platformauzb | Unsorted

Telegram-канал platformauzb - platforma.uz

27503

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! @platformauzb Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin

Subscribe to a channel

platforma.uz

Музаффарбек Тўрабоевнинг оила аъзолари ва яқинларининг бронза медали қўлга киритилган вазиятга реакцияси 🔥🤩

@platformasport

Читать полностью…

platforma.uz

Марказий банк диққатига!

Доллар олди-сотдиси билан боғлиқ қизиқ ва тушунарсиз ҳолат


Бугунги кунларимизни шарафлаш, олқишларга кўмиш учун кўпчилик ҳолларда иқтисодий, масалан, эркин валюта бозоридаги ислоҳотларни мисол қилиб келтирамиз ва бу имкониятни айтавериб, кўпчиликнинг тили қавариб ҳам кетди. Аммо факт бу – факт! Валюта бозори эркинлашди. Конвертацияга қўйилган тақиқлар олиб ташланди. Аммо айни соҳада ўтган замонларнинг бир унсури сақланиб қолганки, у худди танадаги ярадек одамнинг ғашини келтиради ва шу ноўнғайгарчилиги билан ўтган кунларни мудом эсга солиб туради. Айтмоқчи бўлаётганимиз, валюта айрбошлаш шохобчаларидаги ҳолатга оид.

Масалан, сиз банкка бориб миллион доллар сотмоқчи бўлсангиз, паспорт сўрамайди, аксинча 100 доллардан ортиқ валюта олмоқчи бўлсангиз, паспорт керак. Камида 15-20 дақиқа вақтингизни олади, қандайдир қоғозларга имзо чектиради. Нега шундай? Ўтган замонни тушунамиз, ким қанча пул олаётир, авом бойиб кетиб, оёғи ердан узилиб кетмасин, ҳар бир тийинини ҳисоблаб турайлик, деганга ўхшаш ғалати сиёсат бор эди.

Бугунчи, бугун бунақа расмиятчилик нимага керак? Умуман, шу ишда мантиқ деган нарса борми? Бир миллион доллар сотганга паспорт сўрамасаю, 200 доллар олишга сўраса?!  Жуда қизиқ холат. Ёки бу ерда биз тушунмайдиган жуғроиқтисодий манфаатларимизни кўзлаган, чуқур фалсафий контекстга яширинган бирор сир борми?

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

"Payment"нинг лицензияси бекор қилинди

Марказий банк савдо ва хизмат кўрсатилиши тақиқланган хизматлар учун тўловларни амалга оширишга шароит яратганлиги сабабли “Payment System Platform” акциядорлик жамиятининг тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиясини чақириб олиб, тўлов ташкилотлари реестридан чиқарди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Биз бирлашсаккина кучмиз!

9 август куни Президентимиз  Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг  маслаҳат учрашувида иштирок этади.

Моҳиятан бу анжуман минтақа раҳбарларининг ҳали расман институтциялашмаган, мақомига кўра, "маслаҳат" йиғилишининг иккинчи цикли - даврасини бошлаб беради. Гарчи ўта эҳтиёткорлик билан ташкиллаштирилаётган айни формат минтақа давлатлари ташқи ва ички сиёсатини маълум маънода мувофиқлаштириш, ҳеч бўлмаганда, бу йўлда собит бир кайфият пайдо қилишда муҳим сиёсий платформа - супа вазифасини ўтаётир.

Айниқса, ўтган йил сентябрь ойида Душанбеда ўтган ва биринчи циклни якунлаб берган йиғилишда Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиевнинг иштирок этиши кузатувчиларга бир ишора бердики, минтақа давлатлари транспорт-логистика соҳасида ўзига муқобил йўналишлар қидирмоқда. Айни манзара беш қўшни давлатнинг шимолга "михланиб қолган" имкониятларини  янги уфқлар сари буриш йўлида фикрлари тугал эканлигини англатади, албатта.

