Прокуратура тизимида янги тузилма ташкил этилмоқда
“Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-136-сон, 11.09.2024 й.) қабул қилинди
Фармонга кўра:
Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратга масъул бўлган Бош прокурор ўринбосари лавозими киритилади;
Бош прокуратуранинг ташкилий-штат тузилмасида 7 та штат бирлигидан иборат Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида қонунчилик устидан назорат бошқармаси ташкил этилади;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратураларида жами 28 та штат бирлигидан иборат Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида қонунчилик устидан назорат бўлинмалари ташкил этилади.
Янги киритилаётган Бош прокурор ўринбосари зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилади:
➖ҳар ҳафтада камида битта туман(шаҳар)га бориб, камбағал оилаларни реестрга киритиш ва чиқаришнинг ҳаққонийлигини ўрганиш;
➖камбағал оилаларга берилаётган маблағлар эгасига манзилли етиб боришини назорат қилиш;
➖камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида зиммасига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаган масъулларга нисбатан қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлигини таъминлаш;
➖ижтимоий ҳимоя ва камбағалликни қисқартириш соҳасида қабул қилинаётган қонунлар талаблари, Президентнинг Фармон ва қарорларида белгиланган топшириқлар ижросини назорат қилиш.
@platformauzb
Тўлаганов Козим Носирович – Нодавлат нотижорат ташкилот шаклидаги Архитектура ва қурилиш соҳаси фахрийлари кенгаши раиси этиб тайинланди.
@platformauzb
Туркий дунёнинг ягона алифбоси лойиҳаси якунланди
Озарбайжоннинг Баку шаҳрида 9-11 сентябрь кунлари Халқаро туркий академия ва Турк лингвистик жамияти томонидан ташкил этилган умумий турк алифбоси бўйича комиссиянинг учинчи сессияси муваффақиятли якунланди.
Туркий тиллар академиясининг маълум қилишича, йиғилишдан кўзланган асосий мақсад ушбу йўналишда олиб борилган тадқиқотлар ва комиссиянинг икки йиллик тажрибаси асосида туркий тиллар алифбоси бўйича қўшма лойиҳа устида ишларни якунлаш бўлган.
Қайд этилишича, учрашувда олимлар томонидан илк бор 1991 йил таклиф этилган лотин алифбосига асосланган туркий дунёнинг ягона алифбоси ҳар томонлама муҳокама қилинган.
“Комиссия фаолияти натижасида 34 та ҳарфдан иборат умумий туркий алифбо бўйича келишувга эришилди. Таклиф этилаётган алифбонинг ҳар бир ҳарфи туркий тилларда учрайдиган алоҳида фонемани ифодалайди”, дейилади хабарда.
Камбағал оилаларга фоизсиз кредит берилади
Камбағал оилаларга 30 млн сўмгача ускуна, кўчма дўкон (фуд-трак), мотороллер, скутер каби воситалар 5 йилда бўлиб тўлаш шарти билан берилади.
Камбағал оила фарзандларига компьютер сотиб олиш учун 5 йилга 2 йиллик имтиёзли давр билан фоизсиз кредит ажратилади.
@platformauzb
Чегирмалар ойи!
10 000 000 сўмдан ортиқ миқдордаги кредит фоиз ставкасига 10% гача чегирмалар совға қиламиз. TBC UZ иловасини юкланг, ариза топширинг ва бир дақиқада ечимга эга бўлинг.
Батафсил tbcbank.uz сайтида
Юк автомобилида йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда
Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масаласини кўриб чиққан.
Ушбу кодексда йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар 48 соат ичида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига юборилиши, акс ҳолда ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилмаслиги белгиланмоқда.
Тез тиббий ёрдам ва ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг транспорт воситалари томонидан кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилиши талаби бекор қилинмоқда.
Шунингдек, скутерлар, мопедлар, велосипедларни ҳамда уловли аравани бошқариш, шунингдек индивидуал ҳаракатланиш воситалари ва скутерларнинг ҳайдовчилари томонидан одамларни ташиганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
Йўл ҳаракати қоидаларида юк автомобилларига фақат чапга бурилиш ёки қайрилиб олиш учун йўлнинг четки чап қаторини эгаллашга рухсат этилиб, бошқа ҳолларда чап қаторда ҳаракатланиш тақиқланган.
