Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! @platformauzb Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Президент Администрацияси тузилмасига ўзгартиришлар киритилди. Президент Администрацияси раҳбари лавозими ташкил қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Саида Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди.
@platformauzb
Қоғозбозликсиз ва таниш-билишсиз кредит
Тадбиркорлар ҳамда бизнесини энди бошлаётганлар учун зўр имконият: TBC Business’да бизнес-кредитни онлайн расмийлаштиринг ва ўз фаолиятингизни кенгайтиринг!
— Гаровсиз ва яширин комиссияларсиз.
— 10 млн сўмдан 300 млн сўмгача.
— Муддат 3 ойдан 36 ойгача.
Кредит ставкаси йиллик 33 фоиздан 38 фоизгача, энг муҳими — навбатларсиз, қоғозбозликсиз ва тўлиқ онлайн.
TBC Business’да ҳисоб очинг ва онлайн кредит олиш учун ариза топширинг.
Шартлар ҳақида батафсил
@platformauzb
Тижорат банклари Марказий банкнинг қилиқларидан норози
Марказий банкнинг финлит деган телеграм канали бор. Тижорат банклари ана шу финлитда чиққан материалларни репост қилишга мажбурланаётган экан.
Регулятор расмдаги каби рўйхат тузиб, постларни улашган ва улашмаган банкларни йўқлама қилиб ўтирибди, деб хабар беришмоқда. Банклардаги мутахассислар фикрича, бу иш ҳеч қачон ўзини оқламаган ва оқламайди ҳам.
«Эзворишди. Банкларнинг мустақиллиги қаерда қоляпти? Охирги пайтлар Марказий банк томонидан тижорат банкларининг ишига аралашув роса авжига чиқиб кетди. Бир томонда финлитни репост қил деб безор қилади, бошқа томондан маҳалла банкирини пиар қиламиз деб самарасиз ишлар билан оворалар», - деди манбалар.
@platformauzb
2026 йил 1 январдан барча давлат хизматчиларининг ойлиги бир хиллаштирилади.
Яьни, қайсидир вазирлик ходимлари бошқа вазирлик ходиминикидан кўп олмайдиган тартиб жорий қилинади.
Мисол учун, икки ташкилотдаги тажрибаси, малакаси тенг етакчи мутахассис бир хил ойлик оладиган бўлади.
Агар шундай бўлса, юқори ойлик излаб ходимларнинг ташкилотлараро сакраб юриши камаяди.
Бу тартиб 2025 йил 1 ноябргача ишлаб чиқилиб, Президентга киритилиши лозим.
Асос: ПФ-95-сон Фармон
@platformauzb
🇺🇿🇲🇳 Президент Шавкат Мирзиёев 24-25 июнь кунлари амалий ташриф билан Мўғулистонда бўлиши кутилмоқда
@platformauzb
Ишсиз фуқароларга субсидия (қайтарилмайдиган маблағ) ва ссуда (фоизсиз қарз) ажратиш бўйича аризалар қабул қилинмоқда
Субсидия ва ссуда аризалари жисмоний шахслардан тест режимда қуйидаги 3 та йўналишда қабул қилинмоқда.
1. Уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун субсидия (1 125 000).
2. Миграциядан келган шахсларга қишлоқ хўжалиги кооперативларига устав фонди киритиш учун субсидия (3 750 000).
3. Камбағал оила аъзоларига зарур асбоб ускуналар учун ссуда (18 750 000).
Мазкур маблағлардан фойдаланиш учун асосий талаблар:
- Ижтимоий ҳимоя реестри ёки камбағал оила реестрига киритилган оила эгаси ёки аъзоси бўлиш;
- "Ишсизлар реестрида" ишсиз деб эътироф этилган бўлиш.
онлайн ариза бериш
@platformauzb
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори биринчи ўринбосари Дилшод Раҳимов
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий марказида бўлинма бошлиғи лавозимида иш бошлагани айтилмоқда.
@platformauzb
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-95-сон Фармони матни.
@platformauzb
Давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати тасдиқланди.
@platformauzb
ФВВ аҳолига иссиқ кунларда эҳтиёт чоралари кўришни тавсия қилди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 10:00 дан 17:00 гача тик қуёш нурлари остида бўлмасликни тавсия қилди.
Шунингдек:
➖ Табиий матолардан тайёрланган енгил кийимлар кийинг;
➖ Қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак тақинг;
➖ Аччиқроқ дамланган чой, минерал сув ва турли шарбатлар истеъмол қилиш тавсия этилди.
