platformauzb | Unsorted

Telegram-канал platformauzb - platforma.uz

27503

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! @platformauzb Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin

Subscribe to a channel

platforma.uz

2025 йилдан МТРК таркибидаги "Foreign languages" телеканали ёпилиб, унинг ўрнида "Futbol TV" телеканали иш бошлайди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари штати қисқартирилади.

Қарорга асосан 3 686 нафар хотин-қизлар фаоллари қисқартирилиши белгиланди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

5 нафар вазир ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзди

Айни пайтда вазир лавозимида фаолият юритаётган 5 нафар вазир агар депутатликка сайланса лавозимидан воз кечиши ҳақида ариза ёзган.  

Булар:

➖ Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова;

➖Маданият вазири Озодбек Назарбеков;

➖Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов;

➖Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов;

➖ Адлия вазири Акбар Тошқулов.

Бу ҳақда Uzdiplomat'га Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати маълум қилди. Маълумки, бу амалдорлар жорий йил бўлиб ўтадиган парламент сайловларида ўз номзодини илгари сурмоқда.

Каналимизга обуна бўлинг 👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy

Читать полностью…

platforma.uz

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ҳукумат бўйсунувига ўтказилади ва Бехзод Мусаев унга раҳбар этиб тайинланади.

Агентликка фуқароларимизнинг хориждаги юқори даромадли меҳнат бозорларига кириши бўйича бошланган ишларни жадаллаштириш топширилди. Ҳокимлар ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимиз тақдири учун агентлик билан тенгма-тенг жавобгар бўлиши белгиланди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитовга нисбатан қўйилаётган айбловларнинг кўп қисми унинг «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ бошқаруви раиси сифатида ишлаган даврига ҳам боғлиқ

Азиз Воитов 2017 йил 13 декабрдан 2020 йил 11 мартга қадар «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ бошқаруви раиси, 2020 йил 8 июлдан «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Кузатув кенгаши раиси, 2022 йил 29 августдан 2023 йил 25 сентябрга қадар қишлоқ хўжалиги вазири сифатида фаолият юритган.

Айблов хулосасида у ушбу лавозимларда ишлаб келиб, ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш ва мансаб сохтакорлигида ифодаланган жиноятларга қўл ургани келтирилган.

Талон-торож қилинган кредит маблағлари, бюджет пуллари ҳамда давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 200 млрд сўмдан ошиқ. Айблов хулосасида Воитов бу ишларни асосан курсдоши, қайнотаси ва бошқа яқинлари орқали қилгани келтирилган.

Каналимизга обуна бўлинг 👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy

Читать полностью…

platforma.uz

Ўқитувчилар ойлиги 15 фоизга оширилади

Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармонига мувофиқ умумтаълим мактабининг педагог ва бошқа ходимлари ойлиги октябрь ойидан бошлаб 15 фоизга оширилади.

Ўқитувчилар учун янгиланган ойлик суммаси қуйидагича:

– Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи – 3 млн. 169 минг 623 сўм;
– Олий маълумотли ўқитувчи – 3 млн. 390 минг 824 сўм;
– Иккинчи тоифали ўқитувчи – 3 млн. 796 минг 213 сўм;
– Биринчи тоифали ўқитувчи – 4 млн. 230 минг 138 сўм;
– Олий тоифали ўқитувчи – 4 млн. 674 минг 594 сўм.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Бутун мамлакат бўйлаб тадбиркорларни қуёш панеллари ўрнатишга мажбурлаш учун асос қилинаётган қарор матни.

Қизиғи, ушбу ҳужжат ҳеч қаерда эълон қилинмаган.

Қолаверса, мазкур қарорда қуёш панелларини мажбурий ўрнатиш ҳақида бирор гап-сўз йўқ...

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Нотўғри ташхис ёки сифатсиз тиббий ёрдам учун жавобгарликни кучайтириш таклиф қилинмоқда

Ҳаммамиз учун саломатлигимиз ҳаётимиздаги энг муҳим бойлик. Лекин афсуски, ҳозирги шароитда сифатли тиббий ёрдам олиш ҳуқуқи ҳалича бирдек таъминланмаган. Масалан, ЖССТ маълумотларига кўра, 2023 йилда ҳар йили 2,6 млн киши сифатсиз тиббий ёрдам ёки нотўғри ташхис қўйилганидан ҳалок бўлар экан. Бу жуда юқори кўрсаткич бўлиб, тиббиёт соҳасидаги муаммоларни ҳал қилиш зарурлигини тақозо қиляпти.