Бундан ташқари, минтақа давлатлари ҳарбийларининг кейинги пайтдаги ҳамкорликлари ҳам "яқинлашув"нинг ижобий динамикасидан дарак беради. Қолаверса, қўшнилар ўртасидаги чегара, сув ва атроф-муҳит масаллалари борасида ҳам сезиларли ижобий натижалар бор.

Хуллас, ушбу формат минтақа интеграцияси йўлида муҳим қадам ўлароқ тарихга кирди. Эндиги масала уни институтциялаштиришдир.

Биз бу мавзуда ёзилган постларимизда билдирадиган фикрларимизга доим содиқмиз: биз бирлашсаккина кучмиз!

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўқувчилари қарийб 93 мингга яқинлашган Телеграмдаги
/channel/generalissimus_uzb каналига киберҳужум бўлибди.

Ушбу канал админининг маълум қилишича, хакерлар икки босқичи ҳимоя тизимини бузиб киришган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Исроил-Ливан уруши бошланди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларга кўра, Исроил йўллаган бомбалар Байрутдаги тинч аҳоли манзилларида портлаган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Доимий тарзда ғолиб бўлиб келаётган маҳаллалар маълум муддат "Ташаббусли бюджет"да қатнаша олмайди

“Ташаббусли бюджет”нинг амалдаги тартибига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши назарда тутилмоқда:

—аҳоли сони кичик бўлган маҳаллаларнинг ғолиб бўлиш имкониятини яратиш мақсадида доимий тарзда ғолиб бўлиб келаётган маҳалла(ташкилот)ларга танаффус эълон қилиш амалиётини жорий этиш;

— ходимларни мажбурий овоз тўплашга жалб этиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича мақсадида овоз бериш босқичи муддатини 10 кунга камайтириш, мажбурий овоз тўпланган лойиҳаларни ғолиб лойиҳалар рўйхатидан четлатиш амалиётини жорий этиш;

—халқ депутатлари ҳудудий кенгашларининг ваколатларини кенгайтириш мақсадида туман (шаҳар) буджетидан қўшимча маблағ ажратиш ҳисобига ғолиб бўлмаган лойиҳаларни қўшимча ғолиб сифатида эълон қилиш амалиётини жорий этиш назарда тутилмоқда. Ушбу ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилиб кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Олий Мажлис Сенатига тақдим этилган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Моҳиятидан келиб чиқиб, ушбу иллюстрацияни сал бошқачароқ ҳам қилиш мумкин эди. Масалан, партия лидерларига қўлтиқтаёқ қўйиш ёки оёғини протезлаш. Шунда уни сиёсий парамарафон деб атаса бўларди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

TBC Bank va payme yosh mutaxassislarni tayyorlashga sarmoya kiritadi

2024-yilning iyul oyida Train to Hire yoʻnalishi doirasida TBC Bank va payme Data Analytics dasturining birinchi loyihasini yakunladi va boʻlajak QA mutaxassislari uchun moʻljallangan stajirovkaga start berdi.

Toʻrt oylik bepul Data Analytics dasturida 43 kishi qatnashdi, ulardan 29 nafari esa kursni muvaffaqiyatli tamomladi. Dasturning eng yaxshi bitiruvchilari TBC Bank va payme kompaniyalarida ishlash uchun taklif qilindi.
Yangi loyiha — QA yoʻnalishi boʻyicha haq toʻlanadigan amaliyot esa, 14 nafar yosh mutaxassisni oʻzida birlashtirdi.

TBC Bank va payme – fintex olamida muvaffaqiyat sari yo‘l!
Reklama

Читать полностью…

platforma.uz

9-10 июль кунлари  Муҳаммад ал-Хоразмий, Абу Али ибн Сино ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги таянч ихтисослаштирилган мактабларга кириш учун ўтказилган имтиҳон натижалари эълон қилинди.

