platformauzb | Unsorted

Telegram-канал platformauzb - platforma.uz

27503

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! @platformauzb Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin

Subscribe to a channel

platforma.uz

Бугун Путиннинг туғилган куни. У 72 ёшга кирди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Қуёш панели ўрнатишга мажбурлаганга чора кўрилади — Энергетика вазири

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов қуёш панели ўрнатишга мажбурлаган, электр энергиясини узиб қўйганларга чора кўрилишини айтмоқда.

Вазирга кўра, агар кимдир шундай ҳолатга дуч келса, шахсан Энергетика вазирининг қабулхонасига қўнғироқ қилиши мумкин

Ҳар эҳтимолга қарши Энергетика вазири қабулхонасининг телефон рақами: +99871-231-14-41

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Қозоғистонда карантин назорати кучайтирилди

Қозоғистонда янги хавфли инфекция – Марбург вируси тарқалиши туфайли эпидемиологик вазият устидан назорат кучайтирилди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Қозоғистон давлат санитария бош врачи Сархат Бейсеновага кўра, касалликнинг республикага кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида халқаро аэропортларда, давлат чегарасида санитария-карантин назорати амалга оширилмоқда, барча келган йўловчиларни контактсиз ҳарорат ўлчаш йўли билан текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Касалликнинг клиник белгилари вирус юққандан кейин 2-21 кун ичида намоён бўлади. Шунингдек, вазирлик қозоғистонликларга эпидемия тарқалган давлатларга саёҳат қилганда қуйидаги профилактик чораларни кўришни тавсия қилди:

“Марбург — хавфли вирус бўлиб, филовируслар турига киради. Табиий ташувчилар кўршапалаклар бўлиб, улар бу касалликни симптомларсиз ўтказади, лекин одамлар учун хавфли. Вирус одамга бевосита алоқа орқали юқади. Зарар кўрган тери ёки шиллиқ қават орқали касаллик юқтирилиши мумкин. Шунингдек, вирус билан касалланган одамнинг тўшак ёки кийими каби нарсалар билан алоқада бўлиш орқали ҳам юқиши мумкин”, дейилади хабарда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Энг яқин инсоним ўн беш йилдирки, лор соҳасидаги касалликдан азият чекиб келарди.

Ўн беш йилдирки бормаган шифокор, кўринмаган профессор қолмаганди. Яқинда инстаграмда тажрибали шифокор Аслиддин Абдуназаровнинг саҳифасига кўзим тушиб қолди.

Ҳеч ўйлаб ўтирмасдан қабулига бордик. Бир неча хорижий давлатларда тажриба орттирган Аслиддин ака енгил жарроҳлик усули билан бизни ўн беш йиллик муаммодан халос этди.

Бугун "Toshkent Lor center" клиникасига қўшни давлатлардан ҳам беморлар келиб, даво топиб кетишмоқда.

Бу реклама эмас, шунчаки тавсия! Негаки, малакали мутахассислар эътироф этилиши ва қадрланиши лозим.

PS. Аслиддин ака баъзи "шифокор"лар каби бўлар-бўлмас фирмалар дориларни "тиқиштиравермаскан":).

Мурожаат учун: +998943490855
Телеграм: @Asliddin_lor

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

​​Қозоғистонда АЭС қурилиши бўйича референдум: "Ҳа" ёки "йўқ"

Бугун Қозоғистонда атом электр станцияси (АЭС) қурилиши бўйича референдум ўтказилмоқда. Ушбу сиёсий тадбир электр энергиясига бўлган талабнинг ўсиши ва мамлакатда энергия манбаларини диверсификация қилиш зарурлигига қаратилгандир.

Қозоғистон иқтисодий ўсиш ва аҳоли сонининг ўсиши ҳисобига электр энергияси истеъмолининг ўсишига дуч келмоқда. Атом электр станциялари энергия хавфсизлигини таъминлаш, қазиб олинадиган ёқилғига қарамликни камайтириш ва углерод чиқиндиларини минималлаштириш ечимларидан бири ҳисобланади.

Референдумнинг асосий масалалари

1. Атом электр станцияларини қуриш: референдум мамлакатда биринчи атом электр станциясини қуриш режаларини тасдиқлаш билан боғлиқ. Қурилишнинг асосий далиллари энергия инфратузилмасини модернизация қилиш ва барқарор ривожланиш зарурати билан боғлиқ.