“Миллий тикланиш” демократик партияси ҳам худди шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тиббиёт ходимларининг нотўғри ташхиси ёки сифати паст ёрдам кўрсатганлиги учун жавобгарликни кучайтиришни таклиф қиляпти. Бундай қонун лойиҳалари шифокорларнинг малакасини ошириш ва уларнинг ўз ишига жиддий ёндашишини таъминлашга хизмат қилади, деб ишониш мумкин.

Шу билан бирга, Япония, Германия, Сингапур каби мамлакатларда тиббиёт сифатини ошириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб, уларнинг тиббий тизимлари жаҳоннинг энг самарали ва хавфсиз тизимларидан бирига айланган. Бундай давлатларда тиббиёт ходимларининг малакалари узлуксиз текширувлардан ўтказилади ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш давлат сиёсатида устувор вазифалардан бири сифатида қаралади.

Ўзбекистонда ҳам бунақа тизимни йўлга қўйиш фақат беморларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан чекланмай, умумий соғлиқни сақлаш тизимини яхшилашга ёрдам беради. Ташаббуснинг тўғри ва долзарб эканлигини инобатга олиб, уни қўллаб-қувватлаш керак.

#sаylоv24
@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўзбекистон ҳақида номақбул гапирган чет элликларга тақиқ бўйича қонун Сенатда маъқулланди

Мазкур қонунга кўра, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистоннинг давлат суверенитетига, ҳудудий яхлитлигига ва хавфсизлигига зид бўлган; давлатлараро, ижтимоий, миллий, ирқий ҳамда диний адоватни келтириб чиқарувчи; Ўзбекистон халқининг шаънини, қадр-қимматини ёки тарихини таҳқирловчи оммавий чиқишлар қилиш ёхуд ҳаракатлар содир этиш Ўзбекистон Республикасида бўлиши номақбул деб топиш учун асос бўлади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Газини Уралга бериб, тезак ёққан ўзбегим...

Бойсундаги газ кони яқинида яшаётган одамлар ҳаёти.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Агар уйингизга номаълум шахслар рўйхатга туриб олган бўлса, нима қилишни биласизми?

🚶🏻Уйингизда кимлар рўйхатда турганини билиш учун тегишли ташкилотга бориш шарт эмас.

✅ Бунинг учун:

1️⃣ My.gov.uz сайтига кириш

2️⃣ "Шахсий кабинет"га ўтиш

3️⃣"Фуқаролик" бўлимини танлаш

4️⃣ “Доимий яшаш жойида яшовчилар рўйхатини тўғрилатиш учун сўров юбориш” тугмасини босиш керак.

Агар хонадонингизда нотаниш шахслар рўйхатга олинганини аниқласангиз, шу манзилнинг ўзидаёқ ўчиришга электрон мурожаат юборишингиз мумкин.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўзбекистонда судда ҳакамлар ҳайъати институтини жорий қилиш таклиф қилиняпти

Таклиф Халқ демократик партиясининг сайловолди дастурида келтирилган. Бу институт суд жараёнида очиқлик ва адолатни таъминлашда халқ маслаҳатчиларига нисбатан анча самарали экани айтилган.

Бу каби институтлар АҚШ, Буюк Британия, Канада, Австралия, Германия, Франция, Япония ва Бельгия каби давлатларда мавжуд. Ҳакамлар ҳайъати, асосан, оғир, жамоатчилик эътиборига тушган шов-шувли жиноят ишларини кўриб чиқишда самарали ҳисобланади.

Суд жараёнида ҳакамлар ҳайъати институтини жорий қилишнинг қуйидаги афзалликлари мавжуд:

• суд жараёнига турли ижтимоий қатлам вакиллари жалб этилади, бу эса турли нуқтаи назарларни ҳисобга олиб, суд қарорида адолатли ёндашувни таъминлашга ёрдам беради;

• суд ҳокимияти шаффофлиги ошади ва жамоатчилик назорати кучаяди.

• ҳакамлар ҳайъати институти жамоатчилик эътиборига тушган жиноят ишларида адолатли ва объектив қарорлар қабул қилиш имкониятини яратади.

#sаylоv24
@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Давлатнинг Алоқабанки 2,5 млрд сўмга 5 та ролик суратга олдирмоқда. Шартноманинг умумий қиймати 7 млрд 980 млн сўмни ташкил этади.

Бу Рақобат қўмитаси текширув ўтказиб, натижаси бўйича сукут сақлаётган 7 млрд сўмлик тендер эмас, бошқа 8 млрд сўмлик тендер доирасида амалга оширилмоқда.

