platformauzb | Unsorted

Telegram-канал platformauzb - platforma.uz

27503

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! @platformauzb Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin

Subscribe to a channel

platforma.uz

Супер-контракт нархлари тасдиқланди

Ушбу нархлар 56,7 баллдан кўп тўплаган ҳамда кириш чизиғига 4,05 баллдан ортиқ етмаган абитуриентлар учун амал қилади.

Табақалаштирилган тўлов-контракт қийматини 2024 йил 15 октябрга қадар тўлиқ тўлаган абитуриентларга 10 фоизлик чегирма берилади.

@platformauzb_live

Читать полностью…

platforma.uz

​​Янги ташкил этилаётган Ўзбекистон миллий инвестиция жамғармаси устав капиталини шакллантириш учун давлат улуши ўтказиладиган корхона ва тижорат банкларининг рўйхати тасдиқланди.

Унга кўра қатор компаниялар билан биргаликда:

Микрокредитбанк – 40 фоиз;
• Халқ банки – 30 фоиз;
• Бизнесни ривожлантириш банки – 25 фоиз
давлат улуши жамғармага ўтказилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

ОАВ: Суд Павел Дуровни ҳибсдан озод қилди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Пенсиялар байрам муносабати билан 1 сентябрга қадар олдиндан пластик картага ташлаб берилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Айни дақиқаларда 6 баллик магнит бўрони юз бермоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Президент фармонига кўра, 2024 йил 1 сентябрдан

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида тажриба-синов тариқасида умумий ўрта таълим мактабларига олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчилар учун аутсорсинг асосида бепул автобуслар қатнови йўлга қўйилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Бойнинг боласи жиноят қилса – шўхлик, камбағалнинг боласи шўхлик қилса – жиноят..ми?

Поп тумани ҳокимининг ўғли бўлган “Жийдакапа барака чорва” фермер хўжалиги раҳбари 200 млн сўмдан ошиқ электр токини ўғрилагани учун қамоққа олиниб, 2,5 йилга озодликдан маҳрум қилинганди. Наманган вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати уни қамоқдан озод этди. Айни шу суд шундай ишда Жиноят кодексининг бир хил моддаси билан айбланган оддий фуқаронинг апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан, 2,5 йиллик қамоқни аслича қолдирди.

Бойнинг боласи жиноят қилса – шўхлик, камбағалнинг боласи шўхлик қилса – жиноят, деган эски гап бор. Наманган вилоятида эскиларнинг шу гапи нечоғлик ҳақиқат эканига далил бўладиган қизиқ ишлар бўлмоқда.

Батафсил

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Суғурта полисларини фақат қоғоз шаклда расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади

Қонунчиликка кўра 1 сентябрдан

суғуртанинг барча турлари бўйича суғурта (қайта суғурта) шартномаларини ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказиш ва суғурта полисларини ушбу тизим орқали расмийлаштириш мажбурий ҳисобланади;

барча суғурта турлари бўйича суғурта полисларини фақат қоғоз шаклда расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади;

суғурта полисларини ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали расмийлаштирмаслик уларни ҳақиқий эмас деб топишга асос бўлади ҳамда суғурталовчи томонидан лицензия талаблари ва шартларини бир марта қўпол равишда бузиш ҳисобланади;

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги суғурталовчилар томонидан кўрсатиладиган суғурта хизматлари сифати бўйича суғурталовчилар рейтингини юритади ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Аввалги парламент сайловида энг кўп овозга эга бўлган партия — ЎзЛиДеп етакчиси Актам Ҳайитов шу кунларда журналистга  берган интервьюсида бу йилги сайловда ҳам партия тадбиркорларни ўйлантириб турган муаммоларга ечим бўладиган ғояларни илгари суришини айтибди.

Ҳайитов ҳалигача давом этаётган тадбиркорлар фаолиятига аралашиш ҳолатларига алоҳида тўхталибди.

Интервьюда айтилишича, партия Сайловолди дастуридан тадбиркорлар фаолиятига ҳар қандай ноқонуний усулда аралашганлик учун давлат органлари мансабдор шахсларининг жавобгарлигини кучайтириш, бундан ташқари экспортчи тадбиркорлар учун кредит фоиз ставкаларини камайтириш ташаббусларини илгари сураркан.

Кўрамиз, бошқа партиялар бу ғояларга қарши нима фикр бераркан?

#sаylоv24

Читать полностью…

platforma.uz

Президент Фармони билан Қозоғистоннинг давлат ва жамоат арбобларидан бир гуруҳи "Дўстлик" ордени билан мукофотланди.

Бизга обуна бўлинг 👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy

Читать полностью…

platforma.uz

Ички ишлар вазири Бобожонов Пўлат Раззақович I даражали “Шон-шараф” ордени билан мукофотланди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди.

