Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! @platformauzb Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тоифага кирувчи шахслар даволанадиган касалликлар рўйхати тасдиқланди.
@platformauzb
Ойина синиғи учун ҳам ўлпон тўланади
Ўзбекистонда қурилиш ойнасидан фойдаланиш натижасида юзага келадиган чиқиндиларни қайта ишлаш ва қайта тиклаш харажатларини қоплаш учун утилизация йиғими жорий этилмоқда. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиққан ва депутатлар уни биринчи ўқишда қабул қилди.
@platformauzb
Ижтимоий нафақаларни қарз тўловига автоматик ечиб олиш - ноқонуний, - Марказий банк
Марказий банк сўнгги пайтларда айрим кредит ташкилотлари томонидан аҳолининг ижтимоий нафақалари — яъни болалар пули, ногиронлик нафақаси, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик пули ва шунга ўхшаш давлат ёрдами пули банк карталарига тушиши биланоқ автоматик тарзда қарз тўловига ечиб олинаётганини танқид қилди.
🔒 Бу амалиёт фуқароларнинг розилигисиз амалга оширилаётгани учун адолат тамойилларига зид ва инсофсиз амалиёт сифатида баҳоланди.
☑️ Марказий банк барча банк ва микромолия ташкилотларини:
▪️ички тартибларини қайта кўриб чиқишга;
▪️ижтимоий нафақаларни акспетсиз (розиликсиз) қарзга йўналтиришни чеклашга;
▪️Шунингдек, аҳоли шикоят қилган тақдирда пулни қайтариш чораларини кўришга чақирмоқда.
@platformauzb
2–5 июль кунлари аномал иссиқ ҳаво кутилмоқда
Жанубдан кириб келаётган иссиқ ҳаво оқимлари сабаб:
▪️ 2 июлда — шимол, жануб ва чўл ҳудудларида;
▪️ 3–5 июлда — деярли бутун республика бўйлаб ҳаво ҳарорати 40–43℃, айрим жойларда 44–46℃ гача кўтарилиши кутилмоқда.
@platformauzb
Суратда тасвирланган бир гуруҳ фуқаролар 25 МЧЖ ташкил этиб, мижозлар билан дастлаб бўнак (аванс) шартномаларини тузган ҳолда, 120 кун мобайнида автомашина етказилишини ваъда қилиб, шартнома шартларини бажармасдан, фуқаролардан келиб тушган маблағларни ўзлаштириш билан шуғулланиб келган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида 843 нафар фуқаро жабрланувчи деб топилган бўлиб, умумий 50,1 млд. сўм зарар аниқланган.
Жамиятларга тегишли 339 дона транспорт воситалари хатланган. Ишга алоқадор 9 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
ИИВ Тергов департаменти
@platformauzb
Жорий йилнинг июнь ойида Times Higher Education (THE) халқаро рейтинг агентлиги томонидан эълон қилинган “Impact Rankings 2025” натижаларига кўра, Ўзбекистон ОТМлари минтақада энг юқори кўрсаткичларни қайд этиб, Марказий Осиё ва Кавказ минтақасида мутлақ етакчига айланган.
Ўзбекистоннинг 12 та ОТМси жаҳоннинг Топ-1000талик университетлари рўйхатидан ўрин олди. Улар орасидан 3 та университет рейтингнинг энг юқори ўринлар бандида қайд этилди:
- Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети;
- Ўзбекистон Миллий университети;
- “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети.
@platformauzb
❗️Нақд пулда уй-жой сотиш ва харид қилишга чек қўйилади — Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари
Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари Мубин Мирзаев маълум қилишича, уй-жой операцияларини фақат банк орқали амалга ошириш бўйича президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган.
Яъни, энди мулкни сотиш ёки сотиб олишда нақд пулдан фойдаланиш тақиқланади, барча ҳисоб-китоблар фақат тўлов тизимлари (банк, Payme, Click ва б.) орқали амалга оширилади.
