platformauzb | Unsorted

Telegram-канал platformauzb - platforma.uz

27503

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! @platformauzb Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin

Subscribe to a channel

platforma.uz

Абитуриентларнинг 46,9 фоизи минимал балл тўплай олмади

Ўзбекистонда 12 кун давом этган давлат имтиҳонлари якунига етди. Тест топширган абитуриентларнинг натижалари mandat.uzbmb.uz сайтида эълон қилинди.

Бу йил жами 737 351 нафар абитуриент тест синовларида қатнашди. Бу ўтган йилгидан 151 мингга кам. Рухсатнома чиқарилган 65 243 нафар абитуриент имтиҳонга келмаган. Тестдан четлатилганлар – 94 нафар.

Бу йил энг кўп абитуриентлар Самарқанд, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларига тўғри келади.

Энг юқори ўртача баллар Бухоро, Тошкент ва Фарғона вилоятидан қатнашган абитуриентлар ҳиссасига тўғри келади.

Ҳудудлар кесимида ўртача баллар қуйидагича:

Бухоро вилояти — 75,9 балл;
Тошкент шаҳри — 74,6 балл;
Фарғона вилояти — 69,9 балл;
Наманган вилояти — 68 балл;
Хоразм вилояти — 68 балл;
Навоий вилояти — 67,2 балл;
Самарқанд вилояти — 67 балл;
Қашқадарё вилояти — 65,9 балл;
Жиззах вилояти — 65,5 балл;
Сурхондарё вилояти — 64,7 балл;
Тошкент вилояти — 64 балл;
Андижон вилояти — 63,5 балл;
Қорақалпоғистон Республикаси — 63,3 балл;
Сирдарё вилояти — 62,8 балл

Тестда қатнашган абитуриентларнинг 345 869 нафари ўқишга кириш учун йиғиш керак бўлган минимал 56,7 баллни ҳам тўплай олмаган. Бу жами абитуриентларннинг 46,9 фоизи дегани.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Хавфсиз давлатлар рейтингида дунё бўйича Ўзбекистон биринчи ўринни эгаллади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Бузилаётган Бухоро бугун!

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2024 йил 26 июлдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.
@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

❗️27 октябрь – Ўзбекистонда сайлов

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайлови 2024 йил 27 октябрь куни бўлиб ўтади. Марказий сайлов комиссияси сайлов кампанияси бошланганини эълон қилди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Эртага соат 10:00 да Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтади

Шу куннинг ўзида - соат 11:30 да ОАВ вакиллари учун Марказий сайлов комиссияси мажлиси тафсилотлари бўйича брифинг ташкил этилади.

Шу тариқа Олий Мажлис учун сайловларга старт берилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Капитал етарлилиги талабларини бажармаган банкларнинг қатор операциялари, хусусан, омонатлар жалб қилиш билан боғлиқ ҳаракатлари чеклаб қўйилган, – Мамаризо Нурмуратов.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Россиядан тўловларни Марказий Осиё давлатлари банклари қабул қилмаяпти

Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон банклари Россия компанияларидан тўлов қабул қилишни рад эта бошлаган.  Марказий Осиё давлатлари банклари орқали тўловларни рад этиш июл ойининг ўзида 30 фоизга ошган, операцияларни ўтказиш муддати эса 15 фоизга ошиб, икки ҳафтани ташкил этмоқда.

Битта банкнинг ўзида 10 минг долларлик товарларнинг унчалик катта бўлмаган партияси учун тўловлар осонгина ўтиши мумкин, бироқ 50 минг долларлик операцияга рад жавоби берилмоқда, деган Logita Trade бош директори Татяна Алексеева.

АҚШнинг санкциялари туфайли қора рўйхатга тушиб қолмасликлари учун МО банклари тўловларни рад этмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Кредит фоизлари ҳам камаяди

Агар банкдан олган кредитингиз фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасига боғлиқ бўлса, у ҳолда ўз кредит шартномангизга бир кўз югуртириб чиқинг!

Чунки шартномада олинган кредит фоиз ставкаси асосий ставкага боғланган ҳолларда, у ўзгариши (ошиши ёки пасайиши) аниқ кўрсатилган бўлади.

❗️Масалан, таълим кредитлари бундан буёғига йиллик 13,5% ставкада, оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредитлар эса йиллик 17,5% ставкада ҳисобланади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

"Ибратли судья" пора билан қўлга тушди

"Ибратли судья" мукофотининг илк соҳибларидан бири
– Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси С. 2024 йил 24 июль куни соат 14:00 да ўтказилган тезкор тадбирда 3.000 АҚШ доллари олаётганида ушланди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг аҳолига тавсиялари:

– табиий матолардан тайёрланган кийим, енгил, ёрқин рангли бош кийим кийинг;
– қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак тақинг.
– сув ичиш режимига амал қилинг (тартибсиз кўп миқдорда сув ичиш фақат чанқоқни яхши босмайди, лекин юракни зўриқтиради. Яхшиси аччиқроқ дамланган чой, квас, ҳар хил шарбатлар, минерал сув ичиш лозим); 
– қуёшдан ҳимоя қилувчи кремлардан фойдаланинг;
– қуёшда бўлиб қайтгандан сўнг, душ қабул қилинг ёки ҳўл сочиқ билан артининг;
– оч қоринга ёки овқат егандан сўнг дарҳол қуёш остида бўлманг.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Жорий йилнинг 25-29 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси бўйича жуда иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Республика ҳудудининг катта қисмида (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ташқари) ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 40-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларида 44-45 даражагача кўтарилади.

Баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда 20-23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Шавкат Мирзиёев таваллуд кунига бағишланади

​​Заҳмат учун яралган инсон

Жамиятда тилёғламалик урчиб кетиб, бу қусур “миллий хусусият”га айланиб кетай деб турган бир пайтда ўз Президентинг ҳақида илиқ сўз айтиш ҳам одамни ўнғайсиз ҳолатга соларкан... Лекин шундай шахслар борки, уларнинг тақдирлари таърифу тавсифларга сиғмайди. Очиғи, улар аслида бунга муҳтож ҳам эмас.

Мирзиёев йўли шундай йўл. Заҳматли ва оловли йўл. Зотан, у мустақилликнинг илк кунлариданоқ мана шу давлатга, халққа камарбаста бўлди. Дастлаб Олий Мажлис Мандат комиссияси раиси, кейин Мирзо Улуғбек тумани, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари ҳокими, сўнгра қарийб 14 йил Бош вазир...ва Президентликдаги йил...

Сиз суратлардаги фарққа қарасангиз, заҳмат ва эл дардининг инсон сиймосига соладиган суратларини кўрасиз. Қаранг, тикилиброқ қаранг! Арзимас вақтда одам бу қадар тез ўзгариши мумкинми?.. Маишату роҳат-фароғат юзу кўзларга дард солмайди, сочларни оққа “бўямайди”... Эл дарди, Ватанга чексиз муҳаббат чин фарзандни шундай “кўй”га солиши мумкин. Ва бу оғир қисматнинг оти кўргулик эмас, бахтдир. Ватанпарвар, миллатпарвар бир ўғлоннинг бахти...

Муборак 67 ёш ва бахт Сизга қутлуғ бўлсин, менинг Президентим!

Бизни кузатишда давом этинг👇👇
/channel/platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Бугун республиканинг катта қисмида хаво ҳарорати максимуми +40 даражадан юқори бўлади.

Жануб вилоятларда эса ҳаво ҳарорати +43°С гача кўтарилади, – "Ўзгидромет"

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Uzdiplomat.uz сайтини биласизми?

Азиз ўқувчи, бу ОАВни мақтамаймиз, баҳони сиз берасиз.

Бир ҳафта кузатинг, нималар ёзаётганига ўзингиз гувоҳ бўлинг.

Уланинг: ➡️ /channel/uzdiplomat

Читать полностью…

platforma.uz

Бироздан сўнг, яъни соат 22:25 да Париж-2024 Олимпиадасининг очилиш маросими бошланади.

Тантанали очилиш маросими тарихда илк марта стадионда ўтказилмайди, балки Париж шаҳри марказидан ўтувчи Сена дарёсида ташкил этилади.

Терма жамоалар эса кемаларда ўтишади. 4 хил ҳажмдаги (кичик, ўрта, катта ва ўта катта) жами 85 та кема ажратилган. Кемалар узунлиги 5 метрдан 90 метргача бўлади.

🇺🇿Ўзбекистон делегацияси 55-рақамли кемада 🇳🇿Янги Зеландия, 🇴🇲Уммон, 🇺🇬Уганда ва 🇵🇰Покистон делегацияси билан бирга ўтишади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Айтишларича, конвейирдан сўнгги Gentra автомобили чиқибди.

Ўн бир йил давомида қарийб ярим миллионта Gentra чиқарилибди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Адолатсиз қарор чиқарган судья 4  йилга қамалди

Суд ҳужжатида келтирилишича, 50 ёшли А.А. Нурафшон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимида ишлаб, оммавий-ҳуқуқий низолар билан боғлиқ ишларни кўриш вақтида ўз мансаб ваколатларини суиистеъмол қилган. У 2021—2022-йилларда 27 та ҳолатда Ер кодекси, президент ва ҳукуматнинг тегишли фармон ва қарорлари талабларига зид равишда ҳокимлик ҳамда кадастр идораларининг ер (бино-иншоотлар) билан боғлиқ қарорларини ҳақиқий эмас деб топиб, улар зиммасига мажбуриятлар юклаш ҳақида адолатсиз ҳал қилув қарорлари қабул қилган.

А.А. томонидан қабул қилинган ушбу 27 та ҳал қилув қарорининг барчаси Тошкент вилоят маъмурий суди апелляция инстанцияси қарорлари билан бекор қилинган.

Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг 2024 йил 4 июлдаги ҳукми билан А.А. Жиноят кодексининг 231-моддаси 1-қисми (олдиндан била туриб, адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқариш) билан айбли деб топилган. Унга 2 йил суд идораларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

24 июль куни навбатдаги "Автомобилсиз кун" акцияси ўтказилибди. Очиғи, биз буни сезганимиз ҳам йўқ. Кўчаларда қатнов оқими деярли ўзгармади. Вазирлик ва идоралар, ташкилотларнинг "стоянка"лари ҳам машиналарга тўла бўлди.

Экология вазирлигининг лавҳасида гарчи айрим ҳайдовчиларнинг тилидан йўлларда тирбандлик камлигига урғу берилаётган бўлса-да, аслида бу ҳолат ёз ойларига хос. Яъни, таълим муассасаларидаги таътил билан боғлиқ. Акциянинг натижаси эмас.

Тўғри, вазирлик акцияни мажбурий тартибда амалга ошира олмайди. Бу кўпроқ тушунтириш, тарғибот билан бўлади. Назаримда, лойиҳанинг моҳиятини аҳолига тушунтиришда ҳали оқсоқлик бор. Масалан, раҳбарларнинг ўзи намуна бўлиши керак. Уларни кўпроқ шунга ундаш керакдир. Қисқаси, таъсирчан ва креатив усуллар зарур. Акс ҳолда акция қуруқ ҳисобот учун ишлайди холос.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўқитувчилар ва шифокорлар энг кам маош олувчилар бўлиб қолмоқда

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 5,09 млн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17,4%га ўсган.

Банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолиятида ўрта ойлик иш ҳақи 14,4 млн сўмни ташкил қилгани ҳолда, Ўзбекистондаги энг кўп маош олувчи соҳа бўлиб қолмоқда. Ахборот ва алоқа соҳаси эса иккинчи ўринда бўлиб, бу йўналишда ўрта ойлик иш ҳақи 12,4 млн сўм бўлган.

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳаси ҳамда таълим тизими ходимлари энг кам маош олувчилар бўлиб қолишмоқда (3,3-3,5 млн сўм).

Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри етакчи бўлиб – ўртача ойлик маош 8,5 млн сўмни ташкил қилган бўлса, энг кам иш ҳақи Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида (3,6-3,7 млн сўм) қайд этилган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

"Алоқабанк" Кузатув кенгашининг янги таркиби сайланди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Аномал иссиқлик туфайли поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади ва вагонларда эса совутиш тизимининг ишлаш қуввати пасайиши мумкин.

Шунингдек, ҳаракат жадвалида кичик ўзгаришлар кузатилиши ва поездлар вокзалларга етиб келиш вақтидан кечикиши мумкин, – «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

“Зангиота-2” шифохонаси ўрнида Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонаси ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган махсус Зангиота 2-сон шифохонасининг бўш турган бино ва иншоотларидан самарали фойдаланиш мақсадида “Зангиота-2” шифохонаси ўрнида давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат муассасаси шаклидаги 500 ўрнига мўлжалланган Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонаси ташкил этилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Марказий банк асосий савкани 13,5 фоизга туширди

Марказий банк 25 июль куни асосий ставкани йиллик 0,5 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 13,5 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Зарур ҳолатда ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидаларини бузишга рухсат берилди

Адлия вазирлигининг эслатишича, Ўзбекистонда ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда тез ёрдам ёки бошқа махсус хизмат воситаларининг милтилловчи чироқлари ўтиб кетишига йўл қўйиши мумкин.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолига сутканинг 10.00 дан 17.00 муддатлари орасида имкон қадар очиқ осмон яъни қуёш тафти остида ҳаракатланмасликни тавсия этмоқда.

ФВВ аномал иссиқлик тўлқинининг инсон саломатлигига таъсирини камайтиришда бир нечта зарур тавсияларини бериб ўтмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Президент Шавкат Мирзиёев туғилган кунини қандай ўтказади?

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов:

Давлат раҳбари туғилган кунида ишламоқда, оқшомни эса оиласи даврасида камтарона ўтказади. Хорижий давлатлар раҳбарлари билан бир қатор телефон мулоқотлари ҳам режалаштирилган.

Унинг сўзларига кўра, президент совғалар қабул қилмайди. Анъанага кўра, шу куни хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва парламентлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари, таниқли сиёсий ҳамда жамоат арбобларидан ёзма табрикномалар келади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Олимпия ўйинлари бошланмоқда!

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Испанияга қарши майдонга чиқади. Бу олимпиадада жамоавий спорт турлари бўйича тарихдаги илк иштирокимиз бўлади.

Париж олимпиадасида, шунингдек, сувга сакраш, камондан отиш ва аёллар кураши бўйича биринчи марта лицензиялар қўлга киритилган.

Вакилларимиз жами 19 та спорт тури бўйича медаллар учун кураш олиб боришади.

Тўрт йилликнинг энг нуфузли спорт мусобақаларида атлетларимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ганиев Нодир Мавзурович – Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси этиб тайинланди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Агар Олий Мажлисимиз давлат тили тўғрисидаги қонунга ҳам худди шундай "обед"га ёндашгандай ўта жиддий муносабатда бўлганида эди...

@platformauzb

Читать полностью…
Subscribe to a channel