Улар орасида бир гуруҳ амалдорлар ҳам бор:

Спорт вазири Икрамов Адхам Илхамович «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони билан;

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раисининг ўринбосари Камилов Азизжон Якубжанович «Меҳнат шуҳрати» ордени билан;

Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари Ахмедов Баходир Маджитович «Содиқ хизматлари учун» медали билан;

Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Шарифходжаев Усман Улфатович «Содиқ хизматлари учун» медали билан;

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Шарипов Конгратбай Авезимбетович «Дўстлик» ордени билан;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Ходжаев Асаджан Азатбекович «Шуҳрат» медали билан мукофотланди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

​​Ўзбекистон ва Озарбайжон яқинлашуви ҳақида Бжезинский нима деган эди?

Озарбайжон ва Ўзбекистон раҳбарларининг бу галги учрашуви бурноғиларидан хийла фарқланади: ҳамкорлик сифат жиҳатидан анча аниқ ва риторика дадилроқ. Масалан, Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев бу сафар  Давлатлараро олий кенгашнинг биринчи мажлисини ўтказди. Қолаверса, икки давлат ўртасида иттифоқчилик шартномаси имзоланди. Бжезинский таъбири билан айтганда, постсовет ҳудудидаги энг муҳим геосиёсий марказ - Ўзбекистон ва  Озарбайжоннинг узоқ йилларки, кўздан панада қолиб келаётган имкониятларини ишга солишга энди дадил қадам ташланди.

Дарвоқе, Бжезинский домла бундан анча йиллар олдин биз ҳозир очиқ шарҳламаётган, эҳтимол кимларнингдир олдида андиша қилаётган иқтисодий-сиёсий факторни мана бу тарзда очиқ ифодалаган эди: "...Озарбайжоннинг заифлиги минтақа учун анча жиддий оқибатларга олиб келмоғи мумкин эди. Негаки, ўзининг жуғрофий жойлашган ўрнига кўра Озарбайжон геополитик таянч нуқтаси ҳисобланади.

Озарбайжонни Каспий денгизи ҳавзаси ва Ўрта Осиё бойликлари солинган “шиша”нинг оғзидаги “тиқин”га қиёслаш мумкин. Бу жиҳатдан у ҳаёт-момот аҳамиятига эга.

Мустақил туркийзабон Озарбайжон ҳудудидан нефть қувурлари ўтади. Улар қўшни Туркия томон чўзилиб кетган..." З. Бзежинский ўша асар (Буюк шахмат тахтаси)ида яна минтақанинг ўз субъектлигини англаши, мустаҳкамлаши йўлидаги тўсиқ ва ечимларга ҳам тўхталган, ва анъанавий метрополия қарамлигидан чиқиб кетиш йўлларига ишора қилган.

"...Агар - дейди олим, - минтақадаги қувур йўллари ҳамон аввалгидек Россия ҳудуди орқали ўтиб, Қора денгиз бўйидаги Новороссийск терминалларига бориб қуйилса, унда Россия томонидан ҳеч қанақа куч намойиш қилмасданоқ бунинг сиёсий оқибатлари кўринади-қолади. Минтақа Москвага сиёсий қарамлигича қолаверади, минтақанинг янги бойликларини қандай тақсимлаш масаласини ҳал қилар экан, Москванинг мавқеи ҳамиша кучли бўлаверади. Аксинча, агар яна битта қувур йўли Каспий денгизи орқали Озарбайжонга ва ундан ўтиб, Туркия орқали Ўрта денгизга етиб борса, иккинчиси Афғонистон орқали Араб денгизи томон қурилса бу минтақага эгалик қилиш масаласида ҳеч қандай якка ҳокимлик бўлмайди".

Умуман олганда, Озарбайжоннинг минтақа билан яқинлашувини турли мифлар ва тарихий-маданий мотивларга буркамасдан узоқ ўйланган, илгаридан бичилган лойиҳа, деб қараш ҳам мумкин. Аммо шу нарса муҳимки, қандай тушунилмасин бу қадам биз учун ўта манфаатли. Ва шубҳасиз тан олиш керакки, бу Ўзбекистондаги  ташқи сиёсатнинг янги форматга ўтганини яна бир бор тасдиқлайди.

Бизга обуна бўлинг 👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy

Читать полностью…

platforma.uz

Шунча плагиат...

Уятнинг бўлгани яхши, бир-биримизни озгина ҳурмат қилайлик, оғайнилар!

