platformauzb | Unsorted

Telegram-канал platformauzb - platforma.uz

27503

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! @platformauzb Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin

Subscribe to a channel

platforma.uz

"Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари ва капитал қурилиш объектларининг ягона классификаторини амалга киритиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Вазирлар Маҳкамаси қарори матни. (30.09.2024)

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Янгийўл шаҳридаги мудҳиш воқеага ИИБ расмий муносабат билдирди

Жорий йилнинг 02 октябрь куни Янгийўл шаҳарида яшовчи фуқаро шаҳар ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда вояга етмаган 2020 йилда туғилган И.М.га нисбатан номаълум шахс ғайритабиий усулда зўрлик ишлатганлиги ҳақида маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, гумонланувчи шахс 1983 йилда туғилган фуқаро Б.Д. экани аниқланган.

Шунингдек, ўрганишлар жараёнида гумонланувчи Б.Д.нинг ёнида 15 грамм гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, унинг Янгийўл тумани ҳудудида жойлашган яшаш хонадони холислар иштирокида текширилган.

Натижада хонадон ошхонасидан 20 дан ортиқ елим идишларда, майдаланган ва қуруқ ҳолдаги “Марихуана” гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 119-моддаси 4-қисми ва 25/273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Б.Д. процессуал тартибида ушланган.

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, натижаси бўйича қўшимча равишда ахборот берилишини таъминланади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Айрим истеъмолчилар электр энергияси учун тўлов қилишда тариф гуруҳини ўзлари танлайди

Оилавий корхоналар, ҳунармандлар, диний ташкилотлар, ётоқхоналар, уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва бошқарув-сервис компаниялари электр энергияси тўловини истаса аҳоли хонадонлари учун белгиланган тарифларда, истаса юридик шахслар учун белгиланган тарифларда тўлаши мумкин бўлди.

Ҳукумат қарорига асосан, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб, қуйидаги истеъмолчиларга электр энергияси учун ўз ихтиёрига кўра II ёки III тариф гуруҳларида тўлов қилишга рухсат берилади:
оилавий корхоналар;
ҳунармандлар;
диний ташкилотлар;
ётоқхоналар;
уй-жой мулкдорлари ширкати ҳамда кўп квартирали уйни бошқарувчи ташкилотлар.

Бунда, ушбу истеъмолчиларга берилган солиқ ва бошқа имтиёзлар сақлаб қолинади. Истеъмолчилар ҳисобот ойи бошлангунига қадар электр таъминоти корхонасига мурожаат қилишлари зарур.

II тариф гуруҳига аксарият юридик шахслар, III тариф гуруҳига эса аҳоли хонадонлари киради.

Қарорга кўра, ёқилғи-энергетика ресурсларини иқтисод қилиш режалари бажарилишини таъминлаган ҳамда ҳуқуқбузарликка қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этган прокуратура органлари ходимлари Бош прокуратуранинг ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ҳар ойда ходим иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида рағбатлантирилади.

Ёқилғи-энергетика ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ қоидабузарликлар бўйича ундирилган зарар суммасининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергоинспекциянинг махсус мақсадли ҳисобварағига келиб тушган қисмидан 20 фоизи ноқонуний фойдаланиш ҳолатини фош этишда ташаббус кўрсатган органга ҳамда 10 фоизи Бош прокуратуранинг ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.

Бу қоида 2024 йил 1 октябрга қадар аниқланган ноқонуний ҳолатларга ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси баёни билан тасдиқланадиган тақсимот пропорциясига мувофиқ тушадиган маблағларга нисбатан татбиқ этилмайди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Поезд чипта нархлари самолётникидан ҳам қиммат

“Шу пайтгача поезд чиптаси самолёт чиптасидан юқори нархга кўтарилмаган эди” — сенатор темирйўлда хизмат сифатидан аҳоли норози эканлигини билдирди

Сенатор Абдураҳим Эркаев тезюрар поезд чипта нархлари эркин белгиланиши ортидан сифатни ҳам яхшилаш кераклигини таъкидлади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

❗️Исроил армиясининг маълум қилишича, Эрон ҳужуми "оқибатларга олиб келади" ва бу борада Исроил ҳарбийларининг режалари бор.