Имтиҳон натижаларини @Piimaa_tayanch_natija_2024_bot махсус телеграм боти орқали билишингиз мумкин.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Беҳзод Мусаев камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимидан олиниб, Давлат солиқ қўмитасига қайтарилиши кутилмоқда

Хабар расман тасдиқланмаган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

2025 йил 1 мартдан бошлаб ёшга доир пенсиялар фуқароларнинг мурожаатисиз (автоматик) тайинланади

Пенсия таъминоти тизимига ахборот технологияларини фаол жорий қилиш орқали фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар босқичма-босқич интерактив ва проактив шаклга ўтказилмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

​​Қонимизда ғалаба, фақат биз уни ташқарига чиқара олмадик...

Қонимда ғалаба... Бу нима дегани, граматик жиҳатдан сўз тузилиши тўғрими?

Футбол ҳам, уларнинг пиари ҳам ўз йўлига, аммо шундоғам рағбатга муҳтож тилимизнинг эзилган "жағи"ни эзишдан, бунақа саводсизлик билан бутун бошли жамиятни зулматга тортишдан не наф? Улар саводсизликни тарғиб қилаётирми ёки ватанпарварликними?

Бундай пала-партиш ишларни қайси ақлли қилади, ҳайронсан. Бир хаёл пиар гуруҳда Қаҳрамон Қуронбоевнинг фавқулодда пайдо бўлиши, кишининг ҳаёлини олиб қочади, яъни бундай тумтоқ ишлар Қаҳрамон акамдан чиқдимкин, деб ўйлайсан одам.

Чунки арзон пиар, "ура-ура"чиликка ўчлик унинг фаолиятида бор. Бир замонлар у ёшлар ташкилотига раҳбар бўлиб келибоқ ёшлар нашри "Туркистон" газетаси номини "Ёшлар овози"га ўзгартирганди. Ҳолбуки, совет замонининг сўнгги йилларида айни газит номи "Ёш ленинчи"дан "Туркистон"га ўзгартирилган ва бу комммунистик идеологияга қаршилик рамзи ўлароқ ўртага чиққан эди. Қуронбоевнинг эса бу масалаларни англаб етганига одам шубҳа қилади. У кишининг ўзига хос яна бир"трюк"и ҳам ҳали хотираларимиздан ўчмай турибди: Бу воқеа водийда  келин-куёвни машинасидан тушириб, таксига ўтказиб юборгани ва бу ҳақда элга фахр билан гапириб бергани ҳақидаги воқеа эди. Майли, булар алоҳида мавзу. Ҳозир футбол мавзусини давом эттирсак...

Олимпия футболчиларимиз учун тузилган пиар гуруҳида янги маънавиятчимиз Отабекжон Ҳасанов, ёшлар етакчиси Алишержон Саъдуллаев ҳам жавлон ургандай кўринганидан бу лойиҳа моҳиятан "уюшган гуруҳ"  тарзида амалга оширилган,  дейиш мумкин. Очиғи, ушбу тандемдаги бу савияни кўриб,  давлат сарфлаётган халқнинг пулига, вақтга ва ниҳоят ёшларга ачиниб кетасан, киши.

Футболчиларимиз мағлубиятига, турнирдан чиқиб кетишига сабаб биринчи навбатда "Қонимда ғалаба"ни ўйлаб топганларнинг "креатив" ғояси бўлди, десак тўғри бўлади.  Шошма-шошарлик билан қилинган иш ёш ва тажрибали футболчиларимизга юк, босимдан бошқа нарса бермади. Аббос Файзуллаев, Элдор Шомуродов, Абдуқолир Ҳусанов роликка жалб қилинди. Охир-оқибат бундай "ура-урачилик", ясама, бачкана ватанпарварлик уларга ўзини намоён этишга имкон бермади: катта эҳтимол билан уларни формадан чиқарди, профессионализмига бу мафкурачиларнинг расмий масъулдорлигини юқтирди.