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Президент фармони билан пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналарга фьючерс шартномаси бўйича ортиқча етиштирилган пахта хомашёсининг йиғим-теримини кредитлаш учун 10 ой муддатга, 3 ойлик имтиёзли давр ва сўнгги 7 ойда тенг улушларда қайтариш шарти билан, пахта хомашёси қийматининг 20 фоизигача, йиллик 10 фоизда (шундан банк маржаси 2 фоиз) кредит ажратилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Алишер Абдусаломов Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги янги элчиси этиб тайинланди.

Бунгача у Олий Мажлис Сенати раиси котибиятига раҳбарлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, Абдусаломов 1995 йилдан 2024 йилгача қисқа танаффус билан Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонасига раҳбарлик қилган Виталий Фен ўрнига тайинланди.

Бизга обуна бўлинг 👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy

Читать полностью…

platforma.uz

2016 йилнинг 29 август куни расмий матбуотда Ислом Каримовнинг соғлиғи бўйича тиббий кўрик зарурлиги ва стационар даволанишда экани ҳақида илк ахборот эълон қилинган эди.

Бизга обуна бўлинг 👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy

Читать полностью…

platforma.uz

Ўзбекистон Фанлар академияси президенти Беҳзод Йўлдошев 28 август куни 79 ёшида вафот этди.

@platformauzb_live

Читать полностью…

platforma.uz

InfinBANK эшкак эшиш бўйича Жаҳон чемпионатининг расмий ҳомийси бўлди.

Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб ушбу нуфузли спорт анжуманига мезбонлик қилди. Мусобақа Самарқанддаги "Абадий шаҳар" боғидаги эшкак эшиш каналида ўтказилди, бу жой дунёдаги фақат иккита шундай каналдан бири бўлиб, Жаҳон стандартларига мос келади.
Мусобақада  57 давлатдан 500 дан ортиқ спортчи иштирок этди ва 60 та медал ўйналди: 20 та олтин, 20 та кумуш ва 20 та бронза.

InfinBANK спортчиларни қўллаб-қувватлаб, мухлислар учун эсдалик совғалар тақдим этди ва чемпионат ҳудудидаги барда мижозларга 50% чегирма берди. Банкнинг хабарида эшкак эшиш спорт тури унинг қадриятларига мос келиши таъкидланган.

Банк учун бу йирик спорт мусобақаларида ҳомийлик қилиш бўйича илк тажриба эмас. Чемпионат спортнинг одамларни қандай бирлаштириб, илҳомлантириши мумкинлигини намоён қилди.
Реклама

Читать полностью…

platforma.uz

Янги жамғарма ташкил этилади

“Ўзбекистон Республикаси миллий инвестиция жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-303-сон, 27.08.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси миллий инвестиция жамғармаси ташкил этилади.

Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

➖Жамғарма соф активларининг бозор қийматини ошириш;

➖Жамғарма акцияларини етакчи хорижий фонд биржасида жойлаштириш;

➖Жамғарма активларига инвестицияларни жалб қилиш ҳамда уларни хусусийлаштириш жараёнларида иштирок этиш учун етакчи халқаро институционал инвесторларни жалб қилиш;

➖Жамғарма инвестиция активларида Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти корпоратив бошқарув стандартларини жорий этиш, халқаро молиявий ҳисобот стандартларига ўтиш, экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) стандартларини жорий этишда иштирок этиш.

Жамғарма устав капиталини шакллантириш учун давлат улуши ўтказиладиган корхона ва тижорат банкларининг рўйхати тасдиқланди.

Жамғарма акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилади ва акциялари оммавий жойлаштирилгунга қадар унинг ягона акциядори Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисобланади.

Жамғарманинг 2030 йилгача инвестиция активлари соф фойдасининг камида 50 фоизи тегишли йил якунларига кўра дивидендлар тўлашга йўналтирилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Президент мактабларининг 2-босқич имтиҳон натижалари эълон қилинди

Имтиҳон натижаларини қуйидаги линк орқали билиш мумкин:

https://www.cambridgeinternational.org/July-2024-test-results-presidential-schools-admissions/

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Нақд пулларни комиссиясиз ечиб олиш, кешбек ва бошқа имкониятлар: TBC Bank ўзининг янги банк картасига олдиндан буюртма беришни йўлга қўйди

Бу шунчаки банк картаси эмас, балки яширин комиссияларсиз ва кўплаб қизиқарли таклифлар берадиган кундалик вазифалар учун қулай ечимдир.

Карта имкониятлари:
• Исталган банкоматдан комиссиясиз нақд пул ечиб олиш – қулай ва ортиқча харажатларсиз.
• Харидлар учун кешбек – кундалик харажатларни тежаш.
• Комиссиясиз пул ўтказмалари – яқинларингизни қўллаб-қувватлашнинг осон усули.

Келажакда эса карта ҳаётингизни қулайлаштириш учун янада кўпроқ имкониятлар тақдим этади.