Шу боис, юк автомобилларида йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланганлик (рухсат этилган ҳоллар бундан мустасно) учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
@platformauzb
Икки ярим ой олдин лавозимидан озод этилган қурилиш вазири Ботир Эркинович бугун Президентга Олимпия шаҳарчаси қурилиши лойиҳаси тақдимотини қилди.
Айтишларича, у "Трест-12" АЖ кузатув кенгаши раиси сифатида фаолият юритмоқда.
@platformauzb
Бўёқ заводида ёнғин
Бугун соат 14:15да Зангиота тумани, «Эркин» МФЙда жойлашган бўёқ (краска) ишлаб чиқариш цехи биносида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент вилояти ФВБга хабар келиб тушган.
Ёнғин ўчириш экипажлари тезкорлик билан етиб боришган, айни вақтда ёнғинни ўчириш ишлари бажарилмоқда.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмаган.
@platformauzb
Талабалар учун таълим кредитига онлайн ариза юбориш бошланди
Бунинг учун talim-krediti.mf.uz порталига OneID орқали киринг ва ариза юборинг!
«ONE ID» тизимидан рўйхатдан ўтиш учун ушбу видеойўриқномани кўришни тавсия қиламиз.
@platformauzb
Ҳеч нарса ўзгармади...
Янги маънавий "пиримиз" – Республика Маънавият ва маърифат маркази директори Отабек акамиз айни мулоҳазани 2019 йилда айтган эканлар. Хўш, бугун у кишининг ўзлари ҳам катта раҳбар, ҳозир бирор жони борроқ сайт мухбири интервьюга чорласа берармикан?! Агар берадиган бўлса, битта сайт очиш учун юзлаб миллион сўмлик тендер уюштирганидан бошқа қайси қилган ишини айтиши, кўрсатиши мумкин.
Билишимизча, марказ фаолиятида Минҳожиддин Мирзо замонларидаги "қайноқ" фаолият мудом давом этаётир: артистлар, яллачилар, қартайган муаллиму домлаларни совутгичи йўқ вагонга тиқиб, ҳудудма-ҳудуд тарғибот қилиш ишлари ҳали тўхтаган эмас. Очиғи, кўпчилик қатори биз ҳам Ҳасановни сал ёшроқ, бу ишларнинг замони ўтганлигини тушунадиган, бундай йўл давлат пулини қуруқ шамолга совуриш билан тенглигини тўғри англайди, деб ўйловдик.
Лекин у биологик жиҳатдан ёш бўлишига қарамай, маънан классик маънавиятчи акаларимизга тенгқур экан. Маҳалланинг раҳбарику майли, ҳамма тушунади, аммо Республикадаги бош маънавий қурум раҳбари "қонимизда ғалаба" дея миллионлаб пулга клип олдириб югуриб юргани, бунинг устига шу сўз тузилиши жиҳатдан тил қоидаларига тўғри келадими, йўқми, деб ўйлаб ҳам кўрмагани у кишининг арзон пиар ва бошқа нарсаларга ўчлигини кўрсатиб қўйди...
Майли, писанда ҳам, мутойиба ҳам ўз йўлига, жиддий гап бошқа томонда. Яъни бизда жамиятни, одамларни сафарбар қиладиган, бирлаштирадиган мафкура ёки ғоя ҳалигача шаклланмади. Ҳалигача миллий ғоя ёки мафкура ҳақида гап кетса, маънавий раҳнамоларимиз қўлимизга эски китобларни тутқазишади. Ҳолбуки, социал реализм ва Шарқ классик дедактикаси унсурларини ўзига сингдиргандай таассурот қолдирадиган бундай асарлар таъсири бугун қолдимикан, деб жиддий ўйлайдиган одам йўқ, бор бўлса ҳам овозини чиқартирмаймиз.
