platformauzb | Unsorted

Telegram-канал platformauzb - platforma.uz

27503

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! @platformauzb Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin

Subscribe to a channel

platforma.uz

Шавкат Мирзиёев Париж шаҳрида бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларида юксак натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлади.

Sport kanalimizga obuna bo'ling
@platformasport
/channel/+6C0gmOs0P685NTJi

Читать полностью…

platforma.uz

Пойтахтда қайси соҳа вакиллари кўпроқ жиноят содир этмоқда?

Пойтахт прокуратураси органларида 2024 йил 7 ойи мобайнида 217 нафар мансабдор шахс ва фуқаролар томонидан коррупциявий жиноятлар содир этганлиги юзасидан 185 та жиноят иши тергов қилинган.

Улар асосан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, олий, халқ таълими ва мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш, бандлик, молия, солиқ, энергетика, банк, ҳокимлик ходимлари, кадастр хизмати ва экология идораларнинг масъул ҳамда мансабдор шахслари ҳиссасига тўғри келган. Жиноят ишлари тергови доирасида 93 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши йиғилишида айтиб ўтилди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Тошкентда совуқ сув ўчирилади

Тошкентнинг қатор туманларида 5 сентябрь - 3 октябрь кунлари режали профилактика-таъмирлаш ишлари ўтказилиши сабабли ичимлик суви навбатма-навбат вақтинча ўчирилади. Ҳудудларга махсус техникаларда сув етказиб берилади.

Рўйхат

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Кўпчилик иқтисодиёт, банк ва молия соҳасида ёзадиган сифатли блогни топишга қийналади. Бундай ҳолда @Bankir каналини тавсия қила оламиз.
 
Бу ерда сиз янги ўқув йили олдидан қайси банкда имтиёзли ва оддий таълим кредитлари ажратилаётганини ва уларнинг шартлари ҳақида билиб олишингиз мумкин.
 
Бундан ташқари каналда доимий таҳлиллар, янгиликлар, доллар курси прогнозни ва бошқа қизиқарли маълумотлар бериб борилади. Обуна бўлиб қўйинг — @Bankir

Читать полностью…

platforma.uz

Аҳолининг аксарият қисмида маймунчечакка қарши иммунитет бор - Санэпидқўмита

Мамлакатда истиқомат қилаётган 1980 йилдан аввал туғилган катта ёшдагилар чечак (халқ тилида - чинчечак) касаллигига қарши тўлиқ эмланган. Aйнан шу қатламда жамоавий иммунитет мавжуд, боиси чинчечакка қарши эмлашдан кейин ҳосил бўлган иммунитет маймунчечакка қарши ҳам ишлайди ва касалликнинг кенг тарқалиш хавфини пасайтиради.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

❗️ Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, махсус унвонда хизмат ўташ муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланди.

➖“катта лейтенант” – 3 йил;
➖“капитан” – 4 йил;
➖“майор” – 5 йил;
➖“подполковник” – 6 йил”.

Шунингдек, Давлат божхона хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, махсус унвонда хизмат ўташ муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:

➖“божхона хизмати катта лейтенанти” – 3 йил;
➖“божхона хизмати капитани” – 4 йил;
➖“божхона хизмати майори” – 5 йил;
➖“божхона хизмати подполковниги” – 6 йил”.

Шу билан бирга, Миллий гвардия ходимларининг хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, махсус унвонда хизмат ўташ муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:

➖“катта лейтенант” – 3 йил;
➖“капитан” – 4 йил;
➖“майор” – 5 йил;
➖“подполковник” – 6 йил”.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

"Опен бюджет"нинг 2-мавсумига старт берилди

Овоз бериш жараёнлари 31 август соат 23:59 га қадар давом этади.

Сиз ўзингизга қулай усуллардан бири орқали:

*“Ochiq budjet” порталининг веб-саҳифаси;
*порталнинг мобил иловаси (Android ва iOS);
*Телеграмдаги rasmiy bot ёрдамида овоз беришингиз мумкин.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўзбекистон аҳолиси даромадлари бўйича Марказий Осиёда энг қуйи ўринда:

Қозоғистон бу кўрсаткич билан 162 давлат ичида 71-ўринни эгаллади/ Кунига $10,42 (дунёда ўртача - $16,09);
Қирғизистон - 104 (5,43 доллар);
Тожикистон - 105 (5,33 доллар);
Туркманистон - 149 (2,4 доллар);
Ўзбекистон - 161 (1,23 доллар).

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

📚 Farzandingiz ertangi kunning liderlaridan biri boʼlishi xohlaysizmi?