Жўн айтганда, футболчилар айни тарғиботчилар таъсирида футболчидан кўра кўпроқ "биз билгандик, биз кутгандик" дея сайрайдиган ёшлар етакчиларига ўхшаб қолишди. Мисрнинг бизнинг дарвозимизга киритган голи ҳам футболчиларда босим юқори бўлганига яққол мисол.

Тўғри, спорт сиёсатга айланди,  деган гаплар анчадан буён айтилади, аммо бу, спортчи сиёсатчи, дегани эмас.
Аслида давлат футболга имконият яратиб бериши керак холос. Аралашиш нотўғрилигини 30 йилдан бери кўриб келяпмиз.

Энди жиддийроқ масалага ўтсак, хўш, ўша "ура-урачилик", арзон пиар учун халқ пули бюджетдан неча миллиард сарфланди? Нима учун сарфланди? Парижга бир неча юзлаб одам нима асосга кўра халқ пулидан текинга олиб кетилди?

Ушбу "лойиҳа"га масъулларнинг ойлигидан арзон пиар учун сарфланган пуллар бюджетга қайтарилса, балки шунда улар келаси сафар ўйлаб иш қилар...

Умуман, булар нима иш қилишни билишмайдими ёки шундай "пиар-пиар" ўйнасак ишлагандай кўринамиз, деб ўйлашадими, тушуниш қийин.

Аслида учта катта идеологик секторнинг қиладиган иши кўп, аммо булар бошқа иш билан шуғулланиб юришибди, шекилли.

Умуман, мамлакат имижини кўтариш кераклиги ҳақида ўйлаш тўғри иш, аммо бу ишга саводли, кенг тафаккурли, мутойиба билан айтганда, табиатида комсомолча "ғайрат" жўш уриб, "қайнаб тошмаган", замонавий интеллектлар, стратеглар керак бўлади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўқувчимиз ёзмоқда

Куннинг деярли ярми "свет"сиз ўтмоқда

Аномал об-ҳаво шароитидаги анъанавий "ҳодиса"-электрда узилишлар бошланди.  Пойтахтнинг бошқа ҳудудларида аҳвол қандай,  билмадим,  аммо бизнинг Яшнобод тумани, Авиасозлар мавзесида куннинг деярли ярми чироқсиз ўтмоқда. 

Бунинг устига совуқ сув ҳам йўқолди. Шаҳар ҳокими ижтимоий тармоқларга чиқиб, иссиғдан сўлиб қолган мева-чевани пеш қилиб, сотувчига ўдағайлагунча,  шаҳардаги электр, сув ва коммунал хизматлар билан шуғулланса бўлмасмикан. Аҳвол шу тарзда кетса,  одамлар ҳам иссиқдан ўша ўрикдай буришиб қолиши мумкинку,  ҳоким шуни тушунадими?!

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 Олимпия ўйинлари очилиш маросимида қатнашди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Газ нархини бозор белгилайди

1 август куни бош вазир Абдулла Арипов президент топшириғига биноан ёқилғи-энергетика масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Унда метан нархининг юқори чегарасини бекор қилиш масаласи муҳокама қилинди. Эндиликда давлат бу соҳада нарх белгилашга аралашмайди, нархни бозор белгилайди.

Тадбиркорларга нарх белгилашда эркинлик бериш “хоҳлаган ишни қилиш имкониятини” англатмайди.