2. Хавфсизлик: атом электр станциясининг хавфсизлиги масалалари кўплаб мунозараларга сабаб бўлмоқда. Мухолиф кучлар атом энергияси билан боғлиқ потенциал хавфларни ва қатъий назорат зарурлигини таъкидламоқда.

3. Иқтисодиёт: инвестицияларни жалб қилиш ва иш ўринлари яратиш муҳим омиллардир. АЭС иқтисодий ривожланишга ҳисса қўшиши кутилмоқда, аммо молиялаштириш билан боғлиқ хавфларни ҳисобга олиш керак.

Мумкин бўлган натижаларни таҳлил қилиш

1. Ижобий сценарийлар: агар референдум маъқулланса, Қозоғистон энергия инфратузилмасини сезиларли даражада яхшилаши мумкин. Бу электр энергияси нархининг пасайишига ва энергия тизимининг барқарорлигини оширишга олиб келиши мумкин.

2. Салбий оқибатлар: агар натижалар салбий бўлса, бу энергетика соҳасининг ривожланишини секинлаштириши ва мумкин бўлган электр узилишлари туфайли аҳоли норозилигининг кучайишига олиб келиши мумкин.

Қозоғистонда атом электр станциясини қуриш бўйича референдум мамлакатнинг энергетика сиёсатини шакллантиришда муҳим қадамдир. Овоз бериш натижалари иқтисодий ривожланиш, экологик хавфсизлик ва жамоатчилик фикри учун узоқ муддатли оқибатларга олиб келади. Фуқароларнинг ушбу жараёнда иштирок этиши мамлакат келажаги учун муҳим қарорларни қабул қилишда уларнинг фикрлари муҳимлигини таъкидлайди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази ташкил этилади

“Раҳбар кадрларни баҳолаш марказини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (629-сон, 04.10.2024 й.) қабул қилинди.

Унга кўра, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги муассислигида Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази ташкил этилади.

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

ижтимоий-психологик тадқиқотлар асосида давлат фуқаролик хизматчилари учун базавий, алоҳида лавозим ёки лавозимлар гуруҳи учун компетенциялар модели ҳамда индикаторларини ишлаб чиқиш;

давлат фуқаролик хизматчиларини шахсий-профессионал диагностика қилиш, компетенциялар модели асосида комплекс баҳолаш;

компетенцияларни баҳолаш жараёнида фойдаланиш учун доимий равишда янги услубларни ишлаб чиқиш, ўзлаштириш ва жорий қилиш;

компетенцияларни баҳолаш натижалари асосида  раҳбар кадрлар учун шахсий-профессионал ривожланиш траекториясини ишлаб чиқиш ва замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда амалга ошириш;

раҳбарлик лавозимига номзодларни умумий касбий билими, қадриятлари ва ақлий салоҳиятини аниқлаш бўйича тест синовларини ҳамда психологик сўровномалар ўтказиш;

раҳбар кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва мониторинг қилиш, кадрларга бўлган эҳтиёжни прогноз қилиш, уларни саралаб олиш ва жой-жойига қўйиш жараёнларига рақамли технологияларини ва замонавий усулларни кенг жорий этиш;

фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича эксперт-таҳлилий фаолият, илмий тадқиқот ва изланишларни олиб бориш.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

“Алоқабанк”нинг Zoomrad иловаси орқали пул ўтказмалари ва тўловларни амалга оширишда носозликлар содир бўлмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ёмғир ёғишига қарамай, ЎзЛиДеП тарғибот тадбирида минглаб сайловчилар қатнашди

Кеча, Фарғона шаҳридаги И.Каримов номидаги театр-концерт саройи майдонида “Эркин ва фаровон, қудратли янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида ЎзЛиДеП сайловолди тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Об ҳавога қарамай, тадбирда мингдан зиёд тадбиркорлар, фермерлар, таълим ҳамда тиббиёт соҳаси ходимлари ва турли соҳа вакиллари иштирок этди.

Партия таълим, тиббиёт, тадбиркорлик соҳалари бўйича келгуси режалари билан юртдошларимизни таништириб, ўз мақсад ва вазифаларини таъкидлаб ўтган.

Тадбир кўтаринки руҳда, куй-қўшиқлар билан ўтказилган. Учрашув сўнгида сайловларда ЎзЛиДеПни қўллаб-қувватлаб овоз беришга чақирилган.

