1-курсларга ҳам ётоқхона учун ариза юбориш имконияти яратилди
Айни пайтда талабаликка тавсия этилганлар тўғрисидаги маълумотларни “Талабалар турар жойи ахборот тизими”га юклаш ишлари ўз якунига етди.
Эндиликда 1-курс талабалари давлат ОТМларининг ётоқхоналарига жойлашиш учун Давлат хизматлари маркази ёки Ягона портал орқали электрон ариза юборишлари мумкин.
Хизматдан фойдаланиш учун ҳавола:
https://my.gov.uz/oz/service/870
@platformauzb
Наманган
P/S: Расул Кушербаев блогидан. У ортиқча изоҳ ёзишни ҳам лозим топмабди...
@platformauzb
Вилояти ҳокими ўринбосари 7,5 йилга қамалди
2023 йил декабрь ойида Наманган вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Саидаҳмад Султонов қамоққа олинганди.
Саидаҳмад Султонов суд ҳукми билан Жиноят кодекси 167-моддаси 3-қисмининг “а” банди (жуда кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик), 205-моддаси 2-қисмининг “а” бандида (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.
Унга 3 йил муддатга давлат иштирокидаги ташкилотларда, шу жумладан ҳокимлик тизимида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 7 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
@platformauzb
InfinBANK'да энди 5 дақиқада InfinBLACK'ни расмийлаштириш мумкин
InfinBANKдан ажойиб янгилик! Эндиликда InfinBLACK кредит картасини расмийлаштириш учун 5 дақиқа етарли бўлади.
InfinBLACK кредит картаси билан онлайн харидлар учун тўлов қилиш, дўкондан маҳсулотлар сотиб олиш ёки дунё бўйлаб саёҳат қилишингиз мумкин.
InfinBLACK кредит картаси:
✅ Ҳеч қандай гаровсиз;
✅ 50 кунгача фоизсиз фойдаланиш имконияти;
✅ 5 йил муддатга;
✅ 50 миллион сўмгача лимит;
✅ Дунё бўйлаб фойдаланиш имконияти.
Бундан ташқари, кредит ажратиш бўйича аризаларни кўриб чиқиш мезонлари соддалаштирилди ва аксарият ҳолларда мижозларнинг аризалари қаноатлантирилади.
InfinBANK мобил иловасида хозирок ариза юборинг ва молиявий имкониятлар дунёсига кадам куйинг!
Реклама
Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан электрон мурожаат этиш тартибини билиб олинг.
Ушбу ахборот тизими жорий йилнинг 15 августидан ишга туширилди.
@platformauzb
МТРКнинг "Ўзбекистон тарихи" каналида Туркистон мухториятига бағишлаб берилган кўрсатувда биз мудом қўрқиб, стириллаб гапирадиган мавзу - арман дашноқлари ҳақида ҳам гап борган.
Менимча, бу мавзу расмий манбалардан кам гапирилган ёки умуман гапирилмайди. Бизда ҳалигача нафақат бу мавзу, ҳатто Туркистон сўзининг ўзи ҳам "миллатлараро низо қўзғовчи" деб қаралади. Ёшлар нашри "Туркистон" газетасининг номини ўзгартирилганига ҳам эҳтимол шу омил сабаб бўлгандир.
Ўзи, умуман, бизда мафкура билан шуғулланадиган бош "стратег"лар ўттиз йилдан буён ўзгарган эмас. "Юксак маънавият", "Миллий ғоя" деб йигирманчи аср чўпчакларини айтиб, китоб қилиб ҳалиям юришибди.
Гап келганда айтиш керак, бундан атиги 8-10 йил илгари жадидчилик ҳақида, айниқса, Ҳамза, Фитратлар ҳақида матбуотда гапириш норасмий тақиқланган эди. Тарих ҳақидаку умуман гапирмаса ҳам бўларди. Масалан, Муҳаммад Шайбоний сиёсий жиҳатдан оқ қилинган эди.