@platformauzb
❗️2025 йил 30 июндан бошлаб, Россияга кирмоқчи бўлган хорижий фуқаролар ruID иловаси орқали онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин
Бу мажбурий эмас, лекин бир қатор қулайликлар беради — масалан, тақиқлар бор-йўқлигини текшириш, СНИЛС олиш, давлат хизматларидан фойдаланиш.
📲 Иловани юклаб олиш:
Google Play → ссылка
App Store → ссылка
🎥 Видеолавҳада ruID иловасидан фойдаланиш тартиби ҳақида тўлиқ маълумот берилади. Жумладан:
▪️ илова қандай мақсадда жорий этилгани;
▪️ аризани қандай тарзда тўлдириш кераклиги;
▪️ рўйхатдан ўтиш орқали қандай қулайлик ва имтиёзлар яратилиши тушунтирилади.
Манба
@platformauzb
Фаол хизмат мувозанатдаги ҳаёт билан мустаҳкамланади
Кундалик иш жараёнида вазифалар, учрашувлар ва режалар фонида шахсий ҳаёт, хусусан, оилага ажратиладиган вақт кўпинча иккинчи даражалига айланиб қолмоқда. Бу эса узоқ муддатда самарадорлик ва руҳий барқарорликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тайёрланган видеоролик орқали ҳам шундай муҳим масалага эътибор қаратилган:
давлат хизматчилари иш ва оила ўртасидаги мувозанатни сақлаши, оилавий муҳитни қўллаб-қувватлаши лозим.
Якшанба кунини яқинлар бағрида ўтказиш нафақат шахсий тинчлик, балки хизматдаги самарадорликни таъминловчи муҳим омил.
@platformauzb
Пенсия жамғармаси тизимида 486 та ва Ғазначиликда 594 та штат бирлиги қисқартирилади.
@platformauzb
⭕️⭕️⭕️🎥
Маҳалладошлар учун янгилик!
🆕 Эндиликда сиз, уйдан чиқмасдан қуйидаги маълумотларни онлайн билиб боришингиз мумкин!
✅Маҳалла еттилиги вазифаларини;
✅Маҳалла орқали бериладиган субсидиялар;
✅Маҳалла орқали бериладиган кредитлар;
✅Моддий ёрдамлар;
✅Болалар пули ажратиш ва рад қилиш тартиби;
✅Коммунал хизматлар, электр, газ ва сув таъминоти ва тўловлари;
✅Маҳалла кўчаларини асфалтлаштириш;
✅Бошқа муҳим мавзуларда савол жавоблар.
⭐️Бунинг учун биргина маҳалламиз учун телеграм каналига обуна бўлсангиз кифоя!
🌐Обуна бўлиш учун хавола:
/channel/mahallamiz_uchun
Тармоқларда гўёки Халқ қабулхоналари ўрнига мурожаатлар вақтинча Адлия ва Прокуратура органлари орқали қабул қилинишига оид материаллар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ҳақиқатга мос келмайди — AntiFake.uz.
@platformauzb
Эндиликда ҳоким ўринбосарларини маҳаллий кенгашлар тасдиқлайди
Айтилишича, эндиликда ҳоким ўринбосарлигига номзодлар маҳаллий Кенгаш комиссиясида муҳокама қилинади. Улар ўз йўналишлари бўйича ривожлантириш дастурини тақдим этади ва депутатлар олдида очиқ саволларга жавоб беради. Бу малакали раҳбарларни танлашда жамоатчиликнинг бевосита иштироки ва депутатлик назоратини таъминлаши кутилмоқда.
🔹 “Кенгаш соати” институти жорий қилиниб, ижро ҳокимияти ва жамоатчилик ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот майдони яратилади.
🔹 Депутатлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун молиявий ва моддий-техник шароитлар яхшиланади.
🔹 Мансабдор шахсларнинг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиши устидан назорат кучайтирилади, сессиялар эса очиқ ўтказилиб, фуқаролар кузатувчи сифатида иштирок этади.