@platformauzb_live
/channel/+KZQSJ6_GIihhNDgy

Читать полностью…

platforma.uz

Эроннинг Исроилга учираётган ракеталари видео-лавҳалари.

@platformauzb_live
/channel/+KZQSJ6_GIihhNDgy

Читать полностью…

platforma.uz

💥 Яқин Шарқдаги уруш янада кенгаймоқда.

Қарийб 1 йилдан бери давом этиб келаётган Исроил-HAMAS можаросини энди сионистик режим Ливанга ҳам ёймоқчи. Ҳизбуллоҳ ва Исроил ўртасида учинчи тўқнашувнинг эҳтимоли борми?

Шу ва бошқа сиёсий маълумотлар, статистикалар ва мақолаларни телеграм каналимиздан кузатиб боринг!

👉 @GeoPolitico

Читать полностью…

platforma.uz

Ўқув маркази очиш учун 50 млн. сўмгача субсидия олиш мумкин

Энди қишлоқ ҳудудларида ҳам хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган нодавлат таълим ташкилотлари бир марталик субсидия олиш учун онлайн ариза топширишлари мумкин.

Видеода батафсил👆

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Қашқирга ем бўлган муаллим

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани марказида “Устозга эҳтиром” ҳайкали бор. Ҳар йили 1 октябр – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан кенг омма ушбу ёдгорликка ташриф буюриб, пойига гуллар қўяди. Муаллима ҳурматига ўрнатилган ушбу эсдалик бутун Ўзбекистонда ягона бўлиб, унинг яратилиш тарихи бор.

2001 йилда “Бўстон”да марҳум хонанда Отажон Худойшукуровнинг ижодига бағишланган катта тадбир ўтказилади. Унга Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Омон Матчон, Усмон Азим, Муҳаммад Юсуф, Матназар Абдулҳаким, Ошиқ Эркин каби ижодкорлар ташриф буюради. Шоирлар кетма-кет гўзал шеърлари билан йиғилганларни хушнуд қиларди. Шеър ўқиш навбати хоразмлик шоир Матназар Абдулҳакимга етиб келади.

Шоир минбарга чиқиб бироз ўйланиб туради-да, биринчи ўқитувчимга бағишланган шеъримни айтиб бермоқчиман, дейди.

У “Дарсдан сўнг” номли шеърини ўқиган пайтида залда йиғламаган киши қолмайди. Шеър таъсиридан ҳамманинг юраклари ларзага келган эди.

Шеърнинг қисқача мазмуни қуйдагича:

Воқеа олис қишлоқларнинг бирида юз берган. Битта муаллима узоқ қир ошиб, мактабга қатнаб, болаларга дарс ўтар эди. Бир куни у ўқувчиларга иншо ёздиради. Бутун синфдан 7 нафар ўқувчи иншо ёзмай қолади. Муаллима эртага албатта ёзиб келинг, бугун сизлараман, деб койийди. Қолган ўқувчиларнинг дафтарларини йиғиб олиб уйига қайтмоқчи бўлади. Қараса, кун кеч бўлиб қолибди. Ҳар куни келиб олиб кетадиган турмуш ўртоғи эса бугун келмаган. Ҳамкасблари “бугунча бизникида қолинг, кун кеч бўлиб кетди” деб қистаса ҳам у йўлга чиқади. Йўлда кетаётиб турли ўйлар келади: нимага эри келмади экан-а? Кўнгли совудими экан, деб ваҳимага тушади. Ёки ўғлим хасталаниб қолдимикан? Ундан баттар юрагини ваҳима босади.