Эътиборлиси, 2023 йилда ҳам банк айни шу йўналишда ўтказган тендерни ушбу фирма қўлга киритган. Ўтган йилдаги роликнинг 1 донасига 336 млн сўм сарфланган. Ўшанда тендернинг бошланғич қиймати 4 млрд сўмни ташкил этган.

Манба

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўтган йили қўлда терилган пахтанинг бир килограми учун 2000 сўмдан тўланган экан. Бу йил биринчи терим учун 1300-1600 сўм атрофида берилаяпти экан.

Ижтимоий тармоқларда терим пуллари камлиги учун аёллар норозилик билдириб даладан қайтаётгани акс этган бир-иккита лавҳага кўзим тушди.

Пахта теримига ташкилот ва идоралар ходимларидан мажбурий "йиғди-йиғди"ларга оид хабарлар ҳам тарқалмоқда.

Катта эҳтимол билан агар вазият шу зайлда кетадиган бўлса, йил бўйи пешона тери эвазига етиштирилган ҳосил далаларда қолиб кетади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Шаҳримиз учун яна бир яхши янгилик!
Golden House томонидан Қорасув -6 массивида қурилган янги мактаб фойдаланишга топширилди! 990 ўқувчига мўлжалланган бу замонавий мактаб ўз эшикларини очиб, янги ўқув йилини бошлади.

Бундай ижтимоий масъулиятли ташаббуслар шаҳримизнинг ривожланишига катта ҳисса қўшади. Мактаб барча зарур шароитлар билан таъминланган ва ҳокимият балансига ўтказилган. Golden House бундай лойиҳалар билан фарзандларимизга сифатли таълим олиш учун янги имкониятлар яратмоқда.

Янги мактаблар қурилиши эса давом этади, шу жумладан Миробод туманидаги “Greenwich”ТЖМ ёнида ҳам, лойиҳа шаҳар ҳокимияти томонидан тасдиқланса бас.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Бойсун тумани Кофрун қишлоғи М25 конидаги реал вазиятдан репортаж.

Каналимизга обуна бўлинг 👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy

Читать полностью…

platforma.uz

Уй-жой сотиб олиш бўйича кафолатли эскроу тизими жорий қилинади – Президент

Бунда девелоперлар ўзлари қураётган уйлар сотувини ташкил қилиш бўйича банклар билан шартнома тузади, бу уйларни олмоқчи бўлган одамлар пулини қурувчига эмас, тўғридан-тўғри банкка топширади.

Банклар эса йиғилган пулни қурувчига ресурс сифатида беради. Шунда банклар қурувчи ва харидор ўртасида кўприк бўлиб, уй-жойни ўз вақтида ва сифатли қуриб, эгасига топширишга кафил бўлади.

Янги тизим Самарқанд шаҳри, Янгиҳаёт ва Сергели туманларида бир йил давомида тажрибадан ўтказилиши белгиланди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган номзодлар орасида юқори мартабали давлат амалдорлари бор.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ботир Зоҳидов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тасдиқланди.

Маҳаллабай агентлиги тугатилиб, унинг барча вазифалари ҳамда ҳоким ёрдамчилари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ўтади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев вазифасидан олингани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Унинг ўрнига Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари ва Шайхонтоҳур тумани ҳокими лавозимларида ишлаган Ботир Зоҳидов Бандлик вазири этиб тайинлангани айтилмоқда.

Каналимизга обуна бўлинг 👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy

Читать полностью…

platforma.uz

Эртадан субсидия учун аризалар бериш бошланади

1. Субсидия учун кимга мурожаат қилинади❓

▪️Субсидия олиш учун давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали(my.gov.uz/oz/service/325) ариза берилади.

▪️Бунда анкета-ариза электрон тарзда тўлдирилади ва мазкур хизмат мутлақо бепул.

▪️23 сентябрдан аризалар қабул қилиш бошланади.

2. Субсидия олиш учун даромад қанча бўлиши лозим

▪️Субсидия даромади юқори бўлмаган фуқаролар ёки оилаларга берилади.

▪️Ариза берувчи ва/ёки унинг турмуш ўртоғининг (шу жумладан, кафил сифатида келтирган яқин қариндошлари) ўртача даромад миқдори:

– Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — МҲТEКМнинг 2,7 бараваридан (2 млн 835 минг сўм) 8 бараваригача (8 млн 400 минг сўм);

– Тошкент шаҳрида — МҲТEКМнинг 2,7 бараваридан (2 млн 835 минг сўм) 9,2 бараваригача (9 млн 660 минг сўмгача) бўлиши зарур.

