Эндиликда пенсияга чиқиш учун онлайн ариза бериш мумкин
Бугунги кунда ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсияларини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар уларга пенсия тайинланиши учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали (онлайн) мурожаат қилишлари мумкин.
Ушбу хизматдан фойдаланиш учун ҳавола бу ерда
Онлайн хизматдан фойдаланиш имконияти бўлмаган фуқаролар Давлат хизматлари маркази ёки туман (шаҳар) пенсия жамғармаси бўлимига ташриф буюрган ҳолда мурожаат қилишлари мумкин.
@platformauzb
Таълим кредитини онлайн олиш мумкин
Қонунчиликка кўра, 2024/2025 ўқув йилидан олий ва профессионал таълим ташкилотларининг талаба ва ўқувчиларига таълим кредитлари қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ажратилади:
олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратилади;
таълим кредити:
олий таълим ташкилотларининг биринчи босқич талабалари ҳамда профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун тўлов-контракт суммаси миқдорида;
олий таълим ташкилотларининг иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи “3” дан паст бўлган тақдирда тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади.
Бунда таълим кредити:
ОТМ талабалари учун – талабалар тўғрисидаги маълумотлар “Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш” (kontrakt.edu.uz) ахборот тизими ва “Олий таълим жараёнларини бошқариш” (HEMIS) ахборот тизимида мавжуд бўлганда;
профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун – ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар “Профессионал таълим жараёнларини бошқариш” (prof.edu.uz) ахборот тизимида мавжуд бўлганда ажратилади.
@platformauzb
Андижонда трактор ихтиро қилинди
Избоскан туманидаги маҳаллий муҳандислар инновацион тракторни яратишди. Тракторга “Матиз” двигатели жойлаштирилган ва у ерни 70 см чуқурликда бемалол ҳайдаши мумкин.
@platformauzb
Пойтахтнинг бир қатор ҳудудларида иссиқ сув таъминоти тўхтатилади.
Ўчириладиган ҳудудлар ва саналар рўйхати.
@platformauzb
Солиқ ундиришда янгича усул
Ижтимоий тармоқларда Нишон тумани cолиқ инспекцияси ходими 2-синф ўқувчиларидан солиқларни тўлашни талаб қилгани акс этган видео тарқалди.
Лавҳадаги ходимларга нисбатан хизмат текшируви тайинланибди.
@platformauzb
Энди кредит бўйича қарздорлик юзага келса, шу қисми бўйича судга даъво киритилади.
Бундан ташқари, гаров мулклари бозор қийматида савдога чиқарилади.
Мазкур қоидаларни ўз ичига олувчи қонун лойиҳаси 2024 йил декабрга қадар ишлаб чиқилиб, Парламентга киритилади.
@platformauzb
❗️Айрим тадбиркорларга ҚҚСнинг бир қисми қайтарилади
Қирғизистон тоғларида қор ёғмоқда
Қирғизистоннинг 3200 метр баланд тоғли ҳудудидан ўтган автомобиль йўлининг "Тоо-Ашуу" довонида айни дам қор ёғмоқда.
Ҳаво ҳарорати -2 даража совуққача пасайиб кетган.
Қорнинг совуғи бизга ҳам етиб келади.
@platformauzb
2 сентябрь 20:00 атрофида марказий телеканалларда Ислом Каримовнинг вафоти эълон қилинган «Ахборот» дастурининг махсус сони берилади.
Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy
ФВВ: 1 сентябрь куни соат 15:17 да Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани "Кўлқамиш" МФЙ ҳудудида жойлашган "Мустақилликнинг 25 йиллиги" конига қарашли 604-сон қудуғида бурғулаш ишлари олиб бориш вақтида технологик жараённинг бузилиши натижасида олтингугурт (водород сулфид) гази чиқиши кузатилган.
Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кон яқинида яшовчи фуқаролар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган.
Фуқароларни тан-жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган.
@platformauzb
Ўзбек келаётир тарих қаъридан...
Ҳа, Ватан ҳақидаги қўшиқлар аслида шундай бўлиши керак. Кеча Мустақиллик байрами тантанасидаги энг самимий тарона "Ўзбек келаётир" бўлди.