Нима бўлса ҳам уйга тезроқ етай деб, ўнқирми, чўнқирми, ўрми, қирми, қарамасдан шошилиб кетар эди. Бир пастда изига бир қора эргашиб келаётгандай туюлади. Не кўз билан кўрсин-ки, изига оч қашқир тушган экан. Эсига қашқирнинг оловдан қўрқиши келади ва қўлтиқлаб келаётган дафтарларни ёқа бошлайди. Дафтарни ёққанда қашқир ҳам тўхтайди. Ўзи ҳам юрагини босиб олади.

Овулга етай деб қолганда муаллимда дафтар тугайди, қашқирда эса тоқат…

Агар шу куни 7 нафар ўқитувчи иншони ёзиб топширганда эди, муаллим омон қолармиди?
Эртасига муаллимнинг жанозасида бутун халқ йиғлайди, ҳаммадан баттар етти нафар ўқувчи, жумладан улардан бири шеърдаги лирик қаҳрамон ҳам ўксиб йиғлайди.

Тадбирда ўқилган ушбу шеърдан шу пайтдаги туман ҳокими Неъматулла Худайбергенов ҳам жуда таъсирланади ва муаллимага ҳайкал ўрнатиш ғоясини илгари суради.

Шундай қилиб, 2003 йилда “Устозга эҳтиром” ҳайкали бунёд этилган.

Каналимизга обуна бўлинг 👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy

Читать полностью…

platforma.uz

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Комил Алламжоновга омад тилади

«Комил Исмоилович, фидокорона хизматингиз ва профессионализмингиз учун чуқур миннатдорлик билдирамиз. Келгусидаги ҳар қандай фаолиятингизда ҳам омад ёр бўлсин!» деб ёзди Мирзиёева.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Комил Алламжонов қаерга кетди?

Президент матбуот котибининг телеграм-каналида Комил Алламжоновнинг лавозимидан озод этилгани ҳақидаги хабарда ахборот-сиёсатига масъул мансабдорнинг қаерга кетганини англаса бўлади.

Хўш, Алламжонов яна АОКА раиси бўладими ёки МТРКга раҳбар?

Шерзод Асадовнинг "Комил Исмоилович билан яқиндан ишлаган кўп сонли ҳамкасбларимиз қаторида унинг касбий маҳоратини юксак баҳолаб, келгусидаги фаолиятида улкан зафар ва муваффақиятлар тилаб қоламан", деб ёзганидан англаш мумкинки, Алламжонов АОКА ёки МТРКга раҳбар бўлиб бормайди. У ахборот сиёсати билан шуғулланмаса ҳам керак. Бизнингча, у ўз бизнесига қайтади...

P/S: Маъжозий маънода айтганда, Президент матбуот котиби битган ушбу матн Алламжоновга ёпинган зарбоп тўнга ўхшайди – хайр-хўш тўни.

Каналимизга обуна бўлинг 👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy

Читать полностью…

platforma.uz

BYD ёниб кетиши хавфи туфайли 100 мингта автомобилини қайтариб олмоқда

BYD компанияси ёниб кетиш хавфи бўлган Yuan Plus ва Dolphin автомобилларининг 96 714тасини қайтариб олишга қарор қилди.

Жумладан, 2023 йил 4 февралдан 2023 йил 26 декабрга ишлаб чиқарилган 87 762 та Dolphin ва Yuan Plus;
2022 йил 2 ноябрдан 2023 йил 19 июнга қадар ишлаб чиқарилган 8 952 дона Yuan Plus электромобилларини қайтариб олиш бўйича мижозларга ариза юборилган.

Энди тасаввур қилингчи, шу даврда ишлаб чиқарилган қанча Yuan Plus ёки Dolphin Ўзбекистонга келган? Уларни ҳам қайтаришнинг имкони бўлармикан?