#saylov24
@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Aҳоли чиқинди пулини тўламагани учун электр энергиясини ўчириб қўйиш бошланди

Шу каби СМС хабарлар чиқинди йиғиш учун пул тўламаган барча аҳолига оммавий равишда юборилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

❗️❗️❗️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 октябрдаги "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳасида давлат сиёсатини такомиллаштириш ва самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-347 сонли қарори қабул қилинди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

«Миллий тикланиш» адвокат ва прокурорларнинг тенглигини нафақат қонунда балки амалда тадқиқ қилмоқчи

«Дебат Холл» медиа марказида «Давлат бошқаруви ва суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш» мавзусидаги теледебатнинг сайловолди тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотда Миллий тикланиш демократик партияси вакили Жаҳонгир Ширинов давлат хизматчилари учун ҳалоллик институтини шакллантиришни таклиф қилди:

Давлат хизматчилари учун ҳалоллик институтини шакллантириш ва бу билан мансабдор шахсларнинг халқ олдидаги маъсумиятини ошириш; оила ва бошқа низоларни судгача ҳал қилиш; адвокат ва прокурорларнинг тенглигини нафақат қонунда балки амалда тадқиқ қилмоқчимиз.


#saylov24
@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

🌟 Diqqat, Oʻzbekiston!

«Debat Xoll» – 2024-yilgi saylovlar boʻyicha asosiy axborot manbaingiz!
🗳️🔥 Bizga qoʻshiling va barcha voqealardan xabardor boʻling!

Sizni nimalar kutib turibdi?
🗓️ Har haftalik debatlar – partiya vakillari bilan muloqot, partiya yetakchilarining fikrlari va pozitsiyalarini biling;
📊 Saylovlar boʻyicha dolzarb yangiliklar va tahlillar, barcha jarayonlardan xabardor boʻlish uchun;
💡 Siyosiy madaniyatingizni oshirish uchun foydali materiallar.

👀 Nega @DebatXoll ga obuna boʻlish kerak?

«Debat Xoll»da biz faqat siyosatni muhokama qilmaymiz — jamoatchilik fikrini shakllantiramiz, tanqidiy fikrlashni rivojlantiramiz va konstruktiv muloqot uchun maydon yaratamiz.

Muhim siyosiy jarayonning bir qismi boʻlish imkonini qoʻldan boy bermang!

👉 Kanalga havola: /channel/debatxoll

Читать полностью…

platforma.uz

😋 Yandex Go Urganchda ovqat buyurtma qilish xizmatini ishga tushirdi

Endi Yandex Go ilovasida shahar xizmatlari foydalanuvchilari nafaqat taksi safarlari va jo‘natmalarni yetkazib berish xizmatlarini, balki kafelar va restoranlardan tayyor taomlarni, shuningdek do‘konlardan oziq-ovqat mahsulotlarini ham buyurtma qilishlari mumkin.💥

Ilova foydalanuvchilari shahar xizmatiga qo‘shilgan 20 dan ortiq restoranlaridan taomlar buyurtma qilishlari mumkin. Ushbu ro‘yxatga Evos, Feed up, Oqtepa lavash, Garaj burger, Vanilla va boshqalar kiradi. Hamkorlar ro‘yxati kengayib boradi, shu bilan birga buyurtma qilish mumkin bo‘lgan taomlar turi ham ko‘payadi. 🍕🍔🍱

Buyurtma berilgan paytdan boshlab yetkazib berilgungacha bo‘lgan o‘rtacha vaqt taxminan 30 daqiqani tashkil qiladi. ⚡️

Yandex Go Urganchda ovqat yetkazib berish xizmatining ishga tushirilishi munosabati bilan foydalanuvchilarga maxsus taklif – uch oy davomida barcha buyurtmalar uchun bepul yetkazib berish taklif etiladi.🤗

Читать полностью…

platforma.uz

Пропан янада қиммат бўлади

Бакиронинг ёзишича, Энергетика вазирлигининг 2024 йил 2 октябрдаги хатига асосан, кечадан бошлаб Ўзбекнефтегаз АЖ, қўшма ва хорижий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган суюлтирилган газнинг биржа савдоларига чиқарилиши тўхтатилган.

Биржага фақат импорт орқали олиб келинган ва Uzbekistan GTL томонидан ишлаб чиқарилган суюлтирилгна газ сотувга чиқарилиши маълум қилинган.