Хуллас, Отабек ака, марказ фаолиятида сиз келгандан кейин ўзгариш сезилишини истаяпмиз. Аммо, лекин, бироқ... Юқорида эслаган гаплардан ташқари, албатта. Агар янгиланишлар бўлаётган ва бундан жамоатчилик бехабар бўлса, ўзингиз битта интервью беринг ёки брифинг ўтказинг. Чунки сизни кўпчилик ҳали ҳам бундан беш-олти йил илгаригидек дадил ва чўрткесар ижтимоий тармоқлар фаоли сифатида билишади.
@platformauzb
Сингапур компанияси Ўзбекистонда пахта ишлаб чиқариш борасида ўзгариш қилди
Самарқандда ITMF ва IAF'нинг йиллик анжумани доирасида пахта толаси сессияси ўтказилди. Ушбу сессияда «Indorama Corpp.» компанияси вакили Удай Гиллнинг айтишича, компания мамлакатда пахта ишлаб чиқаришни замонавий технологияларни қўллаш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва халқаро ҳамкорликлар орқали ўзгартирган.
⚡️ "КВН" бошловчиси Александр Масляков вафот этди
"КВН" бошловчиси 82 ёшида вафот этди. Бу ҳақдаги хабар "КВН"нинг Instagramдаги саҳифасида маълум қилинди.
“Александр Васильевич Масляков 2024 йилнинг 8 сентябрида вафот этганини чуқур қайғу билан маълум қиламиз.
У "КВН" ҳаракатининг барча иштирокчилари ва миллионлаб томошабинлар қалбида афсона сифатида абадий қолади. Масляков 1964 йилдан бери "КВН" дастурини бошқариб, Россияда ва хорижда кулги ва сатиранинг рамзига айланганди”, — дейилади хабарда.
@platformauzb
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Остона шаҳрига жўнаб кетди. Президент у ерда V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари мусобақаларининг очилиш маросимида қатнашади.
@platformauzb
#Архив
2016 йил 8 сентябрь куни Ўзбекистон парламенти палаталарининг қўшма мажлисида мамлакатнинг ўша вақтдаги бош вазири Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон президенти вазифа ва ваколатлари вақтинча юклатилди.
Мажлисда ўша вақтдаги Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев раҳбарлик лавозимларида етарли тажрибага эга эмаслиги сабабли президентликни бажаришни унга юкламасликларини сўраган эди.
Собиқ молия вазири эса Шавкат Мирзиёевни Ислом Каримовнинг «содиқ шогирди ва сиёсий фарзанди» дея таърифлаган эди.
Шавкат Мирзиёев тарихда биринчи марта бундай муҳим йиғилиш Ислом Каримовнинг иштирокисиз ўтказилганлигига ҳам эътибор қаратганди.
«Ҳаммамизнинг хаёлимизда, мен ҳам ўтирганимда худди муҳтарам президентимиз бир нарсадан кечикиб, кириб келаётгандек бўлиб турибди», — деди у.
Батафсил: 👇
https://www.youtube.com/watch?v=ehLaXQq6o8U
Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb_live
Батафсил: /channel/+geI-VY4gXwA4MjEy
Жорий йил биринчи ярмида Ўзбекистон давлат қарзи 37 миллиард долларни ташкил этди, - иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров.
Маълумот учун, роппа-роса бир йил олдин қарзимиз 35,5 миллиард доллар бўлганакан.
@platformauzb
Тошкент шаҳри яна 14 та маҳалла ҳисобига кенгаймоқда
Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Янги Тошкент ҳудудига қисман ўтказилаётган маҳаллалар бўйича қуйидагиларни маълум қилади.
Юқори Чирчиқ туманидан қисман 11 та маҳалла:
"Истиқлол", "Гулобод", "Наврўз", "Қорасув", "Оқ овул", "Жумабозор", "Нурли йўл", "Фаровон", "Янги ҳаёт", "Саховат" ва "Қизилсой" МФЙлар
Ўрта Чирчиқ туманидан эса қисман 3 та маҳалла:
- Мустақиллик МФЙ;
- Янги Турмуш МФЙ;
- Машъал МФЙ.