Энди одамнинг кулгиси келадиган жойи бугун шу "стратег"лар жадидлар ва шонли тарих халоскорига айланиб олди. Шу акаларимиз омон бўлсин ва ҳеч хомтама бўлмасинки, уларнинг бу миллатга кўрсатган "беминнат хизмати" ҳеч кимнинг эсидан чиқмаган, чиқмаса ҳам керак.
Гап ҳозир тарихимизнинг оғир нуқтаси, юқоридаги лавҳадаги мухтасар ҳикоя ҳақида эди. Аммо ўзан бу ёққа бурилиб кетди. Аслида мустақилликдан кейин ҳам тарихимизнинг "бўяб-бежаб" келинишида шу мафкурачи акаларимизнинг таъсири катта бўлган.
Ўз ўрнида МТРК ва "Ўзбекистон тарихи" каналини дадил қадамлар билан қутлаймиз.
Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy
Хавотир қанчалик асосли?
Ўзбекистонга маймунчечакнинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича чоралар кўрилмоқда — СЭС
Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy
Ойига 3 млн топасиз, 5 млн ишлатасиз!
Одамлар кўп пул топишнинг ўзи моддий фаровонликка олиб чиқади деб ўйлайди.
Аслида, топилган пулни сақлай билиш, тўғри бошқариш ва кўпайтириш муҳимроқ. Бу илм эса молиявий саводхонлик дейилади.
Айни шу масалалар Фойдали Молия каналида содда тилда тушунтириб борилади. Қизиқсангиз, бир кўринг: фойдали ва сифатли канал.
Каналга уланиш 👇👇👇
/channel/+tTyQxhlMq-FiNmFi
/channel/+tTyQxhlMq-FiNmFi
Англия премьер-лигасида...
"Ноттингем Форест" ярим ҳимоячиси Данило "Борнмут"га қарши ўйиннинг 1-тайми 8 дақиқасида оёғидан даҳшатли жароҳат олди.
Ҳолат шу қадар қўрқинчли эдики, стюардлар махсус восита билан футболчини ҳар томондан ўраб олиб чиқиб кетишди.
Sport kanalimizga obuna bo'ling✅
/channel/+6C0gmOs0P685NTJi
❗️Тошкент шаҳар ҳокимлиги кучли шамол кузатилиши сабабли автомобилларни дарахтлар тагида қолдирмасликни сўради.
Фавқулодда ҳолатларда 1050 ва 1055, (71) 212-69-80, (71) 212-69-82 рақамларига қўнғироқ қилиш тавсия этилади.
@platformauzb
⚡️Ёнгина қўшнимиз - Қозоғистонда маймун чечагига тайёргарлик кўрилмоқда. Бизда-чи?
Қозоғистон маймун чечагини ташхислаш учун ПЦР тестларини сотиб олди.
- Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маймун чечаги касаллигини аниқлаш учун ПЦР тестларини сотиб олди, - дейди соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Тимур Султонгазиев.
Яқин кунларда мамлакатда ушбу касалликка қарши кураш ва профилактика чораларини кучайтирувчи тестлар етказиб берилиши кутилмоқда.
@platformauzb
Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари учун давлат грантига ўтиш баллари қуйидагича бўлди (тавсияномаси борлар учун):
Мудофаа вазирлиги — 72,9 балл (775 та квота);
Ички ишлар вазирлиги — 68,1 балл (174 та квота);
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги — 71,9 балл (226 та квота);
Давлат хавфсизлиги хизмати — 76,7 балл (488 та квота);
Президент давлат хавфсизлиги хизмати — 114,9 балл (35 та квота);
Электрон технологияларни ривожлантириш маркази — 69,6 балл (35 та квота);
Миллий гвардия — 68 балл (697 та квота);
Ҳарбий прокуратура — 128,6 балл (9 та квота).
ЭСЛАТМА: бу ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари учун қўшимча 5%ли давлат гранти асосидаги квота эмас, уларнинг ўтиш баллари ОТМ кесимида чиқади.
@platformauzb
Тест натижаларини олишнинг тўрт усули
2024–2025-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинди.
Танлов натижаларини 4 хил усулда билиш мумкин.
1) my.uzbmb.uz сайти орқали:
my.uzbmb.uz сайтига абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.