Аммо кечаги тадбир сценарий муаллифлари, режиссёрлари бу қўшиқни Олимпиадага боғлаб, унинг руҳини тушириб юборибди.
Мамлакат ва миллат келажаги фақат бунга боғлиқ эмас, назаримда. Спорт, яллачилик, чирмандачиликка ўхшаш унсурлар билан эмас, балки илм- фан, инновация, аҳоли саводхонлиги орқали кўрсатишимиз керак.
Албатта, бизда ҳануз маданият ва санъат деганда Маданият вазирлиги, артист ва масҳарабозларни тушунишади, аммо замонавий дунёда ундай эмас.
Бугунги глобал дунё тафаккури айни масалада адабиёт, тасвирий санъат, ҳайкалтарошлик ва, умуман, илм-фаннинг барча соҳасидаги закий интеллектлар ва уларнинг "ишлари" тушунишади.
Шу маънода, айтаманки, миллат ҳақида жуда юқори пафосда гапирганда кўпроқ шу томонга қараб мурожаат қилганимиз тўғри бўлади. Спорт ва яллачилик ўз йўлини топиб олади. Зотан, бугунги бешавқат дунёда миллатни мускулли билаклар ва чопоғон туёқлар эмас, ақл-идрок ва тафаккур қутқара олади.
Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
Бизга обуна бўлинг 👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy
Президент Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами муносабати билан озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 522 нафар маҳкумни афв этди.
@platformauzb
HUMO’ни хусусийлаштириш қанчалик шаффоф кечяпти?
Гап шундаки, Давлат активларини бошқариш агентлиги HUMO тўлов тизимини хусусийлаштирилиш бўйича аризалар Тошкент вақти билан 2024 йил 30 август соат 18:00га қадар қабул қилиниши ҳақида эълон берганига қарамай, аризаларни қабул қилиш аллақачон тўхтатилган. Сайтдаги эълон санасини эса 22 августга ўзгартириб қўйишибди.
Бунинг ортидан тендерга ариза топширмоқчи бўлган хорижий инвесторлар HUMO'нинг хусусийлаштирилишида иштирок эта олмайдиган бўлди. Давактивнинг ҳатти-ҳаракатлари тендер шаффоф ўтказилмаётганига ишора қиляпти. Инвестиция жалб қилиш зарурлиги ҳақида бонг уриб, буёқдан ўйин қоидаларига ўзимиз амал қилмагандан кейин кейин келгусида четдан бирорта инвестор келишига кўзим етмаяпти, очиғи.
Ким сотиб олиши иккинчи масала, ҳеч бўлмаганда жараён шаффоф ўтиши керак эди. Шунда шубҳа-гумонларга ўрин қолмаган бўларди
Йўл ҳаракати билан боғлиқ ноқонуний ва асоссиз чиқарилган қарор устидан онлайн шикоят қилиш имкони яратилди
Шикоятни ушбу ҳавола орқали юборишингиз мумкин. 👉https://my.gov.uz/uz/service/1054
@platformauzb
Сирдарё ва Наманган вилоятининг баъзи ҳудудлари Тошкент вилоятига ўтказилиши мумкин
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан таклиф этилган қарор лойиҳасида вилоятлараро чегара чизиқларини бир чизиққа келтириш мақсадида қуйидаги ўзгаришлар таклиф қилинмоқда:
- Сирдарё вилоятининг 5 та (Сирдарё, Сайхунобод, Гулистон Боёвут туманлари ва Ширин ш) ҳудудидан 310,4 гектар ер майдони Тошкент вилояти ҳудудига ўтказилиши;
- Тошкент вилоятининг 6 та (Чиноз, Қуйи Чирчиқ. Оққўрғон, Бўка, Бекобод туманлари ва Бекобод ш) ҳудудидан 347,2 гектар ер майдони Сирдарё вилояти ҳудудига ўтказилиши (Ўртадаги фарқ 36,8 га);
- Наманган вилоятининг Поп тумани ҳудудидан жами 38,8 гектар ер майдони Тошкент вилоятига ҳудудига ўтказилиши;
- Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳудудидан жами 26,3 гектар ер майдони Наманган вилояти ҳудудига ўтказилиши (Ўртадаги фарқ 12,5 га).