@platformauzb
Вилоят прокурори инспекция раҳбари лавозимига тайинланди
Сирожиддин Эшқувватов Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси раҳбари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар С.Эшқувватов Тошкент вилояти прокурори лавозимида фаолият юритган.
@platformauzb
Бош прокурорнинг камбағалликка масъул алоҳида ўринбосари бўлади
Президент бундан буён Ҳукуматдан тортиб туман ташкилотигача барча бўғиндаги раҳбарларнинг кундалик иши оилаларни камбағаллик шароитидан олиб чиқиш бўлиши кераклигини кўрсатиб ўтди.
Мутасаддилар бу борада назорат ҳам, сўров ҳам қаттиқ бўлиши ҳақида огоҳлантирилди.
Бош прокурорнинг соҳага оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат учун масъул алоҳида ўринбосари тайинланди.
У ҳар ҳафта камида битта туманга бориб, камбағал оилаларни реестрга киритиш ва чиқаришнинг ҳаққонийлигини ўрганади, камбағал оилаларга берилаётган маблағлар эгасига манзилли етиб боришини назорат қилади.
@platformauzb
“Toshkent – Shahrisabz – Toshkent” yoʻnalishi boʻyicha muntazam aviaqatnov yoʻlga qoʻyildi
Parvozlar 11-sentyabrdan boshlab chorshanba va shanba kunlari quyidagi jadvalga muvofiq amalga oshiriladi:
➖ Toshkentdan joʻnab ketish soat – 11:40, Shahrisabzga yetib borish soat – 13:10.
➖ Shahrisabzdan joʻnab ketish soat – 13:50, Toshkentga yetib borish soat – 15:50.
@platformauzb_live
Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ўзбекистонлик секундант Акмал Ҳасановга “Трекер” совға қилди
Акмал Ҳасанов Парижда бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида қирғиз боксчисига секундантлик қилиб, финалгача олиб чиқишга муваффақ бўлган эди. Унинг бу хатти-ҳаракатлари минтақа жипслашувига ҳисса қўшгани билан кўпчилик томонидан эътироф этилди.
Садир Жапаров ҳам ўзбекистонлик мураббийнинг кўмагини алоҳида қайд этди:
"Марказий Осиё халқлари бир-бирига юзланиб, ўзаро ҳамжиҳатлик муносабатларини намойиш қилаётганини бутун дунё кўрди", деди С.Жапаров.
@platformauzb
Энди тиббий суғуртасиз беморни поликлиника ҳам қабул қилмайди
Қарорга кўра, 2025 йил 1 июлдан қуйидагилар давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этилган ҳудудларда туман (шаҳар) ва ҳудудий даражадаги тиббиёт муассасаларида режали стационар тиббий ёрдамни электрон навбат асосида бепул олиш ҳуқуқига эга бўлади:
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ёки ижтимоий солиқ тўловчилар;
Солиқ кодексига мувофиқ меҳнат стажини ҳисоблаб чиқариш учун белгиланган миқдорларда солиқ тўлаган шахслар;
вояга етмаганлар, таълим ташкилотлари ўқувчи-талабалари, ҳомиладор аёллар ва икки ёшга тўлмаган боласини парваришлаётган шахслар, меҳнат органларида ишсиз сифатида расмий рўйхатдан ўтганлар, давлат пенсиясини олувчилар ҳамда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилаларнинг аъзолари.
2027 йил 1 январдан сўнгги бир йил давомида камида 6 ой жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ёки ижтимоий солиқ тўлаганлар учун давлат тиббий суғуртаси тизимида юқори технологик тиббий ёрдам бепул амалга оширилади.
@platformauzb
ЙПХ ходимларининг хизмат мажбуриятларини бажараётганда йўл ҳаракати қоидалари бузилишини аниқлаган тақдирда жойида жарима қўллаш ҳуқуқи бекор қилинмоқда.