2) mandat.uzbmb.uz сайти орқали:
mandat.uzbmb.uz сайтига абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда.
3) SMS-хабарнома хизмати орқали:
5100 рақамига абитуриентнинг ID рақами юборилганда, мазкур телефон рақамига танлов натижалари бўйича SMS-хабарнома юборилади (хизмат ҳақи мавжуд).
4) Тест натижалари қайдномаси орқали:
Шунингдек, тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади.
@platformauzb
Уй олиш учун субсидия олиш янада осонлашди
Эндиликда, субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг хоҳишига кўра унинг даромадларига у билан бирга яшамайдиган яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин.
@platformauzb
24-25 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади, – ҳукумат фармойиши
@platformauzb
Пойтахтда бузиладиган эски хонадонлар эгалари янги квартирага бепул алмаштиришлари мумкин
Пойтахтда 170 гектардан ортиқ майдонда уй-жойларни бузиш режалаштирилган. Реновация қилинадиган ҳудудлар рўйхатига Мирзо Улуғбек, Яккасарой, Чилонзор, Шайхонтоҳур ва Сергели туманлари киритилган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, хонадонлар яшаб турган хонадоннинг тенг миқдори доирасидагига алмаштирилади. Алмаштириладиган хонадоннинг кўриниши қандай бўлади , алмаштиришлар қачон амалга оширилади бу бўйича ҳозирча маълумот йўқ, деди ҳокимлик матбуот котиби.
@platformauzb
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюради.
Сафар давомида саноат корхоналари, IT ва ижтимоий соҳа объектларини кўздан кечириш, маҳаллаларда аҳоли ҳаёти билан танишиш режалаштирилган. Янги мажмуалар ишга туширилиб, навбатдаги лойиҳалар бошланади.
20 август куни Нукус шаҳрида Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар билан мулоқоти бўлиб ўтади.
@platformauzb
Бош прокуратура диққатига!
Қашқадарёда куппа-кундуз куни қароқчилик
Ушбу тасвирлар бундан бир неча соат олдин Қашқадарёнинг Қамаши тумани Чим қишлоғидан ўтадиган дарё қирғоғидан олинган. Президент фармони билан дарё ўзанларидан қум-шағал қазиб олишга мораторий эълон қилинишига қарамасдан, кўриб турганингиздек, Қашқадарё ўзанидан қум-шағал олинмоқда.
Куппа-кундузи, ҳеч кимдан ҳайиқмай қароқчилик қилинаётганига қараганда, экологияни назорат қилувчи ташкилотлардан тортиб ҳуқуқ-тартибот идораларигача ҳаракатсизлигини кўриш мумкин. Ёки, фикри ожизимча, тизимда коррупциянинг чуқур илдиз отгани бутун бошли ҳуқуқ-тартибот идораларини Президентнинг биргина фармони ижросини-да таъминлай олмайдиган даражада ожиз қилиб қўйган.
Аслида улар халқ тўлаётган солиқлар эвазига нима учун маош олаётганини ҳам унутишган кўринади.
@platformauzb
Кеча "Ўзбекистон тарихи" каналида миллий озодлик, истиқлолчилик ҳаракати курашчилари - Туркистон мухторияти ҳақида яхши кўрсатув эфирга кетди. Совет ҳукумати ва армиясининг юртимизга бостириб кириши, разилликлари ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Эринмай шу лавҳани томоша қилиб туринг. Бироздан сўнг унга бағишланган фикр-мулоҳазаларимизни билдирамиз, у қисқароқ бўлади.
Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy
⚡️Таниқли француз актёри Ален Делон вафот этди — Le Figaro.
У 88 ёшда эди.
@platformauzb_live
Элчихона ўта зарурат бўлмаса кўчага чиқмасликни тавсия қилмоқда
Россиянинг Курск, Брянск ва Белгород вилоятларидаги вазият муносабати билан Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Ўзбекистон Республикаси фуқароларига зарур эҳтиёт чораларини кўришни, ўта зарурат бўлмаса, кўчага чиқмасликни, шунингдек жамоат жойларига боришни чеклашни тавсия қилди.