Мазкур қарор лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланди.
@platformauzb
Пул топишнинг ўзи сизни бой қилмайди. Молиявий саводхонлик ҳаммасидан муҳимроқ!
Сизга @foydali_moliya каналига обуна бўлишни тавсия қиламан! Бу каналда бериладиган маълумотлар:
▫️ Молиявий саводхонлик
▫️ Бизнесга оид янгиликлар
▫️ Шахсий ривожланиш
▫️ Фикрлар ва таҳлиллар
▫️ Кулгу ва сарказм
Каналга уланиш 👉 @foydali_moliya
Тиббиётда суғурта тизими жорий этилади
Президент ҳузурида ўтказилган тақдимотда давлат тиббий суғуртаси тизимини шу йил 1 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида, 2025 йил 1 январдан Қорақалпоғистон Республикасида жорий этиш таклиф этилмоқда.
Бунинг учун 2024 йил якунига қадар «Электрон поликлиника» ва «Электрон шифохона» ахборот тизимлари жорий қилинади.
Бу тизимнинг аҳамияти шундаки, тиббиётда натижага асосланган молиялаштириш усуллари татбиқ қилинади. Суғурта доирасида тиббий хизматларни кўрсатиш ва дори воситаларини тақдим этиш давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади, аҳолидан қўшимча тўлов ундирилмайди.
Давлат тиббий суғуртаси тизимини бошқа ҳудудларда 2026 йил якунига қадар жорий этиш режалаштирилган.
@platformauzb
Суконғич ҳокимга "хайфсан"
берилди
Интернет тармоғида Қўшработ тумани ҳокими Дилшод Шакарбоевнинг айрим ходимларни ҳақорат қилганлиги юзасидан аудио ёзув эълон қилинди. Мазкур ҳолатга вилоят ҳокимлигининг тегишли масъуллари томонидан аниқлик киритилди.
Самарқанд вилояти ҳокимининг тегишли фармойиши билан Қўшработ тумани ҳокими Шакарбоев Дилшод Давроновичга нисбатан "хайфсан" интизомий жазо чораси қўлланилибди.
@platformauzb
Миссия 25,5 соатда бажарилди: payme фойдаланувчилари болалар рюкзаклари учун миллиард балл хайрия қилишди
payme mahalla хайрия дастури доирасида, компания Самарқанд ва Хоразм вилоятларидаги болаларни ўқув қуроллари билан тўлдирилган 500 дона рюкзаклар билан таъминлаш учун 1 миллиард балл тўплаш миссиясини эълон қилган эди.
«Фаол ва ғамхўр фойдаланувчиларимиз шарофати билан биз бу вазифани атиги 25,5 соатда бажардик! Сизнинг қўшган ҳиссангиз дунёни янада яхшироқ қилади. Биз иштирок этган барчага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз», - дейди компания.
Талабалар учун ижара тўловларини бир қисмини қоплаб бериш учун онлайн ариза бериш бошланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 605-сонли қарорида ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат олий таълим муассасаларининг кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат буджети ҳисобидан қоплаб берилиши белгилаб қўйилган.
Ариза бериш қуйидагича амалга оширилади:
▪️ kontrakt.edu.uz ахборот тизимидан рўйхатдан ўтилади ва шахсий кабинетга кирилади.
▪️«Ариза юбориш» тугмаси босилади ва ариза юборилади.
Бунда биринчи босқич талабалари учун жорий ўқув йилининг сентябр ва октябрь ойлари учун ижара шартномаси талаб этилмайди.
Иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун ижара шартномаси (ijara.soliq.uz) бўлиши талаб этилади.
@platformauzb
Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов 84 ёшида вафот этди.
@platformauzb марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги мактаб ошхоналарида сотилиши тақиқланган маҳсулотлар рўйхатини эълон қилди
Улар орасида гамбургер, чизбургер, хот-дог, чипс, энергетик ва газланган ичимликлар, сунъий таъм, ҳид берувчи моддалар, бўёқлар, ароматизаторлар қўшилган қандолат маҳсулотлари бор.