Президент ҳукуматга бозор механизмларини жорий этиш билан бирга, газ нархининг асоссиз ошириб юборилишига йўл қўймаслик бўйича топшириқ берди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

"Опен бюджет"да кетма-кет икки марта ғолиб бўлганлар навбатдаги икки мавсумда лойиҳа кирита олмайди, -- СЕНАТ ҚАРОРИ

Эндиликда:

➖овоз бериш жараёни давомида фуқаролар томонидан шикоятлар келиб тушса, тегишли туман (шаҳар) халқ депутатлари кенгашига тақдимнома юборилали ҳамда ҳолат ўз тасдиғини топганда мажбурий овоз тўпланган лойиҳаларни овоз бериш босқичидан четлатиш ёки ғолиблар рўйхатидан чиқарилади;

➖сўнгги мавсумларда кетма-кет икки маротаба ғолиб деб топилган маҳаллалар (ташкилотлар) учун навбатдаги иккита мавсум доирасида лойиҳа киритиш имконияти чекланади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Тошкентда талабаларни турар жой билан таъминлаш маркази ташкил этилади

Тошкент шаҳри бўйича 29 та давлат олий таълим муассасаларида талабаларни турар жой билан таъминлаш бўйича 60 та марказ (штаб) ташкил этилиши режалаштирилган.

Талабаликка тавсия этилганлар тўғрисидаги маълумотлар "Талабалар турар жойи ахборот тизими"га юкланди ва талабалардан ётоқхонага жойлашиш бўйича ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали аризалар қабул қилинади.

Шунингдек, хусусий хонадонларга жойлаштириладиган талабалар билан тузиладиган турар жой ижара шартномалари давлат солиқ хизмати органларида солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали масофадан туриб биометрик идентификациялаш (Face-ID) технологияси орқали электрон шаклда реал вақт режимида ҳисобга қўйилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

5 кун светга пул тўлаб бўлмайди

"Ҳудудий электр тармоқлари" янги дастурий комплекси ишга туширилиши муносабати билан 2024 йил 31 июль соат 23:50 дан 5 август соат 22:00 гача Маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактик ишлар олиб борилишини маълум қилди.

Мазкур вақт оралиғида электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириш ҳамда шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни олишда техник узилишлар бўлиши мумкин.

Қарздор истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан ажратилмайди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Рамзан Қодиров Президент Шавкат Мирзиёевнинг туғилган куни муносабати билан иккита зотдор от совға қилди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ҳарбий тавсияномага эга абитуриентларга квота тасдиқланди

Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича ҳарбий тавсияномага эга бўлганлар учун республика бўйича жами 9745 та қўшимча квота ажратилди.

Ҳарбий қисм қўмондонлигининг беш фоизли тавсияномасига эга бўлган абитуриентларга квоталар таълим шакллари кесимида қуйидагича тақсимланган:

кундузги – 6400 та (давлат гранти - 1 742 та, тўлов-контракт - 4 658);

сиртқи – 2606 та (тўлов-контракт);
кечки – 458 та (тўлов-контракт);
масофавий – 281 та (тўлов-контракт).

Маълумот учун, ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлар учун мазкур имтиёзли квота фақат биринчи йўналиш учун амал қилади. Иккинчи, учинчи ва бошқа йўналишлар учун ҳисобга олинмайди.

Имтиёзли квота йўналишлар кесимида эмас, ОТМлар кесимида берилган. Ушбу имтиёздан фойдаланишда абитуриент грант учун камида 68 балл, контракт учун эса камида 56,7 балл тўплаган бўлиши керак. Ундан камроқ балл олганларга мазкур имтиёз қўлланмайди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Энг кўп даромад ва соф фойда кўрган университетлар

2024 йил биринчи ярим йиллиги давомида

Энг кўп даромад кўрган олий таълим муассасалари бешлиги:

1. Тошкент давлат иқтисодиёт университети – 504 млрд 414 млн сўм
2. Қарши давлат университети – 353 млрд 166 млн сўм
3. Чирчиқ давлат педагогика университети – 282 млрд 699 млн сўм
4. Ўзбекистон Миллий университети – 275 млрд 986 млн сўм
5. Фарғона давлат университети – 273 млрд 850 млн сўм

Соф даромади энг кўп олий таълим муассасалари бешлиги:

1. Қарши давлат университети – 214 млрд 215 млн сўм
2. Навоий давлат педагогика институти – 135 млрд 289 млн сўм
3. Тошкент давлат иқтисодиёт университети – 122 млрд 168 млн сўм
4. Бухоро давлат университети – 104 млрд 758 млн сўм
5. Бухоро давлат педагогика институти – 74 млрд 615 млн.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ерда кучли магнит бўронлари кузатилмоқда. Бундан қандай ҳимояланиш керак?

