга эътибор қаратди. Ҳар ҳолда расмий муносабатларга кўзимиз тушгани йўқ.
Мана шунинг ўзи ушбу тизимда жамиятнинг муносабати, фикри бир тийинга олинмаслигини кўрсатади. Мен айтмоқчи эмасман, хорижлик сайёҳлар бу шароитни кўрса нима дейди, имижимиз нима бўлади деб. Бу поездларда маҳаллийми, чет элликми, аввало, инсон юради. Текинга эмас, албатта. Пулини тўлаб юради. Нима учун шунга яраша шароитини қилиш мумкин эмас?
Жамиятнинг бир аъзоси сифатида мен мана шундай пайтларда депутатларимиздан, сенаторларимиздан, Вазирлар Маҳкамасидаги тегишли масъуллардан жуда хафа бўлиб кетаман. Темирйўлчилар одамларга қулоқ солмаяптими, дардига эътибор қаратмаяптими, нима учун халқ вакиллари транспорт вазирини ёки темирйўл мутасаддисини ўртага олиб, "барака топгур, нима бу шармандали аҳвол, қачонгача давом этади, муаммоларни тўғрилаб, нормал даражада хизмат кўрсатишни таъминлай оласанми ёки йўқми?", деб қаттиқ-қаттиқ савол бермайди.
Ишончим комилки, агар давлат раҳбари шу масалани кўтарса, дарров депутату сенаторларимиз пайдо бўлиб қолади, бири олиб, бири қўйиб интервью беради, муносабат билдиради: Президентимиз жуда ўринли танқид қилдилар. Ҳақиқатда ҳам... деб кееетди буёғи. Ҳей, шу пайтгача қаерда эдингиз, нима энди ҳар битта нарсага давлат раҳбари эътибор қаратиб, куюнмагунча ўтираверасизми? Сизда дахлдорлик, масъулият ҳисси йўқми дегинг келади шундай ҳолатларда. Сайлов олдидан берган қоп-қоп ваъдаларини кўзгудек юзларига тутгинг келади.
Аслида йўловчиларга, сайёҳларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бундай эътирозли фикрлар янграганда Экология вазири Абдуҳакимов ҳам, Туризм қўмитаси раиси ҳам қараб турмаслиги керак. "Биз кўпроқ турист чақирайлик деб югуриб ётибмиз, сизлар нима қиляпсизлар ўзи?", деб улар ҳам саволга тутиши керак. Ҳозирча буни сезмадик. Ҳамма ўз ҳолича юраверса, "менга нима" деб лоқайд қараса, аҳвол шу туришда давом этаверади. Лоқайдлик ёмон...
@platformauzb
"Microsoft"даги глобал узилишлар Ўзбекистондаги халқаро аэропортлар фаолиятига таъсир қилмади
“Айни дамда барча аэродромларда учиш ва қўниш жараёнлари одатдагидек давом этмоқда. Авиакомпаниялар йўловчиларни рўйхатга олишда дастурий носозликларга дуч келган тақдирда, "Uzbekistan Airports" авиаташувчиларга ўзининг муқобил рўйхатга олиш тизимини таклиф қилишга тайёр”, — дейилади матбуот хизмати хабарида.
@platformauzb
❤️ Yillik 30% stavkali omonat yutib oling!
TBC Bank 30 ta g'olibni tanlab olib, ularga bir yilda 30% daromad keltiradigan omonat sovg'a qiladi. Omonatni istalgan payt to'ldirish va undan qisman pul yechib olish mumkin bo'ladi. 🎁
Konkursda qatnashish uchun:
- TBC UZ ilovasining "TBC Stars" bo'limiga kirib, qiyin bo'lmagan topshiriqlarni bajaring va yulduzlar to'plang.
- So'ng yulduzlarni TBC Stars'ning "Yutuqlar" bo'limida chiptalarga almashtiring.
Qancha ko'p chiptangiz bo'lsa, shuncha ko'p imkoniyatga egasiz. G'oliblar tasodifiy sonlar generatori orqali jonli efirda aniqlanadi.