Vosiq International School xalqaro maktabi quyidagu imkoniyatlarni sizga taqdim etadi.

Darslar oʼzbek, rus va ingliz tillarida olib boriladi. Qoʼshimcha Xorijiy til sifatida koreys tili oʼtiladi.

⚡️ Maktabning afzallik va ustunliklari:

🔹 Boshlang’ich sinflarda darslar IB PYP (International Baccalaureate) tizimi boʼyicha oʼtiladi;
🔹Malakali xorijiy pedagoglar;
🔹Doimiy amaliyot;
🔹Dunyoning yetakchi universitetlariga kirish imkoniyati;
🔹Sport, fan, raqs va texnologiyalar boʼyicha toʼgaraklar;
🔹Kuniga uch mahal ovqatlanish;
🔹Muntazam fan va xalqaro olimpiadalarida qatnashish va boshqalar.

📍Hozirgi kunda maktabning Yunusobod va Chilonzor tumanlarida oʼz filiallari mavjud. Аyni damda esa Yunusobod filialimizda qabul jarayonlari davom etmoqda. Shuningdek, Chilonzor filialimizda maktabgacha ta’lim bolalar bog’chamiz ham faoliyat yuritib kelmoqda.

📞: +99855-518-00-88
+99871-207-00-88

Website | Instagram | Telegram

Реклама

Читать полностью…

platforma.uz

"Солеким" ёхуд номенклатурамиз шунчаки даҳшатли ҳолатга келгани ҳақида

Биз олдин ҳам шундаймидик ёки ижтимоий тармоқлар очилиб биримиз ўн бўлиб кўриняптими?

Номенклатурамиз шунчаки даҳшат, тил ожиз. Сиёсий маданият, деб йўқ нарса ҳақида гапирмайлик, кўп аъёнларимизда ҳатто ахлоқ, ўрта мактабни ҳатм қилган одамникичалик савод, савия, дунёқараш йўқ.

Шунинг учун уларнинг аксари журналист, блогерлардан қочади. Савияси ошкор бўлиб қолишидан қўрқади. Бу вазирларнинг кўпи 40-45 ёш атрофида эканлиги, ҳали яна 20 йилча сиёсатда юришини кўриб ачинасан...

Аммо бурун тепада, уст-бош, кибрдан от ҳуркади. Мен жуда хавотирланаманки,  ҳозирги вазиру мулозимлар дунёқараши, ижтимоий-сиёсий, бадиий-эстетик даражаси тестга тортилса, беш балли шкалада икки балл ололмайдиганлари жуда кўп бўлади.

Унда булар нима қилиб юрибди, деган саволга, қисқа ва кўча жаргони уларнинг "тили айланади" деб жавоб қилиш мумкин. Чунки есть қиламиз, хўп бўлади, бажарамиз, деб ўрганган роботсифат дастёрлар синфини шакллантириш кўпинча тўғри ечимга ўхшайди.

Аммо Чингиз Айтматов бир гапни айтганда тўла ҳақ бўлган: фикрсиз манқуртларга суяниб истиқбол ҳақида ўйлаш шунчаки абсурд!

P/S: Масалан, мана бу сиёсий киборимизнинг хорижда ўнлаб микрофон ва камера қаршисида ўзини тутишига қаранг, худди тўйда тост айтишга чиққан ёш-ялангдек оғзига келганини қайтармабди. Бу мулозим ўзининг бир давлатнинг сиёсий вакили эканини, ортида катта бир мамлакат, миллат турганини билармикан?!

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy

Читать полностью…

platforma.uz

⚡️ Ўқишни кўчириш бўйича биринчи кун натижалари эълон қилинди

Талабалар ўқишини хорижий ва нодавлат ОТМлардан давлат ОТМларига кўчириш бўйича 2024 йил 19 август куни ўтказилган тест синови натижалари эълон қилинди.

Тест синовида иштирок этган талабгорлар оз натижаларини расмий бот орқали билиб олишлари мумкин:

@eb_m_mandatbot
@eb_m_mandatbot
@eb_m_mandatbot
@eb_m_mandatbot
@eb_m_mandatbot

Изоҳ: мутахассислик фанларидан касбий (ижодий) имтиҳон топширган талабгорларнинг натижалари ОТМлар томонидан касбий (ижодий) имтиҳон натижалари Билимни баҳолаш агентлигига тақдим этилгандан сўнг эълон қилинади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик либераллаштириши мумкин

Аҳолининг айрим ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасида белгиланган паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни либераллаштириш таклиф этилмоқда.