Халқаро метеорологларнинг огоҳлантиришича, 30-31 июль ва 1 август кунлари сайёрамизда 4-7 баллик давомли геомагнит бўронлари кузатилиши кутилмоқда. Хусусан, бугун тунда магнит бўронининг 7 баллик кучли қўзғалиши прогноз қилинган.

Мазкур табиат ҳодисаси алоқа, электр тармоқлари, навигация тизими билан бирга, инсон саломатлигига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Хўш бунинг олдини олиш учун қандай йўл тутиш лозим?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу борада қуйидаги тавсияларни беради:

Кучли магнит бўрони чоғида артериал гипертония хасталиги бор одамларда қон босими кўтарилиши, гипотензив беморларнинг қон босими пасайиши, қандли диабет билан оғриётган кишиларнинг эса қонида қанд миқдори ортиши мумкин.

Бу ҳолат организмда ташқи стрессларга чидамлиликни таъминлайдиган мелатонин моддаси ишлаб чиқарилишининг камайиши билан изоҳланади.

Оқибатда асаб тизими билан боғлиқ муаммоси бор инсонларда гормонлар ишлаб чиқарилиши кучайиб, асабийлик, ҳолсизлик, реакция сусайиши ёки кучайиши белгилари юзага келади.

Қолаверса, магнит бўрони бронхиал астма билан оғриган одамлар саломатлигида ҳам муаммоларни келтириб чиқариши кузатилган.

Ўз навбатида, магнит бўронлари пайти баъзи одамларда ёруғлик ва баланд товушларга оғриқли реакция, уйқусизлик ёки аксинча уйқучанлик пайдо бўлади.

Шундай экан, бундай вазиятда, аввало, овқатланиш рационига алоҳида эътибор қаратиш ва кўпроқ суюқлик ичиш лозим.

Ҳўл мевалар, қолаверса, майиз ва туршак каби калийга бой маҳсулотлар, таркибида C витамини кўп бўлган неъматлардан истеъмол қилиш зарур.

Магнит бўрони кузатиладиган кунларда спиртли ва энергетик ичимликлардан бутунлай воз кечиш ҳамда ёғли, аччиқ, шўр таомлар истеъмол қилмаслик тавсия этилади. Чунки туз қон босими ошишига сабаб бўлади.

Тинчлантирувчи хусусиятга эга чойлардан ичиш ҳам мақсадга мувофиқ. Ўз навбатида, мутахассислар ортиқча зўриқтирувчи ишлар ва машғулотлар билан вақтинча шуғулланмасликни маслаҳат беришади.

Сурункали касалликларга чалинганлар эса ўзлари билан шифокорлар томонидан буюрилган дори-дармонларни олиб юришлари ҳамда қон босимини тез-тез назорат қилиб туришлари лозим.

Кун давомида бир неча марта душ қабул қилиш ҳам катта фойда беради.

ССВ матбуот хизмати

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Прокуратура эндиликда ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига оид жиноятларни  тергов қилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ер участкаларидан самарали фойдаланиш ҳамда соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилмоқда. Унга кўра, Жиноят, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Жиноят-процессуал кодексларида ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш билан боғлиқ жиноятлар прокуратура органларининг терговига тааллуқли эканлиги белгиланмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

5 йил иш стажига эга ходимлар тавсия асосида ОТМда ўқишлари мумкин

Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича Давлат комиссияси қарори билан иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш учун тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик бирлашмалари рўйхати тасдиқланди.