3. Даромади етмаса қандай йўл тутиш мумкин❓

▪️Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.

4. Cубсидия ажратишда нималарга эътибор қаратилади❓

▪️Субсидия ажратишнинг мезонлари бор, уларнинг биринчиси юқорида келтирилган ойлик даромад миқдори.

▪️Иккинчиси, аризачининг амалдаги турар жойининг мақоми:

– ижара (эр-хотиннинг ўз мулкида уй-жойи мавжуд эмас)

– эгасининг рухсати билан текин турар жой (эр-хотиннинг ўз мулкида уй-жойи мавжуд эмас)

– ариза берувчининг ўз мулкида якка тартибдаги уй-жойи мавжудлиги (якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш учун).

▪️Учинчидан, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар:

– “Labor-migration” дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти;

– олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими;

– ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар

– оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар.

▪️Тўртинчидан, ариза берувчи ва унинг оиласидаги шахсларнинг қуйидаги тоифага мансублиги:

– биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс;

– сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи;

– оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган.

– Ижтимоий мезонлар асосида 30 (жами 50 балдан) ва ундан юқори балл тўплаганларга субсидия берилади.

5. Қайси ҳолатларда субсидия берилмайди❓

▪️Қуйидаги ҳолларда субсидия ажратиш рад этилади:

– аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда;

– маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда;

– илгари имтиёзли ипотека кредитлари асосида квартира ёки уй-жой ҳамда субсидия олганлар ариза берганида;

– жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда;

– ариза берувчи ва/ёки оиланинг ўртача ойлик даромади юқорида кўрсатилган даромаддан кўп ёки кам бўлганида.

– Бошқа асослар билан рад этиш мумкин эмас, ариза рад этилганидан сўнг яна қайта мурожаат қилиш мумкин.

– Субсидия олувчилар кўп бўлганда, дастлаб биринчи ариза берганларга субсидия ажратилади.

6. Бошланғич тўлов ва кредит фоизи қанча❓

▪️Дастлабки тўлов учун 30 млн сўм субсидия берилади.

▪️Шунингдек, субсидия асосида олинган кредит фоизининг 12 фоизидан ошган қисми қоплаб берилади, илгари 10 фоизидан ошган қисмига берилган. 2025 йилдан бошлаб эса фақат Марказий банк асосий ставкасидан ошган миқдор қоплаб берилади.

7. Кредит миқдори қанча❓

▪️Субсидия асосида ажратиладиган кредит миқдори Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 330 млн, Тошкент шаҳрида эса 420 миллионни ташкил қилади.

▪️Субсидия асосида ажратилган кредит сотиб олинаётган уй нархига етмаса, банклар ўз маблағидан кредит ажратиши мумкин.

Масалан, уй нархи 600 млн, субсидия эса 420 млн, 180 млн етмаганини банк ўзи кредит сифатида беради ва фоизини ҳам мустақил белгилайди.

Ипотека асосида янги уй олаётганда кредитни суғурта қилиш бекор қилинган.

Манба

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Сирдарёда электрдан узилган тадбиркорлар ҳокимият биноси олдига йиғилди

Улар қуёш панели ўрнатмагани учун электр тармоғидан узиш бўйича маҳаллий ҳокимлик ва ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ўтказаётган “рейд”лардан норозилик билдирмоқда. Тадбиркорлар ҳокимликнинг бу ҳаракатини ноқонуний деб баҳоламоқда.

Сирдарё туманида бир гуруҳ тадбиркорлар ҳокимлик биноси олдига тўпланди. Улар ҳудудий электр таъминоти корхонаси томонидан асоссиз равишда, қуёш панеллари ўрнатмагани учун электрдан узиб қўйилганидан норозилик билдиришган.

 “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси тадбиркорларнинг “свети”ни ўчирган, шунча одам сарсон. Қуёш панелларини қўйиш учун мажбурлаб ўчиришяпти. Электр таъминоти корхонасига борсак, ихтиёрий дейди, аммо асослаб беришмаяпти нега бизни электрдан узишганини”, дейди тадбиркорлардан бири.

Бошқа бир тадбиркор эса озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси билан шуғулланишини, музлаткич ишламаса маҳсулотлари бузилиб қолишини маълум қилган.
Бу очиқчасига тадбиркорни “синдириш”. Бир кунда кутилмаганда электрдан узиб қўйишяпти қуёш панели ўрнатмадинг деб. Музлаткичда гўшт ва бошқа маҳсулотлар бор. Улар бузилиб, истеъмолга яроқсиз бўлиб қолса, ортиқча харажатга тушаман, “минус”га кираман”, дейди у.