Кеча, 3 октябрь куни энг йирик сотувчилар LUKOIL Overseas Supply and Trading, Шўртан ГКМ, Муборак ГКМ, Uz Gas Energy ва SEG TASCO кабилар биржа савдоларига пропан чиқармаган.

Савдоларда фақат SADASH OIL МЧЖнинг 1500 тонна импорт пропани ва Uzbekistan GTL'нинг маҳаллий 40 тонна пропани сотувга қўйилган. Пропан таклифи амалда битта қўлга ўтгани ортидан ўртача нархлар 283,9 минг сўмга ошиб, 8 606,2 минг сўмга етган.

Энергетика вазирлиги хатида бу чеклов гўёки 2024-2025 йил куз-қиш мавсумида суюлтирилган газ билан аҳоли эҳтиёжларини қоплаш мақсадида қилинаётгани кўрсатилган. Шу билан аҳолига пропан етказиш кўпайиб ёки тартибга тушиб қолса кошки эди. Ҳозирда аҳолига сотилаётган пропан нархи (1 600 сўм) ва бозор нархи ўртасида ўртача 4,5 баробаргача фарқ юзага келган. Бунақа коррупцион маржани ҳатто ўтган замондаги конвертацияни чеклаб пул ишлаганлар ҳам орзу қилиша олмаган.

Эркин бозорга ва рақобатга қарши бўлган мазкур чекловларга нисбатан на Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, на Рақобат қўмитаси, на Коррупцияга қарши кураш агентлиги муносабат билдирган. Адлия вазирлиги эса чекловларнинг қонунийлигига ҳуқуқий баҳо бермаган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Чиқиндиларни бошқариш ва қайта ишлашни мувофиқлаштирадиган янги агентлик ташкил этилади

Фармонга кўра, чиқиндилар билан ишлаш масалаларида аҳоли ва санитар тозалаш корхоналари ўртасида боғловчи бўғин сифатида Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази негизида Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади.

Агентлик чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида ягона меъёрлар ва стандартларни ишлаб чиқувчи, синовдан ўтказувчи ва амалиётга татбиқ этувчи, ушбу йўналишдаги фаолиятни мувофиқлаштирувчи ҳамда чиқиндиларни бошқариш соҳасига тааллуқли давлат мулкини бошқарувчи масъул давлат органи ҳисобланади.

2025 йил 1 мартдан санитар тозалаш корхоналари фаолиятининг асосий самарадорлик кўрсаткичларини аниқлаш мезонлари тасдиқланади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг айтишича, газ таъминотига уланмаган ҳовлили уй-жойлар учун электр энергияси тарифидан 50 фоизлик чегирма 1 январдан жорий этиш режалаштирилмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Интеллектни ошириш ва дунёга бошқача назар билан қарай бошлашнинг ягона усули бу — мутолаа.

Китоб ўқишга вақт йўқми?

Унда илм-фан оламидаги сўнгги тадқиқотлар, Ўзбекистонда юз бераётган ижтимоий ҳодисаларга муносабат ва шахсий кузатишлар ҳақидаги каналга обуна бўлинг👇

@safarblog

Читать полностью…

platforma.uz

Қозоғистонда АЭС қурилади

Қозоғистонда атом электр станцияси қурилиши бўйича ўтказилган референдумнинг дастлабки натижалари эълон қилинди. Унда қатнашган фуқароларнинг 71,12 фоизи ёқлаб, 28,88 фоизи қарши овоз берган.

АЭС бўйича умумхалқ референдумида сайловчиларнинг 63,66 фоизи – 7 миллион 820 минг 204 киши иштирок этган. Овоз бериш 6 октябр куни соат 07:00 дан 20:00 гача бўлиб ўтган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Энди ўқишни кўчириш, тиклаш ҳамда магистратурага ўқишга кириш учун my.gov.uz орқали ариза бериш мумкин бўлади

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Do'stlar, bugun sizga Blackʼni tavsiya qilmoqchiman. Bu Rossiyada ishlash va yashash uchun T-Bankning debet kartasi boʻlib, uning yordamida T-Bank va boshqa banklar, masalan, Sber bankomatlarida komissiyasiz hisobingizga pul toʻldirishingiz va yechib olishingiz mumkin.

Chet elga komissiyasiz tez va qulay pul oʻtkazmalari.