Картани кузда чиқариш режалаштирилган. Ушбу ҳавола орқали унга олдиндан буюртма беришингиз мумкин.
Реклама

Читать полностью…

platforma.uz

Германиядаги ҳолат. Изоҳсиз.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Учқун Елмуратов Навоий вилоятининг Учқудуқ тумани ҳокими этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у “Агробанк” АТБ Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси Исламов Бахтияр Джахангирович ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раиси Мавлонов Акмалхужа Юсупович "Дўстлик" ордени билан мукофотланди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Телеграм асосчиси Павел Дуров Францияда қамоққа олинди

Франциянинг TF1 телеканалига кўра, Телеграм асосчиси ва бош директори шанба куни кечқурун Ле Бурже аэропортида қўлга олинган. 39 ёшли тадбиркорга унинг қўриқчиси ва бир аёл ҳамроҳлик қилган.

Нашрнинг таъкидлашича, Дуров Озарбайжондан учиб келган. У дастлабки тергов асосида OFMI (Суд полицияси миллий идораси) томонидан Францияда қидирувга берилган.

ОАВга кўра, Павел Дуров Озарбайжонда Владимир Путин билан учрашишга ҳаракат қилган. Россия президенти учрашишни рад этган.

Унга нисбатан бир қатор айбловлар, хусусан, терроризм, гиёҳвандлик, жиноий шерикчилик, фирибгарлик, пул ювиш, солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, Telegram’даги педофилияга асосланган контент кабилар илгари сурилмоқда.

Дуров Франция фуқароси сифатида судланиши айтилмоқда. Агар айблари исботланса, у 20 йилга қамалиши мумкин.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги  Х ижтимоий тармоғида (собиқ Твиттер) Украина халқини мустақиллик байрами билан табриклади.

"Украинадаги барча дўстларимизни Мустақиллик куни билан чин юракдан табриклаймиз!", дейилади ТИВ ахборот хизмати инглиз тилида ёзган постида.

Твиттга жавобан эса Украина Ташқи ишлар вазирлиги миннатдорлик билдирган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Олий таълим муассасаларида янги ўқув йили 9 сентябрь, душанба кунидан бошланади.

Бу ҳақда олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 21 августдаги 321-сонли буйруғида белгиланди.

Академик лицейларда эса янги ўқув йили 4 сентябрь, чоршанба кунидан бошланади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўзбекистонликлар бугун дунёга чиқишмоқда. Дунёнинг топ рейтингларида етакчилик қилаётган университетларида таълим олишмоқда. Албатта бундай ютуққа эришаётган ёшларимиз ҳақида билишимиз, эшитимиз муҳим. Бундай имкониятни бизга Oʻzbekistonlik.Students лойиҳаси тақдим этмоқда. Уларга бунинг учун алоҳида раҳмат айтишимиз лозим. Лойиҳа жуда ҳам актуал ғояни олға сурмоқда.

Бу сафарги эпизод қаҳрамонлари Princeton университети талабаси Феруза Муҳаммадиева ва Калифорния университети талабаси Абдиазиз Шукуров бўлди. Улар барчамиз учун қизиқ бўлган АҚШдаги таълим ва ҳаёт ҳақида маълумотларни сўзлаб беришади.

Бу видеони албатта кўриш керак. Ёшларимизга ҳақиқий мотивация бўла оладиган фильм

Читать полностью…

platforma.uz

Ортиқхўжаев яна олий сиёсий доирада кўриниш берди...

Умуман олганда, бошкентнинг собиқ ҳокимини хўр бўлиб "ёмон-ёмон" дердик, ўзимизга ўхшаган "колхозчи" ёки "оддий ишчи" синфига мансубмаслиги, фавқулодда бойлигидан нафратланардик...

Аммо, у ҳокимликдан кетгач бир нарса очиқ кўринди - у нормал ишлаган экан. Дейлик, бугунгиларга ўхшаб чириган зардоли (ўрик) тўла яшикни сотувчига ирғитиб пиар қилмаган эди. Тўғри, у ҳам замонанинг боласи, шуҳратни ёмон кўрмасди, лекин у чучмал ишларни камроқ қиларди, назаримизда.

Масалан, менга унинг табиий чиққан битта "пиар"и жуда маъқул келган. Эсингизда бўлса, ЦУМ ёнидаги майдонда йиғилган намойиш пайтида тўдадагилардан бири ундан рус тилида гапиришни талаб қилади, у эса ўша одамга ўзининг ўзбеклигини, агар кимдир ўзбекчага тушунмаса ёнида тилмоч олиб юришини уқтиради...

Бу гаплар, шунчаки, айни суратни кўриб эсимга келди. Бошқа жиддий сабаб қидириб юрманг!

@platformauzb

Читать полностью…
Subscribe to a channel