Бунда, рўйхатда келтирилган ташкилотларнинг тавсияномасига эга бўлган талабгорлар 2024 йил 1 августдан 15 августгача (шу куни ҳам) Билимни баҳолаш агентлигининг махсус электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтказилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

2024/2025 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Диёра Келдиёрова: келди, кўрди ва олди. ОЛТИН! Барчага муборак бўлсин!

@platformasport

Читать полностью…

platforma.uz

Сума Чакраборти бугун кечқурун Президентнинг махсус ишлар бўйича маслаҳатчиси Сардор Умрзоқов ва Грузиянинг собиқ бош вазири Георгий Квирикашвили билан учрашгани ҳақида ижтимоий тармоқда хабар қолдирди. У Сардор Умрзоқов ва Георгий Квирикашвилини икки ислоҳотчи, дея атаган.

“Бугун ислоҳотларни давом эттириш мақсадида Тошкентга қайтдим. Бугун кечқурун Президентнинг махсус ишлар бўйича маслаҳатчиси Сардор Умрзоқов ва Грузиянинг собиқ бош вазири Георгий Квирикашвили билан аъло даражада мулоқот ўтказдик. Икки ислоҳотчи, ўз мамлакатлари учун кўп ишлар қилишган”, деб ёзади у ўз саҳифасида.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлаш бошланди

Олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовларида иштирок этган абитуриентлар 2024 йил 27 июлдан 10 августга қадар 15 кун давомида олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлашлари лозим.

Бунинг учун my.uzbmb.uz платформасининг “Олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул” бўлимига кириб, “Хизматдан фойдаланиш” тугмаси босилади ва “ОТМ танлаш” бўлимига ўтилади.

Дастлаб абитуриент “Танлов устуворлиги” ва “Мақсадли қабул” бўйича ўз танловини амалга оширади.

Шундан сўнг абитуриент тест топширган фанлар мажмуаси ва таълим тилига мос  бўлган бештагача олий таълим муассасаси ва таълим йўналишини таълим шакли билан бирга танлайди.

Бунда таълим йўналишларини бир олий таълим муассасаси ёки турли олий таълим муассасалари доирасида танлаш мумкин.

Таълим йўналишларини танлаб, “Сақлаш” тугмаси босилгандан сўнг маълумотларни тасдиқлаш учун абитуриентнинг телефон рақамига СМС хабар юборилади. СМС хабардаги кодни дастурга киритиш орқали маълумотлар тасдиқланади.

Маълумотлар тасдиқланганидан сўнг, “Абитуриент қайд варақаси” шаклланади. Қайд варақада абитуриент танлаган танлов устуворлиги, таълим шакллари, олий таълим муассасалари ва таълим йўналишлари акс этган бўлади. Юклаб олиш тугмаси орқали абитуриент қайд варақасини юклаб олиши мумкин.

Абитуриентлар таълим йўналишларини танлаш муддати якунлангунга қадар ўз маълумотларини ўзгартиришлари ва қайд варақасини қайта юклаб олишлари мумкин.

Абитуриентларнинг талабаликка тавсия этилган ёки этилмагани тўғрисидаги якуний танлов натижалари таълим йўналишларини танлаш тўлиқ якунлангандан сўнг бир ҳафта муддатда эълон қилинади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Партиялар "подъём" дейилишини кутишмоқда

​​​​Одам ёзмай, гапирмай дейди лекин мажбур бўласан баъзан.   Сиёсий партияларимизни айтаман. Улар таътилга чиққан театрлар жамоаларидай жим. "Мавсум" бошлангандан кейин бири қўйиб, бири қовун туширишни бошлайди. Бутун ОАВ, ижтимоий тармоқларни уларнинг қичқириқлари босиб кетади.