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўқитувчилар маоши оширилади

– Мана, 1 октябрдан педагог ходимлар
иш ҳақини
15 фоизга оширдик.

Келгуси ўқув йилидан халқаро стандартлар асосида малака сертификатини бериш
йўлга қўйилади

Синовларда 86 ва ундан юқори балл олган педагоглар қўшимча 70 фоиз устама олади.

Мисол учун, олий тоифали биология ўқитувчиси ўз фани бўйича халқаро сертификати бўлса – 50 фоиз, директор жамғармасидан 40 фоизгача ва янги талабга жавоб берса, яна 70 фоиз устама олади.

Шу тариқа ўқитувчининг умумий ойлик маоши 4 миллион 500 минг сўмдан 12 миллион сўмга етади, – Президент.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Грин карта учун навбатдаги мавсум

АҚШнинг 2026 йил учун грин карта лотереяси анкетасини тўлдириш жорий йил 2 октябрь соат 21:00да бошланиб, 5 ноябрь соат 21:00га қадар давом этади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Якшанба оқшоми учун O’zbekistonlik фильмини кўришни тавсия қиламиз. Бу фильм ўзбекистонликларнинг АҚШдаги муваффақиятлари ҳақида. Уларнинг орзулари ва меҳнатлари сизни илҳомлантириши аниқ!

Читать полностью…

platforma.uz

Энди дебатлар ҳар ҳафта ўтказилади

27-сентябр куни, Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловига бир ой қолганда, Дебат Холлъда дастлабки теледебатлар бўлиб ўтди. Уларда илк бор партия раҳбарлари иштирок этиб, ўз дастурлари ҳақида гапирди, депутатлар эса рақибларининг ташаббусларида камчиликларни топишга ҳаракат қилди.

Хабар беришларича, эртага, 4 октябрь куни иккинчи теледебат бўлиб ўтади. Уни жонли эфирда Zo‘r TV, Uzreport TV, RTV, Sevimli ва My5 каналларида кузатиб бориш мумкин.

Ҳар ҳафталик дебатлар сиёсий жараёнда янги даврни бошлаб беради.

Халқнинг сиёсий онгини ошириш ва келажагига нисбатан масъулиятини кучайтириш йўлида бу каби янгиликлар жорий қилинаётгани қувонарли.

#sаylоv24
@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

"Марказий банк бизнес юритиш учун жиддий тўсиқларни юзага келтирмоқда" , – Humans Companies директори Владимир Добрйнин.

«Биз, Марказий банкнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари меъёрларини бузган ҳолда амалга оширилган, бозорни адолатли тартибга солиш тамойилларига зид ва бизнес юритиш учун жиддий тўсиқларни юзага келтирмоқда, деб ҳисоблаймиз. МБ ўтказилган амалиётлар бўйича ҳеч қандай маълумот сўрамади ва «Мароқанд» АЖ томонидан қандайдир ҳуқуқбузарликларни кўрсатмасдан қарор қабул қилди. Чекловлар сабаби ўйинлар билан боғлиқ амалиётлар эканлигини биз бугун ОАВдаги хабарлардан билдик. Бундан ташқари, «Мароқанд» АЖ бирор бир ҳуқуқбузарликларни бартараф қилишга қонунчиликда назарда тутилган олдиндан огоҳлантиришни олмаган.

Биз Марказий банкка адолатни тиклаш ва гуруҳнинг лицензияланадиган компанияларига хизматларининг тўлиқ ишлашини қайтариш талабини юбордик. Шунингдек мурожаатлар Президент Маъмуриятига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бизнес-омбудсменга, Истиқболли лойиҳалар Миллий агентлигига юборилди. Келиб чиққан вазиятни ҳал қилиш учун ваколатли органларнинг аралашувларини кутмоқдамиз.