Иссиқда эҳтиёт бўлинг ва саломатлигингизни асранг!
@platformauzb
2025 йил 1 ноябрдан давлат фуқаролик хизматчиларига бериладиган малака даражалари
@platformauzb
«Рус аскари қадами етган жойлар бизники» - Путин.
@platformauzb
Мактаб ўқувчиларининг энг севимли танловлари — “Турон” мактаб театри ва “Иқтидор” мактаб ансамблида ғолиблар аниқланди
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 17-19 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида “Турон” мактаб театри ҳамда “Иқтидор” мактаб ансамбли танловларининг Республика босқичи синов жараёнлари ўтказилди.
Танловларнинг Республика босқичларини юқори савияда ўтказиш учун вазирлик жуда катта тайёргарлик кўргани яққол кўринди.
Ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими 19 июнь куни “Боқий шаҳар” мажмуасида бўлиб ўтди. Унда Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ҳам иштирок этди.
Якуний натижаларга кўра, ғолиб деб топилган жамоа аъзолари хорижий давлатлар (“Турон” мактаб театри танлови ғолиблари — Туркияга, “Иқтидор” мактаб ансамбли танлови ғолиблари — Озарбайжонга) таълим саёҳатига юборилади.
Шунингдек, танловларда 2-3-ўринларни қўлга киритган жамоалар ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
@platformauzb
Китоб туманида ҳоким ёрдамчиси пичоқлаб ўлдирилгани ҳамда профилактика инспектори пора билан қўлга тушгани айтилмоқда.
@platformauzb
Комил Алламжонов Администрация раҳбари ёрдамчиси лавозимига тайинлангани айтилмоқда.
Шунингдек, манбага кўра, Президент Админстрацияси раҳбарлиги лавозими тикланган.
@platformauzb
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг тегишли буйруқлари билан АНТИКОР ходимлари:
Маманов Сардоржон Собир ўғли — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаси бошлиғи лавозимига;
Абдуғаниев Ойбек Алишерович — Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаси бошлиғи лавозимига;
Бойтўраев Фарҳод Маматкаримович — “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамиятининг Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаси бошлиғи лавозимига;
Давланов Алишер Юсубович — “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги қарорига мувофиқ амалга оширилди.
@platformauzb
Сўмнинг қадри ошмоқда
Эрта – 24 июнь санасидан бошлаб АҚШ долларнинг расмий курси 12 410,99 сўм (-85,95 сўм) этиб белгиланди.
@platformauzb
Янги уй олмоқчи бўлганларга муҳим маълумот:
1 июлдан янги уйлар учун шартнома қилишда Эскроу тизими ишга тушади
2025 йил 1 июлдан Ўзбекистонда уй харид қилиш бўйича янги, шаффоф ва хавфсиз тизим жорий этилади. Эндиликда:
- Фақат рўйхатдан ўтган қурилиш объектлари бўйича шартнома тузилади;
- Пул тўғридан-тўғри қурувчига берилмайди, балки банкдаги махсус “эскроу ҳисобварақ” орқали ўтади;
- Қурилиш камида 30% тайёр бўлса, банк кредит беради ёки пулни қурувчига ўтказади;
- 1 июль – 31 декабрь оралиғида икки тизим (эски ва янги) параллел ишлайди;
- 2026 йил 1 январдан фақат эскроу тизими орқали пул тўлаш мумкин бўлади; Улушли шартномалар бўйича маълумотлар автоматик солиқ органларига юборилади.
- “Шаффоф қурилиш” ахборот тизими жорий этилади;
Эскроу – бу харидор пули банкдаги махсус ҳисобда сақланиб туриши, қурилиш белгиланган босқичга етгандан кейингина маблағ қурувчига ўтиши дегани.
@platformauzb
Судда банк даъвоси асоссиз деб топилди — 1 миллиард сўмлик хато!
Сирдарё туманидаги банк филиали маҳаллий МЧЖдан қарз ва пения ундириш мақсадида судга мурожаат қилган эди.
Бироқ, судда вазият аксинча якунланди — банкнинг даъвоси асоссиз деб топилиб, энди у давлат фойдасига 1 миллиард сўмдан ортиқ миқдорда бож тўлашга мажбур бўлди.