Аммо ҳозирча улар уйқуда. Сиёсий-ижтимоий ҳаётимизда шунча воқеалар бўлаётир, на бир мунозара бор, на жўяли муносабат. Россия-Украина ёки Ғазо инқирозини қўйиб турайлик (Зотан, бу мавзуларда гапиришга мен партияларимиз салафларида сиёсий тафаккур ва маданият етишишига шубҳа билан қарайман) ҳатто миллий манфаатлар масаласида ҳам улар оғиз очишмайди. Худди қўлга ўргатилган беданадек ишора кутиб туришади.

Нима бизда миллий масалаларда фақат "Миллий тикланиш" партияси муносабат берсин, деган кўрсатма борми? Бошқалар, масалан, либералларимиз ёки эски компартиячилар вориси бўлган Халқ партияси, "Адолат" ёки Эко партиячилар учун миллий манфаатларимиз, тилимиз, маданиятимиз, умумий қилиб айтганда, Миллатимиз ва Давлатимиз шаъни бегонами?

Сиёсат деган ҳодисанинг асл негизида давлат ва халқ манфаатлари биринчи ўринда турмайдими? Халқинг, давлатинг ҳақида менсимай гапираётган, сенга тепадан қараб муносабат қилаётган одамга шартта-шартта жавоб қайтармайсанми, муҳтарам депутат ака. Ёки шуниям биров ёзиб, ўнта нуқтадан ўтказиб, ўқийдиган матнингни стираллаб бериши керакми?

Ижтимоий тармоқларда зиёлилар, оддий одамлар бундай муносабатга (россиялик депутатларнинг ўзбек мактаблари борасидаги чиқишлари) эътирозларини билдираётган бир пайтда шу халқнинг парламентдаги вакиллари бўлган ноибларимиз ўзбек тили ҳақидаги қонун ёки тахминий айтганда жамиятда ўзбек тилининг нуфузини кескин оширган яхшими ёки "миллатлараро муносабат тили"  мақомини ҳам ўйлаб кўришимиз керакми, давлат тилининг нуфузини ошириб юборсак, у ёқдагилар кўнгли оғриб қолмасмикан, дея истиҳолали гурунг қилиб ётган бўлади. Албатта, мен факт айнан шундай демоқчи эмасман. Аммо манзара моҳиятан шундай.

Бешта партия, 150 депутат... Бу дунё стандартларига тўлиқ жавоб берадиган статистика. Бироқ бир устозимиз "шакл бор, мазмун йўқ" деганидек, моҳияти бўш бўлган ҳар қандай "предмет" худди саробга ўхшайди...

Шундай экан, мулоҳаза қўзғайдиган бир савол туғилади: бизга йиллаб ишламайдиган, фақат сайлов жараёнида бўзчининг мокисидек у ёқдан-бу ёққа югириб қоладиган бешта партия ва улар ичидан сайланадиган 150 депутат керакми ёки давлат ва халқ учун жон куйдирадиган нари борса, иккита партия ҳамда сиёсий ва интеллектуал жиҳатдан етук, миллатпарвар кам сонли, сараланган депутатлар жамоаси шакллангани яхшими?

P/S: Келаси йил мамлакатимизда парламент сайловлари ўтказилади. Қанчадан-қанча одам овора бўлади, хориждан кузатувчилар таклиф этилади ва ҳаммаси учун халқ бюджетидан миллиард-миллиард сўм маблағ сарфланади. Ва ҳайратланарлиси, бу сайловлар одамни психологик жиҳатдан ўзидан шубҳаланадиган даражага олиб  келганига анча бўлган. Масалан мен, (кўпчилик десам ҳам хато бўлмайди) сайлов натижалари, қайси партия нечанчи ўринни олиши, жараёнда тахминан ким нималар дейишини олдиндан тасаввур қила оламан. Ва айни ҳолат мени табиатимда  ғайритабиий хислат - синчилик бормикин, деган хавотирга солади.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy

Читать полностью…
Subscribe to a channel