@platformauzb
Кичик бизнесга кредитнинг маълум қисми гаровсиз тақдим этилади
“Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастурини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорга кўра, “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасида қуйидаги механизмлар амалиётга жорий этилади:
бир лойиҳа доирасида 300 миллион сўмгача микрокредитларни, шундан 100 миллион сўм гаровсиз қисмини “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ маблағлари ҳисобидан, 200 миллион сўмгача қисмини банклар ва микромолия ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобидан ажратиш.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/7093832
@platformauzb
Вазирнинг собиқ ўринбосари 6 йилга, унинг қизи эса 5 йилга қамалди
Суд собиқ қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Тураевни қарийб 10 млрд сўмлик 1 млн дона узум кўчатини етказиб бериш иши бўйича талон-торож қилиш ва мансаб сохтакорлигида айблаб, 6 йилга озодликдан маҳрум этди. Унинг етказиб берувчи компанияда ишлаган қизига 5 йил 1 ой қамоқ жазоси тайинланди.Собиқ вазир ўринбосари манфаатлар тўқнашувига қарамай, унинг ўғли Бекжон Тураев асосчиси бўлган De Nova Agro компанияси тендерда ғалаба қозонган. 2021 йил 30 август куни корхона билан in-vitro усулида 1 миллион дона узум кўчати етказиб бериш бўйича 9,95 миллиард сўмлик шартнома тузилди, дейилади ҳужжатда.
Суд қарорида қайд этилишича, аслида бу кўчатлар марказга етказиб берилмаган, бироқ маҳсулот қабул қилингани бўйича бир нечта сохта электрон ҳисоб-фактуралар расмийлаштирилган ва «ўзлаштирилган» пул ўтказиб берилган.
@platformauzb
Ҳам амалдор, ҳам тадбиркор
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 93 нафар бошқарув ходими 112 та, Сув хўжалиги вазирлигининг 26 нафар бошқарув ходими 35 та ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 279 нафар бошқарув ходими 302 та тадбиркорлик субектида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келган - Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
@platformauzb
🚗 Бу видеода автоҳалокатдан кейин том маънода ғижимланган машинани тўлиқ тиклаш жараёни тасвирланган.
Шу каби қизиқарли ва фойдали видеоларга қизиқасизми? Масалан:
- Картошкадан электр энергияси ишлаб чиқарилишини биласизми? (Видео)
- Физика фани бизга нима учун керак? (Видео)
- Кондиционер қандай ишлайди? (Видео)
- Кубик рубикни осонгина тахлаш учун йўриқнома. (Видео)
- Нимага араблар ўз туяларини илонлар билан овқатлантиришади? (Видео)
- Электроскутерлар қандай ёнади? (Видео)
Агар сизга фойдали бўлган бўлса каналимизга аьзо бўлинг: Дунёқарашингизни кенгайтиринг ва IQингизни оширинг.
👉 Кислород
Тошкент шаҳар ИИББ талабаларни уйни ижарага олишда фирибгарларга алданиб қолишдан огоҳлантирди
“Агар унга қизиқиш билдирсангиз, харидор кўплигини сабаб қилиб, уни банд қилиш учун олдиндан пул талаб қилишади.
Эътибор беринг! Барча фирибгарлар банк пластик карта рақамларини тақдим этганидан сўнг келишилган пулни ташлаб беришингизни сўрайди. Бу эса сизга қўйилган асосий тузоқ. Яъни сиз пул ўтказмасини амалга оширганингиздан кейин уй эгасини ҳам, пулни ҳам кўрмайсиз”, дейилади ИИББ ахборотида.
@platformauzb
Нью-Деҳлида Осиё Олимпия кенгашининг 44-Бош ассамблеяси бўлиб ўтди ва унда Отабек Умаров Осиё Олимпия кенгашининг (ООК) Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Эрон ва Афғонистон аъзо бўлган Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти этиб сайланди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси маълум қилди.
@platformauzb
Германия канцлери Олаф Шольц 15-17 сентябрь кунлари Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташриф буюради. Бу Шольцнинг Марказий Осиёга илк ташрифи бўлади ва унга “катта ишбилармонлар делегацияси” ҳамроҳлик қилади.
@platformauzb_live
Бугундан мамлакатимизга нисбатан совуқ ва бироз нам ҳаво кириб келиши бошланади. Дам олиш кунларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +10…+15, кундузи +22…+27 даражагача пасаяди, – "Ўзгидромет"
@platformauzb