Жумладан, ўн саккиз ёшгача бўлган, олтмиш ёшдан ошган ёки тўлиқ давлат таъминотида бўлган, шунингдек жазони ижро этиш муассасасидан жазони ўтаб чиққан, шунингдек, фавқулодда вазиятлар, турар ёки нотурар жойларнинг ёниши, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши каби ҳодисалар рўй берганлиги натижасида жабрланган шахслар эндиликда паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жавобгарликдан тўлиқ озод этилади.

Қуйи палатада қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Тунда нормал дам олишни бузадиганлар учун жавобгарлик кучайтирилиши кутилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.

Қонун лойиҳаси билан фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузадиган ҳаракатларнинг қатъий рўйхати ҳам тасдиқланмоқда. Шунингдек, фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузишга йўл қўйилмайдиган вақтлар оралиғи белгиланмоқда.

Яъни, тунги вақтда — сутканинг соат 23:00 дан 06:00 гача бўлган вақт оралиғида, шунингдек дам олиш кунлари ва қонунчилик билан белгиланган ишланмайдиган байрам кунлари соат 22:00 дан 09:00 гача вақт оралиғида — фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни кучайтириш таклиф этилмоқда.

Лекин ҳозирча қонун лойиҳаси қабул қилинмади. Такомиллаштириш учун қўмитага қайтарилди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Интернет тармоғида узилишлар кузатилмоқда. Ижтимоий тармоқларда банкоматлар ишламаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўзбекистон исломий молиялаштиришнинг янги даври бошланмоқда

InfinBANK Ўзбекистонда исломий молиялаштиришнинг янги даврини бошлаб бермоқда. Халқаро Ислом савдо ва молия корпорацияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган Мурабаҳа битими орқали тадбиркорлар ўз бизнесларини Шариат қоидаларига мос равишда ривожлантириш имкониятига эга бўлмоқдалар.

Ушбу битимнинг асосий афзалликлари қуйидагича:
💰 Молиялаштириш ҳажми: 500 000 - 7 500 000 АҚШ доллари
📆 Муддати: 48 ойгача

Молиялаштириш айланма маблағни тўлдириш ваасосий воситаларни сотиб олиш учун ажратилади, гаровга кўчмас/кўчар мулк ва бошқа ликвидли турларни ҳам қўйиш мумкин.

🏦InfinBANK исломий молия тамойилларига асосланган ҳолда бизнесингизни янги босқичга олиб чиқишда кўмаклашади.
Реклама

Читать полностью…

platforma.uz

Тил ўрганиш марказини танлашда нималарга эътибор бериш керак? Инглиз тилини қанча вақтда тўлиқ ўзлаштириш мумкин? IELTS имтиҳонидан муваффақиятли ўтиш сирлари борми?

Шу ва бошқа саволларга жавоб бу ерда

Читать полностью…

platforma.uz

Балиқчи тумани ҳокими ўринбосари қамоққа олинди
 
Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Балиқчи тумани ҳокимлиги захирасида бўлган 3,75 гектар ер майдонининг 1,75 гектарини “E-auksion” орқали арзон нархда олиб бериш, қолган 2 гектарини эса 2019 йилдаги сана билан туман ҳокимининг қарорини тайёрлаб, харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари олган вақтларида туман Уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бош мутахассиси ва тиббий хизмат кўрсатишга ихтисослашган МЧЖ ходими ашёвий далиллар билан ушланди.

Терговга қадар текширув давомида улар ушбу масалани туман ҳокимининг ўринбосари орқали ҳал этишлари аниқланди.

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, туман ҳокими ўринбосари ва Уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бош мутахассисига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Бизга обуна бўлинг 👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy

Читать полностью…

platforma.uz

Озарбайжон Республикаси Президенти Ўзбекистонда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев рафиқаси билан бирга 22 август куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

Олий мартабали меҳмон даставвал Ҳайдар Алиев ҳайкали пойига, сўнгра "Янги Ўзбекистон" боғидаги Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев ўртасидаги музокаралар эртага "Кўксарой" қароргоҳида бўлиб ўтади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Қозоғистон Лукашенко баёноти ортидан Беларусь элчисини ТИВга чақиртирди

Беларусь президенти Александр Лукашенконинг баёноти ортидан Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатдаги Беларусь элчисини чақиртирди. Бу ҳақда вазирлик сайтида хабар берилди.