Бундай ноқонуний ҳаракатлар адолатли тартибга солиш тамойилларига путур етказади ва молия сектори барқарорлиги, ҳамда мамлакатнинг сармоявий жозибадорлигига жиддий хавфларни туғдиради. Ҳозирги пайтда Ҳуманс жамоаси ва «Мароқанд» АЖ сервисни тиклаш учун янги техник ечим устида фаол иш олиб бормоқдалар», — дея таъкидлади «Humans Companies» АЖ [«Мароқанд» АЖ ягона таъсисчиси] директори Владимир Добрйнин.

Маълумот учун, кеча Марказий банк Upay фаолиятини 6 ойга чеклаганди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Грин картага рўйхатдан ўтиш бошланди https://dvprogram.state.gov/application.aspx

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

❗️ Исроилга қарши “зарбаларнинг биринчи тўлқини” пайтида Эрон ракеталарининг камида 80 фоизи нишонларга тегди, деб хабар беради Эроннинг Fars ахборот агентлиги.

Агентлик, шунингдек, Эрон ҳужумига гувоҳ бўлганларнинг қўшимча кадрларини ҳам эълон қилди.

@platformauzb_live
/channel/+KZQSJ6_GIihhNDgy

Читать полностью…

platforma.uz

❗️Эроннинг Исроилга ракета ҳужумларининг иккинчи тўлқини бошланди, деб хабар бермоқда Эроннинг ILNA ахборот агентлиги.

@platformauzb_live
/channel/+KZQSJ6_GIihhNDgy

Читать полностью…

platforma.uz

Оширилган минимал ҳисоб-китоблар

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 155 000 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм;

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;

ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;

ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;

белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;

иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

4 та банк хусусий боғча очиш учун 14 фоиздан бошлаб 10 йил муддатга кредит берадиган бўлди. 2 йил имтиёзли даври ҳам бор.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

ДАРСДАН СЎНГ
Кимнидир койиди чеккани учун.
Тортиб олиб қўйди гугуртини ҳам.
Машқ дафтарларини йиғди-да, сўнгра
Бир-бир санаб кўрди. Етти дафтар кам.
 
«Ҳар гал шундай аҳвол. Уялмайсизми?
Келасиз ўқишмас, қилиш учун сайр.
Бу сафар ҳам икки қўймай тураман,
Эртага қолганлар топширсинлар. Хайр».
 
Қиш куни — бир тутам. Қорайганди қош.
Иккиланди. Ўтмак керак, ахир, қирдан.
Эри ҳам келмади олиб кетишга
«Кўнгли совидими…» — ваҳм этди бирдан.
 
Ҳамкасб дугонаси қистовга тутиб,
«Тунаб кетинг, — деди . — Кеч бўлиб қолди»
Кўнмади. Қўлтиқлаб машқ дафтарларни
Уйга ёлғиз ўзи яёв йўл олди.

Овул тугаб, энди қирга чиққанда
Оқшом қуюқ эди, атроф сим-сиёҳ.
Йўлдан қайтмоқчи ҳам бўлди бир ўйи.
«Ўғлим хасталаниб қолдимикан ё…»
 
Юрагини баттар ваҳима босди,
Қамради тундан ҳам баттар бир қўрқув.
Ўнқирми, чўнқирми, ўрми, қир демай
Яна кетаверди, кетаверди у.
 
Мудҳиш бир шарпани илғади ногоҳ,
Разм солса қашқир. Қиларди таъқиб,
Эслади йиртқичнинг қўрқишин ўтдан,
Изига бир дафтар ташлади ёқиб.
 
Қашқир тўхтаб қолди. Сўнг — яна, яна,
Муаллима омон топган бу олов
Йиртқичга берарди иложсиз сабр.
Йўловчи — ёқарди, қашқир — тўхтарди,
Тин оларди икков ҳар дафтарда бир.
 
Йўл узоқ, тун қаро, қашқир эса оч,
Оч йиртқич биларми надир садоқат.
Уйга яқин қолган вақтда тугади
Муаллимда дафтар, қашқирда — тоқат.