@platformauzb
Экология вазирлиги ва эко партия ўз позицияларини билдириши лозим
Ушбу постга каналимиз кузатувчиси асосли савол қолдирибди:
"Одам ҳайрон қолади? Бизда Экология вазирлиги бор, у ерда катта олимлар ва соҳасининг усталари ўтирса керак, менимча. Экология партияси бор. Экология йўналишида олий таълим даргоҳлари ишлаяпти. Шунақа лойиҳалар столга етиб келиши билан ҳар томонлама муҳокама қилинса керак??? Улар ўшанда қаерда бўларкан?"
@platformauzb
#saveChorvoq
Озарбайжонлик тадбиркор Эмин Агаларов томонидан "Чорвоқ" сув омбори атрофида See Breeze Uzbekistan сайёҳлик марказининг қурилиши чуқур экологик ва ижтимоий инқирозни келтириб чиқаради.
Фаоллар, мутахассислар бу борада хавотирли фикрлар билдирмоқда. (Видеода батафсил👆)
@platformauzb
Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри тасдиқланди.
@platformauzb
Энди мулкингиз бозор баҳосида нархланиб, солиқ солинади
Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш услубиёти тасдиқланиши кутилмоқда.
Ҳавола
@platformauzb
Айтишларича, барча Халқ қабулхоналари мудирларидан меҳнат муносабатларини тугатиш юзасидан ариза олинган.
@platformauzb
“Ўзбекистонда 7 млн одам тоза ичимлик суви билан таъминланмаган” — Жаҳон банки вакили
Жаҳон банкининг сув таъминоти ва оқова тизими бўйича катта мутахассиси Одете Муҳимпуа ўрганишларига кўра, Ўзбекистонда 7 миллион одам ҳали ҳам тоза ичимлик сувига эга эмас. Оқава сувларнинг учдан бир қисмигина қайта ишланади. Чунки қайта ишлайдиган корхоналар етарли эмас.
PS.: Бахтимизга яхшиям муаммоларимизни холисанилло айтиб турадиган халқаро ташкилотлар бор. "Ўзсувтаъминот" яқинда "Юксалиш"га раддия бериворгандек Жаҳон банкига ҳам дамини беривормаса бўлди...
@platformauzb
🏠 Bugun uydamisiz?
Uy yumushlarini biz bilan hal eting.
Mening Buyurtmam ilovasida usta, bog'bon, elektrik, santexnik va boshqa ko'plab mutaxassislarni tez va oson topishingiz mumkin.
Ilovani yuklab oling, o’zingizga yaqin mutaxassisni 👨🏻🔧 tanlang va buyurtma bering.
Batafsil ma'lumot 📞 1254 raqamida
Xizmat bormi? - Biz tayyor!
Реклама
@platformauzb
Давлат хизматчиларининг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари бўйича маълумотлар базаси тўпланади
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат хизматчилари ўртасида мулоқотни кучайтиришни назарда тутувчи «Давлат хизматчиси» мобил иловаси ишга туширилади. Унда ходим тўғрисидаги маълумотлар, боғланиш учун телефон рақами, почтаси ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳақидаги ахборотларни назарда тутувчи маълумотлар базаси яратилади.
@platformauzb
Доллар курси 12 500 сўмдан пастга тушди
23 июнь санасидан бошлаб долларнинг расмий курси 12 496,94 сўм (-62,32 сўм) этиб белгиланди.
@platformauzb
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат хизматчиларининг ўз кўникмаларини доимий ривожлантириб бориши ҳамда улар ўртасида ўзаро мулоқотни кучайтириш бўйича қуйидаги имкониятларни назарда тутувчи “Давлат хизматчиси” мобил иловаси ишга туширилсин:
а) масофавий тарзда давлат хизматчиларининг компетенцияларини ривожлантириш ва малакасини ошириш ҳамда бу борадастатистик маълумотларни шакллантириш;
б) давлат хизматчилари томонидан давлат органи иш фаолиятини такомиллаштириш юзасидан ташаббуслар бериш ҳамда раҳбар томонидан уларга муносабат билдириш;
в) давлат хизматчисининг шахсий ривожланиш режасини тузиш, унинг бажарилишини мониторинг қилиш;
г) ходим тўғрисидаги маълумотлар, раҳбар ходимлар учун улар томонидан мувофиқлаштириладиган соҳа ва бўлинмалар, боғланиш учун телефон рақами, почтаси ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳақидаги ахборотларни назарда тутувчи маълумотлар базасини яратиш.
@platformauzb