Лукашенко айрим собиқ совет давлатларини Россияга нисбатан худбинликда айблаб, улар Россияга ҳеч нарса таклиф қилмасдан, ундан фойда олишга интилаётганини айтганди. Беларусь президенти Қозоғистондаги январь воқеаларини эслаб, республика Хитой, Ҳиндистон ёки Покистонга эмас, Москва ва Минскка мурожаат қилганини айтган.

“Россиядан ёрдам сўрашингиз керак бўлган пайт яқинлашмоқда. Қозоғистонда бўлгани каби инқироз юз берганда, ҳамма Путиндан ёрдам сўрайди. Биз (КХШТ) тезкорлик билан ҳаракат қилиб, у ерга кучларни жўнатдик ва тартибсизликларни бартараф этдик”, деган эди Лукашенко.
Қозоғистон ТИВ мазкур баёнот ортидан Беларусь элчиси Утюпинни чақиртирди. Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу элчи билан суҳбатда Беларусь ”жорий жараёнларга нисбатан” Қозоғистон позициясини холисона баҳолаши кераклигини айтди.

Беларусь элчиси Павел Утюпин билан икки томонлама даражада ҳам, кўп томонлама ташкилотлар доирасида ҳам Қозоғистон-Беларусь ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама этилди. Хусусан, вазир Қозоғистон БМТ устави ва халқаро ҳуқуқнинг асосий меъёрларига мувофиқ мувозанатли ва тинчликпарвар ташқи сиёсат олиб бораётганини таъкидлади.


Мамлакатимиз давлатлар ўртасидаги барча келишмовчиликлар сиёсий-дипломатик воситалар орқали ҳал этилиши кераклигига қатъий ишонч билдирди. Ҳозирги геосиёсий вазиятда давлат раҳбари томонидан ишлаб чиқилган мамлакатнинг ташқи сиёсати курси ўз самарадорлигини исботлади”, дейилади Қозоғистон ТИВ баёнотида.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy

Читать полностью…

platforma.uz

Ижтимоий тармоқларда ички ишлар органларида пенсияга чиқиш учун хизмат муддатини 25 йилга узайтириш мумкинлиги ҳақида ёлғон ахборот тарқалмоқда

Маълум қиламизки, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги «Ҳарбий хизматчиларнинг пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3413-сон қарорига мувофиқ, ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимнинг хизмат муддати календарь ҳисобда 20 йилга етганидан сўнг, ўтаган хизмат муддати учун пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлиши кўрсатиб ўтилган.

Ҳозирги кунда ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ бўлган норматив ҳуқуқий ҳужжатларга пенсия олиш учун хизмат муддатини 25 йилга узайтириш бўйича таклиф ёки қўшимчалар киритиш кўзда тутилмаган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Молия-иқтисод бошқармаси

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Бир соатда кўп нарсани ўзгартирди...

Португалия терма жамоаси ва "Ал-Наср" клуби футболчиси Криштиану Роналду YouTube видеохостингида бир қанча рекордлар ўрнатди.

Гап шундаки, июль ойида платформада "UR Cristiano" канали рўйхатдан ўтказилган эди. Унга дастлабки видео кеча, 21 август куни жойланди. Натижада 1 соат ичида канал 1 миллион 270 мингта аъзо тўплади. Бу илк миллионлик аудиторияни йиғиш бўйича рекорд ҳисобланади. Бир кунда эса канал аъзолари сафи 4 миллион 420 мингтага етди.

Айни пайтда "UR Cristiano" 11,8 миллиондан ортиқ кузатувчига эга. Бу рақам ҳар дақиқада ортиб бормоқда.

Роналду аллақачон YouTubeдан "олтин тугма"ни ҳам қабул қилиб олди. Одатда аксарият ютуберлар бундай муваффақиятга эришиш учун ойлаб, йиллаб уринишади.

Sport kanalimizga obuna bo'ling
@platformasport
/channel/+6C0gmOs0P685NTJi

Читать полностью…

platforma.uz

Чеченистонда Ўзбекистонни эслатувчи масжид қурилди

Россия президенти Чеченистонга ташрифи чоғида янги масжидига ташриф буюриб, у қайсидир маънода Бухоро ва Самарқандни эслатишини таъкидлади.

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров, ўз навбатида, унинг отаси Ахмат Қодиров бу шаҳарларда таҳсил олганини айтди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

⚡️Телеграм тармоғида узилишлар кузатилмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

“Ниқоб қутқармайди”: ЖССТ маймунчечак қандай юқишини маълум қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюроси раҳбари Ханс Клюге тиббий ниқоб маймунчечак (Мpox) касаллигидан қутқара олмаслигини айтди.