Тадбиркорлар ҳокимлик биноси олдидаги йўлни ҳам тўсиб қўйишган. Маълум бир вақтдан сўнг туман ҳокими келиб, улар билан учрашган. 
Ўзбекистон бўйлаб тадбиркорларга қуёш панелларини ўрнатиш мажбурияти қўйилмоқда. Панел ўрнатмаганлар электр токидан узилиши борасида ҲЭТК томонидан огоҳлантирилган. Энергетика вазирлиги бундай ҳаракатларни ноқонуний дейиши билан бу ноқонуний ҳаракатлар тўхтаб қолгани йўқ.

Манба

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Банк раҳбарлари депутатликка номзод сифатида кўрсатилди

«Ўзмиллийбанк» бошқаруви раиси Мирсоатов Алишер Кудратуллаевич «Адолат» социал-демократик партиясидан, «Халқ банки» бошқаруви раиси Атабаев Шуҳрат Халдарович эса Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлигига номзод сифатида кўрсатилди.

Шунингдек, партиялар томонидан Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган номзодлар орасида бош вазир ўринбосари, вазирлар, вазир ўринбосарлари ва турли ташкилотлар раҳбарлари ҳам бор.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Президент администрацияси масъулларининг турли ташкилотлар кузатув кенгаши аъзолигидан ваколатлари муддатидан олдин тугатилмоқда

2024 йил 18 сентябрь куни президент администрацияси бош инспектори Худойбергенов Даулетияр Бахтияровичнинг «Ўзсувтаъминот» АЖ кузатув кенгаши аъзоси сифатидаги ваколатлари муддатидан олдин тугатилди. У 2023 йил 13 декабрда тасдиқланган эди.

Шунингдек, бош вазир ўринбосари Очилбой Раматовнинг котибияти мудири Жуманиязов Мансурбек Бозорбоевичнинг ҳам «Ўзсувтаъминот» АЖ кузатув кенгаши аъзолигидаги ваколатлари муддатидан олдин тугатилган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Бойсун шаҳридан 15 километр узоқликда жойлашган газ конининг тунги кўриниши.

Манба: gazeta.uz

@platformauzb‌‌

Читать полностью…

platforma.uz

Уй-жой сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қаратиш лозим?

Янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан сотиб олмоқчимисиз? Унда бу роликни албатта охиргача томоша қилинг.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Иссиқ сув нархи шу йил давомида иккинчи марта оширилмоқда

Тошкент шаҳрида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти учун тарифлар оширилади. Бу ҳақда халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг ушбу таклифни маъқуллаган 12 сентабрдаги қарорида айтилади.

Аҳолига иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти хизматларининг янги чакана тарифи 15 фоизга ошади ва 105 754 сўм/Гкал ўрнига 121 617 сўмни ташкил этади. Охирги марта нарх жорий йилнинг 2 апрелида — ўтган иситиш мавсуми тугаганидан кейин кўтарилганди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Энди ҳамма ҳам таълим кредити ололмайди

(Вазирлар Маҳкамасининг 579- сонли қарори. 16.09.2024)

⁃ олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредитини фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратиш тизимини йўлга қўйиш;

⁃ олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган иккинчи ва ундан юқори босқич талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсатгичи “3” дан паст бўлган тақдирда, тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида таълим кредити ажратиш амалиёти жорий қилинади.

Шунингдек, олий таълим ташкилотлари талабалари учун таълим кредити улар тўғрисидаги маълумот Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг kontrakt.edu.uz ва HEMIS ахборот тизимида; ўрта-махсус ва профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун эса улар тўғрисидаги маълумот prof.edu.uz ахборот тизимида мавжуд бўлган тақдирда ажратилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Бош прокуратура томонидан "Ҳудудгазтаъминот" АЖ Бошқаруви собиқ раиси Баҳодир Эшмуротов ва жамиятнинг бошқа мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 167-моддаси "а" банди бўйича жиноий иш очилибди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ёзишларича, Inbazar даги зўровонлик саҳналари ҳолва экан.

Юзлаб ишчилари бўлган бу тармоқли бизнес атиги бир киши учун солиқ тўларкан, яъни штатда бир одами бор экан.

@platformauzb

Читать полностью…
Subscribe to a channel