Шунингдек, ветеринария назоратидан ўтмаган гўшт, балиқ, паррандалар; жигар, тил ва юракдан ташқари барча калла-почалар;
ташқи қавати тоза бўлмаган, синган, зарур талабларга жавоб бермайдиган тухумлар;
банкаларнинг герметиклиги бузилган, бомбажли, занглаган, шакли ўзгарган, ёрлиғи бўлмаган ва ишлаб чиқариш вақти ҳамда яроқлилик муддати белгиланмаган, айниқса, уй шароитида тайёрланган ҳар хил турдаги консервалар;
турли аралашмалар ёки омбордаги зараркунандалар билан зарарланган ёрма, ун, қуритилган мевалар ва бошқа маҳсулотлар;
кремли қандолат маҳсулотлари (торт ва пишириқлар);
холодец, парранда ва туёқли ҳайвонлар оёғидан тайёрланган ҳамда калла гўшти рулетлари, ўпка-жигарли ва қондан қилинган колбасалар;
пастеризация қилинмаган (флягадаги) творог, термик ишлов берилмаган, идишда сақланган творог ва қаймоқ, қўлбола қатиқ, эпизоотик нохуш хўжаликлардан олинган, шунингдек дастлабки ишлов берилмаган ва пастеризация қилинмаган сут ва сут маҳсулотлари, қимиз ва таркибида этанол бўлган (0,5 фоиздан ортиқ) бошқа ачитилган сутли маҳсулотлар;
қўзиқоринлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар;
квас;
хом дудланган гўштли гастрономик маҳсулотлар ва колбасалар, шу жумладан, қайнатилган колбаса;
сирка, хантал, хрен (ерқалампир), ўткир қалампир (қизил, қора) ва бошқа ўткир зираворлар;
ўткир таъмли соуслар, кетчуплар, майонез, консервалар, маринадланган сабзавот ва мевалар;
табиий кофе, тетиклантирувчи ва қувватни оширувчи энергетик ва алкоголь ичимликлар;
пазандалик мойлари, чўчқа ёғи, маргарин ва бошқа гидроген ёғлар;
данакли меваларнинг мағзи, сақич, мева ва резаворлилардан тайёрланган яхна ичимликлар ва морслар (термик ишловсиз);
окрошка ва совуқ шўрвалар, ёғда қовурилган тухум, паштет, гўшт ва творогли қуймоқлар;
тез тайёрланадиган қуруқ озиқ-овқат концентратлари асосидаги биринчи ва иккинчи таомлар мактаб ошхоналарида бўлиши тақиқланади.
@platformauzb
2016 йил 2 сентябрь куни расмий матбуотда Ислом Каримовнинг саломатлиги бўйича иккинчи ахборот берилади. Унда Президентнинг инсульт бўлиб, соғлиғи ёмонлашгани ва вазият ўта оғирлиги маълум қилинади.
Биринчи расмий ахборот 29 август куни берилган бўлиб, унда даволанишга ётқизилгани билдирилган эди.
Мана шу икки хабар оралиғидаги вақт ичида одамлар орасида ва Интернетда минг хил гап-сўзлар тарқайди. Кимдир Президент тирик, у ўзига келибди, буни у ётқизилган Ҳукумат шифохонасида ишлайдиганлар айтишди деса, бошқалар, ҳаттоки хориждаги сиёсатчилар орасида ҳам Ислом Каримов вафот этгани ҳақидаги хабарлар тарқалади.
Ислом Каримов инсультга чалинганидан сўнг хориждан энг кучли бир қанча тиббиёт ходимлари олиб келинади, улар ҳеч қандай чора йўқлигини билдиргач, Мустақиллик байрами ўтиши ва жанозага тайёргарлик кўрилади.
Ўтганларнинг охирати обод бўлсин!
Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy
Бу сафар ёшларга оид имкониятлар кўламини янада кенгайтирамиз — ХДП раиси
Халқ демократик партияси Марказий кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари Улуғбек Иноятов партиянинг олдинги сайловолди дастурида ёшларга бўлган ташаббуслар камлиги сабабли бу сафарги сайловолди дастурида ёшларга ҳам катта ташаббус ва ғоялар илгари сурилаётгани ҳақида гапирди.