Konkurs haqida batafsil
Omadingizni sinab ko'ring! 🍀
Reklama
Машина ёки кўчмас мулкда тақиқ бор-йўқлигини текшириш тизими ишга туширилди
МИБ томонидан бугунги кунда турли сабабларга кўра республика миқёсида 378 мингдан ортиқ автотранспорт воситаларига тақиқ қўлланилган. 259 мингтасига қидирув эълон қилинган.
Шунингдек, 621 мингта кўчмас мулкларга тақиқ ўрнатилган.
Эндиликда автотранспорт воситаси ёки кўчмас мулкларга оид қидирув ёки тақиққа оид маълумотларни бюронинг www.mib.uz расмий сайтидаги “Интерактив хизматлар” саҳифасидаги “Автотранспортни текшириш” ҳамда “Кўчмас мулкни текшириш” хизмати йўлга қўйилди.
Бунинг учун “Автотранспортни текшириш” рукнига кириб, автотранспорт воситасига тегишли давлат рақами белгиларини киритиш ёки “Кўчмас мулкни текшириш” рукнига кириб кадастр рақамларни киритиш орқали тақиқ ёхуд қидирув мавжуд ёки йўқлиги ҳақидаги маълумотлар олиш мумкин.
@platformauzb
Электроскутерчилар тезликни соатига 10 километрдан ошириши тақиқланди
- амалдаги Йўл ҳаракати қоидаларига электромотоцикл, скутер ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларида ҳаракатланиш тартибини, уларнинг тушунчаларини ҳамда ушбу транспорт воситалари билан боғлиқ йўл белгиларини киритиш;
- электромотоцикл, мопед ва скутерларни бошқариш учун ёш чегарасини ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш тартибини белгилаш;
- автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш якуни бўйича улардан биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш юзасидан амалий имтиҳонлар олишни ташкил этиш;
- тез тиббий ёрдам автомобиллари ҳамда электромотоцикл, мопед ва скутерлар учун алоҳида фарқловчи рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгиларини жорий этиш белгиланди.
@platformauzb
Олий Мажлис Сенати томонидан Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда “Мен — муваффақиятли тадбиркор аёлман” шиори остида тадбиркор аёллар форуми бўлиб ўтмоқда.
Унда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева, Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда 200 нафардан ортиқ етакчи аёл тадбиркорлар иштирок этмоқда.
Мамлакатда ишбилармон аёллар сафи икки баробар кенгайиб, ўз бизнесини йўлга қўйган тадбиркор хотин-қизлар сони 200 мингдан ошди, иқтисодиёт ва саноат тармоқларида аёллар улуши 46 фоизни ташкил этмоқда.
Кичик бизнес субектларининг 120 мингдан зиёдини, хусусан фермер хўжаликларининг 4 минг 550 дан ортиғини хотин-қизлар бошқармоқда.
Президент фармони билан жорий йилдан бошлаб аёлларнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлигини ташкил этиш учун 100 млн доллар ажратилди.
Форумни YouTube орқали тўғридан-тўғри кузатиб бориш мумкин.
ДХХ: Адвокатларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда жойларда тезкор тадбирлар ўтказилди.
Хусусан, Фарғона шаҳридаги адвокатлик фирмаларида ишловчи 2 нафар адвокат 50 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Тошкент шаҳридаги адвокатлик фирмасининг муқаддам бир неча маротаба судланган адвокати 50 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Самарқанд шаҳридаги адвокатлик фирмасининг муқаддам судланган адвокати 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
@platformauzb
Радарлар орқали қайд этилган қоидабузарликлар қандай ҳолатда бекор бўлади?
@platformauzb
Ҳайдаров Илҳом Ўткирович ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди
У бунга қадар узоқ йиллар “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раҳбари эди. Шунингдек, у 2006 йилдан 2009 йилгача Ўзбекистоннинг Украинадаги ва Молдовадаги Фавқулодда ва мухтор элчиси бўлиб ишлаган.
Нуримбетов Раҳматилла Ибрагимович бошқа ишга ўтиши муносабати билан ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди.
@platformauzb