Karta T-Bank ilovasida ona tilingizda migratsiya masalalari bo‘yicha maslahatlar olish imkonini beradi.

Black kartasini bepul olish uchun siz Rossiya fuqaroligiga ega boʻlishingiz shart emas.

Havoladan o‘ting va Black debet kartasini rasmiylashtiring: https://l.tbank.ru/platformauzb_off

Реклама. АО "ТБанк", ИНН 7710140679, лицензия ЦБ РФ № 2673, erid: 2VtzqvyAxgZ

Читать полностью…

platforma.uz

Siyratga emas, suratga e'tibor qilyapmiz...!


Ta’lim olish, aqlli farzand tarbiya qilish, foydali kontent qilish — qiyin ishlar. Agar oson bo’lganida hamma qilayotgan bo’lardi. Qiyin bo'lsa-da, qisqa tanaffusdan so'ng, yana bir sifatli va foydali kontent bilan qaytmoqdamiz!


🔥 «UNDOV»ning bu galgi soni Ta'lim, tarbiya, hamda milliy g'urur haqida bo’ladi! Mehmonimiz esa O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti rektori, professor, siyosatshunos — Sherzodxon Qudratxo’ja.

🔗 Havola: https://youtu.be/jqrygrO_RGs

P. S. Aytgancha, agar oson bo’lganida, hamma foydali kontent ko’rgan bo’lardi..)

📌 @undovpodkast

Читать полностью…

platforma.uz

"Ҳудудий электр тармоқлари" чиқинди учун қарздорлик мавжуд бўлганда 2100 қисқа рақами орқали электр тармоғидан узиб қўйиш бўйича огоҳлантириш хабарларини юбориш амалиёти йўлга қўйилганини тасдиқлади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Siyratga emas, suratga e'tibor qilyapmiz...!


Ta’lim olish, aqlli farzand tarbiya qilish, foydali kontent qilish — qiyin ishlar. Agar oson bo’lganida hamma qilayotgan bo’lardi. Qiyin bo'lsa-da, qisqa tanaffusdan so'ng, yana bir sifatli va foydali kontent bilan qaytmoqdamiz!


🔥 «UNDOV»ning bu galgi soni Ta'lim, tarbiya, hamda milliy g'urur haqida bo’ladi! Mehmonimiz esa O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti rektori, professor, siyosatshunos — Sherzodxon Qutratxo’ja.

🔗 Havola: https://youtu.be/jqrygrO_RGs

P. S. Aytgancha, agar oson bo’lganida, hamma foydali kontent ko’rgan bo’lardi..)

📌 @undovpodkast

Читать полностью…

platforma.uz

«Микрокредитбанк» АТБ бошқарув раиси Бутаев Ориф Алибоевич лавозимидан озод этилди.

Айтишларича, у камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланиши кутиляпти.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Артистларга концерти сценарийсини олдиндан тасдиқлатиб олиш мажбурияти юклатилиши мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона Низомнинг 11-иловасининг матнига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга доир ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.

Унга кўра, концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи тадбир ташкилотчиси амалдаги тартиб бўйича сўраладиган ҳужжатларга қўшимча равишда «Ўзбекконцерт» давлат муассасасига ўтказиладиган концерт-томоша тадбирининг батафсил тафсилотларигача ёритиб берилган аниқ сценарийсини (талабгор томонидан киритилган ҳужжатлар келишиладиган органларга ҳам бир вақтнинг ўзида юборилади) тақдим этади.

Хулоса олиш учун концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи тадбир ташкилотчиси томонидан ҳужжатлар тадбир ўтказилишидан камида ўттиз кун олдин тақдим этилади.

Шунингдек, тадбир ташкилотчиларидан аризани кўриб чиқиш учун тегишли тартибда йиғим ундирилиши белгиланмоқда
:
Тошкент шаҳрида – базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари;
вилоят марказларида – базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари;
бошқа аҳоли пунктларида – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Sherzodxon Qudratxoʻja: Demokratik saylovlarni debatlarsiz tasavvur qilib boʻlmaydi

“Debat Xoll” media markazida “Davlat boshqaruvi va sud-huquq tizimini takomillashtirish” mavzusida navbatdagi teledebat boshlanadi.