@platformauzb
Президент фармонига кўра, "Бизнесни ривожлантириш банки" акциядорлик тижорат банкининг ахборот хизмати раҳбари Орипов Шухратжон Орип ўғли "Дўстлик" ордени билан мукофотланди.
@platformauzb
Президент Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади.
@platformauzb
AloqaBank’нинг “Стартап йўли” лойиҳаси доирасида тақдим этилган янги стартап — Bito, “AloqaVentures” томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Шунингдек, у “Startup Garage” венчур студияси резиденти ҳисобланади.
Bito — ERP асосида ишловчи бизнес бошқарув тизими бўлиб, қуйидаги имкониятларни тақдим этади:
• Бир нечта бизнесни бир вақтда бошқариш
• Мижоз ва таъминотчиларни тизимда боғлаш
• QR-код орқали савдо ва тўлов жараёнларини соддалаштириш
• Мижоз профиллари орқали индивидуал ёндашув
• Мультивалюта, кэшбек, Telegram-бот, видео қўлланма, онлайн ва офлайн ишлаш режими
Bito — фақат дастур эмас, балки Ўзбекистон бизнесларини рақамли трансформацияга етакловчи қадам.
Реклама
@platformauzb
Давлат раҳбарининг ёшларга эътибори. Байрам қандай ўтди?
Ўзбекистонда бир ой давомида байрам қиладиган ҳеч бир соҳа йўқ. Бу эътибор фақатгина ёшларга берилган ва шу муносабат билан ҳар йили июнь ойи ёшлар ойлиги сифатида кенг нишонланади.
Ёшлар ойлигининг бу йилги мавсумида мазмун-моҳият жиҳатдан энг кўп урғу илм-фанга қаратилди. Ёшлар учун хорижий тилларни ўрганиш, китобхонликка тарғиб қилиш, интеллектуал ўйинларга жалб этиш, сунъий интеллект ва замонавий касблар каби муҳим ва фойдали йўналишлардаги лойиҳалар кўпайтирилиб, гала-концертлар ҳам ташкил этилди. Ҳар бир ҳудудда унутилмас ва такрорланмас байрам бўлди, миллионлаб ёшлар турли лойиҳалар билан қамраб олинди.
Кеча, 30 июнь — ёшлар кунида Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашди. Меҳнати, ҳаракати орқали муваффақиятга эришган кўп сонли ёшларга шахсан президент давлат мукофотларини топширди. Давлат раҳбари ишбилармон, тадбиркор ёшларнинг инновацион лойиҳалари тақдимоти билан ҳам танишди. Энг муҳими, ёшлар учун янги имкониятлар “пакети” эълон қилинди.
Президент ҳамиша ёшлар билан мулоқот қилишни, уларнинг таклиф ва ғояларини эшитишни истайди. Кечаги учрашувда ҳам бу анъана давом этди — Шавкат Мирзиёев ёшларнинг таклифларини эшитди.
Албатта, учрашувда юзлаб ёшлар бор эди. Ўз навбатида бу — юзлаб дунёқараш ва фикр дегани. Турли хил таклифлар айтилди. Ёшлардан бир-биридан қизиқарли кўплаб ташаббуслар янгради. Булар орасида болаларча эркалик қилган ёшлар ҳам бўлди. Бу нормал ҳолат.
Ҳамма таклифлар жиддий гаплар бўлаверса ҳам, бу ёшларга ярашмайдиган иш бўларди)) Уларни рамкага солишдан ёмони йўқ, аслида. Ёшлар бир яйради, давлат раҳбарига юрагидагиларни айтди. Тадбир мана шу каби хилма-хил ёшлар ва уларнинг таклифлари билан ҳам ўзига хос тарзда зўр бўлди.
@platformauzb
🇷🇺🇦🇿 Москвадаги манбаларга кўра, Кремл Россиядаги озарбайжон диаспорасига нисбатан янги босим тўлқинига тайёрланмоқда.