Маълум қилинишича, вирус терига тегиниш орқали, айниқса, жинсий алоқа пайтида юқади. Инфекцияланган ҳайвондан ҳам касалликни юқтириш эҳтимоли мавжуд. Маймунчечак ҳаво-томчи йўли билан ҳам тарқалиши мумкин. Вирус билан зарарланган буюмлар, масалан, сочиқ ёки чойшаблар ҳам соғлом инсонга хавф туғдиради.

ЖССТ вакили маймунчечак коронавирус каби хавфли эмаслигини таъкидлайди. Бугунги кунда Европада ҳар ой тахминан 100 та янги касалланиш ҳолатлари кузатилмоқда. Шунга қарамай Европа Иттифоқида маймунчечак тарқалиш хавфининг олдини олиш ёки вирусга қарши эмлашни бошлаш учун чегара назоратини жорий этишни истисно этишган.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy

Читать полностью…

platforma.uz

Мурод Назаровдан "Биз билгандик, биз кутгандик-2"

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy

Читать полностью…

platforma.uz

Фарзанд ютуғи ортида ота-она меҳнати туради

13 ёшли Улуғбек Рашитов уйда онаси билан машғулот ўтказмоқда. Бу бўлажак чемпионлар шу даражага етиб келишида оила аъзоларининг доимий қўллови, қийин паллаларда мадад бўлгани ва ишонгани ҳам катта аҳамиятга эга эканига яна бир яққол мисол.

Sport kanalimizga obuna bo'ling
@platformasport
/channel/+6C0gmOs0P685NTJi

Читать полностью…

platforma.uz

Эндиликда "прописка"га қўйиш бўйича Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти учун алоҳида тартиб бўлмайди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиши ва турар жойи бўйича хабардор қилиши тартиби тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.

Қайд этилишича, бугунги кунда амалда бўлган «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Қонун сабабли фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ёки вақтинчалик рўйхатдан ўтказишда бюрократик тўсиқлар юзага келмоқда.

Ушбу қонун лойиҳаси билан юқорида таъкидланган Қонун бекор қилиниб, республика бўйича фуқароларнинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтишининг ягона тартибини жорий этиш, шунингдек, вақтинча турган жой бўйича рўйхатдан ўтиш тартибини такомиллаштирган ҳолда турар жой бўйича хабардор қилиш тизимини жорий этиш таклиф этилмоқда.

Эндиликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти учун алоҳида, бошқа вилоятлар учун эса алоҳида рўйхатга олиш тартиби бўлмайди, бундай амалиётдан воз кечилади, республика бўйича бир хил тартиб амал қилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Албатта, бундай мулоқотларнинг бўлгани яхши. Қамров унча катта бўлмаса-да, ҳар қалай соҳа вакилларида шу учрашувда "гап" айтиш имконияти бор.

Аммо масаланинг иккинчи нозик жиҳати ҳам борки, иштирокчи тадбиркорлар бу йиғинга келгунча ҳукумат чиғириғидан ўтказилган ва танлаб олинмаганмикан, деган.

Агар шундай бўлса, тадбиркорларнинг солиқ ва бошқа давлат идоралари, маҳаллий ҳокимиятлар ҳаракатларидан ёзғиришиб ижтимоий тармоқларни тўлдириб ташлаган "нола"лари яна "тагматн"да қолиб кетади.

Учрашув анъанавий - "...барчаси учун раҳмат, катта имкониятлар яратилган, илгари бундай ғамхўрликни кўрмаганмиз" деганга ўхшаш алқовга йўғрилган форматда ўтади.

Бизнинг назаримизда, тадбиркорларга бугун катта имкониятлар яратилгани факт, аммо камчиликлар ҳам, уларнинг йўлини тўсаётган монолит тўсиқлар ҳам бор. Бугунги учрашув назаримизда ютуқлар сарҳисоб қилинадиган машварат эмас, балки бундан ҳам юксак марраларни эгаллаш ва бу йўлда давлат яна нималар қилиши кераклиги, қандай тўсиқларга барҳам бериш кераклиги ҳақидаги мунозараларга қурилиши керак бўлади.

Ўйлаймизки, юрагида ўти бор тадбиркорлар Президентга соҳадаги камчиликларни аниқ етказишади. Ютуқлар эса ўзимизники, уни ҳеч ким тортиб ололмайди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Нукус шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бошланди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўзбекистонда маймунчечакка қарши тайёргарлик кўрилмоқда

Санитария-эпидемиология осойишталиги ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш қўмитаси раҳбари баёнот берди.

@platformauzb

Читать полностью…
Subscribe to a channel