Kirish soʻzida Milliy media birlashmasi raisi Prof. Dr. Sherzodxon Qudratxoʻja shunday dedi:

— 27-oktyabr kuni Oliy Majlis Qonunchilik palatasi hamda mahalliy kengashlarga deputatlik saylovlari uchun teledebatlar juda muhim bahs-munozara maydonidir. Erkin, demokratik saylovlarni debatlarsiz tasavvur qilib boʻlmaydi.

Oʻtgan teledebatda siyosiy partiyalarning raislarini taklif qildik va bosh mavzu sifatida odamlar uchun muhim boʻlgan ijtimoiy-iqtisodiy yoʻnalishlarni tahlil qilgan edik. Bugun esa har qanday davlatning asosini belgilab beruvchi – Davlat boshqaruvini takomillashtirish va qonun ustuvorligini taʼminlash masalalarini muhokama qilamiz. Zero, inson manfaatlarini taʼminlash, uning huquq va erkinliklarini muhofaza qilish, orzu-intilishlarini roʻyobga chiqarish hamisha birlamchi vazifa va maqsad boʻlishi kerak.

✅Obuna bo‘ling / Подписывайтесь / Subscribe

Читать полностью…

platforma.uz

Тошкент вилояти ЙПХ бошлиғи лавозимида ишлаб келган полковник Нигманов Бахтиёр Кабилович республика Йўл патрул хизмати  бошлиғи лавозимига тайинлангани айтилмоқда.

Унинг ўрнига Қашқадарё ЙПХ бошлиғи лавозимида ишлаб келган полковник Азиз Сирожиддинович Садиров тайинланиши кутилмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

4-oktyabr kuni "Debat Xoll" da bo’lib o’tadigan saylovoldi debatlarni qayerda tomosha qilish mumkin?

Jonli efirda O‘zbekiston Milliy media birlashmasiga a’zo telekanallar – "Mening yurtim", "Renessans", "Sevimli", "Zo‘r TV" va "Uzreport" – o‘zbek tilida, shuningdek, "Dunyo bo‘ylab" (rus tilida), "Foreign languages" (ingliz tilida) telekanallarida va "Debat Xoll" Telegram kanalida ko‘rishingiz mumkin.

Sizni qiziqtirgan savollar va ularga javoblarni tinglang hamda jamiyatimiz kelajagi uchun izohlarda o‘z fikringizni bildirishni unutmang! Bu jarayonda o‘z ovozingiz va ishtirokingiz bo‘lsin!

✅Obuna bo‘ling / Подписывайтесь / Subscribe

Читать полностью…

platforma.uz

🔥 4-oktabr kuni “Debat Xoll”da 2024-yilgi saylovlar taqdirini o’zgartirishi mumkin bo’lgan voqea sodir bo’ladi!

Deputatlikka nomzodlar g’oyalar va strategiyalar kurashida to’qnash keladi, ular yangi O’zbekistonning kelajagi bo’yicha o’z takliflarini taqdim etishadi. Ular orasida sizni munosib nomzodligiga ishontira oladigani kim bo’ladi?

Bu oddiy debatlar emas — bu har birimizning hayotimizga ta’sir qiluvchi qarorlar qanday shakllanayotganini ko’rish uchun imkoniyat. Siz ushbu tarixiy lahzaning bir qismi bo’lishga tayyormisiz?

Bunday imkoniyatni qo’ldan boy bermang!
4-oktabr, 17:00, “Debat Xoll”, jonli efir!

✅Obuna bo‘ling / Подписывайтесь / Subscribe

Читать полностью…

platforma.uz

​​Kun: “Humans Pay'да носозликлар. Фойдаланувчиларнинг виртуал картасидаги пуллари “музлаб қолган”

Kun.uz маълум қилишича, Humans Pay орқали тўлов ва ўтказмаларни амалга ошириш тўхтатилган. Кўплаб фойдаланувчилар виртуал картадаги пулларидан фойдалана олмаяпти. Шунингдек, охирги ойларда ушбу илова орқали бир қатор ҳолатларда одамларнинг пуллари фирибгарлар томонидан ўғирланган.

Шунингдек, Kun.uz мухбири Humans'нинг мижозларни қўллаб-қувватлаш хизмати билан боғланганда навбатчи оператор тўлов ва ўтказмаларини амалга ошириш вақтинчалик тўхтатилганини тасдиқлаган. Ушбу амалиётлар қачон тикланиши бўйича аниқ муддат айтилмаган.

Батафсил.

@platformauzb

Читать полностью…
Subscribe to a channel