Баҳона — ФХХнинг (ФСБ) гўёки “озарбайжон жиноят гуруҳлари Украина ва Британия махсус хизматлари билан алоқада” деган шубҳали гумонлари. Расмийлар айнан озарбайжон каналлари орқали Россияга портловчи моддалар олиб кирилган бўлиши мумкин, деган баёнот билан янги айблов кампаниясини бошлаб юбормоқчи.
Аслида эса бу — хавфсизликдаги ҳақиқий муваффақиятсизликлар ва Кремлнинг тажовузкор ташқи сиёсатидан халқнинг эътиборини чалғитиш учун “ички душман” излашдан бошқа нарса эмас.
Боку томонидан бўлаётган кескин муносабат мутлақо ўринли. Қайд этилишича, Россия ҳарбийлари яқинда Украинадаги Озарбайжон бизнеси билан боғлиқ инфратузилмаларга, хусусан ёқилғи терминалларига зарба берган.
Кремл аввалгидек “душман образини” собиқ иттифоқдошлар орасидан яратиш тактикасини такрорламоқда. Энди навбатда Озарбайжонда — мустақил, суверен ва минтақада тобора таъсирчан бўлаётган давлат, у Кремлнинг империяпараст ўйинларида восита бўлишни истамаяпти.
Бу шароитда Боку ўз принципиал позициясини намоён қилмоқда: мавқеини сақлаб, Москванинг босими ва манипуляцияларига бўйсунмаяпти. Қўрқитиш ва шантаж орқали шарт қўйиш даври ортда қолди.
@platformauzb
“Талабаларга институтни тўрт йилда эмас, 5–10 йилда ҳам битириш имконияти берилади” — Қўнғиротбой Шарипов
Олий таълим вазири “Дарё”га берган интервьюсида сиртқи таълим шаклининг тугатилишига асосий сабаб таълим сифатининг етарлича таъминлаб бера олинмагани эканини маълум қилди.
“Биз бу йўналишда таълим сифатини 100 фоиз таъминлаб бера олмаймиз. Чунки биламизки, талабаларнинг кўпчилиги иш билан банд, вақтида дарсга кела олмайди. Буни ҳаммамиз кўриб турибмиз, яширишга ҳожат йўқ”, – деди у.
Вазирнинг айтишича, энди ўқиш истагидагилар учун сиртқи ўрнига масофавий таълим шакли йўлга қўйилади. Мазкур йўналишда назорат кучлироқ бўлади. Талаба ҳар куни компютеридан дарсга кириб, масофадан ўқиши керак бўлади. Ўрнига бошқа одам кирса ёки имтиҳонларда қанақадир “шпаргалка”дан фойдаланаман деса, унинг компютери автоматик тарзда ўчириб қўйилади.
“Ўзи бутун дунёда сиртқи таълим шакли йўқ. Биз кредит-модул тизимига ўтдик, дунёдаги топ-300 талик рейтингдаги университетлар дастурларини қабул қиляпмиз. Хориждан профессор-ўқитувчиларни ишга таклиф қиляпмиз.
Европа, Америка ёки бошқа давлатларга қарасангиз кундузги, кечки, масофавий ва узайтирилган таълим шакллари мавжуд. Талабаларга институтни тўрт йилда эмас, 5–10 йилда ҳам битириш имконияти берилади. Шунинг учун бундан қўрқиш керак эмас. Ўрнига муқобил таълим шакли бериляпти”, – деди Шарипов.
@platformauzb
Эндиликда банклар топ-300 талик олийгоҳга кирган ўзбекистонлик ёшларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити беради — Президент
@platformauzb
Ички ишлар вазири, генерал-майор А.Ташпулатов раҳбарлигида ўтказилган сайёр қабул саҳарда ҳам давом этгани айтилмоқда.