Агар консуллик ёрдами ёки маслаҳат керак бўлса, Ўзбекистоннинг Москвадаги Элчихонаси Консуллик бўлимининг "Call-markazi"га мурожаат қилиш мумкин: +7 499 238-36-20; +7-499 230-00-76.
Электрон почта: uzkorus@mail.ru.
@platformauzb
"Oʻzbekistonlik.STUDENTS" махсус лойиҳаси ҳақида эшитганмисиз? Агар йўқ бўлса, уни томоша қилишни тавсия қиламан. Бу махсус лойиҳа "O'zbekistonlik" лойиҳасининг бир қисми бўлиб, дунё бўйлаб муваффақиятга эришган ватандошларимиз ҳаётини ёритади.
Яқинда чиққан янги эпизодда жуда қизиқарли суҳбат бор экан. Меҳмонлардан бири - Колумбия университети педагогика мактаби докторанти Шуҳрат Тагаев - АҚШга Мексика орқали бориш ҳақида гапирибди.
Шуҳрат АҚШга бориш йўлидаги қийинчиликлар ва у ерда ҳам учраб турадиган муаммолар ҳақида ўз фикр ва тавсияларини берган. Бу суҳбат ҳар бир ўзбекистонлик учун фойдали бўлиши аниқ.
Бу лойиҳани мунтазам равишда кузатиб боришни маслаҳат бераман, вйниқса ёшларимизга. У нафақат қизиқарли, балки ўз орзуларига интилаётганлар учун илҳом манбаи ҳамдир.
https://youtu.be/_6zAQeVv6Dw
Президент топшириғи билан Бош вазир Абдулла Арипов Афғонистонга ташриф буюрди.
@platformauzb
Натижадан норози бўлганлар апелляция аризалари бериши мумкин
Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар апелляция аризаларини my.uzbmb.uz сайтида (шахсий кабинети орқали) онлайн тарзда 18 августдан 27 августга қадар (10 кун давомида) беришлари мумкин.
Абитуриент апелляция шикояти бериши учун тест синовида иштирок этган ва тест синовидан четлатилмаган бўлиши лозим.
Апелляция аризасини берган абитуриентга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади.
Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва хабарнома билан Билимни баҳолаш агентлигига келиши керак.
Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш 2024 йил 22 августдан бошланади.
@platformauzb
Ўтиш баллари эълон қилинди
Мандат чиққандан сўнг, ҳозирча абитуриентлар фақат ўзларининг кирган ёки кирмаганлигини, агар кирган бўлса, грант ёки контрактлигини билишлари мумкин бўлмоқда.
Ким нечанчи ўринда тургани ҳақидаги маълумотлар ҳозирча мавжуд эмас.
Аммо 2024 йилги ўтиш баллари эълон қилинган. Сиз ўз йўналишингизни танлаб, ўша йўналиш учун грант ва контрактга ўтиш балини кўра оласиз.
https://mandat.uzbmb.uz/BallVuz2024
Бу маълумот ўқишга кира олмаганлар учун ҳам муҳим. Чунки супер-контракт қилмоқчи бўлса, 4 баллик арзон шкалага тўғри келадими ёки йўқми, ўтиш бали ҳақида текшириб олишлари мумкин.
@platformauzb
Абитуриентлар диққатига!
Мандат эълон қилинди. Юборилган СМС сўровларига жавоб кела бошлади.
@platformauzb
Ҳокимликларда қисқартиришлар ва янги ташкил этилаётган тузилма
Президент қарорига кўра, 2024 йил 1 сентябрдан:
Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари таркибида 5 та штат бирлигидан иборат Саноатни ривожлантириш йиғма бўлимлари ташкил этилади;
🔸туманлар (шаҳарлар) иқтисодиёт ва молия бўлимларида саноатни ривожлантириш бўйича бош мутахассис лавозими жорий этилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар ҳокимларининг
молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида:
—Қоракалпоғистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари
бошлиғи;
—туманлар (шаҳарлар) иқтисодиёт ва молия бўлимлари бошлиғи этиб белгилансин.
@platformauzb
Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун ошаётган жарималар миқдорини битта графикка жамлашибди.
@platformauzb