Улуғбек Иноятов олий таълимдаги ёшларнинг долзарб муаммолари: турар-жой, стипендия, ўқишни кўчириш масалаларида ташаббуслар ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.
«Олдинги сайловолди дастуримизда ёшларга бўлган ташаббусларимиз камлигини тушуниб етдик. Бу сафарги сайловолди дастуримизда ёшларга ҳам катта ташаббус ва ғояларни илгари суряпмиз. Ҳозирги кунда ёшларнинг қарийб 40 фоизи олий таълимда таълим оляпти. Демак, уларнинг таълим олиш жараёни, ижтимоий ҳолати, яъни, турар-жой билан таъминланиш даражаси, стипендиялар олиш масаласи, бошқа олий таълим муассасаларига ўтишида ваучер тизимини ташкил этишни таклиф қиляпмиз», — дейди етакчи.
#sаylоv24
@platformauzb
“Ташаббусли бюджет”да ғолиб бўлган лойиҳалар рўйхати эълон қилинди
“Очиқ бюджет” порталида “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2024 йилдаги 2-мавсуми ғолиб лойиҳалари эълон қилинди. Жараёнларда мамлакатимиз бўйлаб 9 млн 81 мингта овоз берилди.
Овоз бериш жараёни якунларига кўра, 2 трлн 139 млрд сўмлик 1772 та лойиҳа ғолиб деб топилди.
@platformauzb
Жаҳоннинг ТОП олийгоҳларида таълим олаётган ўзбекистонлик ёшларининг ҳаётидан ҳикоя қилувчи лойиҳа – Oʻzbekistonlik.STUDENTS’нинг янги эпизоди эълон қилинди.
Бу галги эпизод қаҳрамонлари:
– Рустам Нуриев 17 ёшида 400 минг АҚШ долларига тенг миқдорда грантни қўлга киритиб, жаҳоннинг энг нуфузли 5 олийгоҳи қаторига кирувчи Йель университети талабаси бўлган.
– Абдуазиз Исакулов эса 4 ёшида мактабга чиққан, 16 ёшида университет талабаси бўлган. 20 ёшидаёқ Юридик университетга ўқитувчи бўлиб ишга кирган. Иккита бакалавр ва иккита магистр дипломига эга Абдуазиз ҳозирда Нью-Йоркда докторлик даражасини олиш учун ҳаракат қиляпти.
Дунёни забт этаётган ўзбекистонлик талабаларнинг ҳаётий тажрибаси бошқаларга ҳам мотивация улашяпти, ёшларда ўзига бўлган ишончни оширяпти. Бунда лойиҳа ҳамкорлари – Ёшлар ишлари агентлиги, Ucell алоқа оператори ҳамда Chevrolet Uzbekistan бренди, шунингдек, «Лойиҳа қаноти» — Uzbekistan Airways миллий авиаташувчисининг ҳам ҳиссаси бор албатта.
*O‘zbekistonlik.STUDENTS эпизодларини Youtube ва ҳамкор телеканалларда кўришингиз мумкин.
Президент фармойиши билан:
Джахангир Батиярович Джураев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси адлия ва суд органлари фаолияти масалалари бўйича шўъба бош инспектори лавозимига тайинланди.
Шунингдек, Сарвар Хасанович Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси адлия ва суд органлари фаолияти масалалари бўйича шўъба етакчи инспектори лавозимига тайинланди.
@platformauzb
Тирбандликнинг олдини олиш учун 9 сентябрдан метро бекатларига яқин Тошкетдаги 27 та олий таълим муассасасида дарс жараёнининг бошланиш вақти белгиланди.
Бизга обуна бўлинг 👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy
Бугун Термиз шаҳрида “Термиз халқаро савдо маркази”нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Афғонистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Абдул Ғани Бародар, Озарбайжон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Шахин Мустафаев, Қирғиз Республикаси иқтисодиёт ва савдо вазирининг ўринбосари Назарбек Малаев, Қозоғистон Республикаси савдо ва интеграция вазирининг ўринбосари Қайрат Торебаев ва бошқалар иштирок этди.
@platformauzb