PS. Демак, давлат раҳбари Халқ қабулхоналаридаги мутасаддиларни бежизга кўчага ҳайдамаган экан. Ҳайбаракаллачиликка берилиб кетибмизу, халқни ҳеч ким тингламай қўйибди. Олий суд раиси, Бош прокурор каби каттаконларимизни ҳам ички ишлар вазиримиздан ўрнак олишга, пастга тушишга чақириб қоламиз...
@platformauzb
⚡️Бугун пойтахтимизда Ёшлар куни муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиши кутилмоқда.
@platformauzb
Пенсия билан боғлиқ янги тартиб жорий этилмоқда
2025 йил 26 июнги Президент Фармонига кўра, пенсия билан боғлиқ маълумотлар рақамлаштирилиб, фуқаролар учун қулай ва автоматик хизматлар жорий этилади.
☑️ Июль–октябрь ойларида — Ҳар бир маҳаллада ҳоким ёрдамчилари “Маҳалла еттилиги” аъзолари билан ҳамкорликда, фуқароларнинг меҳнат дафтарчаси маълумотлари туман (шаҳар) бандлик ва камбағалликни қисқартириш бўлимлари орқали рақамлаштирилади.
☑️ 2026 йил 1 августгача:Олий таълим муассасалари талабаларининг ўқиш даврига оид маълумотлари тўлиқ рақамлаштирилади. Ушбу маълумотлар автоматик равишда электрон базалар орқали тегишли вазирликка юборилади.
☑️ 2026 йил 1 декабрдан:
▪️“Менинг пенсиям” онлайн хизмати жорий этилади — иш стажи ва ойликлар асосида пенсия миқдори олдиндан аниқланади.
▪️Пенсия билан боғлиқ барча хизматлар тўлиқ электрон, проактив ва интерактив шаклга ўтказилади. Яъни фуқаро ариза бермасдан ҳам хизмат автоматик амалга оширилади.
@platformauzb
"Ишингизни имкон қадар чуқур билинг, кўрсатма кутманг, ташаббус кўрсатинг", "Тажриба орттириш учун сабр, билим олиш учун эса интилиш керак", "Ўз устингда ишлашни тўхтатсанг, ортга қайтиш бошланади".
Ёшларга кучли мотивация берадиган бундай фикрлар "AloqaBank" бош офисида бўлиб ўтган "Ёшлар куни" тадбирида янгради.
Хорижда ўқиб бугун банк-молия ва турли йўналишларда катта муваффақиятларга эришаётган мутахассисларнинг маърузалари эса мазкур банк тизимида ишлаётган навқирон авлод вакилларига ўз соҳасининг энг зўри бўлишга интилишга кучли рағбат берди.
Ходимларининг олтмиш фоизини ёшлар ташкил қиладиган "AloqaBank"да бундай тадбирларнинг тез-тез ўтказилиши муассасанинг истиқболида муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.
Яна бир муҳим янгилик - "AloqaBank" бош офисида инновацион кутубхона ҳам иш бошлади.
Батафсил
Реклама
@platformauzb
Ўқишни кўчириш бўйича содда тушунтириш
Ўқишни кўчириш учун ҳужжатлар қабули 15 июлдан 5 августга қадар онлайн шаклда бўлиб ўтади.
Хориждан ва хусусий олийгоҳлардан давлат ОТМларига ўқишни кўчириш учун my.uzbmb.uz сайти орқали паспорт маълумотларингизга ва транскрипт юклайсиз. Август ойида имтиҳон бўлиб ўтади.
Бир давлат олийгоҳидан бошқасига ўқишни кўчириш ёки тиклаб кўчирмоқчи бўлсангиз transfer.edu.uz сайти орқали онлайн ариза топширасиз. Паспорт ҳам узрли сабабни асословчи ҳужжатларни юклайсиз (никоҳ гувоҳномаси, яшаш гувоҳномаси, иш жойи ўзгаргани ҳақида тавсиянома в.к. сабабга кўра). Бунда имтиҳон топширмайсиз, аризалар тегишли ҳужжатларни кўриб чиқиш орқали хулоса қилинади.