Уввос фиғон тутди қишлоқни тонгда,
Замин аза очди, замон йиғлади.
Дафтар топширмаган етти ўқувчи
Ҳаммадан ҳам ёмон йиғлади.
 
Нўноқ назмим учун афв эт, халқим,
На олим, на фозил, на сўз пириман.
Ўз вақтида дафтар топшира олмай
Қолган болаларнинг бириман.
 
Мен яхши биламан, тумор қилмайди
Ёзган шеърларимни ошиқлар.
Мен яхши биламан, қўшиқларим жўн,
Биламан, булар бир оддий машқлар.
 
Лекин… кетмакдасан келажак сари
Тап тортмай қисматнинг дашт, қирларидан.
Ўзимча асрагим келади сени
Ёвузлик, хиёнат қашқирларидан.
 
Мен машқ бажараман, ёзаман ҳар кун
Дараклар, сўроқлар, хитобларимни.
…Сен йўл бўйи ёқиб ташлаб кетавер
Қашқирлар қўрққувчи китобларимни…
Матназар Абдулҳаким

Каналимизга обуна бўлинг 👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy

Читать полностью…

platforma.uz

Талабалар турар жойи эмас, Ўрмон хўжалиги агентлиги биноси ёниб кетибди

Бугун Тошкент давлат аграр университети ҳудудида юз берган ёнғин бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.

Хабарингиз бор, Тошкент давлат аграр университети 28 гектар майдонни эгаллаган бўлиб, университет ҳудудида бир қанча ташкилот ва идоралар, хусусий олий таълим муассасалари фаолият олиб боради, жумладан, Экология ва артоф-муҳитни ҳимоя қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги биноси ҳам университетнинг бир қисмида жойлашган.

Университет биноларидан бирида содир бўлган деб таъкидланаётган ёнғин айнан Ўрмон хўжалиги агентлиги жойлашган бинонинг том қисмида содир бўлган.

Ёнғин тахминан 20:10 атрофида содир бўлган аниқланган ва шу заҳоти ФВВ Ёнғин хавфсизлиги хизматига хабар берилган. Ёнғин 21:36 да тўлиқ қамраб олиниб, ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот йўқ. Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

🔥Тошкент давлат аграр университети ҳудудида ёнғин бўлмоқда

Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, 30 сентябрь куни соат 20:10 да Тошкент вилояти, Қибрай туманида жойлашган Тошкент давлат аграр университети ҳудудидаги бинода ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар тушган.

Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари соат 20:17да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин бартараф этилмоқда. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.

ФВВ ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилишини билдирди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Комил Исмоилович Алламжонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Энди ўқитувчиларга ҳам уй-жой совға қилинади

“Йил ўқитувчиси” танлови ўтказилади ва унда иштирок этиб 208 та туман ва шаҳардан ғолиб бўлган ўқитувчиларга Президент совғаси сифатида уй-жой берилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

"Капиталбанк" қачон "Давлат тили ҳақида"ги қонунга амал қилади?

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Cоат 10:00 ҳолатига Ҳалқаро ҳаво сифат индексида АҚШ элчихонасига ўрнатилган датчик "ўта хавфли" ифлосланиш муҳитини бермоқда.

Шу ҳудудга яқин бошқа бир нуқтадаги Сафия сотув мажмуасида ифлосланиш даражаси элчихонадаги муҳитдан тенг икки баробар кам.

Бошқа нуқталарда ҳам ифлосланиш индекси деярли бир хил – "қизил" ифлосланишни бермоқда. Бу бизнинг миллий стандарлар бўйича "сариқ" ифлосланишни бераркан.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Президент админстрацияси матбуот хизматида яна бир ўзгариш дейишмоқда.

Бу  янгиланишга муносабатимиз жуда камтарона ва қисқа: Алихўжа, Хўжаали...

@platformauzb

Читать полностью…
Subscribe to a channel