Олийгоҳнинг ўзида ўқишни тиклаш, бошқа йўналиш ёки гуруҳга кўчириш каби аризалар transfer.edu.uz ёхуд ОТМ томонидан оффлайн аризалар олиб қолиш орқали амалга оширилади.
@platformauzb
Тошкентда ёш стол тенниси юлдузлари: XXIX Осиё чемпионати давом этмоқда
2025 йил 26 июнь – 2 июль кунлари Тошкент шаҳридаги “Humo Arena” спорт мажмуасида стол тенниси бўйича ёшлар ўртасидаги XXIX Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Стол тенниси бўйича ушбу нуфузли чемпионатга Ўзбекистон тарихда илк бор мезбонлик қилмоқда.
Кеча ушбу чемпионатнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Мусобақа яккалик, жамоавий, жуфтлик ҳамда аралаш жуфтлик йўналишида ўтказилади. Ҳар бир беллашув – катта спортга олиб борувчи йўлдаги муҳим қадам.
Чемпионатда Осиёнинг 21 мамлакатидаги 400 нафардан ортиқ ёш спортчи (15 ёшдан 19 ёшгача) ғолиблик учун баҳс олиб боради. Улар орасида дунё рейтингидаги етакчи ўйинчилар ҳам бор.
Мусобақага 36 нафар халқаро тоифали ҳакам жалб қилинган бўлиб, бу эса беллашувларнинг холис ва юқори савияда ўтишини таъминлаб беради. Ўзбекистон миллий терма жамоасидан 24 нафар стол теннисчи (12 нафар ўғил ва 12 нафар қиз) мамлакат шарафини ҳимоя қилмоқда.
Чемпионат давомида нафақат спорт, балки дўстлик ва маданий алмашинув ҳам юксак қадрият сифатида намоён бўлади.
Бу мусобақа Ўзбекистонда спорт соҳасини ривожлантириш, ёш авлодни халқаро миқёсда синаб кўриш ва республика спортчилари учун янги имкониятлар эшигини очади. XXIX Осиё чемпионати орқали Тошкент яна бир бор Осиё спорт харитасида ўз ўрнини мустаҳкамламоқда.
Батафсил Федерациянинг ижтимоий тармоқларида:
📲telegram
🖥instagram
💻facebook
📹uz_stoltennis">youtube
🖥 x.com
Реклама
Халқ вакили энди ҳақиқий таъсир кучига эга бўлади
Маҳаллий Кенгаш депутатларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳолатларига нисбатан давлат сиёсатида принципиал ёндашув белгилаб қўйилди. Президент фармони билан тасдиқланган 2030 йилгача мўлжалланган концепцияда депутат мақоми ва ваколатлари институционал кафолатлар билан мустаҳкамланяпти.
Эндиликда:
• Депутатнинг ишига тўсқинлик қилган ташкилот раҳбарларига нисбатан жавобгарлик оширилади;
• Депутатларнинг фаолиятига сунъий тўсиқ қўйиш мутлақо тақиқланади;
• Ҳудудда жамоат транспортидан бепул фойдаланиш тартиби жорий этилади;
• Қарор қабул қилишда манфаатлар тўқнашуви юзага келмаслиги кафолатланади.
Халқ вакилининг сўзини инобатга олмаслик уни сайлаган минглаб фуқаролар манфаатини эътиборсиз қолдириш билан баробар. Янги тизим эса депутатларни ёлғиз эмас, тизим томонидан ҳимояланган шахс сифатида тан олишни бошламоқда.
@platformauzb
Агар кўпчилик сизни ёқтирса - зўрсиз, кўпчилик ёмон кўрса - энг зўрсиз!
Жозе Моуринью
@platformauzb
Президент фармони билан
«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти бош муҳаррири
Дониёров Салим Мусурмонович «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист» фахрий унвони билан мукофотланди.
@platformauzb
Шакирова Севара Баходировна — Мактабгача ва мактаб таʻлими вазирлиги тизимидаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори лавозимига тайинланди.
@platformauzb